Бировнинг юртига ишлашга бориб, ўша юртнинг фуқаросини калта шим кийгани учун урган мана бу исқирт қўлга олинибди.
Айримлар у касал экан деб баҳона қидиряпти. У касалми ёки йўқми, билмайман, аммо унинг миясида аниқ иш бор. У бир бегуноҳ қизни уриб, уни гуноҳдан қутқардим деб ўйлаяпти.
Бу бир ўрнак бўлиши керак бўлган мисол. Гуноҳдан қутқариш учун ёш қизларни эрга берадиган ёки уйланадиган, уларни олдин ҳижобга, кейин гўрга тиқадиган, барча аёлларни, айниқса ёшроқ, чиройлироқ ва итоаткорроқларини хотинлари сонига қўшишни орзу қиладиган касалларга ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Чунки ўзга юртда бундай ишни қилишгача борганлар касали қўзиса ўз юртида кўп асоратларни намойиш қилишлари мумкин.
Энг ачинарлиси, подани булғаган бу “бузоқ”ни деб барча ўзбеклар, марказий осиёликларга нисбатан нотўғри қараш, нафрат шаклланади.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
ЖПСи дуо қиладиганларга юборсангизлар бўларкан 😜👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
#КунАнекдоти!
ЯПОНИЯЛИК ЭР-ХОТИН ЖАНЖАЛИ
Япониялик эр-хотин жанжаллашяпти.
- Яшимото лами йў те камико
- Кимо шия Мика хачи туми ?
Бу гапдан сўнг хотини ялинишга тушибди :
- Кума яте кулиато мате якии
- Бу ети кимо се конопе
Худди бир нарса тушунадигандай сиз анекдотни охиригача ўқидингиз! 😜🤣
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Нима пост қўйсангиз ҳам норози бўладиган, фикрингизга қўшилмайдиганлар топилади.
Ҳатто мана шу шафтоли суратига ҳам бир нарса дейдиганлар топилади 😀🤣👍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
ФУТБОЛДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ
Тан олиб айтингчи, қайси бирингизнинг хабарингиз бор, ҳозирги кунларда, 20 июлдан бери 20 августгача Австралия ва Янги Зеландияда футбол бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мен ҳали ўйинларни диққат билан кўриб бораётганларни айтмаяпман. Менимча, кўпчилик эмас.
Кўплаб соҳаларда бўлгани каби футболда ҳам аёлларга эътибор эркаклардан кўра анча паст эканлиги ҳақиқат. Буни эркак ва аёл футболчилар маошлари ўртасидаги фарқларда ҳам кўриш мумкин. Мисол учун энг кўп маош оладиган эркак футболчининг даромади шу мавқедаги аёл ҳамкасбиникидан қарийб 30 марта кўпдир. Камроқ ва энг кам ойлик оладиган футболчилар ўртасидаги фарқ ҳам шундайлигидан паст лигалардаги аёл футболчилар кўпинча маошсиз, беғараз ўйнайдилар ва кун кўриш учун бошқа жойларда ишлайдилар.
Бир кам дунё 🤣👍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Ҳеч кимнинг боласи ёмон йўлга кирмасин. Азобини ота-оналар тортади.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Ўзбекистонда фақат аёллар зўрланмайди. Зўровонлик билан боғлиқ яна бир муаммо бор. 🦓😜☝️
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Хотин урар, хотин зўрлар, хотин ўлдирар жамият. Бу ҳали ҳимоя ордери берилганлари. Ҳимоя ордери берилмаганлари қанча? Ҳеч ким билмаган, ҳеч кимга айтилмасдан чидаб келинаётган, ҳамма билса ҳам оиласи бузилмасин деб ҳамма кўз юмиб келаётган ҳолатлар қанча?
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Телеграмдаям яхши мутахассислар ва дуогўйлар бор лекин 🤣🙏👍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Ҳамма соҳада орқадамиз. Сал ҳаракат қилсанглар бўлмайдими? 🍸🤔🤣
Ҳазил. Шишани жойига қўйинг, алкашлар 🤣
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Йиригидан олинглар. Оғирроқ бўлади 🤣
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Қизлар уларнинг олдига келиб ўйнамаяпти-ку. Улар ўзларига ажратилган жойда ўйнашяпти. Бориб, кўриб, видеога олиб, тарқатиб додлаётганлар иккиюзламачилар 😜🫣
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Унинг “рус қони тўуилмаслиги” ва ҳоказо гаплари омма учун, ўзини оқлаш учун айтилган гаплар эди. Аслида юз минглаб русларни Украинага ўлимга юбораётган Путинга ҳам, ўз аскарларини болта билан чопган Пригожинга ҳам ркс қони бир пул, иккаласига ҳам ўз манфаатлари бирламчи ҳисобланади.
Қаҳрли ва қудратли Путин нега тупугини қайтиб олди?
Руспарастлар ўйлаётганидай, Путин барчасини ўзи ташкил қилиб, ўзини ҳам, рус армиясини ҳам шарманда қилиб, бир нечта вертолёт ва самолётларидан айрилиб, Москва йўлларини бузиб, ҳимояга тайёрлайдиган мазохист эмас.
Кўплаб кекса диктаторлар каби Путин реалликни кўра олмай қолганига ва рационал бўлмаган қарорлари билан қовун туширишни бошлаганига анча бўлган. Украина воқеалари булар орасида энг даҳшатлиси бўлса, Пригожин воқеаси ҳозиргача энг шармандалиси бўлди.
Оддий бир жангбоши Украинадан Москвагача бир ўқ узмасдан, шонли рус армиясидан ўтиб (баъзан уларни қуролсизлантириб, баъзан уларни ўз тарафига ўтказиб) етиб келиши, сиёсатчилар Москвадан қочишлари ва пойтахтнинг мудофаага ётиб олиши қудратли бўлиши керак бўлган Путиннинг қанчалар ожиз эканлигини кўрсатиб қўйди. Қизиғи, агар воқеалар шундай давом этса, Путин ютқазишгача бориши ва мумкин эди. Шу сабабли, у ўзи эрталаб бутун дунё олдида ҳоинликда айблаган одам билан учинчи одамлар ёрдамида музокара қилиб, қарши тарафнинг шартларини қабул қилишига тўғри келди. Келажакда Путин ўз ваъдасида туриш турмаслиги бошқа масала.
ХУЛОСА
Путин-Пригожин воқеаси Россия кланлари ўртасидаги жанжалнинг Хўжайин ва унинг жаҳлдор ити ўртасидаги жанжалга айланиши мисолидир. Бу ерда на Россиянинг, на русларнинг, на рус қонининг даҳли йўқ.
Воқеада Путин ҳам, Пригожин ҳам, бошқалар ҳам ютқазди. Менимча Пригожин сўрагани учун қилгандай бўлмаслик учун ҳозир қилмаса ҳам Путин Шойгуни ҳам йўқотса керак.
Путин Пригожинни кечирмаслиги аниқ, аммо шу сабабли у Пригожинни йўқоттирадими ёки йўқми, бунга имкони етадими ёки йўқми, саволлар очиқ. Барчаси бўлиши мумкин.
Энг асосий савол, Путиннинг ўзининг келажаги қандай бўлди. Чунки Пригожин воқеаси оғир ўлатнинг симптомларидан бири бўлиши мумкин. Украинадаги уруш қанча давом этса Россиянинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий аҳволи шунчалар ёмонлашиб бораверади ва бу Путинга содиқларнинг узоқ муддатли манфаатларига тўғри келмайди. Агар уларнинг манфаатлари йўлида Путин халақит берувчига айланса навбатдаги воқеалар Пригожин воқеасидай тугамаслиги мумкин.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
ПРИГОЖИН НЕГА ОРТГА ҚАЙТДИ ?
Очиқ берилган бу саволга “Сабаб мана бу” деб жавоб беришнинг иложи йўқ. Аммо элементлар йиғиндисига кўра воқеаларни тушунишга ҳаракат қилиш мумкин.
НИМА БЎЛДИ ЎЗИ ?
