ЎҚИТУВЧИДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ
Ўқувчиларнинг калтакланишига қанчалик қарши бўлсам, ўқитувчининг калтакланиши, хўрланиши, ишлатилишига ундан ортиқ қаршиман.
Видеодаги ҳолатдаги исқирт аёлга қонундаги тегишли жазонинг энг охирини бериш керак. Бу ерда оддий безорилик эмас, олдиндан тайёрланган, уриш ниятида келиб, ўқувчилар олдида намойишкорона уриб, хўрлаб, ўғлига видеога олдиришни режалаштириб келган.
Онани худо ургани, ундан бўлган боланинг тарбияси чиққан жойига кириб кетгани бир гўр. Аммо видеода додлаб қочаётган болаларнинг психологияси, улар кўрган саҳнанинг даҳшатига ким жавоб беради?
Видеони кўриб кўнглим жуда хира бўлди. Исқиртлар, қолоқлар, ёввойилар, ўқитувчидан қўлларингни тортинглар.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
ЭРКАКНИНГ ҲАР БИР МУВАФФАҚИЯТИ ОРТИДА АЁЛ ТУРАДИ
Бир гуруҳ туристлар тимсоҳларни кўришга борибдилар. Тимсоҳ боқувчи миллиардер уларга агар ким тимсоҳлар ётган ҳовуздан сузиб ўтиб тирик қолса, унга 10 миллион доллар бераман дебди.
Ҳамма жим бўлиб бир-бирига қараб турганида бир эркак сувга сакраб, сузиб, тимсоҳлар орасидан ўзини олиб қочиб, бир амаллаб нариги тарафга тирик ўтиб олибди. Миллиардер ваъдасида туриб унга 10 миллион долларни олиб чиқиб берибди.
Кечқурун муваффақиятни нишонлаб бўлгач, меҳмонхонада ўз хоналарига киргач, эр хотинига дебди:
- Хотин, ҳеч кимга айтмасанг сенга бир сирни айтаман. Мен ҳовузга ўзим сакраганим йўқ. Кимдир мени орқамдан итариб юборди. Кейин ўлмаслик учун сузиб, ҳаракат қилишга мажбур бўлдим ва охири муваффақиятга эришдим.
- Биламан. Сизни итариб юборган одам мен эдим…
Қиссадан ҳисса. Эркакнинг ҳар бир муваффақияти ортида ҳар доим аёл туради.
😂😂😂🍾
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Бадан, яланғочлик мавзуси ибтидоий замонлардан бери нозик, фалсафий ва ижтимоий муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган мавзу ҳисобланади. Шунинг учун, кўплаб анъанавий, қадимий урф-одатларга асосланган жамиятларда бу мавзу табу ҳисоблангани учун уни англаш, тушуниш ва тушунишга интилиш ҳам тақиқланган иш ҳисобланади. Яланғочликка дуч келинганида сабаб, мақсад ва мавзу нима бўлишидан қатъий назар кўзни бошқа тарафга буриш ва қарамаслик керак ҳисобланади, тамом.
Ўрни ва вақтига қараб бу ҳам тўғри.
Аммо бадан сиёсий мақсадда ишлатилганида яланғочлик фақатгина бадандан иборат бўлмайди. Албатта аёлнинг баданини кўриш билан эротика ёки ўн саккиз плюс жанрни кўрилавермайди.
Тушуниш учун ушбу мавзудаги талаба қиз мисолини оламиз. Бу ерда гап жинсий примитив шаклда кийимини ечиш, яланғоч бўлиш, баданини кўрсатишда эмас.
Агар яланғоч бўлгиси, кийимини ечгиси келса, у бу ишни уйидаям қилиши мумкин эди ва ҳар кун қиладиям.
Агар у баданини бировга кўрсатгиси келса, ҳатто бировлар билан ётгиси келса, у бу ишни яширинча бемалол қилиб юриши, ҳатто фоҳишалик қилиши ҳам мумкин эди. Шунда у ечинарди ҳам, баданини ҳам кўрсатарди.
Унинг қилган иши сиёсий исён, бадани эса сиёсий қурол. Унинг қилган иши Эронда камида 10 йил қамоқ жазоси билан жазоланади.
У баданини кўрсатгиси келганида 10 йил қамоқ ва ҳатто қамоқда зўрланиш, ўлиб кетиш хавфини зиммасига олиб ечинмаган бўларди.
Шунинг учун сиёсий билим ва савия етарли бўлмаса, воқеага фақат примитив ҳайвоний кўз билан қараб баҳо бериш керак эмас. Мен бирон воқеа, ҳодиса ҳақида пост қилсам буни бир қизнинг ечинганини улашиш учун қилмайман. Канал енгил кўнгилҳушлик канали эмас. Пост чиқарилмасдан олдин у менинг мингта таҳлил ва цензурамдан ўтиб, кейин чиқади. Ва сизларга имкон қадар содда, тушунарли, баъзан айрим шуъури тайёр бўлмаган инсонлар учун ёқимсиз, аммо фойдали шаклда етказиб берилади.
Ушбу мавзу ҳам бундан мустасно эмас. 🙏
Талабларга биноан Абдуқодир Жонатан Давидни ва Али Абдини учириб юборган видеоларини улашяпман.
Айтиб қўяй, сифатига жавобгар эмасман. Видеоларни интернетдан ўғирлаб, кўримли шаклга келтирдим холос. 😃💪
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
“АБДУҚОДИР ҲУСАНОВ МИХ БИЛАН БОЛҒАЛАРНИ ҚОҚАР ЭМИШ”
Ўз меҳнати билан обрў қозониш, ўрнини топиш деганда иккиланмасдан Франциянинг “Ланс” футбол клуби ҳимоячиси, юртдошимиз Абдуқодир Ҳусановни кўрсатиш мумкин. У Францияда тўп сурган илк ўзбек футболчиси бўлади. У Францияга келганида бор йўғи 19 ёшда эди. У келганида “Ланс” клуби чемпион ПСЖдан кейин Франциянинг вице чемпиони эди ва жамоа ушбу муваффақият учун меҳнат қилган ўйинчилардан ташкил топган бўлиб, ҳеч ким бор йўғи 100 000 еврога олиб келинган, давлати бирон марта жаҳон чемпионатида иштирок этмаган ёш ўзбек йигитига ўйнашга ўрнимни бераман деб кутиб тургани йўқ эди.
“Ланс”га келгач, у меҳнат қилишни, сабр билан ўз вақти келишини кутишни бошлади. Пиар, шов-шув қилмади, интервьюлар бермади, бировга “пахта қўймади”. Ҳатто “Ланс” муҳлислари унинг жиддий кўринишига ҳазил қилиб бир марта жилмайишини кутиб юрар эдилар.
Сиз нималар бўлаётганини тушуняпсизми? 😃
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
ИНБАЗАРМИ, ДИН БАЗАРМИ Ё РИНГБАЗАРМИ?
« Inbazar » савдо тармоқлари раҳбари ва у ўрнатган зўравонлик тизими билан боғлиқ воқеа ва ҳодисалардан хабардор бўлсангиз керак.
Шунинг учун воқеаларни таърифлаб матн ёзиб ўтирмайман. Кейинроқ балки барча видеоларни жамлаб воқеалар йиғиндисини қўйиб қўярман.
Ўзбекистонда яшамаганим учун мен умуман билмайдиган “Инбазар” деган дўконларнинг эгаси давлатимиз ва жамиятимизнинг оёғидан тортиб ётган нима иллатлар, нуқсонлар ва салбий жиҳатлар бор бўлса, уларни битта ўзи намоён қилар экан:
- Ўзини диндор ва тақводор, инсоф ва виждонли, адолатпарвар инсон қилиб кўрсатувчи “шустряк” тадбиркор. “Ҳожи ака” бўлса ҳам ажабланмайман
- Машҳурлар, таниқли блогер ва ижтимоий фаоллар, спортчи ва санъаткорларнинг оғзини мойлаб, буларни видеоларга муҳрлаб, “еган оғиз уялар” қабилида “қисиб” юрадиган қилиш йўлини ўйлаб топган айёр
- Пули, танишлари, балки “кўча”даги, спортчилар орасидаги ва “органлар”даги танишларига суянган ҳолда “ўз подшолиги”ни яратиб олган золим подшо. Ўзи ҳукм чиқариб, ўзи ижро қилиб, қўл остидагиларга ҳам буйруқ бериб, ижро қилдириб, барча ижро жараёнларини тасвирга олиб борувчи тизимни ўрнатган мазахист
1 Валло билло, “урганларини кўриб шокка тушдим. Урган одамга қонун чора кўради” деб кўзларири пирпиратиб, ўзини фаришта қилиб кўрсатадиган иккиюзламачи
1 Ўз одатига кўра, алтак еган болага машина ва мансаб совға қилиб ёпғлиқ қозонни ёпиқлик қолдиришга ва аксинча бу “қора пиар”дан ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга интиладиган порахўр. Ажойиби, болага машинани ўз ҳисобидан совға қилмасдан балки урган одамнинг машинасини олиб берган экан.
1 Ва энг ачинарли ва хавфлиси, у ўзидан диний раҳнамо ясаб олиб, одамларни ишга олишда эътиқодга қараб дискриминация қилиб келган. Яъни у Конституция, Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун ва Меҳнат кодексидаги моддаларни қасддан бузиб, ўзи яратган “подшолик” ичида араб тилини ўқишни билмаса, намоз ўқимаса, диндор бўлмаса ишга олмай келган.
Бу ҳолатнинг яширин бошқа бир томони борки, бунда динсизлар ва намоз ўқимайдиган мусулмонлар эмас, балки эътиқоди кучли инсонлар қурбонга айланадилар. Чунки арабча ўқиб, намозга берилиб, диний ваъзларни тинглаб юрган инсонлар уларга ўзини дин ҳимоячиси, иймонли тақводор, адолатли мусулмон қилиб кўрсатилган айёр раҳбарга шак-шубҳасиз ишониб, сал кам иймон келтириб сўзсиз итоат қиладиган ишчиларга айланадилар. Шу сабабдан уларни “диндор ва тақводор” раҳбар “адолат” юзасидан урса, сўкса, хўрласа ҳам ғиринг дея олмайдилар.
Бундай диний “асос”га қурилган лойиҳа, у давлатга пул келтираётган бўлса ҳам узоқ муддатларда давлат ва жамиятнинг пойдевори остига сув қуяди.
Яна бир томони, қудратли раҳбар ҳар сафар бировларни уриб, хўрлаб, видеога олиб, барчага тарқатса ҳам унга ҳеч нима бўлмаганини кўргач, улар ҳам ўзларини биров ҳимоя қилишига ишонмайдилар ва калтаклансалар, хўрлансалар ҳам жим турадилар.
Дастлаб калтак еган боланинг видеолари чиққанида айримлар “Эркаксан-ку, калтак еб турмасдан жавоб қайтармайсанми?” деб ёзган ҳолатлар бўлди. “Самосуд”га “самосуд” (самозащита бўлса ҳам) билан жавоб беришни ёқламаган ҳолда, йигит уларга жавоб қайтаришини ва ҳатто уларни уришини тасаввур қилиб кўринг. “Камбағални туянинг устида ҳам от қопади” деганларидай бир зумда ИИБ келиб, зўравон раҳбарнинг “окахонлари” ёрдами билан бечора болани камида 10 йилга қамаб юборишган бўларди. Ҳозирги ҳолатда эса, шунча видеолари, яъни исботлари тарқалган бўлса ҳам шахсан мен жиноятчи деб ҳисоблайдиган раҳбарни жарима ёки узоғи билан 15 сутка қамоқ билан ёпти ёпти қилиб юбориш эҳтимоли йўқ эмас.
Шундай бўлгач, калтак еб жим турган йигитлар, ҳали видеолари чиқмаган гувоҳлар, видеолари бўлмаган жабрдийдаларга “Индамай калтак еб туравердингми?” деб таъна қилиш нотўғри бўлади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, “Инбазар”нинг раҳбари кимнинг кими, кимлар билан салом-алиги борлиги, кимларни видеоларга олиб, оғзини ёпиб қўйганлигига қарамасдан қонун олдида жавоб бериши керак. Акс ҳолда, ўзи шундоғам давлатга, органларга, судга ишончи юқори бўлмаган халқнинг юртимизда адолат борлигига ишончи янада сўниши мумкин.
Мана бу постдаги видеода Юлдуз Усмонованинг раққоса қизга қилган яхшилиги эсингиздами?
Видеодаги раққоса қизни топишибди. У бор йўғи 11 ёшли қизалоқ, мактаб ўқувчиси экан. Исми Меҳрона.
Шуни ҳисобга олсак Юлдуз Усмонованинг қилган иши янада таҳсинга сазовор деб айтсак бўлади. У бир гўдакни синиб қолишдан асраб қолган экан.
Яна бир бор офарин!
Масалан паралимпиаданинг бу йилги совриндорларининг кўпчилиги 2016 йил Рио паралимпиадасидан бери олтин ва кумуш медаллар олиб келадилар. Сиз паралимпиададан олдин улардан қайси бирининг номи ва натижаларини билар эдингиз? Ҳозир 26 та совриндорларимиздан нечтасининг номлари ва спорт турларини ёддан айтиб бера оласиз? Майли, жавоб шарт эмас.
Бу гаплар билан мен паралимпиадачиларга эътиборнинг камлиги (йўқлиги демаслик учун)ни айтмоқчиман. Давлат томонидан эмас. Аксинча, менимча яхшиям давлат уларни унутмай қўллаб, тайёргарлик кўришларига имконият яратиб бериб келаётган эканки, улар йўқ бўлиб кетмабдилар ва ҳали ҳам байроғимизни баланд кўтариб келмоқдалар.
Гап умуман паралимпиадачилар, ногиронлик ва ногиронлар, уларга нисбатан муносабат ва шароитлар ҳақида. Бу фақат Ўзбекистон эмас, бутун дунёда шундай. Бу борада жамиятлардаги айрим муаммолар, масалан аёллар ҳуқуқлари каби ривожланган давлатларда шароит яхшироқ, аммо барибир мукаммал эмас, ривожланмаган давлатларда эса аҳвол умуман яхши эмас деб айтиш мумкин.
Маълумот учун, жаҳон аҳолисининг 15%дан ортиғи, яъни 1 миллиарддан ортиқ одам турли хил шаклда ногиронлиги бор ҳисобланади. Ҳисобот тўғри ва жиддий юритиладиган айрим давлатларда аҳолининг 30%дан ортиғида ногиронлик борлиги кузатилади. Ногиронлиги бор инсонларнинг ярмидан кўпи эса аёллар ҳисобланади. Бу дегани, кўпинча аёллар ҳам аёллиги, ҳам ногиронлиги учун камситишга дуч келадилар.
Мен топган статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда расман 845,3 минг киши, яъни 2,3%и ногиронлиги бор шахслар деб тан олинган. Бизда аҳвол бутун дунёдагидан яхши экан, бу рақамлар 100% тўғри деб ишонган тақдиримизда ҳам сал кам бир миллион нафар юртдошларимизда ногиронлик бор экан.
Паралимпиададаги муваффақиятлар камида икки сабабга кўра жуда фойдали бўлди.
Бир томондан, барчамиз ногиронлар ҳам барча каби инсон эканлиги, улар ҳам спорт билан шуғулланиб, барча қатори муваффақиятларга эришишлари мумкин эканлигига гувоҳ бўлдик.
Бошқа томондан, пара спортчиларимизнинг муваффақиятлари республикамиздаги ногиронлиги бор инсонлар, жумладан болаларда умид учқунларини пайдо қилиб, ҳаракат қилса, муваффақиятларга эришиши мумкинлигига ўрнак бўлди.
Энди юртимиздаги ногирон болалар спорт билан шуғулланаман десалар мактабларимиз, спорт клубларимиз ва бошқа муассасаларимизда ногирон болалар учун шароитлар борми?
Умуман ногиронлиги борлар учун юртимизда яратилган шароитлар қандай? Бериладиган нафақалар ўз йўлига. Нафақалар яшаш ва ҳаракатланиш шароитларини яхшиламайди.
Масалан, республикамиздаги биноларнинг неча фоизи ногиронлар бемалол кириб, ҳаракатланишларига мосланган? Йўлларимиз, авто тураргоҳлар, идоралар, йўл транспортлари, ҳожатхоналарчи? Шахсан мен на биноларимиз, на йўлларимизда ногиронлар учун шароитларни кўп кўрмаганман.
Мактабларда, олийгоҳларда ногиронлар таълим олишлари учун қандай шароитлар яратилган ва ногиронларнинг иш топишлари ва бошқа ишлар билан шуғулланишлари учун қандай шароитлар яратилган?
Ногиронлар соғлом инсонлардан кўра дори-дармонлар ва тиббий муолажаларга ўртача 4 марта кўпроқ мухтож бўлар эканлар. Уларнинг нафақалари бир маош миқдоридан катта бўлмаслигини ҳисобга олсак, уларнинг тиббий ҳаражатларини енгиллаштириш учун қандай шароитлар мавжуд?
Бу саволларнинг барчаси танқид эмас, балки ногиронлик ва ногиронлар шароитлари ҳақида мулоҳазалардир. Маълумот излаганимда, республикамизда бу борада ижобий қадамлар қўйилаётганлиги, ҳар ҳолда тўғри қарашда эканлигимизга гувоҳ бўлдим. Аммо бу амалга имкон қадар тезроқ кўчиши керак.
Менимча республикада ногиронлар шароитларини яхшилаш бўйича кенг қамровли миллий дастур ишлаб чиқилиши керак.
Масалан, бундан буён қуриладиган барча бинолар ногиронлар учун шароитлар билан қурилиши мажбурий қилиниши (балки аллақачон шундай бўлиши мумкин, бу ҳақда маълумотга эга эмасман) ва олдин қурилган барча бинолар келгуси йилларда ногиронлар бемалол кириб, ҳаракатлана оладиган қилиб ўзгартириб чиқилиши керак.
Биноларни ногиронларга мослаб ремонт қилиб берган тадбиркорларга солиқлардан енгиллик берилса, бу уларни ташаббуслар кўрсатишга ундаши мумкин.
Тролл.уз билан баҳсидан кейин ўзбек жамиятида қандай иллатлар бор бўлса, уларнинг барчаси бу одамда мавжудлигига амин бўлдим. У ҳатто яхши ният билан яхши гап гапирганида ҳам ўзбекнинг энг кераксиз, пастга тортадиган иллатларига амал қилар экан.
Гапларимга асос бўлиши учун қисқа мисоллар келтираман. Дастлаб у ўзбекларни солиқдан қочадиган қилиб таърифлаб, уларни давлатдан сарфлар бўйича ҳисоб сўрашга ҳаққи йўқ деб додлади. У буни шунда манманлик ва беҳурматлик билан бақириб айтдики, у ҳатто ҳақ бўлган тақдирда ҳам одамнинг у ҳақдаги фикрлари салбий томонга ўзгариши аниқ бўларди.
Ундан кейин у ўзидан олдинги қовун тушурганлар қатори узр сўраб чиқди. Фарқи, у отдан тушса ҳам, эгардан тушмасдан узр сўради. У узрида ўзидан “кўча” ясаб олиб, у ҳақда фикр билдирган блогер ва журналистларга ўзининг “армияси” билан таҳдид қилди.
Умид Ғафуров билан суҳбатда ўзига ярашмаган, олди қочди гапларидан ташқари у ўз дарвозасига бир икки голлар уриб қўйди. Унинг солиқ ҳақидаги элементар тушунчалар ҳақида (ҚҚС туфайли барча солиқ тўлаши, тушумлар барчага жумладан умуман ишламайдиган ва солиқ тўламайдиганларга ҳам бир хил ҳуқулар бериши, солиқдан қочганлар ҳам барибир солиқ тўлаши ва ҳоказолар) билимлари йўқлиги билиниб қолган бўлса, рекламалар орқали топаётган даромадидан солиқ тўламай қочаётганлардан бир унинг ўзи эканлиги тарқалган видеолар орқали кўриниб қолди.
Ундан кейин чайналиб чайналиб, бир пайталар у ўзининг “Кун.узни ҳимоя қилганини” важ қилиб кўрсатиб, гўёки сайт унга қарздордай, у ҳақида ёзиши керак бўлмагандай иддао қилди. Ваҳоланки, Кун.уз сўрамаган бўлса ҳам у журналистларга Кун.узни гапиришни тақиқлагани цензура деб айтилиб, бу на журналистика этикасига, на демократик тамойилларга тўғри келмайди. “Сен ҳақингдаги гапларни чиқармагандим, энди мен ҳақимдаги гапни ҳам чиқармаслигинг керак эди” деб иддао қилиши, ҳатто шундай деб ўйлаши унинг ғирт ўзбекчиликдаги таниш-билишчилик, ўғирлик, ғарлик бўлса ҳам қарға-қарғанинг кўзи чўқимай “қозоннинг қопқоғини ёпиб юбориш” керак деган қарашли инсон экпнлигини кўрсатади.
Бундан ташқари у ўзини Диёра Келдиёрованинг “ҳимоячиси” қилиб кўрсатганида буни “ўзининг эркаклиги” ва Диёранинг “аёллиги” билан изоҳлаб, бу борада унинг қарашлари ғирт мачолар шаклида эканлигини намойиш этган. Унинг қарашлари бўйича, Диёра эркак бўлганида уни бемалол сўкавериш мумкин деган хулоса келиб чиққан. Умуман, эркакми аёлми бир хил ҳуқуқларга эга, уларнинг ҳуқулари юзасидан фикр билдирилса, жинсидан қатъий назар муносабат бир хил бўлиши керак.
Гапни чўзмаслик учун шу ерида хулоса қилсам бу одам ҳаммадан ўзини ақлли деб билувчи, ўзбекларни солиқдан қочувчи (ўғри, муттаҳам) деб билувчи, ўзи солиқдан қочувчи, аёлларни ожиза ва ўзини “ЭРКАК” деб билиб, бошқаларга эркаклигини кўрсатувчи, ўзи билмаган тушунмаган мавзуларда гапириб, ҳеч нарса билмаслигини билдирмаслик учун қаттиқроқ бақирувчи шахс бўлиб чиқяпти.
Шу хулосалар билан бу инсон ҳақида салбий фикрга келиб, мавзуни ёпган эдим ижтимоий тармоқларда унинг мана бу видеоси чиқиб қолди. Унда у перевалдан пастга камида 80, иложи бўлса 110-120 тезликда тушишни ҳимоя қилиб, бундай қилинмаса машина тўкилиб тушади деб аргумент келтираётганлигини кўриб қолдим. Видеодаги мен танимайдиган киши унга кўрга ҳассадай қилиб қанча тушунтирмасин у тушунишнинг ўрнига “солиқ” мавзусидагидай ипига ташлаб талашаётганлигини кўриб ёқамни ушладим.
Бундай фикрлайдиган, бундай мансабда ўтирган ва бундай таъсирга эга бўлган инсон жамиятимиз учун қанчалар хавфли эканлигидан қўрқиб кетдим.
Менинг армиям ҳам, зўрларим ҳам йўқ. Аммо дунё кўрган, тажрибаларга асосланган билим ва кўникмаларим бор. Бу фикрлар ушбуларга асосланган менинг шахсий фикрларимдир.
Хулосани ўзингизга қолдираман. Сиз бу борада нималар деб ўйлайсиз?
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Араблар бизни арабча ибодат қилдирган бўлса, биз уларни автобусларида ўзбекча ёзишга мажбур қиламиз.
Бизнинг кимлигимизни (айримларимизнинг қанчалар мол эканлигимизни) билмоқчи бўлсанг, бизникилар чет элларда қолдираётган изларига қаранг. (Конфуций)
🤦🏻♂️😭🫡
ПС. Видео ижтимоий тармоқлардан олинди.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Токио паралимпиада ўйинлари совриндори Рўза Қўзиева Париж паралимпиадасида ҳам кумуш медални қўлга киритди.
Баракалла 🥈👏
Урушиб қолган эр-хотинлар учун кароват.
Ярашагандан кейин ўртадаги ажратшични олиб қўйиш мумкин.
Қалай? 😂👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
ТУНЕЛНИНГ НАРИГИ ТАРАФИ
Ироқ парламенти қизларга 9 ёшдан бошлаб уйланишни қонунлаштирди. Бундан ташқари, аёлларга ажрашиш, ўз боласига васийлик қилиш ва меросхўр бўлиш тақиқланди.
Бу хабарни радикал диндорларга ёқиш учун дастлаб “Жума муборак” юбориб юриб, ҳозир қатордан қолмаслик учун қопга ўранишга ўтган, “шариат” деса тушуниб тушунмай оғзидан сўлаги оқадиган, “шариат аёлларга энг кўп ҳуқуқларни беради” деса ўқиб, текшириб ҳам кўрмай “Мошолло” деб ўтирадиган, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилсак бизларни ҳақорат қиладиган аёлларга юбориб қўйиш керак.
Улар радикал пирлар, уларнинг муридлари алдовида дунёвий жамиятдаги эркинликларидан нафратланиб, кўзларини юмганча кириб бораётган тунелнинг нариги тарафидаги чиқиш охири мана шундай ҳаёт тарзига олиб боради.
Эркаклар-ку, майли, соқол қўйса, элга қўшилиб масжидга бориб келиб юрса кунини кўради. Аммо шариат бошқарувига ўтган жамиятлар - Афғонистон, Судан, Сомалия, Ироқ, Сурия, Чад ва Мали ҳудудларидаги “ИШИД”чилар бошқарадиган ҳудудларда аёлларнинг ҳуқуқлари максимум чекланиб, улар бола туғиб берувчи предмет даражасига туширилганлар.
Умуман олганда, у ерларнинг қонунларига кўра бу нормал ҳолат дейиш мумкин, чунки деярли ҳеч ким ўқиб кўрмаган шариат қонунлари шундай. У ердаги радикал диндорлар ўзлари берган ваъда - “шариат ўрнатиш”дан ортиқ иш қилаётганлари йўқ. Айб ўз вақтида уларни қўллаб қувватлаганларда, дастлаб “Жума муборак” юборган, кейин қопга киришга, ундан кейин эрига 4 хотин олишга рози бўлганларда, илм ўрнига зулмни танлаганлардадир.
Афсуски, бизнинг жамиятимизнинг ҳам анча инсонлари, жумладан аёллар ушбу тунелга кириб йўлга тушдилар ва киришда давом этмоқдалар. Ўз вақтида орқага қайтиб ёруғликка чиқиш ёки тунелнинг охиригача етиб бориб, нариги тарафидан чиқиш ҳар кимнинг ўз қўлида.
Биз ва биз каби ойдинларнинг вазифаси бошқалар кўрмаётган хавфларни кўрганда ҳақорат ва таҳдидларга дуч келсак ҳам огоҳлантириб қўйишдир.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Доктор:
- Кунига 2 литр сув ичинг
- Икки литр? Жуда кўп-ку. Бунча суюқликни қандай ичаман?
…
Ўша куни бироздан сўнг 🍺🍺🍺🍺🍺💪😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
АҲУ ДАРЁИ, Эроннинг навбатдаги қаҳрамони.
Бизда зомбилар аёлларимизни қопга тиқишни орзу қилиб, ҳукуматнинг ожизлиги олдида буни деярли уддалаб бораётган бир пайтда Эрон жамиятида аёллар ўзларининг бўғилган, олинган эркинликларига исён сифатида бош кийимларини, мана энди кийимларини ечмоқдалар. Уларнинг бошқа йўқотадиган нарсалари қолмаган. Улар барибир эрксиз яшайдиган бўлса бу умрни расман шариат полициясига қамоқхонасида яшашни, балки у ерда ўлиб кетишни маъқул кўрмоқдалар. Акс ҳолда, бир кун келиб, Афғонистондаги каби бор йўғи нафас олиш ва туғиш ҳуқуқ (мажбуриятлари) лари қолади холос.
Шундай қаҳрамонлардан навбатдагиси Аҳу Дарёи бўлади. 2022 йилда “ҳижобини тўғри ўрамагани учун” Эрон полицияси маҳкамасида жон берган Маҳса Аминидан кейин жамият учун, аёллар эркинлиги учун ўзини қурбон қилаётган яна бир ёш қиз.
Қадимий ва навқирон Эроннинг аёлларининг жасоратига тан бериш керак барибир.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Биринчи мавсумнинг ўзидаёқ у ўзига берилган ҳар бир қисқа имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз имкониятларини намойиш этиб ва жамоада ўз ўрнига эга бўлишга муносиб эканлигини кўрсатиб борди.
Ўтган мавсумда у рақибнинг бақувват ўйинчиларидан бири Жонатан Давидни елкаси билан уриб, деярли учириб юборгач, рақиб бориб реклама панелига урилиб “ёпишгач” “Ланс” муҳлислари уни “қоя”, “монстр” деб атай бошладилар. Абдуқодир Ҳусановнинг яқинда Ницца клуби ўйинчиси Али Абди билан икки марта елкама елка тўқнашгач, уни “учириб” юборгани видеоси тарқалгач, “Ланс” муҳлислари учун у деярли Лансни ҳимоя қилувчи ва тегиб бўлмас муқаддас қоя рамзига айланди. Ҳатто унинг жамоадошлари ҳам у ҳақда ярим ҳазил аралаш шундай деган. Томассон “Мен машғулотларда унга дуч келмасликка ҳаракат қиламан”. Ланснинг афсонавий дарвозабони Брис Самба “Мен ундан қўрқаман. Ростдан қўрқаман”.
Маълумот учун, “Ланс”нинг сўнгги 5 та ўйинида Абдуқодир Ҳусанов муҳлислар томонидан “энг зўр ўйинчи” деб топилди ва 8-тур ўйинларидан кейин у Франция чемпионатининг рамзий терма жамоасига киритилди.
Ҳозирга келиб, муҳлислар энди Абдуқодир Ҳусановни ҳеч қачон заҳирага ўтирғизмаслик керак деётган бўлсалар, бошқа томондан улар Абдуқодир бу таланти билан тез орада каттароқ, буюкроқ клубларга ўтиб кетишидан хавотир билдирмоқдалар.
Фикрларимни ажойиб руҳда якунлаш учун, ижтимоий тармоқларда “Ланс” муҳлислари Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ёзаётган айрим фикрларни улашаман. Ўқинглар, кулинглар, фахрланинглар. Ўзларингиз ҳам изоҳлар ёзинглар ва бошқаларга ҳам улашинглар:
- Абдуқодир Ҳусанов ва Чак Норрис бир марта учрашган. Олимлар бу ҳодисани “Биг Банг” деб атайдилар
- Шимолда қуёш чиқмаслигининг сабаби Абдуқодир Ҳусанов уни тўсиб туради (Тушунтириш: Ланс клуби Франция шимолида жойлашган. Абдуқодирни қуёшни тўсишга қодир кучли, баҳайбат деб ҳазил қиляпти)
- Абдуқодир Ҳусанов мих билан болғаларни қоқар эмиш
- Абдуқодир Ҳусанов “Киндер” тухумларидан омлет пишириб беришга қодир
- Вол Стрит биржаси дунёда бор йўғи 3-ўринда туради. Чунки биринчи ва иккинчилари Абдуқодир Ҳусановнинг шимининг ичида турибди
- Агар Абдуқодир Ҳусанов хонага кирса, уни ҳатто Жилбер Монтангье ҳам кўради (Тушунтириш: Жилбер Мотангье франциялик кўзи ожиз санъаткор. Бу ерда Абдуқодир Ҳусановнинг ёрқинлигига шаъма қилиняпти)
- Агар Абдуқодир Ҳусанов “Риколани мен яратганман” деса, ҳатто швейцарияликлар ҳам овозини ўчиради (Тушунтириш: “Рикола” Швейцариядаги конфет бренди)
- Абдуқодир Ҳусанов кикер (стол устида ўйналадиган ўйинчоқ футбол) да ҳам боши билан шўнғишга қодир
- Абдуқодир Ҳусанов “Супер Марио” ўйинини бирон марта сакрамасдан якунлабди
- Бир куни рақиб ўйинчиси Абдуқодир Ҳусановнинг оёғига тепибди ва ўзининг оёғи операция бўлиб, бир йилдан сўнг юришни бошлабди
- Бир куни Абдуқодир Ҳусанов ва Супермен қўл йиқитиш бўйича беллашибди. Шарти - мағлуб бўлган трусигини шимининг устидан кийиши керак экан
- Абдуқодир Ҳусанов болалигида қорбобога хат ёзмас экан. У қорбобога ултиматум (мажбурият) юборар экан
- Чак Норрисга урушишни Абдуқодир Ҳусанов ўргатган экан
- Абдуқодир Ҳусановни Россия армиясига рўпара қилинг, рус аскарлари четга чиқиб йўл беради
- Абдуқодир Ҳусанов чексизликни 2 марта санаб тугатган экан
- Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” клубига кетаётиб отасига дебди : “Дада, бундан буён уйнинг хўжайини сизсиз”.
😂😂😂💪
Абдуқодирга келгуси ўйинларда фақат омадлар тилаб қоламиз!
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Ўзбек тили куни аёллар ва ўқитувчилар каби 1 йилда 1 марта эсланадиган ва нишонланадиган ғариб кундир.
Тилимиз ҳеч қачон ғариб бўлмасин. Тез орада рус тилидан амалда мустақил бўлиб олсин!
🙏📚
Шу биргина кундан фойдаланиб барча устозларни, хусусан каналдаги устозларни ва ҳаётда менга таълим берган барча устозларимни табриклайман! 💐
Читать полностью…Постга қўшимча.
Бу одамнинг динга муносабатини олдинги постдаги 3 та суратда кўришингиз мумкин. Зўравонлик видеолари ва диний дискриминация ёзишмалар чиқиб кетгач, соқолларини қириб, “дунёвий” одам бўлиб олибди.
Ўтган йил Айфон 15 олиб, бу йил Айфон 16 олиш орзусида юрганларга иккала Айфоннинг фарқи 😂👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Ишхоналарда (масалан 10 дан ортиқ ишчиси бор корхона ва давлат идоралари) 5% ишчи ва хизматчилар ногиронлардан олинишини мажбурий қилиш мумкин.
Барча федерацияларга ўз спорт йўналишларида ногиронларга шуғулланиш имкониятларини яратиш мажбуриятини қўйиш керак.
Соғ ва ногиронларнинг барчасини билаштирувчи “ижтимоий тиббиёт суғуртаси”ни йўлга қўйиш керак. Шунда касал бўлганлар ва бўлмаганларнинг барчалари жамғарган пуллар йиғиндисидан ногиронларнинг ҳаражатларини қоплаш йўлга қўйилиши осонроқ бўлади.
Хулоса ўрнида, менимча, паралимпиада ўйинларидаги муваффақиятлар ногиронлик ва ногиронлар мавзуснинг якуни эмас, балки республикада йўлга қўйиладиган катта тизимнинг дебочаси бўлиши керак. Шундагина, бизлар пара спортчиларимизнинг муваффақиятларидан баҳра олиб, уларни “қаҳрамонлар” деб атаб, уларнинг ва улар каби миллионлаб ногирон юртдошларимизни келгуси 4 йилгача унутиб юбормаймиз?
Сиз бу борада нима деб ўйлайсиз ва сизда қандай таклиф ва ташаббулар бор? Иложи бўлса, фикрларимни тўғри деб билсангиз постни бошқаларга ҳам улашинглар. Бу борада барча ўз фикрларини билдирсин, улар йиғилиб тегишли инсонларгача етиб борсин!
Паралимпиадачиларимизга эса яна бир бор офарин! 👏💪🏅
Дониёр Рўзметов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
ТАРИХИЙ ПАРАЛИМПИАДА ЁХУД БАРЧАСИ ЭНДИ БОШЛАНИШИ КЕРАК
(Эринмай охиригача ўқишни ва бошқаларга ҳам тарқатишни тавсия қиламан)
Париждаги паралимпиада ўйинлари биз учун тарихий ғалабаларга бой бўлди. Спортчиларимиз 26 та медал - 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалларни қўлга киритиб, 169 давлат ичида 13-ўринни қўлга киритдилар. Бу натижалар Рио ва Токио паралимпиада ўйинларидаги натижалар билан солиштирганда рекорд натижалар эканлиги аён бўлади. Ура!
Ушбу фирклар кеча якунига етган паралимпиада ўйинларидан кейин жами ОАВлар, блогерлар, ижтимоий фаоллар бу мавзуда билдираётган якуний муносабатларнинг хулосасини билдиради. Кўпчилик учун ўйинлар тугади. Шу билан паралимпиадагача танимаган спортчиларимизни яна 4 йил унутиб, 2028 йилгача эсламаймиз ҳам. Майли, балки олимпиада спортчиларидан фарқли равишда паралимпиадачиларимизга бериладиган мукофот пулларига норози бўлмасмиз, аммо барибир уларни унутамиз.
Эринмай охиригача кўришни маслаҳат бераман.
Акмал Мирзо деган одамни олдин таниган эмасман ва унга на хусуматим, на ҳайрихоҳлигим бор. Ҳатто унинг дастлабки видеолари чиқиб кетганда ҳам эътибор қилмаган эдим. Ундан кейин узр видеоси чиққанда унинг гапларининг саёзлиги ва ўзининг савиясидан энсам қотган эди.
Динозаврларга кодланган хабар:
7777 2 555 666 6 3 444 66 666 9999 2 888 777 555 2 777
Бошқа динозаврларга ҳам етказиб қўйинглар. 🤫
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
“Левийга қарама” дегани шу бўлса керак.
Бечора эркак. Чапга қараса ўлишини билиб, валло билло қизларга қарамайдиган ақлли йигит бўлиб ўтирибди. 😭😂👏
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Урааа! Олтин 🥇
Бир неча кун олдин бронза медалини олган Нурхон Қурбонова бугун найза улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритди.
Офарин! 👏👏👏