Тенцинг Норгей Эверест чўққисида, 1953 йил.
Суратдаги одамнинг исми Тенцинг Норгей. У ва ҳамроҳи янги зеландиялик Эдмунд Ҳиллари 1953 йил 29 майда Эверест чўққисига инсоният тарихида биринчи бўлиб етиб келишган. Икковлон Буюк Британияда қиролича Елизавета II тахтга ўтиришидан атиги уч кун олдин дунёдаги энг баланд тоғни забт этишга муваффақ бўлишган ва бутун дунё бу ҳақда тож кийдириш маросими куни хабар топишган.
Альпинистлар 8848 метрлик чўққида атиги чорак соат бўлишган. Ўшанда Ҳиллари қўлида музёрар болта тутган Тенцингни суратга олган, аммо Тенцинг уни ҳам суратга олмоқчи бўлганида, янги зеландиялик буни қатъиян рад этган. Улар исбот сифатидаги яна бир нечта фотосурат олишгач, секин-аста хавфли йўлдан пастга тушишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
3️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📚1639 йил —АҚШнинг Бостон штатида ташкил этилган университет Жон Гарвард (ҳомий) шарафига "Гарвард" деб номланган;
💰1813 йил — Англия Швецияга Наполеон билан иттифоқдан воз кечиш учун пул тўлаган;
🇺🇸 1837 йил— АҚШ Техас Республикасининг мустақиллигини тан олган;
📜 1863 йил — АҚШ Конгресси барча ҳиндуларни Канзасдан резервацияга мажбуран кўчириш тўғрисида фармон чиқарган;
🇺🇿 1876 йил —Қўқон хонлиги Фарғона вилояти номи билан Россия империяси таркибига қўшилган;
🤝 1878 йил — Россия ва Туркия ўртасида Сан-Стефано шартномаси имзоланган. Усмонли империяси таркибидаги худуд Россиянинг таъсир доирасига ўтиб Буюк Болгария автоном князлиги ташкил этилган;
🌊 1911 йил— Мурғоб дарёсида ҳажми 2,2 млрд³ бўлган энг катта кўчки содир бўлган ва натижада табиий тўғон билан Сарез кўли ҳосил бўлган;
🤝 1918 йил — Совет Россияси ҳукумати Германия, Австрия-Венгрия, Усмонли империяси ва Болгария билан Брест-Литовскда сулҳ тузган;
🌡 1921 йил — канадалик физиолог Фредерик Грант Бантинг инсулин гормонини кашф этган ва 1923 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган;
❌ 1924 йил —Туркия Миллий мажлиси Усмонли сулоласи ҳукмронлиги, халифалик ва бошқа диний ҳокимиятлар тугаганлигини эълон қилган;
🇩🇪1933 йил — Потсдамда Гитлер Учинчи Рейх ташкил топганлигини эълон қилган;
🇮🇹 1944 йил — АҚШ президенти Франклин Рузвельт Италия флоти АҚШ, Буюк Британия ва СССР ўртасида тенг тақсимланишини баён қилган;
🌊1995 йил — Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилган;
⚖️ 1998 йил —Microsoft бош директори Билл Гейтс АҚШ Конгресси томонидан компьютер бозорини монополлаштириш айблови билан сўроқ қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Бокс қироли Муҳаммад Алидан ажойиб тезкор зарба. Нью-Йорк, 1966 йил
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Бухоронинг сўнгги амири Сайид Олимхоннинг Россия императори Николай II саройига ташрифи. Қримдаги Ливадия саройи, 1909 йил. Амир Олимхон (1881 йил, Кармана–1944 йил, Кобул) Бухорони 1910-1920 йилларда бошқарган сўнги манғит амиридир. У 1893-1896 йилларда Петербургдаги Николаев корпусида таълим олган. Отасининг вафотидан сўнг 1910 йил 24 декабрда Бухоро тахтига ўтирган. Олимхон даврида Бухоро амирлигининг Россияга қарамлиги янада кучайган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Биламизки, хато қилиш инсон табиатига хос жиҳат. Уни бировнинг бўйнига қўйиш эса бу —сиёсатдир."Ҳерберт Ҳамфри
"Биз бу дунёга ўз ҳиссамизни қўшиш учун шу ердамиз. Бошқа нима учун йиғилдик?"
1984 йил 24 январда Стив Жобс фойдаланувчи график интерфейсидан фойдаланадиган ва Mac OS операцион тизимида ишлайдиган илк шахсий компьютер бўлган Macintosh'ни тақдим этмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
Мотивация — бу мен!
