uchzamon | Неотсортированное

Telegram-канал uchzamon - Uch zamon

1193

Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали. Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт. Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Подписаться на канал

Uch zamon

Ҳамма учун очиқ залларда шуғулланишдан қониқмаган опа ўзига шахший тренер олган экан. 6 ойда натижа ёмон эмас.

💪😜🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ҳиндистон-Ўзбекистон.

Ҳисобни таҳмин қилинглар-чи !

Читать полностью…

Uch zamon

Антенна ушламайдиган Айфон бўлгандан кўра, чўлнинг ўртаси-ю, сувнинг тубида бўлса ҳам ушлайверадиган ғишт Нокиа бўл.

Уч замон мақоли 😄👍.

ПС. Сиз қайси моделсиз? 🥸😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Мантиқни қара, кўз тегмасин 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Аёлнинг чегарасини ким белгилайди?

Ойина портали ушбу мавзуда Х ижтимоий тармоғида суҳбат ташкил қилган ва унга мени ҳам ташкил қилган эди.

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги вақт фарқи сабабли иштирок эта оламанми ёки йўқми деб сўзловчи бўлишни қабул қилмаган эдим. Суҳбатга меҳмон бўлиб қўшилиб, экспертлар билан биргаликда ўз фикрларимни улашдим.

Менимча эшитишга кетган вақтингизга ачинмайдиган ва ўзингизга бир нарса оладиган суҳбат бўлди.

Суҳбатни ушбу ҳаволага ўтиб тинглашингиз мумкин:

https://youtu.be/ur2VYVQ-WhY?si=YFxcZCc4oVp8otCq

Бошқаларга улашишингиз ва фикрларингизни ҳам билдиришларингиз мумкин.

Читать полностью…

Uch zamon

Фикрларини оқламаган ҳолда қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман қардошларимизни тўғри тушунса бўлади. Марказий Осиё тарихининг 90 фоиз ёдгорликлари, обидалари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва бу ҳудудда туғилган буюк инсонларнинг ҳам қарийб 90 фоизи бизнинг ҳудудларимизга тўғри келади. Бу дегани талашмай турибоқ “торт”нинг катта қисми бизники бўлиб турибди. Озгина тортишсак, тарихий сабабларга кўра “торт”нинг қолган қисмининг бизнинг тарихимиз ва ҳудудларимизга даҳли келиб чиқади. Бу дегани тарихимиз, ота-боболаримиз, мвданиятимиз қозоқ, қирғиз, тожик ва туркманларники эмас, фақат бизники дегани бўладими?

Албатта йўқ.

Эслатма учун, миллат тушунчаси сунъий ижтимоий-сиёсий ясама бўлиб, ундаги “ҳақиқатлар” нисбий ҳисобланади. Қарийб 100 йил олдин ҳудудий чегаралар бошқача бўлинган бўлганда ҳозир бизлар тарихнинг бошқача вариантларини ҳимоя қилиб, миллатимизнинг ота-боболарини бошқача санаб юрган бўлардик.

Тушунтираман.

Ҳозир Ўзбекистонда Хоразмдан Андижонгача бўлган ҳудуддаги тарих ва ота-боболарни республика ҳудудидаги барча одамлар ўзиники деб билади. Хоразмликлар Бобурни ёки Ибн Синони бизники эмас деб, водийликлар Ал Хоразмий, Ал Бухорий хоразмликлар ва бухороликларнинг ота-боболари деб юрганлари йўқ.

Энди тасаввур қилинг. 1924-36 йиллар орасида ҳозирги 5 та республика эмас Туркманистонни ҳам ўз ичига олган Хоразм республикаси, ҳозирги Тожикистонни ўз ичига олган Бухоро республикаси, ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистонни ўз ичига олган Қўқон республикаси ташкил қилинган бўлганида ҳозир қандай бўлган бўларди?

Фарғоналиклар, қирғиз ва қозоқлар Ал Фарғоний, Бобур, Ал Форобий, Қурбонжон Додҳоҳларни биргаликда ўзлариники деб билиб, ҳозирги Ўзбекистоннинг бошқа барча одамлари уларни ўзларининг ота-боболари деб билмаган бўларди. Бухоро билан ҳам шундай. Ҳозир Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Тожикистон аҳолиси Самарқанд ва Бухорони талашишнинг ўрнига ўзлариники деб билган, бошқа томондан Ал Хоразмий ва Ал Фарғонийларни қўшни давлат ва миллатнинг ота-боболари деб ўрганиб юрган бўларди. Бундай сценарий бўйича қирғизлар фарғоналикларга, туркманлан хоразмликларга, тожиклар бухороликларга бегона бўлмаган, аммо хоразмликлар, бухороликлар ва фарғоналиклар бир-бирлари учун бошқа давлат ва миллат вакиллари бўлган бўлар эдилар. Аммо тақдир бошқача сценарийни юзага келтирган.

Энди тасаввурни янада кенгайтириб, ўйлаб кўринг. Ўша пайтда 3 ёки 5 руспублика эмас, балки қандайдир сабабларга кўра ҳозирги Марказий Осиё ҳудудлари бир Туркистон ёки Турон деган республикага бирлашган бўлганида ҳозир Қурбонжон Додҳоҳ меники, Ал Форобий сеники деган гаплар бўлган бўлармиди?

Менимча йўқ. Аксинча, ҳудди Андижонликлар Ал Хоразмийни, хоразмликлар Бобурни ўзининг аждоди деб билгани каби қирғизлар ҳам Ал Хоразмийни, бухороликлар Қурбонжон Додҳоҳни ўзининг момоси деб билиб, қозоқлар билан Тўмарисни талашиб юрмаган бўлардик.

Ҳушхабар шундаки, бу ишни қилишга ҳали ҳам кеч эмас. Тарих олдида бир инсон умри ёки 100-1000 йил дегани ярим ёки бир варақ нарса холос. Бугун қилинган ишнинг натижасини биз кўришимиз ёки кўрмаслигимиз мумкин, аммо тарихнинг навбатдаги сценарийлари саҳнага қўйилганда барча Марказий Осиёликлар бир умумий тарих ва ота-боболарни ўзлариники деб билиб, талашишнинг ўрнига биргалашиб яшашлари мумкин бўлади.

Ҳозир Марказий Осиё мамлакатлари равнақи учун энг қулай давлардан бири. Россия таъсири максимум пасайган, Ғарб Россияни кучсизлантириш учун ҳам ёрдам беришга тайёр, Хитойнинг приоритетларида эмасмиз, бешта давлат раҳбарлари ўзаро дўстона алоқадалар, ҳатто умумий бўлмасада икки уч томонлама иттифоқчилик муносабатларига кириб бормоқдалар, Туркия ўз манфаатлари учун бўлса-да қўллашга тайёр, халқларимиз эса қадим замонлардан бери қардошлик алоқаларидалар.

Менимча 5 давлат тарихчилари бирлашиб, худди Андижондан Хоразмгача тарихни бирлаштириб тарих китоблари ёзилгандай Хитойдан Каспийгача, Россиядан Ҳиндистонгача бўлган ҳудуд учун ота-боболарни умумлаштириб, битта тарихни ёзишлари ва бутун Марказий Осиёда ўша тарих ўқитилиши керак.

Читать полностью…

Uch zamon

Россия Украинага бостириб киргач, халқаро саҳнада унинг обрўси йўқолиб, легитимлиги ва таъсир даражаси нол даражага айланиб бораётган эди.

Сиёсий томондан, Россия билан дўст бўлиш дунё давлатлари учун моҳовга йўлиққан бемор билан дўст бўлишдай бўлиб қолган эди ва ҳатто унинг энг иттифоқчилари ҳам иложини қилса четроқда туриб турадиган бўлган эди. Россиянинг камсонли дўстлари Шимолий Корея, санкциядаги Эрон, Куба, Никарагуа ва бир иккита майда Африка давлатлари эди.

Украинани 3 кунда босиб олмоқчи бўлган Россия қарийб бир йилдан бери шармандаларча муваффақиятсизликка учраб келаётганлиги, ҳатто кўп борада Украина уни мағлуб этиб келаётганлиги Россиянинг ҳарбий держава ва йирик қурол сотувчи мақомига катта зарба берган эди.

Иқтисодий томондан, ҳарбий ҳаражатлари бюджетини кемириб ётганининг устига санкциялар Россия иқтисодиётини бўхронга қараб итариб бормоқда ва ҳатто унинг малай давлатлари ҳам унга ёрдам беришга журъат этмай келаётган эди.

Геосиёсий томондан, Россия ҳатто Африка, Марказий Осиё ва Кавказда ҳам ўз таъсирини ҳамда ҳамкорларини йўқотиб, фақатгина айрим мазохист деспот президентларгина у билан алоқаларни сақлаб келаётган эди.

Шу ва шу каби сиёсий-геосиёсий-ҳарбий- иқтисодий-молиявий-ижтимоий томондан боши берк томонга кириб қолган пайтида Ҳамас Исроилга бостириб кириши ва урушнинг бошланиши Россия учун айни муддао бўлди.

Чунки бу можаро туфайли,

1. Жаҳон ҳамжамиятининг эътибори Россия-Украина урушидан, жумладан Россиянинг муваффақиятсизликларидан бошқа томонга чалғиди.

2. АҚШ ва Ғарб давлатларининг Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдамлари камайиб, уларнинг бир қисми Исроилга йўналтириладиган бўлди. Бу Россияга сал нафас олиб олиш ва ҳарбий саноатини қайта йўлга қўйиб олишга вақт ва имкон беради.

3. Ҳамас АҚШ ва ғарб фуқароларини гаровда ушлаб турганлиги Россияга воситачи ролини эгаллаш, халқаро миқёсда имиджини, легитимлигини ва ролини ошириб олиш имконини беради. Бу йўлда у Исроил билан қарама-қарши бўлиш эвазига бўлса ҳам Ҳамас раҳбариятини Москвага таклиф қилди. Келажакда ғарб ўз фуқароларини қутқариш учун Ҳамасга ялинишдан кўра Россияга енгилликлар беришга рози бўлиши мумкин.

4. Фаластинни қўллаш орқали иккига бўлинган қутбнинг иккинчи тарафи, яъни Ғарбга қарши бўлган араб давлатлари, Эрон ва унинг таъсиридаги давлатлар, Марказий Осиёдаги мусулмон давлатлар, Поскистон ва Ғарбни ҳамда Исроилни ёмон кўрувчи давлатларни ўз тарафига оғдириб олиб, уларда ўзи билан алоқаларни қайта тиклаш хоҳишини пайдо қилди. Украина босқинида Путинни ёмон кўриб юрган айрим ўзбеклар Фаластин сабабли Путин ва Россияни оқлаётганлари бунинг яққол мисоли бўлади.

5. Фаластинни қўллаш Россияга Уркаина уруши сабабли ёмон кайфиятда бўлиб қолган ўзининг мусулмон аҳолисини - чеченлар, дохистонликлар, татарлар ва бошқаларнр бошқатдан “ватанпарвар”лигини қайта тиклашга ёрдам беради.

6. Можаро туфайли дунёда нефт, газ ва бошқа махсулотларнинг нархи ошди ва ошишда давом этади. Иқтисодиёти ушбу махсулотлар экпортига қарам бўлган Россия учун бу айни муддао ҳисобланади. Чунки ўзига яқин ва оғдириб олинган давлатларга нефт ва газ экспорт қилиш орқали Россия Ғарб санкцияларининг таъсирини юмшатиши ва ҳарбий ҳаражатлари учун кўпроқ пул топиш имконига эга бўлади.

