#retro_video
Америкалик гигант одам Альберт Йохан Крамер (Albert Johan Kramer) 1897 йил 15 июнда Амстердамда туғилган. Унинг 2 синглиси ва бир укаси бўлган. 7 ёшидаёқ бўйи 2 метрга, 21 ёшида эса 2 метр 28 смга етган. Крамернинг ҳақиқий бўй кўрсаткичи 237 смни, вазни 165 кгни ташкил этган. У Нидерландия, Германия, Буюк Британия ва АҚШ театрларида ишлаган. Британияда Lofty лақаби билан, Европанинг қолган давлатлари ва АҚШда Jan van Albert номи билан фаолият юритган. Альберт Крамер 1976 йил 4 апрелда вафот этган.
🔎 @unutilgan_tarix
Мактаб ўқувчиларининг норозилик намойиши, Лондон, 1972 йил.
Плакатда "Йўқолсин таёқлар!" деб ёзилган. 1972 йил 17 май куни 10,000 дан ортиқ лондонлик мактаб ўқувчилари бемаза таомлар, жисмоний жазолар ва форма кийишга қарши намойишга чиқишган. Намойишлар тез орада бостирилиб, ташкилотчилар жазоланган бўлса-да, 1974 йилда Лондонда, 1986 йилда мамлакатдаги давлат мактабларида, 1998 йилда Англия ва Уэлсдаги барча мактабларда жисмоний жазо тақиқланган. Бироқ мактабларнинг 90% дан ортиғида мактаб формаси ҳали ҳам талаб қилинади.
🔎 @unutilgan_tarix
Майда жиноятлар учун жиноятчиларнинг бўйинларига тақиладиган канга. Хитой, 1910 йил.
Канга — бу кенглиги 4 ёки 5 қарич бўлган, ўртасидан тешик очилган катта қалин тахта. У одамнинг бўйнига қўйилган ва устига икки варақ қоғоз ёпиштирилиб, уларнинг биттасида маҳкумнинг жиноятлари, иккинчисида у олиши керак бўлган жазолар санаб ўтилган. Ҳар куни тонгда бўйнига тахта тақиб, жиноятчиларни олиб чиқиб, энг гавжум жойларга олиб чиқишган ва омма уни масхара қилган. Баъзида жиноятнинг оғирлигига қараб, бу турдаги жазо 30 кунгача давом этган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Бухоро амирининг Карманадаги саройида ташкил этилган меҳмондорчилик. Эски Бухоро, XIX аср охири.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣0️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌎 1578 йил—инглиз саёҳатчиси Мартин Фробишер Гренландияни инглиз тожининг мулки деб эълон қилиб, "Ғарбий Англия" деб атаган;
⚔ 1792 йил—Буюк француз буржуа инқилоби пайтида Парижда халқ қўзғолон кўтарган;
🏭 1793 йил— Америкалик Эли Уитни пахта тозалаш заводини патентлаган;
1837 йил— Виктория Буюк Британия қироличасига айланган;
📞1840 йил— Сэмьюел Морзе телеграфни патентлаган;
🏦1863 йил— Қўшма Штатларда илк банк ташкил этилган (Айова штатининг Давенпорт миллий банки);
💬1867 йил— Президент Эндрю Жонсон Аляскани сотиб олиш тўғрисида эълон қилган;
🌉 1934 йил —Лондондаги Ватерлоо кўприги сотувга қўйилган;
✌️1945 йил— илгари Рейхстаг томида ўрнатилган Ғалаба юаннери Берлиндан Москвага етказилган;
📌1945 йил —Европадан қайтиб келган генерал Дуайт Д. Эйзенхауэрни 4 миллион Нью-Йорк аҳолиси кутиб олган;
🚫1967 йил — Муҳаммад Али Вьетнам урушида АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун Хюстон суди томонидан 5 йиллик қамоқ жазоси ва 10,000 доллар жарима белгиланган;
🇿🇼1969 йил— Родезияда (Зимбабве) ўтказилган референдумда аҳоли республика эълон қилинишини ёқлаб чиққан;
🇺🇿 1990 йил—Ўзбекистоннинг давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилинган;
🇩🇪 1991 йил — Германия парламенти ва Германия ҳукумати аъзолари пойтахтни Бонндан Берлинга кўчиришга қарор қилишган;
🚇1993 йил — Ла-Манш остидан ўтувчи Евротуннел бўйлаб биринчи синов поези ўтган;
🌐 2003 йил — Wikimedia фонди яратилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Илк маротаба полиция радаридан фойдаланиш ҳолати. 1949 йил, АҚШнинг Гластонбери шаҳри. Коннектикут полицияси 1947 йилда янги қурилмани синовдан ўтказган ва 1949 йил февралда радар кўрсаткичлари асосида тезликни оширганларга жарима ёзила бошланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Ушбу папирус парчаси ортида тирик одамлар бўлган. Қайдлар қадимги юнон тилида ёзилган. Унга биноан оксиринхлик ер эгаси Флавия Кирия (қадимги Мисрнинг Пемже шаҳрининг юнонча номи) буғдойни тезкор почта ташувчиларига (cursus velox) топширишни буюрган. Доннинг кейинчалик қаерга кетгани номаълум, аммо ундан ун майдаланиб, сўнгра қадимий шаҳарлардан бирида абадий юлдузлар нури остида кечки овқат пайтида янги иссиқ нон тортилганини тасаввур қилиш мумкин. Бу Британия кутубхонаси коллекциясидаги 470 йил 19 сентябрга оид 1625-сонли папирус.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Олти нафар бақувват ака-укаларнинг ақл бовар қилмас трюклари. 1949 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Гоҳида бўронлар ҳам инсон учун наф келтиради: қалбни бироз ларзага солади, бироқ, шу орқали ундан барча ғуборларни кўтаради."Эрсин Тезжан
Алясканинг сотилишидан тушган пуллар қаерга кетган?
Аляскани харид қилиш Қўшма Штатлар қудратини янада мустаҳкамлаган. Бунинг учун тўланган пул қисқа вақт ичида ўзини оқлаган. Қўшма Штатлар учун ушбу келишув натижасида қўлга киритилган стратегик устунликни ортиқча баҳолаб бўлмайди. Россияга келсак, Аляскани сотишдан тушган пул ҳеч қачон империя хазинасига келиб тушмаган.
Кенг тарқалган тахминларга кўра, ўша вақтдаги Россиянинг АҚШдаги элчиси Эдуард Стекль ўтирган кема Аляска сотувидан олинган олтинлар билан бирга Болтиқ денгизида чўкиб кетган. СССР ҳукумати бу тахминга қуйидагича қўшимча киритган: Москва ўша ҳудудга Финляндия билан биргаликда экспедиция уюштирган ва қидирувлар натижасида чўкиб кетган кема топилган, аммо унда олтиндан асар ҳам бўлмаган.
Пулларнинг қаерга кетганлиги Алясканининг сотилиши масаласи бўйича энг асосий жумбоқ бўлиб қолмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Невада саҳросидаги атом бомбаси синови пайтида олинган тарихий кадрлар. АҚШ, 1955 йил. Олимлар атом бомбаси оқибатларини тадқиқ этмоқда. Бунинг учун улар ҳақиқий объектларга ўхшаш декорациялар яратиб, кейин уларни портлатиб кўришади.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Биламизки, хато қилиш инсон табиатига хос жиҳат. Уни бировнинг бўйнига қўйиш эса бу —сиёсатдир."Ҳерберт Ҳамфри
Умрингизда ҳеч бўлмаганда бир маротаба "2х2=5" формуласи ҳақида эшитгандирсиз. Лекин бу формула қаердан пайдо бўлганини ҳамма ҳам билмайди.
Формуланинг муаллифи ёзувчи ва журналист Жорж Оруэллга тегишли. Ушбу қарама-қарши формула Оруэллнинг миясида ҳар бир совет одамига жуда яхши таниш бўлган "Беш йиллик режа тўрт йилда!" деган жумлани эшитганидан кейин туғилган. Мазкур формулани Оруэллнинг машҳур "1984" романида учратиш мумкин.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Қизил майдондаги бадан тарбия байрами — “Гуллаётган ёшлар” парадида иштирок этаётган ўзбеклар. Москва, 1939 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Агар нафрат деган туйғуни электрга айлантириш мумкин бўлганида эди, бутун дунё ёришиб кетиб, ҳеч ким электрдан шикоят қилмай қўярди"Никола Тесла
#kun_tarixi
2️⃣1️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1582 йил— Акечи Митсухиде хоинлик билан ўз хўжайини Ода Нобунага ҳужум қилган. Кучлар тенг бўлмаган ва Нобунага қўлга тушмаслик учун ўзини ҳаракири қилган;
📌1633 йил— Галилео Галилей инквизицияга учраб, қамоққа ташланган;
📌1749 йил— Канадада Галифакс шаҳрига асос солинган (ҳозирги Чебукто);
⚔️1788 йил —рус-швед уруши бошланган. Уруш Буюк Британия, Голландия ва Пруссия томонидан қўллаб-қувватланган Швеция томонидан Россия билан олдинги урушлар пайтида йўқотилган ҳудудларни қайтариш мақсадида бошланган;
🧪1804 йил — Смитсон Теннант Лондон Қироллик жамиятига иккита янги метал: иридий ва осмийнинг топилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этган;
🇺🇸1898 йил — Гуам АҚШ ҳудудига айланган;
🛩 1913 йил —биринчи марта аёл самолётдан парашютда сакраган. Ўн саккиз ёшли америкалик Жоржия Бродвик беш килограммли ипак парашютидан фойдаланиб, Гленн Мартин бошқарган самолётдан 305 метр баландликдан сакраб сакраб, Гриффит Филд аэродромига (Лос-Анжелес, Калифорния) етиб келган;
⚔️ 1940 йил —Иккинчи жаҳон уруши: Палмира қатл этилиши - Польшанинг юқори ижтимоий қатламларига қарши акция давомида фашистлар 2 кун ичида Варшава яқинида 360 дан ортиқ одамни отиб ташлашган;
⚔️ 1941 йил —Иккинчи жаҳон уруши: Германия қўшинлари Барбаросса режасига биноан 22 июнь куни СССРга қарши ҳарбий операцияларни бошлаш учун олдиндан тайёрланган ҳаракатлар амалга оширила бошланган. Германия кучлари СССР ҳудудига кира бошлаган;
💰 1948 йил— Германияда янги валюта - немис маркаси муомалага киритилган;
🛰 2004 йил — дунёдаги биринчи хусусий бошқариладиган космик кемаси SpaceShipOne биринчи марта космосга чиққан;
2004 йил — Шомил Басаев бошчилигидаги жангарилар Ингушетияга қуролли ҳужум уюштиришган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Испан пандемияси" даврида юзига ниқоб тақмаганлиги учун қўлга олинган киши. Сан-Франциско, 1918 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Велосипедга боғланган кўчма ёқилғи қуйиш шохобчаси. У Коннектикутдаги кучли бўрондан кейин электр таъминотисиз қолган ҳудудда фаолият юритмоқда. 1938 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Ноодатий мусобақадан лавҳа— мотоциклда футбол. 1930 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Болалар боғчалари қандай пайдо бўлган ва нега улар бундай номланади?
Мактабгача таълим-тарбия муассасалари немис ўқитувчиси Фридрих Фрёбелнинг шарофати билан пайдо бўлган. 1837 йилда у ўзининг "Болалар боғчаси" ("Kindergarten") деб номланган муассаса очиб, ёш авлодга махсус таълим-тарбия бериш ғоясини амалиётга татбиқ этган. Немис тилидан сўзма-сўз таржима қилинганда бу атама "болалар боғи" деган маънони англатади.
Фрёбел бу ғояси орқали болалар барча зарур кўникмаларни эгаллайди, жамиятда ўзини тутиш қонун-қоидаларини ўрганади, биргаликдаги тадбирлар ва ўйинлар орқали шахс сифатида ривожланади, деб ишонган. У болаларни боғдаги ўсимликлар билан таққослаган, чунки улар ҳам мукаммал ривожланиши учун боғбоннинг меҳри ва эътиборига муҳтож.
🔎 @unutilgan_tarix
Пол Гоген вафотидан сўнг унинг "Қорда қолган Бретон қишлоғи" асари кимошди савдосида сотилган. Ўша вақтда янглишиб, бу суратни тескари осишган ва у "Ниагара шаршараси" номи билан кўргазмага қўйилган.
🔎 @unutilgan_tarix
2000 ёшдаги уст-бош
Бу хюлдремослик аёлнинг кийими бўлиб, унинг жасади 1879 йилда Даниядаги Рамтен аҳоли пункти яқинидаги ботқоқликдан топилган. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, ўша аёл темир даврида яшаган (милоддан аввалги 160 йиллардан то милодий 340 йил йилгача). Унинг кийимлари ботқоқликда яхши сақланиб қолган, қайта тикланган ва бир нечта музейларда кўргазмаларда намойиш этилган. Жундан тўқилган юбка ва шарф, иккита чарм пальто ҳозирда Дания миллий музейида сақланмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣9️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌏Мил.авв. 240 йил— дунёда биринчи марта юнон олими Эратосфен ер меридиани узунлигини ҳисоблаб чиққан;
🏈 1846 йил —АҚШнинг Ню-Жерси штатида биринчи бейсбол ўйини ўтказилган;
❌ 1862 йил —Қўшма Штатлар бўйлаб қуллик тақиқланган;
📣1865 йил — Шимолий арми генерали Гордон Грейнжер Техасдаги қулларга эркинлик эълон қилган;
📌1910 йил— АҚШда биринчи марта Оталар куни нишонланган;
📻1910 йил — Қўшма Штатларда ҳукумат барча йўловчи кемаларини радио ускуналари билан таъминлашга ваъда берган;
📜 1917 йил —Биринчи жаҳон уруши пайтида Буюк Британия Қироли Жорж V қироль оиласи аъзоларининг номларидан барча немис унвонларини олиб ташлаш тўғрисида фармон чиқарган. Илгари Сакс-Кобург-Гота деб номланган қироллик сулоласи Виндзорга айланган;
📝1921 йил —Буюк Британияда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган;
🌏1944 йил — Филиппин денгизидаги Мариана ороллари учун кураш бошланган;
🇰🇼1961 йил —Кувайт мустақиллиги эълон қилинган;
⚔️ 1991 йил —Совет қўшинларини Венгриядан олиб чиқиш тугалланган;
🇺🇿🇰🇷1992 йил— И.Каримов Жанубий Кореяга ташриф буюрган. DEU корпорацияси билан Асакада автомобил заводи қуришга келишилган;
⚔️1992 йил —Днестрян можароси: Молдова доимий армиясининг Бендер шаҳрига қарши уруш ҳаракатлари бошланган;
🔫1999 йил —машҳур онлайн-шутер "Counter Strike"нинг биринчи версияси чиққан.
🔎 @unutilgan_tarix
"Қадрли онажон! Нью-Йоркка чоршанба куни етиб борамиз ..."
"Титаник" кемасининг 1912 йил 13 апрелда даҳшатли фожиага учрашидан бир кун олдин йўловчилардан бири томонидан ёзилган сўнгги мактублардан бири.
🔎 @unutilgan_tarix
Буюк Тибс (1950 - 1964) лақабли мушук Лондондаги почта бўлимида 14 йил расмий равишда фаолият юритган ва сичқонларни ушлагани учун ҳафтасига 2 шиллинг 6 пенс иш ҳақи олган. Англиядаги почта бўлимида мушукларлан кемирувчиларни тутиш мақсадида 1868 йилдан кейин фойдаланила бошлашган. 1952 йилда кўп йиллар давомида бирор марта мушукларнинг иш ҳақи оширилмаганлиги учун жамоатчилик норозилиги ҳам бўлиб ўтган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣8️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🔖1583 йил— илк маротаба инсон ҳаёти суғуртиэа қилинган. Лондонда Ричард Мартин Уилям Гибсоннинг ҳаётини 383 фунт стерлингга суғурта қилдирган;
⚔ 1799 йил —Александр Суворов бошчилигидаги рус қўшини Алп тоғлари орқали ўтиб, Треббия дарёси бўйида (Шимолий Италия) француз қўшинини мағлуб этган;
⚔ 1812 йил — АҚШ Буюк Британияга қарши уруш эълон қилган;
⚔ 1815 йил — Ватерлоо жангида Наполеон армияси мағлубиятга учраган;
🌉1817 йил— Лондонда Ватерлоо кўприги очилган;
🇪🇸1837 йил— Испанияда янги Конституция қабул қилинган;
📜1881 йил — "Уч император иттифоқи" тикланган. Германия, Австрия ва Россия императорлари махфий битим имзолашган, унга кўра иттифоқ аъзолари улардан бирига қилинган ҳужумда бирон бир давлатни қўллаб-қувватламасликка ваъда беришган;
📚1907 йил— Жорж Бернард Шоу ва Марк Твен Лондонда учрашишга
🚫 1932 йил— Чили Социалистик Республикаси ўз фаолиятини тугатган
🚶1934 йил— Англияда ҳукумат фуқароларни йўлдан ўтаётганда пиёдалар ўтиш жойларидан фойдаланишга чақирган;
📻 1940 йил—француз генерали Шарл де Голл Лондондан туриб (BBC тўлқинларида), ,Қаршилик кўрсатишга даъват қилган;
⚔1942 йил — Муқаддас Кирил ва Мефодий соборида жанг — етти чехословак диверсантлари билан саккиз юз гестапо ва СС кишилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берган. Ушбу жанг пайтида барча чехлар йўқ қилинган;
✈️1945 йил —Франциянинг "Нормандия-Неман" авиаполки Совет ҳукумати томонидан совға қилинган самолётларда СССРдан Францияга учиб кетган;
🇮🇹1946 йил—Италия республика деб эълон қилинган;
📺1959 йил — Англиядан АҚШга илк телевизион эшиттириш узатилган;
📜 1979 йил —СССР ва АҚШ стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартномани имзолашган.
