Одеколон Испанияда Доминикан ордени роҳиблари томонидан ихтиро қилинган. 1709 йилда унинг рецепти Кёльнда яшовчи италиялик Жованни Фаринанинг қўлига ўтган, шундан сўнг уни оммавий равишда тарқатиш бошланган. "Одеколон" сўзининг ўзи француз тилидан келиб чиққан бўлиб, "Кёльн суви" дея таржима қилинади.
🔎 @unutilgan_tarix
Ўта сўл талабалар уюшмаси аъзолари АҚШнинг "Sea Dragon" (Денгиз аждари) атом сув ости кемасининг Япониядаги ҳарбий-денгиз базасига келишига норозилик билдиришмоқда, 1964 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣6️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 1633 йил —инквизиция суди Галилей Галилейни бидъат учун жазолаш тўғрисида қарор чиқарган;
⚔️ 1816 йил — Женева кўли бўйида Гордон Байрон ва Перси Бише Шелли билан бирга кўзга ш арвоҳлардан сўнг, 19 ёшли Мери Шелли ўзининг "Франкенштейн ёки Замонавий Прометей" романига асос бўлган даҳшатли тушни кўрган;
❌ 1871 йил —"Университет синовлари тўғрисидаги қонун" нинг қабул қилиниши талабаларга Оксфорд ва Кембрижга диний имтиҳонлардан ўтмасдан кириш ҳуқуқини берган;
📌 1894 йил — Пьер де Кубертеннинг ташаббуси билан Олимпия ўйинларини қайта ташкил этиш бўйича конгресс чақирилган;
🚗1903 йил — Ford Motor company ташкил этилган;
🥤 1903 йил — Pepsi Cola савдо белгиси АҚШда рўйхатдан ўтган;
🌏 1903 йил— Руал Амундсеннинг Арктикага илк экспедицияси бошланган;
🖥 1911 йил — IBM корпорацияси ташкил этилган;
❌1913 йил— Жанубий Африка парламенти қора танлиларга ерга эгалик қилишни тақиқлаган;
⚖️1918 йил — Совет Россиясида ўлим жазоси расман тикланган;
⚖️1920 йил — Гаагада Миллатлар Лигасининг халқаро трибунали очилган;
⚔️1940 йил — Совет ҳукумати Латвия ва Эстония ҳукуматларига ультиматум қўйиб, ушбу мамлакатлар ҳудудига қўшимча Совет қўшинларини киритишни талаб қилган;
💍 1943 йил— 54 ёшли Чарли Чаплин 18 ёшли Уна О'Ниллга уйланган. Ушбу 30 йиллик никоҳда саккиз нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказишган;
🚀 1963 йил — Восток-6 космик кемасида дунёдаги биринчи аёл-космонавт Валентина Терешкова учган;
🚫 1974 йил —Сомалида талабалар мамлакат кўчманчиларига ўқиш ва ёзишни ўргатишлари учун университетлар бир йилга ёпилган;
📌1983 йил— Юрий Андропов СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
АҚШнинг бўлажак 40-президенти Рональд Рейган модел сифатида. Жанубий Калифорния университети, 1940 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Теҳрон атрофида қуролдан ўқ отишни машқ қилаётган аёллар. 1986 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Ёзувчи Антуан де Сент-Экзюпери авиаҳалокатдан кейин. Саҳрои Кабир, Миср, 1935 йил.
