unutilgan_tarix | Неотсортированное

Telegram-канал unutilgan_tarix - Унутилган тарих

18546

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг! Мурожаат учун: @ad_ministrz Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Подписаться на канал

Унутилган тарих

#uzb

АМИР ТЕМУРНИНГ ҚИЛИЧИ ҚАЕРДА?

Cоҳибқирон ўз “Тузуклар”ида шундай ёзган: “Қилич кўтариб жанг майдонига отилдим ва шу тариқа дунёда ном чиқардим”. Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида дамашқий қиличнинг сурати бор, унинг тагига "Амир Темурнинг қиличи" деб ёзилган. Суратда дамашқий қиличнинг сопи ва бир қаричча қисми акс этган. Соҳибқирон ёшлигидан қилич кучи устувор бўлган муҳитда ўсиб-улғайган. Аммо исломий таълимотни чуқур ўзлаштирган Амир Темур Амир Кулол ва Абубакр Тойободий каби пири комилларнинг насиҳатларига амал қилиб ҳарбий қудратни адолатга хизмат қилдирган: “Қайси ишни чораю тадбир билан битиришнинг иложи бўлса, унда қилич ишлатмадим”.

Амир Темур қилич ўйнатиш маҳорати туфайли ҳаётидаги жуда қалтис вазиятлардан соғ-омон чиқишга муваффақ бўлган. 1362 йили рафиқаси Ўлжой Туркон билан Алибек Жониқурбоний навкарлари томонидан тутқунликка маҳкум этилади. Ўшанда у 26 ёшда эди. Олтмиш икки кунлик тутқунликдан сўнг соқчилардан бирининг қўлидан қиличини тортиб олиб, уларга ҳамла қилган ва озодликка чиққан.

Қиличим ўткир бўлса-да, ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим”, — дея таъкидлаган Соҳибқирон ҳаётида ўзи бевосита душманга юзма-юз келиб, баҳодирона жанг қилган дамлар ҳам кўп бўлган. 1379 йили учинчи марта Хоразмга юриш чоғида Хоразм ҳокими Юсуф Сўфининг бошига қизиқ фикр келади.У икки тараф кишиларининг қони тўкилмаслиги учун ўзи Амир Темур билан яккама-якка олишмоқни истайди. Соҳибқирон бу таклифга рози бўлади. Аммо ундан таҳликага тушган рақиб ўз даъватидан тониб, жанг майдонига чиқмайди. Шунда Амир Темур унга Термиздан келтирилган қовунни жўнатади, чунки азалдан Термизга “Мардлар шаҳри” деган таъриф берилган. Бу ишорада мардлар шаҳридан келган қовунни еб, сенга ҳам озгина мардлик юқсин, деган маъно ётган. Аммо Юсуф Сўфи уни ариққа улоқтирган.

1405 йил 18 февралда Амир Темур вафот этгач, қабри устига қимматбаҳо либослар ёпилган, хонанинг деворларига эса жанговар яроқ-аслаҳалари осиб қўйилган. Баъзи тарихий ҳужжатларда ёзилишича, 1740 йили Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг қўшини Самарқандга бостириб келганида қўлга киритилган ўлжалар қаторида Амир Темурнинг қиличи, совути, Амир Темур жомеъ масжидидаги етти хил маъдан қотишмасидан ясалган дарвоза ва ҳатто қабрига ўрнатилган тоши ҳам Машҳадга олиб кетилган.

Инглиз олими Жексон 1903 йилда Амир Темур қиличини Теҳрондаги сарой музейида кўрганлигини ёзиб қолдирган. Бошқа бир манбага кўра Герасимов Самарқанддаги экспедицияси давомида, "Гўр Амир" мақбарасида ўтказилган қазилма ишларида қўлга киритилган Амир Темур ва унинг сулоласига оид барча ашёларни Россияга олиб кетган. Олиб кетилган тариҳий қийматга эга бўлган ашёлар ичида Амир Темурнинг қиличи ҳам бўлганлиги айтилган. СССР хукумати томонидан Ўзбекистонда ўтказилган археологик қазилмалардан топилган қимматбаҳо мулкларнинг асосий қисми сотувга қўйилиши, баҳоси келишилмаган ашёларни эса музейларга топширилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, Сталиннинг Амир Темур қиличини афсонавий рус саркардаси Будёныйга совға қилганлиги, у 1973 йилда вафот этганидан сўнг эса қилич СССР Инқилобий марказий музейига топширилганлиги қайд этилган. Ўша даврдан буён Темур қиличини излаб топиш ишлари ҳеч қандай самара бермаган ва уни изини ҳеч ким ханузгача топа олмаган. Мазкур воқеага алоқадор ҳужжатлар, хозиргача Россия ФСБ архивида "ўта маҳфий" белгиси остида сақланиши тўғрисида маълумотлар мавжуд.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Совет-ўзбек дубляжидан дурдона парча: "Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради" кинофильмидан "Шоҳ саройидаги базм" лавҳаси. 1973 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#iqtibos