🇺🇿1990 йил— Олий Кенгаш сессиясида Мустақиллик Декларациясини қабул қилиш бўйича муҳокамалар бошланган;
🇺🇿2004 йил— Рустам Қосимжонов жаҳон чемпиони бўлган шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Коалаларнинг бармоқ излари одамларникидан деярли фарқ қилмайди. Ҳаттоки, бир сафар жиноят содир этилган жойда коаланинг бармоқ изини одамники билан адаштириб қўйишган.
Ўзингиз солиштириб кўринг: коаланинг бармоқ изи (чапда) ва инсоннинг бармоқ изи (ўнгда)
🔎 @unutilgan_tarix
"Биз бу дунёга ўз ҳиссамизни қўшиш учун шу ердамиз. Бошқа нима учун йиғилдик?"
1984 йил 24 январда Стив Жобс фойдаланувчи график интерфейсидан фойдаланадиган ва Mac OS операцион тизимида ишлайдиган илк шахсий компьютер бўлган Macintosh'ни тақдим этмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣7️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌎1579 йил—Англиялик қароқчи Френсис Дрейк бутун дунё бўйлаб сузиб юриб, Сан-Франциско ҳудудига келиб тушган ва уни "Янги Албион" деб атаб, инглиз мулки дея эълон қилган;
⚔️ 1789 йил— Францияда руҳонийлар ва дворянларнинг қуйи қатламлари томонидан қўллаб-қувватланган Генерал Штатлар Миллий Ассамблея деб эълон қилинган. Миллий йиғилишни тарқатиш учун қилинган уриниш 13-14 июль кунлари халқ қўзғолонига, Бастилиянинг эгалланишга ва Франция инқилобининг ғалабасига олиб келган;
⚔️ 1866 йил —Австрия-Пруссия уруши бошланган;
🛳1885 йил — француз халқининг АҚШга совғаси Озодлик ҳайкали француз "Isere" пароходида Нью-Йоркка етиб келган;
🌏 1898 йил —АҚШ Сенати Гавайининг қўшиб олинишига рози бўлган;
❌1925 йил— Женевада заҳарли, асфиксиянт ва бошқа шу каби газлар, биологик қуроллардан урушда фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги протокол имзоланган;
📌1939 йил —Францияда охирги марта гильотина орқали оммавий қатл ижроси бўлиб ўтган (қотил Евгений Вайдман қатл этилган);
📜1942 йил— Бекободда металлургия заводини қуриш ҳақида қарор қабул қилинган;
🇮🇸 1944 йил —референдум натижасида Дания-Исландия иттифоқи тугатилган, Исландия республика деб эълон қилинган;
🩺1950 йил — Чикагодаги жарроҳ Ричард Лойлер дунёдаги биринчи буйрак трансплантациясини 45 дақиқада амалга оширган;
💣1967 йил — ХХРда водород бомбасининг биринчи синовлари бўлиб ўтган;
⛓1972 йил —АҚШ полицияси Вашингтон штатидаги Уотергейт меҳмонхонаси мажмуасидаги демократлар штаб-квартирасида тинглаш аппаратларини ўрнатган бешта жиноятчини ҳибсга олган. Ушбу жанжал Президент Ричард Никсоннинг сиёсий фаолиятини тугатган;
📣 1982 йил —БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида АҚШ президенти Рональд Рейган СССРни ёвуз империя деб атаган;
🚫 1991 йил —Жанубий Африкада янги туғилган чақалоқларни ирқий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонун бекор қилинган, бу амалда ушбу мамлакатда апартеид сиёсати бекор қилинганлигини англатган.
🇺🇿2004 йил— Тошкентда ШҲТга аъзо мамлакатлар саммити бўлиб ўтган;
🔎 @unutilgan_tarix
Вашингтонда сақланаётган маҳбуслардан 1963 йилдан 1973 йилгача синов объекти сифатида фойдаланишган.
Махбуслар устида радиациянинг моякларга таъсирини текшириш мақсадида тажриба ўтказилган. Қамоқдан эртароқ озод бўлиш имкониятига эга бўлишни истаган 130 нафар маҳбус тажрибаларда иштирок этган. Улар 10 дақиқалик танаффус билан 400 раддан ортиқ нурланишга (2400 рентген нурига тенг) чидаб беришган. Кейинчалик ўша маҳбуслар тажрибалар айтилганидан кўра хавфлироқ эканлигини тушуниб етишган.
🔎 @unutilgan_tarix