uchzamon | Неотсортированное

Telegram-канал uchzamon - Uch zamon

1193

Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали. Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт. Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Подписаться на канал

Uch zamon

Шахсан менда ушбу буйруққа ҳам эътироз бор. Масалан ўқувчининг сочи 3,5 ёки 4 сантиметр ўсган бўлса ёки 10 сантиметр ўсган бўлса, бунинг таълимга нима даҳли бор?

Майли, тепада ўтирган бир иккита ақллилар шу буйруқни чиарибди. Унинг абсурдлиги бир кун келиб исботини топгунча у амалда бўлади дейлик. Аммо сочини олдирмаган боланинг сочини мажбурлаб олиш ваколати кимда бор ва бу ҳақда қайси қонун ёки буйруқда ёзилган? Бола рози эмас, лекин унинг сочини мажбурлаб олишяпти. Бу боланинг психологиясига, руҳига, шаънига, таълим олиш истагига қандай таъсир қилади? Энди бу ишни ёппасига мактаб спорт залида, Миллий гвардия олдида қилинсачи? Бу бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Ўзбекистон ратификация қилган халқаро конвенция ва миллий қонунларимизга қанчалар тўғри келади?

Саволлар шу ерда туриб турсин. Мен учун улар риторик саволлар, уларга жавоб изламоқчи эмасман.

Аммо ушбу воқеа сабабли аламзада бўлган юқорида саналган тоифа “Ўқувчи ўқитувчини урди” деган видео туфайли “реванш” олишга интилаётгани кулгумни қистатди.

Олдин ўқувчини урма дегани алам қилиб юрган, энди сочини ҳам олма деганига қаттиқ хафа бўлганлар видеони чала кўриб “Кўриб қўйинглар, болани уришга, сочини олишга бермасанглар мана ўқувчилар ўқитувчиларни уради” деб дод солиб видеони тарқатмоқдалар.

Хуллас, нима қилса ҳам ўқувчини уриш, хўрлаш, қўрқитиш, таҳқирлаш, сочларини олиш, ва охири қўйдай итоаткор, ҳеч қачон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини талаб қила олмайдиган, хўрласа ҳам, зўрласа ҳам ғиринг демайдиган авлодларни яратиш керак.

Улар очиқчасига уриш, сочини олдириш, эркинликларини чеклаш ҳуқуқларини сўраяпти. Нима қиласизлар майдалашиб? Бира тўла болани ўлдириш ҳуқуқини сўраб қўя қолинглар. Шунда ўзини ўзи ҳимоя қила олмайдиган, балоғат ёшига етмаган ўқувчиларни хоҳласа уришади, хоҳласа хўрлашади, хоҳласа зўрлаб, бачча қилиб, кейин жиноятларини яшириш учун ўлдириб кўмиб қўя қолишади.

Хўрликларни, зўрликларни ғиринг демай қабул қиладиганлар, кўтига тепса “узр кўтим оёғингизга тегиб кетди” деб узр сўрайдиганлар, “шепим” деб қўли кўксида турадиганлар, миллий ғурури йўқлар, Россияда ўрдак қилиб юргизса, кўз ёшини артиб жим кетадиганлар, қизларини Туркия, Дубайда сотишса “Улар бизданмас” деб кўнглини хотиржам қиладиганлар, давлатнинг барча бойликларини очиқчасига ўмарганларга индай олмай еврейни сўкиб, Кока колага бойкот қиладиганлар кўпроқ, тизимлироқ етишиб чиқса жамиятимиз янада гуллаб кетади, тўғри эмасми?

Ўқитувчига ўқувчини уриш ҳуқуқини бериш бу ўқитувчини ҳурмат қилиш ҳисобланмайди. Аксинча, бу ўқитувчига, муқаддас ўқитувчилик касбига ҳақоратдир.

Бу ўқитувчиларга “Сен тупойсан, сен педагогика, методология, болалар психологияси, физиологияси деган нарсаларни билмайсан”, “Сен болаларни уришинг, хўрлашинг, жамиятимиз, миллатимиз келажагини ўлдиришинг, миллионлаб қўрқоқларни етиштириб беришинг керак” дегандай гап бўлади.

Ўзини ҳурмат қилган, билими бор, ўқувчиларга дарс ўтиш методларини яхши ўзлаштирган ўқитувчилар бу мазохист тоифанинг “меҳрибонлиги”ни ўзига нисбатан камситиш ва ҳақорат деб билади. Республикамизда миллионлаб ўқитувчилар урмай, сўкмай, “ўқувчиларига яна нималарни ўргатсам экан” деб тинмай меҳнат қилиб юрибдилар. Улар кўпчилик, аммо уларнинг ҳар қандай муҳокамаларда иштирок этишга, маҳоратли мазохистлар билан тортишиб юришга вақтлари йўқ. Чунки уларнинг мактабдан ташқари оилалари, шахсий ташвишлари бор.

Ўқитувчиларга яхшилик қилмоқчи бўлсак:

⁃ Уларнинг маошларини кун кўришларига етарли қилиш керак
⁃ Қоғозбозлик ва бюрократиядан уларни озод қилиш керак
⁃ Уларнинг вазифаларига кирмайдиган ишлардан озод қилиш керак
⁃ Уларга ишлашлари, ижодий эркинликлари учун шароитлар яратиш керак
⁃ Ота-оналар, каттаконлар ва ўқитувчининг ишига аралашидан ҳаммадан уларни ҳимоя қиладиган тизим яратиш керак
⁃ Уларнинг билим ва моҳоратлари етарли бўлмаса, уларнинг малакаларини ошириш имкониятлари берилиши керак.
⁃ Ҳоказо.

Ва шунга яраша улардан таълимда натижалар талаб қилиниши керак. Ўқитувчилик номига ва касбига номуносиблар соҳадан узоқлаштирилиши керак.


Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Жиддий қараб “қўшни синфда мен дарс ўтяпман, дарс охиригача пашша учганини эшитмай” деб чиқиб кетар эдим ва шундай бўлар эди. Кейин ҳамкасблар менга “Нега бақирмасангиз ҳам, урмасангиз ҳам бу ўқувчилар сизга қулоқ солади, мен урсам ҳам сўксам ҳам айтганимни ўтказа олмайман” деб юришарди. Чунки ўша ҳамкасблар методологиянинг “М” ҳарфини ҳам ишлатишмасди ва улар учун доим ўқувчилар ёмон эди.

Курсдошларимизни урган катта синф ўқувчилари дарс ўтмаган бўлсам ҳам, жуссалари мендан анча катта бўлса ҳам мени ҳурмат қилишарди. Дакки берсам “Хўп устоз” деб туришарди. Кейинчалик, уларга дарсга кирганимда улар учун 6-синфлардан алоҳида методлар қўллаганман ва мен улар орасида фарқ сезмаганман. Мен учун 6-синф, 9-синф ва 11-синфлар бирдай ўқувчи эди. Уларга ҳеч қачон бақирмаганман, урмаганман, сўкмаганман ва дарсларимни ўтганман. Ўша пайтдаги ўқувчиларим ҳозир кап-катта оилали инсонлар бўлиб кетишгандир, ёзганларимни ўқишса, тасдиқлашлари мумкин.

