Делавэр штатидан сенаторликка сайланган Жозеф Байден автоҳалокатда жароҳат олиб касалхонада ётган ўғлининг ёнида туриб қасамёд қилмоқда. 1972 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Мир Араб мадрасасидаги толиби илмлар дарс жараёнида. Бухоро, 1987 йил. Мир Араб мадрасаси 1530-1536 йилларда Хожа Аҳрор Валийнинг шогирди Саййид Абдуллоҳ Яманий томонидан қурилган. У Совет Иттифоқи даврида фаолият юритишга рухсат берилган ягона мадраса ҳисобланади.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣2️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🛳1624 йил - Лондонда биринчи сув ости кемаси синовдан ўтказилган;
🌍 1890 йил - инглизлар Солсбери шаҳрига (ҳозирги Зимбабве пойтахти Хараре) асос солган;
📌 1933 йил - Лео Сзилард ядро занжирли реакция ғоясини таклиф қилган;
🤝 1934 йил - Латвия, Литва ва Эстония сиёсий иттифоқ тузган. Женевада имзоланган шартнома Болтиқбўйи Антантаси номи билан тарихга кирган;
🖼 1940 йил - Франциянинг Ласко ғоридан қояга ўйилган расмлар топилган;
⛓ 1943 йил - Бенито Муссолини қамоқдан озод қилинган;
🚀 1959 йил - Байконур космодромидан Советларнинг сайёралараро «Луна -2» станцияси учирилган. Бу тарихда Ой юзасига чиққан биринчи космик кема бўлган;
🇩🇪 1990 йил - Германияни бирлаштириш тўғрисида шартнома имзоланган;
🇺🇸2002 йил - АҚШ президенти Жорж Буш Қўшма Штатлар 18 йил олдин чиқиб кетган ЮНEСКОга қайта аъзо бўлиш ниятини эълон қилган;
🗳 2005 йил - Йенс Столтенберг бошчилигидаги Қизил -яшил коалицияси Норвегияда бўлиб ўтган парламент сайловларида 169 ўриндан 87тасини қўлга киритган;
⛓ 2007 йил - Филиппин Президенти Жозеф Эстрада мамлакатни талон -тарож қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
Энг тезкор зарба
Жанг санъати тарихидаги энг тезкор зарба 1962 йилда Брюс Ли томонидан берилган бўлиб, унинг бир метр масофадан уриш тезлиги атиги 0,05 сонияни ташкил қилган. Агар таққослайдиган бўлсак, бу кўрсаткич одамнинг бир марта киприк қоқишига кетадиган вақтининг йигирмадан бир қисмига тўғри келади. Брюс Ли тезкор зарбалар йўллаб рақибини енгиш бўйича бир нечта жаҳон рекордларини янгилаган — қўл зарбаси орқали энг тез нокаут (атиги 3,2 сония), оёқ зарбаси орқали энг тез нокаут ва дунёдаги энг тез нокаут (1,2 сония) шулар жумласидан.
🔎 @unutilgan_tarix
Фидель Кастро (1926-2016) унга суиқасдлар уюштирилиши бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Шунингдек, унга заҳарланган сигара ва бейсбол коптогига яширинган бомба орқали ҳам суиқасд уюштирилган.
🔍 @unutilgan_tarix
#retro_video
Террористлар томонидан АҚШдаги эгизак биноларнинг бомбардимон қилиниши. Нью-Йорк, 2001 йил 11 сентябрь
🔎 @unutilgan_tarix
Қароқчиларнинг бош чаноғи кўринишидаги байроғи қандай ўйлаб топилган?
Ушбу масала бўйича энг машҳур назарияга кўра, "Қувноқ Рожер" байроғи дастлаб ҳарбий кемаларни қўрқитиш воситаси сифатида ўйлаб топилган. Мазкур белги ўша кемада вабо тарқалганлигини ифодалаган. Албатта, қўрқинчли бош чаноғи ва иккита суякни кўрган ҳарбийлар уларга яқин йўлашга журъат этишмаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Немис ҳарбийлари французлар танкини эгаллаб олмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Камбағал бўлишдан ҳам кўра қадрсиз бўлиш ёмонроқ"Василий Шукшин
#uzb
Бухоро амири Саййид Олимхон норасмий ташриф билан. 1910 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Билетсиз "қуён" бўлаётган Кейт Сапсфорд самолётнинг ўзи яшириниб олган панелидан йиқилиб тушмоқда. 1970 йил, Сидней аэропорти. Фотосуратчи бир фожиани тасмага муҳрлаганини ўшанда ҳали билмас эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
9️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1513 йил —Флодден жанги - инглиз қўшинлари томонидан Шотландия қироли Жеймс IV мағлубиятга учратилган ва ўлдирилган;
🇺🇸1776 йил — Америка Бирлашган колонияларининг янги номи — Америка Қўшма Штатлари тасдиқланган;
🇺🇸1791 йил— АҚШ пойтахти президент Жорж Вашингтон шарафига Вашингтон деб номланган;
🇦🇿 1801 йил —Боку ва Боку вилояти Россия империяси таркибига кирган;
❌1835 йил —Францияда матбуотга қаттиқ цензура жорий этилган;
⚔️1922 йил— грек-турк уруши Туркиянинг Смйрна шаҳрида юнонлар устидан қозонилган ғалабаси билан якунланган;
🇹🇷1923 йил— Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк Республикачилар халқ партиясини тузган;
🇪🇸 1932 йил —Испания ҳукумати Каталонияга мухторият берган;
⚔️1945 йил— Иккинчи Хитой-Япония уруши: Япония империяси расман Хитойга таслим бўлган;
🇪🇸 1948 йил— Ким Ир Сен Корея Халқ Демократик Республикаси (Шимолий Корея) ташкил этилганлигини эълон қилган;
🇹🇯 1991 йил —Тожикистон ўз мустақиллигини эълон қилган;
1993 йил— Исроил -Фаластин тинчлик жараёни: Фаластин Озодлик Ташкилоти Исроилни қонуний давлат сифатида расман тан олган.
🔎 @unutilgan_tarix
Ўрта асрларда ҳар бир денгизчи ҳеч бўлмаганда битта тилла тишга эга бўлишга ҳаракат қилган, чунки сафарда юрган пайтида вафот этса, шу тилла тиш эвазига дафн этилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Тошкент. 1998 йил. "Ипподром" бекати.
Фотограф: Вильфрид Вольф.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
1941 йил ёз фасли. Номаълум аҳоли пунктидаги жанглар ва асирликка олинган немислар.
🔎 @unutilgan_tarix
Ушбу ноёб фотосуратлар бундан 97 йил олдин, 1924 йил 27 январь куни олинган. Рус ва миллий таркибли аҳоли Владимир Ильич Лениннинг дафн маросими муносабати билан намойишга чиқишган.
1⃣ Тошкентнинг Гоголевская (ҳозирги Ёқуб Колас) кўчасида олинган биринчи суратда намойишчилар ортида 1873 йилда қурилган Кафанов темир йўл клуби биноси жойлашган. 1908 йилги вабо эпидемияси пайтида бино вабога чалинганлар баракига айлантирилган. Ҳозирча бу бино ўрнида Ўзбекистон Бадиий санъат музейининг янги биноси жойлашган.
2⃣ Тошкентнинг Шайхонтоҳур (ҳозирги Алишер Навоий шоҳ кўчаси) кўчасида олинган иккинчи суратда Тошкентнинг туб жой аҳолиси Шайхонтоҳур меъморий ёдгорликлар мажмуасидаги Эшонқул додхоҳ мадрасаси олдида тўпланмоқда. XIX асрнинг 40 йилларида барпо этилган ушбу мадраса бугунги кунда мавжуд эмас.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Ўзбекистон ССР, 1978-1979 йиллар. Музқаймоқ ушлаган мактаб ўқувчилари.
Фотограф: Карол Каллай
🔎 @unutilgan_tarix
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Grand Central майдонида немис аскарлари дубулғаларидан тикланган "Биринчи жаҳон уруши пирамидаси", 1918 йил. 1918 йил 11 ноябрда (ўн биринчи ойнинг ўн биринчи куни соат 11да) 4 йил давом этган ва қарийб 16 миллион одамнинг ёстиғини қуритган Биринчи жаҳон уруши тугаган. Мазкур қонли уруш сербиялик миллатчининг Австрия-Венгрия валиаҳд шаҳзодаси Франс Фердинандни ўлдириши баҳонаси билан бошланиб кетган бўлса-да, аслида гегемон давлатларнинг дунёни қайта бўлиб олиш йўлидаги жирканч ҳаракатларининг оқибати эди. Урушда иштирок этган 38 та давлатдан 70 миллиондан ортиқ аҳоли ҳарбий сафарбарликка чақирилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣1️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌍1609 йил- инглиз тадқиқотчиси Генри Гудсон Манхеттен оролини кашф этган;
⚔️ 1944 йил - Иккинчи жаҳон уруши: Гитлерга қарши коалиция мамлакатлари қўшинларининг Америка бўлинмалари биринчи бўлиб Германияга кирган;
⛓1986 йил - Полшада барча сиёсий маҳбусларнинг озод қилиниши эълон қилинган;
🇪🇪 1988 йил - Эстонияда эстон тили давлат тили деб эълон қилинган;
💬1990 йил - АҚШ президенти Жорж Буш Совуқ уруш тугаганидан бери биринчи марта «Янги дунё тартиби» атамасини Қувайт инқирози ҳақида халққа қилган чиқишида ишлатган;
🗳 1997 йил - референдумда Шотландияликларнинг кўпчилиги Лондондан мустақил Шотландия парламентини тузиш ғоясини маъқуллаган;
✈️ 2001 йил - Жаҳон савдо маркази ва Пентагонга террорчилик ҳужуми уюштирилган.Ҳужумлар натижасида 19 террорчидан ташқари, 2977 киши ҳалок бўлган, яна 24 киши бедарак йўқолган.
