unutilgan_tarix | Неотсортированное

Telegram-канал unutilgan_tarix - Унутилган тарих

18546

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг! Мурожаат учун: @ad_ministrz Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Подписаться на канал

Унутилган тарих

Атиги 5 мегабайт маълумот 62 500 перфокартага жо бўлганида. 1955 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Автомобилнинг ҳаракатига қараб харитани айлантирадиган биринчи аналог "GPS" навигатори, 1930 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

4️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


🇻🇦1297 йил— Рим Папаси Корсика ва Сардинияни Арагон қиролига топширган;

📌 1350 йил —Польша ва Венгрия Галиция-Волин ерларини ўзаро тақсимлашган;

🏴‍☠ 1581 йил — собиқ қароқчи Френсис Дрейк бутун дунё бўйлаб саёҳатини якунлагач, қиролича Елизавета I "Пеликан" кемасига келиб уни рицарлик унвони билан тақдирлаган;

1785 йил —инглиз ихтирочиси Эдмунд Картрайт оёқ билан ишлайдиган механик дастгоҳ учун патент олган;

🇩🇿🇫🇷 1790 йил —Франция ва Жазоир 100 йиллик тинчлик шартномасини имзолаган;

🇺🇸 1850 йил — Лос-Анжелес шаҳарга айланган;

🔫 1866 йил —Дмитрий Каракозов император Александр II га қарши суиқасд уюштирган. Подшо омон қолган ва Каракозов осиб ўлдиришга ҳукм қилинган;

🇧🇴🇨🇱 1884 йил — Соҳил бўйидаги Антофагаста вилоятини Чилига ўтказилгач, Боливия денгизга чиқиш имкониятини йўқотган;

📌 1896 йил —Юконда олтин васвасаси бошланган;

📰1914 йил— Тошкентда ўзбек тилидаги "Садойи Туркистон" газетаси илк маротаба нашр этилган;

📜 1917 йил — Муваққат ҳукумат ташқи ишлар вазири Милюков уруш пайтида Россиянинг ташқи мақсадларини эълон қилган: Чехословакия, Югославия, Украинанинг Австрия-Венгрия ерларини Россия билан бирлаштириш ва Константинополга эгалик қилиш орқали Босфор бўғозига чиқиш;

🤝1949 йил — Вашингтонда АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Голландия, Дания, Исландия, Италия, Канада, Люксембург, Норвегия, Португалия ва Франция ўртасида Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти— НАТО тузилган;

🇸🇳🇸🇩 1959 йил —Судан ва Сенегал бирлашган давлат тузишган (бу давлат бир ярим йилдан сўнг парчаланган);

🚫 1972 йил —Совет Иттифоқи Коммунистик партияси раҳбарияти Александр Солженицинга адабиёт бўйича Нобел мукофотини топшириш учун Швеция вакилларига виза беришни рад этган;

🇺🇸 1973 йил —Нью-Йоркда (Манҳеттен) Жаҳон савдо маркази очилган;

🚀 1983 йил —Американинг Challenger космик кемасининг биринчи парвози бўлиб ўтган;

🇺🇿2002 йил— Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида" Конституциявий қонун қабул қилинган;

🇮🇶 2004 йил —"Армия Маҳди" исломий ташкилоти раҳбарлигида Ироқдаги босқинчи кучларга қарши шиалар қўзғолони бошланган;

🇸🇾 2017 йил —Суриянинг Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий қурол ишлатилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Жинси шимлардаги кичкина чўнтак дастлаб чўнтак соатлари учун мўлжалланган. Ушбу элемент 1873 йилда эркаклар чўнтак соатларини, шунингдек, олтин тангаларни сақлаш ва ўғри-киссавурлардан ҳимоя қилиш учун ўйлаб топилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Озодлик ҳайкалининг чап қўли қурилиши. Париж, 1882 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

3️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


🌍 1502 йил— Христофор Колумбнинг тўртинчи экспедицияси бошланган;

📜 1559 йил —1494-1559 йиллардаги Италия урушларини тугатган Като-Камбрезия шартномаси тузилган;

📌 1829 йил— инглиз Жеймс Каррингтон қаҳва доналарини майдалайдиган машинага патент олган;

📨 1860 йил —АҚШда қитъалараро почта хизмати ишга туширилган. Отлиқ курьерлар 10 кун ичида 3 минг километр масофага 75 килограмм хатлар етказиб беришган;

🇧🇬 1879 йил — София Болгария пойтахти деб эълон қилинган;

🚗 1885 йил — немис ихтирочиси Готлиб Даймлер ўзининг илк ярим от кучига эга двигателига патент олган;

📌 1926 йил— Иосиф Сталин Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг Бош котиби этиб сайланган;

📚 1928 йил— "Алиса мўжизалар мамлакатида" қўлёзмаси америкалик харидорга 15.400 фунт стерлингга (75,260 АҚШ доллари) сотилган;

✈️ 1933 йил — биринчи марта Эверест чўққиси устидан самолёт учиб ўтган;

📄 1948 йил— АҚШ президенти Гарри Трумен Маршалл режасини маъқуллаган. СССР эса лойиҳада иштирок этишдан бош тортган;

🛰 1966 йил — Советларнинг "Луна-10" автомат станцияси дунёда илк маротаба Ой атрофидаги орбитага чиққан;

📺 1967 йил — "Кавказ асираси ёҳуд Шурикнинг янги саргузаштлари" фильмининг премьераси бўлиб ўтган;

🎥 1972 йил— 20 йиллик муддатдан сўнг Чарли Чаплин АҚШга қайтиб келган;

📌 1979 йил — ХХР Ташқи ишлар вазирлиги 1950 йилда Сталин ва Мао Цзедун ўртасида имзоланган "Дўстлик, иттифоқ ва ўзаро ёрдам шартномаси"ни янгиламаслик нияти ҳақида эълон қилган;

🚫 1987 йил —Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг штаб-квартирасида чекишни тақиқлаш жорий этилган;

💣 2017 йил — Санкт-Петербург метросидаги теракт оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 87 киши яраланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Чилонзор метро линиясининг қурилиши, 1975 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#article #uzb #tarixda_bugun

Мирзо Улуғбек 1394 йил 22 март санасида, бобоси Амир Темур Ироқдаги Мордин қалъасини қамал қилаётганида унинг Султониядаги қароргоҳида туғилган. Амир Темур ҳузурига чопар келиб бу хушхабарни айтгач, у хурсандлигидан Мордин қалъаси қамалини тўхтатиб, унинг халқига юкланган тўловни бекор қилган. Соҳибқирон Амир Темурдек "Кўрагоний"– "хоннинг куёви" унвонига эга бўлган Мирзо Улуғбек тарихда буюк астроном ва математик, давлат арбоби сифатида ном қолдирган, 1409-1449 йилларда Мовароуннаҳрни бошқарган.

Унинг қабри 1941 йилда совет археологлари томонидан очилган ва натижада тарих фани кутилмаган янги маълумотлар билан бойиган. Бу оламшумул воқеа ҳақида қуйидаги мақолада сўз юритилади.

🔎 @unutilgan_tarix

https://telegra.ph/MIRZO-ULU%D2%92BEK-%D2%9AABRINING-OCHILISHI-03-22

Читать полностью…

Унутилган тарих

1925 йилда тиббиёт олийгоҳи томонидан ишлаб чиқилган инсоннинг асаб тизими. Ушбу жараёнга улар ҳаммаси бўлиб 1500 соат сарфлашган. Дунёда шундай экспонатлардан атиги 4таси мавжуд.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣2️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

👑🌟 1394 йил— Султония шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллуд топган;

1633 йил— Галилео Галилей Жордано Бруно ўлимга маҳкум этилган жойда ўзининг илмий назарияларидан воз кечган. Эртаси куни Медичига сургун қилинган;

🔭 1675 йил— Англия қироли Карл II Гринвичда Қироллик расадхонасини ташкил этган. Расадхона орқали ўтадиган меридианни инглиз денгизчилари бошланғич нуқта сифатида қабул қилишган;

🚫 1772 йил— Англияда қуллик ноқонуний деб эълон қилинган;

📜 1841 йил—АҚШда крахмал ишлаб чиқариш патентланган;

🇮🇹 1848 йил —Венеция ўз мустақиллигини эълон қилган;

🚫 1873 йил— Пуэрто-Рикода қуллик тақиқланган;

🏸 1874 йил — АҚШда дунёда биринчи бор теннис мусобақаси ўтказилган;

🚫 1882 йил—АҚШ Конгресси кўпхотинлиликни тақиқлаган;

⚽️ 1888 йил —Англия футбол лигасини тузиш учун 12 футбол клуби вакиллари Лондонда тўпланишган;

📌 1902 йил— Англия ва Эрон Европа ва Ҳиндистонни телеграф линияси орқали боғлаш тўғрисида битим тузишган;

🖼 1904 йил— Лондоннинг Illustrated Mirror газетасида дунёдаги дастлабки рангли фотосурат чоп этилган;

🚕 1907 йил — Лондон кўчаларида ҳисоблагич (таксометр) ўрнатилган илк таксилар пайдо бўлган;

🇺🇸 1917 йил —АҚШ дунёда биринчи бўлиб Россияда ўрнатилган Муваққат ҳукуматни тан олган;

1920 йил — Тоғли Қорабоғнинг Шуша шаҳрида яшовчи арман аҳолиси қирғин қилинган;

🇮🇷 1935 йил — Форс давлати номи расман Эронга ўзгартирилган;

🇪🇬 1945 йил — Қоҳирада Араб давлатлари лигаси ташкил этилган. Лигага дастлаб Миср, Сурия, Ливан, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони ва Яман кирган;

1945 йил — Англия-Америка ҳарбий ҳаво кучлари Германиянинг Ҳилдесҳайм шаҳрига рейд уюштириб, мингдан зиёд тинч аҳолини ўлдирган;

🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон Халқаро Олимпия қўмитасига аъзо бўлган;

🛰 1995 йил — космонавт Валерий Поляков космосда энг узоқ вақт қолиш (437 кун 18 соат) бўйича жаҳон рекордини ўрнатиб Ерга қайтган;

💣 2016 йил — Брюсселдаги аэропорт ва метрода бир қатор терактлар содир этилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Дастлабки сақич Америка Қўшма Штатларидаги Curtis Chewing Gum компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

1848 йилда ака-ука Кёртислар асал муми ва қарағай смоласидан тайёрланган сақични ихтиро қилишган. Ғоя шу қадар муваффақият қозонганки, улар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қарор қилишган. Ҳар хил таъм берувчи қўшимчалардан фойдаланиш натижасида сақич ассортименти тўрт турга кўпайган. Биринчи чиққан сақичлар "Оқ тоғ", "Шакарли қаймоқ" ва "Лулу қизилмия" деб номланган ва бир центга икки донадан сотилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Энг омадсиз одам

У 7 ёш пайтида тўловларни тўламаганлиги учун оиласи яшаётган уйларидан қувиб чиқарилган. Шундан сўнг у ўзини ва яқинларини нима қилиб бўлса ҳам боқиш учун ишлашига тўғри келган. 9 ёшида онаси вафот этган, 22 ёшида эса дўкондаги курьерлик ишини йўқотган. У адвокатликка ўқишни хоҳлаган, аммо унда етарлича маълумот бўлмаган. 23 ёшида у битта кичикроқ дўконга шерик бўлиш учун анча қарзга ботган. 26 ёшлигида бизнесдаги шериги вафот этгач, унга кўп йиллар давомида тўлашига тўғри келган катта қарзни мерос қолдирган.

28 ёшида у 4 йилдан бери учрашиб юрган қизига турмуш қуришни таклиф қилган, аммо қиздан рад жавобини олган. 37 ёшида, учинчи уринишдан сўнг, у Конгрессга сайланган, лекин икки йилдан сўнг у қайта сайланишга муваффақ бўлмаган. 41 ёшида тўрт ёшли ўғли вафот этган, 45 ёшида у яна Сенатга киришга уринган ва яна муваффақиятсизликка учраган. 51 ёшида у АҚШ Президенти этиб сайланган. Бу омадсиз одамнинг исми Авраам Линкольн эди.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣1️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


✝️ 630 йил— Византия императори Ираклий I Исо Масиҳнинг хочини форслардан олиб Қуддусга қайтарган;

📝 1666 йил —Канадада илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш бошланган;

📜 1804 йил—Францияда Наполеон кодекси қабул қилинган;

🎷1846 йил— Бельгиялик пуфлама асбоблар яратувчи уста Адольф Сакс саксофон учун патент олган;

Алихонтўра Шокирхонтўра ўғли Соғуний (1885-1976) - Давлат арбоби, Шарқий Туркистон ислом жумҳуриятининг биринчи президенти ва маршали.

✍️1885 йил—Тўқмоқ шаҳрида Туркистоннинг атоқли олими ва адиби, таржимон Алихонтўра Соғуний таваллуд топган;

✈️ 1908 йил— Анри Фарман Европада самолётга чиққан илк йўловчига айланган;

🔫 1917 йил — Чор Россиясини бошқарган Романовлар сулоласининг барча аъзолари ҳибсга олинган. Улар 1918 йил 17 июлда отиб ўлдирилган;

🚫1925 йил —АҚШнинг Теннеси штатида Дарвиннинг эволюцион назариясини таълим муассасаларида ўқитиш тақиқланган;

💣 1940 йил — немис олимлари Отто Фриш ва Рудолф Пайерлс фашистлар ҳукуматига атом бомбасини яратиш имконияти тўғрисида хабар беришган;

🇺🇿 1941 йил— Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов туғилган;

1963 йил—АҚШнинг Сан-Франциско кўрфазидаги ўта қаттиқ тартибли қамоқхона— Алькатрас ёпилган;

⚔️ 1968 йил— Исроил мудофаа кучлари ва Фаластинни озод қилиш ташкилоти кучлари ўртасида Карам жанги бўлиб ўтган;

⚖️ 1981 йил —АҚШда линч суди бўйича сўнгги ўлим холати қайд этилган бўлиб, унда афроамерикалик Майкл Дональд ўлдирилган;

🧑‍💻2006 йил —Жек Дорси ўзи яратган "Twitter" ижтимоий тармоғида биринчи хабарни жойлаган;

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида Наврўз умумхалқ байрами куни.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Машҳур сурат тарихи

Бу сурат 1951 йил 14 март санасида Альберт Эйнштейннинг туғилган кунида олинган. Артур Кассе исмли фотосуратчи олимдан бироз жилмайиб, юзини сал мулойимроқ қилишни сўраган. Ўша куни бошқа фотосуратчилар учун кўп маротаба жилмайиб берган Эйнштейн кутилмаганда тилини чиқарган. Фотосуратчи шу тариқа машҳур кадрни тарихга муҳрлашга муваффақ бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Илк бор патефонда мусиқа тинглаётган эскимос, 1922 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

​​#inform

Бэтменнинг яратилиш тарихи

Уильям (Билл) Смит
1870 йилда АҚШга кўчиб келиб, Нью-Йоркда ўрнашган ва ўша ерда гўшт дўконини очишга муваффақ бўлган. 1878 йилда Смит дўкондан қўзичоқ оёғини ўғирламоқчи бўлган ўғрини калтаклаганлиги учун судга тортилган. Судья уни оқлаган, аммо гўшт дўконига ҳужумлар тўхтамаган. Ўша йилларда линч судларининг фаолияти, яъни энг кескин усуллар орқали жиноятчиликка қарши курашувчи номаълум ихтиёрий курашчилар ҳаракати АҚШда кенг қулоч ёзган. Уларнинг орасида энг таниқлиси Ку-Клукс-Клан ташкилоти бўлиб, унинг аъзолари юзларини қалпоқлари билан беркитиб юришган. Билл Смит ўғриларга қарши курашни "ўз услублари билан" давом эттиришга қарор қилганида айнан кланчилардан ўрнак олган. У тунги рейдлар учун тиккан ниқоб ўша йилларда ўта қўрқинчли кўринган, аммо бугунги кунда Билл Смитни бундай жанговар ҳолатда кўриш кулгуни қисташи эҳтимолдан ҳоли эмас. У ҳақидаги ҳикоя ва воқеалардан фойдаланган ёзувчи Билл Фингер ва рассом Боб Кейннинг шарофати билан Билл образи асосида Бэтмен ҳақида комикслар яратила бошланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Чарли Чаплин иштирокидаги "Маош бериладиган кун" (Pay Day) овозсиз киносидан "Қурилиш" лавҳаси.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Кўҳна Бухоронинг меъморий жавоҳирларидан бири Чор минор мадрасаси бўлиб, Лаби Ҳовузнинг ортида жойлашган. Бу мадраса бадавлат туркман савдогари Халифа Ниёзқули томонидан бунёд этилган. Унинг қурилган санаси мадраса пештоқидаги катобада 1807 йил деб кўрсатилган бўлса-да, архив ҳужжатларига қараганда, бино ХVII асрдаёқ мавжуд бўлган.

Айтишларича, Халифа Ниёзқули ўз мадрасасини тўртта гўзал қизи шарафига тўрт минора билан зеб беришни буюрган. Дарвозахона қурилишидаги мураккаб ечим эса ҳинд меъморларининг қурилиш услубларига асосланган.

Миноралари мавжуд бош бино – бу масжид. У ўзининг ноодатий тузилишига қарамай, масжид учун лозим бўлган доимий безаклар ва барча қурилиш талабларига жавоб беради. У кундалик беш вақт намоз учун хизмат қилган. Гумбаз остидаги зал зикрхона вазифасини бажарган, шунингдек, унда сўфийлар ўзларининг анъанавий зикр маросимларини ўтказишган.

1920 йил 2 сентябрда Бухорода халқ инқилоби ғалаба қозонган. Асрлар давомида табиат зарбаларига дош берган тарихий бинолар шўро жаҳонгирлари томонидан ердан ва осмондан тўпга тутилган. Бухоро ҳукумати раҳбари Файзулла Хўжаев қадимий ёдгорликларни сақлаб қолиш мақсадида муқаддас қадамжолар, масжид ва мадрасаларни Вақф ишлари бошқармаси назоратига топширган.

Бироқ, БХСР тугатилгач, Вақф бошқармасига қараган барча масжид, мадрасалар вилоят ижроқўми томонидан турли муассасаларга ижарага берила бошланган. 1925 йил октябрда дастлаб, Модарихон ва Абдуллахон мадрасалари рус мактаби учун, Девонбеги мадрасаси меҳмонхона учун, Арк, Регистонлар эса бозор ва чойхоналарга ижарага берилган.

Чор Минор мадрасаси ҳам 1940 йил Бухоро асори-атиқалар қўмитаси томонидан йилига 942 сўм тўлаш шарти билан 5 йилга тикув цехига ижарага берилган. 1960 йилга келиб, оддий аҳоли яшаш жойи бўлиб қолган Чор-Минор мадрасаси ҳукумат муҳофазасига олинган ва унда яшовчи оилаларга алоҳида уй берилган.

🔎 @unutilgan_tarix‌‌

Читать полностью…

Унутилган тарих

Ҳиндистонлик муҳандислар ракетанинг бир қисмини учириш майдонига олиб кетишмоқда 1966 йил. Бу SpaceX маҳсулоти эмас, албатта, лекин барибир натижа бор.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Машҳур MMA жангчиси доғистонлик Ҳабиб Нурмугамедовнинг тоғдаги машғулотлари акс этган ноёб кадрлар.

🔎 @unutilgan_tarix‌‌

Читать полностью…

Унутилган тарих

#iqtibos

"Чарчоқ манбаи танада эмас, балки онгда. Сен ўйлаганингдан ҳам кўпроқ нарсани қилишга қодирсан".

Умар Хайём

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Ўйғон

Борлиғим сақлай десанг, илму ҳунардин қил яроқ!
Йўқ эса олғай борингни қилмайин ҳеч ким сўроқ.

Ер юзи ўзгарди, аммо ўзгаришдин бизда йўқ,
Синди Туркистон элининг бошида юз минг таёқ.

Ҳар ўғул ворис бўлур қолғон отонинг молиға,
Бўлди Туркистон элининг вориси юзсиз қароқ.

Бахтсиз бўлғон кишига ўз уйи ғурбат бўлур,
Мол эгасидур қароқчи бу ажойиб ишга боқ.

Бахт очилмас ул кишиларким эрурлар илмсиз,
Илмсизлар хўр бўлур, хоҳи қародур хоҳи оқ.

Қайси миллат устидин ҳокимлик этса бошқалар,
Бу каби хорлик ҳаётдин ўлганидур яхшироқ.

Илму иймон иккисидин баҳралик бўл, эй ўғил!
Бу икковлон бирла олғайсан қўлингга шамчироқ.

Алихонтўра Соғуний. 1968 йил, Тошкент.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Америкалик гангстер Ал Капоне контрабанда, зўравонлик ва қимор ўйини билан шуғулланган бўлса ҳам, унинг ташриф қоғозида "мебель сотувчиси" деб ёзилган. Ҳамма уни мафия сифатида билишига қарамай, махфий хизматлар буни исботлай олишолмаган ва Ал Капонени фақат солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб, ҳибсга олишга муваффақ бўлишган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Тошкент пиёласи. "Учрашув" кинофильмидан ҳажвий лавҳа.

Tаниқли кулгу устаси, Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Каримов (1935-2009) ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Ўзбекистонда Том маънода комедия қироли мақомига эришган. Эргаш Каримовнинг “Сувда атом нима қилади? Атом бомба-ку” деган ибораси кўпчиликнинг ëдида.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#tarixda_bugun

Туркистоннинг атоқли олими ва адиби, таржимон, давлат арбоби, Шарқий Туркистон ислом жумҳуриятининг биринчи президенти ва маршали Алихонтўра Соғуний (1885-1976) 1885 йил 21 март куни Тўқмоқ шаҳрида таваллуд топган. У Мадина шаҳри, Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. 1916 йил Туркистондаги халқ қўзғолонларидан кейин Қашқарга ўтган. 1937-1941 йиллар давомида Шарқий Туркистондаги фаолияти учун қамоқда бўлган.

1944 йил 12 ноябрда Шарқий Туркистон жумҳурияти эълон қилиниб, Алихонтўра Муваққат инқилобий ҳукумат раислигига сайланиб, "маршал" олий ҳарбий унвонини олган. Соғуний 1946 йил 28 июнда советлар томонидан Ғулжа шаҳридан ўғринча Тошкентга келтирилган ва ҳаётининг қолган қисмини шу ерда ўтказган.

Олим "Тарихи Муҳаммадий", "Туркистон қайғуси", "Девони Соғуний", "Шифо ул-илал" каби асарлар ёзиб, "Темур тузуклари", Аҳмад Донишнинг "Наводир ул-вақоеъ" ва бошқа асарларни ўзбек тилига таржима қилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Бразилияда олтин васвасаси, 1980 йиллар.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Мустақил Ўзбекистонда илк бор нишонланаётган Наврўз байрамидан тарихий лавҳалар. 1992 йил март.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

"Янги кун" маъносини англатувчи Наврўз атамаси илк бор Форс империяси ҳужжатларида, мил.авв.II асрда тилга олингани қайд этилса-да, унинг нишонланиши ундан ҳам қадимийроқ эканлиги шубҳасиз. Чунки Аҳамонийлар сулоласи даврига оид "Юз устунли сарой" айнан Наврўзни нишонлаш учун қурилган, деган фараз бор.

Абу Райҳон Беруний "Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар" китобида "Бу ойнинг биринчи куни Наврўздир, — дейди. — Наврўз йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маънони англатаркан. Наврўз эронликлар зижлари бўйича ўтмиш замонларда, улар йилларини кабисали қилган вақтларида Қуёшнинг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач, баҳорга келадиган бўлди. Энди у бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтда, яъни баҳор ёмғирининг илк томчиси тушишидан, гуллар очилган, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, ўсимлик униб чиқа бошлашдан такомиллашгунча давом этган вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган", деб ёзган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#article

Ватан байроғи деганда кўз олдимизда бутун бир мамлакатнинг тимсоли, жаҳоннинг сиёсий-ижтимоий харитасидаги қиёфаси гавдаланади. Мазкур мақолада Ўзбекистон давлатчилигининг ХХ аср биринчи чорагидан то бугунги кунгача бўлган байроқлари аниқ даврлар билан тақдим этилган.

🔎 @unutilgan_tarix

https://telegra.ph/%D0%8EZBEKISTONNING-TARIHIJ-BAJRO%D2%9ALARI-03-20

Читать полностью…

Унутилган тарих

Челак устидаги уруш

1325 йилда Италиянинг Болония ва Модена шаҳарлари ўртасида оддий челак сабабли уруш бошланган.

Гап шундаки, болониялик отлиқ аскарлардан бири шаҳарга тегишли челакни рухсатсиз олиб, Моденага қочиб кетган. У челакдан жанговар отини суғоришда фойдаланган. Болония вакиллари ҳарбий қочоққа аҳамият бермасликларини, лекин челакни албатта қайтариб беришлари кераклигини билдиришган, чунки у шаҳар мулки ҳисобланган. Моденаликлар болонияликларнинг талабларини эътиборсиз қолдиришган ва натижада шаҳарлар ўртасида уруш бошланиб кетган. 22 йил давом этган урушда бир неча минг киши ҳалок бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…
Подписаться на канал