Кейинчалик, Тошкент педагогика универститетида талабаларга дарс бердим. У ерда ҳам асосан ушбу бизга ўргатилган методлар асосида ишладим. Бир куни мендан янги ташкил қилинган “заочнийлар”га дарс беришимни сўрашди. Уларга тажрибали, билимлироқ ўқитувчи дарс бериши керак дейишди. Инглиз ва немис тилларидан фан номзодлари, доцентлар дарсга кирган бўлса, француз тилини ҳали магистрда ўқиётган менга беришди.

Дарсга кирдим-у шок бўлдим. Ўқувчиларимнинг энг ёшроқлари 45-50 ёшлилар. Барчаси бир умр дарс бериб келаётган ўқитувчилар. Олдинги техникум дипломлари ўтмайдиган бўлиб қолиб, университет дипломини олишлари керак бўлган инсонлар.

Ота-онамдан катта инсонларга дарс беришимни билмаганим учун дастлабки минутда нима қилишни билмай қолдим. Одатда дарсга кирганимда ўқувчиларим менга салом берарди, бу сафар ўқувчиларимни кўриб, ўзим салом бериб юбордим.

Кейин улардан сўрадим. “Тўғрисини айтинглар, номига баҳо олиб кетишга келдингизларми ёки фурсатдан фойдаланиб ўрганмоқчимисизлар?” Улар “ўрганмоқчимиз” деб жавоб беришди. “Ундай бўлса, ёшимизни унутамиз ва мен нима десам айтганимни қидасизлар, ўргатсам ўрганасизлар, вазифа берсам бажарасизлар” деб шарт қўйдим. “Хўп” дейишгач улар мен учун 6-синф, 11-синф ўқувчиларим ва бошқа талаба ўқувчиларимдан фарқ қилмай қолдилар. Улар мен учун ўқувчиларим эди ва мен уларга ўқитувчилари сифатида дарс бердим.

Мен бу гапларни нега айтяпман?

Чунки ўқитувчилик муқаддас касб. Мен ўқитувчини, ўқитувчилик касбини ҳаммадан кўпроқ ҳурмат қиламан.

Шу сабабли, ўқитувчиларга нисбатан талабчанман. Бошқа касб эгалари ўз касбларини ёмон бажарсалар ва/ёки ўз касбларига ҳиёнат қилсалар бундан баъзан моддий, баъзан маънавий зарар келади. Ҳатто бир жарроҳ хато қилса бир бемор ўлади. Аммо агар ўқитувчи ёмон бўлса, нолойиқ бўлса, ўз касбини ёмон бажарса ёки ўз касбига ҳиёнат қилса, бу бутун миллатнинг, давлатнинг, келажак авлоднинг тақдирини куйдиради, истиқболларини ўлдиради.

Ўқитувчилик ҳам бир касб. Уни йиллар давомида ўргатилади. Ҳеч қайси педагогик метод ур, бақир, ўқувчининг яхши ёмони бўлади деб ўргатмайди. Дарсда ўқувчилар тўполон қилса, маймундай сакраб тушиб ўйнаса, урса ёки калтак еса, мен учун бунда фақат ўқитувчи айбдор.

Жуда ўқувчи ёмон бўлса, уни уриш, сочидан тортиш ваколати ўқитувчига берилмайди. Директор чақирилади, ота-онаси чақирилади, органлар чақирилади, тегишли жойларга хабар берилади. Аммо ўқитувчининг ўзи айблов эълон қилиб, ҳукмни ижро этишга ҳаққи йўқ.

Видео ва ушбу мавзуга доир айтадиганларим шу. Энди бошқа гап.

Читать полностью…

Uch zamon

ЎЛДИРИШ ҲУҚУҚИНИ СЎРАБ ҚЎЯ ҚОЛИНГЛАР

(Илтимос, охиригача ўқинг. Сарлавҳадаги мавзу охирги қисмда. Олдинги қисмларни ўқимасангиз охирги қисмни тушунмайсиз)

1. КИРИШ

Ижтимоий тармоқларда “Ўқувчи ўқитувчини урди” деб бир видеони тарқатишди. Тарқатишгандаям ёппасига, устига бола ҳуқуқларини тақиқлашга чақирувлар билан тарқатишди. Тарқатганлар орасида журналистлар, таълим соҳаси мутасаддилари ва бошқа ўқимишли одамлар ҳам бор эди.

Улардан айримларини бир тарафдан тушуниш мумкин. “Ўқувчи ўқитувчини урди” деса ўқитувчилик касбига ҳурмати бор ҳар бир инсон хафа бўлади.

Яна бирлари эса бу ҳолатдан қотиб қолган мияларидаги болаларни тахқирловчи иддаоларини дастаклашга фойдаланишга ҳаракат қилишган.

Мен ўз одатимга кўра холис хулоса қилиш учун дастлаб видеони кўриб чиқдим. Ўқувчи ўқитувчини урган жойини кўрмай қолдим шекилли деб қайта қайта кўрдим. 35 секундлик видео ўқитувчи ўқувчини тортаётган ва ўқувчи йиқилиб кетмаслик учун ўқитувчининг тирсакларидан ушлашга ҳаракат қилаётган жойидан бошланган. Ўша жойини сал фантазияни кучайтириб ўқувчи ўқитувчини урди деб тиркаб юбориш мумкин. Аммо видео давомида асосан ўқитувчи ўқитувчини урган, сочларидан тортган ва ўқувчи калтак емаслик учун ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилганлигини кўриш мумкин.

Шахсан мен учун бу видеода ўқувчи ўқитувчини урганлигига видеога қўшимча ёзилган “Ўқувчи ўқитувчини урди” деган ёзувдан бошқа исбот кўрмадим. Агар видеонинг тўлиқроқ варианти бўлиб, унда ўқувчи ўқитувчини урган бўлмаса, ҳозиргача маълум фактларда мен ўқувчи ўқитувчини урган дея айта олмайман. Бунинг устига 5-6 синфлиги кўриниб турган ўқувчи ўзидан анча катта ўқитувчини урган бўлишидан кўра унинг тескариси бўлиш эҳтимоли каттароқ.

Читать полностью…

Uch zamon

Шу иккала ҳолатни - ўқувчиларнинг сочларини олдиришни ва қизларнинг бокиралигини текширишни ҳам оқлайдиганлар ва оқлаганлар, тўғри деб ҳисоблаганлар чиқди.

Тағин нега косамиз оқармаслиги, ўзимизни, болаларимизни ўзимизда ҳам, чет элларда ҳам хўрлайверишларига ҳайрон бўламиз.