1935 йил охирида Антуан де Сент-Экзюпери Париж-Сайгон-Париж йўналишидаги ҳаво пойгасида 150,000 франклик соврин учун мусобақада қатнашган. Бироқ, 30 декабрь куни унинг бошқарувидаги самолёт Ливия саҳросига қулаган. Учувчи Антуан ва унинг механиги Андре Прево мўъжизавий тарзда омон қолишган. Чўлдаги тўртинчи кунларида қаттиқ чанқаб, силласи қуриган французларни бир бадавий топиб олиб, қутқарган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣5️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📣 313 йил— Византия императори Константин дин эркинлигини эълон қилган;
📜 1215 йил— Англия қироли Жон Лакленд хуқуқлар тўғрисидаги хартияни имзолаган;
⚔ 1389 йил — Сербия (серблар, болгарлар, боснияликлар ва хорватлар армияси) ва Туркия ўртасидаги Косово майдонида жанг бўлиб ўтган. Сербия армияси мағлуб бўлган;
🌍 1502 йил— Христофор Колумб Мартиника оролини кашф этган;
🌏 1580 йил —инглиз Френсис Дрейкнинг экспедицияси Яхши умид бурнини айланиб чиққан;
💉 1667 йил— француз шифокори Жан-Батист Денис дунёдаги илк муваффақиятли қон қуйишни амалга оширган. 15 ёшли болакайга қўзичоқ қонини қуйган;
⚡️1752 йил— Бенжамин Франклин самолёт билан тажрибада чақмоқнинг электр хусусиятини исботлаган;
📌 1846 йил— Буюк Британия ва АҚШ Орегон шартномасини имзолаган, унга кўра 49-параллель бўйлаб АҚШ ва Канада ўртасида чегара ўрнатилган;
🍦 1851 йил — сутчи Жакоб Фуссел Мериленд штатининг Балтимор шаҳрида дунёдаги илк музқаймоқ заводига асос солган;
💻 1911 йил—АҚШда ҳозирда IBM номи билан машҳур бўлган компания ташкил этилган;
🗡 1918 йил — Усмонли империяси курдларга қарши геноцид уюштирган;
🚗1924 йил— Форд ўзининг 10 миллионинчи автомобилини ишлаб чиқарган;
🚫1945 йил — Англияда тўққиз ярим йил мавжуд бўлган ҳарбий парламент тарқатиб юборилган;
⚽️ 1954 йил — УЭФА ташкил топган;
📢1988 йил —Арманистон Олий Кенгаши Қорабоғ қўшилишини талаб қилган;
🇺🇸 1994 йил — АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер, ядро назорати инқирозини ҳал қилишда ёрдам бериш учун Шимолий Кореяга ташриф буюрди.
🤝 2001 йил — Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилган;
📱 2004 йил — мобил телефонлар учун биринчи тармоқ вируси —Cabir ўйлаб топилган;
🪐 2007 йил —Германиянинг TerraSAR-X сунъий йўлдоши Днепр ташувчи ракетаси ёрдамида Байконур космодромидан учирилган;
📌 2009 йил — Екатеринбургда ШҲТ саммити очилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Ўлим жазосига буюрилган Че Гевара боливиялик аскарлар қуршовида. Боливия, 1967 йил.
Боливия армиясининг 26 ёшли сержанти Марио Теран ихтиёрий равишда жаллод бўлиш хоҳишини билдирган.Чунки у ўз бўлинмасидаги олдинги жангларда ҳалок бўлган дўстлари учун қасос олишга жазм этиб, Че Геварани ўлдириш истагида ёнган. Боливия ҳукумати оммага тақдим этишни режалаштирган воқеага мос келиши ва омма онгида Гевара жангда ўлдирилганга ўхшаш таассурот қолдириши учун Марказий разведка бошқармаси агенти Феликс Родригес Теранга эҳтиёткорлик билан нишонга олишни буюрган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
1910 йилда Лондон ва Манчестер ўртасидаги масофани биринчи бўлиб босиб ўтиш бўйича икки нафар учувчи ўртасида ҳаво пойгаси бўлиб ўтган. Улар Лондон ва Манчестер орасидаги масофани аэропланларида тезроқ босиб ўтиб, ғалаба қозонишни ният қилишган. 1910 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Тананинг ётиқ ҳолатида мия бошқа тана аъзоларидан юксакда бўлмайди."Станислав Ежи Лец
Альп гигантлари
Ака-ука Баптист ва Антуан Гюголар (Baptiste Hugo ва Antoine Hugo). Уларни "Альп гигантлари" ва "Гюго эгизаклари" деб ҳам аташган. Катта ака Баптист 1876 йил 21 июнда, кичик Антуан эса 1877 йил 28 июнда туғилган. Оилада 7 фарзанд бўлган, лекин улардан фақат иккитаси гигант бўлиб етишган. Улар XIX асрнинг охирида жуда машҳур бўлиб, бутун Европа ва Америка бўйлаб саёҳат қилишган, спектакллар намойиш этишган. Баптист Шимолий Африкада ҳам бўлган ва у ерда маҳаллий аҳоли қуршовида суратга тушган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Самарканддаги Регистон майдони, 1950 йиллар. "Чай не пьёшь – откуда силы берешь?"— "Хўплаб чой ичасан, шунда кучга тўласан."
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Қатъиятлилик учун мукофот (1924 йил). Париж, Франция.
Сарлавҳа: “Қатъиятлилик учун мукофот –вертикал парвозни кашф этган М. Пескорра. Кўп йиллик муваффақиятсизликлардан қўрқмай, ўзининг ноёб вертолётида ажойиб парвозни намойиш этди”.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Ўйлайвермасдан ўша журъат қилолмаётган ишингга қўл урганингда қўрқувлар бари йўқолади."Экхарт Толле
#iqtibos
"Ҳар бир кунга кичик бир ҳаётдек қараш лозим."Максим Горький
Ареcибо
Суратдаги бу ҳар хил белгилар 1974 йилда Аресибо расадхонасидан юборилган радио сигналдир. Бунда тил сифатида математик иккилик коди танланган. Бу космосга 25 000 ёруғлик йили масофасида жойлашган М13 глобуляр юлдуз кластери фазосига юборилган. Қизиқ томони шундаки, 2001 йилда Чилболтон расадхонаси яқинидаги ерда Аресибонинг хабарини айнан эслатувчи тасвир пайдо бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Тақдир ва характер— булар битта тушунчанинг турлича номланишидир."Новалис
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги музокаралар. Ушбу учрашув демилитаризация зонаси чизиғида жойлашган столда ўтказилган. Шимолий Кореядаги Пханмунжом қишлоғи, 1983 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Тошкент авиация заводида ишлаб чиқарилган "Антей" серияли самолётнинг илк намойиши. 1965 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Россия подшоси ва 1914-1918 йилларда давлатни бошқарган Николай II иштирокидаги ноёб тарихий кадрлар.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Севмоқ— бу ўзгалар учун кўринмас бўлган мўжизани кўра билмоқликдир."Франсуа Мориак
Нацистларнинг ерости омборидан топилган 7000 қопдан ортиқ ушбу олтин ва кумушлар 1945 йилда иттифоқчилар томонидан қўлга киритилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣4️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌏 1325 йил — 21 ёшли Ибн Баттута туғилган шаҳри Тангиерни тарк этиб, саёҳатга чиққан;
🇺🇸 1775 йил —АҚШ армияси ташкил топган;
🇺🇸 1777 йил— АҚШнинг байроғидаги юлдузлари ва чизиқлари Иккинчи континентал Конгресс томонидан қабул қилинган (дастлаб 13 юлдуз, 13 қизил ва оқ чизиқлар);
🗡1800 йил —Қоҳирада ақидапарастлар Наполеон генерали, Миср губернатори Жан-Батист Клеберни ўлдиришган;
➕1846 йил —Мексикадан мустақил Калифорния Республикаси эълон қилинган. Воқеалар кейинчалик Калифорнияни АҚШга қўшилишига олиб келган;
➕1859 йил —Чеченистон Россия империясига қўшилган;
➕ 1900 йил — Гавайи ороллари АҚШ ҳудуди деб эълон қилинган;
📜 1919 йил —Венгрия Совет республикаси Конституцияси қабул қилинган;
📌1921 йил — Уинстон Черчилл Месопотамиядаги инглиз маъмурияти араб ҳукумати билан алмаштирилишини эълон қилган;
🧪 1938 йил—Бенжамин Грушкин (АҚШ) хлорофиллни патентлаган;
⚔ 1940 йил — Вермахт қўшинлари Парижни босиб олган;
🌊1956 йил — инглиз қўшинлари Сувайш канали зонасини тарк этишган. 26 июлда Миср Сувайш каналини миллийлаштирган;
❌ 1963 йил — Хитой СССРни жаҳон коммунистик ҳаракатидаги етакчи роль ўйнаётган давлат сифатида тан олишдан бош тортган;
🗳 1964 йил —Гаитида машҳур плебисцит ташкил этилган. Овоз бюллетенларида Президент Франсуа Дувалерни умрбод президент деб эълон қилиш тўғрисидаги фармон бўлган. "Сиз бунга розимисиз?" деган саволга катта ҳарфлар билан фақат "Ҳа" деган жавоб босилган. "Йўқ" демоқчи бўлган ҳар бир киши уни қўли билан ўзи ёзиши керак бўлган, бу эса қоидабузарликни англатган;
⚔1982 йил — Фолкленд уруши Буюк Британиянинг ғалабаси билан тугаган;
🤝 1985 йил —Шенгенда (Люксембург) Европанинг бешта давлати ўртасида "Шенген шартномаси" деб номланган битим имзоланган;
📄 1991 йил— Ўзбекистон Олий Кенгашида "Мустақил давлатлар иттифоқи тўғрисида"ги шартнома муҳокама қилинган;
📌 1994 йил — 1979 йилда банклар миллийлаштирилгандан кейин биринчи марта Эронда хусусий банклар очила бошланган;
⚖1999 йил —АҚШ Олий суди телевидениедаги казино рекламаларига қўйилган 65 йиллик тақиқни бекор қилган.
🇨🇳🇺🇿 2004 йил — Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Сзинтао Ўзбекистонга келган.
🔎 @unutilgan_tarix
Опа-сингил Натали ва Аурора Харамильолар. 1802 йил. Ню-Мексиконинг Албукерке шаҳри.
🔎 @unutilgan_tarix
Императорнинг қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасида иш жараёни. 1921 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Жек Лондон, 1908 йил. Жек Лондон — америкалик ёзувчи ва журналист, ҳарбий муҳбир, жамоатчилик фаоли, социалист. Саргузашт ҳикоя ва романлар муаллифи сифатида дунёга танилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣3️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📌 922 йил — Волга Болгариясида Исломни давлат дини сифатида расмий қабул қилиш маросими бўлиб ўтган;
👰1625 йил — Англия қироли Стюарт I ва Франция қироли Генрих IV нинг қизи Ҳенриетта Мария де Бурбоннинг никоҳи бўлиб ўтган;
⛓ 1782 йил—Швейцарияда жодугарлик учун охирги қатл (Анна Гелди) қайд этилган;
⚔1877 йил— 1877-1878 йиллардаги Россия-Туркия урушидаги Зивин жанги бўлиб ўтган;
🇺🇿 1920 йил— Турор Рисқулов ва Н.Хўжаевлардан иборат Туркистон халқлари делегацияси В.Ленин қабулида бўлишган. Улар Туркистонга мустақиллик бериш масаласини кўтаришган;
❌1920 йил — АҚШда болаларни почта орқали юборишга қарши қонун қабул қилган;
🇮🇹1934 йил — Венецияда Гитлер ва Муссолини ўртасида учрашув бўлиб ўтган;
📌 1941 йил— 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси СССР таркибига киритилган Латвия, Литва ва Эстонияда одамларни оилалари билан Сибирга оммавий сургун қилиш бошланган;
📜 1948 йил —Бирма коммунизм қурилиши бошланганлигини эълон қилинган;
📢 1949 йил — Калифорния университети ўзининг барча ўқитувчилари ва ходимларини антикоммунистик қасамёд қилишга мажбурлаган;
🚀 1958 йил — Хитойнинг биринчи синов ядро реактори ишга туширилган;
🪐 1961 йил —Калугада Юрий Гагарин дунёдаги биринчи космонавтика музейи биносининг пойдеворига тамал тошини қўйган;
🇰🇵🇰🇷 2000 йил —Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтган;
🗳 2009 йил —Эронда президентлик сайловларида Аҳмадинежод ғалаба қозонганидан кейин Теҳронда тартибсизликлар юз берган.
🔎 @unutilgan_tarix
Полиомиелит билан оғриганлар учун сунъий нафас олиш тизими.1928 йил.
"Темир ўпка" деб номланувчи ушбу мосламадан полиомиелитга қарши вакцина ишлаб чиқарилгунга қадар фойдаланишган. У инсонга тўлиқ нафас олишга имкон берган ва беморлар узоқ йиллар мобайнида шу бесўнақай ва баҳайбат мосламанинг ичида яшашган.
🔎 @unutilgan_tarix
Кутубхонадаги тангалар
2011 йилда Германиянинг Пассау шаҳарчасидаги кутубхона фарроши бир сандиқни топиб олган. Унинг ичида ноёб юнон ва рим тангалари, Наполеон даври пуллари сақланган. Сандиқ ичидаги хазина бир неча миллион еврога баҳоланган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, маҳаллий епископлар уни XIX аср бошларида ҳокимиятдан пулни яшириб қолиш учун кутубхонага беркитиб қўйишган. Ушбу тангалар коллекцияси ҳозир омманинг кўз ўнгида.
🔎 @unutilgan_tarix