"Ҳозирги замонда одамлар ҳамма нарсанинг нархини билади, аммо ҳеч нарсанинг қадрига етмайди."

Оскар Уайльд

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Футбол афсонаси Пеленинг "Маракана" стадионида урган машҳур голи. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри, 1965 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

1960 йилларда келажак ошхоналарини шундай тасаввур қилишган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Жек Читтакнинг ўша машҳур битта ўқли тўппончаси чиндан ҳам XVII асрга оид қурол ҳисобланади.

"Кариб денгизи қароқчилари" фильмида капитан Жек Читтак мунтазам равишда қуролини олиб, кимнидир отиб ташлаш билан таҳдид қилади, лекин ҳеч қачон бундай қилмайди, чунки сюжетга кўра, бу қуролда капитаннинг асосий душмани бўлган Барбаросса учун аталган фақат битта ўқ мавжуд.

Ушбу битта ўқли тўппонча XVII асрга оиддир. Бундай услубдаги тўппончалар 1630 йилларда ишлаб чиқарила бошланган: тез ишга тушиши туфайли улар олдинги моделлар ўрнини босган ва икки аср давомида истеъмолда бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Лев Яшиннинг ўлимидан 4 ой олдин тушган сурати. 1989 йил 1 ноябрь.

Лев Яшин футбол тарихида "Олтин тўп" ("Ballon d'Or") совринини қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади. Ўз фаолияти давомида Яшин 207 та ўйинда дарвозадан гол ўтказмаган, шундай ўйинларнинг
100 тасида ғалаба қозонган илк совет дарвозабони бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Шимолий Кореядаги ҳарбий параддан лавҳа. 2010 йил. Давлат раҳбари Ким Чен Ир ва унинг вориси Ким Чен Ун пойтахт Пхеньян марказида Корея Меҳнат партиясининг 65 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилаётган парадда иштирок этмоқда.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

"Chupa Chups" ва Дали

"Chupa Chups" хўрозқандларининг барчамизга таниш логотипи сюрреалист рассом Сальвадор Дали томонидан ўйлаб топилган. У хўрозқанд учун логотип чизишга рози бўлган ва бунинг эвазига мукофот сифатида мўмай пулдан ташқари, ҳар куни шундай ширинликлардан бир қути юбориб туришларини талаб қилган.

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Дали болаларни жуда ёмон кўрган, шу боис бир қути ширинликни олиб, ўйин майдончаларига борган ва болаларнинг кўз ўнгида хўрозқанднинг қоғозини бирин-кетин очиб, бир марта ялаган ва ерга ташлаган. Қутида конфет қолмагунча шундай қилаверган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Қора маркетинг

1910 йилда
ўлим жазосига ҳукм қилинган бир жиноятчининг ҳукмини ижро этиш учун томошабинлар оломонининг олдидан дор томон олиб келишган ва унга ҳам одатга биноан сўнгги сўзни айтиш имконияти берилган. Маҳкум эса атрофдагилар билан хайр-хўшлашиш ўрнига ҳаммани ҳайратга солиб "Ван Гуттеннинг какаоларини сотиб олинг!" дея бақирган.

Маълум бўлишича, Ван Гуттен исмли какао ишлаб чиқарувчи тадбиркор унга бундай пиар реклама учун катта миқдорда пул таклиф қилган. Албатта, ўлим олдида турган жиноятчи бу пулга қизиқмаган, аммо қариндошларининг тақдирини ўйлаб рози бўлган. Ўша куни уни осиб ўлдиришган ва эртаси куни барча газеталарда у юлдузга айланган. Какао ишлаб чиқарувчиси ҳам ўзи истаган нарсасига эришган— бундай ноодатий рекламадан кейин унинг маҳсулотлари дўкон пештахталаридан супуриб олиб кетила бошланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Иккинчи жаҳон уруши сўнггида АҚШ томонидан Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланган пайтда юз берган тахминий ҳодисаларнинг тасвири. 1945 йил 6 ва 9 августда Хиросима ва Нагасаки шаҳарларигa ташланган атом бомбалари оқибатида умумий 240 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар куйиш ва радиация касаллигидан вафот этган. Хиросимага кучи 13-18 килотонна тротил эквивалентига эга "Little Boy" ("Болакай"), Нагасакига 21 килотонна тротил эквивалентига эга "Fat Man" ("Бақалоқ") бомбалари ташланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Мазкур глобус-телефон Лодзь шаҳридаги польяк ишчилари томонидан СССР раҳбари Иосиф Сталинга унинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан совға қилинган. Телефоннинг трубкаси болға шаклида, дастаги эса ўроқ шаклида қилинганлиги билан алоҳида аҳамиятли. Бу орқали ўша ишчилар бутун дунё миқёсида коммунизм инқилобининг муқаррар ғалабасига ва барча мамлакатлар ишчиларининг бирлашишига ишончларини ифодаламоқчи бўлишган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Тиш шифокори беморнинг тишини суғуриб олмоқда, ёрдамчиси эса сочиқ билан унинг бошини стулга босиб турибди. 1872 йил

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#video

Дунёдаги энг новча эркак ва энг қисқа бўйли аёл учрашуви. 2018 йил, Мисрнинг Қоҳира шаҳри.

Гиннес рекордлар китобидан дунёдаги энг новча эркак сифатида ўрин олган туркиялик Султан Косен (35 ёш)нинг бўйи 251 сантиметрни ташкил этса, сайёрамизнинг энг қисқа бўйли аёли — ҳиндистонлик Жёти Амге (24 ёш) нинг бўйи бор-йўғи 62,8 сантиметр, холос.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Германиянинг "Мессершмитт" авиасозлик корхонаси қирувчи самолётлар ўрнига мана шундай ажабтовур уч ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ўтган. 1954 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Қурумсоқ миллиардер

Дунёдаги илк миллиардерлардан бири Пол Гетти набираси ўғирлаб кетилганида ўғрилар талаб қилган 17 миллион долларлик тўловни тўлашдан бош тортган. Уйига набирасининг узилган қулоғи юборилганида у бола ўғриларига 3 миллион беришга рози бўлган, аммо атиги 2 миллион 200 минг пул тўлаган. Қолган 800 мингни йилига 4 фоиз ҳисобида набирасига қарз берган. Набираси миннатдорчилик билдириш учун бобосига қўнғироқ қилганида, Гетти телефонга жавоб беришни ҳам хоҳламаган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

9️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🤴1336 йил—Мовароуннаҳр ва Хуросонни бирлаштириб улкан Темурийлар салтанатига асос солган Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган;

📌 1609 йил — насронийликни қабул қилган маврлар Испаниядан ҳайдалган;

🖼 1667 йил— Парижда дунёдаги илк оммавий бадиий кўргазма бўлиб ўтган;

✝️ 1682 йил—Роберт де ла Саль Миссисипи дельтасини Франция қироли Людовик ХIV эгаллаганлигини эълон қилиб, у ерга хоч ўрнатган ва Луизиана номини берган;

🗡 1747 йил— лорд Саймон Фрейзер давлатга хиёнат қилишда айбланиб Лондонда қатл этилган ва Англияда боши танасидан жудо қилинишга ҳукм қилинган охирги одамга айланган;

⚔️ 1865 йил— Аппоматтохда Шимолий Виржиния армиясининг таслим бўлиши оқибатида АҚШда фуқаролар уруши тугаган;

📌 1917 йил —Ленин бошчилигидаги 31 кишилик большевиклар Цюрихни тарк этишган;

🇹🇷 1928 йил — Туркияда Ислом расмий дин деб эълон қилинган;

⚔️ 1940 йил — фашистлар Германияси Норвегия ва Данияни босиб олган. Дания-Норвегия операцияси бошланган;

📌 1945 йил— Абвернинг бошлиғи адмирал Канарис Гитлерга қарши фитнада қатнашгани учун Флоссенбург концлагерида осиб ўлдирилган;