Барчасига Инилеевнинг гапи!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Машина қизил чироқда тўхтаганда эркаклар ва аёллар нима билан машғул бўладилар?
🚦🚙🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Франциядаги Ланс жамоаси муҳлислари сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра Абдуқодир Ҳусанов 46,2% овоз олиб, Реймс жамоасига қарши ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди.

Изоҳлардан ҳам жамоа муҳлислари Абдуқодирни яхши кўриб қолганлигини, келажакда ундан умидлари катта эканлигини кўриш мумкин.

Абдуқодирни ушбу эътироф билан табриклайман ва янада юксак муваффақиятлар тилайман. 💪⚽️

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Бундай қўрқинчли рақиблар билан курашда анча тажриба орттирган Путин Навалный билан ҳам олдинги рақиблар билан қўллаган методини қўллаши эҳтимоли катта эди. Бу метод уни жисмоний йўқ қилишдан иборат бўлиб, одам жисмонан йўқ бўлса, муаммо ҳам йўқ бўлишини таъминлар эди. Унинг тарафдорлари эса бир неча кун, балки ҳафталар дод вой қилиб, намойишлар қилиб, кейин ўз-ўзларидан босиладилар. Навалный эса Анна Политковская, Борис Немуовлар қатори ҳар йили эслаб туриладиган, конференцияларда Путинни сўкиб нолишга баҳона яратиб берадиган шахслар рўйхатига қўшилади.

***

Навалныйнинг ўлими табиийки манфаатларга қараб турлича муносабатларга сабаб бўлмоқда. Путинпарастлар унинг ўлимидан шод бўлаётган бўлсалар, Ғарб давлатлари унинг ўлимини қоралаб, унда шахсан Путинни айблаб, Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш вариантларини кўриб чиқмоқдалар. Демократик қарашли айрим инсонлар ҳам Навалный ўлимида Путинни айблаб, воқеани ёвузликнинг яхшилик устидан ғалабаси деб атаётган бўлсалар, яна кимлардир икки нафар ёвуздан бири ўлганлигини иддао қилмоқдалар.

Хўш, Навалныйнинг ўлими ўзи хушхабарми ёки шумхабарми?

Албатта, бир инсоннинг ўлими ҳеч қачон хушхпбар бўлмайди. Юқоридаги савол воқеанинг сиёсий, геосиёсий оқибатлари ҳақида бўлиб, Навалныйнинг ўлими кимга қандай яхшилик ёки ёмонликлар келтириши ҳақидадир.

Ғарб ва демократлар учун Навалныйнинг ўлими шумхабар ҳисобланади, чунки:

⁃ Навалный Путинга қарши ўйналиши мумкин бўлган бугунги кундаги энг катта “козир” эди. Энди у йўқ.

⁃ Навалный ғарб қадриятларини устун кўрувчи инсон эди. Ҳатто уни Ғарбда ўқиб келган ва Ғарбнинг пулига, Ғарбнинг манфаатлари учун хизмат қилишда айблашар эди.

⁃ Қарашларидан қатъий назар у Россияда демократик тамойиллар ўрнатилиши тарафдори бўлиб, Путиннинг яккаҳокимлик, диктаторлик режимига қарши алтернатив вариант эди. Яъни у Россияда демократик сайловлар юз бериши, рус халқи ўзи, Путин ва бошқа номзодлар орасидан ўзига маъқулини эркин ва ошкора сайловларда сайлайдиган кунлар келишига бир умид эди. Шу маънода, Навалныйнинг ўлимини Россияда диктатуранинг демократия устидан ғалабаси деб айтиш мумкин бўлади.

Руслар учун ҳам бу шумхабардир, чунки:

⁃ Навалный русларни Путин режимидан қутқариш учун умидлардан бири эди.

⁃ Навалный Россияда демократия шамоли эсиши учун умидлардан бири эди.

⁃ Навалный Россияда коррупцияга қарши курашчи ва рус миллатлари ҳимоячиси (ҳар ҳолда назарий жиҳатдан) эди.

Путин ва путинпарастлар учун қисқа муддатда хушхабар:

⁃ Навалныйнинг ўлими Путинга 2024 йилдаги сайловларда ғалабани деярли кафолптлади дейиш мумкин. Чунки сайловларда у энди Путинга на шахсан, на халқни кўчага олиб чиқувчи ташаббуслари билан халақит бера олмайди.

Аммо, Путин Россияда демократия устидан ғалаба қозониши ва диктаторча якка ҳокимлигини янада мустаҳкамлаши Россиянинг узоқ муддатли миллий манфаатлари учун шумхабардир.

Чунки Путин Навалныйга қўшиб Россияда сиёсий ранг-баранглик, эркинлик, русларнинг фундаментал ҳуқуқлари ва келажакда дунё давлатлари билан рақобатлаша оладиган савияга эга бўлиш имкониятларини ўлдирди. Бир кун келиб Путин ўлиб, ўрнига бошқа одам келганда ҳам агар ҳали Россия давлати тирик бўлса, тараққий қилган дунёдан 50-100 йил орқада қолиб кетган бўлади.

Ўзбекистон ва собиқ СССР республикалари учун Навалныйнинг ўлими ҳам шумхабар, ҳам хушхабардир. Чунки:

⁃ Ўзбекистон ва собиқ совет республикалари хоҳласалар ҳам, хоҳламасалар ҳам қайсидир даражада Россия билан боғлиқдирлар ва Россияда юз бераётган сиёсий воқеаларнинг уларга ҳам таъсири бўлади. Россияда империалист диктатор Путин ҳокимиятда қолишда давом этиши бизнинг келажакдаги манфаатларимиз учун яхши эмас. Чунки у бизнинг раҳбарларимиз ва элитамизни бўй сундириб, ўз таъсири остида ушлаб келмоқда. Бунга кўнмаган давлатлар билан эса низоли ва ҳатто уруш ҳолатида бўлиб қолмоқда.

⁃ Навалный Путин режимининг ҳокимиятини ва уларнинг империалистик режаларини барбод этиши, масалан Украинадаги урушни тўхтатиши мумкин эди.

Читать полностью…

Uch zamon

Вой дод, ёрдам беринглар. Рус тилини камситишяпти

🤭🤣☝️

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ЎЗБЕК ТИЛИДА ГАПИРИШНИ ҲАММА БИЛИШИ КЕРАК. “АММО” ҳақида фикрларим.

Шерзодхон Қудратхўжанинг Ўзбекистон фуқаролари ўзбек тилини билиши кераклиги ҳақидаги фикрлари ҳақли мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқларда аксарият ўзбекистонликлар Шерзодхон акани қўллаб-қувватламоқда. У рус тили ҳақида бирон гап гапирмаган бўлса ҳам Россия расмий доиралари у ва унинг оиласига нисбатан таҳдид ва тақиқлар билан чиқиш қилди. Улар Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам изоҳ талаб қилишди. Ҳукуматимиз вакиллари ўзоарини ва барчамизни шарманда қилиб узр сўраб чиқмаслигига умид қиламан.

Ўзбекистондаги айрим путинқуллар - улар асосан ўзбек тилли, ҳатто баъзан рус тилини ҳам тўғри гапира олмайдиган ва ўзининг нега путинпараст эканлигини тушунмайдиган - эса руслардан ҳам олдинга ўтиб, ўзбек тили ҳақидаги фикрларга реакция сифатида “рус тили ҳимояси”га киришдилар. Буни уларнинг ўзларининг виждонларига ҳавола қиламиз.

Ва ниҳоят, Ўзбекистондаги руслар ва рус тилли миллатлар вакиллари ўз қаршиликларини шундай билдирмоқдалар :

“Тўғри, Ўзбекистонда барча ўзбек тилини билиши керак, аммо…”.

Демак улар Шерзодхўжа аканинг фикрига қўшиладилар, чунки Шерзодхўжа ака рус тили ёки бошқа тиллар ҳақида ҳеч нарса демаган ва уларни тақиқлаш керак ёки гапирмаслик керак демаган.

Шерзодхўжа ака ва аксариятимиз билан ҳамфикр бўлган бу инсонлар “АММО” дан кейин асосан 2 қарши аргументни илгари сурмоқдалар. Улар буни баҳона учун илгари суришяптими ёки чин кўнгилдан илгари суришяптими, адолат юзасидан уларга қулоқ тутиб кўришга қарор қилдим.

Биринчи фикр:

Ўзбекистонда алифбо муаммоси. Қонунларга кўра аллақачон лотин алифбосига ўтишимиз керак эди, аммо ҳалигача лотин алифбосининг якуний варианти қабул қилинмади. Қабул қилинган вариантлар ўзгаравериб қайси вариант тўғрилигини билиб бўлмай қолди. Шунинг учу турли авлодлар ўзларига қулай бўлган алифбодан фойдаланишда давом этмоқдалар.

Фикрга муносабатим:

Ўзбек тилини ўрганишга алифбодаги ўзгаришларнинг даҳли йўқ. Аксинча, ҳали ҳам лотинга ўта олмай кириллдан ҳам бемалол фойдаланаётганимиз кирилл алифбосидан фойдаланаётган рус тилли аҳолига ўзбек тилини ўрганишларига катта ёрдам бўлиши керак эди. Агар лотинга тўлиқ ўтиб бўлганимизда, улар ўзбек тилини лотин алифбоси орқали ўрганишларига тўғри келган бўлар эди. Шундан келиб чиқиб, Шерзодхон акага “Алифбо муаммоси” орқали жавоб берилиши бир баҳона деб ҳисоблайман.

АММО, улар кўтараётган муаммо ҲАҚЛИ ва ДОЛЗАРБ!

Бу аслида муаммони 30 йилдан бери чўзиб юрганлар ва ҳозирда ҳам ҳал қилмай юрган ҳукуматимиз юзига туширилган шаполоқдир.

Рус тилли юртдошларимизнинг ушбу ҳақли фикрларига қўшилган ҳолда мен ҳам ҳукуматимиз лотин алифбосига ўтиш муаммосини буткул ҳал қилиши керак деб ҳисоблайман. Озарбайжон ва Туркманистон ўзлари хоҳлади ва бир зумда ўтишди. Биз эса алифбо муаммосини ҳал қилмай юрибмиз.

Ҳатто ўзим ҳам кириллда ёзяпман. Гап менда эмас. Гап давлат, ҳужжатлар юритилиши, таълим ва илм-фан миқёсида. Давлат ўтсин ҳамма ўтади. Мен ҳам ўтаман.

Иккинчи фикр:

Ўзбек тилини ўрганиш учун шароитлар яратилмаган, ҳокимиятларда бепул курслар йўқ ва ҳоказо.

Фикрга муносабатим:

Одамлар “Руслар Англия, Франция, ҳатто Туркияга борса ўша давлат тилини 6 ойда ўрганиб олади” деб муносабат билдиряпти. Тўппа тўғри. Руслар ҳам бизга ўхшаган одам. Хоҳласа бир зумда ўрганади. Бунинг устига Ўзбекистондаги рус мактабларида ўзбек тили ва адабиёти дарслари ўтилади.

АММО, улар билдираётган фикрлар яна ҲАҚЛИ ва ДОЛЗАРБ!

Ўзбекистонда мактабларда рус тили ўтилади. Қайси биримиз мактабдаги дарслар туфайли рус тилини зўр биладиган бўлиб кетганмиз? Менимча ҳеч биримиз. Чунки ҳафтада бир-икки соат дарс бир тилни ўрганиш учун етарли эмас. Рус мактабларидаги ўзбек тили ҳам шундай.

Рус ва бошқа тилли юртдошларимиз ўзбек тилини ўрганиш учун шароитлар яратилишини сўраяпти. Демак шароитларни яратиш керак. Ўзбекистондаги ўзга тилли мактаб ва олийгоҳларда ўзбек тили соатлари сони кўпайтирилиши керак. Бу тилимизни бепул ўрганишнинг энг яхши йўли ҳисобланади, чунки репетитор ва ҳусусий мактаблар каби чоралар яхши бўлса ҳам пулли ва қиммат бўлади.

Читать полностью…

Uch zamon

Мавзуни якунлаб қўяйлик.

Амалдаги чемпион Эрон яна чемпионликни ўзида сақлаб қолди.

Ўзбекистон эса 4 та ўйиндан 3 тасида ғалаба қозониб, кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Севара Нуруллаева турнирнинг энг яхши дарвозабони бўлди.

Муваффақиятлар муборак, Қизлар. Офарин! 🏆🏅👏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ўйинни Ютуб орқали кўрмоқчи бўлганлар учун ҳавола :

https://www.youtube.com/live/tRh_5fuZDxU?si=ix04dEmx_zqUAJBZ

Ўзбекистон олдинда боряпти.

Читать полностью…

Uch zamon

Футзал бшйича “Марказий Осиё кубоги”да бугун қизларимиз Тожикистонни 7-0 га ютдилар.

Ғалаба муборак, Қизлар! ⚽️🥅👏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ОЛҒА ҚИЗЛАР! ⚽️💪

Йигитларимизнинг футбол бўйича Осиё кубогидаги иштирокларини кузатдик, қўллаб-қувватладик, танқидлар қилдик, қайғурдик ва ғалабаларни нишонладик.

Ҳозирда қизларимиз футзал бўйича “Марказий Осиё кубоги”да иштирок этмоқдалар. Бу ҳақда қирғиз, тожик қардошлар ОАВлари мунтазам ёритиб бораётганларини ўқияпман.

Агар ўтказиб юборган бўлмасам, бизнинг ОАВлар бу ҳақда ёзмаяптилар, халқимиз қизларимизни кузатмаяпти, қўлламаяпти.

Қизларимиз биринчи турда турнирнинг бир неча бор чемпиони Эронга 5-1 га ютқазган бўлсалар, иккинчи ўйинда Туркманистон устидан 4-2 ҳисобда ғалаба қозондилар.

Менимча, қизларимиз ҳам озгина эътибор қаратишимизга, қўллашимизга арзийдилар.

Мен қизларимизга навбатдаги ўйинларда муваффақиятлар тилайман!

Олға қизлар! Сизлар энг зўрисизлар!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Осиё кубогида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари мағлубиятга учради.
Аммо бу турнирда бутун Марказий Осиё давлатлари ғалаба қозондилар.

Бу турнир ўзбек-тожик-қирғизлар, ижтимоий тармоқлар орқали қозоқлар, туркманлар ва ҳатто озарбайжонлар бир-бирларини ўз миллатдошидай қўллаган ва қайғурган турнир бўлди.

Бу турнир Марказий Осиё бирлиги учун ижобий қадамлар ташланган ғалабали турнир бўлди.

Ғалаба муборак, қадрдонлар ва қардошлар!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Менинг таҳминим (хоҳишим) шундай.
Сизнинг таҳминингиз қандай?

Читать полностью…

Uch zamon

3. ЎЛДИРИШ ҲУҚУҚИНИ СЎРАБ ҚЎЯ ҚОЛИНГЛАР

Ўзбекистонда қачон бола ҳуқуқлари, болани, ўқувчини уриш ҳақида мавзулар чиқса жазавага тушадиган, болани уриш керак, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш керак деб майдонга чиқадиган бир гуруҳ мазохистлар бор. Улар учун ҳар қандай баҳона яхши имкониятдай туюлади.

Яқинда Навоий вилоятида бир мактабда ўқувчиларнинг сочларини олишгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Воқеа соч олдиришдан ташқари оммавий, инсонларнинг, болаларнинг шаънини таҳқирловчи шаклда бўлиб ўтганлигидан бу ишга болалар омбудсмани аралашди, ўша ерда бўлган Миллий гвардия ўзини “тасодифан бориб қолган” деб эълон қилиб ўйиндан чиқди. Барчаси яна директор ва ўқитувчилар зиммасига тушди.

Каналим ўқувчиларидан бири менга 2015 йилда чиқарилган бир буйруқ матнини юборди. Агар ўша буйруқ ҳали ҳам амалда бўлса унга кўра ўғил бола ўқувчиларнинг сочлари 2-3 сантиметрдан ўсган бўлмаслиги керак экан.

Читать полностью…

Uch zamon

2. ПЕДАГОГИКА ВА ДАРС БЕРИШ МЕТОДЛАРИ

Мақтаниш учун эмас, мисол келтириш учун ўз тажрибамдан мисол келтирмоқчиман. ЎзДЖТУда филологияни тугатганман ва бизга педагогика, методология, бола физиологияси, психология, этика, эстетика, мантиқ ва таълим беришга оид фанларга жонимизга тегиб кетгунча ўргатишган. Яъни биз ўқитувчилар бўлиб етишиб мактаб ва бошқа таълим муассасаларига борганимизда ўз вазифамизни бажара олишимиз учун барча “қурол” ва востиларни беришган. Тан олиб айтишим керак, ўқишни коридорда битирган, “зачетлар”ни пулга ёпган, баҳоларни конспект тўлдириб олган ва бошқаларни ҳисобга олганда ўқитувчилик номига ва касбига муносиб бўлмай туриб ўқитувчиликка борганлар ҳам етарлича. Улар орасида ўз билимсизлигини, педагогик методларни билмаслигини болаларни уриш, уларга бақириш, уларнинг ота-оналарини айблаш ва бошқа баҳоналар орқали ёпишга интиладиганлари ҳам етарлича…

Ўқишни битирмай туриб, Тошкентнинг чекка даҳаларидан бирида жойлашган “аҳлоқи оғирроқ” деб ҳисобланадиган бир мактабда малака ошириб, кейин ўқитувчи бўлиб ишлаганман.

Илк дарсларимни айнан 6-синфларга ўтишдан бошлаганман ва методология ўқитувчимизнинг “сюрприз” имтихон ташрифидан ўтиб аъло баҳо олганман.

Бизга “ёмон ўқувчи бўлмайди, ёмон ўқитувчи бўлади” деб ўргатишган. Бу гап мантиқан ҳам тўғри. Дарсда 5-6-синф ўқувчилари ақллироқ, айёрроқ ва ёмонроқми ёки ёши улардан анча катта, ҳаёт тажрибаси кўпроқ, олий таълим муассасини битирган, барча ёшдаги ўқувчиларни бошқариш ва таълим беришга ўргатилган ўқитувчи ақллироқ, яхшироқ ёки ёмонроқми?

Мен малака оширган 2 ойнинг ўзидаёқ бир нечта курсдошларимиз ўқувчиларни уриб, уларнинг ота-оналари билан келишмовчиликка боришган. Каттароқ синфларга дарсга кирган айримлар ўқувчиларни ураман деб ўзлари калтак еб мактабга қайтиб келмайдиган бўлиб кетишган.

Менда эса умуман на тартиб, на ўқиш, на билим олиш билан муаммо бўлмаган. Йўқ, йўқ, менинг омадим келиб тартибли, билимли синфларга тушиб қолмаганман. Аксинча синфда тартибсизлар, қанча ўқитсангиз ҳам фойдаси йўқлар, ўқитса одам бўладиганлар бор эди. Фақат уларга ўзим билган методлар билан таълим берардим. Худди шу ўқувчилар бошқа айрим ўқитувчиларнинг дарсларида “одам бўлмайдиган”, “тартибсиз”, “уриб ўлдирса арзийдиган” деб таърифланадиган ўқувчилар эди.

Дарснинг илк сониялари қолган 45 минут қандай ўтишини белгилаб берар эди. Мен “Бизга француз тилининг кераги йўқ” дейдиган ва шунга қалбан чуқур ишонадиган болаларга француз тилидаг француз тилида (деярли ўзбек тили ишлатмасликка ҳаракат қилар эдим) қаердаги зерикарли артикллар, предлоглар, эга, кесим, замонлар деган мавзуларни ўтишим, ўргатишим ва натижага эришишим керак эди.

Шунинг учун мен доим навбатдаги дарсларимни қандай ўтишим ҳақида ўйлаб, дастлабки сонияларда ўқувчиларни қандай қизиқтириб олиб, уни дарс мавзусига қандай боғлаб кетиш ва дарс тизгинини қандай ушлаб туриш ҳақида ўйлар эдим. Бунинг учун универстет кутубхонаси, Франция маданият маркази, Франция элчихонаси қошидаги бошқа муассасалар ва бошқа жойлардаги барча даргоҳларга борар, ғоялар ва уларни амалга ошириш учун воситалар излар эдим. Дарсни бир сафар қўшиқ билан, яна бир сафар рақс билан, бошқа сафар анекдот билан, яна бир сафар ибоатли қисса билан бошлар эдим. Ўқувчиларнинг диққатларини ўзимга олиб олгач, у ёғига дарс жим ва қизиқарли давом этар эди. Ўзим синфнинг ҳар қаерида бўлишимдан қатъий назар синфнинг ҳар бурчаги назоратим остида бўлар, қайси ўқувчи партанинг тагида нима қиляпти, мен қарамаганимда ёнидагига хиринглаб гапиришни бошлаяптими, зерикишни бошлаяптими, билиб турардим.

Худди шу пайтда қўшни синфларда “Иккинчи жаҳон уруши” бўлиб, ўқитувчининг бақирганлари бир ён, ўқувчиларнинг югурганлари, шовқинлари, бир-бирлари билан урушганлари бир ён бўлиб ётар эди.

Овозлар дарсимга халақит бергани учун қўшни синфга бориб, эшикни очиб, бир минут қараб туришим етарли эди. Ўқувчилар мени кўришлари билан бир-бирларига мен қараб турганлимни айтишлари, дамлари ичларига тушиб, жой-жойларига бориб ўтириб, жим-жит бўлиб қолишларига 1 минут кетарди. Ҳамма жим бўлгач, мен бақирмасдим, сўкмасдим, урмасдим.

Читать полностью…

Uch zamon

Мана бу видеони кўриб туринг.

Бир кўришдаги менинг реакциям:

Видеонинг тўлиқроғи йўқми? Бу ерда видео ўқитувчи ўқувчини тортаётган ва у орқага тортаётган жойидан бошланган.

Шу жойи худди ўқувчи ургандай туюлган аммо у урган эмас. Аксинча ўқитувчи уни урган, сочидан тортган ва ўқувчи унинг қўлидан чиқишга ҳаракат қилган.

Ростдан урган бўлса видеонинг тўлиғини кўриш зарар қилмайди.

Агар ўқувчи ростдан урган бўлса унга, ҳатто унинг ота-онасига қонун доирасида чора кўрилиши керак. Ундан ташқари, видео охирида маймундай ўйнаётган ўқувчига ва видео давомида ўзларини жунглидай тутаётган ўқувчиларга ҳам чора кўриш керак.

Аммо, лекин, бироқ…

Мавзуга матнни ёзиб бўлганимда қайтаман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Туркманистонда ўқувчи қизларнинг бокираликлари текширилаётган эмиш. Бир пайтлар бу шармандали одатлар Ўзбекистонда ҳам бор эди.

Айрим эркаклар қизларнинг шаънини топтовчи, фундаментал ҳуқуқларини поймол қилиб, уларни хўрловчи бу ташаббусни оқлайдилар.

Фаросатига етиб бормайдиган айримларга тушунарли бўлиши учун бу худди ҳамма йигитларни “гей эмасмикан?” деб ёппасига кетини текширгандай ҳақоратли ҳолат.

Шу нарсани ўйлаб, бутун бошли давлат даражасида бундай ишларни йўлга қўядиган мияси чириганларни нима деб аташни билмайман. Туркманистондай ёпиқ диктатурада бундай ташаббус йўлга қўйилса, одам дардини кимга айтишини билмайди. Бутун бошли авлодлар шу хўрликни бошидан ўтказиб яшайверади.

Афсус.

ПС. Сурат интернетдан олинган ва иллюстрация учун ишлатилди.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Мана ажрашишнинг оқибати. Бор будим тенг ярмига бўлинмасин десанг қўшганинг билан бахтли яша ва қўша қари 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Агар вақтлар ўтиши билан Навалный ҳам Путиндай рус диктатори бўлиши мумкин эди, аммо қисқа муддатларда у буни нолдан бошлаши ва қудратга келтиришига анча вақтлар кетган ва бу бизга ўз мустақиллигимизни мустаҳкамлаб олишимизга имкониятлар берган бўлар эди. Шу маънода, Навалныйнинг ўлими биз учун ҳам шумхабардир.

⁃ Биз кўпинча Россиядан ранг, ўрнак олишимизни ҳисобга олсак, Россияда демократия ўрнатилиши биз учун ҳам яхши имконият бўлиши мумкин эди. Энди диктаторлар даври яна давом этади.

⁃ Путин миллатчилардан қўллов оладиган диктатор бўлса, Навалный миллатчининг ўзи эди. Яъни у бизларни, ўзбекларни, кавказликларни ва бошқаларни очиқчасига ёмон кўрарди ва президентликка келса ўзбекларни Россиядан ҳайдаб виза ўрнатмоқчи эди. Қўпол қилиб айтганда, ўзбеклар учун Путин оқ ит бўлса, Навалный қора ит эди. У бизга дўст ва ҳайриҳоҳ эмас эди. Бу нуқтаи назардан Навалныйнинг ўлими биз учун на иссиқ, на совуқ, ҳатто хушхабар дейиш мумкин.

⁃ Аммо Навалныйнинг миллатчилиги бизнинг фойдамизга ишлаши ҳам мумкин эди. СССР охирида Елциннинг миллатчилиги, фақат Россияни ўйлаши бизга ўзимиз бир грамм курашмаган мустақилликни берган эди. Навалный бизни ёмон кўриши, биз билан дўст шерик бўлишни истамаслиги бизни Россия таъсиридан қутқариши ҳам мумкин эди. Аган Россиядаги ўзбеклар Ўзбекистонга қайтса, қисқа муддатларда бу юртда қийинчиликлар туғдирган бўларди, аммо узоқ муддатларда давлат бу муаммони ва ниҳоят ечишига тўғри келган бўларди. Россия биз билан алоқа қилгиси келмаса бу бизга бошқа ҳамкорлик топиш ва янги тараққиёт моделларини ўрнатиш имкониятларини берган бўлар эди.

Шу ва шулардан келиб чиқиб, Навалныйнинг ўлими кўпроқ шумхабар, путинчилар учун қисқа муддатларда хушхабар, узоқ муддатларда ёмон хабар деб айтишимиз мумкин. Ғарб учун эса, бу шумхабар, чунки Ғарб Навалный ўлими сабабли Путиндан қутулиш ва Россияда демократия ўрнатилиши каби икки улкан умидларидан айрилди.

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

АЛЕКСЕЙ НАВАЛНЫЙ ЎЛИМИ: ХУШХАБАР Ё ШУМХАБАР?

Россияда Путиннинг 1-рақамли сиёсий рақиби, душмани Алексей НАВАЛНЫЙ аҳлоқ тузатиш калониясида вафот этгани ҳақида хабар берилди. Табиийки, бир кун олдин туппа тузук юрган одам эртаси куни бирдан ўзини ёмон ҳис қилиб ўлиб қолишига кўпчилик ишонмади. Вазият шундайки, ҳатто у ростдан ўзи ўлиб қолган бўлса ҳам ҳеч ким унинг ўзи ўлганига ишонмайди. Чунки воқеалар тарихи, ривожи ва унинг ўлиб қолиш вақти, барчаси мотивни Путинга олиб боради.

Илгари Путинга қарши сайловларда иштирок этишига халақит қилинган, “Новичок” билан заҳарлаб ўлдиришга ҳаракат қилинган, қамоқдан олдин ҳам, қамоқдалигидаям Путин режими коррупциясини очиқлашда давом этган ва ниҳоят Путин 2024 йилда қайта сайланишига қарши халқнинг маълум қисмини кўчага олиб чиқишга қодир бўлган ягона инсон НАВАЛНЫЙ эди. Сайловларда 1% ҳам овоз олиш эҳтимоли бўлмаган номзодлардан қўрқиб турли баҳоналар билан уларни сайловларда иштирок этишига халақит қилиб келаётган Путин Навалныйдай рақибдан қўрқиши табиий эди.

Читать полностью…

Uch zamon

Франция, Англия, Германия, Туркия мисоллари яхши, аммо бизда ўзбек тилини ўрганиш учун қаерда ва қандай имкониятлар бор?

Масалан мен рус ёки французман. Мен Ўзбекистондаги “Давлат тили” тўғрисидаги қонунга амал қилишим ва шу давлатнинг тилини ҳурмат қилишим учун менга қандай шароитлар яратилган?

Ҳеч қандай! Бу баҳона эмас, ростдан ҳеч қандай шароит йўқ. Бўлса ва мен билмасам айтинглар.

Руслар, хитойликлар, ўзбеклар,корейслар Францияга, АҚШга, Туркияга борса ўша давлат тилини ўрганаётган бўлса, чунки у давлатлар барчага ўз тилини бепул ўргатиш учун шароитлар яратиб қўйган.

Ўзингиз истиқомат қиладиган ҳокимиятга борсангиз сизни бепул тил курсларига ёзишади ва бу ҳаражатларни давлат ўз зиммасига олади.

Ўтган куни бир рус аёл Фейсбукда ўзбек тилини ўрганиш учун репетитор ёки ўрганадиган жой сўраб пост қўйди. Унга биронта тузук маслаҳатлар берилмади. Бир иккита аҳмоқ мачо ўзбекларнинг “Мен билан танишинг, ўзим ўргатаман” деган шилқим жавоблари эса ортиқча эди. Ўша аёлга шахсан мен жавоб бера олмадим. Ваҳоланки, Ўзбекистонда ўзбек тилини ўрганмоқчи бўлганлар учун тизим яратилган бўлганида бундан хабардор бўлган ва сўраган одамга маслаҳат берган бўлардик.

Масалан Конституциямизга зид равишда ва “Меҳнат кодекси” бандларини поймол қилиб маҳалла раисларини эрта тонгда уйғотиб, уларнинг фундаментлар ҳуқуқларини бузиб мадҳия айттириб юрган Маҳалла қўмитаси маҳаллаларда, ҳокимиятларда ўзбек тилини ўрганиш курслари яратиш устида иш олиб борса фойдалироқ бўлган бўларди.

Умуман, Ўзбекистонда “Ўзбек тилини ўргатиш” борасида миллий дастур ва сиёсат яратилиши, бунга маблағлар ажратилиши керак.

Майли, маблағларнинг ярмини ўғирлаб чўнтакларига уришсин, ҳеч бўлмаса қолган ярми билан самарали бирон тизис йўлга қўйилсин.

Велосипедни қайта кашф қилиш шарт эмас. Бу борада Англия, Франция, АҚШ, Туркия ва ҳатто Россия тажрибасини ўрганиш ва амалга тадбиқ қилиш кифоя.

Бир катта академия яратилиб, унга ўзбек тилининг турли соҳалари (луғатшунослик, манбаашунослик, тилшунослик, методолия, адабиёт, илм-фан ва терминология, ҳоказо) соҳаларнинг мутахассислари жалб этилади.

Улар :

⁃ Ўзбек тилига оид барча луғатлари учун стандартларни яратадилар, тасдиқлайдилар ва янгилаб, мошлаштириб борадилар

⁃ Ўзбек тилини чет тилли инсонларга ўргатиш методларини яратадилар

⁃ Ўзбек тилини чет тилли инсонларга ўргатиш учун дарсликлар, рисолалар, машқлар, ва ҳоказоларни яратадилар, яратганларга давлат стандартларини берадилар

⁃ Ҳокимиятлар ўзбек тилини ўргатиш курслари очган очмаганлигини текширадилар, у ердаги мутахассисларни аттестация қилиб, ишлашга рухсат берадилар

⁃ Ўзбек тилини ўрганган чет тилли инсонларга ўзбек тилини билиш даражалари бўйича диплом, сертификатлар тизимини яратадилар ва берадилар

⁃ Чет эллардаги расмий ваколатхоналаримиз ва ОТМларда ўзбек тилини ўрганиш учун шароитлар яратадилар ва уларни мунтазам қўллайдилар

⁃ Ўзбекистонда қонунлар ва ҳужжатлар ўзбек тилида юритилишини назорат қиладилар ва қонунга амал қилмаганларни жазолайдилар. Жарималардан тушган маблағларни ўзбек тили ривожига ишлатадилар.

⁃ Қўшни давлптлардаги ўзбекларга ўзбек тилини ўрганиш шароитларини ярптишга кўмаклашадилар.

Шу ва шу каби шароитларни яратиб қўйгач, ўзга тилли юртдошларимиз ҳам ўзларини бекорга зўрланаётгандай ҳис қилмайдилар.

Бу фикрлар “тепадаги” раэбарларимизга албатта етиб бориши керак. Шунинг учун, бу матнни максимум улашишингиз ва/ёки тегишли инсонларни белгилашингиз мумкин.

Умуман олганда, бу ташаббусни амалга ошириш улкан сиёсий ирода талаб қилишини, бунга кичикроқ амалдорлар журъат қила олмаслигини ҳисобга олсак, бу таклифлар президентгача етиб бориши керак.

Ҳозир Шерзодхон ака билан боғлиқ мунозаралар фонида халқнинг қўлловини ҳисобга олиб, бу таклифларни амалга ошириб олиш керак деб ўйлайман.

Хулоса ўрнида қайта таъкидлайман.

Россия ҳукумати ва ўзимиздаги ўзбек тилли путинқуллар дамларини олганлари яхши. Аммо рус тилли юртдошларимиз илгари сурган “АММО” дан кейинги ҳақли ва долзарб икки муаммо - Алифбо ва ўзбек тилини ўрганиш учун шароитлар яратиш - муаммолари зудлик билан ҳал қилиниши керак.

Дониёр Рўзметов

Читать полностью…

Uch zamon

Саҳна эсингиздами, эркаклар? 😜🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ўйин тугади. Ўзбекистон 2-8 ҳисобида ғалаба қозонди.

Офарин Қизлар! ⚽️🥅👏💪

Читать полностью…

Uch zamon

Бугун футзал бўйича “Марказий Осиё кубоги”да қизларимиз Қирғизистонга қарши майдонга тушадилар. Тожикистон эса Эронга қарши ўйнайди.

Қизларимизга омад тилаймиз! ⚽️🥅💪

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

“Холодилник бепул. Олиб кетсангиз бўлди” деб ёзиб холодилникни кўчага чиқариб қўйгандим. Кўчада уч кун ётди, ҳеч ким қарамадиям.

Ёзувни олиб ташлаб, ўрнига “Холодилник сотилади. 200$” деб ёзиб қўйгандим. Кечқурун ўғирлаб кетишибди 😄🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

​​Анвар тўғри айтяпти.

Футболчиларимиз ўзлари хоҳлаб ютқаздиларми? Уларнинг чемпион бўлгилари йўқмиди? Улар Ватан шарафини ҳимоя қилганларида чўнтагида Қатарга бориб келишга пули бор-у миясида фаросати йўқ айрим молсифат “мухлислар” ватан учун нима қилиб қўйдилар?

Раҳмат йигитлар. Ғалабаларда ҳам, мағлубиятларда ҳам биргамиз!


Anwar K:

Ҳаааа. Мана шунақа ярамас миллатмиз биз. Дўст бўлсанг ёнимда тур деган гап умуман бизга тааллуқли эмас экан. Фақатгина ютса керак экан-да. Ман Ўзбекистонни Осиё кубогидаги барча ўйинларини жонли стадиондан томоша қилдим. Ўзбекистондан махсус рейс билан келган фанатларни кўрдим. Қандайдир молфахм кўпчилиги. Яхши вазиятда бўлиб уролмай қолса ўзимизни йигитларни "пид*
р*з", "долб*а*б", "с*ка" деб сўкишганини эшитдим.

Ҳа буларга фақат ютиб берадиган машиналар керак. Алам қилсин ана шундайларга ютқазганимиз.

Кейин яна битта гап: фанатларни ўзлари иккига ажралиб қолиб бир-бирлари гап талашиб ҳам қолишди. Бунакаси фақат бизга хос бўлса керак.

Унинг устига бизда на бир хор бўлиб айтиладиган қўшиқ ҳам йўқ экан. Шунча миллий лапарларни сал ўзгартириб айтиш мумкин. Масалан, "ким урадиё шугинаниё, сан урасано шугинаниё, уроласано шугинаниё, Аббос бўлсанг ҳам ўзингни кўрсат, Жалол бўлсанг ҳам ўзингни кўрсат" ва ҳоказолар деб.

Йўқ, бизни барабанчилар фақат Ло-ло-ло-ло-ло-ло-ло-ло-ло деб бакириша олишди холос.

Бугундан бошлаб бошқа футбол кўрмайман дейдиган полвонлар эркак бўлиб сўзингизда турингчи. Италия жаҳон чемпионатига чиқолмай қолган уйинида халқи тик оёқда туриб қарсаклар билан "браво-браво" деб олқишлашганди. Руҳий далда беришганди.

Бизнинг йигитлар жуда зўр ўйнашди, буни бутун дунё эътироф қилди, фақат ўзбеклардан ташкари.

Қатар ўз уйида бўла туриб бутун стадион қўллаб туришига қарамай зўрга бир амаллаб пенальтига етиб олишди ва бир амаллаб шундаям омад сабаб юта олишди. Унинг устига яхши ўйинчиларимиз жарохатда эди.

Шу шу гап - дўст бўлсанг ёнимда тур...

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Отадан ака-укага икки қаватли уй мерос қолибди. Ака укалар келишиб, ҳар бири бир қаватни ўзларига олишибди.

Тепадаги қаватни олган бой ака одамларга ва укасига ундан бойроқ эканлигини кўрсатиб қўйиш учун уйини дахшат қилиб ремонт қилиб олибди.

Пастки қаватни олган укаси эса бунга жавобан эски уйини ремонт қилишдан фойда йўқ деб, уни бузиб ўрнига қайтадан замонавийроқ ва баландроқ қилиб уй қуришга қарор қилибди.

😄🏚️😢👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

​​ФРАНЦИЯДА ГЎШТНИНГ ПИШИРИЛИШ ТУРЛАРИ

Францияда ресторанга кириб стейк гўшт емоқчи бўлсангиз ”хўп бўлади” деб пишириб олиб келавермайди. Сиздан гўштни қандай ейишни хоҳлашингизни сўрайди. Агар сиз бу маълумотдан бехабар бўлсангиз таваккал қилиб айтишингизга тўғри келиши ва гўшт сизга ёқмаслиги мумкин. Чунки сизга қуйидагидай қилиб гўштнинг пиширилиш суратларини кўрсатишмайди.

Марҳамат, Францияда гўштнинг пиширилиш турлари билан танишинг:

1. “Saignant » ёки “Bleu » - сўзма-сўз таржимаси “қонли” гўшт. Бундай гўштни кесганингизда қон оқиб чиқади ва гўштнинг ҳақиқий таъмини ҳис қиласиз.

2. « A point » - “Меёрида пишган гўшт”. Бунда қон оқмайди, лекин гўшт жуда пишириб юборилмагани учун гўштнинг ҳақиқий таъмини ҳис этасиз.

3. “ Entre à point et bien cuite » - меёридан сал ошириб пиширилган гўшт. Бундай гўштни жуда номдор ресторанлар пиширмаса ҳамма пишира олмайди. Сунки мёрида пишган гўшт билан яхшилаб пиширилган гўштнинг ўртасида қилиб пишириш осон эмас.

4. “Bien cuite » - яхшилаб пиширилган гўшт. Менимча буни биз ўзбеклар ейдиган гўшт десам нотўғри бўлмайди. Бизнинг ресторанларда фақат шундай қилиб ёки бундан ҳам куйдириброқ пиширилади. Одатда бундай гўштни еганда гўштнинг ҳақиқий таъмини эмас, балки гўштдан пиширилган таом таъми кўпроқ ҳис қилинади.

5. “Très bien cuite » - жуда яхшилаб пиширилган. Бундай пиширилган гўшт озгина ўтказиб юборилса “куйган гўшт” бўлишни бошлайди. Аммо гўштни шундай жуда яхшилаб пиширилганини ейдиган одамлар ҳам кўплаб топилади.

Сиз гўштни қандай пиширилганини яхши кўрасиз?

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…
Подписаться на канал