uchzamon | Неотсортированное

Telegram-канал uchzamon - Uch zamon

1193

Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали. Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт. Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Подписаться на канал

Uch zamon

-Бу сотаётган балиқларингизнинг ҳужжатлари борми?
-Қанақа ҳужжат? Ўлганлиги ҳақида гувоҳномами? 🤔🐟

🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

10. Педофилия масаласига келсак.

Кимлардир қўлга тушганларни қозиққа ўтқазиш, ўлим жазоси жорий қилиш ва ҳоказоларни талаб қилиш ҳолатлари ҳам бўлмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Конституция ва қонунлар устуворлигини унутмаслик керак. Уларга 1,5 йил уй қамоғи берилиши қанчалар ноқонуний бўлса, уларни қозиққа ўтқазиш ҳам шундай ноқонуний ҳисобланади. Асосийси, уларга қонунда белгиланган мутаносиб жазо берилсин. Яна бир гап. Айримлар уларнинг оила аъзоларини шарманда қилиш ва ҳоказоларни гапирмоқда. Сал фарлсатни ишлатиш керак. Уларнинг оила аъзолари ҳам жабрдийдалпр бўлиб, улар шу шармандалик билан яшашлари керак. Аммо улар ўзлари қилмаган иш учун жавоб бермасликлари керак.

11. Педофилияга қарши кастрация қилиш таклифлари берилмоқда. Дунё тажрибасида бу бор нарса. Аммо бор экан деб жорий қилиб, кейин эплай олмай барчасини дабдала қилиш керак эмас. Чунки барчаси бир педофилнинг жинсий аъзосини кесиш билан тугамайди. Бунинг амалга оширилиш тизимини йўлга қўйиш керак бўлади.

12. Ва ниҳоят сўз бошидаги гап. Жамият педофилия мавзусига қарши бирлашгани катта имконият. Бундан фойдаланиб, ОАВларда, таълим тизимида, ташкилотларда, диний муассасаларда ва бошқа барча жойларда педофилияга қарши тарғиботлар мунтазам олиб борилиши ва “қора халқ”қа бу мавзу “деҳқон тили”да тушунтирилиши керак. Фақатгина шу йўллар билан педофилиянинг илдизини қуритиш мумкин. Агар барча нафрат ва ҳаракатлар иккита педофилни қаматишга қаратилган бўлса, мавзуни кўтаришдан маъно йўқ.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

РАМАЗОНГА МУНОСИБ БЎЛИШ КЕРАК (эмасми?)

Муассасамизда талабалар гуруҳини қабул қилдик. Турар жой билан таъминлаб ресторанда овқатларини бердик.

Гуруҳда рўза тутган 4 нафар мусулмон бор эди ва бутун гуруҳ уларнинг ҳурмати учун мослашди.

Уларнинг ўзларига алоҳида турар-жой ажратилди, махсус ҳалол таомлар тайёрланди, эрталаб улар ҳаммадан олдин туриб нонушта қилганлари учун улар учун рўза вақтида махсус нонушта берилди. Кечқурунги овқат оғиз очиш вақтига тўғриланиб, кечиктирилди ва барча келиб овқатлагмасдан кутиб ўтирди.

Кетар чоғи барчадан хоналарни тоза аҳволда қолдириш сўралди ва гуруҳ бизга ташаккурлар айтиб қайтиб кетди.

Улар кетгач, тозалаш хизматимиздаги қизлар телефон қилди. Борсам улар “Мусулмонларнинг хонаси” ҳақида гаплашаётган экан. Диний мотивни аралаштираётган бўлса ҳам аҳвол билан танишмагунча индамай хонага кирдим.

Хонанинг аҳволини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Киришим билан димоғга бир неча кундан бери қолган овқатларнинг аччиқ ҳиди урилди. Хонага бомба тушгандай. Ҳамма ёқ остин устун, эрталаб нонуштага берган овқатларимизнинг бир қисми ювилмаган идишларда, яна бир қисми ерда сочилиб ётибди. Нон бўлаклари, ушоқлари барча хоналар, ошхона ва залларда сочилиб ётибди.

Таърифни узоқ давом эттирмаслик учун бир фаррош бир соатда тозалайдиган жойни иккита фаррош эрталабдан тушликкача тозалади ва бугун ҳам ҳидни йўқотиш учун ойналарни очиб, атирлар сепиб юришибди.

Кейинроқ ҳам ишчиларнинг “мусулмонларнинг хонаси”, “уларга кўрсатилган ҳурматга раҳмат” ҳақидаги гапларини эшитиб қолдим ва ўзим тўқиб чиқарган аргументлар билан уларни диний мотивларни аралаштиомасликка чақирдим.

Аммо ўзимга қарши бу ишни оқлашга аргумент йўқ. Тўғри, кўпчиликка ўхшаб “бу ерда диннинг айби йўқ”, “4 одамнинг қилган иши бутун мусулмонлар шундай эканлигини билдирмайди” ва ҳоказо деган аргументларни топишим мумкин. Умуман олганда шундайлигини биламан.

Аммо барибир одам бир нарсани байроқ қилиб олдинга чиқиб, шу нарсанинг ҳурматини талаб қилганидан кейин ўзи ҳам шунга муносиб бўлиши керак деб ўйлайман. Чунки бундай ҳолат биринчи марта бўлиши эмас. Турли хил ҳолатларда турли шаклда бундай ҳолатлар юз берган ва “Яна араблар”, “яна мусулмонлар” дейилганда араблар, турклар (баъзан ўзбеклар ҳам), мусулмонларнинг ҳимоясига аргумент топа олмай қолган ҳолатларим кўп бўлган.

Менимча эътиқод эркинлиги ва ҳурмати яхши, аммо аввало одамгарчилик қадрияти барибир бирламчи бўлиб қолаверади.

Барча рўзадорларга яна бир бор сабр, куч-қувват тилайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ГРИЕЗМАН НЕГА СОЧЛАРИНИ АТИРГУЛРАНГГА БЎЯБ ОЛДИ ?

Сўнгги пайтларда Франция терма жамоаси ўйинчиси Антуан Гриезман сочларини атиргулрангга бўяб олгани муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

У сочларини нега бу рангга бўяб олганлигига изоҳ берибди.

“Сочларимни кўкка ёки атиргулрангга бўяшим керак эди. Оила аъзоларим билан овоз бердик. Уйда 3 аёл ва иккита эркакмиз. Аёллар атиргулрангга овоз беришди ва ютиб чиқишди” деган Гриезман.

Гриезманнинг оиласида демократия ҳукм суришидан ташқари яна бир қизиқ маълумот бор. Гриезменнинг икки қизи ва бир ўғли бор. Қизиғи шундаки, унинг уччала фарзанди ҳам бир кунда, 8 апрелда дунёга келишган.

Сочларининг рангги сирини айтган Гриезман бир кун келиб 3 болани бир кунда дунёга келтириш сирини ҳам айтади деб умид қиламиз. 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Нима дедингиз?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Байрам муборак, Азиз учзамончилар!

Ўзларингизга ва хонадонларингизга барча эзгу тилакларни тилайман!

Читать полностью…

Uch zamon

Давлат тадбирига келмаслик қандай бўлишини кўрсатиб қўйса керак деб ўйлаяпман 😜👍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

​​ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ КУНИ МУБОРАК!

Бугун Ўзбекистонда, кўплаб собиқ совет республикаларида бўлгани каби "Халқаро хотин-қизлар куни" нишонланади. Аёлларга гуллар, совғалар берилади, табриклар йўлланади. Буям ҳарна. Зеро 200 та тумандан бор йўғи 5 та туманга аёл ҳоким бўлганини ҳазм қила олмай эркаклари дод солган мачо (қолоқ) жамият учун бу катта гап.

Дунёнинг кўплаб давлатларида бу куннинг тўлиқ номи "Халқаро хотин-қизлар ҳуқуқлари куни". Бу кунда мазкур давлатларда аёлларга бир букет гул берибгина қолмасдан, балки уларнинг жамиятдаги ўринлари, муаммолари, ҳуқуқлари муҳокама этилади ва ечимлар қидирилади. Оилада, ишда, кўчада, жамиятда уларга нисбатан камситишлар, ноҳақликлар бўлса айтилади ва қораланали.

Эркак ҳам аёл ҳам инсон эканлигини ҳеч ким инкор қилмаса керак. Жинсий органларни ҳисобга олмаса, иккаласиям туғилади, ейди, ичади, ҳожатга боради, ухлайди, ўйлайди, йиғлайди, кулади...ва ўлади. Яъни аёл предмет, ҳайвон, ўзга сайёралик ёки бошқа сорт инсон эмас. Дунёда инсонларнинг 50%дан ортиғи аёллар эканлиги ҳисобга олинса, 200 нафардан 5 нафари аёл ҳоким бўлишини қабул қила олмаслик ўз аёлларини инсон ўрнида кўрмаслик, уларни ерга уриш ва салоҳиятларига ишонмасликдан бошқа нарса эмас. Жамиятимизда аёлларнинг қадри шунчалар паст экан, биз бу кунни байрам қилишимиз иккиюзламачилик бўлади.

КЕЛИНГ, ҲУРМАТЛИ ЭРКАКЛАР, 8-МАРТ МУНОСАБАТИ БИЛАН АЁЛЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ УЧУН БИРЛАШАЙЛИК.

Оилада уларни урмасинлар, ишхоналарда уларни камситмасинлар, кўчаларда юрганда уларга хирс билан қарамасинлар, раҳбарлик қилишларига тўсқинлик қилмасинлар. Мактабларда асосан аълочилар қиз болалар бўлади ва ўша қизларнинг орзулари осмонча бўлади. Кейинчалик жамиятнинг эркаклар ҳуқуқларига мосланган шафқатсиз қоидалари сабабли қизлар аввало орзуларидан, кейинчалик ўқишларидан, охири ҳуқуқларидан кечадилар ва ўзларини эркаклар учун қурбон қиладилар.

Мен бу нарсани адолатсизлик деб биламан. Эркак бўлиб туриб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилганим учун менга қанча таъналар билдирилади ва турли хил туҳматлар қилинади. Энди аёл бўлиб туриб ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи бўлганларнинг аҳволини тасаввур қилаверинг.

Шундай бўлгач, ҳақиқий мардлик ва эркаклик ўзидан кучсиз ва ҳуқуқлари паст бўлган аёлни уриш, зўрлаш, устидан кулиш ва ҳукмронлик қилиш эмас, балки жасорат билан уларнинг бирон ҳуқуқларини тиклашга ҳаракат қилиш ҳисобланади. Сизнинг (Менинг) онангиз, аёлингиз, синглингиз ва қизингиз ҳеч кимдан кам ва паст эмас. Уларни ҳеч ким уришга, хўрлашга, зўрлашга, ишда, йўлда камситишга ҳақли эмас. Аёллар ҳуқуқлари учун бир хайрли иш қилсангиз ўз яқинларингиз, бутун инсоният учун қилган бўласиз.

Сўзимни "Шахсий мулоҳазаларим" рукни остида ёзган мақолаларимдан бири "Аёл одам эмас(ми?)!" номли мақоламда ишлатган бир статистика билан якунлайман.

Дунёда :
- Ҳар 3 аёлдан бири, яъни таҳминан 1 миллиард аёл албатта зўравонлик (жисмоний, жинсий, суистеъмол) қурбони бўлар экан;
- Ҳар 2 секундда 1 нафар, яъни кунига 40 000 нафар балоғатга етмаган қиз зўрлаб эрга бериларкан;
- 100 дан ортиқ давлатда оилавий зўравонликларга қарши қонунлар қабул қилинмаган;
- Йилига 5000 нафар аёл "шаън ҳимояси"нинг қурбони бўларкан;
- 1,36 миллион нафар қиз ва аёллар фоҳишаликка мажбурланар эканлар;

Умумий қилиб айтганда, зўравонлик ва зўрлашлар дунёдаги аёллар учун саратон, йўл-транспорт ходисалари, урушлар ва безгак касаллигининг қурбонларини қўшиб ҳисоблаганда улардан кўпроқ хавф туғдирар экан.

Ушбу сўзлардан келиб чиқиб айтишим жоизки, аёлларимизга бағишланган ягона кунда уларни қанча табрикласак, ҳуш кайфиятлар улашсак, гуллар ва совғалар берсак оз. Аёлларимиз ҳар кун ардоқлашимизга муносиблар.

Халқаро хотин-қизлар ҳуқуқлари куни муборак, Азиз ва мўътабар Аёллар,

Тенг ҳуқуқ ва эътибор билан,

Дониёр Рўзметов (Уч замон)

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Балиқчиларнинг халқаро тили. Францияда ҳам балиқ ушлаб ўтирсангиз худди шу саволлар берилади. Фақат водка таклиф қилмайди ярамаслар.
Ўзбекистонда қандай?

ПС. Савол ростдан балиққа борадиганларга. Балиққа кетдим деб сув париси овлашга кетадиганларга даҳли йўқ 😜🧜‍♀️🐟🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ўзбекистонда айрим эркаклар саёҳатга ё ўзлари ё ошналари билан кетадилар. Дам олишга оиласи билан бориш маданияти унчалик шаклланмагандек.
Ишонтириб айтаманки, оилангиз билан дам олиш барчасидан яхши, ҳар тарафлама мароқли! 🛫🍹🌞

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ЛУВРДА ЎЗБЕКИСТОН

Ниҳоят Лувр музейига бориб, фарзандларимизга “Ўзбекистон воҳалари ҳазиналари” кўргазмасини кўрсатиш насиб қилди. Ўзим бориб кўрмагунча бу ҳақда ёзмайман дегандим, акс ҳолда соҳта чиққан бўларди.

Авваламбор кўргазма юксак даражада, Лувр мезейи даражасида ташкил қилинганлигини алоҳида таъкидлаш керак. “Ишқилиб хўжа кўрсинга, қилдингми қилдим”га ташкил қилишмаган бўлсин деган хавотирларим ариди. Ўзбекистон тарихи, маданиятига оид энг нодир асарлар, экспонатлар, археологик топилмалар, сурат ва видеолар намойиш этилмоқда.

Читать полностью…

Uch zamon

“Шум бола”дан

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Навоийдей муборак!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ростдан, барча динлардаги жаннат ва дўзах тасвирларидан кўра ҳаётдаги айрим шароитлар анча илғор ва маъқулроқ.

Ҳатто айримларда тилладан қасрлар қуриш, ариқларда шароб оқизиб қўйиш ёки 72 эмас 720 ҳурлар билан ҳам бўлиш имконлари бор. 🤓

Жиддий олманг, кулинглар. Шунда жаннат ёки дўзахга кечроқ етиб борасизлар 😊🙏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ЖОНИМИЗ ОМОН БЎЛСИН !

- Бизнинг ота-боболаримиз қадим замонларда Хитойга ҳужум қилавериб, Хитой деворини қуришга мажбур қилганлар

- Бизнинг ота-боболаримиз, Хунлар Римгача бориб буюк империянинг қулашига сабаб бўлганлар

- Бизнинг ота-боболаримиз Константиполгача бориб, ҳозирги Туркия ерларига ўрнашиб, Европа ва Африканинг катта қисмларини босиб олганлар

- Бизнинг ота-боболаримиз, Қорахонийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар Россиядан Ҳиндистонгача, Хитойдан Европагача бўлган ҳудудларни босиб олиб, дунёнинг манаман деган салтанатларини титратганлар.

Фақатгина бизлар қўрқоқ ва итоаткор, журъатсиз ва мусаффо осмон шайдоларимиз холос. Бизнинг жонимиз ширин, биздан бошқа ҳамма ўлади, фақат бизлар ўлмаймиз. Бизга ота-боболаримиз буюк бўлганлари етади. Абадий етади. Жонимиз омон бўлсин!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

#Ғаройибот

БЎЙНИГА ПИЧОҚ УРИЛГАН ЎРДАК

Франциянинг Бретань вилоятида одамлар бўйнига пичоқ урилган ўрдакни кўриб қоладилар. Ўрдак бўйнидаги пичоқ билан бемалол яшаб юрган экан. У ейди, юради, ҳатто учади, фақат бўйнидаги пичоқ ҳаракатларига халақит бераркан.

Одамлар бу ҳақда тегишли органларга хабар беришгач, ветеринарлар ўрдакни ухлатиб ушлаб, операция қилиб бўйнидаги пичоқни олишибди. Ҳозир ўрдакнинг бўйни тузалиб, табиатга қўйиб юборилибди.

Энди ўрдакнинг бўйнига ким пичоқ урганлигини топиш учун полицияга ариза беришибди.

Ҳаётда шундай ғаройиб воқеалар ҳам юз бериб туради.

