ustoz_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ustoz_uz - УСТОЗЛАР

889

Устоз ва мураббийлар учун махсус канал.

Подписаться на канал

УСТОЗЛАР

Andijon viloyati Buloqboshi tumani 2 maktab tarix fani òqituvchisi Nosirova Shoiraning "Andijon qòzģaloni"mavzusidagi fars ishlanmasi

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 28-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб барча синфларнинг тарбиявий соат дарсларида Хотира дарслари ўтказилди. 10 “а” синф раҳбари И.Мусаев очиқ дарс ташкил қилди. Очиқ дарсга мактаб директори С.Мамадалиева, ММИБДЎ М.Мирзаев ва фан ўқитувчилари таклиф қилинди. Очиқ дарсда биринчи президент, Давлат арбоби И.А.Каримовнинг босиб ўтган йўли кенг ёритилди, ўқувчиларнинг фикр мулоҳазалари тингланди.

Шундан сўнг мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси раҳбарлигида 8-9 синф ўқувчилари томонидан “Хотирангиз қалбларда мангу” номли тадбир намойиш қилинди. Тадбирга Андижон шаҳар “Нуронийлар” жамғармасидан меҳмонлар таклиф қилинди. Хотира тадбирида, ўқувчилар томонидан И.Каримов фаолияти ҳақида маълумотлар берилди, шеърлар ижро этилди. Тадбир сўнггида мактаб директори С.Мамадалиева сўзга чиқиб, бугунги ёшлар биринчи президентимиз орзу қилгандай фарзандлар бўлиб вояга етишишларида муваффақият тилади.

Мактабда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги асосчиси, буюк давлат арбоби, биринчи президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

​Ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида янги лойиҳа бошланди


Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида янги лойиҳа бошланди.

Унга кўра умумтаълим мактабларида “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинацияси жорий этилиб,  у тенгдошлари орасида китобхонликни тарғиб қилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мактабнинг “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”си таълим муассасасининг 7-10 синф ўқувчилари орасидан очиқ овоз бериш йўли билан танлаб олинади ва у мактаб кутубхоначиси ва етакчиси билан биргаликда ўз фаолиятини олиб боради.

“Тарғиботчи китобхон ўқувчи” учун мактаб кутубхонасида алоҳида жой ажратиб берилади, у “Китобхонлар клуби”ни ташкил этади ва юритади. Қолаверса, ўқувчилар орасида китоб мутолаасига нисбатан меҳр уйғотиш ва уни рағбатлантириш мақсадида мактаб маъмурияти ёрдамида турли маърифий тадбирлар, учрашувлар, акция ва танловлар ўтказади.

Шунингдек, “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” китобхонлик тарғиботига муносиб ҳисса қўшган ва ўрнак кўрсатган фаол китобхон ўқувчи ва ўқитувичларни моддий ва маънавий рағбатлантириш учун таълим муассасаси раҳбариятига тавсия қилади, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар беради. Вазирлик томонидан тизимдаги барча таълим муассасалари раҳбарларига “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”ларга яқиндан ёрдам кўрсатиш ва шахсий намуна кўрсатиш қатъий тавсия этилган.

Ўқув йили якунида республика миқёсида энг фаол китобхон трағиботчилар аниқланиб, тақдирланади ҳамда тегишли ташкилотларга тақдирлаш учун тавсия қиланади.

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Финляндия таълим тизимининг ўзига хос жиҳатлари

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Farg'ona shahar 10- umumta'lim maktabida "Maktab muqaddas dargoh" mavzusida o'tkazilgan Ota-onalar yig'ilishidan foto lavhalar

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Buxoro viloyat, Kogon tuman 12-umumta'lim maktabining 8-"a" sinf rahbari Hasanova Shahnozaning "Qalbimizda mangu yashaysiz !"mavzusida O'zbekiston Respublikasi 1-Prezidenti I.A.Karimovning 80-yilligiga bag'ishlab o'tkazilgan tadbirdan lavhalar.

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Аниқ,табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактаблари жадвали

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2016 йил 7 апрелдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 107-сонли қарорининг 36-1-бандида биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундурилиши белгиланган.
Реквизитлар:

Ташкилот номи:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси

Ҳисоб рақами:
23402000300100001010
ИНН: 201 122 919
Банк : ХККМ Марказий банки Бош бошқармаси
МФО: 00014
Л/С: 4014108601262943422234252
ИНН: 305 131 656
Адрес: Тошкент ш. Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси 21-уй
@ziyoilm

@USTOZ_UZ 📚

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Яккасарой тумани 100-мактабда Она тили ва адабиет фанидан шахар методист мактаби семенар тренинги бўлиб ўтди.

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Ўқитувчилар учун узоқ кутилган янгилик!
Янги Давлат дастури: таълимга бўлган улкан эътибор

2018-йилнинг 22-январ куни мамлакатимизнинг келгуси истиқболини белгилашга хизмат қилувчи муҳим ҳуқуқий хужжат қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5308-сон Фармонига 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди.

Давлат дастури Ҳаракатлар стратегиясинининг бешта устувор йўналишларини ўз ичига қамраб олган бўлиб, жами 231 та банддан иборатдир. 2018-йилда мазкур Давлат дастури тадбирларини амалга оширишнинг жами харажатлари: 11239,2 млрд. сўм ва 1284,9 млн. АҚШ доллари этиб белгиланди.
Давлат дастурининг 4.3. “Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш” бўлими ўзида 162-банддан 177-бандгача 16 бўлимни эгаллаган. Хусусан шулардан 5 таси бевосита халқ таълими тизимига оиддир.
Қуйида Сизнинг эътиборингизга халқ таълимига оид бўлган муҳим бўлимларни қуйида тақдим этамиз:

1. “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш (муддати: 2018-йил 20-июл).
Шакл: Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада: таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари; нодавлат таълим хизматларини ташкил этиш ва фаолиятни лицензиялаш; таълим тизимида давлат-хусусий шерикчиликнинг асосий қоидалари ва йўналишлари; таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш; таълим жараёнини замонавийлаштиришга оид бошқа қоидалар белгиланади.

2. Ёшларни касбга тайёрлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш (муддати: 2018-йил 1-апрел).
Шакл: Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.
Бунда: умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига бериладиган касблар бўйича замонавий малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган 489 та синфларни жиҳозлаш назарда тутилади.

3. Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш, таълимни бошқариш органлари ва раҳбарлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилишга барҳам бериш (муддати: 2018-йил 30-июл).
Шакл: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда: ўқитувчилар иш вақти меъёрларини белгилашга оид амалдаги ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш асосида ортиқча қоғозбозлик ва ҳисоботбозликка чек қўйиш; ўқитувчиларнинг ўз устида ижодий ишлаши ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш учун шарт-шароит назарда тутилади.

4. Республикадаги 335 та умумий ўрта таълим мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда мактабларни мебел, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш (муддати: 2018-йил 1-март).
Шакл: Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳа билан манзилли дастур тасдиқланиб, қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.



5. Халқ саводхонлигини кўтариш, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлик ҳисобланган тилнинг ролини ошириш (муддати: 2018-йил 20-октабр).
Шакл: Амалий чора-тадбирлар.
Давлат идоралари, корхона, муассаса ва ташкилотларда “оммавий диктант” тадбири ўтказилиб, ўзининг саводхонлик кўрсаткичини аниқлашни хоҳловчи фуқаролар унда ихтиёрий равишда қатнашади.

Ўйлаймизки, мазкур ислоҳотлар замирида халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган раҳбар ва педагог ходимларнинг меҳнатлари қадрланиб, келажагимиз ворислари бўлмиш ўқувчи-ёшларимизга сифатли таълим беришга янада кенг имкониятлар яратилади.

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Ассалому алайкум Азизлар!

Сизларни Мулохазали инсонлар каналига таклиф этамиз.

✍Энг яхши ибратли хикоялар✍

📚Бетакрор аудиокитоблар📚

👫Болалар учун ажойиб эртаклар👫

📣Дилга якин аудио монологлар

📝Мулохазага чорловчи хикматли сузлар📝

🚑Саломатлигингиз борасида маслахатлар🚑

📸Энг чиройли расмлар📸

👫 Фарзанд тарбиясининг нозик жихатлари👫

Унутманг, ТАФАККУР билан дунени кулларимизга олишимиз мумкин.Аклсизлик билан эса унинг кулларида уйинчок булишимиз мумкин

Мархамат ташриф буюринг.
Шу ерни босинг

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

МАНГУЛИК


Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига

Бир хабар тарқалди,

Ярим тун эди,

Гўё ғам селига ботдим, йўқолдим.

Кимдир йўлбошчидан айрилдик деди,
Мен-чи, азиз дўстдан айрилиб қолдим.

Кимнинг хаёлига келмишдир ахир,
Бирдан қулаб тушса буюк бир чинор.
Алам бўғзимизда аччиқ ва тахир,
Бу ғамнинг на чеки -€“ чегараси бор.

Кетди ногаҳонда айтмай бирор сўз,
Ҳижрон оловига барчани ташлаб.
Ўзбек осмонида сўнди чўнг юлдуз,
Катта-ю кичикнинг кўзини ёшлаб.

Биз - ноқис бандалар, ўйламай гоҳо,
Бошимиз силаган қўлни тишладик.
Юз йиллаб тескари айланди дунё,
Ўз эмас, ўзгалар учун ишладик.

Биз - ожиз бандалар, англамай туриб,
Бировнинг забонин санадик афзал.
Шу юрт даҳоларин билиб ва кўриб,
Бегона зотларга ясадик ҳайкал.

Босқин тепамизда турар эди зил,
Уни таг-тубидан бузмоқ шарт эди.
Асрий вайронанинг ўрнида дадил,
Янгича мамлакат тузмоқ шарт эди.

Фоний бу дунёнинг баланд-пастига,
Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
Миллат қадри дея яшаб аслида,
Халқининг дардига бўлолди дармон.

Бугун жудолик бор гар қалбимизда,
Лекин ғурур яшар ҳавас қилгулик.
Абадият ўсди кўз олдимизда,
Шундоқ ёнимиздан ўтди Мангулик.

АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

@USTOZ_UZ 📚

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Навоийхонлик кечалари учун

@Ustoz_uz 📚

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Чиройли ёзув тўгараги иш режаси

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Ислам Каримов. И наши дети будут помнить его имя

Вот пришел конец эпохи
Той что строил с нами Дед.
Как сейчас я помню, были крохи
Всем нам было мало лет.

Мы узнали его первым,
Он нас повел к вершине славы!
И мы гордились нашим дедом,
Узбеков мир узнал его устами.

И каждый день на утро просыпаясь,
Его за мир мы искренне благодарим.
Наш президент – нам мило улыбаясь –
Твердил «Ман бор болаларим»

Так кто нам скажет это снова?
Ведь этих слов ждала страна.
Наш президент – герой народов
Теперь оберегает с высока.

Мы в миг сплотись воедино,
Наш дедушка хотел такого мира.
И наши дети будут помнить его имя!
Ислам Абдуганиевич Каримов.

Шох Алимович (Shox Alimovich Abdulakimov)
@Ustoz_Uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Farg'ona shahar 10-umumta'lim maktabi tarix-huquq fan oyligida, tarix fani o'qituvchisi Xomidova J, Yoshlar ittifoqi yetakchisi Qurbonov A, musiqa madaniyati fan o'qituvchisi Mehmonova N hamda 9-"V"sinf o'quvchilari tomonidan O'zbekiston Respublikasining birinchi Prezidenti I.A Karimovning 80 yiligiga bag'ishlab "Siz doimo qalbimizdasiz" mavzusida o'tkazilgan tadbirdan foto lavhalar

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинациясини ташкил этиш тартиби

@Ustoz_uz 📚📚

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Германия таълим тизимининг ўзига хос жиҳатлари

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Хитой таълим тизимининг ўзига хос жиҳатлари

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Navoiy shahar 7- maktabning matematika fani õqituvchisi Shukurova Nargizaning Õzbekiston Respublikasi birinchi Prezidenti I.A.Karimov xotirasining 80 yilligiga bağishlab õtkazgan ochiq darsidan lavha

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Xalq ta'limi Vazirining tayanch maktablarni tashkil qilish to'g'risidagi buyrug'iga ilova. Nizom.

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳақида янги қарор

2018 йил 8 январь
@ziyoilm

@Ustoz_uz 📚📚

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Namangan shahar 21-umumiy o'rta ta'lim maktabida "O'zbekiston Respublikasining birinchi Prezidenti I.A.Karimov tavalludining 80 yilligi" munosabati bilan I.A.Karimov hayoti va asarlari bo'yicha tadbir tashkil etildi.

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, халқаро тажрибаларни ўрганмоқдамиз. Ўрганишлар натижаларига кўра аксарият давлатлардаги мактабларда ўқиш 5 кунлик эканлиги, ўқувчи учун атрофдан ахборотларнинг кўплиги, ўқувчи ҳафта давомида мажбурий партага ўтириб ўқиши лозим бўлган соатлар миқдорининг кўплиги умумтаълим мактаблари таянч ўқув режаларидаги фанларни оптималлаштириш, интеграциялаш орқали синфлар кесимида ҳафталик ўқув соатлари юкламасини камайтиришни тақозо этмоқда. Бу эса ўз навбатида ўқитувчиларнинг иш ставкалари қиқсаришига сабаб бўлиши мумкин. Ўқитувчиларнинг ўқув соатлари (ставка соати)ни пасайтириш таклифи муаммони бартараф этиши мумкин.
Учинчидан, ўқитувчиларни ҳар ойлик устамалар билан рағбатлантириш орқали уларга мотивация бериш мақсадида ўқитувчиларнинг малака тоифалари учун белгиланган тариф ставкаларини ошириш кўзда тутилмоқда.
Жумладан, агар бугун олий маълумотли “мутахассис” ўқитувчи билан “Олий” тоифали ўқитувчининг ойлик маошидаги фарқ бор йўғи 250 минг сўм (22%)га фарқ қилса, янги қарор лойиҳасига кўра ушбу тафовутни 45-50%га етказиш, мос равишда “Биринчи” тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маоши 35%га, “Иккинчи” тоифали ўқитувчилар учун эса 25%га ошириш орқали рағбатлантириш кўзда тутилган. Ўқитувчиларга малака тоифларини белгилаш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифати давлат инспекцияси ваколатига кириши эса, ушбу жараённинг шаффофлигини таъминлайди.
Тўртинчидан, барча бюджет ташкилот ва идораларида бўлгани каби умумтаълим муассасаларида “Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси” (ФМС-фонд материального стимулирования)ни қайта ташкил этиш, ўқитувчиларни ютуқларига қараб йил давомида бир неча марта рағбатлантириш назарда тутилмоқда.

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Farg'ona viloyati Qo'qon shahar 32-IDUM ning 2-"A" sinf rahbari Qodirova Munisxonning "Matematika gulshani " nomli to'garagida "Yulduzli tanaffus" mavzusida o'tkazgan ochiq to'garak mashg'ulotidan lavhalar.

@ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ёзган шеъри ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ЁДИ ҲАМИША ЁДДА

Самарқандда Улуғбек кўзёшига чўмдим мен,
Лавҳул Маҳфузни ўйлаб, Ҳақ амрига кўндим мен.
Ер усти бойликларин тортар экан ер ости,
Хизр ёнига нодир хазинамни кўмдим мен.

Яна тонглар отиб кун кулгайми-кулмагайми,
Кимни бой берди дунё, билгайми-билмагайми?
Сайёралар юз йилда ёзаркан бир дастурхон,
Бундай меҳмон минг йилда келгайми-келмагайми?

Юрт бошига тош тушса, Юртбошига тегар тош,
Юртдошидан тош учса, Юртбошига тегар тош.
Мана, тошюраклар ҳам эриди сел-сел бўлиб,
Мана, кўзи қизариб, елка силкиб эгар бош.

Регистон майдонида туш кўргандай юрдим мен,
Уйғонай деб юзимга кўзёшдан сув урдим мен.
Шоҳизинда ёнида фариштадай оқсоқол
“Етим қолдим, отам”лаб бўзлаганин кўрдим мен.

Ширин жонин буғдойдай ерга сочган отам-а,
Маънавият дурларин дилга сочган отам-а.
Сўнгги нафасигача юртим деб ёнган олов,
Умрини харжлаб-харжлаб, элга сочган отам-а.

Йиғласанг ҳам мунғайма, ғаним хандон бўлмасин,
Ўзингни йиғ, бардам бўл, қаддинг камон бўлмасин.
Тўн кийиб бел боғласа, курашга киргай ўзбек,
Ўзбекистон, жигарим, кўнглинг ёмон бўлмасин.

Чақмоқдек мусибатга тоғу тошдек бардош бор,
Елкангга бошин қўйган қавми инсон, қардош бор.
Отанинг ғоялари қоялардек мангулик,
Шери мардга муносиб арслонпанжа издош бор.

Юракларга қувватдир ёниқ шону шукуҳи,
Бирлаштирди ҳаттоки элни қайғу-андуҳи.
Ёди ҳамиша ёдда, исми тилларда дуо,
Ҳумоқушга айланиб, ёғду сочади руҳи.

Бу ҳаёт абадийдир, жилға сойига етди,
Жаннат барпо этган зот жаннатжойига кетди.
Ўзи бизга қайтарган даҳоларнинг ёнига,
Буюк Соҳибқироннинг қурултойига кетди!

@USTOZ_UZ 📚

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Чиройли ёзув тўгараги иш режаси

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Чиройли ёзув тўгараги иш режаси

@Ustoz_uz

Читать полностью…

УСТОЗЛАР

Рус тили фанидан тестлар

@Ustoz_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал