uchzamon | Неотсортированное

Telegram-канал uchzamon - Uch zamon

1193

Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали. Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт. Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Подписаться на канал

Uch zamon

Яхшилик ва тинчлик бўлсин 🙏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Бу жиноят кодексидан ташқари бонус. Кўпхотинлиликни орзу қиладиганларга юборсангиз бўлади 😜👍🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

⚡️Диққат, 18+! Кўнгли бўшлар кўрмасин.

Одам дегани шунчалик ҳам ваҳший бўладими? Бир-бирларини уриб, ёриб ташлашди азаматлар. Бунақа жангни ҳатто ММАда ҳам кўрган эмасман

🤦😢🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Киносеварлар борми? Сиз қайси жанрларни кўрасиз? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Каримовга бир борада тан бермасликнинг иложи йўқ.

Путин президентлар 9 майда ёнида бўлишга мажбур бўлиши учун Петербургдаги МДҲ саммитини 8 майга қўйиб олганида ҳам Каримов 8 майда бориб, ўша куни қайтиб келиб, 9 майда Тошкентда Хотира ва қадрлаш кунини ўтказганди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

​​ЎЗИГА ҚАБР ҚАЗИГАН ОДАМ НИМАНИ ҲИС ҚИЛАДИ ?

СССР давридаги мафиялар ҳақидаги бир кўрсатувда кўплаб бойларни ўғирлаб, ўрмонга олиб бориб, ўлдириб кўмиб юборган бир мафиянинг гапи мени ўйлантирган эди, ҳали ҳам ўйлантиради. У таҳминан шундай деганди:

⁃ Ўлиши керак бўлган одамни ўрмонга олиб борардик. Қўлига белкуракни бериб, ўзининг қабрини қазишни буюрардик ва ҳар ким ўзининг қабрини қазирди. Ўз қабрини қазиётган одам нимага умид қилиб, ўзини ўлдирмоқчи бўлган одамнинг айтганини сўзсиз бажарар экан-а? Айтганимизни сўзсиз бажарса, раҳмимиз келиб уни ўлдирмаслигимиздан умид қилармикан? Уни барибир ўлдирамиз, ҳеч бўлмаса йўқ деса бўлади-ку. Йўқ, истисносиз барча айтганимизни қиларди, биз фақат улар ўз қабрларини қазиб бўлишларини кутиб турардик ва тугатишгач. Ўлдириб кўмиб кетардик…

Менимча бу барча соҳаларга тегишли. Одамлар ўзларига қарши чоҳ қазилаётганларини билиб туриб ҳам ўша чоҳни қазийверадилар. Кимлардир ноиложликдан, кимлардир билимсизлик ва фаросатига етиб бормаганидан қазийдилар. Кимлардир эса қазиётганидан хурсанд бўлиб, бошқаларни ҳам бунга даъват қилади. Ўзларига чоҳ қазийдиган барча одамлар нималарни ҳис қилар ва нималарни умид қилар эканлар-а? Чоҳга ўзлари эмас, бошқалар кўмилишини ёки ҳеч ким кўмилмаслигиними? Мафиялар ўрмонга олиб боргандай тақдирдари аллақачон ҳал қилиб бўлинган бўлса-чи?

Ҳаёт қизиқ. Саволлар кўп. Жавоблар эса мураккаб, баъзан риторик.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Хуллас. Бу ерда бош мавзу қорақалпоғистонлик Розия деган аёлнинг 44, 60 ёки 120 ёш эканлиги эмас, балки оролбўйи ҳудудларидаги инсонлар, жумладан аёлларнинг экологик ҳамда ижтимоий муаммолари ҳисобланади.

Баҳс байроқчилари 3 нарсани кўтармоқдалар:

1. Қорақалпоқ аёллари 44 ёшда бундай кўринишда бўлмайди, бу ёлғон, аксинча уларнинг юзлари қаригандаям силлиқ бўлиб, аксинча ёш кўринадилар.
2. Қорақалпоқ аёлларининг турмуши оғир эмас, улар ўзбек аёлларига қараганда анча эркин ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига қараганда улар эрлари томонидан камроқ зўравонлик қурбони бўладилар.
3. Муаммо ва қийинчиликлар эмас, ғурур бирламчи. Халқаро ташкилотларнинг эътиборини ва пулларини Орол муаммосига тортаман деб, паст кетиш, масалан аёлларни кекса қилиб кўрсатиш керак эмас. Пуллари бошида қолсин, Қорақалпоғистонда умуман муаммо йўқ. Албатта сал умумийлаштирдим, аммо хулоласи шундай.
Баҳсларга “аёл ҳуқуларининг мислсиз ҳимоячилари” радикал блогерлар аралашиб, ўртага гендер тенглиги маазусини аралаштириб, Шаҳноза Соатовадан қорақалпоқ аёлларини “ҳимоя қилиш”га киришдилар. 🤣😜

Юқоридаги 3 та косметика мавзулар юзасидан жавоблар:

1. Розия ҳақиқатдан ҳам 44 ёшдами ва қорақалпоқ аёллари ўз ёшларидан каттароқ кўринадиларми? Нима аҳамияти бор?

Умуман Ўзбекистонда умр кўриш давомийлиги ривжланган давлатлардагидан 10 йиллар кам. Масалан ўзбеклар французлардан ўртача 10 ёш кам умр кўрадилар. Оролбўйи ҳудудлари, Хоразм ва Қорақалпоғистонда аҳвол бундан-да ёмон. Ўзи 10 йил кам умр кўргани етмагандай, оғир турмуш ҳаёт, экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар сабабли ўша ҳудудлар аҳолиси тезроқ қариши оддий ҳақиқат.
Қорақалпоқлар гўзал халқ ва аёлларининг юзлари силлиқ, ажинсиз. Доим шундай бўлсин. Аммо шу гўзал ва силлиқ юзлар янада 10 йил кўпроқ умр кўрса, Оролнинг тузлари, турмуш ташвишлари уларни эзмаса, қаритмаса, Розиянинг кўринишига келтирмаса янада яхшироқ бўлади менимча.

Дарвоқе, фотокўргазмалар ўз номи билан кўргазма. Уни кўришга борадиган французларнинг айримлари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонни жаҳон харитасидан кўрсатиб ҳам бера олмайди. Уларнинг, улар орқали жаҳон ҳамжамиятининг 20-21 асрнинг энг дахшатли экологик муаммосига қаратиш учун фотокўргазмада 18 ёшли қорқалпоқ сулувларининг суратларини кўрсатилмайди. Тўғри, Розиянинг тасвири балки бўрттирилгандир, балки айрим қирраларга кўпроқ урғу берилгандир. Мақсад ҳам аслида шу. Бу суратлар бир рамз. Розиянинг ёшини 44 эмас, 60 деб ёзганида ҳам кўтарилган муаммо ўзгармаган бўларди.

2. Шаҳноза Соатова “тошкентлик ва қорақалпоқларнинг ҳаётини билмайди” дейлик. Мана мен Оролбўйи ҳудудиданман ва кўтарилган муаммо менинг, оиламнинг ва ҳудуддошларимнинг муаммосидир ва бу муаммони ҳар томонлама, жумладан илмий томондан ўрганганман.

Менинг ота-онам, оила аъзоларим, қўни-қўшни ва қариндошларим орасида касал эмаслари, буйраги, жигари, ҳатто тиззаларининг тўпиқларигача туз қопламаганлари йўқ. Дадамнинг буйрагидан бир неча марта операция қилиб тузлар олинса-да ҳали ҳам туз бор. Ойим сурункали астадан қийналади, мунтазам муолажа олади. Тошкентга 10 кунга борса нафас олиши яхшиланиб, кўпроқ қолса муолажа олмаса ҳам бўлади. Фақат Хоразмда яшагани учунгига касал.

Ерларимиз шўр, экиндан ҳосил олиш, очдан ўлмаслик учун ўзи сув йўқ замонда ерларнинг шўрини ювиб, кейин суғориш керак. Шунда ҳам тузукроқ ҳосил олиш учун ўғитлар бериб, ерларимизни ифлослантиришга мажбурмиз. Сувларимиз шўр, ҳатто трубалар орқали келадиган тозаланган сувларимиз ҳам ичишга яроқсиз. Ҳатто нафас оладиган ҳавомиз шўр.

Иқтисодий муаммолар етарли, ишсизлик юқори, эркакларимиз Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилади, аёлларимиз ер чопиб, оғир ишларни қилишга, эрларини йилда 1-2 марта кўришга маҳкум.

Рўйхатни чўзмаслик учун шу ерда тўхтатаман. Оролдан 300 километр узоқдаги Хоразмда аҳвол шундай бўлса, Оролнинг бўйидаги Қорақалпоғистонда барчаси яхши бўлиши мумкинми? Ахир бу умумий муаммомиз-ку. Буни инкор этишдан маъно ва мақсад нима?

3. Тўғри, ғурурли бўлиш керак, лекин Розиянинг сурати ғурурни ерга урмаяпти-ку. Суратда муаммо гўзал қорақалпоқ этнографик элементлар безаги ичида намойиш этилган.

Читать полностью…

Uch zamon

Ва улар фаришдадай бўлиб ёшларга бемалол морал ўқишлари мумкин 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Орадан вақтлар ўтиб интернетда Ҳакими хотинини боплаганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Гўёки хотини унинг бойликларининг ярмини олиш учун ажрашмоқчи бўлган, аммо тарбияли, одобли Ҳакими барча мулкларини онасининг номига олган экан ва маошларини ҳам тўғридан-тўғри онасининг ҳисобига тушираркан. Шу сабабли, унинг “маккор” хотини ҳеч нарсасиз қолибди.

Айниқса бу хабар “мачо жамиятлар”, хусусан мусулмон давлатлардаги гендер тенглиги каби масалаларга қарши жамиятларда кенг тарқалди. Онасини хотинидан устун кўрадиган содиқ фарзанд, маккор аёлни боплаган ҳақиқий эркак, тағин кимсан марокашлик машҳур мусулмон ва ҳоказо рамзлари ўзларини шу рамзлар билан кўрадиган миллионлаб одамларни фахрлантириб юборди.

Ва энг охирги ўқиганим, Ўзбекистонда бир пайтлар обрўга эга бўлган (ҳозир обрўлари қандайлигини билмайман) Стадион.уз сайти Чампионат.ком манбасига кўра берган хабарга кўра, Ҳакими хотинини бир эмас икки марта боплаганмиш. Яъни Ҳакимининг ҳисобида ҳеч нарса бўлмагани учун у хотинига ҳеч нарса бермасмиш, аммо хотини ҳисобидаги 3 миллион евронинг ярмини Ҳакимига берармиш. Суд шунга қарор қилган эмиш.

Сайт бу хабарни “эмиш”, “фалон сайт шундай деяпти” деб гумон эҳтимолини қолдирмасдан ишонч билан ёзяпти.

Гап шундаки, бу хабарларнинг барчаси ФЕЙК бўлиб, уни биронта жиддий расмий ОАВ ёзгани, ёритгани йўқ. Фақатгина минглаб, миллионлаб норасмий сайтлар бир-бирларидан олиб босдилар. Чет эл сайтлари ҳар ҳолда “бу гаплар ҳали миш-миш” деб огоҳлантирдилар. Мен фақат ўзимизнинг сайтларгина ишонч билан хабарни бўлган деб ёзганини ўқидим.

Энди хабарнинг ўзига қайтсак.

Хотини ва иккита ўғлини Дубайга юбориб, уйига қизларни олиб келган Ҳакими оппоқми шунда?

Менимча хотини шу бир воқеа учун ажрашмоқчи эмас, Ҳакими бу ишни олдин ҳам қилиб келган ва бу воқеа хотинининг сабр косасини тўлдирган бўлиши мумкин.

Хотини балки эрининг мулкининг яомини олиш учун эмас, балки эридан безор бўлгани учун ажрашмоқчидир? Барча мулк ўзиники (эри иккаласиники) бўлган аёл унинг ярмини олиш учун ажрашадими? Тағин шу эр билан бирга яшайман деган умидлар билан сўнгги йилларда унга икки нафар ўғил туғиб берган бўлса.

Ҳакими мусулмон ва хотини “испан актрисаси” бўлгани учун нима бўлишидан қатъий назар “мусулмон” тараф бўлиш керакми? Зино қилган мусулмон яхшими, эри ва унинг фарзандларига садоқатли испан актрираси яхшими? Маълумот учун “испан актрисаси” асли марокашлик қиз бўлади, акс ҳолда Ҳакими у билан турмуш қурмаган ва фарзандлар кўрмаган бўларди. Шундан келиб чиқиб, унинг хотинини эътиқоди ва келиб чиқишига қараб дискриминация қилиш шарт эмас.

Ва ниҳоят Ҳакимининг мулки масаласи. Ҳакими Францияда яшайди ва ишлайди. Франция қонунчилигига кўра бировнинг маоши бошқа бировнинг ҳисоб рақамига, масалан хотинининг маоши эриникига, ўғилнинг маоши онасиникига юборилиши мумкин эмас. Ҳар ойда 1 миллион евродан ортиқ маош оладиган Ҳакимининг барча маошлари унинг ўз ҳисобига тушган ва у уларни хотини билан бўлишишга мажбур. Маошни олгач, онасига жўнатган бўлса, бу унинг муаммоси.

Агар у уй, машина ва бошқа мулкларини хотинига бермаслик учун атайлаб онасининг номига олган бўлса, пулларнинг изидан бориб, мулклар унинг ўзиники эканлигини исботлаш мумкин. Турмуш йилларида Ҳакими ўзи ва оиласи учун бирон нарса олмаган, ҳисобида пул йиғилмаган бўлиши деярли имконсиз.

Дейлик хабарларда ҳақиқат бор ва Ҳакими ҳақиқатдан “она ўғил” ва у барча пулларини онасига юбориб, мулкларини ҳам онасининг номига олган ва шу сабабли у хотинини ҳеч нарсаси қолдира олади дейлик. Бу фақат Ҳакимининг ноинсофлигидан, одаммаслигидан ва мусулмончиликка ҳам тўғри келмаслигидан далолат бермайдими?

Ўзи турмуш қурган ва унга ўғиллар туғиб берган хотини бир кун келиб ажрашмоқчи бўлса, уни ҳеч нарсасиз қолдириш учун одамнинг менталитети қандай бўлиши керак? Фақат хотининигина эмас, унга қўшиб ўз фарзандларини ҳам пулсиз қолдиришга интилиш ҲАҚИҚИЙЭРКАКЛИК бўладими? Ҳакимининг биздаги ўз болаларига алимент тўламаслик учун қоровулликка кириб оладиган “эркаклар”дан қандай фарқи қолади?

Ўз келини ва невараларига қарши тил бириктириб, ўғлини ҳимоя қилган онани оқлаш мумкинми?

Ва ҳоказо.

Читать полностью…

Uch zamon

Кўз тегмасин, бир суратда ғиж-ғиж билим:
-у бу босқинга қарши курашга раҳбарлик қилмаган
-у аёл киши эмас
-у Аҳмонийлар даврида яшамаган ва Аҳмонийлар унинг даврида яшамаган.

Бир қарашда кўрган янги маълумотларим шулар. Менга кўринмаганлари бўлса ёзинглар.

ПС. Бу қаердалигини билмайман. Суратни ФБда кўриб қолдим.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Менам гапирмадим 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Орамизда эзилганлар ёки эзилаётганлар борми? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

​​АМИР ТЕМУР ЎЗБЕКЛАРНИНГ БОБОСИМИ? ПАРАДОКСНИ ҚАНДАЙ ЕЧИШ КЕРАК?

Тарихдан биламизки, ўзбеклар Марказий Осиёга келиб Темурийлар империясини парчалаган, темурий ҳукмдорларни сиқиб чиқариб, ўрнига ҳокимиятга келганлар.

Бир сиёсий парадокс кўпчиликни ҳайратлантиради. Ўзбеклар, яъни бизларнинг ота-боболаримиз, жумладан Шайбонийхон бошлиқ ўзбеклар бўлса, нега ҳозирги сиёсат уларни ёмон деб Амир Темурни бобомиз дейди?

Биласизми, худди шундай парадокс французларда ҳам бор. Бир пайтлар босқинчи франклар ҳозирги французларнинг ота-боболари Галларни енгиб, йўқ қилиб, ўрнига ҳокимиятга келганлар. Ҳозирда французлар босқинчи франкларни нафақат улуғлайдилар, балки уларнинг номини олиб, давлатларини Франция, миллатларини французлар деб айтайдилар. Шу билан бирга улар ўзларининг асл ота-боболари галлар эканлигинини биладилар.

Улар бу парадоксни қандай ечганлар?

Биринчидан, бу парадокс Францияда ҳам ҳалигача баҳсларни юзага келтириб туради. Айрим француз миллатчилари ўзларини француз деб аталишларига қарши чиқиб, Галлия, гал миллати деб айтилишини таклиф қиладилар.

Иккинчидан, миллат бу сунъий ижтимоий қурилма бўлиб, унинг тарих ҳақиқатига тўғри келмаслигини, аксинча кўпроқ манфаатларига тўғри келишини кўпчилик тушунади ва шу сабабдан, бу уларга муаммо туғдирмайди.

Франция тарихида франклар Галлардан кўра кўпроқ муваффақиятларга эришганлар ва шонли ўтмишга эгадирлар. Шу сабабли, ўзларини Франклар авлоди деб эълон қилиш французларнинг манфаатларига кўпроқ тўғри келади. Шу билан бирга улар Галлардан ҳам воз кечмайдилар, аксинча уларни ҳам ўз аждодлари деб ҳисоблайдилар. Биздан фарқли равишда франклар ва галлардан бирини яхши, бошқасини ёмон деб тасвирламасдан, иккаласини ҳам ўзлариники деб тақдим этадилар. Умуман олганда, бу тўғри ҳам.

Энди Ўзбекистонга қайтсак, хоҳлаймизми ёки йўқми, Амир Темур ва унинг империяси, Шайбонийхон ва унинг империяси ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихи ҳисобланади. Тарихжа бизни кўплаб империялар босиб олганлиги, динлар, тиллар ўзгариб кетганлигини ҳисобга олсак, улардан бир “яхшиси”ни танлаб олиб, қолганларини ёмонлаш нотўғри бўлади деб ўйлайман.

Бининг форсий, хоразмий, сўғдий тилда гапирган давларимиз туркий тилда гапирган даврларимиздай, зардуштий, буддист, шомоний, атеист бўлган даврларимиз мусулмон бўлган даврларимиздай қадрлидир. Чунки ҳукмдорлар, босқинчилар, империялар, динлар келган ва кетган. Улар ўз ҳиссаларини қўшган, баъзан ҳаёт тарзимизни тубдан ўзгартирган. Аммо аҳолимиз ўша-ўша бўлган. Ҳеч бир босқинчи аҳолини 100% ўзгартира олмайди. Туб аҳоли доим кўпчиликни ташкил қилади.

Шу жумладан Амир Темур давоида ҳам Шайбонийхон даврида ҳам қандай номланишларидан ташқари ўша-ўша аҳоли бўлган. Худди Ўзбекистон ССР, мустақил Ўзбекистон ва Янги Ўзбекистонда ўша-ўша аҳоли бўлгани каби. Ҳукмдорлар, тузумлар, конституциялар ўзгаради, аммо одамлар ўша-ўша давом этаверади.

Шундан келиб чиқиб, Амир Темурни ҳам, Шайбонийхонни ҳам бир хилда улуғлашимиз мумкин ва улардан бирини ёмон қилиб кўрсатиш бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Тўғри Амир Темурнинг тарихи шонлироқ бўлган, аммо бу Шайбонийхонники ёмон бўлган дегани бўлмайди.

Менимча парадоксни ижобий ҳал қилишдан сиёсатимиз ҳам, халқимиз ҳам ютади.

Дарвоқе, бугун Амир Темурнинг таваллуд куни. Барчага #Темурдей муборак!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

МЕН СКОПТОФОБ ЭКАНМАН?

Болалигимдан ҳозиргача кўп фобиялар, яъни қўрқувларим, нуқсонларимдан ўзим, характерим устида ишлаш, ўқиш, ўрганиш эвазига қисман ёки тўлиқ қутула олганман. Аммо қутула олмаганларим, устида ишлаётганларим ва ҳатто менга қийинчиликлар туғдирадиган фобияларим ҳали ҳам бор. Улардан бирининг номини ва таърифини бугун билиб олдим. Мен скоптофоб эканман.

Тўғрироғи, мен доим скоптофоб бўлганман ва қўрқаманки, бир умр шундай бўлиб қоламан. Буни доим билганман, ундан азоб чекканман, фақат унинг номи ва илмий деталларига қизиқиб кўрмаган эдим.

Читать полностью…

Uch zamon

Тушунганлар, тушунмаганларга тушунтириб юборинглар 🤣🍿

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Бир ниҳолнинг қоматини суяшга таёқ берсангиз, сиз қариганда ниҳол дарахт бўлиб сизга суянишингиз учун ҳасса беради.

Ўз келажагингиз учун ниҳол экинг!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ўзбекистонда лгбтми, фоҳишами, диндорми, рецидивист жиноятчими, олим ё тупойми бўлишидан қатъий назар бир одамнинг ноҳақ ва ноқонуний ўлдирилишидан хурсанд бўлиш учун одам шизик касал бўлиши керак. Ва бундайларга тўла жамият аҳволидан нолишга ва тузукроқ кун кўришга лойиқ эмас. Бугун бировнинг бошига тушганида хурсанд бўлсангиз эртага сизнинг, фарзандингиз ёки яқинингизнинг ҳам бемалол шундай ўлдирилиши мумкинлигига рози бўлган ва легитимлаштирган бўласиз ва ўшанда додлаб йиғлаш иккиюзламачилик бўлади.

Кўрган жойингизда ўлдиринг деган гапни бемалол ёзадиган ва ишонадиганларни 5 йилга қамаса ота-онасининг ғамгин суратларини чиқариб, бечора диндор ҳеч нарса қилмаган эди, фақат ҳадисдан мисол келтирган эди деб додлаб юришади. Худди нашидчига ўхшаб. Айб ё буларда, ё ҳадислар ва динда. Аниқлаштириб олиш керак менимча. Сизнингча айб кимда? Динда ростдан кўрган жойингизда ўлдиринг дейилганми ва ҳа бўлса бу сиз учун нормалми?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

200 минг сўм арзимаган пулми? Арзийдиган пулга уйини фоҳишахонага айлантирса бўладими? Арзийдиган пул қанча ўзи?

Гап йўғида ҳаёлга келган саволлар. Хоҳласангизлар жавоб бериб кўринглар. Хоҳласангизлар сизлар ҳам шунақа қитмир саволлар ёзинглар 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Айримларга мана шу молнинг сокинлигини тилагинг келади. Чунки уларда бу молнинг фаросати аллақачон бор бўлади 🐄😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Бу воқеада айнан нима бўлганлигини, йигитни фақат байроқ осиб олгани учун олиб кетишганми ё бошқа сабаб борми, билмайман. Шунинг учун фикр билдирмайман.

Аммо байроқ тўғрисидаги қонунимизда абсурд жойлари кўп деб ўйлайман. Ростдан ҳам Ватанни севганимиз, байроғимизни улуғлаганимиз ва уни осиб олганимиз учун жавобгарлик борлиги ачинарли.

Читать полностью…

Uch zamon

Умуман олганда жуда гўзал сурат. Агар сурат айримларнинг ғурурига тегса, Розияни хоразмлик денглар. Сурат менинг ғуруримга тегмаяпти ва у кўрсатаётган муаммолар менинг ҳудудимда борлигини тан оламан. Ва ушбу муаммолар ечилишини хоҳлайман.

Пуллар бошларида қолмасин. Пулларнинг катта қисми чўнтакларга кетса ҳам, етиб борган пулларга Оролга созоқлар экилсин, узоқ қишлоқларга ичимлик сувлари олиб борилсин, касаллар даволансин, Тошкентга бориб даволаниб келишга хоразмликлар ва қорақалпоғистонликларга енгилликлар берилсин.

Мана бош мавзу ва асосий муаммолар нима!

Розиянинг ёши, қорақалпоқ аёллари, ўзбеклар ёки французлар ўз ёшларидан кекса кўринишлари миллионинчи даражадаги муаммо.

Мавзуга радикаллар тиқиштирган гендер тенглиги мавзусининг умуман даҳли йўқ. Хоразм ва Қорақалпоғистон Ўзбекистондаги радикаллар таъсири энг кам бўлган ва илм-фан туфайли аёллари ҳақиқатдан эркинроқ ҳудудлар ҳисобланадилар. Ва доим шундай бўлиб қолади деб умид қиламан.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК АЁЛ 44 ЁШМИ?

Балки хабарингиз бўлгандир, балки йўқ, ижтимоий тармоқларда бир қорақалпоғистонлик аёлнинг ёши борасида баҳслар чуқурлашиб, тушунмовчиликлар, бефойда ва бесамар фикрлар айтилишига сабаб бўлмоқда. Аслида баҳсларга аралашмоқчи эмасдим. Аммо миллионинчи даражадаги аҳамиятга эга мавзу ҳақидаги абсурд баҳсларга диний блогерлар ва уларнинг муридлари аралашиб, мавзу жамият ва давлат хавфсизлиги даражасидаги долзарб мавзуга айлана бошлади. Ўқимишли инсонлар ҳам пода ҳиссиётлар ўйинига манипуляция бўлиб, мавзу моҳиятнини кўрмасдан фикр билдира бошлаганлари кимдир ақл билан фикр билдириши кераклигини кўрсатмоқда.

Барчаси қандай бошланди? Парижда халқаро форум доирасида “Туз ичидаги аёл” қотокўргазмаси намойиш этилмоқда. Блогер Шаҳноза Соатова мазкур фотокўргазмадаги бир аёлнинг қиёфасидан таъсирланиб, “у яшаётган экологик муҳит ва турмуш шароити” ҳақида ўз фикрларини билдиради ва “44 ёшли қорақалпоқ аёли”нинг кўриниши кекса ҳолга келиб қолганидан ачиниш билдиради.

Читать полностью…

Uch zamon

Асосий айтмоқчи бўлган гапим, юз берган воқеалар ачинарли ва улар ҳали судда ўрганилмоқда. Улар борасида бирон янгилик йўқ.

Тарқалаётган хабарлар фейк ва айримлар уларни текширмасдан ишонч билан тарқатаётлиги уларнинг виждонларига ҳавола.

Мусулмон, эркак, она-ўғил ва ҳоказо деган рамзларга киритиб, эҳтимолий зинони, маккорликни, ноинсофликни, ўз болаларини пулсиз қолдиришни оқлаб, бунинг барчасини гендер тенглик устидан ғалаба деб нишонлаётганларга эса уят.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ҲАКИМИ ХОТИНИНИ БОПЛАДИМИ?

Парижнинг ПСЖ футбол жамоаси ва Марокаш футболчиси Ашраф Ҳакими ва у хотинини қандай “боплананлиги” ҳақида маълумотлар тарқалиб юрибди. Хабари бор ва хабари йўқлар учун воқеа тафсилотларини қисқача эслатаман.

Хотини иккита ўғли билан Дубайга кетганида Ҳакими бир ёш қизни ўзининг Париждаги уйига таклиф қилади. Қиз унинг уйидан чиққач, Ҳакими уни зўрлаганини айтиб, полицияга хабар беради, аммо даъво аризаси бермайди. Шунга қарамасдан, прокуратура Ҳакимининг машҳурлигини ҳисобга олиб (қиз шундан қўрқиб ариза бермаган бўлиши мумкин деб ҳисоблаб) унга қарши иш очади. Ҳозир бу иш терговда, шунинг учун бу ҳақда бир нарса демайман.

Воқеа матбуотга чиқиб кетгач, Ҳакимининг хотини Дубайдан қайтиб келади ва ўзи йўқлигида уйига ёш қизларни олиб келадиган (ва эҳтимол ётадиган, зўрлайдиган) эри билан ажрашишини эълон қилади. Ҳозир ажрашиш жараёнлари ҳам давом этяпти.

Читать полностью…

Uch zamon

Химик олим билан ўртоғининг суҳбатими дебман 🤣👍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Депутатлар, хусусан экология масъуллари шундай қонун лойиҳаларини таклиф қилишлари керак аслида.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Яхши динга ўхшаяпти? 😜 Бу динга сиғинадиган танишларингиз борми? 🙏🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Скоптофобия нима? Бу бир вақтнинг ўзида ижтимоий фобиялар ҳамда махсус фобиялар туркумига кирувчи мураккаб бир фобия бўлиб, унга кўра одам ўзида ўзгалар нигоҳидан, оммадан қўрқиш, ҳаяжонланиш ҳис қилади.

Скоптофоб одам омма олдида гапирса, камера олдида ёки микрофонда, ҳатто телефонда гапирса ўзида ҳаяжон, руҳий босим ҳис қилади. Давранинг ёки маҳалнинг аҳамиятига қараб фобиянинг аломатлари қуйидагича бўлиши мумкин:
ҳаддан зиёд паникага тушиш, қўрқув, юрак тез уриб кетиши, нафас етишмаслиги, кўнгил айниб қайд қилиш истаги пайдо бўлиши, оғиз қуриши, бадан титраши, юз қизариб, қулоқлар битиши ва ҳатто мускуллар қотиб қолиб, баданга оғриқ етиши ва ҳоказо.

Скоптофоб одам омма олдида гапира олмаслигидан ташқари ўзгаларнинг нигоҳини ўзига жалб қиладиган бошқа вазиятлар, масалан бошқалар олдида мақтов ёки дакки эшитиш, оддийгина табрик сўзи ёки таъзия айтишда ҳам ҳаяжонга берилиши, ҳижолатдан ерга кириб кетгудай бўлиши мумкин.