ПС. Сурат “Pinocchio et sauvageons » уюшмасига тегишли.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ПЕДОФИЛИЯНИНГ ИЛДИЗИНИ ҚУРИТИШ КЕРАК

Хивада Адлия бошқармаси раҳбари ва ФВБ раҳбари меҳрибонлик уйи раҳбари ёрдами билан у ердаги вояга етмаган 15-17 ёшли қизларни зўрлаб, жинсий алоқада бўлиб келганлиги ҳақидаги хабардан барчангиз хабардор бўлган бўлишингиз керак.

Бу хабар кўпчилик қатори менинг ҳам таъбимни хира қилди ва айбдорларга нисбатан нафратимни қўзғатди.

Ҳозир ҳиссиётларимни босиб олиб, ушбу воқеага қисқа муносабатларимни билдирмоқчиман.

1. Авваламбор айбдор педофилларнинг айблари судгача етиб боргани, ва ниҳоят оммага ошкор бўлгани яхши бўлибди. Акс ҳолда бу иш давом этавериши мумкин эди.

2. Воқеадан хабар топган жамият воқеани бир овоздан қоралаётгани ва унинг қанчалар жирканч эканлигини бир хилда ҳис қилаётганлиги қувонарли ҳолат. Ҳеч ким педофил, педофилия нима деб саволлар бермаяпти, аксариятда бу жирканч иллат ҳақида тасаввур пайдо бўлибди. Ҳатто қизларни ёш эрга бериш тарафдорлари, улар қанча ёш бўлса шунча зўр бўлади деб ўйлайдиган одамлар, потенциал педофиллар юз берган воқеани оқлай олмасдан жим турибдилар.

3. Қўлга тушган педофилларга енгил жазолар берилганлиги жамиятда ижтимоий ноҳақлик мавжудлигини, агар воқеа оммага чиқмаса, барчпаи шундай босди босди бўлиб кетиши мумкин бўлганлигини кўрсатади.

4. Бу воқеа қандай қилиб судгача борганлиги ва нега айнан бугун оммага ошкор бўлганлиги муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бунинг ортида айримлар таҳмин қидаётганидай сиёсий сабаблар бор бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам ушбу сабаблар жамиятдаги бир катта муаммони муҳокамага олиб чиқди.

5. Кўпчилик ўйлаётганидай воқеа икки педофил ҳақида эмас. Бир пайтлар христиан черковларида ушланган бир педофил ҳолат кенг тарқалганлигини кўрсатган ва дунё бўйлаб барча черковларда, ҳатто Ватикангача минглаб дин пешволари йиллар, ҳатто асрлар давомида педофилия билан шуғулланиб келганлигини кўрсатган эди. Хивадаги ҳолат ҳам ўзбек жамияти юқори сфераларида, нафақат етимхона ўқувчилари, умуман қора халқ дардини айтиб бориши керак бўлган қатлам орасида кенг тарқалган бўлиши эҳтимоли юқори.

6. Афсуски, халқнинг хотираси калта. Бир неча йил олдин худди шундай ҳолат водийда, янглишмасам Марғилондаги бир меҳрибонлик уйида ҳам юз бериб келганлиги маълум бўлган ва халқнинг нафратига сабаб бўлган эди. Водий ва Хоразм, давлатнинг икки чеккасидаги бир хил ҳолат муаммонинг кўлами қанчалар кенглигини кўрсатади. Аллақачон, Хивадаги педофиллар Хоразмга хизмат сафарига борган ҳамкасбларига ҳам меҳрибонлик уйи қизларини “тортиқ қилганликлари” ҳақида хабарлар чиқа бошлади.

7. Ўзбек жамияти эркакларида ёш қизларга мойиллик борлиги сир эмас. Қизнинг ёшига уйланиш, қизни ёш эрга бериш, ҳатто фоҳишаларнинг ёшроғини танлаш жамиятда одатий ҳол эканлиги барча биладиган, аммо айтилмайдиган бир мавзу. Муаммога адвокатлик қилмаган ҳолда, бу иллатнинг кенг тарқалганлиги ортида тарихимиз, эски урф-одатларимизнинг ҳам ҳиссаси катта. Асосийси, бугунга келиб жамият бунинг педофилия эканлиги, жирканч иллат эканлигини ангдаб етаётганлиги яхши янгилик. Энди, жамият консенсуси мавжуд пайтда, ушбу иллатга қарши курашнинг тизими йўлга қўйиб олиниши керак.

8. Айтганимдай, муаммо икки педофил ва унинг меҳмонларидангина иборат эмас. Бу Ўзбекистон етимхоналари (ўз номи билан айтсам таъсирлироқ чиқса керак) Ўзбекистоннинг етим тизимига айланиб бўлган кўринади. У ердаги етимлар дардини кимга айтишини билмайдилар. У ердаги йигитлар хўрланса ва қизлар зўрланса, уларнинг дардини эшитадиган ота-оналари йўқ. Давлат уларни ҳимоя қилиш учун қўйган одамлар уларни сотса ва уларни ҳимоя қилиши керак бўлган қозилар уларни сотиб олса, улар учун чора борми? Келажакда йигитлар жиноят қилиб қамалиб, қизлар фоҳиша бўлиб, чет элга сотилиб кетсалар жамият уларнинг ўтмиши билан қизиқмай лаънатлаб, дийдиё қилиб ўтираверади.

9. Ушбулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон меҳрибонлик уйлари тубдай ислоҳ қилиниши, назорат кучайтирилиши ва чет эл тажрибаларидан ўрганиб, келажакда етимхоналарни тугатиб, бола олиб сақлашнинг самарали тизимини жорий қилиш керак.

Читать полностью…

Uch zamon

Маънавиятсиз, козёл экансан. Маҳалла қатга қаравотти? Пақат сигерет чекманглар 🚬🤣🐮

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

​​КАМЕРУНЛИК КИЛИАН МБАППЕ

Килиан МБАППЕ бугунги кунда дунёнинг энг қиммат, энг машҳур ва энг кучли футболчиси, Роналду-Месси эрасининг ҳақли меросхўри ҳисобланади. 24 ёшида Франция терма жамоасининг капитани, Жаҳон чемпиони, узундан узун рекордлар эгаси. Унинг биргина твити сабабли Франция футбол федерацияси президенти мансабидан учиб кетди (твитнинг роли катта бўлди). У бутун бошли федерация қоидаларини ўзига мослаб ўзгартиришга эришган ягона футболчи. Уни Парижда қолишга кўндириш учун Қатар амирлари-ю, Франция президенти шахсан аралашиб, илтимос қилишига тўғри келган….

Мбаппе ҳар сафар зафар қучганида ижтимоий тармоқларда камерунликлар жон жаҳдлари билан унинг француз эмас, балки камерунлик эканлигини урғулашга, исботлашга ва бу билан фаҳрланишга ҳаракат қиладилар. Ҳатто Мбаппени ўз ватани, миллатини сотган сотқинликда айблайдиган камерунликлар ҳам бор.

Тўғри, унинг отаси камерунлик, онаси жазойирлик ва унинг ўзи Парижда туғилган, Франция фуқароси ҳисобланади. Мантиқан у учала фуқароликка ҳам бемалол даъво қилиши мумкин. Мен бошқа нарса ҳақида айтмоқчиман.

Узунқулоқ гапларга кўра, Мбаппе ҳали ўсмир пайтида, ҳали машҳур эмас оддий болакай пайтида унинг отаси Камерун футбол федерациясига ўғлини миллий теома жамоага олишларини сўраб мурожаат қилган экан. Аммо федерациядагилар унинг отасидан бунинг учун пора сўрашган ва шу сабабдан у ўз ватани масъулларидан хафа бўлиб, ўғлини Франция терма жамоасига берган дейишади.

Бу гапларда ҳақиқат бор ёки йўқлигини билмайман, аммо улар Африка ва Осиё давлатларида мавжуд бўлган бир муаммони порахўрлик ва таниш-билишчиликни ва уларнинг оқибатларини кўрсатиб беради. Ушбу иллатлар урчиган давлатларда истеъдодли болалар пули ёки таниши бўлмаганлиги, қайсидир бой ёки тренернинг ўғли бўлмаганлиги учун катта саҳнага чиқмасдан йўқ бўлиб кетишлари сир эмас.

Шундай бўлгандан кейин ўз давлатида кўзга кўриниш, муваффақиятларга эришиш имкони бўлмаган, муваффақиятларга эришса ҳам муносиб эътибор ажратилмаганда бошқа жойларда ўз ўрнини топган ёшлардан хафа бўлиш, уларни ватан ҳоини деб айблаш қанчалик тўғри бўлади?

Бу гап фақат футболгагина эмас, барча соҳаларга даҳлдор гап. АҚШга кетишга мажбур бўлган шаҳматчиларимиз, дунё фан олимпиадаларида олтин медал олиб келган ўқувчиларга мақтов ёрлиқлари берилиб, билимли ёшлар чет давлатларга “суриб юборган” ҳолатлар бунга мисол бўлади.

Шулардан келиб чиқиб, Килиан Мбаппе ўзини французман деб ҳисоблайдими, камерунликлар уни камерунлик ёки сотқин деб ҳисоблайдими, бу аҳамиятга эга эмас. Мбаппе шахси Франция, Камерундан ўтиб, Пеле, Марадона ва Зиданларга ўхшаб халқаро мақомга эга бўлиб бормоқда.

Асосийси, агар давлатлар ўз юртидаги Мбаппеларни, фақат футболда эмас, барча соҳалардаги талантларни йўқотишни, улар ўз ватанида гуллашларини хоҳласа ўз худбинликлари, шахсий манфаатларини четга суриб, ёшлар сиёсатида ҳалол ва адолатли тизимни йўлга қўйишлари керак деб ўйлайман. Бундай тизим бўлмагач, ўз йўлини бошқа давлатлардан топганлардан хафа бўлиш керак эмас.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Бефарқ эмасмиз эмас айнан бефарқ ва беғаммиз. Нафақат ўзимизнинг, балки болаларимиз, невара-эвараларимизнинг тақдири ҳал бўлиб кетаётган бўлса ҳам ғиринг демаймиз.
Лекин телевизор олдида ўтириб, пенсия ёшини ўзгартиришга қарши бутун Парижни, Франциянинг шаҳар ва қишлоқларини синдириб ташлаётган французларни муҳокама қиламиз.
Инилеев айтганидай, Боримиз шу!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Дам олиш кунлари ўзим эрта турмасам болалар эрта туриб олади. Мактабга борадиган кунлари уларни зўрға уйғотамиз 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

ВИДЕОНИ КЎРГАН ОДАМ ОЛИМ, ЭРИНИБ ВИДЕОНИ КЎРМАГАН ЎЗИГА ЗОЛИМ

Охирги марта умримнинг сал кам 3 соат вақти бунчалик фойдали ва мароқли ўтганини эслай олмайман. Бўлмаса жуда банд, ишлари кўп, иш фаолиятим давомида жуда кўп инсонларга фойда келтирадиган, ижобийлик улашадиган инсонман.

Агар археология, тарих, антропология, социология, этнография, сиёсат, диншунослик, тилшунослик ва ҳоказо соҳаларни тушуниб етиш учун минглаб китобларни ўқиб чиқмасдан бунга муваффақ бўлишни хоҳласангиз умрингизнинг уч соатдан камроғини Рустам Ашуровнинг ушбу фанкастини кўришга сарфлашни маслаҳат бераман.

Унда мен ўзим учун кашф қилган олим, Фарҳод Мақсудов ушбу соҳаларга оид билимларни миллион марта соддалаштириб, чайнаб чақалоқнинг оғзина нонни едиргандай қилиб, "деҳқонча" тилда тушунтириб берган.

Ўзи физик олим, Рустам Ашуров ижтимоий-гуманитар соҳалардаги бундай суҳбатларидан кейин билимлари тошиб вундеркинд бўлиб кетмаса эди деган хавотирим бор. 😜

Суҳбатни тинглаш учун ҳавола:

https://youtu.be/p-9CYHWtVHc

PS. Видеони тарқатишни эслатмасам ҳам тарқатаверинглар. Бир икки кишининг саводи ошишига ҳиссангиз тегса шуям ҳарна.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Менга ўхшаган, ҳеч қачон чекмаган ва чекадиганларга ақл ўргатадиганларга қарши анекдот 🤣👍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Ўзбекистон туризми, меҳмонхона сектори ва инсонларнинг эркинликлари ва фундаментал ҳуқуқлари учун хушхабар.

Францияда французлардан умуман ҳужжат сўралмайди. