ustoz_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ustoz_uz - УСТОЗЛАР

889

Устоз ва мураббийлар учун махсус канал.

Подписаться на канал

УСТОЗЛАР

СИЗ УЧУН ИМКОНИЯТ!!!

Сизга 5 кунлик  «Ўзингни англа» тренингини таклиф қиламиз.
Тренингда сиз, ўзингиз излаган қалб сакинатини топасиз.
Ички блоклар билан ишланади.
5 та медитация, 4 та техника, 2 та тана учун гормонлар балансини тикловчи машқлар комплекси, ва 2 та  фейсбилдинг машқлари берилади.
Курсга 3 кунлик чегирма эълон қиламан.
Мурожаат учун:
@Merkabarux
📞
91/369-5-369

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Балки чуқурроқ ўйлаб кўрарсиз?


@NASIBA_YULDASHEVA
@tafakkur_uz
@soglom_turmush_tarzii
91/369-5-369
99-086-56-50

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

​​​ ОНГ ҚАНЧАЛИК ҚУДРАТЛИ?

🧠Онг қудратли куч, унинг таъсирини хаётнинг ҳар бир соҳасида сезасиз. Бизнинг омадли ёки омадсиз бўлишимиз фикрларимизга боғлиқ. Биттагина фикр катта кучга эга эмас лекин уни тинимсиз такрорлаш орқали ғоя салоҳиятини ошириш, жамлаш ва мақсадга йўналтириш мумкин.

Фикр қанча кўп такрорланса у шунча тез моддийликга айланади. "Кучсиз ва тарқоқ фикр - кучсиз ва тарқоқ кучдир ва қатьият ва жамланган фикр - ишончли ва яхлит куч демакдир.

🔴 Буни тушуниш учун кўз олдингизга қуёш нури тушиб турган лупани келтиринг. Уни ҳар томонга қимирлатаверсангиз нур тарқалиб кетади, лекин уни керакли баландликга ушлаб турсангиз у бирлашиб
ҳатто ўт чиқиши мумкин...


@NASIBA_YULDASHEVA
@soglom_turmush_tarzii
91/369-5-369
99-086-56-50

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

«УЗОҚ ЯШАШНИ, СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛИШНИ ХОҲЛАГАНЛАР, САЛОМАТЛИГИГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАГАНЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМАН.»
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/CovMuFZNqfVI6HkrslGgeg

МУРОЖААТ УЧУН: @NASIBA_YULDASHEVA

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

#электрон_дарсликлар
#тарқатинг

Ҳурматли ота-оналар! Барча синфлар учун дарсликларнинг электрон шакли тақдим этилди!

💻 Aксарият дарсликлар ҳажми 10 МБ`дан ошмайди. Китобларнинг 7 та тилдаги (ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз, қозоқ) варианти бор:

📚 1-sinflar uchun
📚 2-sinflar uchun
📚 3-sinflar uchun
📚 4-sinflar uchun
📚 5-sinflar uchun
📚 6-sinflar uchun
📚 7-sinflar uchun
📚 8-sinflar uchun
📚 9-sinflar uchun
📚 10-sinflar uchun
📚 11-sinflar uchun

‼️Хабарни ота-оналарга етказинг!

Уйда онлайн таълим олишингиз учун қулай имконият!!!

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

(БОШИ👆👆👆)
Маълумот учун:
коронавирус пандемияси даврида айрим тизим ходимлари тўланмайдиган меҳнат таътилга чиқарилган бир пайтда, халқ таълими тизими ходимларига, жумладан, барча ўқитувчиларга кафолатланган ойлик маошлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланиб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли қарори асосида Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар тўхтатилган бўлсада, ўқитувчилар меҳнат таътили учун пулларини тўлиқ тўлаб бериш учун ушбу жамғарма ҳисобидан тўловлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, халқаро тажрибага таянадиган бўлсак таълим тизими ривожланган давлатларда 1 ставкада ишловчи бошланғич синф ўқитувчисининг ҳафталик ўқув юкламаси, жумладан, Финляндияда – 18 соат, Францияда – 24 соат, Грецияда – 21-24 соат, Германияда – 26 соат, Белгияда – 20-22 соат, Данияда – 18 соатни ташкил этади.

Бундан ташқари, бошланғич синф ўқитувчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори асосида синф раҳбарлиги, дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча тўловлар, 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори талаблари асосида белгиланадиган ҳар ойлик устама тўловлари ҳамда малака тоифа даражаларини ошириш орқали ойлик иш ҳақларини оширишлари мумкин.

Шу ўринда,
ҳурматли ўқитувчилар, Сиздан мактабда асосий эътиборни ўқувчининг дарсларни сифатли ўзлаштириши ҳамда соғлом таълим-тарбия олишига қаратишингизни сўраймиз.
Эндиликда, халқ таълими тизимида асосий эътибор фанларга ажратилган соатларга эмас, балки уларни ўқитиш методикаси
ва сифатига қаратилади.

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Namangan shahar 24-maktab boshlang'ich sinf o'qituvchisi Najmidinova Zulfiyaning Mustaqillik darsi uchun tayyorlagan video roligi

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Тарбия фанини жорий этиш тўғрисида

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ).

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

«УЗОҚ ЯШАШНИ, СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛИШНИ ХОҲЛАГАНЛАР, САЛОМАТЛИГИГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАГАНЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМАН.»
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Soglom_turmush_tarzii
https://t.me/joinchat/CovMuFZNqfVI6HkrslGgeg

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Халқ таълими вазирининг таълим муассасаларида янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил қилиш тўғрисидаги буйруғи.

Мазкур буйруқда таълим муассасаларини янги ўқув йилига ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш бўйича қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.


@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Қўшимча дарс ўтувчи ўриндошларга энди иш ҳақи берилмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда 3058-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарор билан тасдиқланган йўриқноманинг 17-банди бўйича педагог ходимларга соатбай ҳақ тўлаш юзасидан кўплаб мурожаатлар келаётганлиги сабабли ушбу банд чиқариб ташланмоқда.

Меҳнатини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб бораётган педагог ходимларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом” асосида тартибга солинган бўлиб, мазкур Низомнинг 12-бандига кўра педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:

кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;
бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;
ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда 3157-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорга мувофиқ умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари уларнинг малака тоифасига кўра бир соат учун базавий лавозим маошининг 1,2 фоизига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади.

Шунингдек, педагог ходимлар томонидан соатбай ҳақ тўлаш асосда олиб борилаётган дарс соатлари бўйича улар томонидан фақатгина ўқув соатлари амалга оширилиб, педагогик юкламалар юритилмайди.

Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра соатбай ҳақ тўлаш асосда фаолият юритаётган педагог ходимларга улар томонидан амалда ўтказилган ўқув соатлари учун соатбай иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

1-СИНФГА ҚАБУЛ ИЮЛЬ ОЙИДА БОШЛАНАДИ

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда мактабларнинг биринчи синфига қабул қачон бошланишига ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, бу йил карантин туфайли 1-синфларга қабул июнь ойидан эмас, июль ойидан бошланади.

Амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бунинг учун ота-оналар тўғридан тўғри мактабларга бориб ҳужжатларни топширган.

Карантин шароитида буни амалга ошириш, яъни ота-оналарнинг таълим муассасаларига ёзги мавсумда ҳам келишларини таъминлашда муаммо юзага келади.

Ушбу масалада ҳам Халқ таълими вазирлиги ўз таклифларни ишлаб чиқмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрелда ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб ҳамда пандемия таъсири тўлиқ бартараф этилгунига қадар 1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бунинг натижасида:

1. Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

2. Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

1-синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг, мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.

Манба: Kun.uz

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

❓Мактаб ўқувчиларига ижарага берилган дарсликлар йўқолса қанча жарима тўланади?

❗️Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг 2014 йил 20 мартдаги “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қўшма қарори билан тасдиқланган низомнинг 51-бандида дарсликлар ёки ўқув методик қўлланмалардан (ЎМҚ) фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ЎМҚлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг бир баравари миқдорида;
2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг икки баравари миқдорида;
5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

#Практика

(Ички болача билан ишлаш)

Инсон нима бўлган тақдирда ҳам аввал ўзини қадрлаши, ҳурмат қилиши керак. Ушбу машқ муносабатларни яхшиланишига, ўзингизга бўлган ишонч ортишига ёрдам беради.

Аввал ўзингиз қалбан ва руҳан тайёр бўлиб олишингиз керак.

Шунинг учун Сизга янада қарорингизни қатъий ва ўзингизга ишончни орттиришингиз учун бошланғич машғулотни юбораяпман...

Инсонда одатда 21 кун давомида ҳатти-ҳаракатлари ўзгариши мумкин, ҳар куни бир ҳолатни ёки фикрни такрорлайверса... ва уни шаклланиб мустаҳкамланиши учун 40 кун кетади.

Сизда нейрон клеткаларингизгача ўзгариш содир бўлади. Демакки, яхши томонга. Бундан кейин ҳам Сиз ушбу машқни ўзингиз учун керакли бўлган қисмларини такрорлаб юрсангиз, бу амалиёт сизнинг одатингизга айланиб қолади. Одатлар ўзгарса, ёдингизда бўлсин, ўз навбатида инсонни ҳаёти ҳам ўзгара боради.

Инсон ўзини севмаса, бахтлиман деса-ю, ичи йиғлаб турса... билингки, у бошқаларга ҳам бахт бера олмайди. Бахт асли Сиздан бошланади.

Ёшлигингиздаги (1-7 ёшгача) расмингизни оласиз. Ва кун давомида шу расмга қараб 12 та жумлани (иложи бўлса 21кун давомида) ёзасиз.

Ёзганингизда ушбу практикадан аъло натижага чикасиз!


-БОРЛИГИНГДАН ХУРСАНДМАН!

-ЯШАЁТГАНИНГДАН ХУРСАНДМАН!

-СЕН ҲАММА НАРСАГА ҚОДИРСАН!

- СЕН ҲАММА НАРСАНИ ҚИЛАОЛАСАН!

- СЕНГА НИМА КЕРАКЛИГИНИ ЎЗИНГ ҲАЛ ҚИЛ!

- ҚАНДАЙ БЎЛИШИНГДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

- ХАТО ҚИЛГАНИНГДА ҲАМ СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

- ФАҚАТ ЎЗИНГГА ҚУЛОҚ СОЛ ВА ЎЗИНГГА ИШОН!

- ЎЙЛА ВА СЕНГА НИМА КЕРАКЛИГИНИ ЎЗИНГ ҲАЛ ҚИЛ!

- АГАР СЕН ҲОХЛАГАНИНГДЕК БЎЛМАСА, ҚАЙТАДАН ҚИЛ ЛЕКИН БОШҚАЧА!

- ЭСИНГДА ТУТ! ИНСОН ТУҒИЛГАНИ УЧУН ҲАМ ҚАДРЛИ!

-СЕН МЕНИ БОРЛИГИМСАН!!!

деб бу машқни ҳотиржам ўтириб расмингизга қараб айтинг! Токи сизга етишмаган журъат, меҳр, ишончни ўзингизга ўзингиз беринг. Машқ давомида ҳар хил ҳиссиётлар бўлиши мумкин. Йиғлашингиз, эмоцияга берилишингиз ҳам мумкин чунки сиз қалбингиз билан бирлашиб ички "Мен"ингиз билан гаплашасиз.

Сизни яхши кўраман! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Сиз ўзингизга ва барча сизни севган инсонларга кераксиз!


@NASIBA_YULDASHEVA
@tafakkur_uz
@soglom_turmush_tarzii
91/369-5-369
99-086-56-50

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

«Иложи йўқ» - бу шунчаки иродасиз одамларнинг гапи. Эсингизда бўлсин «ўлимдан бошқа ишнинг иложи бор» Сиздан кучсизлар уддалаган ишни, сиз нега уддай олмаслигингиз керак?!


@NASIBA_YULDASHEVA
@tafakkur_uz
@soglom_turmush_tarzii
91/369-5-369
99-086-56-50

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

🔥🔥🔥"ЭЗГУЛИК - 369!!!" 🔥🔥🔥

🎁🎁🎁 ЧЕЛЛЕНДЖ!!! 🎁🎁🎁

📣📣📣АЗИЗЛАР!!! 📣📣📣

ПРОВОДНИК-ЧЕННЕЛЕР МАСТЕР-ЦЕЛИТЕЛЬ

ШАХНОЗА САИДАЛИЕВНА томонидан утказилган

1. «4Д МАТРИЦАСИДАГИ СИФАТЛИ МОЛИЯ (ПУЛ) ОҚИМИГА УЛАНИШ ВА ФАОЛЛАШТИРИШ» амалиети

Бажаришни ва биз билан бирга юкори потокда ривожланишни хохлайсизми? 🤗
👉Амалиет хакида тулик маълумот

🤩Хамда якинда булиб утиши кутилаетган

⚛️"ИЮНЬ ОЙИНИНГ ЭНЕРГИЯЛАРИГА СОЗЛАШИШ" амалиетига

✅ онлайн тарзда тугридан - тугри катнашишни СОВГА сифатида кабул килиб олган булармидингиз?🤩

ва АСОСИЙ СОВГА🔥🔥🔥

ШАХНОЗА САИДАЛИЕВНАдан 30 минутли ЧЕННЕЛИНГ - КОНСУЛЬТАЦИЯ олишни хохлармидингиз?😍

Жавобингиз "ХА" булса, @Happyadmin369 га
"ЭЗГУЛИК 369" деб езинг✍️

➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🔔 Азизлар! 🔔

ОНГИНГИЗНИ КЕНГАЙТИРИШГА

✅ ИШЛАМОҚЧИ БЎЛГАН ЖАРАЁН ВА ВАЗИЯТЛАРИНГИЗНИ «КОРРЕКЦИЯ» ҚИЛИШИНГИЗГА

✅ ЯНГИ ОЛАМ БИЛИМЛАРИНИ ЧУҚУРРОҚ ЎРГАНИБ, ОЧИШИНГИЗГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ

⚛️ ИЛОХИЙ ВА ЮҚОРИ ВИБРАЦИОН ЭНЕРГИЯЛАРНИ ЎЗИДА МУЖАССАМЛАШТИРГАН

‼️100 ДАН ОРТИК БЕПУЛ КУРС ВА АМАЛИЁТЛАР РЎЙХАТИНИ ТАКДИМ ЭТАМИЗ👇👇

Езув устига босинг!!!👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://telegra.ph/ILOHIJ-VA-YU%D2%9AORI-VIBRACION-EHNERGIYALARNI-%D0%8EZIDA-MUZHASSAMLASHTIRGAN-BEPUL-KURS-VA-AMALIYOTLAR-04-24-2

🔹БИЗНИНГ КАНАЛ👇👇👇👇👇
/channel/ShakhnozaSaidaliyevna337882779
/channel/ShakhnozaSaidaliyevna337882779

🔹ЎЗ УСТИДА ЯНАДА ИШЛАМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР УЧУН КУРС ВА АМАЛИЁТЛАР
👉@SHAKHNOZASAIDALIYEVNAKURSLARIBOT

Мурожаат учун 👇
+998 999817369
ёки
@Happyadmin369

#ID_48_Насиба

🦋 РИБАСА 369

813223558
729338822


#Академияяестьэнергия369
#ShakhnozaSaidaliyevna369

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

2020 йил 21 сентябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Алифбе
8:46 ― Ёзув
9:02 ― Математика

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

10:21 ― Ўқиш
10:38 ― Она тили
10:54 ― Математика

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

11:56 ― Ўқиш
12:14 ― Она тили
12:29 ― Математика

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

13:37 ― Ўқиш
13:52 ― Она тили
14:10 ― Математика

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:43 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Она тили
8:53 ― Тарих
9:15 ― Биология
9:27 ― Немис тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:47 ― Она тили
11:07 ― Тарих
11:26 ― Биология
11:48 ― Немис тили

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:07 ― Она тили
13:29 ― Жаҳон тарихи
13:48 ― Биология
14:02 ― Немис тили

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

15:22 ― Она тили
15:40 ― Жаҳон тарихи
16:01 ― Биология
16:22 ― Немис тили

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 18:07 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Она тили
8:50 ― Биология
9:06 ― Инглиз тили
9:22 ― Рус тили

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

10:48 ― Физика
11:05 ― Алгебра
11:26 ― Француз тили
11:42 ― Ўзбекистон тарихи

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:01 ― Она тили
13:21 ― Физика
13:38 ― Адабиёт
13:58 ― Инглиз тили

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:32 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

«УЗОҚ ЯШАШНИ, СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛИШНИ ХОҲЛАГАНЛАР, САЛОМАТЛИГИГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАГАНЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМАН.»
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/CovMuFZNqfVI6HkrslGgeg

МУРОЖААТ УЧУН: @NASIBA_YULDASHEVA

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Блогер Исроил Тиллабоевнинг “Ставка” номли мақоласига жавобан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич синф ўқитувчиси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар методикаси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий иш”, “Педагогика ва бошланғич синфлар ўқитувчиси” каби ихтисосликлардан бири берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология” фанларидан дарс бериши мумкин. Бунда, 1-синф ўқитувчисининг ҳафталик юкламаси 17 соатни, 2-4-синф ўқитувчиларининг ҳафталик ўқув юкламаси 16 соатни ташкил қилади.

Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчисининг дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин. Бунда, 1-синф ўқитувчисининг ҳафталик юкламаси 18 соатни (1 ставка), 2-4-синф ўқитувчиларининг ҳафталик ўқув юкламаси 17 соатни ташкил этади.

Мазкур ўқув соатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 8-мҳ, 28, 124/1-сон қарори билан тасдиқланган умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3271) 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида ўқитувчиларга дарс соатлари тақсимланади.

Шу билан бирга, 2018 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан тасдиқланган 0341 - 16 (1) - сон санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида бошланғич (1-4) синфларга рухсат этилган максимал ҳафталик юклама жами 88 соат этиб белгиланган.

Бугунги кунда бошланғич синфларнинг ҳафталик юкламалари амалда жами 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган.

Шу сабабли, бошланғич синфларнинг максимал ҳафталик юкламаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Маълумот учун:

1-синф учун максимал ҳафталик юклама амалда 22,5 соат (меъёр - 21 соат) бўлиб, меъёрдан 1,5 соат (7,1%) ошиб кетган;

2-синф учун максимал ҳафталик юклама амалда 24 соат (меъёр - 22 соат) бўлиб, меъёрдан 2 соат (9,1%) ошиб кетган;

3-синф учун максимал ҳафталик юклама амалда 26 соат
(меъёр - 22 соат) бўлиб, меъёрдан 4 соат (18,2%) ошиб кетган;

4-синф учун максимал ҳафталик юклама амалда 26 соат (меъёр - 23 соат) бўлиб, меъёрдан 3 соат (13%) ошиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 159-бандида умумий ўрта таълим Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш, бунда ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисоботлар ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан озод қилиш ҳамда педагогиканинг мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ўқитувчиларнинг педагог юкламасида синф журналнидан бошқа ҳисоботлар юритилиши бекор қилинган.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бир ставкада ишловчи бошланғич синф ўқитувчининг ҳафталик ўқув юкламасини 18 соатдан 16 соатга туширилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда таҳминий ҳисоб-китобларга кўра бир триллион сўмга яқин қўшимча маблағ талаб этилишига олиб келади. Бу эса ҳозирги коронавирус пандемияси даврида бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади.
(ДАВОМИ👇👇)

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

ЖУМА КУНИ СИНФ РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН БЕШИНЧИ СОАТДА ЎТИЛАДИГАН “МАЪНАВИЯТ СОАТИ” ДАРСЛАРИ ЭНДИ БИРИНЧИ СОАТДА ЎТИЛАДИ

Хабарингиз бўлса Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июль куни “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сонли буйруғи қабул қилинди.

Ушбу буйруқ билан Халқ таълими муассасаларида “Маънавият куни”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 2012 йил 6 декабрдаги 350-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.

Мазкур буйруққа асосан ҳафтанинг жума кунлари синф раҳбарлари томонидан ўтиладиган “Маънавият соати” дарслари энди “Синф соати” деб номланадиган бўлди.

Шунингдек, 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб 1-11-синфларда ҳафтанинг жума кунидаги биринчи дарсни синф раҳбарлари ва тегишли мутаҳасисслар томонидан “Синф соати” сифатида йўлга қўйилиши белгилаб қўйилди.

Ушбу буйруқ билан умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган синф соатларининг 2020 - 2021 ўқув йилига мўлжалланган намунавий мавзулар режаси ҳам тасдиқланди

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

“Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(3058-I-сон, 29.06.2020 й.)

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.

Мактаб ўқитувчилари томонидан синф журнали электрон тизим орқали ҳам юритилиши мумкинлиги белгиланди.

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг КЕЧКИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ).

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

СИНФ ЖУРНАЛЛАРИ ҚАЙ ТАРТИБДА ТЎЛДИРИЛАДИ?

«Коронавирус пандемияси сабабли 4-чорак ўқув жараёнлари масофавий шаклда олиб борилди.

Кўплаб ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, ҳамда карантин шароитида ўқувчиларга енгиллик яратиш мақсадида ўқув йили якунида босқичли имтиҳон ва якуний давлат аттесатцияси ўтказилмади.

1. Карантин даврида ўқитувчилар синф журналларини қай тартибда тўлдиради?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил
20 майдаги 130-сонли буйруғида карантин чекловлари бекор қилинганидан сўнг санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда йиллик баҳоларини ҳамда 4-чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзуларни синф журналида қайд этиш белгиланган.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, карантин чекловлари жорий йилнинг 8 майидан бошлаб 3 та ҳудудга (“яшил”, “сариқ” ва “қизил”) ажратилиб, босқичма-босқич карантин чекловлари юмшатиб борилмоқда.

Шунингдек, биринчи навбатда битирувчи синф (9-11-синф) ўқувчиларини ўз вақтида таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш мақсадида жорий йилнинг 8 июнидан, қуйи синфларда жорий йилнинг
15 июнидан бошлаб қуйи синфлар (синфлар кетма-кетлигида) жадвал асосида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда синф журналларини тўлдириш тавсия этилади.

Бунда синф журналларини тўлдиришга жалб этилган педагогларнинг меҳнат таътили даврида фойдаланмай қолган кунлари 2020 йил август ойида белгиланган тартибда қўшимча таътил бериш билан қопланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан “қизил” худуд этиб белгиланган туман (шаҳар)ларда синф журналларини тўлдириш учун жалб этиш тавсия этилмайди.

2. Журналга ўз иш режасидаги мавзулар бўйича ёзишадими ёки теледарс мавзулариними, теледарс кам бўлган кўп фанларда, ўз иш режамиз бўйича ёзамиз деса, эртадан кейин "КРУ" келиб карантинда бу мавзуларни ўтмагансан, деб "қирқишга" тушса-чи?

Маълумки, “Online-maktab” лойиҳасида эфирга узатилган дарслар телевизион каналларнинг эфир вақтини инобатга олиб, 17 та фандан 3 та тилда (ўзбек, рус ва қорақалпоқ) тилларида эфирга узатилди. Ўқитувчиларга масофавий шаклда фаолият олиб боришлари ва унда “Online-maktab” лойиҳасида телевизион дарсларни ўзлаштиришда ўқувчиларга кўмаклашиш ҳамда телевизон дарсларда эфирга узатилмаган фанларни қўшимча равишда масофавий шаклда ўқувчиларга тушунтириб бориш тавсия этилган.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 28 мартдаги баёнига мувофиқ, ўқитувчиларнинг ўз иш фаолиятини масофавий тарзда иш ҳақи сақланган ҳолда давом эттиришлари белгиланган.

Шу боис, ўқитувчилар фанлар бўйича йиллик тақвим мавзуий режасида 4-чоракда белгиланган мавзуларни синф журналларида қайд этишлари тавсия этилади.

3. Синф журналига 31-мартдан ёзиладими ёки 1-апрелданми,
31-мартда ҳамма “меҳнат таътили”да бўлган-ку? 2019-2020 ўқув йилининг 3-чорак охирги 3 куни ва 4-чорак бошидаги 2 кундаги мавзуларни нима қилиш керак, дастур бажарилмай қоладику уларни журналга ёзилмаса...?

Ўқув йилининг 4-чораги жорий йилнинг 30 мартидан-25 майга қадар “Online-maktab” рукни остида телевизион дарслар эфирга узатилди ва ўқитувчилар фаолияти масофавий тарзда давом эттирилди.

Ўқув режада белгиланган ўқув дастурларни бажариш мақсадида ўқув йилининг 4-чорагидаги мавзулар жорий йилнинг 30 мартидан бошлаб синф журналларида қайд этилади.

4-чоракда белгиланган дарслар дам олиш (таътил) кунларига тўғри келган тақдирда бошқа дарс мавзуларига сингдирилган ҳолда синф журналида ёзиш тавсия этилади.

Масофавий шаклда ўз фаолияти давом эттирилган педагогларнинг меҳнат таътили даврида фойдаланмай қолган (30 ва 31 март) кунлари 2020 йил август ойида белгиланган тартибда қўшимча таътил бериш билан қопланади.»

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИДА ҲАМ “ОNLINE-MAKTAB” ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

“Оnline-maktab” лойиҳаси доирасида 2020 йил 1 августдан бошлаб, 2020-2021 ўқув йили учун телевизион видеодарсларни тасвирга олишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

“Оnline-maktab” лойиҳасини давом эттириш ҳамда янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва regulation.gov.uz сайтига муҳокама учун эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра телевизион видеодарслар ҳар ўқув йили давомида эфирда намойиш этиб борилади.