🗡 1948 йил— Дейр Яссиндаги қатлиом: арабларнинг Дейр Яссин қишлоғи радикал сиончи яҳудийлар томонидан қўлга олинган. Тўқнашувларда 250дан ортиф гача қишлоқ аҳолиси ўлдирилган;

🇺🇸 1963 йил —Уинстон Черчилл АҚШ Конгресси томонидан АҚШнинг фахрий фуқароси унвонига сазовор бўлган илк чет эллик бўлган;

🚫 1966 йил — Ватикан тўрт асрдан кўпроқ вақт давомида мавжуд бўлган тақиқланган китоблар индексини бекор қилган;

1970 йил —Пол Маккартни «Битлз» гуруҳини тугатиб, энди Жон Леннон билан ишламаслигини эълон қилган;

🖱1989 йил —америкалик Дуглас Энгелбартга компьютер сичқончасини ихтиро қилганлиги учун Массачусетс Технология Институтининг (500,000 доллар) фахрий мукофоти берилган;

🇬🇪 1991 йил — Грузия Олий Кенгаши томонидан Грузиянинг давлат мустақиллигини тиклаш тўғрисидаги қонун қабул қилинган;

📄1993 йил— Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган;

🇺🇿🤝🇮🇩 1995 йил— Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида пойтахтлараро самолёт қатновини йўлга қўйиш тўғрисидаги хукуматлараро битим имзоланган;

🇬🇪 2000 йил — Эдуард Шеварднадзе Грузия Президенти этиб қайта сайланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

АҚШда "Чаргоггагоггманчауггагоггчаубу нагунгамаугг" номли кўл бор. Ҳиндуларнинг Нипмук тилидан олинган ушбу атама "Сен ўзинг томонда балиқ овла, мен ўз томонимда овлайман. Ҳеч ким ўртада балиқ овламайди" дея таржима қилинади.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Тошкентда Карл Маркс ёдгорлигининг очилиш маросими, 1968 йил 5 май.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

8️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🤴1185 йил — Византия императори Исаак II Анхелни ўз укаси Алексей тахтдан ағдарган;

📜 1513 йил— денгизчи Хуан Понcе де Леон Флоридани Испания мулки деб эълон қилган;

1827 йил— Аргентина-Бразилия уруши пайтида Монте Сантяго жанги бўлиб ўтган ва Бразилия флоти ютган;

1864 йил — АҚШдаги фуқаролар уруши: Мансфилд жанги бўлиб ўтган, Ричард Тейлор қўмондонлигида Конфедерация армияси ғалаба қозонган;

🤝 1866 йил —Австрия-Пруссия уруши арафасида Австрияга қарши Пруссия-Италия иттифоқи тузилган;

🤝 1902 йил— Россия-Хитойнинг Манчжурия тўғрисидаги шартномаси имзоланган, унга кўра Россия ўз қўшинларини Манчжуриядан аста-секин олиб чиқиб кетишни ўз зиммасига олган;

📃1904 йил —Буюк Британия ва Франция мустамлака мулклар тўғрисида шартнома имзолашган, келишув "Антантa" номини олган;

1944 йил— Қрим операцияси бошланган, Қрим немис-румин ишғолидан озод қилинган;

✈️ 1950 йил— АҚШ самолёти Совет ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан Латвия устидан уриб туширилган. Совет Иттифоқи ҳаво ҳудудининг бузилиши юзасидан Москва АҚШга норозилик билдирган;

🚫 1951 йил— "Ўзбекистон ССРда мусиқа санъатининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш тадбирлари тўғрисида"ги қарорда Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун" достонлари, "Алпомиш" халқ достони "зарарли" деб топилган;

1967 йил — греклар ва турклар Кипрнинг Лимассол шаҳри яқинида қайта уруш бошлашган;

💣 1970 йил— Исроил бомбардимончилари Мисрнинг Баҳр ал Бақар мактабини портлатишган, 46 нафар ўқувчи ҳалок бўлган;

🇺🇿🇮🇩 1995 йил— Индонезия президенти Сухарто Ўзбекистонга келган;

🇰🇬 2010 йил— Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев ағдарилган 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган;

🇺🇸🇷🇺 2010 йил— Россия ва Қўшма Штатлар президентлари Прагада стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги янги шартнома имзолашган;

