Қамаб қўйиш
Қамаб қўйиш даҳшатли қатл тури сифатида қадим замонлардан бери мавжуд. Буни бошқача ном билан "девор жазоси" ҳам дейишади. Д. Вердининг "Аида" операси сюжетини билсангиз, мисрлик руҳонийлар Радомес ва Аида исмли севишганларни улкан ёпиқ тош зиндонда ўлдиришга маҳкум қилишган. Уларни Миср юришлари ҳақидаги режаларни Эфиопияга сотганлиги учун жазоланган. Ўлим, одатда, бундай қабрларда кислород етишмай қолиши оқибатида бўғилишдан келиб чиқади. Бироқ, баъзида жаллодлар маҳкумнинг азоб чекиш даврини узайтириш мақсадида ҳаво етиб бориши учун атайлаб кичик бўшлиқ қолдиришган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣5️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
⚔ 1607 йил — Голландия флоти Гибралтар жангида испанларни йўқ қилган;
📌 1644 йил— Мин империясининг сўннги императори деҳқонлар қўзғолони оқибатида ўз жонига қасд қилган;
📚 1719 йил —Лондонда Даниел Дефонинг Робинзон Крузо ҳақидаги романининг биринчи нашри нашр этилган;
🎶 1792 йил —Ругет де Лисле Рейн армияси учун жанг қўшиғини яратган. Бугунги кунда бу қўшиқ Франция мадҳияси "Марселуза" номи билан машҳур;
📌 1792 йил— Францияда гильотинадан қатл этиш воситаси сифатида биринчи марта фойдаланилган;
📝 1816 йил — Инглиз шоири Жорж Байрон туҳматга кўра таъқиб қилиниб, Англияни абадий тарк этган;
🔥 1823 йил — Вилнада (Литва) генерал-губернатор Римский-Корсаковнинг буйруғи билан масонларнинг мол-мулки йўқ қилинган: полиция ҳузурида шамдонлар, юлдузлар, бош суяги ва бошқа маросим буюмлари ва безаклар ёқиб юборилган;
🚗 1826 йил— Англияда ички ёнув двигателига эга бўлган биринчи автомобиль патентланган;
⚔ 1839 йил — Британия армияси Қандаҳорга бостириб кирган (ҳозирги Афғонистон);
🌊 1859 йил — Франция муҳандиси ва дипломати Фердинанд Лессепс бошчилигида Порт-Саидда Сувайш канали қурилиши бошланган;
🇯🇵 1867 йил— Япониянинг Токио шаҳри биринчи бўлиб ташқи савдо учун очилган;
🚙 1901 йил — Нью-Йорк штати дунёда биринчи маротаба автомобиллар рақамланган;
🚘 1931 йил —Фердинанд Порше Porsche компаниясига асос солган;
📣 1944 йил —америкалик генерал Жорж Паттон "Англия ва АҚШнинг тақдирига дунёга ҳукмронлик қилиш ёзилган" деб эълон қилган;
⚔ 1945 йил— СССР ва АҚШ кучлари Элба дарёси бўйида Вермахт армиясини иккига бўлиб юборган;
🇵🇹1974 йил —"Чиннигуллар инқилоби" ғалаба қозониб Португалияда фашистик режим ағдарилган;
📨 1983 йил— совуқ уруш даврида СССР раҳбари Юрий Андропов америкалик мактаб ўқувчиси Саманта Смитнинг ядровий уруш ҳақидаги қўрқувлари баён этилган хатини ўқиб уни СССР га таклиф қилган;
🇺🇿 1996 йил— "Аксиядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" қонун қабул қилинган;
🇺🇿 2001 йил—Ўзбекистонда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати тузилган;
🇺🇿 2003 йил— ики палатали парламент тузиш, президентнинг ваколатлари борасида Конституцияга ўзгартиришлар киритилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Чех қўмондони Ян Жижка жанг-у жадалларда иккала кўзидан ҳам айрилган. У ҳатто бутунлай сўқир бўлиб қолса ҳам гуситлар қўшинига қўмондонлик қилишни давом эттирган ва бирорта ҳам жангда мағлуб бўлмаган. Салибчи душманлари унга "Даҳшатли сўқир" лақабини беришган. Жижка ўлат касаллигига чалиниб, жони узилаётганида, ўзининг жасади терисини шилиб, уруш ноғорасининг устига тортишни васият қилган. Буюк саркарда бу васияти орқали ўлимидан кейин ҳам гусит қуролдошларини илҳомлантиришни ўйлаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Шиванинг шарафига
Суратда 40 йилдан ортиқ вақт давомида қўлини пастга туширмасдан келаётган ҳиндистонлик тарки дунё қилган киши тасвирланган. Нью-Деҳли шаҳрида туғилган Маҳант Амар Бхарти Жи 1973 йилда ўзи амал қилган диний таълимот бўйича Шива илоҳи шарафига ўнг қўлини кўтарган ва ҳанузгача бир лаҳзада бўлсин туширмаяпти. Ўзининг сўзларига кўра, дастлаб қўли жуда оғриган, аммо тез орада оғриқлар тўхтаб, қўли бутунлай атрофияга (тўқималар озиқланишининг бузилиши натижасида аъзоларнинг кичрайиб, ҳужайралар сифатининг ўзгариши) касаллигига учраган.
Бугунги кунда бу одам ўзини илоҳийлаштирган кўплаб издошларга эга. Бундан ташқари, ўша издошларининг баъзилари ҳам унга қўшилиб қўлларини кўтаришган ва бир неча йилдан бери пастга туширмаганлар.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣4️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
💧 1833 йил— АҚШда содали сув патентланган;
⚔ 1846 йил— Мексика-АҚШ уруши бошланган. Бу Мексика ва АҚШ ўртасидаги 1845 йилда Техаснинг АҚШ томонидан қўшиб олинишига оид ҳудудий низоларнинг натижаси эди;
📌 1867 йил — Туркистон генерал губернаторлиги ташкил топган, унинг бошлиғи генерал фон Кауфман бўлган;
📌 1898 йил — Испания АҚШга уруш эълон қилган. Асосий муаммо Кубанинг мустақиллиги эди;
⚔ 1915 йил — Туркия ҳукумати Константинополдаги арман зиёлиларини қатл этиш, ҳибсга олиш ва депортация қилишни бошлаган. Кейинчалик, ушбу сана Арман геноциди қурбонларини хотирлаш кунига айланган;
🤝 1926 йил — дўстлик ва бетарафлик тўғрисида Совет-Германия шартномаси имзоланган;
⚔ 1941 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Буюк Британия ўз қўшинларини Грециядан эвакуация қилишни бошлаган,;
🗡 1953 йил— Англия қироличаси Елизавета II Уинстон Черчиллга рицарь унвонини берган;
🛰 1962 йил —АҚШда дунё бўйлаб биринчи марта сунъий йўлдош орқали шаҳарлар ўртасида телевизион сигнал узатилиши амалга оширилган;
📌 1965 йил — Совет Арманистонида 1915-1923 йилларда Усмонли империясида арман қирғини қурбонларини хотирлаш куни нишонланган;
📡 1970 йил — Хитой ўзининг биринчи сунъий йўлдошини учирган;
🇬🇲1970 йил— Гамбия республикага айланган;
🇩🇪1975 йил — Баадер-Майнҳоф террористик гуруҳи Германиянинг Стокголмдаги элчихонасида портлаш уюштирган;
🇮🇷1980 йил — АҚШнинг Теҳрондаги Америка элчихонасида гаровга олинганларни озод қилишга уриниши фожиа билан якунланган;
💣 1993 йил — Ирландия республика армияси Лондон ҳудудида портлашни уюштирди, бу эса катта ҳалокатга олиб келган;
🇺🇿 1996 йил— "Миллий хавфсизлик тўғрисида"ги қонун қабул қилинган:
🇺🇿 1997 йил— Солиқ Кодекси қабул қилинган;
🇺🇿 1997 йил— Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида"ги ва "Журналистнинг касб фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинган;
🚉 2001 йил— Навоий-Учқудуқ-Султон Увайстоғ-Нукус йўналиши бўйлаб қурилган темир йўлда илк поезд ҳаракати бошланган;
🇺🇿 2003 йил— "Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган; Икки палатали парламент ташкил топган;
🚫 2004 йил — АҚШ 18 йил олдин Ливияга қарши қўлланилган иқтисодий санкцияларни бекор қилган. Бу Ливиянинг оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқаришни рад этиши учун ўзига хос жавоб эди;
🇷🇺 2007 йил — Москвада Россиянинг 1-Президенти Борис Елциннинг вафоти муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб хайрлашиш маросими бўлиб ўтган;
🚗 2009 йил—General Motors расмий равишда Pontiac автоуловларини ишлаб чиқариш тугаганлиги ва 2010 йилгача бренднинг йўқ қилинганлиги тўғрисида эълон қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Қадимги Рим империясида аренада йиртқич ҳайвонларга қарши курашадиган гладиатор "бестиарий" деб аталган. Дастлаб бундай олишувларга фақат жиноятчилар юборилган. Ҳимоясиз, битта найза ёки қилич билан қуролланган гладиаторлар йиртқич ҳайвонга катта хавф туғдирмаган. Шунинг учун бундай жанглар одатда ҳайвоннинг мутлақ ғалабаси билан тугаган. Бундай жанглар яккама-якка курашга асло ўхшамаган, аксинча, йиртқичларнинг оддий таъқиби ва ўлим жазосининг турларидан бири бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Тариф" сўзи Гибралтар бўғози яқинидаги Тарифа номли кичик шаҳарча номидан келиб чиққан.
Араблар бу ердаги ҳукмронлик даврида бўғоздан ўтувчи барча кемалардан юкнинг сифати ва миқдорига қараб солиқ ундирганлар. Кейинчалик бошқа мамлакатларда ҳам тўловларни йиғиш жадваллари қўлланила бошланган ва тариф сўзи кенг истеъмолга киритилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣3️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
🇬🇧 1662 йил —Коннектикут Буюк Британиянинг мустамлакаси деб эълон қилинган;
❌ 1867 йил — Қиролича Виктория ва император Наполеон III Ла-Манш канали остида туннель қуриш режаларини рад этишган;
🛳 1907 йил— Ёзувчи Жек Лондон бутун дунё бўйлаб икки устунли кемада саёҳатга чиққан;
🚢 1913 йил— Иккала жаҳон урушларида қатнашган ягона лайнер "Аквитания" ишга туширилган;
🏉 1914 йил— Чикагода илк бейсбол ўйини бўлиб ўтган;
⚖️ 1928 йил — Канада Олий суди аёлларни "шахс" эмас деб топган;
📌 1942 йил—Германияда 14-16 ёшдаги ўғил болалар ва 16-17 ёшли қизлар учун қишлоқ хўжалигида ишлаш мажбурияти эълон қилинган;
📝 1945 йил— Адольф Гитлернинг ўринбосари Герман Геринг Учинчи рейхни бошқаришга рухсат сўраб Фюрерга телеграмма жўнатган;
⚔️ 1948 йил — Биринчи Араб-Исроил уруши: исроилликлар Ҳайфа денгиз портини қайтариб олишган;
🚀 1967 йил — Владимир Комаров бошқарган Совет космик кемаси Союз-1 учирилган, аммо ҳалокат туфайли Ерга қайтаётганда космонавт Владимир Комаров вафот этган;
🏗 1985 йил —КПСС Марказий Қўмитасининг апрель пленумида қайта қуриш дастури эълон қилинган;
🇳🇦 1990 йил— Намибия БМТнинг 160-аъзоси ва Британия Ҳамдўстлигининг 50-аъзоси бўлган;
✍️1991 йил —Ново-Огарёвода бўлиб ўтган учрашувда СССР Президенти Горбачёв ва 9 республика раҳбарлари янги Иттифоқ шартномаси тамойиллари тўғрисидаги баёнотни имзолаган;
🍔 1992 йил - Пекинда "McDonald's" жаҳон тармоғининг энг йирик ресторани (700 ўринли) очилган;
🇺🇿 1993 йил— Биринчи президент И.Каримов адиблар билан суҳбатда миллий истиқлол ғоясини ишлаб чиқиш заруриятини асослаб берган;
🇪🇷1993 йил — Эритреяда БМТ ҳомийлигида референдум ўтказилган, унинг давомида аҳолининг аксарияти Эфиопиядан мустақиллик учун овоз беришган;
🇺🇿 1994 йил— Республика "Маънавият ва маърифат" маркази ташкил этилган;
🇺🇿 1996 йил— Ўзбекистонда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" қонун қабул қилинган;
🇺🇳 2007 йил —дунёнинг кўплаб мамлакатларида БМТ ташаббуси билан глобал йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳафталиги бошланган;
🇮🇶 2013 йил— Ироқдаги терактда 28 нафар одам ҳалок бўлган, 70дан зиёд одам жароҳатланган;
🇦🇲 2018 йил —Арманистондаги норозиликлар натижасида Бош вазир Саркисян истеъфога чиққан.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣2️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
🏰 1370 йил —Бастилия қурилиши бошланган. Дастлаб у Париждаги давлат жиноятчилари учун қалъа ва қамоқ жойи сифатида ўйлаб топилган. Бастилиянинг биринчи маҳбуси унинг меъмори Уго Обриот бўлиб, у яҳудийликда ва диний зиёратгоҳларни таҳқирлаганликда айбланган;
🗺 1500 йил —Педро Алварес Кабрал бошчилигидаги португал эскадрильяси бўлажак Бразилия қирғоғини очган;
🤴1509 йил— Генрих VIII отаси вафотидан кейин инглиз тахтини эгаллаган;
🏡1519 йил —Эрнан Кортез Мексика қирғоғига тушиб, Веракруз шаҳрига асос солган;
⚔ 1622 йил — Форс ва Буюк Британиянинг Ост-Индия (Шарқий Ҳиндистон) компанияси стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Ормуз кўрфазини эгаллаб олишган ва Форс кўрфазида Португалия таъсирига барҳам берилган;
📜 1793 йил— Жорж Вашингтон Европа мамлакатларининг инқилобий Францияга қарши урушида АҚШнинг бетарафлигини эълон қилган;
💵 1865 йил —АҚШ Конгресси АҚШнинг барча банкноталарида "Trust in God" деган ёзувни киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган;
⚔ 1898 йил — АҚШ денгиз кучлари Испания-Америка уруши арафасида Кубани блокада қила бошлаган;
🤾♂ 1906 йил— Афинада Фавқулодда ёзги Олимпия ўйинлари очилган;
🪖1915 йил— Биринчи жаҳон уруши: Германия Ипр жангида инглиз-француз қўшинларига қарши илк кимёвий қурол—хлор ишлатган;
💣 1952 йил— 35 миллион америкаликлар Невададаги ядро бомбаси синовига гувоҳ бўлишган;
🇵🇪1997 йил —Перу пойтахти Лима шаҳридаги Япония элчисининг қароргоҳида гаровга олинганлар 126 кун ушлаб турилгач, Перу махсус кучлари томонидан қутқарилган, гаровга олинган 71 киши озод қилинган;
💣 2004 йил — КХДРда иккита поезднинг тўқнашуви ва ундан кейинги портлаш натижасида камида 150 киши ҳалок бўлган
🔎 @unutilgan_tarix
Мария Склодовска-Кюри икки хил фан бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган тарихдаги ягона шахсдир. У 1903 йилда физика ва 1911 йилда кимё бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган. Қолаверса, Кюри Нобел мукофотининг илк аёл совриндори ҳамдир.
🔎 @unutilgan_tarix
Бруклин кўпригини ким сотган?
Жорж Паркер Нью-Йоркнинг диққатга сазовор жойларини пуллаш орқали муваффақиятли кун кечирган америкалик фирибгардир. У бир неча йил давомида ҳафтасига икки марта Бруклин кўпригини сотиб юрган. Паркер кўприкнинг ўзида сайёҳлар билан учрашган ва уларнинг ишончига кириб, ўзини кўприкнинг эгаси деб таништирган. Агар панжаралар ўрнатилса ва пиёдаларга сайр қилиш учун чипталар сотиш йўлга қўйилса ёки ҳар хил ярмаркалар ташкил қилинса, сармоясиз қанчалик тез мўмай пул ишлашлари мумкинлигини баландпарвоз гаплар билан айтиб берган. Қизиғи шундаки, кўприкнинг янги эгаси бўлишни хоҳловчи одамларнинг чеки бўлмаган.
Харидорлар алданаётганликларини сезиб қолмасликлари учун Жорж ўзига ажойиб офисни ижарага олиб, сохта шартномалар тақдим этган. Уддабурон Жорж Паркерни фақатгина орадан 30 йил ўтгач, 1928 йилнинг охирига келиб суд олдида жавобгарликка тортишга муваффақ бўлишган. Унга умрбод қамоқ жазоси белгиланган.
🔎 @unutilgan_tarix
1920 йил сентябрь. Мир Aраб мадрасаси ва Минораи Калон ўққа тутилганидан кейин олинган тасвир.
Қизил армия томонидан пойтахт Бухоро шаҳрига ҳужум 1920 йил 29 августга ўтар кечаси бошланган. Ҳал қилувчи жанг Бухоро дарвозлари яқинида рўй берган. Бу воқеларнинг шоҳиди қуйидагича ёзган эди: "Шаҳар маркази ер билан яксон қилинди. Жанг давомида кўплаб самолётлар ва замбараклар ишга солинди. Шаҳрда кўплаб бегуноҳ кексалар, болалар, аёллар ҳалок бўлди. Юзлаб тарихий обидалар яксон қилинди. Регистон ёндирилди."
🔎 @unutilgan_tarix
Суратда дунёдаги илк букланадиган армия пичоғи тасвирланган бўлиб, у барча букланадиган Швейцария пичоқларнинг аждоди ҳисобланади. Германия, 1880 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Германиянинг Вермахти, СССРнинг Қизил Армияси, Хитой ва Япония давлатлари армияларининг тарихий маршлари битта видеода.
🔎 @unutilgan_tarix
Ёлғон детектори
Қадимги Рим империясида тансоқчилар ёлғонни аниқловчи қурилма орқали танланган. Синов жараёнида номзодга иғвогарлик ҳақида саволлар берилган. Агар номзоднинг ранги қизариб кетса, уни дарҳол тансоқчиликка олишган. Масъуллар ўзига иғвогарлик тўғрисида саволлар берилганда юзи қизариб кетган киши фитналарда қатнашмайди, деб ишонишган.
🔎 @unutilgan_tarix
Бруно Амадио номи билан ҳам танилган испан рассоми Жованни Браголиннинг "Йиғлаётган бола" сурати.
Рассом кичкина ўғлини йиғлатиш учун унинг кўз олдида гугурт ёққан. Бола оловдан жуда қўрқиб кетган ва шундан кейин отасининг олов ичида ўлишини тилаган. Тез орада боланинг ўзини машина уриб юборган, отасининг устахонаси эса ёниб кетган. Шундан сўнг, кўплаб ўт ўчирувчилар бу суратнинг тез-тез ёнғин ичида қолган уйларда пайдо бўлиб қолишини таъкидлашган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Кино саноатида илк бор йўлга қўйилган махсус эффектлар.
🔎 @unutilgan_tarix
Coco-Cola бутылкаларининг тараққиёти (1899, 1900, 1915, 1916, 1957 ва 1986 йиллардаги кўриниши)
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Бухоронинг сўнги амири Сайид Олимхон ибн Абдулаҳадхон
Амир Олимхон (1881 йил, Кармана–1944 йил, Кобул) Бухорони 1910-1920 йилларда бошқарган сўнги манғит амиридир. У 1893-1896 йилларда
Петербургда таълим олган. Отасининг вафотидан сўнг 1910 йил 24 декабрда Бухоро тахтига ўтирган. Унинг даврида Бухоро амирлигининг Россияга қарамлиги янада кучайган. Тараққийпарвар кучлар, шунингдек, Ёш бухороликлар қаттиқ таъқиб қилинган. Биринчи жаҳон уруши даврида Россия императори Николай II уни генерал-лейтeнант ҳарбий унвони билан тақдирлаган ва 1915 йил ўзининг генерал-адъютанти қилиб тайинлаган, чунки у Россияга катта миқдорда пул билан ёрдам бериб турган. Бухорода 1917 йил апрел намойиши, хусусан, 1918 йил мартдаги Колесов воқеасидан кейин у амирлик ҳудудида 3 минг кишини жадидликда айблаб, ноҳақ қатл эттирган.
1920 йил августда Бухорога қилинган босқин натижасида амирлик тузуми ағдариб ташланган. Сентябрь ойининг ўрталарида Олимхон Шарқий Бухорога бориб, Бухоро халқининг босқинчи қизил армияга қарши олиб борган мустақиллик курашига раҳбарлик қилишга уринган. Олимхон Ҳисор вилоятини ўзига қароргоҳ қилиб, 6 ой давомида қизил аскарларга қарши курашган, Ҳисорда янги ҳукумат ташкил қилган. Олимхон Кўлоб, Ҳисор ва Душанба атрофида катта миқдордаги кучларни бирлаштиришга муваффақ бўлган. 1920 йил ноябрь ойининг ўрталарида унинг қўшинлари Бойсун, Дарбанд, Шерабодни қизил аскарлардан озод қилишган Олимхон ихтиёрига Фарғонадан ёрдамга юборилган 4 минг йигит ҳам Шарқий Бухорога етиб келган. 1921 йил 8 январда Олимхон қўшининг миқдори 25 минг кишига етган. Ҳисордан Кўлоб вилоятига келган Олимхон бутун қўшинларига Иброҳимбекни олий бош қўмондон этиб тайинлаган. Бироқ, бир қатор жангларда мағлубиятга учрагач, 1921 йилда Олимхон Амударёнинг Чубек кечувидан Афғонистонга ўтиб кетган.
Уни Афғонистон амири Омонуллахон қабул қилиб, доимий яшаши учун унга маҳсус қароргоҳ ажратиб берган. У Кобулда яшаса ҳам Бухородаги озодлик ҳаракатига ғоявий жиҳатдан раҳбарлик қилишда давом этган, кўрбошилар ва уламоларга турли мактублар ва қимматбаҳо совғалар жўнатиб, уларни курашга илҳомлантирган. Олимхон Кобулда ўзининг эсдаликларини ёзиб тугаллаган. Узоқ давом этган ҳасталиклардан сўнг Қобулда вафот этган. Кобул атрофидаги “Шаҳидони ислом” (Ислом шаҳидлари) қабристонига дафн этилган. Олимхоннинг хотиралари Парижда француз тилида (1929 йил), кейинчалик Ғарбда форс тилида, Ўзбекистонда ўзбек ва рус тилларида (1991 йил), Тожикистонда тожик тилида (1992 йил) алоҳида китоб сифатида чоп қилинган. Олимхон ҳикмронлиги даврида Бухорода “Олимхон мадрасаси” қурилган, “Ситораи Моҳи Ҳоса” саройини қуриш якунланган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Жадид арбобларимиздан бири Чўлпон иштирокидаги тарихий лавҳалар. ХХ аср 30 йиллари.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
Освенцим концлагеридаги болалар пойабзаллари.
"Иккала жаҳон урушида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганларнинг ҳар бирига бир дақиқалик сукут бағишлайдиган бўлсак, дунё 96 йил давомида сукутга чўмади."
Анар Алиев
🔎 @unutilgan_tarix
Немисларнинг "Komnick E2N" маркали автобуси Самарқанддаги Регистон бекатида. 1926-28 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
Освенцим концлагеридаги болалар пойабзаллари.
"Иккала жаҳон урушида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганларнинг ҳар бирига бир дақиқалик сукут бағишлайдиган бўлсак, дунё 96 йил давомида сукутга чўмади."
Анар Алиев
🔎 @unutilgan_tarix
Немисларнинг "Komnick E2N" маркали автобуси Самарқанддаги Регистон бекатида. 1926-28 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣1️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🏛 Милоддан аввалги 753 йил — Ромул Рим шаҳрига асос солган;
🏜 1519 йил— Испаниялик конькистадор Эрнан Кортез Мексика соҳилига тушган;
⚔️ 1526 йил — Панипат жангида Заҳириддин Муҳаммад Бобур Иброҳим Лўдий қўшини устидан ғалаба қозонган;
⚔️ 1809 йил —Франциянинг 77 минг кишилик армияси ва 36 минг кишилик Австрия армияси ўртасидаги Ландшут жанги бўлган Франция ғалаба қилган;
⚔️ 1898 йил — Испан-Америка уруши бошланган. АҚШ денгиз кучлари Кубадаги портларни қамал қилган;
🏢 1918 йил— Тошкентда Туркистон халқ университети ташкил топган;
🇦🇲 1921 йил —Арманистон ССР ташкил топганлиги эълон қилинган;
📌 1925 йил —Чуваш автоном вилояти Чуваш автоном Совет Социалистик Республикасига айланган;
🇰🇬 1926 йил —Қирғизистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ташкил топган;
🗳 1944 йил— Франциядаги аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилган;
📌 1954 йил — СССР ЮНEСКОга аъзо бўлган;
1960 йил —Бразилиа шаҳри Бразилиянинг янги пойтахтига айланган;
⚔️ 1975 йил—Вьетнам уруши: Жанубий Вьетнам президенти Нгуен Ван Тхю Шимолий Вьетнам қўшинлари олдинга силжиганидан кейин мамлакат пойтахти Сайгондан қочиб, Жанубий Вьетнам пойтахти йўлидаги сўнгги мустаҳкам постни эгаллаб олган;
🇨🇳 1989 йил — Хитой ислоҳотлари етакчиси Ху Яобангнинг вафоти муносабати билан Пекиндаги Тяньмен майдонида 100 мингга яқин талаба йиғилган;
🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон тарихи давлат музейи ташкил этилган;
🇺🇿 1995 йил— Ўзбекистонда "Хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш ва ривожлантириш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган;
🚫 2000 йил —Россия Давлат думаси ядро синовларини тўлиқ тўхтатиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилган;
🇺🇿 2000 йил— Тошкентда Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти давлатлари бошлиқлари кенгаши бўлиб ўтган;
🇺🇿🇰🇿 2000 йил— Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг икки давлат чегараларини белгилаб олиш бўйича учрашув бўлиб ўтган.
🔎 @unutilgan_tarix
Тарихга "Юз йил" номи билан кирган уруш аслида 1337 йилдан 1453 йилгача, яъни 116 йилдан ортиқроқ вақт давом этган. Айнан мана шу уруш Жанна Д'Арк номининг тарихга зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қолдирилишига сабаб бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
Математика фани бўйича Нобель мукофоти берилмаслигидан хабарингиз бўлса керак. Аксарият одамлар ҳанузгача Алфред Нобельнинг "фанлар маликаси"ни ўз рўйхатига киритмаганидан таажжубланишади. Нобель рафиқаси математик олим билан ишқий муносабатда бўлганлиги сабабли шундай қилишни афзал кўрганлиги ҳақида тахминлар мавжуд. Бироқ Нобельнинг умуман уйланмаганлигини ҳисобга олсак, бу тахмин унчалик ҳам тўғри келмайди. Таниқли олимнинг нега айнан математика фани борасида бундай қарорга келганлигининг асл сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix