🌸 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌸 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
🌸 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин. Бугунги якшанба КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!!
/channel/ustozlarim
Бўш идишлар жарангдор овоз чиқаради. Ичи тўла идишлар ундай эмас. Одамлар ҳам шундай. Фақат ақли бўш кишиларгина шовқин-сурон, бақир-чақир қилиб юришади. Сен улар билан тортишиб, вақтингни зое қилма.
/channel/ustozlarim
🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!🕋
🍃🌺Қалбимиз тўрида иймон порласин
🍃🌺Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
🍃🌸Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🍃🌺Жума аёмингиз муборак бўлсин!
🌺🍃Ҳафтанинг муборак кунида азизлар,
🌺🍃Қалбингиз иймон нурига тўлсин.
🌺🍃Меҳрибон онажон, қадрли отам,
🌺🍃Жума айёмингиз муборак бўлсин!
/channel/ustozlarim
#ибрат
ЭҲТИРОСГА БЕРИЛМАНГ!
Туялар чўл тиканини жуда яхши кўришади. Улар тиканни чайнашаётганда оғизлари қонайди. Илиқ қоннинг таъми туяларга ёқади. Фақат улар таъмни қонники эмас, балки тиканники деб ўйлашади. Шу сабабдан оғриққа ҳам қарамай ейишаверади.Олди олинмаса бу ўлимга олиб бориши мумкин. Арабларда бу ҳолатни ҳараса деб айтишади. Эҳтирос сўзи шу ердан келиб чиққан.
Эҳтиросга қаттиқ берилиш оқибати аянчли бўлиши мумкинлигини кўрсатиш учун жуда чиройли мисол.
/channel/ustozlarim
#ИҚТИБОС
Ҳаётда ҳамма бахтли бўлишни истайди. Аммо сизни бахтли қила оладиган нарса "кимлигингиз" ёки "нима иш қилишингиз" эмас, балки қарашларингиз ва қадриятларингиздир.
✍️ДЕЙЛ КОРНЕГИ
/channel/ustozlarim
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н✨💖✨
🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга ✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨✨
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲
/channel/ustozlarim
#Bismillah
Umrimiz g‘animat, g‘animat damlar,
Bu dunyo shundaydir bitmagay g‘amlar,
Men sizga ta’zimda yaxshi odamlar,
Assalomu alaykum va rohmatulloh!
Yaxshilik qilaylik qaytmas bu onlar,
Savoblar olaylik sanoqsiz sonlar,
O‘zingizni asrang, yaxshi insonlar,
Assalomu alaykum va rohmatulloh!
Qalbimda tilagim sizga mingtadir,
Dunyoda eng qimmat mehr va qadr,
Har bir kun Allohdan bizga tuhfadir,
Assalomu alaykum va rohmatulloh!
/channel/ustozlarim
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:
«Ўзим суйган нарсага эга бўлган ҳолда тонг оттирдимми ёки ёқтирмаган нарсамга эга ҳолда тонг оттирдимми, парво қилмайман. Ахир яхшилик суйган нарсамдами ёки ёқтирмаганимдами, билмайман-ку».
/channel/ustozlarim
Hech narsa harakatning oʻrnini bosa olmaydi.
Qobiliyat ham uni oʻrnini bosa olmaydi — dunyoda talantli muvaffaqiyatsiz insonlar kam emas…
Daholik ham oʻrnini bosa olmaydi - dunyoda muvaffaqiyatga erisha olmagan daholar qancha…
Taʼlim ham oʻrnini bosa olmaydi — oliy maʼlumotli qashshoqlar juda koʻp…
Tirishqoqlik va kuchli iroda - muvaffaqiyatning asosiy omili.
Harakatdan tòxtamang,albatta hammasi yaxshi bòladi.
/channel/ustozlarim
Хотин орадан олтмиш йил ўтиб эрига бир сирни очди.
Олтмиш йил давомида улар бир-бирига ишонч билан, ичларидаги гапларини бир-биридан яширмай, тинч-тотувликда бирга яшадилар. Фақат биттагина сир очилмай келаётган эди.
Аёл токчаларнинг бирида қути сақлар эди ва эрига у қутига тегмасликни ва уни очмасликни илтимос қилган эди. Албатта, эр азбаройи хотинини ҳурмат қилганидан унинг ҳохиш истакларини ҳам бажарар эди. Эрнинг бу қути билан иши ҳам бўлмас, у ҳақида ўйламасди ҳам. Аммо кунларнинг бирида аёл қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Табиб аёлнинг умридан саноқли кунлар қолганлигини айтди. Бу хабардан ғамга ботган эр ёлғизлик ҳаётига тайёргарлик кўра бошлади ва аёлига тегишли бўлган нарсаларни эсдалик учун асраб қўйишга киришди.
Шулар асносида эрнинг кўзи токчада турган қутига тушди ва уни олиб хаста ётган аёлининг олдига олиб келди. Аёл қутини кўриши билан ғамгин тарзда ним табассум қилди ва: ҳечқиси йўқ, энди қутини очсангиз бўлади, деди. Қутини очса, унинг ичида матодан тўқилган иккита қўғирчоқ, тўқув игнаси ва уларнинг остида 75 минг доллар пул бор эди. Эр хотинидан булар нима?-деб сўради. Хотин аранг овоз чиқариб: мен сизга турмушга чиқаётганимда бувим менга насиҳат қилган эдилар.
Бахтли ҳаёт кечиришнинг сири эр-хотин жанжаллашганда ғазабни ичга ютиб, эр-хотин бир-бири учун ўзини фидо қилишда, деган эдилар. Шунинг учун мен сиздан қачон аччиқлансам, қўлимга мана шу тўқув игнасини олиб, матодан қўғирчоқ тўқиб ўзимни овутар эдим, деди. Бу гапни эшитган эр кўз ёшларини яшира олмади ва: бор йўғи иккита қўғирчоқми? Олтмиш йил давомидая? Гарчи аёли ўлим тўшагида ётганидан маҳзун бўлсада, эр шу топда ўзини жуда бахтли ҳис қилди.
Чунки, у олтмиш йил давомида хотинини бор йўғи икки марта хафа қилган эканман деб ўйлади. Сўнгра эр хотинидан қутидаги 75 минг долларни қаердан олгани ҳақида сўради. Аёли жавоб берди: бу пуллар ўша тўқиган қўғирчоқларимни сотганимдан йиғилган...
Қанчалар олийжаноб инсон, алам чекади ва лекин чурқ демайди. Йиғлайди ва лекин овоз чиқармайди. Демак, ҳар бир табассум қилаётган инсон ҳам бахтли бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир табассумнинг ортида аччиқ алам бўлиши ҳам мумкин. Оқила аёл уйини обод қилади, жоҳила аёл эса, уни барбод этади.
/channel/ustozlarim
Инсон касал бўлса ёки бошига мушкул иш тушса фақат ота онаси ва жигарларига керак бўлади.
/channel/ustozlarim
Совға қилинган гуллар сўлиб қуриб қолиши мумкин, аммо гуллар олиб келган қувонч ва бахтли кун ҳеч қачон эсдан чиқмайди...😍😊
/channel/ustozlarim
Истиғфор нақадар ажойиб!
Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.
«Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ».
Самимият бор жойда сохталик бўлмайди. Шунинг учун ҳақиқий инсонлар самимийдирлар ва уларнинг улашган ҳар бир они ўзгачадир...
Кунингиз тинч осуда ўтсин, атрофингиз самимий инсонларга тўлсин!
/channel/ustozlarim
💥БУГУН 20- АВГУСТ. ГЎЗАЛ СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷🦜
🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
🦢Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!
💐💐💐💐💐
/channel/ustozlarim
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...
Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...
Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз...
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!
/channel/ustozlarim
Тақдирингиздан рози бўлишни ўрганинг.
Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган. Масалан:
Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...
Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...
Ситамлар келди - бардошингиз тарбияланди...
Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...
Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...
Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...
Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...
Фақат сиздан илтимос: Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишга харакат қилинг!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бӯлади.
Хулоса ўзингиздан...
/channel/ustozlarim
#нимадир
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан
/channel/ustozlarim
Дунё сенинг қаршингда ҳайбатли ва бепоён бўлса-да, Аллоҳ қудрати
қаршисида зарра ҳам эмас.
Денгиз суви доимо фармон остидир: ё Раббий сув ҳам сеники, олов ҳам.
Сен истасанг олов сувга айланади, истамасанг, сув ҳам олов бўлади.
Бизнинг шу ниятимизни ҳам сен кўнгилга солдинг, зулмдан қутилишимиз сенинг эҳсонингдир. Сен бизга бу истакни биз сўрамасимиздан бердинг, ҳадсиз-ҳисобсиз эҳсонлар қилдинг. Яхшиликлар Ҳақдан келади, аҳволнинг ўзгариши ҳам ундандир. Ҳақ бу қудрати, кучини тафаккур аҳлига кўрсатмоқда.
Мавлонo Румий
/channel/ustozlarim
Ҳаёт синовлари худди ёмғир кабидур...
Ёмғир ёға бошлаганда ўзингизни панага олиб қочасиз.
Ёмғир ёғаверади...
Сиз ўзингизни панага олиб қочишдан чарчайсиз... Ёмғир янада кучли ёғаверади...
Сиз ёмғир тинишини кутишдан чарчайсиз.
Энди сизга барибир.
Ёмғир ёғса ҳам...
Сиз ивиб кетишдан қурқмай ёмғир остида юра бошлайсиз..