Шуниингдек, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият оғирлашиб, карантин қоидалари кучайтирилган тақдирда “online-maktab” рукни остида телевизион видеодарсларни тасвирга олиш жараёни Республика махсус комиссия томонидан белгиланадиган тартибда амалга ошрилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар телевизион видеодарслардан фойдаланишда ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида www.maktab.uz платформаси яратилади ва умумтаълим муассасалар тизимида ягона марказлашган виртуал (онлайн) мактаб сифатида татбиқ этилади.

2020 йил III чоракдан ва келгусида ҳар календарь йилида “Оnline-maktab” лойиҳасини доимий тарзда амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига қўшимча маблағ ажратиб борилади.

Ҳозирда “Оnline-maktab” лойиҳаларга жалб этиладиган ўқитувчиларга ҳар бир телевизион видеодарс ва видеомашғулотлар учун (асосий иш ҳақидан ташқари) базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида, муҳаррир ва сурдопедагогларга ҳар бир ишлаган куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш таклиф этилмоқда.

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПУЛЛАРИ КАМАЙИБ КEТИШИ БЎЙИЧА ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ!

Ўқув йили якунлангани муносабати билан мамлакатимиздаги таълим соҳасида фаолият олиб борадиган ходимлар, жумладан, ўқитувчиларимиз меҳнат таътилига чиқишга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда, ҳозирги кунда вазирликка келаётган кўплаб мурожаатлардан ҳамда ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган саволлардан келиб чиқиб, ходимларга йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олинмаслиги хавотир солмоқда.

Шу муносабат билан ҳамда халқ таълими тизими ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва таътил пулларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида, тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг меҳнат таътили тўловларида Директор жамғармасидан амалга оширилган тўловларни ҳам инобатга олиниши бўйича кўрсатма хати тақдим этилди (илова қилинади).

Ҳурматли Ўқитувчилар ёзги меҳнат таътилингиз мароқли ўтсин!

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

2020-2021 ўқув йилида ўтказиладиган тест синовлари ҳақида

✅ Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

✌️ 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

👉 Уларни қуйидаги ҳаволада текширишингиз мумкин.

☑️ Тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади,

🧤 санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади.

🌡 Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади.

🚿 Бинолар камида 4 маротаба дезинфексия қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЮРИТИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИЛМОҚДА



22 
Май

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан тасдиқланган “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”га мувофиқ ўқитувчиларнинг ҳисоботларини қисқартириш, уларнинг асосий эътиборини дарс машғулотларини янада қизиқарли қилиб ўтишларига учун керакли шарт-шароитлар яратиш вазифаси белгиланган. 

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш, халқаро тажрибаларни таълим тизимига кенг жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 9-мҳ ва 19-ққ қарори (рўйхат рақами 3058, 2018 йил 20 август) билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш киритилмоқда.

Бунда умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сонини 3 тадан (синф журнали, йиллик тақвим-мавзуий режa, кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари) – 1 тагача (синф журнали (босма ёки электрон) қисқартириш кўзда тутилмоқда.  

Ушбу ўзгартиришлар ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисобот ва ортиқча қоғозбозликдан озод қилиш ҳамда дарс ўтиш сифати ва мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратади.

“Online maktab” лойиҳасини муваффақиятли давом эттириш, бундан барча мактабларда фанлар бўйича тақвим мавзуий режаларни бир хилликка келтириш мақсадида, эндиликда тақвим мавзуий режалар Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ва ўқув йили олдидан вазирликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

Юқорида таъкидланган Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилаётган умумий ўрта таълимнинг “Миллий ўқув дастури” доирасида барча фанлардан “Ўқитувчи китоби”ни яратиш ва жорий этилиши орқали мактаб ўқитувчилари томонидан кунлик дарс ишланмаси (конспект) ёзиш талаби босқичма-босқич бекор қилиниши режалаштирилган.

Эндиликда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўқитувчилардан ўз устида кўпроқ ишлаш, мавжуд таълим ресурсларини, жумладан электрон ресурсларни тўлиқ ўзлаштириш ва дарс жараёнида кенг қўллаш талаб этилади.

“Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси regulation.gov.uz сайтига муҳокамага қўйилди.

Baham ko'ring:

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Синф журналини тўлдириш бўйича тавсия.

@ustoz_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал