* * *
Bahor kunlarida kuzning havosi,
Tanimni junjitar oqshom shamoli.
Nega buncha g’amgin nayning navosi,
Nega qalbim to’la o’kinch va malol?
Barglar orasiga tinmasdan sira
Oshno yulduzlardan to’kiladi nur.
Bilmayman, qiynaydi qaysi xotira,
Titroq yulduz kabi muzlagan shuur.
Abdulla Oripov
/channel/ustozlarim
#МУТОЛАА
☝️ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ
Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолди:
— Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
— Бу нима деганингиз? — десам
— Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди.
Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
«Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...
Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...
✍ Ўткир ҲОШИМОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси
/channel/ustozlarim
🙃 Sizni yo‘qlab kelayotgan Baxtni shubhalaringiz bilan yo'lini uzoqlashtirmang.
😍 Shunchaki sizga tomon Baxt kelayotganiga ishoning.
/channel/ustozlarim
💞 Sening noming bilan otadigan Tonglar farahbaxsh,
Sening noming bilan boshlanadigan Kunlar barokatlidir.
Alhamdulillah
/channel/ustozlarim
Одамлар билмаяпти деб қилган яхшиликларингизга қайғурманг.. Ерда сизни тақдирлайдиган йўқ бўлса, юқорида сизни олқишлайдиган Зот бор... Унутманг...
Ҳайрли тонг азизлар!
/channel/ustozlarim
❗️Фарзандингизга ёшлигидан китоб ўқиб беришга одатланинг!
✅ Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳафтасига 3-5-марта китоб ўқиб бериш 4-5 ёшли болалар тенгдошларига қараганда ақллироқдир.
✅ Болалар учун китоб ўқиш, ҳатто ишлайдиган ота-оналар ҳам қила оладиган нарсадир.
✅ Фарзандингизга китоб ўқиш сизга ҳам, фарзандингизга ҳам доимий таъсир кўрсатади.
✅ Шундай қилиб, сиз бирга ўтказган вақтингиз сифатини оширишингиз мумкин, чунки фарзандингиз бу вақтда отаси ёки онасининг барча эътибори фақат унга қаратилганлигини билади.
✅ Фарзандингизга китоб ўқиб бериш мактабда ўқиш қобилиятига ҳам фойда келтиради.
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 9-ЧИ КУНИ МУБОРАК!!!
🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹
🌹🌸• Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ
🌹🌸• Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ
🌹🍃• Энг яхши мукофот -
ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!
•🌹🌸• ТАН СИҲҲАТЛИК
•🌸🌹• ОФИЯТ
•🌹🌸• БАХТ - САОДАТ
•🌸🌹• ОМАД
•🌹🌸• ҲАЛОЛ ДАРОМАД
Сиздан асло айрилмасин!🤲🏻
/channel/ustozlarim
#ибрат
Ҳикоя қилишларича, бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди. Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли "Ҳайитингиз муборак бўлсин азизим!" дея дастурхонга ловиядан бошқа ҳеч нарса бўлмаган таомни сузиб келибди. Совуққина қилиб "сенга хам" дебдию, овқатни ея бошлабди. Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи "Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейдию, мен эса ловия еб ўтиришим керак!?" дея ҳасрат қила бошлабди.
Дунё кўзига тор кўриниб уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия пўстлоқларини пуф-пуфлаб чангидан тозалаб еяётган эмиш ва "Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар булсин" деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...
Бу холни кўрган камбағалнинг кўзларига ёш тўлиб: "Розиман, эй Раббим, берган насибангга Розиман" деганича уйига кириб кетибди...
Ҳаётда ишонч-умид билан яшанг. Чунки Аллоҳ сиз билмаган нарсаларни билгувчидир. Сизни ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз учун чизиб қўйгандир. Барча бошингизга келган қийинчиликларни орқага ташланг ва кўнглингиз тусаган нарсалардан тийилишга қалбингизни ўргатинг. Чунки сиз маҳрум бўлган нарсаларингиздан нима сабабли маҳрум бўлганингизни билмайсиз, аммо Аллоҳ билгувчидир!
/channel/ustozlarim
🌙🌹🌟АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🌹✨
•🌹•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🌹•🌹•Динимиз - Ислом
•🌹•🌹•Қибламиз - Каъба
•🌹•🌹•Айёмимиз - Жума
•🌹•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🌹•🌹•Қарзимиз - Закот
•🌹•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🌹•🌹•Амалимиз - Савоб
•🌹•🌹•Тилимиз - Тақво
•🌹•🌹•Нафратимиз - Зино
•🌹•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌹•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
/channel/ustozlarim
ОНАМ...
Ҳушбўй райҳоним Онам,
Кўнгли сайҳоним Онам,
Ишонганим, ишончим,
Жон Онам жоним Онам...
Бахтимга сабабкорим,
Суянчим мададкорим,
Ғам келса халоскорим,
Жон Онам жоним Онам...
Қуёшли осмоним у,
Туганмас достоним у,
Энг яхши инсоним у,
Жон Онам жоним Онам...
Кўпайипди оқ сочи,
Ҳаётимнинг гултожи,
Ҳожи бўлсинлар ҳожи,
Жон Онам жоним Онам...
Кўнглимдаги баҳорим,
Доим кулган наҳорим,
Меҳр оққан анхорим,
Жон Онам жоним Онам...
Қолган йиллар қастида,
Гоҳо дардлар дастида,
Жаннат пойи остида,
Жон Онам жоним Онам...
Ҳушбўй райҳоним Онам,
Кўнгли сайҳоним Онам,
Ишонганим, ишончим,
Жон Онам жоним Онам...
/channel/ustozlarim
@***
Вақт чевари ҳаёт либосини ҳеч кимнинг бўйи-бастига мос равишда тикмаган.
Жалолиддин Румий
/channel/ustozlarim
🎤 Nurbek Ahmadjonov
#arxiv
Bundan 3 yil avval ovozlashtirgan ekanman ushbu she’rni. She’rga shunchaki gap yo’q, o’sha paytlar mazmuniga u darajada ahamiyat bermagan edim menimcha. Ammo she’r ayni vaqtdagi holimga mos.
Umr o’tyapti..
/channel/ustozlarim
Ҳали ҳаёт олдинда!
Биз ўзимизни "30 га кирдим. Ўқиганим нима бўларди", "40 ёшга кирдим, уят бўлади рақсга тушсам", "Энди болаларим учун яшайман" деб кўп нарсадан чеклаймиз.
Бу ҳолатда ўз хоҳишларимизни, ўз орзуларимизни кўмиб ташлаб, ҳамма нарсадан ўзимизни чеклаймиз. Кейин қариганимизда касал, ҳеч кимга керагимиз йўқ, ҳаммага халақит берувчи одамга айланамиз…
Шуни билингки, ҳеч нарсанинг эрта кечи йўқ!
Неча ёшда бўлишингиздан қатъий назар сиз ҳаётингизни ҳар лаҳзада янгидан бошлашингиз мумкин!
/channel/ustozlarim
😍 Shu damda ko‘zlaringiz orqali qalbingizni quvontirgim keldi.
💐 Kimga qanday gul yoqadi?
/channel/ustozlarim
Shu birgina sur’atda qancha ma’no mujassam.
Go‘zal tabiat, baxtli bolalik, mehribon buvi, shu ariqda oqayotgan suvdek tiniq va toza bo‘lgan samimiy, mehrga to‘la qalblar.
Xayrli tong bolalikni sogʻingan yaxshi odamlar💐💐
/channel/ustozlarim
🌙🌸🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌙 РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🕋✨
🌺 ✨Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌺 ✨Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌺✨ Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌺✨ Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!
/channel/ustozlarim
𝒀𝒖𝒓𝒕𝒅𝒐𝒔𝒉𝒍𝒂𝒓 𝑨𝒍𝒍𝒐𝒉 𝑩𝒂𝒓𝒄𝒉𝒂 𝑩𝒊𝒓𝒐𝒅𝒂𝒓𝒖 𝑴𝒖𝒔𝒍𝒊𝒎𝒂𝒍𝒂𝒓𝒊𝒎𝒊𝒛𝒈𝒂 𝑩𝒊𝒓 𝑶𝒚 𝑴𝒐𝒃𝒂𝒚𝒏𝒊𝒅𝒂 𝑹𝒐̃𝒛𝒂𝒏𝒊 𝑻𝒐̃𝒍𝒊𝒒 𝑻𝒖𝒕𝒊𝒃 𝑶𝒍𝒊𝒔𝒉𝒍𝒂𝒓𝒊𝒏𝒊 𝑵𝒂𝒔𝒊𝒃 𝑸𝒊𝒍𝒔𝒊𝒏🤲🤲🤲
/channel/ustozlarim
Устозга сўнги ҳурмат: қабристонгача кузатган ўқувчилар
Кеча, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги мактабда узоқ йиллар таълим берган устозни ўқувчилари қабристонгача шундай кузатиб қолган. Ўқувчилар йўл четида қўллари кўксиларида йиғлаб устозлари билан ҳайрлашди.
Ҳали инсонийлик ўлмаган...
/channel/ustozlarim
“Eng isrof qilingan kun - kulgisiz o’tgan kundir.” -
Edward Cummings
Kulib yuring aziz obunachi😌
/channel/ustozlarim
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!
Етса раҳмат, етмаса узр дейдилар,
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак ҳам ёрдам беришга илож.
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ўзимизга шу ишни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!
/channel/ustozlarim