#kun_tarixi
1️⃣5️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌍1498 йил — Христофор Колумб учинчи сафарида Гренадани кашф этган;
🇵🇦1519 йил— ҳинду балиқчилар қишлоғи ўрнида Панама шаҳри ташкил этилган бўлиб, унинг номи "сероб балиқ" деган маънони англатади;
📜 1717 йил — Россия, Франция ва Пруссия ўртасида Шимолий уруш натижалари бўйича Амстердам шартномаси тузилган;
🇫🇷 1795 йил—Францияда янги валюта - франк жорий этилган;
🦷1848 йил —Нью-Йоркда Валдо Ханчет стоматологик курсини патентлаган;
1877 йил — Томас Эдисон Питцбург телеграф компанияси президентига йўллаган мактубида телефон орқали мулоқотда "hello" сўзини ишлатишни таклиф қилган бизда "алло" га айланган);
🛳1914 йил — Панама канали орқали биринчи кема ўтган (Каналнинг расмий очилиши 1920 йил бўлиб ўтган);
📌1918 йил — АҚШ ва Совет Россияси дипломатик алоқаларни узган;
📌1935 йил — свастика байроғи Германиянинг давлат байроғи сифатида тасдиқланган;
🇨🇳1943 йил —Мао Цзедун буйруғи билан Хитой Коммунистик партиясида тозалаш бошланган;
⚔️ 1944 йил — Франция жанубига АҚШ-Франция қўшинлари етиб келган;
📌 1947 йил—Ҳиндистон икки давлатга бўлинган: Покистон ва Ҳиндистоннинг ўзи. Жаваҳарлал Неру Ҳиндистон бош вазири бўлган;
🇰🇷1948 йил — Президент Ли Син Ман бошчилигидаги Корея Республикаси (Жанубий Корея) ташкил топганлиги эълон қилинган;
⚔️ 1973 йил— АҚШ Камбоджага ҳаво бомбардимонини тугатиб, Ҳиндихитойдаги ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирокини тўхтатган;
⚔️1975 йил— Бангладешда ҳарбий тўнтариш: президент Мужибур Раҳмон ўлдирилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Иккинчи жаҳон уруши давридаги қора лампалар
1930 йилларнинг охирида Иккинчи жаҳон уруши арафасида "қора лампалар" деб номланган лампалар ихтиро қилинган. Улар бутунлай қора бўёқ билан қопланган ва фақат пастки қисмида кичик шаффоф ойна мавжуд бўлган. Уруш пайтида бу лампалар жуда асқотган. Хўш, улар нима учун зарур бўлган?
Тунги ҳаво ҳужумлари пайтида "блэкаут" деб аталадиган зим-зиёлик давомида барча аҳолининг пардаларни тушириб қўйиши шарт бўлган ва уй ичида оддий лампалар ўрнига мана шундай махсус лампаларни ёқиб қўйиш буюрилган. Улардан пастга йўналган жуда ҳам хира ёруғлик таралган. Одамлар ним қоронғиликда ўз ишлари билан шуғулланаверишган, лекин ташқаридан улар деярли кўринмаган ва душман учувчилари шаҳарларнинг тунги чироқларидан мўлжал олишолмаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣3️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔1521 йил — Эрнан Кортес ацтеклар пойтахти Теночтитланни (ҳозирги Мехико шаҳри) эгаллаб олган;
⚔ 1762 йил— Англия-Испания уруши пайтида (1761-1763) Гавана қамали шаҳарнинг таслим бўлиши билан тугаган;
☎️ 1899 йил— америкалик ихтирочи Уильям Грей пулли телефонни патентлаган;
📢 1912 йил— француз шифокори Г. Один дунёда биринчи бўлиб саратон вирусини ажратиб олганини эълон қилган;
📌 1913 йил — Шеффилдда биринчи зангламайдиган пўлат эритилган;
⚔1941 йил — Руминия -Германия қўшинлари Одессанинг шарқидаги Қора денгизга етиб келишган ва Одессани қуруқликдан тўлиқ блокадага олишган;
📌1946 йил — Британия ҳукумати фаластинлик ноқонуний яҳудий муҳожирларини Кипрга депортация қила бошлаган;
💰1952 йил —Германия ва Япония Халқаро валюта жамғармасига аъзо бўлишган;
🇨🇫1960 йил — Марказий Африка Республикаси Франциядан мустақиллигини эълон қилган;
❌ 1961 йил— Германия Демократик Республикаси Ғарбий ва Шарқий Берлин чегарасини ёпган;
🇹🇳 1966 йил — Тунисда мини юбка кийиш тақиқланган;
📌 1990 йил — СССР Президенти Михаил Горбачёв «1920-1950 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонларининг барча ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида»ги фармонга имзо чеккан;
🇨🇦 1997 йил — Онтарио (Канада) провинцияси ҳукумати Қўшма Штатлар чегараси яқинидаги еттита атом электр станциясини ёпиш режасини эълон қилган;
⛹ 2004 йил —Афинада (Греция) ХХVIII ёзги Олимпия ўйинлари очилган.
🔎@unutilgan_tarix
#uzb
Телебошловчи Раъно Жўраева Уз-ТВ студиясида. Тошкент, 1980 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
Тарихга "Юз йиллик уруш" номи билан кирган уруш аслида 116 йилдан ортиқ, яъни 1337 йилдан 1453 йилгача давом этган. Айнан мазкур урушдаги қаҳрамонона ҳаракатлари сабабли Жанна д'Арк номи тарихга зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қолдирилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Бундан 43 йил олдин, 1979 йил 11 август куни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўтирган самолёт Днепродзержинск осмонида бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетиб, оқибатда бошқа йўловчилар қатори жамоанинг 17 нафар футболчиси ҳам ҳалок бўлган. Ушбу жамоа эришган ютуқлар ва машъум фожианинг қисқача тафсилоти мазкур видеода ёритиб берилган.
Манба: UzReportTV
🔎 @unutilgan_tarix
Тамаки маҳсулотлари ва чекиш воситалари рекламаси январь ойида энг юқори чўққига чиқиб кетади, чунки кўпинча одамлар Янги йилдан бошлаб зарарли одатлардан воз кечишга ҳаракат қилишади. Шу билан бирга, ушбу бренд сигаретларини реклама қилиш учун "Марльборо ковбойлари" бўлиб суратга тушган кўплаб моделлар чекиш билан боғлиқ касалликлардан вафот этишган. Жумладан, Дэвид Маклин — ўпка саратони, Дик Молот —ўпка саратони, Эрик Лоусон —сурункали обструктив ўпка касаллиги, кичик Дэвид Миллар ўпка эмфиземаси ва Уэйн Макларен ўпка саратонига чалинган.
🔎 @unutilgan_tarix
1961 йилда шотланд шалпангқулоғи (скоттиш-фолд) номли янги мушук зоти яратилган. Унинг қулоқларининг олдинга ва пастга эгилишининг сабаби ген мутацияси эди. Бу зотнинг мушукларини жуфтлаштириш наслда мушак-скелет тизимининг бузилишига олиб келиши сабабли шалпангқулоқ мушукчалар фақат оддий мушуклар билан шалпангқулоқ мушуклар чатишувидан туғилишига эътибор берилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣0️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🔥 Мил.авв. 586 йил— Бобил подшоҳи Навуходоносор II Қуддусни вайрон қилган;
📜 843 йил — Буюк Карл империяси Верден шартномаси билан унинг учта набираси ўртасида бўлинган;
⚔️ 955 йил— Лех дарёсидаги жангда немис қироли Оттон I венгерларни мағлуб этган;
💰 1498 йил —инглиз қироли тадқиқотчи Жон Каботга Канадани кашф қилгани учун 10 фунт стерлинг мукофот берган;
🇲🇬 1500 йил — бўрон пайтида Ҳиндистонга кетаётган португал денгизчиси Диого Диас Мадагаскар оролини кашф этган;
🌍 1519 йил— Фернанд Магеллан бошчилигидаги экспедиция бутун дунё бўйлаб биринчи саёҳат мобайнида Зираворлар оролига сузиб кетган;
❗️ 1539 йил —Франция қироли Френсис I мамлакатда давлат тилини жорий этган: барча расмий ҳужжатларни лотин тилида эмас, француз тилида юритишни буюрган;
⚔️ 1792 йил —Буюк француз инқилоби: 10 августда қўзғолон кўтарилган, қирол саройига бостириб кирилган, Луи ХVI ҳибсга олинган;
🇪🇨 1809 йил —Эквадор Испаниядан мустақиллигини эълон қилган. Аслида, мустақилликка фақат 1822 йилда эришилган;
📌 1833 йил —Чикаго ташкил топган. Ўшанда бу шаҳар эмас, балки икки юз кишидан камроқ аҳолига эга қишлоқ эди;
📌 1846 йил — инглиз кимёгари ва минералоги Жеймс Смитсон васият қилган пул билан АҚШдаги биринчи тадқиқот институти Смитсон институти очилган;
☎️ 1876 йил —дунёдаги илк шаҳарлараро телефон қўнғироғи Онтариода (Канада) амалга оширилган (шаҳарлар орасидаги масофа 13 км эди);
🧪1897 йил —немис кимёгари Феликс Хоффман тиббиётда ишлатишга яроқли кимёвий тоза ацетилсалицил кислотасини синтез қилган;
❌1911 йил —Буюк Британия парламенти тўғрисидаги қонун Лордлар палатасини мутлақ вето ҳуқуқидан маҳрум қилган;
📜 1913 йил— Иккинчи Болқон уруши 1913 йил Болгария, Руминия, Сербия, Черногория ва Греция ўртасида Бухарест тинчлик шартномаси имзоланиши билан якунланган;
✈️ 1949 йил — реактив йўловчи самолёти Авро Канада Жетлайнернинг Шимолий Америкадаги биринчи парвози бўлиб ўтган;
⚔️2014 йил —Донбассдаги уруш пайтида Иловайск учун жанглар бошланган;
🔎 @unutilgan_tarix
Ўз жонига қасд қилувчилар клуби
Ушбу суратдаги барча муҳим шахслар ўз жонларига суиқасд қилиб, вафот этишган.
1⃣ Адольф Гитлер 1945 йил 30 апрелда, Учинчи Рейхнинг қулашига бир неча кун қолганида ўз жонига қасд қилган;
2⃣ Учинчи Рейх авиация вазири Германн Геринг 1946 йил 15 октябрда қамоқхона камерасида заҳар ичган;
3⃣ Учинчи Рейх халқ таълими вазири Жозеф Геббелс 1945 йил 1 майда Совет қўшинлари шаҳарни деярли босиб олишганида ўзини ўлдирган;
4⃣ Фюрернинг ўринбосари Рудольф Гесс 1987 йил 17 августда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган қамоқхонада ўзини осиб ўлдирган.
🔎 @unutilgan_tarix
Тарихдаги энг омадли инсон
"Энг бахтли инсон" мақомига хорватиялик Фране Селак сазовор бўлган. Қандай қилиб дейсизми? Фране ҳақидаги ана бу маълумотларни ўқиб чиқинг:
— 1962 йилда рельсдан чиқиб кетиб, дарёга қулаган поезд йўловчиси бўлган;
— 1970 йилда бензин баки портлашига бир неча лаҳза қолганида аланга ичидаги машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган;
—1995 йилда автобус уриб юборган, бироқ у енгил жароҳат билан қутулган;
—2003 йилда лотерея чиптасини сотиб олиб, 600 000 фунт стерлинг ютган.
🔎 @unutilgan_tarix
Концлагерга жўнатилган одамларнинг чемоданлари. Польшадаги Иккинчи жаҳон уруши музейи.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣4️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🚫 1619 йил— Виржиния Шимолий Америкада мастликка қарши биринчи қонунни қабул қилган: узум етиштириш тақиқланган;
⚡️ 1888 йил —америкалик муҳандис Оливер Шелленбергер электр ҳисоблагични патентлаган;
⚔️ 1914 йил— Франциянинг Лотарингияга ҳужуми. Француз қўшинлари Германияга бостириб кирмоқчи бўлишган, лекин мағлубиятга учраб Парижга чекинишган;
📌 1919 йил — Германиянинг Веймар конституцияси эълон қилинган ва кучга кирган
🤝1920 йил— Чехословакия ва Югославия Кичик Антентани тузишган;
🏊♀️ 1920 йил— Антверпенда VII Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтган;
🇺🇸 1935 йил — АҚШда ижтимоий суғурта тизими (ишсизларга ёрдам) жорий этилган;
⛹️♀️ 1936 йил — баскетбол биринчи марта Олимпия ўйинларида пайдо бўлган;
🇯🇵 1945 йил —Япония императори Хирохито Япониянинг сўзсиз таслим бўлганлигини эълон қилган;
🇵🇰 1947 йил — Покистон мустақил давлатга айланган;
❌ 1958 йил — НАТОга аъзо мамлакатлар СССР ва унинг иттифоқчилари билан савдо-сотиқ бўйича бир қатор чекловларни олиб ташлаган;
⚔️ 1969 йил —Британия қўшинлари протестантлар ва католиклар ўртасидаги тўқнашувни тўхтатиш учун Шимолий Ирландияга кирган;
🇧🇭1971 йил — 110 йилдан бери Британия мустамлакаси бўлиб келган Баҳрайн ўз мустақиллигини эълон қилган;
🇵🇰 1973 йил — Покистонда конституция қабул қилинган;
🇵🇱 1980 йил — Польшада "Бирдамлик" касаба уюшмаси ташкил этилган;
⚔️1992 йил — Грузия армияси Абхазия ҳудудига кирган. Грузия-Абхазия уруши бошланган.
🔎@unutilgan_tarix
#uzb
Юнус Ражабийнинг қизлари (чапдан ўнгга: Заҳра, Санъат ва Набохат) Тошкент қўғирчоқ театри олдидаги сурати. 1960 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
СССРда очилган дастлабки МакДоналдс емакхонаси. Москва. 1990 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Ўқларни кенгайтириш энг хавфли амалиёт бўлиб, 100 йиллар олдин Гаага конвенцияси билан тақиқланган. Бундай ўқлар танага киргач, жуда кенгайиб кетади ва даҳшатли каналларни ҳосил қилади. Ўқ юмшоқ тўқималарни парчалаб, суякларни эзиб ташлайди ва 99% ҳолатда ўлимга олиб келади.
🔎 @unutilgan_tarix
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Япония кенг кўламли озиқ-овқат инқирозини бошдан кечирган. Камёб нарсага айланган сигареталар ҳатто бармоқларгача чекилган. Ўша пайтларда ака-ука Касиолардан бири "халқали трубка"ни ихтиро қилган. Янги кашфиёт нафақат сигаретани охиригача чекишга, балки ишда танаффус қилмасдан икки қўл билан ишлашга имкон берган. Ушбу маҳсулотга талаб тезда ўсиб кетган. Ака-ука Касиолар савдодан тушган пулни илк "Casio" калькуляторларини ишлаб чиқишга сармоя сифатида киритишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣2️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️ 1759 йил — Кунерсдорф жанги бўлиб ўтган, бу етти йиллик урушнинг энг машҳур жанги бўлиб, у Пруссия Фридрих II армиясининг рус -австрия қўшинлари томонидан мағлубияти билан якунланган;
🏷 1851 йил —Америкалик Исаак Зингер биринчи тикув машинасига патент олган;
📌 1865 йил —инглиз шифокори Жозеф Листер операция пайтида жарроҳ асбоблари ва қўлларини дезинфекция қилиш учун фенолни ишлатган. Кейинчалик, бундай муолажалар натижасида операциядан кейинги ўлим уч баравар камайган;
🪐 1877 йил —Америкалик астроном Асаф Холл Марс сунъий йўлдоши - Деймосни кашф этган;
🇺🇸 1898 йил— Гавайи ороллари АҚШга қўшиб олинган;
❌1912 йил— Канадага қора танлиларнинг иммиграцияси бир йилга тақиқланган;
📌1944 йил — Англия каналининг тубига ётқизилган Плутон нефть қувури орқали Англиядан бензин Францияга кела бошлаган;
💣 1953 йил — дунёдаги биринчи водород бомбаси Семипалатинск ядро полигонида муваффақиятли синовдан ўтказилган;
🚀1959 йил — 1 мегатонлик ядровий каллакни таший оладиган Америка Поларис А -1 сув ости ракетаси илк бор учирилган;
❌ 1960 йил— Сейлонда матбуот цензураси жорий этилган;
🇹🇷 1974 йил — Туркия Кипрга ультиматум қўйиб, Туркия мухториятларини яратишни талаб қилган;
📜1978 йил —Япония ва Хитой тинчлик ва дўстлик шартномасини имзолаган;
✈️ 1985 йил —Japan Airlines 123 -рейсининг ҳалокати: Boeing 747 Осутака тоғига қулаши оқибатида 520 киши ҳалок бўлган, 4 киши тирик қолган. Бу қурбонлар сони бўйича тарихдаги энг йирик самолёт ҳалокатидир;
🔎@unutilgan_tarix
"Нейтрал бўлиб қолиш осон эмас!" Нидерландияда чиққан почта варақаси, 1917 йил.
Жозибали қизлар: Австрия-Венгрия, Россия, Германия, Италия, Буюк Британия, Франция.
Охир-оқибат, Нидерландия Биринчи жаҳон уруши охиригача нейтрал давлат мақомини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣1️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️ Мил. авв. 480 йил — Форс армияси ва Юнон шаҳар-давлатлари иттифоқи ўртасидаги Фермопил жанги бўлган;
⚔️1378 йил— рус қўшини Возжа дарёси жангида биринчи марта Олтин Ўрда устидан ғалаба қозонган;
🔥 1767 йил —Англияда охирги марта одамни тириклайин гулханда ёқиш амалиёти ўтказилган;
🇦🇹1804 йил —Австрия империяга айланган;
🇰🇭 1863 йил —Франция Камбоджа устидан протекторат ўрнатган;
🏰 1902 йил — Англия қироли Эдуард VII қиролича Викториянинг севимли қароргоҳи Осборн саройини давлатга топширган;
🛳 1909 йил — Нью -Йоркдан Жексонвиллга кетаётган АҚШ кемаси дунёда биринчи бўлиб SOS сигналини узатган;
📌 1919 йил — Веймар республикаси конституцияси қабул қилинган;
🎼1922 йил — 1848 йилда профессор фон Фаллерслебен томонидан ёзилган «Deutschland, Deutschland, über alles» шеърининг биринчи байти Германия мадҳиясининг сўзлари сифатида тасдиқланган;
🤝 1929 йил —Эрон ва Ироқ дўстлик шартномасини имзолаган;
🇵🇭 1943 йил —АҚШ президенти Ф. Рузвелт уруш тугагач, Филиппин мустақиллигини ваъда қилган;
🇹🇩 1960 йил —Франциянинг Чад колонияси мустақилликка эришган ва Чад Республикасига айланган;
❌ 1975 йил —АҚШ Вьетнамнинг БМТга киришига вето қўйган;
✈️ 1979 йил —Днепродзержинск устида иккита Ту-134 самолётининг тўқнашуви содир бўлган, 178 киши ҳалок бўлган. Шундан 17 нафари Ўзбекистоннинг «Пахтакор» жамоаси аъзолари эди;
🇺🇸 1984 йил —АҚШ президенти Роналд Рейган матбуот анжумани олдидан микрофон ёқилганлигини сезмай бутун мамлакатга шундай деб эълон қилиб юборган: «Ҳурматли америкаликлар, мен сизга мамнуният билан шуни хабар қилмоқчиманки, мен Россияни абадий тақиқловчи қонунга имзо чекдим. Бомба ҳужуми беш дақиқадан кейин бошланади».
🇨🇺 1994 йил —Фидел Кастро Кубани тарк этишга қўйилган чекловларни олиб ташлаган, натижада кўп одамлар дарҳол мамлакатни тарк этишга тайёр бўлишган. Август охиригача 20 минг фуқаро чиқиб кетган;
🌑 1999 йил — Европада тўлиқ Қуёш тутилиши юз берган;
🇦🇫 2003 йил —НАТО Афғонистондаги халқаро тинчликпарвар кучлар қўмондонлигини ўз қўлига олган.
🔎@unutilgan_tarix
#uzb
Бухоро. Эски шаҳар бозори. "Калон" масжиди девори остида қовун ва қовоқ сотувчиси.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
"The Bite Fight" (Тишлаш жанги) 1997 йил 28 июнь куни Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд ўртасида жаҳон чемпионлиги учун жанг бўлиб ўтган. Учинчи раунд тугашига 30 сония қолганида Майк Тайсон амалдаги чемпион Эвандер Холифилднинг қулоғини тишлаб олган. Жанг тугагач, Тайсон мусобақадан дисквалификация қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
Пабло Эскобар Марказий разведка бошқармасида гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланганми?
2017 йилда Пабло Эскобарнинг ўғли Хуан шундай деган: "Марказий разведка бошқармаси ўз мамлакатининг дори воситалари таъминоти устидан назоратни сотиб олиб, катта фойда кўрган. Отамнинг Марказий разведка бошқармаси билан бевосита алоқаси бўлган".
Марказий разведка бошқармаси ва Федерал қидирув бюроси АҚШнинг йиллар давомида гиёҳванд моддалар билан тўлиб-тошиб кетганига қандай кўз юмганини ҳисобга олсак, Хуан Эскобарнинг сўзларида жон бордек.
🔎 @unutilgan_tarix