Буюк француз драматурги, шоири ва ёзувчиси Виктор Гюго (1802-1885) ниҳоятда қатъиятли одам бўлган. У нашриёт билан тузилган шартномага мувофиқ янги романларидан бирини ўз вақтида ёзиб тугатишга ўзини мажбурлашнинг ғайриоддий усулини қўллаган. Гюго соч-соқолининг тенг ярмини кесиб ташлаган ва қайчини ташлаб юборган. Шундан сўнг то соч-соқоли қайта ўсиб чиқмагунча ёзувчи кўчада кўриниш бера олмай, ижод билан шуғулланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Яҳудийлар қирғинининг Гитлердан бошқа айбдори
1941 йилда АҚШда Теодор Кауфманнинг "Германия йўқ бўлиб кетиши керак!" номли китоби нашр этилган. Яҳудий миллатига мансуб унча танилмаган ёзувчи ўз асарида барча немисларни стерилизация қилиш ва Германия ҳудудини бошқа давлатлар ўртасида тақсимлаш керак деган фикрни илгари сурган. Германияда ушбу китоб яҳудийлар фитнаси ҳақиқатдан ҳам мавжудлигининг далили сифатида тез орада кенг тарқалиб кетган. Кўпгина танқидчиларнинг таъкидлашича, мазкур китоб Учинчи Рейхнинг яҳудийларни йўқ қилиш ҳақидаги ғояларини тарғиб қилишда фашистик ташвиқотнинг бошқа махсус ишлаб чиқилган усулларидан кўра кўпроқ ёрдам берган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣8️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🐘1854 йил — АҚШда Республикачилар партияси ташкил топган;
🇪🇬1922 йил —Мисрнинг Буюк Британиядан мустақиллиги эълон қилинган;
🧪1935 йил — Америкалик кимёгар Уоллес Каротерс биринчи марта нейлонни синтез қилган;
🖥1956 йил —АҚШда компьютерлар учун тармоқ кабели патентланган;
🇪🇺1975 йил—Африка, Кариб ҳавзаси ва Тинч океанининг 46 та давлати билан Иқтисодий ва савдо алоқалари тўғрисидаги биринчи Ломе конвенцияси Ломе шаҳрида Европа Иқтисодий Ҳамжамияти томонидан имзоланган;
🇻🇪1989 йил— Венесуэлада полиция, соқчилар ва армия неолиберал ҳукумат ислоҳотлари натижасида юзага келган тартибсизликларни бостиришга киришган;
⚔️1991 йил —Форс кўрфазида уруш тугаган;
🇧🇦1992 йил —Босния ва Герцеговинада Серб Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;
1994 йил - Босния урушидаги ягона ит жанги Баня Лука устида бўлиб ўтди.
🇺🇦1995 йил — Украина Социал-демократик партияси рўйхатга олинган;
⚔️ 1998 йил —Косово уруши деб номланган қуролли можаро бошланган;
🇻🇦2013 йил— Бенедикт ХVI папалиги ўз ниҳоясига етган.
🔎 @unutilgan_tarix
Машҳур америкалик снайпер аёл Энни Окли (1860-1926) ойна орқали мўлжал олмоқда. XIX аср охири.
🔎 @unutilgan_tarix
1938 йил 13 март куни Германия билан иттифоққа кириш бўйича Австрияда ўтказилган референдумдаги сайлов бюллетени. Унда "Австриянинг Германия Рейхи билан қайта бирлашишини маъқуллайсизми?" деган битта савол қўйилган бўлиб, "Ҳа" жавоби учун катта доира, "Йўқ" жавоби учун кичик доира чизилган эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
• Шовқин ҳеч нарсани исботламайди. Товуқ ҳам тухум эмас, худди астероид қўйгандек қақақлайди.
• Китоб ўқимайдиган одамнинг китоб ўқишни билмайдиган одамдан умуман фарқи йўқ.
Марк Твен
• Чекишни ташлаш дунёдаги энг осон иш экан, чунки уни минг марталаб қилганман.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Ушбу 1915-1918 йилларга оид суратда Бухоро амири Саййид Олимхон саройи дарвозаси олдидаги бозор тарихга муҳрланган.
🔎 @unutilgan_tarix
1830 йиллардан бери АҚШда бизонларни йўқ қилишга маҳаллий ҳокимият томонидан рухсат этилган бўлиб,бу орқали ҳинду қабилаларининг иқтисодий турмуш тарзига путур етказиш ва уларни очликдан ўлдириш мақсади кўзланган эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги муқаддас Каъба саждагоҳи, 1930 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
Биринчи жаҳон урушида иштирок этган "қаҳрамон" ҳайвонлар:
1️⃣ Мушук 6 дюймли ўт очувчи қуролнинг тумшуғидан туриб атрофни кузатмоқда.
2️⃣ Немис аскарлари ўлжа олинган 1910 йилги "Максим" пулемётини кўтариб келаётган отнинг ёнида суратга тушишмоқда.
3️⃣ Немисларнинг митти камерали кабутари— Юлий Нейброннер урушдан олдинги йилларда ва Биринчи жаҳон уруши даврида аэрофотосуратлар олиш учун махсус ўқитилган.
4️⃣ "Стабби" Бостон Терриер зотли ит Биринчи жаҳон урушида энг кўп мукофотланган ва сержант унвонига сазовор бўлган ягона ит ҳисобланади.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🚢1498 йил — Васко да Гама эскадрони Мозамбикка етиб келган;
🇺🇸1917 йил —АҚШ Конгресси Пуэрто-Рикони АҚШ ҳудуди деб эълон қилган ва унинг аҳолисига АҚШ фуқаролари ҳуқуқларини берувчи Жонс қонунини қабул қилган;
⚔️1943 йил— Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида АҚШ ва Япония ўртасида денгиз жанги бошланган;
🇫🇷1956 йил —Марокаш Франциядан мустақилликка эришган;
🇺🇸1965 йил —АҚШ ҳаво кучлари Шимолий Вьетнамни мунтазам бомбардимон қилишни бошлаган (Rolling Thunder операцияси) ва у 1968 йилгача давом этган;
💰1973 йил —Валюта инқирозининг муқаррарлиги туфайли Европанинг барча валюта бозорлари ёпилган (19 мартгача);
🇮🇷1975 йил —Эрон бир партияли давлатга айланган;
🇦🇺 1986 йил —Буюк Британия қироличаси Елизавета II Канберрада Австралия ва Буюк Британия ўртасидаги охирги ҳуқуқий муносабатларни бекор қилувчи Австралия қонун лойиҳасини имзолаган;
🇺🇳1992 йил —Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон мустақил давлатлар сифатида БМТга аъзо бўлган;
⚔️1992 йил— Днестрянда (Молдова Республикаси) қуролли тўқнашув бошланган;
🇦🇫2001 йил —Толибон буддизм маданияти ёдгорликларини портлатиб юборган;
🗳🇷🇺 2008 йил— Россияда учинчи президент сайланган;
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⛓ 1360 йил—Англия қироли Эдвард III 19 ёшли Жефри Чосерни француз асирлигидан 16 фунт стерлингга сотиб олган. Чосер кейинчалик Англиянинг энг кўзга кўринган шоирларидан бирига айланган;
❌ 1780 йил— Пенсилвания қулликни бекор қилган биринчи штат бўлган;
🧪1869 йил —Дмитрий Менделеев элементларнинг атом оғирлиги ва кимёвий ўхшашлигидан келиб чиққан ҳолда элементлар жадвалини тузган;
🇺🇿1915 йил—Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган;
🇯🇵1932 йил —босиб олинган Хитой Манчуриясида Япония ҳукумати томонидан ташкил этилган Манчжо-го давлати эълон қилинган;
🗳1935 йил —плебицит натижасида 1920 йилдан Миллатлар Лигаси назоратида бўлган Саар ўлкаси яна Германия таркибига кирган;
🇺🇸 1961 йил —АҚШ президенти Жон Кеннеди Тинчлик корпуси ташкил этилганини эълон қилган;
🌍 1970 йил— Родезия Британиядан мустақиллигини эълон қилган;
🪦 1978 йил —Чарли Чаплиннинг қолдиқлари Швейцариядаги қабридан ўғирлаб кетилган;
📌 1991 йил —Донбасс кончилари биринчи марта сиёсий талаблар қўйиб иш ташлаган (Горбачевнинг истеъфоси);
🇬🇪1994 йил— Грузия парламенти Грузиянинг МДҲга қўшилиши ҳақидаги ҳужжатни ратификация қилган;
🇰🇿1995 йил —Қозоғистон Президенти Қозоғистон халқлари ассамблеясини тузиш тўғрисидаги фармонни имзолаган;
🇦🇲1995 йил —Арманистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бошланган;
🇺🇦1998 йил —Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирган;
🇦🇲2008 йил —Ереванда тартибсизликлар юз берган.
🔎 @unutilgan_tarix
Коалаларнинг бармоқ излари одамларникидан деярли фарқ қилмайди. Ҳаттоки, бир сафар жиноят содир этилган жойда коаланинг бармоқ изини одамники билан адаштириб қўйишган.
Ўзингиз солиштириб кўринг: коаланинг бармоқ изи (чапда) ва инсоннинг бармоқ изи (ўнгда)
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Қизил майдондаги бадан тарбия байрами — “Гуллаётган ёшлар” парадида иштирок этаётган ўзбеклар. Москва, 1939 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Гигантга айланган миттивой
Австриялик Адам Райнер тарихда ҳам митти, ҳам гигант одам бўла олган ягона шахсдир. 21 ёшида унинг бўйи атиги 118 сантиметрни ташкил этган. Кейин унда кескин ўсиш кузатилган ва 32 ёшида бўйи 218 сантиметрга етган. Афсуски, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Адам тўшакка михланиб қолган ва 1950 йилда, 51 ёшида вафот этган. Ўшанда унинг бўйи 234 сантиметр бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Қамалда қолган Ленинграддаги илк немис асирлари, 1942 йил. Совет аскарлари 1941 йил 8 сентябрь куни бошланиб, 900 кун давом этган Ленинград блокадасини ниҳоят, 1943 йил 18 январь куни ёриб ўтишга муваффақ бўлишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos"Қўрқиб қочган одам қўрқоқдир, қўрқса ҳам жойидан жилмаган одамни қўрқоқ дейишга эса ҳали эрта."
Фёдор Достоевский
🔎 @unutilgan_tarix
1900 йилдан 1938 йилгача Патиала князьлик ҳокимиятининг Маҳаражасини бошқарган патиалалик Маҳаража сэр Бхупиндер Сингхнинг бошидаги ушбу тож тахминан 33 миллион доллар туради. 1911 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣7️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 380 йил —Буюк император Феодосий I насронийликни давлат дини деб эълон қилган;
🏛 425 йил —Константинопол университети ташкил этилган;
🛡1536 йил — Литва армиясининг Себеж қалъасини қамал қилиши натижасиз тугаган;
🤴1598 йил — Борис Годунов Земский собори қарори билан подшоҳликка сайланган;
🤝 1617 йил— 1614-1617 йиллардаги рус-швед уруши Столбов тинчлик шартномаси тузилиши билан тугаган, унга кўра Новгород Россияга қайтарилган;
📰👩🦰 1693 йил— Лондонда дунёдаги илк аёллар учун журнал нашр этилган, унинг номи "The Ladies' Mercury" (Хонимлар сайёраси) деб номланган;
📜 1813 йил — Наполеонга қарши Россия ва Пруссия ўртасида Калиш иттифоқ шартномаси имзоланган;
📚1825 йил— Пушкиннинг "Евгений Онегин" романининг биринчи боби нашр этилган;
🇩🇲 1844 йил —Доминик Республикаси Гаитидан мустақилликка эришган;
🚬 1883 йил— Сигарета ўраш учун махсус машина патентланган;
⚽️ 1900 йил — Германияда "Бавария" футбол клуби ташкил топган;
⚔️ 1915 йил — Сибир ўқчи бўлинмалари немисларни Прасныш яқинида мағлубиятга учратиб, уларни Шарқий Пруссияга қайтариб юборган;
🇱🇹🇧🇾 1919 йил— Вилньюсда Литва-Белорусия Совет Социалистик Республикаси ("Литбел") ташкил этилган;
⚡️1932 йил —Жеймс Чадвик нейтронни кашф этган;
🔥1933 йил— Голландиялик мутаассиб коммунист Маринус ван дер Любе Германия Рейхстагига ўт қўйган;
🇦🇿 1988 йил — Озарбайжоннинг Сумгаит шаҳридаги погром натижасида 26 нафар арман ва 6 нафар озар ўлдирилган;
🇻🇪 ⚔️ 1989 йил — Венесуэла пойтахти Каракасда ҳукуматнинг неолиберал ислоҳотлари сабабли нотинчлик бошланган;
🎮 1996 йил— Нинтендо "Покемон" ўйинлари ишлаб чиқаришни бошлаган;
🇯🇵⚖️ 2004 йил — Токио туман суди Аум Шинрикйо сектаси раҳбари Шоко Асахарага ўлим жазосини белгилаган;
🇱🇾 2011 йил— Ливиянинг Миллий ўтиш даври кенгаши ташкил этилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Исми машҳур автомобилга қўйилган Мерседес. 1900 йиллар, Австрия-Венгрия империяси. "Мерседес" автомобиль маркаси Эмиль Еллинек исмли австриялик тадбиркорнинг қизи шарафига қўйилган. 1901 йилда илк маротаба "Mercedes 35PS" моделли автомобиллар фойдаланишга топширилган. 1902 йил 23 февралда "Mercedes" сўзи товар маркаси сифатида расман рўйхатга олинган.
🔎 @unutilgan_tarix
5 карра жаҳон чемпиони, норвегиялик коньки учувчиси Оскар Матисен (1888-1954) медалларини тақиб суратга тушмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Воробьева тепаликларида 1 май митинги. Фуқаро мудофааси гуруҳларининг чиқиши, 1994 йил.
🔎 @unutilgan_tarix