🇲🇩 2009 йил - Владимир Воронин Молдова президенти лавозимини тарк этган;
📺 2012 йил - «Мусулмонларнинг айбсизлиги» фильмининг намойиши муносабати билан исломий мамлакатларда норозилик намойишлари бошланган;
🇸🇦 2015 йил - Маккадаги Ал -Ҳарам масжидига минора крани қулаб тушган ва 107 киши ҳалок бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Тошкентдаги Октябр бозорида полиз маҳсулотлари растаси, 1979 йил. Мармар тарвузлар ва "торпеда" қовунлар.
🔎 @unutilgan_tarix
Лагердаги муваффақиятли исён
Холокост даврида,1943 йил 14 октябрда Польшадаги "Собибор" концентрацион лагерида Совет Иттифоқининг маҳбус зобити Александр Печерский бошчилигидаги ягона муваффақиятли қўзғолон юз берган. Маҳбуслар қочиб кетганларидан сўнг бир кун ўтгач,15 октябрда дарҳол ўлим лагери ёпилиб, Ер юзидан йўқ қилинган. Бир йил ичида мазкур лагерда 250 мингдан ортиқ яҳудий ўлдирилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣0️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🔥Мил.авв.587 йил— Бобил шоҳи Навуходоносор II буйруғи билан Қуддус маъбади ва саройи ёндирилган;
🗡1622 йил— Японияда насронийларни таъқиб қилиш доирасида Нагасакида Буюк шаҳидлик деб номланган воқеа бўлиб ўтган: 52 киши қатл этилган, улар орасида аёллар, болалар, шунингдек хорижий миссионерлар бор эд;
⚔️ 1721 йил —Шимолий уруш тугаган, Ништадт шартномаси имзоланган;
🇵🇪 1823 йил —Перу Конгресси Симон Боливарни "Халоскор" деб эълон қилган;
⚔️ 1875 йил — Қўқон рус қўшинлари томонидан босиб олинган;
⚔️ 1939 йил— Канада Германияга уруш эълон қилган;
📺 1941 йил—АҚШ сенаторлари гуруҳи Чарли Чаплинни «Буюк диктатор» фильмининг намойиши муносабати билан АҚШни урушга ва Британия тарғиботига тортмоқчи бўлганликда айблаган;
🚀1960 йил— Оқ денгизда биринчи бўлиб СССРнинг Р-21 баллистик ракетаси сув остидан муваффақиятли учирилган;
♟ 1984 йил— Анатолий Карпов ва Гарри Каспаров ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чеимпиони унвони учун мусобақа бошланиб, у рекорд муддат— 5 ой давом этган;
❌ 1996 йил — БМТ ядровий синовларни кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаган;
🚀 1998 йил— Байконур космодромидан учирилган «Зенит -2» ракетаси учирилганидан беш дақиқа ўтгач, АҚШнинг Global star сунъий йўлдоши билан бирга Хакасиянинг кимсасиз жойига қулаб тушган.
🔎 @unutilgan_tarix
Дунёдаги энг машҳур хакер
Бу одамнинг исми Кевин Митник бўлиб, у 16 ёшида компьютерда ишлашни ўргангач, Пентагон ва Колорадо штатининг ҳаво ҳужумига қарши тармоқларини бузиб кирган.
Хакерлик жинояти учун беш йил қамоқда ўтириб чиққан Митник ўзининг қамоқ муддати ҳақидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўчириб ташлаган ва унга суд ҳукмини ўқиб эшиттирган судьянинг ҳисобидаги барча пулларни ечиб олган. Ҳозирда Митник қонуний асосда ахборот хавфсизлиги билан шуғулланмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Кореяда1901-1913 йиллар оралиғида олинган илк ҳаракатли тасвирлар. Видеодан Сеул шаҳри кўчалари ва қироллик саройи ўрин олган.
🔎 @unutilgan_tarix
Белоруссия президенти Александр Лукашенкога қарши намойиш. 1997 йил
🔎 @unutilgan_tarix
Бахтли болалик...
СССР давридаги оддийгина, лекин жуда ҳам кулгили қўлбола аттракцион.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Берлин девори, 1961 йил. Тасвирлар сунъий интеллект орқали қайта тикланган. АҚШ президенти Жон Кеннеди 1963 йил 26 июнда Берлиндаги Рудольф Уайлд Плац саройида нутқ сўзлаган.
🔎 @unutilgan_tarix