#retro_video
Инсоният маданияти бешикларидан бири бўлган Ироқ 1950 йилларда. Бағдод шаҳрининг кўриниши.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Сиёсатчилар ва тагликларни тез-тез, бир хил сабаб билан алмаштириб туриш зарур".Марк Твен
Москва энергетика институти талабалари сабзавотлар омборида карам тановвул қилмоқда. СССР, 1967 йил октябрь
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣9️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1812 йил—Наполеон Москвани тарк этган;
📜 1878 йил —Германия Рейхстаги социалистларга қарши алоҳида қонун қабул қилган;
📌 1918 йил —Волга немислари меҳнат коммунаси ташкил этилган, у беш йилдан сўнг Волга немисларининг автоном республикасига айланган ва 1941 йилда тугатилган;
❗️1941 йил —ваҳима, анархия, талончилик ва оммавий қочишни бостириш ва жамоат тартибини тиклаш учун Москвада қамал ҳолати жорий этилган;
🇨🇺 1960 йил— Кубанинг иқтисодий блокадасининг бошланган - АҚШ ҳукумати Куба билан савдога эмбарго қўйган;
📌 1961 йил —КПСС қурултойида Хитой Совет Иттифоқининг Албанияга нисбатан сиёсатини очиқ қоралаган;
💰 1987 йил — Қора душанба — фонд бозори қулаган;
🇪🇺 2002 йил — Ирландия аҳолиси референдумда Европа Иттифоқининг 10 та давлатига қўшилиш учун овоз беришган;
✏️ 2011 йил —Александр Ы ва Шигеру Кондо "Пи" қийматини ўнлик касрдан кейин 10 триллион рақамгача ҳисоблаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Қадимги Юнонистондаги педагоглар аслида кимлар бўлган?
«Педагог» сўзи Қадимги Юнонистонда пайдо бўлган ва «болани йўлда етаклаб борувчи» деган маънони билдиради. Бироқ, бу сўз ўқитувчи эмас, балки болани мактабга олиб бориб, яна олиб қайтувчи қулни англатган. Одатда педагогликка бошқа ишга яроқсиз, лекин хонадон ишончини қозонган қуллар танланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Супер қаҳрамонлар болалар касалхонасининг деразаларини ювмоқда. АҚШ, 2000 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣0️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1829 йил - Россия -Туркия уруши: рус қўшинлари Болқондан ўтиб, Адрианополни босиб олган;
⚔️1868 йил - АҚШда Шимол ва Жануб урушининг тугаши расман эълон қилинган;
⚔️1876 йил - Туркияда арманларнинг қатлиоми содир бўлган;
📌1918 йил - Латвия, Литва ва Эстония Антанта давлатлари сифатида тан олинган;
⚔️ 1939 йил -Совет-мўғул қўшинлари Халхин-Гол дарёси ҳудудида япон қўшинларини мағлуб этган;
📌1945 йил - СССР Олий Кенгаши Президиуми Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставини тасдиқлаган;
💣 1953 йил - Совет Иттифоқи водород бомбасининг муваффақиятли синовларини эълон қилган;
✈️1960 йил - Биринчи марта космосга учган тирик мавжудотлар— Белка ва Стрелка Ерга қайтган;
🇸🇳1960 йил - Сенегал Мали билан федерал давлатдан ажралиб чиққанини эълон қилган;
⚔️1968 йил - Дунай операцияси бошланди: Варшава шартномаси давлатлари қўшинлари Чехословакияга кирган;
⚔️ 1988 йил-Эрон-Ироқ уруши тугаган (1980-1988)
📌1991 йил - Муваффақиятсиз воқеа: Москвада бешта совет республикаси - Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Беларус ва Тожикистон янги Иттифоқ шартномасини имзолаши керак эди;
🇪🇪 1991 йил - Эстония СССРдан мустақиллигини эълон қилган;
🚀 1998 йил - АҚШнинг Африкадаги элчихоналарига қилинган ҳужумларга жавобан, АҚШ Ҳарбий -денгиз кучлари Судан ва Афғонистондаги террорчилик инфратузилмасига ракеталар билан ҳужум қилган;
🚗 2002 йил — General Motors корпорацияси техник носозлик юзасидан етти юз мингта автомобилни қайтариб олишини эълон қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Ҳар бир одамнинг ҳаётида бир марта бойлик унинг эшигини қоқади, аммо бу вақтда одамлар кўпинча қовоқхонада ўтиришган бўлади ва тақиллаш овозини эшитишмайди"Марк Твен
#uzb
"Қалдирғоч уяси" ресторанидаги шашликпазлар, Москвадаги Ўзбекистон павильони, 1950 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣9️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1356 йил - юз йиллик уруш пайтида инглизлар Пуатье жангида французларни мағлуб этишган;
🧪 1648 йил— француз олими Блез Паскал атмосфера босими мавжудлигини исботлаган;
🗳 1893 йил - Янги Зеландия аёлларга сайловда овоз бериш ҳуқуқини берган биринчи мамлакат бўлган;
📜 1944 йил - Финляндия ва СССР ўртасида Москвада сулҳ битими имзоланган;
📢 1946 йил - Уинстон Черчилл Цюрих университетида нутқ сўзлаган, бу Европа Кенгашини яратишда бошланиш нуқта бўлиб хизмат қилган;
📌 1950 йил - Иттифоқчилар Ғарбий Германияга ўз ташқи ишлар вазирлигига эга бўлишга рухсат беришган;
🇩🇪 1958 йил - Элвис Пресли Германияга ҳарбий хизматга кетган;
🙂 1982 йил - Скотт Фалман Интернетда мулоқот қилишда ҳис -туйғуларни ифодалаш усули сифатида смайликлардан фойдаланишни таклиф қилган;
🇩🇪 2000 йил - Берлиндаги Рейхстагга ўт қўйишга уриниш содир бўлган;
🇹🇭 2006 йил - Таиландда давлат тўнтариши содир бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
Бухородаги "қаттиқ қўриқланувчи" қамоқ. Ундан қочиб қутулишнинг иложи бўлмаган. Россия империяси 1911 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Бўлажак ҳинд махарожаси Майсура Кришнажара Вадияр IV. 1895 йил 2 февраль.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣8️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🛳1502 йил - Христофор Колумб Янги дунёга тўртинчи сафарида Коста -Рика соҳилига тушган;
🇺🇸1793 йил - АҚШ Президенти Жорж Вашингтон Капитолийнинг тамал тошини қўйган;
🇨🇱 1810 йил - Чили мустақил деб эълон қилинган;
📰 1851 йил -The New York Times газетасининг биринчи сони 2 цент нархда чиққан;
🚉1893 йил - Миссиссиппи ва Тинч океани ўртасида Буюк Шимолий темир йўлининг қурилиши якунланган;
🇨🇿1922 йил - Прагада украиналик талаба -эмигрантлар иттифоқи тузилган;
🇸🇦1932 йил - Саудия Арабистони Қироллиги ташкил топган;
📌 1934 йил - СССР Миллатлар Лигасига аъзо бўлган;
🇺🇸1947 йил - АҚШ Марказий разведка бошқармаси тузилган;
🇩🇪 1973 йил - Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикаси БМТга қабул қилинган;
⚰️1976 йил - Мао Цзедуннинг дафн маросими бўлиб ўтган;
🚀1980 йил - бортида биринчи кубалик космонавт бўлган «Союз -38» космик кемаси учирилган;
❌1981 йил - Францияда ўлим жазоси бекор қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣0️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🛳1517 йил— Португал зодагони Фернанд Магеллан Испания тожига хизмат қилиш учун Севиля шаҳрига келган;
🇺🇸🇨🇦 1818 йил —Англия ва Америка Канада ва АҚШ ўртасида 49 -параллел кенгликни чегара сифатида ўрнатишган;
📌1923 йил —Лео Деккер, тадбиркор, мустақил Лотарингия республикасини эълон қилган;
🇷🇸1941 йил— Германия қўл остидаги Сербияда оммавий хунрезлик юз берган;
⚔️ 1944 йил —Совет армияси ва югослав партизанлари Югославия пойтахти Белградни озод қилган;
🗳 1945 йил — Францияда биринчи марта аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилган;
📚 1953 йил —АҚШда Рей Бредберининг «Фаренгейт 451» антиутопик асари нашр этилган;
🇹🇭1958 йил— Таиландда ҳарбий тўнтариш содир бўлган;
🇫🇷 1963 йил — Франция ер ости ядровий синовларини ўтказган;
⛓ 1965 йил —Индонезияда коммунистларнинг оммавий ҳибсга олиниши бошланган;
💍 1968 йил — АҚШнинг собиқ биринчи хоними Жаклин Кеннеди юнон олигархи Аристотел Онассисга турмушга чиққан
🇱🇾2011 йил—Муаммар Каддафий қўлга олиниб, Ливияда биринчи фуқаролар уруши тугаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Радиоактивлик кашф этилганидан сўнг кўплаб ишлаб чиқарувчилар ўз товарларига оммавий равишда ушбу мўжизавий моддани қўша бошлашган. ХХ асрнинг биринчи ярмида турли мамлакатларда радиоактив нон, тиш пастаси, косметика ва ҳаммом тузи ишлаб чиқарилган. Тобора авж олаётган урф туфайли баъзи маҳсулотларга гарчи улар таркибида ушбу модда йўқ бўлса ҳам радий шарафига унга уйқаш номлар берилган. Шундай маиший маҳсулотлар орасида 1929 йилги "Боржоми" минерал сувининг радиоактив деб эълон қилинган рекламасини эслатиб ўтиш мумкин.