Скопофобиянинг сабаблари сифатида болаликда кўпчилик олдида давомли равишда калака қилиниш (масалан жисмоний ёки бошқа бирон нуқсони устидан) кўрсатилган. Тўғри менда ҳам болаликда ва ўсмирликда бундай ҳолатлар кўп бўлган. Идеалистлигим, қоидаларга амал қилишга, яхши ва тўғри бўлишга интилишим, яхши ўқишим, дарсдан қочмаслигим, иллатларни инкор қилишим, жисмонан нимжонроқ бўлганлигим устидан кулишган. Аммо менда скопофобия бу воқеалардан ҳам олдин, туғилганимдан бери бордай туюлади. Чунки эсимни таниганимдан бери тортинчоман, муваффақиятларимни ҳаммага кўрсатгим келади, аммо уларни ҳамма кўришидан уяламан. Мақтовлар ёқади, аммо уларни эшитишга тоқат қила олмайман. Кимдир ҳақли равишда мақтаса ҳам ерга ҳаяжондан ерга кириб кетгудай бўламан ва қандай жавоб қилишни билмай, ақлим шошиб қолади.

Болалигимда шеърлар машқ қилганман, аммо уларни бировга кўрсатишга, ўқиб беришга уялиб яшириб юрардим.

Мендан доим телефон қилмайсан деб хафа бўлиб юришади. Телефонда гаплашсам, энг яқин одамларим, ҳатто ота-онам билан гаплашсам ҳам ҳаяжонланиб, қандайдир ёқимсиз босим босиб туради. Шунинг учун жуда мажбур бўлмасам телефон қилмайман.

Микрофон ва камерани айтмасам ҳам бўлади. Қўлимга микрофон олсам ёки камера нигоҳи қараса миям тўхтаб, биладиган нарсаларим ҳам эсимдан чиқиб, ҳаяжондан терлаб, нафасим бўғзимга тиқилиб қолади. Шу сабабдан, фикрларимни доим ёзма мақола қилиб ёзаман ва интервьюларни рад этаман. Чунки интервьюлар, ҳатто кўп тайёргарликдан кейин ёзиб олинган видеоларда ҳам ҳаяжонланиб, кўп азобланиб, натижаларидан ҳеч қачон кўнглим тўлмаган. Ҳатто ўзим яхши биладиган мавзуда интервью бериб, фикрларим чалкашиб, эсимдан чиқиб, ҳеч нарса билмайдиган одамдай уялиб қолган ҳолатларим ҳам бўлган. Буларнинг барчаси одамга руҳий азоблар беради.

Парадокс шундаки, мен доим омма билан мунтазам алоқада бўладиган, ҳатто оммага гапирадиган, нутқ сўзлайдиган соҳаларда ишлаганман.

Туристлар билан гид бўлиб ишлаганимда уларга тағин чет тилида соатлаб гапиришим керак бўларди. Ҳозир ҳап туристлар гуруҳларига оммавий мурожаат қиладиган ҳолатдарим кўп бўлади. Ўзис ташкил қилган уюшма фаолияти давомида даврани олиб бориш ва ҳатто конференциялар бериш, соатлаб жиддий мавзуларда гапиришимга тўғри келарди. Буларнинг барчаси мендан катта тайёргарлик ва метиндай руҳий куч талаб қилган.

Телеграмдаги муаллифлик каналимда аудио суҳбатлар қилганда мени ҳеч ким кўрсаётганлиги сабабли босим камроқ бўлади. Аммо шунда ҳам доим узоқ тайёргарлик кўраман ва дастлабки дақиқалар босимини ўтказиб олишимга тўғри келади.

Скоптофобияни тушунтириш учун ўзимдан мисоллар олдим, аммо биламанки мен ёлғиз эмасман. АҚШдаги бир статистикада аҳолисининг 7%и, бутун умр давомида 13%и скоптофобиядан қийналиши ёзилган. Ижтимоий босимлар юқори бўлган шарқ жамиятларида бу фоиз анча юқори бўлиш эҳтимоли бор.

Ушбу матнни ўқиганлар орасида ҳам мен каби скоптофоблар бор бўлиши мумкин ва улар ўзларининг фобиялари ҳақида маълумотлар олишлари ажаб эмас.

Фикрларингизни изоҳларда ёзишларингиз мумкин.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ачинарлиси, буйруқни берган одам жавобгар бўлмайдиган, балки буйруқни бажаришдан бошқа иложи бўлмасдан бу ишни қилган ходимнинг боши кесиладиган бундай тузумнинг бири икки бўлмайди.

Адолат, садоқат истайдиган бундай тузумда ҳеч қачон адолат ва садоқат бўлмайди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…
Подписаться на канал