Шу ва шу каби сабаблар туфайли Россия Исроил-Фаластин можароси имкон қадар узоқроқ давом этишидан манфаатдордир.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Видеоси ☝️

ПС. Доғистонда одамлар еврейларни “овлаш” учун аэропортга ҳужум қилганлар ва бир ўзбекни еврей деб ўйлаб ушлаб олиб самосуд қилишган. Видеода ўша ҳолат кўрсатилган.

Читать полностью…

Uch zamon

Кароче табрик 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ДИНИЙ РАДИКАЛИЗМНИНГ АСОСИЙ ДУШМАНЛАРИ - ЎҚИТУВЧИЛАР

Эсингиздами, 2020 йил 16 октябрда бир чечен радикал диндор Францияда оддий ўқитувчи Самуэль Патининг бошини кесиб ўлдирган эди.

Орадан 3 йил ўтиб, 2023 йил 13 октябрда яна бир чечен радикал диндор Францияда бошқа бир оддий ўқитувчи Доминик Бернарни пичоқлаб ўлдирган ва бошқа бир неча ўқитувчиларни яралаган.

Йўқ, у адашиб йўл йўлакай ўқитувчиларга тўғри келиб қолмаган, ёки қилмиши тасодифан лицейда юз бермаган. Террорист атайлабдан лицейга ўқитувчиларни қидириб борган. Ҳатто ҳужум қилишдан олдин ўқитувчими ёки йўқмилигини билиш учун “Шу ерда дарс берасизми?” дес сўраган.

Иккала ҳолатдаги умумийликни кўряпсизми?

Франция оиласи билан бошпана берган, ўқитган, даволаган, ишончим комил ижтимоий ёрдамлар билан боққан 18 ёшли йигитлар айрим диний блогерларнинг маърузалари, гиж-гижлашлари таъсири остида миялари бузилиб, террорчилик акти амалга оширмоқдалар.

Читать полностью…

Uch zamon

Уялган бўлсанг иштонингни кийиб ол. Сен олдин шу қизлар қилган ишнинг ўндан бирини қил. Улар ярим финалгача етиб боришди. Сен эса ғийбатчиликнинг ярим финалигача етиб борсанг ўзингни эрга бериб юборамиз…
дейдиган одам йўқ 🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Президентингаям деди. 35 миллион ўзбегингаям деди. Айниқса, “Толибон бизгаям келса эди” деб орзу қилаётганларингга деди. Қўрқмади.
Толибон-да у. 😀

ПС. Яна кўпроқ ёрдам бермасак, қўллаб-қувватламасак гуноҳ бўлмасмикан? 🤔

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ўзбекистонда айрим йўлларда нима учун канализация тешиклари қопқоқлари очиқ туришини энди тушундингизми?

Чунки Ўзбекистонда жамоат жойларида бепул ҳожатхоналар йўқ. Келажакда очиқ осмон остидаги ҳожатхоналарни қуриб иккита муаммони биттада ҳал қилишмоқчи эмиш 😜🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Бузоқнинг, узр, отинойининг югургани … гача!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Маданиятсиз амаки 🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Эгасини танимайдиган аҳмоқ телефон 🤣📲

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Шу гап ростми? 😄

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ваннада 2 соат “Қаро кўзиииим” деб қўшиқ айтиииб ётиб чиққандан кейин бош бармоғингнинг аҳволи 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Янги 2024 йил муборак бўлсин!

Барчага фақат эзгу тилакларни тилайман!

🎄🎁🎉💸💰💶⚖️ 👩‍❤️‍👨👨‍👩‍👧‍👦💃🕺🏖️🗽🛫🛳️🏆🥇🍾🥂🍻🍷🎂🍦🍤🦪👞👠👗👔👙🩲…

❤️❤️❤️

Читать полностью…

Uch zamon

Шунда бир-икки авлодлар алмашгандан кейин Марказий Осиёда ҳеч ким тарих, шаҳар, ота-бобо талашмайди. Марказий Осиёнинг қаерига борса ўзини ўз уйидадай ҳис қилади, Марказий Осиёнинг эар бир қаричи манфаатини ўз манфаатлари деб ҳимоя қилади.

Нима дедингизлар?

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ҚУРБОНЖОН ДОДҲОҲ КИМНИКИ?

(Тарқатишларингиз мумкин)

Яқинда қирғиз тилли тармоқларда тарихчи Ихтиёр Эсановнинг Қурбонжон Додҳоҳ ҳақида айтган фикрларидан парча кенг тарқалганлигини кўриб қолдим. Изоҳларда уч хил муносабатни кўрдим. Биринчиси, Қурбонжон додҳоҳдай аждоди борлигидан ҳақли равишда фаҳрланиш. Иккинчиси, ўзбек тарихчиси Ихтиёр Эсановдан, у орқали қирғиз қаҳрамонларини “момомиз” деб ижобий ва ҳолис ёритган ўзбек тарихчиларидан миннатдорлик ва бу ишни қилмаган қирғиз тарихчиларидан норозилик. Ва учинчиси, қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида “Қурбонжон Додҳоҳ бизники” деб тортишувлар.

Хўп, Қурбонжон Додҳоҳ аслида кимники?
Жавоб: Нима фарқи бор?

Қозоқлар билан Ал Форобий шундай талашилади. Туркманлар Хоразмшоҳлар давлатини туркманлар давлати деб таништирилиши тортишувларга сабаб бўлади. Айрим тожик миллатчи тарихчилари учун Сомоний ҳам, Ибн Сино ҳам, Ал Хоразмий ҳам, Самарқанд ва Бухоро ҳам тожик бўлган.

Читать полностью…

Uch zamon

ИСРОИЛ-ФАЛАСТИН МОЖАРОСИ : нима учун бу Россия учун айни муддао ?

Исроил-Фаластин можароси дунёни икки қутбга, балки уч қутбга бўлиб қўйгани бор гап. Исроил тарафлар, Фаластин тарафлар, тинчлик тарафлар.

Кўпчилик эътибор қилмаган яна бир тараф бор. Исроил-Фаластин можароси айни муддао бўлган Россия тараф. Россия можаронинг нафақат бошланишидан, балки унинг имкон қадар узоқроқ давом этишидан, иложи бўлса тамом бўлмаслигидан манфаатдор.

Йўқ, Россия бундан фаластинликларни ёки еврейларни яхши ёки ёмон кўрганлиги сабабли эмас, балки бу уруш чўкиб бораётган Россия учун осилиб жон сақласа бўладиган ҳас бўлиб келганлиги учун манфаатдордир. Тушунтираман.

Читать полностью…

Uch zamon

​​Мана зомбиларга қўйиб берса нималарга қодир. Бунлайларни бекорга зомби демайман.

Биринчидан, ўзбек одамни ушлаб олиб самосуд қилишяпти чингачгуклар.

Иккинчидан, у шифокор одам. Бу “Оллоҳ акбар” деб шайтонлаб ётган зомбилар онаси ё боласи касал бўлиб қолса, оллоҳнинг акбарлиги ҳам эсларидан чиқиб, шу шифокорларнинг ёнига ялиниб борадилар.

Учинчидан, боринг, бу шифокор ўзбек эмас еврей эди. Боринг, ўша ерда еврейлар кўп эди. Нима учун уларни самосуд қилиш, ўлдириш керак? Ким бунга ҳуқуқ беради? Давлатми, динми?

Ва ниҳоят, бизнинг зомбиларимиз зомбилар ҳамласига учраган ҳамюртимининг ҳамюрт эканлиги, одам эканлиги, шифокор эканлиги ва ҳоказолар қолиб, доғистонлик зомбиларни қандай оқлашни билмай ”нега ўзбек бўлса ўзбекча гапирмайди?” деб гапни бошқа ёққа буришга ҳаракат қилишяпти.

Баттар бўлиб кетларинг. Нима, ўзбек тилини билмаса уни шундай қилиш керакми? Ўзларинг иссиққина кўрпача устида ўтириб, террорни, террорчиларни, самосудчиларни оқлаб, миллатчилик, ирқчилик қилиб, кимларнидир дини, миллатига қараб ҳақорат қилиб, ўлдиришга чорлаб ётганларингда мардсанлар. Қўйиб берса доғистонлик зомбилар қилган ишдан баттарини қиласанлар.

Лекин иккита пагонлик кўриб қолсаларинг сичқоннинг ини минг танга, иккита савол бериш учун маҳкамага олиб борса, сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари эсларингга тушиб, жабрдийдани ёқиб олиб, “войдод”лаб ФБда постлан қўясанлар.

Шунинг ўрнига тинч, ўзаро ҳурматда яшаса, мана бундай зомбиликларни рад этиб яшаса бўлмайдими?

Ишқилиб.

Читать полностью…

Uch zamon

Улар сиёсатчилар, бойлар, ҳарбийлар, полициячилар, бошқа дин вакиллари, черков ёки синагогларга ҳужум қилганларми ?

Йўқ, улар мактабларга бориб, оддий ўқитувчиларни ўлдирмоқдалар. Бу бежиз эмас.

Чунки илмсизлик, қолоқлик, эрксизлик, ҳуқуқсизлик, қадрсизлик ва бошқа иллатлар устига қурилган диний радикализмнинг асосий душманлари билим берувчилар, зиё тарқатувчилар ҳисобланади.

Сиёсатчиларга қарши мафкура ва маърузалар, ҳарбийларга қарши қуроллар билан, бошқа динларга қарши диний ақидалар билан курашиш мумкин. Аммо китоб, дафтар ва ручка билан қуролланган ўқитувчиларга қарши курашишнинг ва ғолиб чиқишнинг иложи йўқ.

Ҳеч қандай радикал ва салбий иллатларнинг урчишига йўл қўймайдиган, уларни куртак отмасидан олдин юлиб ташлайдиган, эътиқодидан, жинсидан, ижтимоий мавқеъидан, ирқидан қатъий назар бир хилда таълим бераверадиган “вахший” ўқитувчилар дунёвий давлатнинг муқаддас масканлари бўлмиш мактаблар, лицей ва коллежлар, олийгоҳларда тиним билмай фаолият одиб борадилар, вақтлари, асаблари, энергияларини сарфлаб ишлайверадилар.

Шу сабабли, диний радикаллар учун асосий душман Дунёвийлик, унинг рамзлари, муқаддас масканлари ва содиқ аскарлари бўлмиш ўқитувчилар ҳисобланадилар. Шунинг учун, улар дафтар-ручка билан қуролланган ўқитувчиларни ўлдиришни ўзларининг муқаддас бурчлари деб биладилар.

Аммо улар билмайдиларки, ўқитувчи дегани миллион бошли қайсар аждар ҳисобланиб, уларнинг бирининг бошини кесса ўрнига 10 нафари ўсиб чиқади. Ўқитувчи деган “монстр” шароит бўлмаса ҳам, кам маош тўласа ҳам, дала олиб чиқиб ишлатса ҳам, террористлар ўлдирса ҳам ўқувчиларига билим беришдан, қалбларни ғуюорлардан тозалашдан тўхтамайди.

Аммо ўқитувчиларни ўлдирган террооистлар нима топти? Уларнинг ўзлари, оилалари, миллатлари, динлари қадр топтими? Одамлар, французлар, инсоният чеченларга офарин, ислом дини тинчлик дини экан дедими?

Табиийки, бу ёш йигитларни радикаллаштираётган, ҳижоб, софол, Фаластин ва бошқа мавзулардан фойдаланиб, уларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтираётган “пирлар”, диний блогерлар келиб уларни ҳам, динни ҳам ҳимоя қилмайдилар, ўз масъулиятларини олмайдилар. Уларни ўқийдиган, эшитадиган ёшлар, баъзан кап катта одамлар ҳиссиётларга берилиб, радикаллик ботқоғига ботиб бораверадилар.

Азиз дўстлар, тараф танлашда адашманг. Диний радикаллар, ҳатто ўзларининг радикал эканликлари ўзларига сезилмайдиганлар тарафда бўлманглар. Аксинча, сизга оилаларингизга, фарзандларингиз, айниқса қизларингизга, фарқларидан қатъий назар барчага бир хил ҳуқуқ ва эркинликлар берадиган дунёвийлик томон бўлинглар. Дунёвийликнинг муқаддас масканлари бўлган таълим муассаларига диний радикализм кириб боришига йўл қўйманглар. Дунёвийликнинг устунлари бўлган ўқитувчиларни қадрланглар, асранглар ва қўлланглар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Маълумот учун, Шимолий Корея аёллар терма жамоаси ҳозирда Осиёда 1-ўринда туради.

Осиё миллатлар кубоги финалига 10 марта чиқиб, 3 марта чемпион бўлган.

Жаҳон чемпионатига 4 марта чиқиб, бир марта чорак финалда ўша йили чемпион бўлган Германияга ютқазган.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эркаклар жамоаси доим ҳам эплай олмайдиган ярим финалгача етиб келиши улкан муваффақият. Шимолий Кореядай жамоага ютқазиш фожия эмас.

Қизларимиз ҳали мезбон Хитойга қарши ўйнайдилар. Табиийки фаворит Хитой. Шундай бўлса-да қизларимизга омад тилаб қоламиз! ⚽️💪👍

Читать полностью…

Uch zamon

РАЯННА 15 СУТКА ЎТИРИБ ЧИҚДИМИ?

Раянна Жимми Киммел деган журналистнинг ухлаб ётган хонасига бостириб кириб, долларлар сочиб, қилиқлар қилиб ўйнаяпти.

Агар шу воқеа АҚШда содир бўлганда қандай бўлган бўларди?

Менимча Раянна миллий валютага ҳурматсизлик қилгани, америка маънавиятига тўғри келмайдиган қилиқлар қилиб видеоларини тарқатганлиги учун Америка президенти ва халқидан узр сўраб, кейин 15 сутка ўтириб чиққан бўларди.

Аммо бундай бўлмади. У АҚШда туғилмаган. 😜🤣

Тўлиқ ҳолатни мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин : https://youtu.be/N-w8lEL_0y4?si=zDGYx-S63km8yz1p

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

​​FC LENS ЎЗБЕК ИНСТАГРАМЧИЛАРИДАН ҲУСАНОВНИ ҲАЙДАБ ҚУТУЛМАСА БЎЛДИ

Кўпчиликнинг хабари бор, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг иқтидорли ўйинчиларидан бири Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг ўтган мавсумдаги вице-чемпиони Ланс клубига ўтди.

Ёш бўлишига қарамасдан аллақачон бир марта асосий таркибдан ўйинга тушиб, ўйиннинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Сабр билан ўз устида ишласа 19 ёшли ўйинчимиз ўз йўлини топиб кетишига шубҳам йўқ ва унга бу йўлда муваффақиятлар тилайман.

Ҳозир бошқа нарса ҳақида ёзмоқчиман. Ҳусанов янги жамоасига бориб қўшилгач, бизнинг футбол блогерларимиз, шарҳловчиларимиз ўз каналларида бу ҳақда хабар бергач, уларнинг ўқувчилари ёппасига Ланс клубининг саҳифаларига обуна бўлиб олдилар. Дастлаб бундан Ланс клуби саҳифаларини бошқарадиганлар хурсанд бўлган бўлсалар керак.

Аммо ўтган қисқа вақт ичида айрим Инстаграмчиларнинг бефаросатликларидан французлар баъзан нолиб, баъзан сўкиб ёза бошладилар.

Ланс клуби нима пост қўйишидан қатъий назар даҳли борми ё йўқми демасдан остига Ҳусанов, Абдуқодир Ҳусанов деб 100, баъзан 1000 марталаб ёзилган бўлади. Бундан ташқари унинг энг зўр эканлиги, у албатта ўйнаши кераклиги ва баъзан сўкинган изоҳлар ҳам ўзбеклар томонидан Ҳусанов билан боғлаб ёзилади.

Майли, Ҳусановнинг ўзи ҳақдаги пост бўлса ўша ерда нима ёзса ҳам бўлади. Орасида яхши ва ёмонлар бор деб қўяверасиз. Клуб Ҳусановни янги келган демасдан у ҳақда бир неча постлар қиляпти. Аммо клуб ўз муҳлислари, асосан француз оммаси билан коммуникация қиладиган саҳифага кириб, ҳар бир пост остига Ҳусановни тиқиштиравериш фаросати жойида бўлган ҳар бир одамнинг меъдасига тегади. “Ҳусановинг билан ЗБ қилдиларинг” деб француз тилида ёзилган изоҳларни ўқиб уялиб кетдим. Энди бечора Абдуқодирни тасаввур қилаверинг.

Менимча, ўзбек оммасини Ланс саҳифаларига “юборган”, албатта ниятлари яхши бўлган футбол шарҳловчи ва блогерларимиз ўз саҳифаларида ўқувчиларига бу ҳақда бир оғиз эслатишса, бировнинг саҳифасига кириб спам қилиш бефаросатлик бўлиши ва бу ўзбекларнинг шаънига яхши гаплар олиб келмаслигини таъкидлашса яхши бўлар эди.

Акс ҳолда, бу шундай давом этаверса, Ланс ўзбек инстаграмчиларидан қутулиш учун ҳам Ҳусановни ҳайдаб юбормаса бўлди деб қўрқаман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Авваламбор, олдин кариллаб кейин тешилган тўпдай пусайиб қолганларни кўп кўрганман. Мана яна биттаси. Шундай экан, нима кераги бор катта кетиб?

Иккинчидан, бу видеода вилоятликлардан кўра тошкентлик қиз ва аёллар кўпроқ ҳақорат қилинган. Тошкентлик қизлар енгилтак, пулга ўч, пули бўлса вилоятликлар билан юриб, пули қолмаса бошқа пули борга ўтиб кетаверадиган қилиб тасвирланган. Ваҳоланки, ундай эмас. Яхши ва ёмонлар ҳамма жойда бор. Тошкентлик қиз ва аёллар ҳам шундай.

Учинчидан, бу аёл ўзини ҳам худди шундай, пули борлигида вилоятлик йигитлар билан юриб, пулини шилиб, кейин бошқа пцли борга ўтиб кетганлигини айтяпти. Бу аслида унинг ўзи тўғри бўлмаганлигини, ўзига қараб барча тошкентлик аёлларни шундай деб ўйлаётганлигини кўрсатади.

Тўртинчидан, у бу гапларни ўраниб олиб, яъни диний тусга кириб олиб айтяпти. Бу диний либос кийиб олган билан одам яхши одам бўлиб қолмаслиги, аксинча қилар ишни қилиб юриб мулла, отиной бўлиб кўриниш каби ишлар диндорларни дискредитация қилишига мисол бўлади.

Ва ниҳоят, ўзгани ёмон кўришга қаратилган ҳар қандай салбий иллат, миллатчилик, маҳаллийчилик, ирқчилик ва ҳоказолар ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Аксинча, бир тиррақи бузоқ кечадан бери қанча вилоятликлар тошкентликлар ҳақида, қанча тошкентликлар вилоятликлар ҳақида ёмон гаплар айтилишига, ҳиссиётлар жунбушга келиб, ақл кетиб жаҳл чиқишига сабабчи бўлди. Жаҳл қанча чиқса ҳам салбий иллатлардан устун бўлиш керак.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Буюк санъаткор Шерали Жўраев вафот этибди.

Жойлари жаннатда бўлсин! 🥲

Читать полностью…

Uch zamon

Ҳеч қачон қишлоққа бориб кўрмаган, ғирт шаҳарликлар учун. Сигирнинг тухумлари мана шундай бўлади. Ичидан баъзан бир ёки иккита бузоқ чиқади 🐄🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon

Читать полностью…
Подписаться на канал