- Қизим, сизга неча маротаба айтганман, боланинг ҳаётига ота-она жавобгар, аммо бу дегани фарзандининг тақдирига, ҳаётига хўжайинлик, дахл қилиш ҳақини бермайдида. Қиз бояқишни қарғаб, уриб-сўкиш билан синовлар олдида қўрқиб қоладиган қилиб қўясизку! Фарзандни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўймаслик керак, аммо бунчалик зулм қилиб фикрини чалғитиб ҳам қўймаслик керак.
- Ёшда булар, ая, ҳали нимани билади... Майсарахон хижолатлик билан ғудраниб қўйди.
- Ҳа, булар ёш. Лекин ҳеч нимани билмайди, деб ҳаётига ҳадеб аралашаверсангиз, танбал бўлиб қолади, деяпманку. Мўрт, бесабр қилиб тарбиялаяпти ҳозирги ота-оналар фарзандларини. Ана шунинг оқибатида оилага, никоҳга нисбатан юзаки қарашяпти ёшлар. Ажрашишлар, тирик етимлар... Буларнинг ҳаммасига сабаб ота-оналар болаларининг ҳаётига дахл қилиши, уларни синовларга, қийинчиликларга тик қарайдиган қилиб тарбияламаганида, қизим. Бундай олганда, ҳозир мен ҳам Мадина бонуга сиз айтган гапларни гапирдим. Аммо тагдор қилиб, мулойимлик билан тушунтирдим. Ўша йигитни танласа ўзини келажакда нималар кутиб турган бўлиши мумкинлигини гапирдим. Мана тушунди. Энди ўзи қарор қабул қилади. Майсарахон бошини эгганча ўй суриб қолди...
Овозаси оламни тутгулик тўй бўлиб ўтди. Ёлғиз ўғлимни уйлантиряпман, деб икки гапнинг бирида писанда қилаётган Зулфияхон қуда томоннинг сарполарини менсимайгина бир четга ташлаб қўйди. Қудағай аёлнинг бунақанги қилиқларидан оғринган Майсарахонни қайнонаси пасайтириб турди:
- Қизинг тушган маҳалланинг итига ҳам салом бер, деган нақл бор, келин болам. Сабр қилинг, чиданг. Йигирма йил бағрингда униб-ўсган болангни бегона бир хонадонга, ўзгача тартиб-қоидали давлатга юбориш машаққат. Қизингизнинг бахти учун қулоғингизни кар, кўзингизни кўр қиласиз. Шундай қилаверинг, кейин менга раҳмат айтасиз...
Тўйдан кейин Мадина янги муҳитга кўникиши мушкул кечди. Уларникида ҳамиша дадасининг айтгани айтган эди, куёвиникида қайнонасининг чизган чизиғидан ҳеч ким бир қадам жилолмайди. Ҳатто қайнотаси ҳам. Одоб-андиша, ўзаро ҳурмат, катталарга, оиланинг эркагига эҳтиром билан муносабатда бўлиш керак, деган ақида остида тарбияланган келинчагини ёнида уйидаги ҳолатдан хижолат тортган Манучеҳргина, бирор иш бажаришидан олдин дадасига маслаҳат солар, агар шуни ҳам аяси кўриб қолса, балан товушда ўзиникини айтиб маъқулларди. Камига келин бўлиб тушган хонадонида Мадинани қайнонаси ҳам келин сифатида қадрламас, қачон қараманг, келинчакни жойи ошхонада куймаланиб юрган хизматкорнинг ёнида эди. Ҳатто тўйларидан икки ой ўтиб, бадавлатга хонадонга узатилган қайнсинглисининг тўйига ҳам Мадинанинг оила аъзоларидан ҳеч ким айтилмади. Кечқурун ҳамма ресторанга тўй оқшомига кетди, Мадина эса қайнонасининг буйруғи билан хизматкор иккови бажарилиши керак бўлган юмушларга андармон бўлди. Бунақанги камситишлардан оғринганда, Мадинанинг кўз ўнгида меҳрибон бувисининг мунис чеҳраси намоён бўлиб, қулоқлари остида унинг ўгитлари жарангларди: Сабр қилган одамгина бахтга, саодат ва ҳурматга муносиб кўрилади. Бекорга, сабрнинг таги сариқ олтин, дейилмайди, қизим... Келинчак бувисига, яқинларига бахтли бўлишга ваъда берганини эслаб, яна кучли муҳаббат, шижоат билан келинлик юмушларига киришар, қайнонасининг ҳар бир буйруғини, хўп бўлади аяжон! деган бувиси ўргатган ҳикматли сўз билан қарши оларди. Орадан маълум вақт ўтиб Мадина эгизак ўғилли бўлди. Зулфияхон, келинини Ҳасан-Ҳусанларимнинг аяси, деб мақтайдиган, тўю маъракаларда, элнинг издиҳомида қўғирчоқдай ясантириб олиб юрадиган бўлди. Шундай иқболли кунларида Мадинахон, ортда қолган чеккан изтироблари, камситилганларини эслаб кулимсираб қўяди: Раҳмат сизга бувижон! Бу кунларим сизнинг насиҳатларингизга амал қилганим эвазига нур сочяпти!
Тамом...
/channel/ustozlarim
🫶ХАЙРЛИ_ОҚШОМ
🫶❤️🩹….Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз....🥰
🫶….Ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин....❤️
🌸....Юзингиздан табассум аримасин....🥰
Оқшомингиз хайрли бўлсин азизларим...
💞Яқинларга улашинг💞
/channel/ustozlarim
ФАРЗАНД ОТА - ОНАСИНИНГ КЎНГЛИНИ КЎТАРИШ УЧУН:
- Ота- онанинг мол-мулкларини ва керакли нарсаларини муҳофаза қилиш.
- Ота- онанинг рухсатисиз бирор нарса олмаслик.
- Ота- онага роҳатбаҳш нарсаларни ҳозирлаш.
- Ота-она ухлаётганларида уларни безовта қилмаслик.
- Ота- онанинг хоналарига уларнинг изнисиз кирмаслик.
- Ота- онадан олдин таомга қўл ўзатмаслик.
- Яхши нарсаларни ўзидан олдин ота-онага тақдим қилиш.
- Ота-она ҳузурида ёнбошламаслик.
- Ота- она ҳузурида оёқ узатмаслик.
- Ота- онадан барча ишларда маслаҳат сўраш.
- Ота-онанинг фикрлари ва тажрибаларидан фойдаланиш.
- Ота- она насиҳатларини бажонидил қабул қилиш.
- Ота-она ҳақларига дуода бўлиш ва бошқалар киради.
/channel/ustozlarim
🕌 ЖУМА МУБОРАК!
Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!
/channel/ustozlarim
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режисёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Наполи шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
Лондонга боришганда Софи Лорен бор йиққан тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
- Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Наполининг энг фақир оиласидамиз. Куллар орасидан чиқиб ўзимизни бунёд қилдик. Мол келиб-кетадиган нарса. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
Софи Лорен баттар йиғлаб Витториога деди:
- Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланиб қолган эди!
Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланиб қолган жумласини айтди:
- Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!
Зиён кўриш ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдиришнинг иложи бўлган нарсалар узоқ хафа бўлишга арзимайди.
Бошимизга зиён тушганда ўзимизга назар солайлик. Агар оёқда тик турган бўлсак демак ҳали Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмабди!
Абдулқодир Полвонов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
/channel/ustozlarim
#Хайрли_кун
Кунни яхши ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.
Чунки ниятлар дуога айланади, дуолар эса Иншааллаҳ албатта ижобат бўлади!
Тонгларга гўзал дуолари ила файз баҳш этган Сиз Азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
/channel/ustozlarim
#туннома.
Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг ҳивфзу ҳимоясида бўлинг!
Тонгга қарата бошлаган сафарингиз фажрнинг зиёси томон сизни элтсин!
Хайрли тун!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
/channel/ustozlarim
НОЯБРЬ
Ёмғир қуя бошлади бирдан,
Савалайди биллур қамчилар.
Панароққа қочгани билан,
Топиб олар йўлни томчилар.
Парво қилмас симёғоч – хумпар,
Бошдан-оёқ ҳўл бўлган жиққа.
Рақсга тушар олтин япроқлар
Шитир-шитир – ёмғирқўшиққа.
Мўлтирайди бекатлар юпун,
Маъюс тортар ёлғиз хиёбон.
Ниманидир эслатиш учун
Гумбурлайди қоп-қора осмон.
Шу баҳона ютмади заҳар –
Ёмғир ювиб кетди барини.