Айрим мутахассислар ҳиссиётга берилиб давлат тўнтарилиши, инқилоб, фуқаролар урушини таҳмин қилган бўлсалар, яна бошқалари, айниқса воқеалар ривожини кузатиб туриб Пригожин давлат тўнтарилиши қилмоқчи эмасди, у Путинга қарши эмасди, у Шойгу ва Герасимовга қарши эди, шу сабабли у мақсадига эришиб, сўнгра ортига қайтди ва ҳоказолар демоқдалар.
Фаразлар, таҳминлар, таҳлилларнинг барчасида қисман, заррача бўлса-да ҳақиқат борлигини эътироф этган ҳолда, манзарани тўлиқроқ тасаввур қилишга ҳаракат қиламиз.
Масалан сиз яшайдиган ҳудудда (қаерлигини айтинг) бу одат борми? Қаерларда борлигини биласиз?
Читать полностью…Кутганларга хушхабар. Икки хотинлиликка рухсат берилибди. Агар иккинчи хотинингиз мотоцикл бўлса.
Раҳмат шарт эмас 🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Ким бу одам? Танишларингиз бўлса уларга юборинглар. Ўзингиз бўлсангиз тан олинглар 🤣😜👍
Диёрнинг Фейсбук ва Инстаграмига обуна бўлиш эсингиздан чиқмасин.
Фейсбук: https://www.facebook.com/profile.php?id=100095111618593
Инстаграм 👉 www.Instagram.com/diyor_rozmetov
Қуйида энг кўп маош оладиган 5 аёл футболчининг рўйхати. Таъкидлаш жоизки, улардан 4 нафари АҚШ футболчилари ва бир нафари европалик 2 марта олтин тўп соҳибаси ҳисобланади. АҚШга урғу берганимнинг сабаби, дунёда аёллар футболига эътибор бериладиган ягона давлат АҚШ бўлади, чунки у ерда футболга аёллар спорт тури деган қараш мавжуд. Рэгбига ўхшаган Америка футболи эркакларники дейилади. Хуллас, рўйхат:
1. Алекс Морган - 7,1 миллион доллар (0,8 миллион маош, 6,3 миллион футболдан ташқари)
2. Меган Рапиное - 7 миллион доллар (0,7 миллион маош, 6,3 миллион футболдан ташқари)
3. Алексиа Путеллас - 4 миллион доллар (0,8 миллион маош, 3,2 миллион футболдан ташқари)
4. Тринити Родман 2,3 миллион доллар (0,8 миллион маош, 1,5 миллион футболдан ташқари)
5. Жюли Эртз - 2 миллион доллар (0,7 миллион маош, 1,3 миллион футболдан ташқари)
Солиштириш учун, энг кўп даромад топадиган 5 эркак футболчиларнинг рўйхати:
1. Криштиано Роналдо - 200 миллион доллар(140 миллион маош, 60 миллион футболдан ташқари)
2. Килиан Мбаппе - 128 миллион доллар (110 миллион маош, 18 миллион футболдан ташқари)
3. Лионел Месси - 120 миллион доллар (65 миллион маош, 55 миллион футболдан ташқари)
4. Неймар - 85 миллион доллар (55 миллион маош, 30 миллион футболдан ташқари)
5. Муҳаммад Салаҳ - 53 миллион доллар (35 миллион маош, 18 миллион футболдан ташқари)
Кўриб турганингиздай, футболда аёлларнинг ўрни ва мавқелари борасида ҳали қилинадиган ишлар кўп. Юқоридаги таъкидлар ривжланган, инсон ҳуқуқлари анча илгарилаган давлатларга хос эканлиги ҳисобга олинса, аёллар футбол ўйнаши керак эмас деб ҳисоблайдиган ва/аёлларга футбол ўйнашни (ёки рўмолсиз ўйнашни) тақиқлайдиган жамиятларда аҳвол қанчалар аянчли эканлигини тасаввур қилиш мумкин.
Қизларни ўқитиб, эркин ва мустақил ҳаётга ўргатишда давом этавериш керак. Шунда келажакда қизларимиз эркаклар ркхсат беришларини кутмасдан жамиятда, спортда, футболда ҳам ўз ўринларини ўзлари топиб оладилар.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Маладес эркак экан лекин бирад 🤣👍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Шаҳар кутухонасига бориб келдик. Каникулда бўлсалар ҳам болалар китобларини ўқиб бўлишган экан. Уларни топшириб, янги китоблар олиб келдик. Китобларни танлашдан олдин болалар кутубхонанинг болалар учун ажратилган бўлимида ўтириб, уларни ўқиб кўриб, ўзларига ёқиш ёқмасликларини ҳал қиладилар.
Кутубхона замонавий, шинам ва гўзал.
Китобларни олиш ҳам, қайтариб бериш ҳам автоматлашган. Тушунмасангиз тушунтиришга бир ишчи турибди, барчасини ўзингиз қиласиз. Охирги видеода китобларни қайтариш жараёнини кўришингиз мумкин.
Кутубхона шаҳарга тегишли бўлганлиги учун бепул. Фақат обуна бўлиб қўйсангиз бўлди. Истаганча китоб ёки DVD, CD дискларни олишга ҳаққингиз бор.
Айрим суратларни улашяпман. Китобларни ўқийдиган болалар, 50 та китобни иккита қопда кўтарадиган камина бўлади 😜📚🤣
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Ҳамма айб эшакнинг ўзида. Эгнида кийими йўқ эди, арқони калтароқ боғланган эди. Ўзи рози бўлди. Қаршилик кўрсатмади. Ёнидан ўтиб кетаётган эркакка кўзини сузди…
дейдиганлар чиқмадими ҳали? 🤣🙏
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Ўзбекистонга саёҳат сотадиган пайтларимда энг кўп бериладиган саволлардан бири “Ёлғиз аёл саёҳатга борса хавфли эмасми?” эди. Мен ишонч билан йўқ деб жавоб берардим. Бугунга келиб ишончим қолмади 🤦🏻♂️🥹
Читать полностью…Саудия арабистонидаги арабларнинг исм-фамилиялари ғалати бўлиб кетибди. Барчаси жаҳоннинг пенсиядаги машҳур футболчиларининг номларини қўйиб олишганми нима бало? 😜⚽️🤣
www.Instagram.com/diyor_rozmetov га обуна бўлиб қўйинглар
Ҳеч кимга ишонманг. Ҳеч кимнинг айтганини қилманг. Суратни тескари қилиб қаранг
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Мингта улашилган откриткадан кўз нури кетказиб 10 та сўз ёзилган табрик яхши (Конфуций).
Ҳайит муборак!
Ўзларига керак пайтда сал нарсага конституция эсига тушадиганларнинг хотирлари нега бу фундаментал ҳуқуқлар мавзусига келганда оқсайдур? 🤔
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon
Авваламбор, Путиннинг бошқаруви кўплаб диктатуралардаги каби унга содиқ бўлган бир ҳовуч инсонлар, яъни ўз қўллари остида маълум миқдорда қудрат, ҳокимиятни жамлаган кланлар манфаатлари устига қурилган. Тўлиқ рўйхат қилиб ўтирмаслик учун масалан Песков, Шойгу, Қодиров, Пригожин, айрим олигархлар ва ҳоказоларни санаш мумкин.
Украинадаги уруш ушбу кланлар вакилларига ўзларининг Хўжаларига қанчалар содиқ ва воқелар ривожи учун самарали эканликларини кўрсатиш имконияти бўлса, бошқа тарафдан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш воситаси ҳисобланади.
Шу сабабли, давлат структуралари томонидан Шойгу ва Герасимов, ҳусусий томондан Қодиров ва Пригожинлар гоҳ у, гоҳ бу шаклда ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу йўлда уларнинг манфаатлари туташганда уларни гўё ака-укалардай деган тасаввур пайдо бўлган бўлса, аксинча уларнинг манфаатлари тўқнашганда бу кеча юз берганидай, ҳарбий тўқнашувлар, ҳатто сал кам давлат тўнтарилиши шаклида ҳам юз бериши мумкин.
Хулоса, кечаги воқеалар на чуқур ўйланган сиёсий, на принципиал мафкуравий ва на институционал сабаблар туфайли эмас, бор йўғи бир тўда боши (Путин)нинг қўл остидаги малайлари (кланлар) ўртасидаги тўқнашув эди холос. Тўғри бу тўқнашув Путиннинг ўзини ҳам ағдариб ташлашгача бориши мумкин эди, аммо унда юқорида айтилган асослар эмас, фақатгина шахсий манфаатларгина бор бўлганлиги учун бир кунлик келишувлар, кланлар ўртасида суҳбатлар билан барчаси якун топди.
НЕГА ПРИГОЖИН ОРТГА ҚАЙТДИ ?
Сўнгги пайтларда Пригожиннинг кўзига у Хўжасига қанчалик садоқат кўрсатмасин Хўжаси унга эмас кўпроқ ўзига яқинроқ кабинетларда ўтирган Шойгуга “меҳр кўрсатаётган”дай туюлаётган эди. Бу борада у Қодиров билан ҳамфикр эди. Умуман олганда ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиши мумкин. Аммо қора ишни у қилиб, давлат ресурслари Шойгунинг қўлида бўлиши, ҳаражатлари, яъни бирламчи манфаатлари учун ундан рухсат сўраши кераклиги унга тўғри келмаётган эди.
У буни ўз Хўжасига билдиришга ойлар давомида ҳаракат қилганига қарамасдан эътибор топмагач, унинг рақибларига ва Хўжасига нисбатан муносабатлари радикаллашиб борди. Шундоғам ўзи бошлаб қўйган урушдаги мағлубиятлари, унинг оқибатидаги иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, ижтимоий қийинчиликлар гирдобида юрган хўжаси буни қўли остидаги малайнинг инжиқликларига йўйди ва қўл остидаги лайчаси ҳеч қачон ўзини қопиши мумкинлигига ишонмади. Бу бор йўғи малайлари ўртасидаги сен-мендан у ёғига ўтмайди деб ўйлади.
Аммо Вагнер Мудофаа вазирлиги томонидан бомбалангач, Пригожин Путин олдига “Шойгу ё мен” деб якуний ултиматум қўйди ва Ростов вилоятига келиб ҳарбий шайликда турди. Путин эса бир малайнинг ултиматум қўйишини қабул қила олмасдан уни ҳойинликда айблаб, унга қарши жиноят иши очди.
Бу билан Пригожин олдида икки йўл қолди. Ё ҳаёт, ё момот. Хўжаси уни кечирилмас жиноят бўйича бутун дунё олдида ўлимга ҳукм қилиб бўлган эди. Мана шу жойида бутун дунё таҳлилчилари, сиёсатчилари ва бошқалар чалғидилар ва юқорида айтилган сценарийлардан бошқа йўл қолмади деб ўйладилар.
Аммо кечга бориб, деярли Москвага яқинлашиб қолган Пригожин ортга қайтишга қарор қилди.
Нега бундай бўлди? Ортга йўл йўқ эди-ку?
Биринчидан, Пригожин сиёсий арбоб эмас, унинг амбициялари ҳокимият, давлатни қўлга олиш эмас эди. У мажубриятдан бу вазиятга тушиб қолган эди. У шафқатсиз каллакесар, хўжайини “бос” деса тишлаб келадиган жангчи ит, ҳарбий саркарда эди. У қутурса эгасини қопиб ўлдириши мумкин, аммо эгасиз у сиёсий етакчига айлана олмасди.
Иккинчидан, унинг барча муваффақиятлари, қудрати, пуллари ва ҳатто қўл остидаги армияси Путин туфайли яралган, Путин номи билан яроқли ҳисобланиб, Африка, Сурия ёки Украинада Путин бўлмаса Пригожин ҳеч қандай легитимликка эга эмас эди.
Учинчидан, Пригожиннинг уйлари, офислари тинтув қилиниб, пуллари, мулклари олиниб, катта эҳтимол билан унинг нозик жойлари (бизнеси, оиласи, партнерлари ва ҳоказо) зарбаларга тайёрлаб қўйилган эди.
Ва ниҳоят, такрор бўлса ҳам унга Путиннинг ўрни керак эмас эди. Унга Путиннинг эътибори, қўллови, ва ушбу воқеалардан кейин кечирими ва тирик қолиши кафолатлари керак эди.
Яхшилик ва тинчлик бўлсин 🙏
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon