ustozlarim | Неотсортированное

Telegram-канал ustozlarim - Ustozlar uchun

2257

O'qituvchilar uchun mo'ljallangan kanal. Savol va takliflar bo'yicha @ustozlarimbot ga murojaat qiling! Reklama joylashiz mumkin.

Подписаться на канал

Ustozlar uchun

Бизнинг қилган яхшиликларимиз ҳам, ёмонликларимиз ҳам, шунчаки йўқолиб кетмайди...

Бир кун албатта ўзимизга қайтариб берилади, ёки бу ҳаётда, ёки боқий дунёда!

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

#motivatsiya

Har bir dard o'tkinchi , mukofoti esa sabringga bog'liq

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Муваффақиятнинг сири

Бир ёш йигит Суқротдан муваффақиятнинг сири нимада эканлигини сўради. Суқрот унга эртаси куни тонгда дарё бўйига келишини, саволига ўша ерда жавоб беришини айтинг.

Эртасига эрталаб йигит дарё бўйига келди. Суқрот ундан дарёга тушишни сўради. Бирга дарёга тушдилар. Сув бўйинларига етганда, кутилмаганда Суқрот йигитнинг бошини сувга тиқди. Йигит сувдан чиқишга қанчалик ҳаракат қилмасин, Суқрот кучли эди. Суқрот йигитни кўкариб кетгунича сувда ушлаб турди, кейин сувдан чиқариб олди. Йигит чуқур нафас олди.

Суқрот сўради: "Бошингни сувда тутиб турган пайтим энг кўп нимани хоҳладинг?" Йигит жавоб берди: "Ҳаво." Суқрот деди: "Муваффақиятнинг сири мана шунда. Қачонки сен муваффақиятни сув тубида ҳавони хоҳлаганингчалик хоҳласанг, шунда унга эришасан. Бундан бошқа сир йўқ".

Ёниқ истак муваффақиятнинг бошланишидир. Кичик олов кўп иссиқлик беролмаганидек, кучли бўлмаган истак буюк мақсадларга асос бўлолмайди

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Ҳаётий ва керакли насиҳат!

Биров ёмонлик қилса, қумга ёз,
Шамол бўлсада учиб кетсин.
Лекин, биров яхшилик қилса тошга ёз,
Бир умр эсида қолсин!

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Тонг муборак
    БАХТЛИ ЯХШИЛАР❤️
Биламан, бугун хам сизга хайрли тонг тиловчилар бисёр. Улар орасида ғойибона бўлиб мен хам тонгни хайрлиси келишини тилаётганимдан миннаддорман. 

БАХТЛИ ЯХШИЛАР❤️
Бугунимиз бошқа кунларимиз каби жуда мухим. Бу кунни шунчаки яшаб ўтмайлик. Ниманидир мухим ишлар қилингки хотираларингизда ажиб фахр билан қолсин...

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

🍃🌸🍃     ●●●●●     🍃🌸🍃

Дунё уч кундир:
Кеча: биз уни яшаб бўлдик, энди у қайтиб келмайди;
Бугун: биз уни яшаяпмиз, бироқ у узоқ давом этмайди;
Эрта: биз унда қаерда бўлишимизни билмаймиз

ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

👩‍🏫Ўқитувчининг бири икки бўлмаслиги мумкин, аммо у бирни ўн қилишга ўргатади.

🌱Косаси оқармаслиги мумкин, аммо у косаларни оқартиришни ўргатади.

🌱Машина минмаслиги мумкин, аммо машина минишга ўргатади.

🌱Ўрта ҳол яшаши мумкиндир, аммо бой бўлишга ўргатади.

🌱Шам бўлиб йўлингизни ёритади, аммо ўзи ёниб тугайди.

🌱Совун бўлиб доғларингизни ювади, ўзи эса доғларингиз билан бирга эриб кетади…

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг:
Бу вақтинчадир, бу тақдиримда ёзилган эди, бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди, бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.
🌺
“Ҳикматлар чашмаси”дан.

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

🏺 Синган сопол

🥀 Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтадилар: "Ёмон хулқнинг мисоли синган сопол идишга ўхшайди. Энди уни ямаб ҳам, асл ҳолига қайтариб ҳам бўлмайди".

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

#Мулоҳаза

Чиройли бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.  
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.  
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя.... 

Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.  

Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.  
Мана бу менинг Роббимдир.  
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!  

Шайх Али Тантовий

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊🕌🌹ЯАКШАНБА ТОНГИ 🌺
                ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.

   🕊🌹🌸🌺🕊🌹🌸🌺🕊

Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
Бугунги кунингиз қувончга тўла бўлсин!

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Шукроналик - ҳаётингизни яхшилашнинг биринчи қадами.

Агар ҳар куни ўзингизга берилган имкониятларга, хатто кичик нарсаларга ҳам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган неъматлар сони ортиб боради.

Алҳамдулиллаҳ денг...

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман.

✔️Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.

✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

​​​​ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ....

🤔Ҳаётда гоҳида югуриб кўринг. Ортингиздан кимлар қувлаётганини кўрмоқлик учун...

🤔Гоҳида юмшоқроқ сўзлаб ёки сукут сақлаб кўринг... Сизни кимлар тинглаётганини билмоқлик учун...

🤔Гоҳида бир қадам ортга босинг... Ортингизда турганлар ҳам борлигини унутмаслик учун...

🤔 Хато қилиб қўйсангиз ва ҳаётнинг синовли кунларида қолганингизда атрофга разм солинг. Сиз билан бирга қолганларни кўрмоқлик учун...

🤔 Ҳаётдан хақиқий маънода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак.Сиз унда адашасиз, хатолар қиласиз , йиқиласиз, суриласиз, ёлғиз қоласиз, аччиқ кўз ёш тўкасиз, қийналасиз ва ниҳоят ҳаётнинг ушбу зарбалари сизни кучли инсонга айлантиради.

Унутманг !
Бугунги синов ва аламлар эртага сизни фойдангизга ишлайди.

Сизга оғир бўлганда ўзингизни қўлга олишингиз, сизга алам қилганда жахлга берилмаслик, сизга азоб бериб, зулм қилганларида ҳар хил ролга кириб, шаллақилик қилиб ўзингиздан кетмаслигингиз - сизни оқил (а) эканингизга далилдир.

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

🌹Ассаламу Алайкум
          🌸ва  Роҳматуллоҳи
                      🌼ва Барокатуҳ!

#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌤
               ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁
                ...АЛЛОҲИМ...
               ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔            
☀️Қайғу берган АЛЛОҲ бахт ҳам беради.
☀️Мартаба-ю, обрў тахт ҳам беради.
☀️Синов имтихонларга қилсангиз бардош.
☀️Охират кунида «ЖАННАТ» беради. 

🫧👑🫧шанба  кунингиз хайрли бўлсин.🤗

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Яхшиямки вақт, масофалар ва қийинчиликлар бор... Айнан шулар аниқлаб олишга ёрдам беради... Ким севади, ким қадрлайди... ким учундир аслида ҳеч ким эканлигимизни...

Ёнимизда бўлмасаларда, қалбимизда бўлган қадрликларимиз омон бўлсинлар...!

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

🍀🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🍀

🌺🍀 АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🌺🍀 Кўнглингизни хотиржам,
🌺🍀 Юзингизни нурли қилсин,
🌺🍀 Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
🌺🍀 Ниятлариз ижобат бўлсин!
🌺🍀 Танангизни саломатлик,
🌺🍀 Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🌺🍀 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🌺🍀 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

🍀💐😊ҲАЙРЛИ ТОНГ!😊💐🍀

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Инсон кибрга берилган кундан бошлаб чўкишни бошлайди

Хар доим қандай холатда бўлсангиз хам ўзлигингизни унутманг❗️

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

#Гўзал_тавсия

ТУҒИШГАНЛАРНИ ҚАДРЛАНГ!

Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда суянадиган қоя ҳам шулардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам шулардир. Уларни ҳурмат қилинг, қадрланг, йўқлаб туринг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

“Ҳикматлар чашмаси”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Кечира олмаётган инсонингизни қанчалик сизга қийин бўлмасин кечириб юборинг. Ҳусуматчилар Қиёматда юзма юз қилиб қўйилар экан.

Мен кечирдим, сабаби баъзи инсонлар юзини Қиёматда ҳам кўришни истамайман..

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Сўзингни даражасини кўтар! Овозингни даражасини эмас! Гулларни ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас!

Жалолиддин Румий

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Сув - бебаҳо неъмат

Борида қадрига етинг.

 /channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Шайтон энг қаттиқ уринадиган нарсаси, сизни ғамгин қилишдир... Чунки сиз ғамгин бўларкансиз, барча нарса сизни қайғуга солади, хафа қилади.

Маслахатим: унга бу имконни бериб, фурсатни қолдириб қўйманг.

Аллохга қасамки, хеч қачон мағзун бўлманг!

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Тасаввур қилинг, денгиз бўйидасиз.
Унга нималарни айтган бўлардингиз...

Инсон ҳаётида бир марта бўлсаям денгизга бориши керак. Шундай экан, денгизларни орзу қилинг. Мақсад қилинг. Боринг.
Шундай орзу қилингки, орзунгиз қанотларга айлансин... Орзу билан яшанг!

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Sevgi izhor qilayotgan erkak soqov bo‘lsa ham bulbuligo‘yoga aylanib ketadi. Ammo aytganlarini tezda unutadi. Izhori dil tinglayotgan ayol bulbuligo‘yo bo‘lsa ham soqovga aylanib qoladi. Ammo eshitganlarini hech qachon unutmaydi...

©️O‘tkir Hoshimov - Daftar hoshiyasidagi bitiklar

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Бир йигитнинг ҳасратли ҳикояси.

Шу йилгача онам соғлом эди. Тўғрироғи мен шундай деб ўйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо қиладиган, рамазон рўзаларини, ҳатто нафл рўзаларни ҳам қийналмасдан тутадиган, нафл ибодатларни асло канда қилмайдиган мухлиса аёл эди. Мен ҳам намоз ўқийман, рўзаларни тутаман. Мен рамазон ойида ота-онам билан бирга саҳарлик қилишни, улар билан бирга ўтириб ифторлик қилишни ўзим учун унчалик муҳим санамас эдим. Тўғрисини айтсам, уларнинг хизматини қилишга бироз бепарво эдим. Шунинг учун бўлса керак, саҳарлик ва ифторликда улар нима еб-ичаётганига ҳам эътибор қилмаганман. Ўзим эса саҳарлик вақти тугашига ўн дақиқа қолганда уйғониб, дастурхонда нима бор бўлса, шуни еб-ичиб оғиз ёпардим ва бомдодни ўқиб яна уйқуни давом эттираверар эдим.

Ота-онам билан бирга саҳарлик қилишимиз учун хотинимга “таом тайёрлаб бер” деб айтмаганман. Хотинимни аяйманми ёки ундан қўрқаманми билмадим?! Балки хотиним рўза тутмагани учун уни тонг саҳарлаб уйғотгим келмагандир. Эҳтимол ...

Фарзандларим ёки хотиним бетоб бўлиб қолса, дарҳол дўхтирга чопаман. Лекин онамни бирор марта дўхтирга олиб борганимни, унинг соғлиги учун тунлари бедор бўлиб қайғурганимни эслолмайман. Онам эса дўхтирга ўзи бориб кўринар эди. Индамагани учун бўлса керак, яхши экан деб хотиржам юраверибман. Аслида, уч-тўрт йил олдиноқ дўхтир онамга рўза тутишни тақиқлаган экан. Мусулмон бўла туриб рўза тутмасликни тасаввур қила олмаган онам қийналиб бўлса ҳам рўза тутаверибди. Дўхтир онамга пархезни буюрганини билар эдим. Лекин онамга нима мумкин, нима эса мумкин эмаслигини мен нотовон сўраб ҳам кўрмабман. Уйга бозорлик қилсам, ўзимга ёқадиган нарсаларни харид қилиб келаверар эдим. Хотиним нимани ёқтиришини биламану, лекин онам нималарни ёқтиришини билмайман.

Энди эса онамнинг бетоблиги ғолиб келиб, бу йилдан (2018) бошлаб рўзани тутолмаяпти. Намозларни ҳам деярли ўтириб ўқиётган экан.

Онам ҳажга олиб боришимни роса хоҳлар эди. Имконим бўла туриб, буни ҳам шу кунгача ортга суриб келдим. Ҳозирги кунга келиб узоқ сафар қилишга тоқат қилолмайдиган бўлиб қолди.

Бу йил ҳам рўза тутяпман. ...

Энди онамга саҳарлик ёки ифторлик қилиб беришимнинг фойдаси йўқ. Энди онам билан бирга саҳарлик қиладиган бўлсам, тонг саҳар онамни безовта қилган бўламан. Чунки онам рўза тутолмайди.

Афсусдаман, дуо қилинглар, Аллоҳ таоло онамга шифо берсин, онам билан бирга саҳарлик ва ифторлик қилай, онамга саҳарлик ва ифторлик таомларини ўз қўлларим билан едириб қўяй, илтимос дуо қилинглар!

Ҳа, азизлар, эҳтимол биз ҳам мазкур йигит каби бепарволикка йўқ қўяётган бўлишмиз мумкин. Ота-онамизни ғанимат билайлик. Умр ўтиб боряпти, ота-онамиз бизни кутиб туришмайди.

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Ният қанча пок бўлса, туҳфалар шунча равон кела бошлайди.
«Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини кўрса, сиздан олинганидан кўра яхшироқ нарсаларни берур» (Анфол сураси, 70-оят).

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

#Ибрат

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларни ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...

/channel/ustozlarim

Читать полностью…

Ustozlar uchun

Ҳаётда яшаш осон эмас...

Унда ҳақиқий маънода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак. Биз унда адашамиз, хатолар қиламиз, йиқиламиз, суриламиз, ёлғиз қоламиз, аччиқ кўзёш тўкамиз, қийналамиз ва ниҳоят ҳаётнинг ушбу зарбалари бизни кучли инсонга айлантиради...

Аллоҳ бизга биз кутгандан ҳам зиёдасини беради, иншааллоҳ...

/channel/ustozlarim

Читать полностью…
Подписаться на канал