Ғуборлардан зериккан шаҳар
Чайиб олди кўйлакларини.
🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂
/channel/ustozlarim
Яхши ота-она бўлмоқчимисиз?
➖Асабийлашманг. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.
➖Алдаманг. "Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш у сизга ишониши ва талабларингизни осон бажариши учун муҳим.
➖Урманг. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш, ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.
➖Ҳар нарсани ман қилаверманг. У мумкин эмас, бу мумкин эмас, "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади.
➖Ёмон намуна бўлманг. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Хунук гапирма!" дея олмайсиз.
➖Айбингизни тан олишни билинг. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг.
/channel/ustozlarim
Сиз - ҳаётингизда сиз билан содир бўлаётган воқеаларнинг ягона муаллифисиз.
Ҳаётингиз қайси сценарий асосида кетишини ўзингиз ҳал қиласиз.
Хар кун учун қизиқ ва мухим сценарий тузинг ва бош ролни ўзингизга қолдиринг!
/channel/ustozlarim
✨🌙ХАЙРЛИ ТУН
✨🌹Роббим битган тақдиридан, тақдирига қочарканмиз....
Хайрлисини насиб қилсин илоҳим!
✨🌹Эртанги ғойибона дийдорга қадар Аллоҳимга омонатларим !!!
✨🌹Хайрли тун азизларим...
Барчамизни Аллоҳ
Ўз паноҳида асрасин !!!
✨💫✨💫 /channel/ustozlarim
Биллур гулдон билан тош тўқнашса, тошга балоям ўрмайди, гулдон синади. Негаки, гулдонни бағрида гул бор.
Яхши билан ёмон одам тўқнашса ҳам, ёмонга балоям ўрмайди, яхшининг дили вайрон бўлади. Негаки, яхшининг қалбида эзгулик бор...
❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹
Ассалому Алайкум қалби эзгуликка бой, меҳрга тўла инсоним яхши инсоним!
/channel/ustozlarim
🌙 Хайрли тун
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз !
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲНИ савобларига эга бўлинг.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ...❤️🍃
❤️❤️✨✨
/channel/ustozlarim
Ассалому алайкум, хайрли тонг, қадрдоним!
Тоғлар тоғларга суяниб юксалади, ирмоқлар ирмоқларга қўшилиб улкан дарёларга айланади. Инсон ҳам ёлғиз ўзи яшай олмайди. Оламда якка ўзи бўлса, унга эришган муваффақиятининг қизиғи ҳам бўлмайди. Одам одам билан тирик. Кўнгил фақат кўнгилдан сув ичади.
Атрофимиздагиларни қадрлайлик, уларни борича қабул қилайлик.
Замондошим, борлигингиз учун, раҳмат.
Хайрли тонг!
Кунингиз аъло кайфиятда ўтсин!
/channel/ustozlarim
#Тафаккур
"Бугун оғир кун бўлди…" - деманг. «Бугун савоби кўп кун бўлди!..» - денг.
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
/channel/ustozlarim
💐🕊Assalomu alaykum!
🌤🌷Xayrli tong, qalbi tongdek begʻuborim,
Yaxshi dam oldingiz-mi?
Barchamizni yangi tongga omonlikda yetkazgan Rabbimizga hamd-u sanolar boʻlsin
Alhamdulillah!
Yuzimiz chiroyli boʻlsa...
Bizni koʻzlar unutmaydi.
Hulqimiz goʻzal boʻlsa...
Qalblar bizni unutmaydi!
Yaxshilarim dunyo oʻtkinchi...
Umr gʻanimat!
Hech kim bu dunyoda qolmaydi abad...
Yaxshilik qilib qoling oʻtmasdan fursat.
Yaxshilikdan yaxshilik keladi faqat!
☘ XAYRLI TONG 🌸
/channel/ustozlarim
Бугун факат кувончни ва табассумни танланг.
Хаёт ташвишлари кайфиятингизни бузишига йул куйманг..
Ахир хаммамиз хам хаётга бир бора келамиз...
Нима дедингиз кадрлигим🥰❤️🍃
♻️Яқинларга хам юборамиз❗️
═════════════════════
/channel/ustozlarim
ҚАЛАМДАН БЕШ ЎРНАК
– Ву-уй, қаламингиз бунча чиройли, буважон. Менга бери-инг.
Отахон ёзишдан тўхтади. Набирасининг чақнаб турган кўзларига меҳр билан термилди.
– Бераман, болажоним, албатта, бераман. Шуни ёзиб олай.
Болакай қораланган қоғозга бир муддат тикилиб туриб, хонасига кириб кетди. Анчадан кейин отахон ёзишни тугатиб, тўрт букланган қоғоз орасига қаламни солди. Ухлаб ётган набирасининг бош томонига қўйди.
Унда бундай сўзлар битилган эди:
“Менинг азиз болажоним. Катта бўлганингда, худди қаламга ўхшашингни истардим. Унинг бешта хусусияти бор. Инсон бўламан десанг, қаламдан ҳам ўрнак ол
Биринчидан: ўзингни ҳар қанча доно билсанг ҳам, сени юргизиб, йўналтириб турган Қўл борлигини зинҳор унутма. Шу Қўлга суянишни, унинг измида бўлишни ўрган.
Иккинчидан: енгил, равон ёзиши учун қаламни вақти-вақти билан чархлаб туриш керак. Бу – оғриқли жараён. Аммо бирор натижага эришмоқчи бўлсанг, машаққатларни сабр билан енгишга тўғри келади. Зеро, инсонни синовлар тоблайди.
Учинчидан: қаламда ёза туриб, хатога йўл қўйсанг, ўчирғичда тўғриласа бўлади. Мард инсонгина хатосини тан олади, ўзини ислоҳ қилишдан эринмайди, ор ҳам қилмайди.
Тўртинчидан: қаламнинг шаклу шамойили эмас, ичидаги ўзаги муҳим. Шундай экан, қалбингда яхшиликларни сақла. Ҳар қандай вазиятда қатъиятингни йўқотма.
Бешинчидан: қалам ўзидан из қолдиради. Шу каби сенинг ҳам бирорта амалинг изсиз кетмайди. Демак, қадамингни ўйлаб бос. Ортингдан фақат эзгуликлар қолсин.
Сени яхши кўрган Буважонинг”.
/channel/ustozlarim
✨ Хайрли тун, қадрдонларим!
✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨ Тунингиз сокин бўлсин!🤲
✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!🤲
/channel/ustozlarim
📆 Noyabr oyida tug‘ilganlar uchun maxsus.
Aytishlaricha, noyabr oyida tug‘ilganlardan yaxshi turmush o‘rtoqlar chiqar ekan))
Noyabr oyida tuĝilganlarni tabriklaymiz))
/channel/ustozlarim
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...
Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин... Чин юракдан ибодат қилинг... Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...
Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...
Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз...
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
Дуо-ю амалларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!
/channel/ustozlarim
#Хайр_ОКТЯБРЬ!
Бугун кузнинг энг гўзал ойи бўлмиш Октябрнинг сўнгги куни! Ҳар бир ўтган куни учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Янаги Октябр ойларини сафимиздан камаймаган ҳолда, соғ-саломат кутиб олишлик барчамизга насиб қилсин🤲
/channel/ustozlarim
Бази одамлар эрталаб иштаҳам йўқроқ, деб кўпинча нонушта қилмайди ёки енгил елпи тамаддиланиб, ишга ўқишга йўл олишади. Тиббиёт чи олимларнинг сўнги йиллардаги тадқиқотлари бунга одатланиб қолиш соғлиққа зарар эканини кўрсатмоқда. Боиси эрталаб иштаҳа бўлмаса ҳам барибир, инсон организми оқсил ва углеводларга катта эҳтиёж сезаркан. Бу моддаларга бой таомлар билан яхши нонушта қилиш кишга куч қувват беради.
Кўпинча талабалар, мактаб коллеж ва литцей ўқувчилари ҳам сабоқларга шошилиб, чала ярим нонушта билан кифояланишади. Кўплаб тадқиқотчилар фикрига кўра, нонушта қилмай ёки чала нонушта қилиб дарсга келган ўқувчини диққати тез тез бўлиниб туради ва фанларни яхши ўзлаштира олмайди. Бинобарин сабоқларни яхши ўзлаштириш, кўп жиҳатдан, эрталабки нонушта сифатига боғлиқ.
Ёқимли нонушта
Қадрлигим...
/channel/ustozlarim
#Хайрли_тонг
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
Омонмисиз, қадрдон!
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...
Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
/channel/ustozlarim
Иккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим!
Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг!
/channel/ustozlarim