#kun_tarixi
8️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1380 йил — Куликово жангида рус қўшинлари томонидан мўғул -татарлар мағлубиятга учраган;
⚔️1429 йил— Жанна д'Арк қўшинлари Парижга ҳужум қилган. Жанна ўқ билан яралангач, французлар орқага чекинишган. Жанна д'Арк биринчи марта мағлубиятга учраб, армия қўмондонлигидан истеъфога чиққан;
🌍1522 йил— Фернанд Магеллан бошчилигидаги дунё бўйлаб илк саёҳат якунланган;
🏣 1636 йил —Гарвард университети ташкил топган;
🌍1886 йил — Жанубий Африканинг энг йирик шаҳри Йоҳаннесбург ташкил топган;
🇩🇪 1926 йил— Германия Миллатлар Лигасига қабул қилинган;
⚔️ 1941 йил — Ленинград қамали бошланган;
⚔️ 1943 йил — Донбасс фашист босқинчиларидан озод қилинган;
⚔️1945 йил —Америка қўшинлари Корея ярим оролининг жанубига келиб тушган;
📜 1951 йил— Сан -Францискода Япония ва иттифоқчилар ўртасида тинчлик шартномаси имзоланган, унга кўра Япония
Сахалин ва Курилл оролларидан воз кечган;
🇺🇸 1974 йил —Уотергейт можароси: АҚШ президенти Жералд Форд собиқ президент Ричард Никсонни президентлик даврида қилган барча жиноятлари учун авф этган;
⚔️ 1978 йил — Теҳронда Шоҳга қарши намойишлар ғалаёнларга айланиб кетган, 122 киши ҳалок бўлган, 2000 га яқин киши яраланган;
🇲🇰1991 йил —Македония мустақилликка эришган.
🔎 @unutilgan_tarix
1813 йил 7 сентябрда машҳур "Сэм амаки" (Uncle Sam) ибораси пайдо бўлган. 1812 йилда бошланган иккинчи Англия-Америка уруши пайтида Самуэл Уилсон исмли тадбиркор АҚШ армияси учун гўшт етказиб беришга келишган. Гўшт солинган катта идишлар сиртига "US" (Unitet States— Қўшма Штатлар) сўзи ёзилган. Ирландиялик қўриқчи эса бу ёзув гўшт етказиб берувчининг исмини англатса керак, деб ўйлаб, уни "Uncle Sam", яъни «Сэм амаки» деб ўқиган. 1961 йил 15 сентябрда АҚШ Конгресси Сэм амакини Американинг миллий рамзи деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилган. 13 сентябр "Сэм амакининг куни" сифатида ҳар йили нишонланади.
🔎 @unutilgan_tarix
СССРда одамлар Мавзолейнинг олдида соатлаб навбатда кутиб туришга тайёр бўлишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Ҳандақ қазиш учун мўлжалланган француз машинаси, Биринчи жаҳон уруши.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
Демократия —бу иккита бўри ва қўзичоқнинг тушликка нима ейиш учун овоз беришидир. Эркинлик эса яхши қуролланган қўзичоқнинг бундай сайлов натижаларини сўроқ остига олишидир.
Ўрта асрларда ҳар бир денгизчи ҳеч бўлмаганда битта тилла тишга эга бўлишга ҳаракат қилган, чунки сафарда юрган пайтида вафот этса, шу тилла тиш эвазига дафн этилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Қадимги Рим аҳолиси қонли шоуларни томоша қилишни жуда яхши кўрган, шунинг учун қонли саҳналарни нафақат гладиаторлар жангларида, балки оддий театрларда ҳам кузатиш мумкин бўлган. У ерда, қоида тариқасида, сценарий бўйича ўлиши керак бўлган қаҳрамон сўнги сонияда ўлимга ҳукм қилинган маҳбус билан алмаштирилган ва уни ҳақиқатан ҳам ўлдиришган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
6️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🚢1492 йил - Колумб экспедицияси Эски Дунёни тарк этиб (Сан -Себастян порти, Канар ороллари), ғарбга қараб йўл олган;
🌍 1522 йил - Фернанд Магеллан экспедициясининг тирик қолган 18 аъзоси дунё бўйлаб саёҳатни биринчи босқичини якунлаган;
🤝 1689 йил - Россия ва Хитой ўртасидаги Нерча шартномаси имзоланган;
📜 1873 йил - Хива хонлиги Россияга қарамлигини тан олган;
📌 1899 йил - АҚШ Хитойга очиқ эшиклар сиёсатини эълон қилган;
🇺🇿 1920 йил - Бухорода Совет ҳокимияти ўрнатилган;
📜 1928 йил - СССР халқаро можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш тўғрисидаги Бриан -Келлог пактига қўшилган;
⚔️ 1939 йил - Жанубий Африка Учинчи Рейхга уруш эълон қилган;
🤝 1943 йил - Ҳиндихитойдаги инглиз қўмондонлиги Чан Кайшини ҳукуматини Японияга қарши курашиш учун хитой коммунистлари билан бирлашишга чақирган;
💬 1943 йил - Гарвард университетида сўзлаган нутқида Черчилл келажакда АҚШ ва Англия аҳолиси ягона давлатга эга бўлишини айтган;
📌 1987 йил - Сиам эгизаклари Балтиморда биринчи марта жарроҳлик йўли билан ажратилган;
📌1991 йил - СССР Болтиқбўйи республикалари - Эстония, Латвия ва Литва мустақиллигини тан олган;
📌 1991 йил - Чеченистон ўзини мустақил деб эълон қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Отда кетаётган эркак ва аёл. Туркистон альбомидан, 1865-70 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
20 йиллар олдин кимдир келажакда телефонда суратга оладиган бўламиз, деб айтса уни телбага чиқарган бўлардик.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
5️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🔥1666 йил —Лондонда 3 кун давом этган Буюк ёнғин тугаган;
📜1698 йил — Пётр I соқол учун солиқ жорий этган;
🇲🇹1800 йил —Британия Малтага бостириб кирган;
📜1905 йил — Портсмут шартномасининг имзоланган, рус -япон уруши тугаган;
⚔️1939 йил —Иккинчи жаҳон урушида АҚШ бетарафлигини эълон қилган;
🇪🇪1941 йил — Германия қўшинлари Эстонияни тўлиқ эгаллаб олишган;
💣 1945 йил —Онтариода (Канада) биринчи ядровий реакция юз берган;
💵1946 йил —Нью -Йорк фонд биржасида 1929 йилдаги Буюк инқироздан кейин акциялар нархининг энг катта пасайиши юз берган;
🇸🇾 1950 йил —Сурияда социалистик конституция қабул қилинган;
📌1967 йил — Қрим татарларининг амнистияси эълон қилинган;
📌1972 йил — Фаластиннинг «Қора сентябр» террор ташкилоти Мюнхен Олимпиадаси пайтида Исроил жамоасини гаровга олган;
🇺🇸 1978 йил— АҚШ президенти Жимми Картернинг таклифи билан Кемп -Девидда Миср ва Исроил ўртасида музокаралар бошланган;
🌉1980 йил —Швейцарияда энг узун —16 километрлик темир йўл туннели очилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Тошкентдаги театр майдони. 1953 йил. Тўрахўжаева Фотима — Тошкент таксомотор парки ҳайдовчиси.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Ҳерман Вамбери 1863–1864 йилларда дарвеш қиёфасида Ўрта Осиёга келган. У ўз саёҳати мобайнида кўрган-кечирганларини махсус китоб ҳолида нашр қилдирган. Баъзи манбаларни йиғиб, ўзи билан олиб кетган. "Ўрта Осиёга саёҳат" китобидан кейин кўп ўтмай, Вамберининг "Чиғатой тили сабоқлари" номли яна бир китоби босилган. Вамбери шу китобининг “Хрестоматия” қисмида бундан роппа-роса бир ярим аср олдин, яъни 1867 йилда халқ оғзаки ижодининг энг кичик жанрларидан бири – ўзбек мақолларидан 112 тасининг аслини ўзбек-арабий ҳамда лотин имлосида, шунингдек, давомидан немис тилига таржимасини берган.
Манба: зиё.уз
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
4️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️476 йил - Барбарларнинг боши Одоакр Рим императори Августни ағдариб, Ғарбий Рим империясини тугатган;
📝 1802 йил - немис филологи Георг Гротефенд Бобил миххат ёзувининг дунёдаги биринчи муваффақиятли таржимасини тақдим этган;
📌1837 йил - Нью -Йорк университетида Самуэл Морзе биринчи марта ўз ихтиросини - телеграфини намойиш этган;
⚔️ 1870 йил - Францияда император Наполеон III ағдарилган ва Учинчи республика эълон қилинган;
💡 1882 йил - Ню -Йоркда Томас Эдисон дунёдаги биринчи марказий электр станциясини ишга туширган ва тарихда биринчи марта тижорат электр ёритгичларини намойиш этган;
📸 1888 йил - америкалик ихтирочи Жорж Истман "Kodak" савдо белгисини рўйхатдан ўтказди; ўша куни у кассетали плёнка ва бундай фильмни суратга олиш учун камерага патент олган;
📣1939 йил- Япония Eвропа урушига аралашмаслигини эълон қилган;
⚔️ 1944 йил - Финляндия СССРга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатган;
🚀 1962 йил - Куба ракета инқирозининг бошланиши: Жон Ф. Кеннеди Фидел Кастрони огоҳлантирган, АҚШ ўз манфаатлари зонасида Куба ҳарбий ҳаракатларини тўхтатган; ўша куни Москва АҚШнинг Кубага қарши тўғридан -тўғри аралашуви глобал можарога олиб келишини эълон қилган;
🌐 1998 йил - Google'га асос солинган;
🔫 1999 йил -Доғистонда террорчилик ҳаракати юз берган;
⚖️ 2009 йил - америкалик десантчи Стивен Грин Ироқда тинч аҳолига қарши ваҳшийлик қилганлиги учун 5 умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Менга ўзини бошқалардан устун деб билувчи манман одамлар умуман ёқмайди. Шунақа одамнинг қўлига бир рубль бериб, "Ўзингнинг баҳойингни биларкансан, унда манави пулни олиб, қайтимини бер" дегим келади."Лев Николаевич Толстой
Қадимги Римда маъбуда Юнона "маслаҳатчи" деган маънони англатувчи "монет" унвонига эга эди. Унинг маъбади ёнида металл пуллар зарб қилинган устахоналар бор эди, шунинг учун уларни монетлар деб ҳам атай бошлашган. Қолаверса, бу сўздан барча пулларнинг инглизчадаги умумий номи— "money" ҳам келиб чиққан.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
7️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🛳1776 йил— илк сув ости ҳужуми: Американинг "Тошбақа" номли сувости кемаси Нью-Йорк портида Британиянинг «Бургут» флагманига бомба ўрнатишга уринган;
⚔️1812 йил—Франция ва Россия ўртасида Бородино жанги бўлиб ўтган;
🇺🇸 1813 йил —«Сэм амаки» ("Uncle Sam") ибораси биринчи марта қўллилган.
🇵🇹1822 йил— Бразилия Португалиядан мустақиллигини эълон қилган;
⛓ 1859 йил — генерал Барятинский тоғли Кавказ ҳудудларининг етакчиси Имом Шомилни асирга олган;
🇪🇸 1926 йил—Испания Миллатлар Лигасини тарк этган;
📌 1939 йил— Германияда «немис халқининг мудофаа қудратига таҳдид солгани учун» ўлим жазоси жорий этилган;
📌 1945 йил— Берлинда Гитлерга қарши коалиция мамлакатлари: СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг ғалаба паради бўлиб ўтган;
🇷🇺 1947 йил — Москванинг 800 йиллиги нишонланган;
📌 1953 йил —Никита Хрушчев КПСС Марказий Қўмитасининг биринчи котиби этиб сайланган;
🤝 1977 йил —АҚШ президенти Жимми Картер ва Панама ҳарбий раҳбари Умар Торрихос Панама канали 2000 йилдан Панама давлатига ўтказилишини белгилаган иккита шартномага имзо чекишган;
⚽️ 2002 йил —Жанубий ва Шимолий Корея футбол жамоалари 10 йилдан ошиқ вақт ичида биринчи марта Сеулда ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишган ва ўйин рамзий 0: 0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Маълум бўлишича, "рэкет" (бошқаларнинг пулларини жиноий йўл билан ўзлаштириш) сўзи 90 йилларда пайдо бўлмаган. Пётр I даврида одамларнинг шикоятларини қабул қилиш бўйича қўмита тузилган бўлиб, у "рэкет" деб аталган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Ҳандақ қазиш учун мўлжалланган француз машинаси, Биринчи жаҳон уруши.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Дунёдаги одамларни икки табақага— имконсиз нарсаларнинг амалга ошишига ишонувчилар ва шу ишларни амалга оширувчиларга ажратиш мумкин"Оскар Уайльд
#retro_video
Мюнхендаги "қонли Олимпиада", 1972 йил. Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтказилаётган ХХ ёзги Олимпия ўйинлари тугашига беш кун қолганида, 1972 йил 5 сентябрда қонли фожиа юз берган: Фаластиннинг "Қора сентябр" террористик ташкилоти аъзолари томонидан Исроил терма жамоасининг 11 нафар спортчи ва мураббийлари гаровга олинган ҳамда террорчилар Исроилдаги 234 нафар фаластинлик маҳбусларни қўйиб юборишларини талаб этишган. Лекин уларнинг талаблари қондирилмагач, гаровдагиларнинг барчаси отиб ўлдирилган. Кейинчалик, Исроилнинг "Моссад" разведка ташкилоти "Худонинг қаҳри" номли ҳарбий операция уюштириб, Мюнхен фожиаси айбдорларини йўқ қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Теле-радио-бар. Учтаси бирда! Шундай қулайликка нима етсин. АҚШ, Чикаго. 1951 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
БУТУН ИНСОНИЯТ КЕЛАЖАГИНИ ЎЗГАРТИРИБ ЮБОРГАН 6ТА ОЛАМШУМУЛ ИХТИРО. XIX-XX асрларда илм-фан тараққий этиши билан фан-техника соҳасида ҳам бир қатор инқилоб даражасидаги ўзгаришлар содир бўлган.
1️⃣ Радио 1896 йилда Гугльелмо Маркони томонидан ихтиро этилган;
2️⃣ Антибиотиклар 1928 йилда Александр Флемингнинг тасодифий тажрибаси натижасида яратилган;
3️⃣ Атом бомбалари 1940 йилларда, Иккинчи жаҳон уруши даврида ядро физикаси ва ҳарбий саноат уйғунлигида ихтиро қилинган; Хиросима ва Нагасакида синовдан муваффақиятли ўтказилган;
4️⃣ Брайл алифбоси 1824 йилда Луи Брайл томонидан ўйлаб топилган бўлиб, кўзи ожиз ногиронларга ўқиш имконини берган;
5️⃣ Телевизор 1920 йилларда бир нечта ихтирочилар томонидан яратилган;
6️⃣ Транзистор 1947 йилда Бардин, Браттейн ва Шоклининг саъй-ҳаракатлари натижасида кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Фақат оқ танлиларга мўлжалланган ўриндиқда ўтириб кетаётган қора танли эркак, Жанубий Африка 1986 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Испания фуқаролар уруши даврида Барселонадаги Республикачилар ҳужум гвардияси, 1936 йил.
🔎 @unutilgan_tarix