🇸🇾⚔🇮🇶 2013 йил— Ироқ Суриядаги фуқаролар урушига аралашган, Ал-Нусра фронти билан иттифоқликда Ироқ ва Аш-шом деган давлат тузмоқчи бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Макарон ишлаб чиқариш жараёнидаги босқичлардан бири. Италия, 1932 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Бу аёлнинг исми Дороти Кэтрин Дрейпер бўлиб, у тиниқ фотопортрети яратилган тарихдаги илк аёл ҳисобланади. 1840 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

7️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


📖 1348 йил— Прагада Европадаги энг қадимий ва илк славян университетларидан бири бўлган Чарлз университети ташкил этилган;

🚫 1738 йил— Папа Клемент XII масонларни иккиюзламачилик, хаёлпарастлик, бидъат ва бузуқликда айблаган. Масонликка алоқадорликда айбдор бўлганларни черковдан четлатиш билан таҳдид қилган;

⚔️ 1767 йил— Бирма-Сиам уруши пайтида Бирма қўшинлари ҳужум қилиб, Аюттҳая қироллигини бутунлай йўқ қилишган;

🤴1789 йил— Салим III Усмонли империясининг султони бўлган;

🇫🇷 1795 йил— Франция метрик тизимни жорий этган ва узунлик (метр) ва масса (килограмм) бирликлари қабул қилинган;

🚆1803 йил — Россия империясида биринчи марта "темир йўл" атамаси тижорат газетасида ишлатилган. Бунгача "қуйма темир йўл" атамаси ишлатилган;

🔥 1827 йил —инглиз доришуноси Жон Уокер ўзи илгари ихтиро қилган олтингугуртли гугуртларни сота бошлаган;

⚔️ 1862 йил— Америка фуқаролар уруши даврида қонли Шайло жанги бўлиб ўтган ва Иттифоқ армияси ғалаба қилган;

📜 1917 йил— Бухоро амири Саид Олимхон ёш бухороликлар талаблари асосида демократик ислоҳотлар назарда тутилган Манифестни эълон қилишга мажбур бўлган;

🔫 1926 йил — италиялик диктатор Бенито Муссолини ҳаётига британиялик аёл Виолетта Гибсон томонидан муваффақиятсиз суиқасд қилинган;

📺 1927 йил — америкалик олим Герберт Ивес биринчи жамоат телеэшиттиришини ўтказган, телевизион тармоқлар орқали АҚШнинг бўлажак президенти, тижорат котиби Герберт Гувернинг тасвири намойиш этилган;

⚔️ 1939 йил —фашистик Италия Албанияга ҳужум қилган;

✈️ 1945 йил — Америкалик бомбардимончилар ҳужуми натижасида Япониянинг Ямато кемаси чўкиб кетган ва 3000 дан ортиқ одам ўлган;

📄 1946 йил — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конституциясини БМТга аъзо 26 давлат томонидан тасдиқланган;

🩺 1948 йил — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг устави кучга кирган. Ушбу кун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш куни сифатида нишонланади;

🚃 1957 йил— Нью-Йорк шаҳрида сўнгги троллейбус ўзининг охирги ҳаракатини амалга оширган;

📌 1963 йил — Югославия социалистик республика деб эълон қилинган;

🔫 1994 йил —Руандада геноцид бошланган, оқибатда Бош вазир ва бельгиялик соқчилар ўлдирилган, 100 кун ичида 937 минг киши ҳалок бўлган;

🇦🇫🇹🇯 1995 йил—Тожик-афғон чегарасида Тожикистон мухолифат кучлари томонидан қон тўкилишига олиб келинган ҳужум содир этилган, натижада 17 нафар ҳарбий ҳалок бўлган;

🇺🇿 2002 йил— Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Й. Кубиш Ўзбекистонда НАТО масаласи бўйича музокаралар олиб борган;

🇺🇸⚔️🇮🇶 2003 йил —АҚШ қўшинлари Ироқ пойтахти Бағдодни эгаллаб олишган;

🇲🇩 2009 йил — Сўнгги парламент сайловлари натижалари эълон қилингач, Молдавия пойтахти Кишинёвда тартибсизликлар содир этилган;

🇰🇬 2010 йил— Қирғизистонда иккинчи инқилоб юз берган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Тошкент аэропорти. 1987 йил 12 май.

Тошкент аҳолиси Совет Армияси сафларидан демобилизация қилинган байналмилалчи аскарлар билан.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Made in China

1928 йилда Coca-Cola ичимлиги Хитой бозорларига кириб борганида маҳсулот номи хитой тилига таржима қилинмаган. Бироқ, баъзи хитойлик савдогарлар мустақил равишда иероглифлар орқали "ко-ка-ко-ла" товушларини аниқ етказиб беришган. Ваҳоланки, улар ҳосил бўлган ёзувнинг маъноси ҳақида ўйлаб кўришмаган, натижада "Итбалиқнинг мумини тишла" деган маънони берувчи ном пайдо бўлган.

Coca-Cola сотувчилари 200 хил иероглифларни синаб кўришган, лекин барибир чиройли иборани туза олишмаган. Охир-оқибат товушларни "ко-ку-ко-ле" га ўзгартиришга мажбур бўлишган. Мазкур ибора хитой тилида "бахтга тўла оғиз" деган маънони англатади.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

6️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


1199 йил —Англия қироли Ричард Шерюрак Франция билан уруш пайтида ўлдирилган;

🌍1652 йил— Голландиялик Ян Ван Риебек Жанубий Африкада Кейптаун шаҳрига асос солган;

🚫 1772 йил — Екатерина II соқол қўйиш бўйича Пётр I томонидан қўйилган тақиқни бекор қилган;

1814 йил— Наполеон Бонапарт тахтдан воз кечган ва Бурбонлар сулоласи ҳукмронлиги тикланган;

🥋1896 йил— Афинада биринчи замонавий Олимпия ўйинлари очилган. 14 мамлакатдан 241 спортчи қатнашган;

🚫 1897 йил — Занзибарда қуллик тақиқланган;

🌏 1909 йил — Америкалик тадқиқотчи Роберт Пири Шимолий қутбга етиб борганлигини эълон қилган;

🇧🇬 🤝1909 йил —Россия ва Туркия ўртасида Болгариянинг мустақиллиги тўғрисида битим имзоланган;

🇺🇸 1917 йил —АҚШ Антанта томонида Биринчи жаҳон урушига кирган;

🗳 1924 йил —фашистлар Италиядаги сайловларда мутлақ ғалаба қозонишган;

1941 йил —Германия Югославия ва Грецияга босқин уюштирган;

1984 йил — Кокос ороллари аҳолиси тўлиқ Австралияга қўшилиш учун овоз беришган;

📌 1985 йил — Америкалик Уилям Шредер сунъий юрак билан касалхонадан чиқарилган дунёдаги илк одам бўлган;

🇷🇼 1994 йил — Руанда ҳукумати самолётини ракета уриб туширган. Самолётдаги барча 10 киши, шу жумладан, тинчлик шартномасини яқинда имзолаган Руанда ва Бурунди президентлари ҳам ҳалок бўлган;

🇺🇿🇺🇸 1995 йил— АҚШ Мудофаа вазири Уильям Перси Ўзбекистонга келган; Ўзбекистоннинг НАТО "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" дастурига кириши муҳокама қилинган;

📝 1998 йил — Лев Рохлин эртаси куни Президент Елцинни лавозимидан озод этиш учун имзо йиғишни бошлаган;

💣 1999 йил — Алексисда (Югославия) НАТО бомбалари туфайли тинч квартал йўқ бўлиб кетган.

🇺🇿 2002 йил— Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Й. Кубиш Ўзбекистонга ташриф буюрган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

"Даҳшатлар қироли" дея танилган америкалик ёзувчи Стивен Кинг кўршапалаклар томонидан қўриқланадиган Викториан услубидаги янги уйи олдида, 1982 йил ноябрь.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Бостондаги сув тошқини пайтида сув босган кўча бўйлаб ҳаракатланаётган паровоз. 1915 йил, АҚШ

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

5️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


1242 йил — Александр Невский ва немислар қўшинлари ўртасида "Муз устидаги жанг" бўлиб ўтган. Чуд кўлидаги тўқнашувда руслар немисларни енгган;

1340 йил — Гибралтар бўғозида араб флоти Испания эскадронини мағлуб этган;

🛡 1453 йил —турк султони Меҳмед II Константинополни қамал қилишни бошлаган;

🛳 1652 йил — Голландиялик Ян Ван Риебек бошчилигидаги экспедиция Яхши умид бурнига етиб келган;

🚫 1792 йил— Жорж Вашингтон АҚШ тарихида биринчи марта президент ветосидан фойдаланган;

📌 1793 йил — Жан-Пол Марат Якобинчилар клубининг президенти этиб сайланган;

🇬🇧 1843 йил — Гонконг Британия ҳудуди деб эълон қилинган;

⛹‍♂ 1896 йил —Афинада биринчи замонавий Олимпия ўйинлари бошланган;

📜 1917 йил — Хива хони Исфандиёрхон манифест имзолаган; Унга кўра хонликда Конституцион монархия тузуми ўрнатилган;

📌 1924 йил— Компартия сиёсий бюросида Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш масаласи кўриб чиқилган;

1941 йил — Германия ва Италия қўшинлари Югославия ва Грецияга бостириб кирган;

💣 1942 йил — Япония кучлари Сейлонни биринчи марта бомбардимон қилган;

🛳 1943 йил— Ғарбий фронтдаги 1-ҳаво қўшинлари таркибида французларнинг «Нормандия» эскадрильяси (кейинчалик «Нормандия-Ниймен» деб номланган) фашистлар Германиясига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаган;

📚 1943 йил— Сент-Экзюперининг 1942 йилда ёзган «Кичкина шаҳзода» асари АҚШда инглиз тилида нашр этилган;

1951 йил — АҚШ Олий суди Юлий ва Этҳел Розенбергларни СССР учун атом бомбаси жосуслиги айблови билан ўлимга маҳкум этган;

💼 1955 йил —Уинстон Черчилл Буюк Британиянинг Бош вазири лавозимидан истеъфога чиққан;

📣 1961 йил —АҚШ президенти Кеннеди Кубага қарши ҳарбий операцияни бошлашга рухсат берган;

🔥1970 йил —СССР раҳбариятининг қарори билан Адольф Гитлер ва Эва Брауннинг қолдиқлари эксгумация қилинган ва Магдебургдан 11 км узоқликда куйдириш йўли билан йўқ қилинган;

🇺🇳 1978 йил —БМТ Бош котибининг ўринбосари ва СССРнинг БМТдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аркадий Шевченко АҚШдан сиёсий бошпана сўраган;

📄 1980 йил — СССР ва Афғонистон Совет қўшинларининг Афғонистонда контингенти мавжуд бўлиб туриши тўғрисида битим имзолашган;

🇦🇫 1982 йил —Афғонистон ғарбидаги ҳарбий операция пайтида Совет қўшинлари адашиб Эрон ҳудудига бостириб киришган;

🛡1992 йил —Босния ва Герцеговина Югославиядан ажралиб чиққанлигини эълон қилган. Сараевони қамал қилиш бошланган;

🇩🇪🇺🇿 2001 йил— Германия канцлери Герҳард Шрёдернинг Ўзбекистондаги ташрифи якунланган;

🇰🇬 2005 йил— Асқар Акаев Қирғизистон президенти лавозимидан истеъфога чиққан.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Бир киши ҳамма учун...

Бир куни Франция императори Наполеон Бонапарт соқчиларни текшириб юрганида, постда навбатчи бўла туриб, пинакка кетган қоровулни кўриб қолган. Уруш даврининг қонун-қоидаларига кўра, ўша қоровул судга тортилиши ва отиб ташланиши керак эди, чунки ўз навбатчилиги пайтида ухлаб қолиб, сафдошларининг ҳаётини хавф остига қўйган аскарга ҳеч қачон раҳм-шафқат қилинмайди. Аммо Наполеон кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қарорга келган: у ухлаб ётган қоровулнинг қуролини олиб, ўзининг елкасига осган ва чарчаб ухлаб қолган аскар ўрнига ўзи навбатчилик қила бошлаган.

Орадан бироз вақт ўтиб, навбати етган сержант қоровулнинг ухлаб ётганига, император эса постда ҳушёр турганлигига гувоҳ бўлган. Айтишларича, мазкур воқеадан хабар топган француз аскарлари шундан кейин қўрқмасдан жангга киришга ва мисли кўрилмаган жасоратлар кўрсатиб, император учун ўлимга ҳам тайёр бўлишган экан.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…
Подписаться на канал