🧡🧡🧡🧡🧡🧡
🧡🧡🧡🔔
🌙 Хайрли тун 🌙
Ҳар кеча яқинларингизни Аллоҳга омонат қилишни унутманг.❤️
Ухлаб уйғонмаслик бор, ёки уйғониб тополмаслик.✨
Аллоҳга омонатсиз. 🌙
/channel/ustozlarim
Ҳаётингиз китоб бўлса уни нима деб номлаган бўлар эдингиз?
Комментга ёзинг!
/channel/ustozlarim
Агар баҳсда сўнгги сўз сизники бўлишини хоҳласангиз, "Менимча, сиз ҳақсиз", деб айтинг.
Ахмоқларга вақт исроф. Гапни қисқа қилишни йўли шу.
Ундан кўра ширинлик билан чой ичинг фойдали 😎😎
Дўмбиллаб юрасиз ☺️
/channel/ustozlarim
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР
Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
/channel/ustozlarim
Фольга когоздан фойдалансангиз кийимни 2ла тарафиям бир текис дазмолланаркан.
/channel/ustozlarim
КЕЛИНГ, БИР - БИРИМИЗГА МЕҲР - МУХАББАТ УЛАШАМИЗ...!!!
Одамларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилинг...!!!
Сиз янги фикрлаш тарзини танладингиз, лекин бошқаларнинг онгини ўзгартира олмаймиз...!!!
Шуни билингки, Ижобий фикр, сўз ва амал албатта ижобий натижани олиб келади...!!!
Энг мухими -- инсонларга меҳр билан муносабатда бўлинг, шунда улар ҳам сизга яҳшироқ муносабатда бўлишаётганини ҳис қиласиз...!!!
Демак, машқ сифатида кун давомида таниш, нотаниш одамларга мақтов сўзларини айтишга ҳаракат қилинг...!!!
Ҳар бир инсонда, энг баджаҳл одамдаям бирон ижобий ҳислат бўлади, уни кўра олиб хушомад қилинг...!!!
Меҳр муҳаббат учун доирани кенг олайлик ва буни онгли равишда бажарайлик...!!!
Жамиятимизни меҳр оқибат мустахкамлайди...!!
/channel/ustozlarim
Ноябрь ойида туғилганлар учун махсус.
Айтишларича, ноябрь ойида туғилганлардан яхши турмуш ўртоқлар чиқар экан))
Видеони Ноябрь ойида туғилганларга юбориб қўямиз)
/channel/ustozlarim
Ўша сиз севиб томоша қилган «Суюнчи» фильмидаги жойлар ҳозирда...
/channel/ustozlarim
☀️Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин... 😊
🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!
Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин!
✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!
/channel/ustozlarim
#Dano
Инсон туғилганда азон айтилади намоз ўқилмайди. Инсон вафот этса намоз ўқилади лекин азон айтилмайди.
Сабаби эса оддий, хаёт қисқа туғилгандаги азон ўлгандан кейинги намоз учун айтилади.
Шундай экан бир-бирингизни қадрингизга етинг азизлар.
Ҳар кунни ғанимат билинг, яхшилик ва савоб қилишдан тўхтаманг.
/channel/ustozlarim
ЎГИТ
Майли, ёмонларинг унсину-ўссин,
Бошингга жафолар солсин,
Шукр эт,
Ёмонга тоқатинг қолмаган куни,
Енгилганинг тан ол,
Яхшиликдан кет.
Сен бошқа -
Дунёнинг режаси бошқа,
Орзу қила кўрма узундан-узун,
Қўлингдан келганча одам бўл,
(Лекин,
Айблайдилар одам бўлганинг учун).
Ит кунин солсалар бошга,
Ёзғирма,
Ит ҳам ул Наққошнинг ажиб бир нақши!
(Тўнғизсифат одам бўлгандан кўра
Одам бўп, ит кунин кўрганинг яхши).
Савдолар, ғавғолар – бари дунёбоп,
Ҳаммаси – икки пул,
Ҳаммаси ўтар.
Фақат дуо қилгин:
Дунёда ҳеч ким
Худога солмасин сени, биродар!
Дилфуза Комил
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
/channel/ustozlarim
Баъзан дунёни ва дунёйингизни сизга чиройли нарсаларни ҳис эттирганга бергинг келади...
Дунёлар ва дунёлари сизники бўлсин азизларим...
Ассалому алайкум хайрли кеч!❤️
/channel/ustozlarim
Энг яхши садақа - меҳр. Уни ҳар доим, ҳар қандай инсонга улашиш мумкин. Зеро, инсон қанчалик кўп меҳр кўрмасин, шунчалик унга муҳтожлик сезаверади.❤️🍃
/channel/ustozlarim
#киноя
Бу дунёда энг кўп тўғри тақсимланган нарса - ақл. Чунки шу пайтгача ҳали ҳеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган.
©️ Мишел Монтен
/channel/ustozlarim
#хайрли_тонг
Хаётимиздаги бўлиб ўтаётган хар бир нарса биз қилаётган ниятга боғлиқдир... Ниятимизни чиройлик қилайликки хаётимизнинг қолгани хам қилган ниятимиз каби гўзал бўлсин...