🔎 @unutilgan_tarix
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жуда машҳур бўлиб кетган товарлар намойиши. Лондондаги дўкон витринаси, 1946 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Германия ёшлари паради, 1937 йил. Адольф Гитлер ва Рудольф Гесс ёшлар билан кўришмоқда.
Гитлерюгенд (HitlerJugend) бу Германия ёшлар ташкилоти бўлиб, у фашистларнинг сиёсий фаолияти кенг қулоч ёйишни бошлаган ХХ асрнинг 20 йилларида ташкил этилган. Иттифоқ аъзолари фақат ёш ўғил болалардан иборат эди, қизлар учун алоҳида Немис Қизлар иттифоқи тузилган. Иккала ташкилот ҳам 1945 йилда маъмуриятни нацистлардан тозалаш пайтида батамом тугатилган. 1926 йилнинг ёзида Миллий Социалистик Ёшлар ҳаракати (NSDAP) сифатида асос солинган. Гитлерюгенд ташкилоти раҳбари рейхсюгендфюрер Бальдур фон Ширах бўлиб, у тўғридан-тўғри Адольф Гитлерга бўйсунган. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан Гитлерюгенд аъзолари немис аскарлари учун адёл ва кийим тўплашган. Бироқ, урушнинг якуний босқичида Гитлер аскарлар етишмай қолаётганлиги туфайли болаларнинг ҳам фронтдаги жангларда фаол равишда иштирок этишини буюрган. Қонли урушларда ҳатто 12 ёшли болалар ҳам қатнашган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Раҳбарлар ватанпарварлик ҳақида гап оча бошлашдими, демак, кимдир қаердадир ниманидир ўғирламоқда."Михаил Салтыков-Щедрин
#uzb
Туркистонлик Муллабой Мансуров ташкил этган цирк тўпи. Авлиё ота, 1905 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Қора маркетинг
1910 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган бир жиноятчининг ҳукмини ижро этиш учун томошабинлар оломонининг олдидан дор томон олиб келишган ва унга ҳам одатга биноан сўнгги сўзни айтиш имконияти берилган. Маҳкум эса атрофдагилар билан хайр-хўшлашиш ўрнига ҳаммани ҳайратга солиб "Ван Гуттеннинг какаоларини сотиб олинг!" дея бақирган. Маълум бўлишича, Ван Гуттен исмли какао ишлаб чиқарувчи тадбиркор унга бундай пиар реклама учун катта миқдорда пул таклиф қилган. Албатта, ўлим олдида турган жиноятчи бу пулга қизиқмаган, аммо қариндошларининг тақдирини ўйлаб рози бўлган. Ўша куни уни осиб ўлдиришган ва кейинги куни барча газеталар уни ўлимидан кейинги юлдузга айлантиришган. Какао ишлаб чиқарувчиси ҳам ўзи истаган нарсасига эришган— бундай ноодатий рекламадан кейин унинг товарлари дўкон пештахталаридан супуриб олиб кетила бошланган.
🔎 @unutilgan_tarix
#inform
Бабушка хоним ва Кеннедининг ўлдирилиши
1963 йилги суиқасд пайтида олинган кўпгина фотосуратларда Америка Қўшма Штатлари президенти Жон Кеннедининг ўлдирилишини видеога олаётган бўлиши мумкин бўлган аёл тасвирланган. Отишма чоғида қочиб яшириниш ўрнига АҚШнинг 35-президентига уюштирилаётган суиқасдни суратга олишни давом эттирган аёлнинг кимлиги ҳалигача номаълум. Рўмол ўраб олгани учун унга "Бабушка хоним" лақаби берилган, бироқ унинг шахсини аниқлашга қаратилган барча уринишлар бесамар кетган. Федерал Қидирув Бюроси ҳам ҳанузгача Бабушка хонимнинг кимлигини аниқлай олмаган. Қуйида эътиборингизга ўша номаълум аёл ҳақидаги фитна назарияларини келтириб ўтамиз:
🔸 Бабушка хоним ҳукумат амалдорлари томонидан пора эвазига сотиб олинган россиялик жосус бўлган;
🔸 Баъзилар уни махфий хизмат ходими бўлганлигини ва қўлидаги камера аслида тўппонча эканлигини тахмин қилишган;
🔸 Бугунги кунда Беверли Оливернинг баёнотидан ташқари, Бабушка хонимнинг шахсиятига оид бошқа ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Эҳтимол, бу аёл ҳақидаги тахминлар ҳақиқатдир ва суиқасд видеоларини чиндан ҳам ўзларини Марказий разведка бошқармаси агентлари деб таништирган одамлар олиб кетишгандир.
🔎 @unutilgan_tarix
Илгарилари Совет Иттифоқида шундай ёқилғи қуйиш шохобчалари мавжуд бўлган. Суратда Киев шаҳридаги Левобережная ва Дарница метролари ўртасидаги АЁҚШ тасвирланган. Орқа фонда Братислава меҳмонхонаси кўриниб турибди.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Мазкур тарихий видеодан турли янгиликларни синаш чоғида ва урушлар пайтида юз берган 10 та фожиа ўрин олган.
1️⃣ Франц Райҳалт 1912 йил Эйфел минорасидан сакраб, парвоз костюмини синовдан ўтказган. У 60 метр баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлган.
2️⃣ Эмили Дэвисон. От пойгасидаги фожиа, 1913 йил.
3️⃣ Фрэнк Локхарт. Юқори тезликни синаш, 1928 йил
4️⃣ 1937 йилда Гинденбург дирижаблининг ёниб кетиши оқибатида 35 йўловчи ҳалок бўлган;
5️⃣ 1941 йил Британиянинг "HMS Берхем" ҳарбий кемасининг ҳужумга учраши натижасида 563 одам ҳаётдан кўз юмган;
6️⃣ 1941 йилги Фэрнборо фожиасида 29 одам ўлган;
7️⃣ 1955 йилги Ле Манс фожиасида 83 томошабин ҳалок бўлган;
8️⃣ Учувчи Расселлнинг ғарқ бўлиши, 1959 йил;
9️⃣ Жерард Месселин —"Қуш-одам"нинг қулаши, 1963 йил;
1️⃣0️⃣ Кэмпбелл, тезликни ошириш бўйича синов вақтидаги ўлим, 1967 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
АҚШнинг паст босимли пневматик цилиндрли юк машинаси, 1953 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Чарлз Триппнинг қўллари йўқ, Эли Боуэн эса оёқларидан мосуво бўлган, лекин ҳар доим бирорта чиқиш йўли бўлади, 1890 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
Номутаносиблик сири
Сентябр ойи тақвимга кўра тўққизинчи ой саналади, аммо унинг номи лотинча "septem" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "етти" деган маънони англатади. Худди шундай, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларининг номлари ҳам аслида лотинча "саккиз" (octo), "тўққиз" (novem) ва "ўн" (decem) рақамларидан келиб чиққан. Гап шундаки, Қадимги Римда янги йил даставвал биринчи мартдан бошлаб ҳисобланган ва ойлар ҳам тегишли тартибда номлаб чиқилган. Император Юлий Цезар (мил.авв. 100-44 йиллар) даврига келибгина йил тақвими 1 январдан бошланиши жорий этилган, аммо ойларнинг номлари ўзгармай қолаверган.
🔎 @unutilgan_tarix