Бошланғич синфларда мусиқа дарсларида фойдаланиш учун қўшиқлар
Нодира Сагдуллаевадан
@Ustoz_uz
Бошланғич синфларда мусиқа дарсларида фойдаланиш учун қўшиқлар
Нодира Сагдуллаевадан
@Ustoz_uz
Бошланғич синфларда мусиқа дарсларида фойдаланиш учун қўшиқлар
Нодира Сагдуллаевадан
@Ustoz_uz
#ТАНЛОВ_УЧУН
Устоз ва мураббийлар байрами тадбир сценарийси
Муаллиф: Матғозиев Заршидбек
@ustoz_uz
Барча шаҳар ва туманларда пуллик болалар боғчалари ва мактаблар очилади
2018/2019 ўқув йили бошлангунга қадар Ўзбекистоннинг ҳар бир тумани (шаҳари)да давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига риоя қилган ҳолда мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган камида биттадан юридик шахс ташкил этилади. Бу Президентнинг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
Қарор шарҳида айтилишича, мустақиллик йилларида таълим соҳасида ёшларга замонавий билимларни бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қаратилган туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол авлодни шакллантиришни ҳамда ёшларга таълим беришни янги сифат даражасига кўтариш, шу жумладан, чет тиллари, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби муҳим ва талаб юқори бўлган бошқа фанларни чуқурлаштириб ўрганиш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий мақсадларидан бири сифатида белгиланган.
Хорижий тажрибалар давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат фуқароларнинг сифатли таълим олишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини кўрсатмоқда.
Шунинг учун ҳам бир қатор ривожланган хорижий мамлакатларда нодавлат таълим секторининг умумий ўрта таълимдаги улуши юқори бўлиб, Германияда 12 фоизни, Францияда 17 фоизни, АҚШда 18 фоизни, Буюк Британияда 20 фоизни, Испания, Ирландия ва Голландияда 30 фоизни ташкил этади.
Ҳозирги кунда республикада 43 та нодавлат умумий ўрта таълим мактаби тегишли лицензияга эга бўлиб, халқ таълими тизимидаги 9680 та мактабга нисбатан уларнинг улуши 0,4 фоизни ташкил этади. Нодавлат умумий ўрта таълим мактабларининг аксарият қисми (27 та) Тошкент шаҳрида жойлашган, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бирорта нодавлат мактаби ташкил этилмаган.
Фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим муассасаларидан 20 таси бошланғич таълим (1-4-синфлар), қолган 23 таси умумий ўрта таълим (1-9-синфлар) босқичларига мўлжалланган, улардаги 330 та синфда 6 мингга яқин ўқувчи таълим-тарбия олади (давлат мактаблари контингентига нисбатан 0,12%).
ЮНЕСКО ва DGP Research & Consulting консалтинг ташкилоти ҳамкорлигида жалб этилган хорижий экспертлар гуруҳи томонидан миллий таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлилларда таълим сифатини яхшилашда рақобат муҳитини шакллантириш, бунда хусусий таълим секторини ривожлантиришга устувор йўналиш сифатида эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Мавжуд муаммоларни амалий бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан нодавлат таълим муассасаларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш ва аввал ажратилган кредитлар муддатини узайтириш, таълим ва унга тегишли хизматлар бўйича барча солиқ турлари тўловларидан 2021 йилгача озод этиш, фанларни чет тилида чуқурлаштириб ўқитиш ва бу орқали таълим сифатини ошириш мақсадида таълим жараёнига хорижлик ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб этиш назарда тутилган.
Ўз навбатида, нодавлат таълим муассасаларига таклиф этилаётган хорижлик ўқитувчи ва мутахассисларга виза бериш, авиатранспорт, турар жой, меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш ва солиқлардан озод қилиш каби масалалар ҳам ўз ечимини топган.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган ҳолда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул ўқитиш белгиланган.
Бундан ташқари, қарорда ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтказилган нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги хужжат бериш ҳуқуқи назарда тутилган.
Мактабгача таълим муассасалари
тарбиячиси лавозимининг
малака тавсифлари
@ustoz_uz
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат)
психологи лавозимининг малакавий
тавсифлари
@ustoz_uz
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат)
директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари
лавозимининг малака тавсифлари
@ustoz_uz
Бошланғич синфларда мусиқа дарсларида фойдаланиш учун қўшиқлар
Нодира Сагдуллаевадан
@Ustoz_uz
Бошланғич синфларда мусиқа дарсларида фойдаланиш учун қўшиқлар
Нодира Сагдуллаевадан
@Ustoz_uz
Бошланғич синфларда мусиқа дарсларида фойдаланиш учун қўшиқлар
Нодира Сагдуллаевадан
@Ustoz_uz
Бухоро вилояти Ғиждувон ХТБ га қарашли 50 мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Каримова Дилнозанинг «Сиз шундай буюксиз муаллим» номли тадбир ценарийси
@chusttxtb
@Ustoz_uz 📚
O'qish fanidan 4-sinflar uchun yillik test fayl WORD formatida #muallimlar
@ustoz_uz
Geografiya fanidan o‘zlashtirilishi qiyin bo‘lgan mavzu yuzasidan ilg‘or pedagogik texnologiyalar asosida yozilgan dars ishlanma ( 6-sinf )
@ustoz_uz
ingliz tili uchun mevalar to'g'risida ko'rgazmali qurol uchun. PDF formatida.
@ustoz_uz
Юқорида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга нодавлат таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли тартиб ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш топшириқлари берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши халқ таълими тизимида соғлом рақобат муҳитини яратиш, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш, хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш йўли билан аниқ ва табиий фанлар, чет тилларни чуқурлаштириб ўқитиш ва бу, ўз навбатида, ёшларнинг дунё меҳнат бозорида рақобатбардош ва юқори малакали мутахассис кадр сифатида жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз нуфузини оширишига, баркамол инсон бўлиб шаклланишига хизмат қилади.
Қарор нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, республиканинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танловга эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
@Ustoz_uz
Сўраган эдингиз
Tехнология фанидан тақвим режа
2017/2018 ўқув йили учун
5-9 синф
@ustoz_uz
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат)
ўқитувчиси лавозимининг малака
тавсифлари
@ustoz_uz
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат)
директори лавозимининг малака тавсифлари
@ustoz_uz