Аслида сизни ивимаган жойингиз қолмади.
Энди ёмғирдан қурқмайсиз... Мағрур кета бошлайсиз...
бироқ ёмғирни ўзи тиниб қолади...
ёмғир тинишини кутиб яшаганлар, умрини кутиш билан ўтказиб юборадилар..
Шогирд устозига деди:
-Доим қувонч, бахт ҳақида гапирасиз...Аммо айтинг, шунча муаммо турганда қандай қилиб хурсанд ва шод бўлиш мумкин?
Устоз шогирдига жавоб қайтарди:
- Бир нарсани бил! Ҳаёт дўл ва ёмғирлар тугашини кутиш эмас, ҳаёт дўл ва ёмғир ёққанда ҳам рақс туша олишдир!
/channel/ustozlarim
🌸 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌸
🌺Пайшанба тонги муборак бўлсин.🤗
#Ҳайрли_Тонг…🌞
🌹Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🌹Қалбимизни кенг;
🌹Қадримизни баланд;
🌹Сўзимизни олий;
🌹Ҳаётда муваффақиятли;
🌹Охиратда саодатли;
🌹Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🌹Қарзларимизга нажот;
🌹Ризқимизга кенглик;
🌹Кунимизга барака;
🌹Бандаларига суюмли қилиб;
🌹Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🌹Дунёда муборак;
🌹Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!
/channel/ustozlarim
"Ҳаёт менга имконият бермаяпти" деманг... У ҳолда бу тонг уйғонмас эдингиз...
Ҳар бир янги кун янги имкондир, Сиз кунни “Бисмиллоҳ” билан бошланг, хаммаси яхши бўлади, ИншаАллоҳ 🤲🏻
Хайрли кун азизлар ☕️
/channel/ustozlarim
#motivatsiya
Do'stim, aslo ortingga o'girilma. Oxiri nima bo'ladi, deb ichingni kemirmasdan, o'zingni tinimsiz aybdor his qilmasdan, hech to'xtamay oldinga yur. Sen o'ylasang ham, o'ylamasang ham, yashagan hayoting shu yerda tugaydi. Va shu nuqtadan yana yangisi boshlanadi. Ortda qolgan umringning bir soniyasini o'zgartira olasanmi?! Yo'q. Biroq endi yashaydiganlaringni go'zallashtirishing mumkin.
© Nil Donald Uolsh
/channel/ustozlarim
Бир йигитнинг ҳасратли ҳикояси.
Шу йилгача онам соғлом эди. Тўғрироғи мен шундай деб ўйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо қиладиган, рамазон рўзаларини, ҳатто нафл рўзаларни ҳам қийналмасдан тутадиган, нафл ибодатларни асло канда қилмайдиган мухлиса аёл эди. Мен ҳам намоз ўқийман, рўзаларни тутаман. Мен рамазон ойида ота-онам билан бирга саҳарлик қилишни, улар билан бирга ўтириб ифторлик қилишни ўзим учун унчалик муҳим санамас эдим. Тўғрисини айтсам, уларнинг хизматини қилишга бироз бепарво эдим. Шунинг учун бўлса керак, саҳарлик ва ифторликда улар нима еб-ичаётганига ҳам эътибор қилмаганман. Ўзим эса саҳарлик вақти тугашига ўн дақиқа қолганда уйғониб, дастурхонда нима бор бўлса, шуни еб-ичиб оғиз ёпардим ва бомдодни ўқиб яна уйқуни давом эттираверар эдим.
Ота-онам билан бирга саҳарлик қилишимиз учун хотинимга “таом тайёрлаб бер” деб айтмаганман. Хотинимни аяйманми ёки ундан қўрқаманми билмадим?! Балки хотиним рўза тутмагани учун уни тонг саҳарлаб уйғотгим келмагандир. Эҳтимол ...
Фарзандларим ёки хотиним бетоб бўлиб қолса, дарҳол дўхтирга чопаман. Лекин онамни бирор марта дўхтирга олиб борганимни, унинг соғлиги учун тунлари бедор бўлиб қайғурганимни эслолмайман. Онам эса дўхтирга ўзи бориб кўринар эди. Индамагани учун бўлса керак, яхши экан деб хотиржам юраверибман. Аслида, уч-тўрт йил олдиноқ дўхтир онамга рўза тутишни тақиқлаган экан. Мусулмон бўла туриб рўза тутмасликни тасаввур қила олмаган онам қийналиб бўлса ҳам рўза тутаверибди. Дўхтир онамга пархезни буюрганини билар эдим. Лекин онамга нима мумкин, нима эса мумкин эмаслигини мен нотовон сўраб ҳам кўрмабман. Уйга бозорлик қилсам, ўзимга ёқадиган нарсаларни харид қилиб келаверар эдим. Хотиним нимани ёқтиришини биламану, лекин онам нималарни ёқтиришини билмайман.
Энди эса онамнинг бетоблиги ғолиб келиб, бу йилдан (2018) бошлаб рўзани тутолмаяпти. Намозларни ҳам деярли ўтириб ўқиётган экан.
Онам ҳажга олиб боришимни роса хоҳлар эди. Имконим бўла туриб, буни ҳам шу кунгача ортга суриб келдим. Ҳозирги кунга келиб узоқ сафар қилишга тоқат қилолмайдиган бўлиб қолди.
Бу йил ҳам рўза тутяпман. ...
Энди онамга саҳарлик ёки ифторлик қилиб беришимнинг фойдаси йўқ. Энди онам билан бирга саҳарлик қиладиган бўлсам, тонг саҳар онамни безовта қилган бўламан. Чунки онам рўза тутолмайди.
Афсусдаман, дуо қилинглар, Аллоҳ таоло онамга шифо берсин, онам билан бирга саҳарлик ва ифторлик қилай, онамга саҳарлик ва ифторлик таомларини ўз қўлларим билан едириб қўяй, илтимос дуо қилинглар!
Ҳа, азизлар, эҳтимол биз ҳам мазкур йигит каби бепарволикка йўқ қўяётган бўлишимиз мумкин. Ота-онамизни ғанимат билайлик. Умр ўтиб боряпти, ота-онамиз бизни кутиб туришмайди.
/channel/ustozlarim
•🍃🌹💖АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ!💖🌹🍃•
•🌸•🌸ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!🌸•🌸•
°🌹° Аллоҳнинг саломи
°🌹° Пайғамбар ﷺнинг
°🌹° дуолари
°🌹° Қуръоннинг нури
°🌹° Куннинг баракаси сиз
°🌹° билан бўлсин!
°🌹°Энг яхши одам тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир.
°🌹°Энг ёмон одам жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир.
°🌹°Қанчадан-қанча тилини тийган камгаплар бор.
°🌹°Қанчадан-қанча қўли очиқ сахийлар бор.
°🌹°Тилингиз маҳкам, қўлингиз очиқ бўлсин.
/channel/ustozlarim
Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди.
Эртаси куни келган аёлга шундай деди:
- Энди мен сендан сарёғ олмайман.
Аёл деди:
- Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?
- Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грам экан. Айб эмасми?
Шунда аёл деди:
- Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман...
Сотувчи нима дейишни билмай дудуқлана бошлади...
🥀🥀🥀
Кимгадир қилинган ноҳақлик ҳеч қачон жавобсиз қолмас экан...
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧
/channel/ustozlarim
📹 Сиз қандай бўлсангиз, фарзандингиз ҳам шундай бўлади хурматли Оталар... 🥺
/channel/ustozlarim
Hech narsa harakatning oʻrnini bosa olmaydi.
Qobiliyat ham uni oʻrnini bosa olmaydi — dunyoda talantli muvaffaqiyatsiz insonlar kam emas…
Daholik ham oʻrnini bosa olmaydi - dunyoda muvaffaqiyatga erisha olmagan daholar qancha…
Taʼlim ham oʻrnini bosa olmaydi — oliy maʼlumotli qashshoqlar juda koʻp…
Tirishqoqlik va kuchli iroda - muvaffaqiyatning asosiy omili.
Harakatdan tòxtamang,albatta hammasi yaxshi bòladi.
/channel/ustozlarim
....Бировни қалбини оғритиш хато эмас озор..
....Бошқалар хақида аниқ билмай туриб, бошқаларга гапириш хато эмас ғийбат..
....Бировни ҳаёти билан уйнашиш хато эмас номардлик...
....Тинимсиз ёлғон гапириш хато эмас ишончни синдириш...
....Ота ~ Онага бақиришлик хато эмас нонкўрлик...
....Асл туйғулар устидан кулиш хато эмас тубанлик...
....Кўнглимда биттаси, қўйнимда биттаси дейишлик хато эмас хиёнат...
....Дунё яратилибдики туйғулар эгизак юришади....
....Муҳаббат ва хиёнат...
....Садоқат ва нафрат ...
....Яхши ва ёмон...
....Қиммат ва арзон...
....Одамлардан куп умидвор бўлавермаслик керак...
....Агар кимдир кўнглингизни оғритиб кетса~ю сиз унга "Салом" дея олсангиз, сиз унга қилинган энг улуғ садақани эгасидирсиз..
/channel/ustozlarim
Кечиринг...
Кечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг огир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббатни жалб этади.
Ҳаммаси мана шундай оддий!
Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни қўзғатиш одати ҳар хил касалликлар, шу жумладан, тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган.
Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.
Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди.
Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.
Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришга ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!
/channel/ustozlarim