Илон Маск учта янги маҳсулотини тақдим этди
Илон Маск янги “Optimus” гуманоид-роботини тақдим этди. Америкалик тадбиркорнинг сўзларига кўра, автоном шахсий ёрдамчи келажакда энг кўп сотиладиган маҳсулотга айланади.
Унинг нархи тахминан 28-30 минг доллар атрофида бўлади ва робот ҳар қандай кундалик вазифаларни бажаради.
Иккинчи янгилик, Robovan — 20 кишилик мини-автобус. Йўл харажатларини бир км учун 5-10 центгача камайтиради. Нархи ҳақида маълумот ҳали берилмади.
Учинчи тақдим этилган маҳсулот — Робот Такси (Cyber Cab). Руль, педали бўлмайди. Ҳайдовчисиз бошқарилади. 2026 йилгача чиқиши режалаштирилган. Бунда ҳаракатланиш эса жамоат транспортидан ҳам арзон тушар экан. Маск нархини 30 минг доллардан арзон бўлишини айтди.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар
14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645040
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кун тарихи: Бухоронинг 17 нафар собиқ раҳбар арбоблари нега бир кунда отувга ҳукм қилинган?
Ватанимиз тарихидаги 14 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644977
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳайдовчилик шунчаки ҳавас эмас, касбдир
Бугунги кунда Ҳомид Жумаевни Шимолий кон бошқармасида меҳнат қилаётган ҳар бир ишчи-ходим яхши танийди. Чунки Ҳомид устоз томонидан қўйилган “5 баҳо” уларнинг катта кон техникаларини бошқаришга ҳуқуқ бериш билан бирга ишонч ҳам беради.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644970
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Ўмон янги ташаббусларни амалга оширади
Ўзбекистон ва Ўмон логистика, туризм ва бошқа муҳим соҳаларда янги лойиҳалар амалга оширишни режалаштирмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644936
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Иқтисодиётда фискал мултипликаторнинг аҳамияти қай даражада муҳим?
Маълумки, фискал мултипликатор давлат харажатлари ва даромадлар ўзгариши натижасида иқтисодиётда яратиладиган қиймат қанчага ўзгаришини аниқлаб беради. Ушбу кўрсаткич солиқ-бюджет сиёсатининг самарадорлигини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644930
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Уч мамлакат энергетика ва сув хўжаликлари вазирлари учрашди
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги ишчи учрашуви ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644954
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қизиллар Фарғона водийсидаги 22 қўрбошининг боши учун қанча тўлов ваъда қилган?
Ватанимиз тарихидаги 13 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644890
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Водийдан воҳага парвоз (+видео)
Фарғона водийси мамлакатнинг барча йирик сaёҳат манзиллари билан ҳаво йўллари орқали боғланди. Бу Ўзбекистон Президентининг алоҳида топшириғи ижроси туфайли амалга ошди. Энди Самарқанд шаҳрига Фарғона, Бухоро ва Термизга эса Қўқон аэропортларидан учиш мумкин. Яқин кунларда Намангандан Хоразм томон парвозлар йўлга қўйилади.
🎥 https://youtu.be/u5W13ivwC1s
Батафсил: https://uza.uz/posts/644923
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қатар маданият вазири ўзбек мутафаккирлари ҳақида ҳамкорликда китоб-альбом чоп этиш таклифини билдирди
Куни кеча Қатар маданият вазири Шайх Абдулраҳмон бин Ҳамад Ал-Тани бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонида бўлди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644909
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон – Қатар ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда
“Аш-Шарқ” нашрида Ўзбекистон Республикасининг Қатар Давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Ходжаевнинг “Ўзбекистон ва Қатар... ошкораликни ошириш ва коррупцияга қарши кураш” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644888
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Футбол: Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиш имкониятларимиз қандай? (+видео)
Кеча пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон-Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда муроса йўли танлангани футбол мухлисларида турли фикр-мулоҳазалар ортишига сабаб бўлди.
🎥 https://youtu.be/RaVP7cdfVN8
Батафсил: https://uza.uz/posts/644870
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Синдоров жамоаси Лондонда ғолибликка эришди
Лондонда ўн кун мобайнида давом этган “Global Chess League “Tech Mahindra” турнири финалида Нодирбек Абдусатторов дона сурган “PBG Alaskan Knights” ҳамда сафида Жавоҳир Синдоров бўлган “Triveni Continental Kings” жамоалари рўбарў келди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644875
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Украинанинг Туркманистондан илтимоси ва Байрутга ҳужумлар
Байрутга ҳужумда яна 22 киши ҳалок бўлди
🎥 https://youtu.be/TQ8O4upGIi4
Батафсил: https://uza.uz/posts/644826
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
13 октябрь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечқурун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644695
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида объектларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Триатлон: Умидли спортчимиз Осиё чемпионати совриндори
Ҳонгконгда триатлон бўйича U15 ва U17 ёш тоифаларида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644979
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Истиқболли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда
Тошкент вилоятида амалга оширилаётган тизимли ишлар ўз натижасини бермоқда. Ҳудудда қурилиш, бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари йилдан йилга ривожланмоқда. Бу аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.
Дарҳақиқат, вилоят аҳолиси кўпгина янгиланишларга гувоҳ бўлмоқда. Сўнгги йилларда ҳудудда 28 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Буни Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Замонавий меъморчиликнинг сўнги ютуқларини ўзида мужассам этган кўп қаватли уйлар, замонавий бинолар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида очилган медиа ходимлари ва ижодкорлар боғи шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644981
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
14 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644880
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Умра тадбирларини амалга ошириш бўйича лицензия олишда янги талаблар белгиланди
Умра зиёрати тадбирларини амалга оширишда лицензия бериш бўйича талаблар белгиланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644958
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Эл суйган ҳофиз
Бу йил илк бор "Охунжон Мадалиев қўшиқлари эл қалбида яшайди" халқаро фестивал-танлов ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644886
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ЎзА: Биз араб дунёсини мамлакатимиз билан янада яқинроқ таништиришга интиламиз
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи UNA-OIC “Араб тилида сўзлашмайдиган ИҲТга аъзо давлатлар ахборот агентликларида арабча мазмунни яхшилаш” мавзусида вебинар ташкил этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644947
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Аҳоли валюта курсидаги ўзгаришларга нисбатан инфляцион кутилмалари ортганини маълум қилган
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди. Унда сентябрь ойида Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорларнинг келгуси 12 ойлик инфляция кутилмалари ўсишда давом этаётгани маълум қилинган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644883
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ёш самбочиларимиз жаҳон чемпионатида 12 та медалли бўлди
Кипрда самбо бўйича ўспиринлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 12 та медаллар шодасини қўлга киритди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644933
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бугундан Цзицзиньшань-ATLAS кометасини кўришимиз мумкин (+видео)
12 октябрдан 11 ноябргача Ўзбекистон аҳолиси Цзицзиньшань-ATLAS кометасини махсус мосламаларсиз кўришлари мумкин бўлади. У сўнгги ўн йилликлардаги энг ёрқин кометалардан бири бўлиши мумкин.
🎥 https://youtu.be/-0ydtn8OA3E
Батафсил: https://uza.uz/posts/644894
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
14 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644880
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Маданият – мулоқот кўприги
"QNA" ахборот агентлиги "Маданият вазири Ўзбекистонда Қатар маданият ҳафталигининг очилишида иштирок этди" сарлавҳали мақола эълон қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644868
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Спортчи терапевтик истиснони қайси ҳолатларда қўллаши мумкин? (+видео)
Баъзида қайсидир спортчининг допинг дори воситалари сабабли спортдан четлаштирилгани ҳақидаги хабарларни ўқиб қоламиз. Спортчи фарзандларини мана шундай ҳолатлардан асраш учун ота-оналар нималарга эътибор беришлари керак? Допинг маҳсулотлар ҳақидаги тўлиқ маълумотларни қаердан билиш мумкин?
🎥 https://youtu.be/frJOHx61Scw
Батафсил: https://uza.uz/posts/644866
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Имом Термизий мероси бебаҳо хазина, мажмуаси обод ва файзли гўша
Президентимизнинг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Шеробод туманидаги Имом Термизий мажмуасига олиб борувчи йўл инфратузилмаларини яхшилаш, зиёратгоҳ ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан ҳам тегишли вазифалар белгилаб берилган эди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/644807
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик моддалари топилди (+видео)
Тошкент шаҳрида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини ўз хонадонида сақлаб келаёган шахс аниқланган.
🎥 https://youtu.be/C_0qR4FISNc
Батафсил: https://uza.uz/posts/644817
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе