Тилатсин ёки "Тасмания йўлбарси" қафасда, тахминан 1930 йил. Охирги Тасмания йўлбарси 1936 йилда қафасда вафот этган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
АҚШда Япониянинг таслим бўлганини нишонланмоқда. 1945 йил сентябрь. Нью-Йорк кўчаларига 2 миллиондан ортиқ одамлар ғалабани нишонлаш учун чиққан. Президент Гарри Трумен нутқ сўзлаб, халқни ушбу улуғ кун билан табрикламоқда.1945 йил 15 августда Япония императори Хирохито радио орқали Япониянинг урушда таслим бўлганлигини эълон қилган эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
3️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 1783 йил— Версал шартномаси имзоланган. Буюк Британия АҚШ мустақиллигини тан олган;
🇫🇷1791 йил —Франция ўз тарихида биринчи Конституцияни эълон қилган;
💣1864 йил — нитроглицерин устида тажриба ўтказаётган Алфред Нобелнинг Стокголмдаги лабораториясида портлаш юз берган;
🔫 1918 йил —Ленинни ўлдиришга уринишда айбланган Фанни Каплан Кремль коменданти томонидан отиб ташланган;
⚔️ 1939 йил —Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Австралия ва Янги Зеландия Германияга уруш эълон қилган;
🇯🇵1945 йил — милитаристик Япония устидан ғалаба қозонилган кун;
🚗 1967 йил —«H куни»: Швеция ўнг томонда ҳаракатланишга ўтган;
📜 1971 йил — СССР, Буюк Британия, АҚШ ва Франция Ғарбий Берлин мақоми тўғрисида тўрт томонлама битим имзолашган. Унда шаҳар ГФР таркибига кирмаслиги айтилган;
🚀 1996 йил —АҚШ Ироққа ракета ҳужумини бошлаган (Desert Strike операцияси).
📌 2015 йил —дунёнинг 49 давлатидан 12 минг аскар йиғилиб, Япония империяси устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги шарафига Пекиннинг Тянмен майдонида юриш қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Чернобил яқинидаги қишлоқда одамлар уйларини тарк этишмоқда, 1986 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Қиролича Елизавета II қарийб чорак миллион ҳиндистон аҳолиси олдида нутқ сўзламоқда. Деҳли, 1961 йил
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🎭1642 йил —инглиз инқилобий парламенти театрларни тақиқлаган;
📆 1752 йил — Буюк Британия ва унинг колониялари Юлий тақвимининг охирги кунида яшашган. Эртаси куни Григорий тақвими кучга кирган;
🗡 1792 йил—Францияда "сентябр қотиллиги" бошланган— инқилобий оломон маҳбусларни қирғин қилган;
❌1922 йил — Ҳенри Форд фабрикаларида пиво, шароб ёки кучлироқ спиртли ичимликлар ҳиди келган одамнинг дарҳол ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантириш берилган;
🇻🇳 1945 йил— Вьетнам Демократик Республикаси эълон қилинган;
📺 1958 йил — Хитой телевиденияси биринчи марта эфирга чиққан;
🌐 1969 йил —Интернетнинг туғилган куни;
🇦🇪 1971 йил — Бирлашган Араб Республикаси Миср ва Сурияга бўлинган;
📌 1991 йил —Тоғли Қорабоғ Республикаси Озарбайжондан тўлиқ мустақиллигини эълон қилган;
🇺🇸 1991 йил —АҚШ Болтиқбўйи республикалари_ Латвия, Литва ва Эстония мустақиллигини тан олган;
🇺🇿 1993 йил — Ўзбекистонда кирилл алифбоси 2000 йилгача лотин алифбосига алмаштирилиши эълон қилинган;
🇺🇦 1996 йил — Украинада янги валюта — гривна муомалага киритилган;
🇺🇿1997 йил— Самарқандда "Шарқ тароналари" биринчи Халқаро фестивали бўлиб ўтган.
🔎 @unutilgan_tarix
Канадалик ўт ўчирувчилар Қувайтдаги нефть қудуғини Ироқ кўрфази урушдаги саботаж пайтида ёпишганидан сўнг, 1991 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Дарё тошқин, сувлар шошқин,
Ўтолмайман, ёр-ёр...
«Шум бола» фильмидан лавҳа. 1977 йил. Шум боланинг асл исми кимлигини биласизми?
🔎 @unutilgan_tarix
Чарли Чаплиннинг "Буюк Диктатор" фильмидаги нутқи
1940 йилда Чаплин фашистлар режимини қоралаган фильм суратга олган ва унда сўзлаган нутқи Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг башоратли нутқ бўлиб, Гитлер олиб бораётган шафқатсиз сиёсатни одамлар кўз ўнгида рўйи-рост очиб ташлаган.
"Ҳокимиятни тўнғизлар эгаллаб олишди. Улар ёлғон гапиришмоқда! Бераётган ваъдаларини ҳеч қачон бажаришмайди. Диктаторлар ўзларини озод қилишади, лекин халқни қул қилишади!"
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
"Биринчи Қурултой. Ўзбекистон ССРнинг эълон қилиниши". 1940 йил. Сурат айни дамда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
1991 йил 31 августда биринчи президент Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
"Just do it"
"Nike" компаниясининг "Just do it" (Шунчаки қил) деган шиори 1977 йилда қатл этилган америкалик босқинчи ва қотил Гэри Гилморнинг сўнгги сўзларидвн бироз ўзгартириб олинган иқтибосдир.
Гилмор ўлими олдидан "Let's do it!" (Қани, қилайлик!) деган ва шу тариқа "Wieden + Kennedy" реклама агентлиги асосчиси Дэн Уиденни 1988 йилда Nike реклама кампанияси учун шиор ўйлаб топишга илҳомлантирган ва бу шиор орқали улар йирик муваффақият қозонишган.
🔎 @unutilgan_tarix
Кирка атир
⚜️Кўпгина эркакларимиз талаблари асосида «КИРКА», бу атирни билмаган одам бўлмаса керак!
Таркиби 👇
✅Қизлар кўзида ҳаммадан ажралиб турасиз бу Атир ноталари билан
✅Малина, маракуя, нок, ванилин ВА шафтолини ҳидини сезишингиз мумкин
✅ Асосий ноталардан сандал ва мускус дан иборат
✅Ёқимли ширин ҳиди анча жойга таралиб туради
✅ Атир ҳиди 1 кундан 3 кунгача туради
✅Куз ва қиш фаслларига мос тушадиган атир.
🎉 Сони чекланган шошилиб қоламиз! 😊
Нархи: 89.000
✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз
🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд
Сотиб олиш: https://alijahon.uz/oqim/39219
⚡️⚡️Тезкор!!!
Сиз орзиқиб кутган кун келди! Кинофильми 5 та номинация бўйича Оскар мукофотига сазовор бўлган "ҚЎЗИЧОҚЛАР СУКУНАТИ" романи ниҳоят ўзбек тилида нашрдан чиқди ва сотувга қўйилди.
Биринчилардан бўлиб ушбу китобни ўқишни истасангиз, @ad_ministrz билан боғланинг.
Қора танли болалар фақат оқ танлилар кириши мумкин бўлган парк олдида, Гордон Паркс, 1956.
🔎@unutilgan_tarix
Султон Мустафо III га тегишли ҳарбий кийим Усмонли империяси, 18-аср.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1870 йил — Франция -Пруссия уруши: Франция армияси Седан жангида мағлубиятга учраган, император Наполеон III асирга олинган;
⚔️1880 йил— Қандаҳор жангида Муҳаммад Айюбхон армияси Британия қўшини томонидан яксон этилган ва иккинчи инглиз-афғон уруши тугаган;
🎶 1887 йил —Эмил Берлинер граммофон учун патент олган;
🇱🇧 1920 йил — Франция пойтахти Бейрут бўлган Ливан давлатининг ташкил этилганлигини эълон қилган;
🇦🇱 1928 йил — Албания қироллик деб эълон қилинган;
⚔️ 1932 йил — Перу -Колумбия уруши бошланган;
⚔️ 1939 йил—Германиянинг Польшага ҳужуми билан Иккинчи жаҳон уруши бошланган;
🇩🇪 1950 йил — Ғарбий Берлинда конституция қабул қилинган;
🇱🇾 1969 йил —Ливияда ҳарбий тўнтариш юз бериб, Муаммар Қаддафий ҳокимият тепасига олиб келган;
♟ 1970 йил— Нью-Йоркда дунёдаги биринчи компьютер шахмат турнири очилган;
🇶🇦 1971 йил— Қатар ўзини мустақил давлат деб эълон қилган;
📝1977 йил —СССР мадҳиясининг янги матни тасдиқланган, унда Сталин ҳақидаги сўзлар алмаштирилган;
🛳 1985 йил — Америка -Франция экспедицияси 4 км чуқурликдан 1912 йилда айсберг билан тўқнашувдан кейин чўкиб кетган Титаник парчаларини топган;
🇺🇿 1991 йил — ушбу сана Ўзбекистонда мустақиллик куни деб эълон қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Нюрнберглик қиз"
Бу ичи бўш аёл кўринишидаги улкан саркофаг бўлиб, унинг ичига кўплаб пичоқлар ва ўткир тиғлар маҳкамланган. Бу нарсалар шундай жойлаштирилганки, саркофаг ичига қамалган жабрланувчининг ҳаётий органлари бевосита зарар кўрмайди. Шунинг учун ўлимга маҳкумнинг азоби узоқ ва оғриқли кечган. Саркофагдан биринчи марта 1515 йилда фойдаланилган. Маҳкум уч кун давомида кийналиб, вафот этган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Бақалоқ" кодли атом бомбасини йиғиш жараёни. Ушбу бомба 1945 йил 9 август куни Нагасакига ташланган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
3️⃣1️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🤝1907 йил — Англия, Россия ва Франция Антанта ҳарбий-сиёсий иттифоқини тузишган;
📜1926 йил — Афғонистон амири Омонуллохоннинг ёзги қароргоҳида СССР ва Афғонистон ўртасида «бетарафлик ва ўзаро тажовуз қилмаслик тўғрисида» шартнома имзоланган;
⚔ 1939 йил — Халхин-Гол дарёси яқинидаги Совет-Япония қуролли можароси тугаган;
🇲🇾 1957 йил— Малай Федерациясининг мустақиллиги эълон қилинган (1963 йилдан Малайзия);
📌1961 йил —СССР Совет -Америка ядровий синовлари бўйича келишувни бузган;
🇹🇹1962 йил —Тринидад ва Тобаго мустақиллиги эълон қилинган;
🇧🇷1969 йил—Бразилияда ҳарбий хунта ҳокимиятни эгаллаб олган;
🇬🇷 1974 йил —Греция НАТОдан чиқишини эълон қилган;
🇺🇿1991 йил — Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган;
🇰🇬 1991 йил —Қирғизистон ўз мустақиллигини эълон қилган;
🇹🇯 1992 йил —Тожикистон мухолифати Душанбедаги президент саройини босиб олган;
🇩🇪 1994 йил — Россия қўшинларини Германиядан олиб чиқиш якунланган;
⚔ 1994 йил —Ирландия республика армияси қуролли кураш тугаганини эълон қилган;
🚗 1997 йил — Париждаги автоҳалокатда Уэлс маликаси Диана фожиали ўлим топган;
💼 2016 йил —Президент Дилма Руссеф коррупция можаросига алоқадорлиги учун Бразилия Сенати томонидан лавозимидан четлатилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Феликс Дадаев (чапда) Иосиф Сталинга жуда ўхшаган. Дадаев актёрлик маҳоратига эга бўлган ва узоқ вақт мобайнида Сталиннинг расмий қиёфадоши бўлиб, оддий ишчилар билан учрашиш учун йиғилишларга ҳам борган. Сталин вафотидан кейин Феликс Дадаев Совет фильмларида Сталин ролини ижро этган.
🔎 @unutilgan_tarix