Ассалому алайкум Қадрдон Бугунги бошланган янги кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!
/channel/ustozlarim
Вақт
Вақт-инсон эга бўлган энг нафис, энг бебаҳо нарсадир. Бу “Вақт олтиндек қимматлидир” дегани эмас, балки “Вақт олтиндан қимматлидир” деганидир. Чунки вақт бу ҳаётдир, ҳаётнинг эса олтиндан қимматли эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Қолаверса йўқотилган олтину бойликларни яна қайта қўлга киритиш мумкин, йўқотилган вақтни эса асло қайта қўлга киритиб бўлмайди.
Чунки вақт сотиб олса бўладиган нарса эмас балки инсонга фақат бир марта бериладиган имкониятдир...
🍂
Хайрли оқшом...
Қадрлигим вақтингизни қадрланг...
Атрофда нималар рўй бераётган бўлса, ҳаммаси Аллоҳдан имтиҳон..
Дуо эса тақдирни ўзгартиришга қодир ягона восита...
Вақтимздан унумли фойдаланиб, ибодатда, дуолар офият сўраб яшайлик,токи имтиҳонимиз аъло баҳолар билан якунлансин..
Роббимизга ёруғ юз билан юзлашайлик..
Сизни яхши кўраман Аллоҳга омонатсиз...
/channel/ustozlarim
BULAR SIZNI SEMIZ KO’RSATADI!
✍️1.Gorizontal chiziqlar - qomatingizni eniga cho’zilgandek tasavvur beradi.
✍️2. Yaltiraydigan materiallar - qomatingizga qo’shimcha hajm beradi.
✍️3. Bel qismi burmali, rezinkali yoki taxlamali kiyimlar. Insonda eng nozik qism sifatida saqlanib qolishi kerak bo’lgan tana qismiga ortiqcha santimetr qo’shadi.
✍️4. Qoplama cho’ntak - joylashga o’rnini vizual ravishda hajmli ko’rsatadi.
✍️5. Volan - joylashgan o’rnini kengaytirib, qo’shimcha hajm berib ko’rsatadi.
/channel/ustozlarim
СУҲБAТДОШ
Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.
Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.
Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.
© Aбдулла Орипов
/channel/ustozlarim
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Мен учун Қадри баланд Қадрдонларим!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик...
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатини зиёдаси билан тухфа этсин.
Яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!
Бугунги душанба кунингиз файзу барокатли ўтсин!
Хар бир янги кун Аллохнинг бизга хадясидир. Янги кун, янги имкон муборак бўлсин!
/channel/ustozlarim
НОЯБРЬ
Ёмғир қуя бошлади бирдан,
Савалайди биллур қамчилар.
Панароққа қочгани билан,
Топиб олар йўлни томчилар.
Парво қилмас симёғоч – хумпар,
Бошдан-оёқ ҳўл бўлган жиққа.
Рақсга тушар олтин япроқлар
Шитир-шитир – ёмғирқўшиққа.
Мўлтирайди бекатлар юпун,
Маъюс тортар ёлғиз хиёбон.
Ниманидир эслатиш учун
Гумбурлайди қоп-қора осмон.
Шу баҳона ютмади заҳар –
Ёмғир ювиб кетди барини.
Ғуборлардан зериккан шаҳар
Чайиб олди кўйлакларини.
🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁
/channel/ustozlarim
Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:
- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?
- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.
🍃
1. Бойлик тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командаси, саёҳатчилар учун оромгоҳларми... Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.
🍃
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.
🍃
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.
🍃
Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
🍃
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:
- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?
Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:
- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
🥀
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
🥀
Ё Аллоҳ! Мен қандай ҳаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Ҳамма-ҳаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим ҳам бахтли бўлолмадим, бировни ҳам бахтли қилолмадим.
Муқим Маҳмуд таржимаси
/channel/ustozlarim
ОЛТИН СЎЗЛАР
🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.
🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...
🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...
🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))
🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.
🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...
🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...
🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.
🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, қадрига етишимиз БАХТдир.
«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан
/channel/ustozlarim
🌧🌧🌧🌧🌧🌧🌧🌧🌧
Ёмғир шитирлари уйғотди тонгда,
Тарновдан шувиллар кичик шаршара.
Кўнгил нолаларин чертар маромда,
Табиат завқ берар кузга яраша!
✍ Маъсуда Қирғизова
/channel/ustozlarim
Ризқ Аллоҳдандир, эхсонни канда қилиб савобидан маҳрум бўлиб қолманг...
/channel/ustozlarim
Миллатнинг қизлари ўқиса яхши!
Китобли қўлларни экинга берманг,
Дубай-у, Истанбул, Пекинга берманг,
Тенгини топдириб, «текинга берманг»,
Миллатни қизлари ўқиса яхши.
Қиз фарзандларини қўллаб-қувватлаётган ҳар бир ота-она асли ҳақиқий қаҳрамондир.
/channel/ustozlarim
#Xayrli_tong
Dushanba tongi muborak boʻlsin, qadrdonlarim!
Kirib kelgan yangi kun, yangi hafta barchaga muborak boʻlsin! Bugun 21-oktyabr siz va bizga omadli kelsin!
Uyingizga nur, oilangizga baxt tilayman!
/channel/ustozlarim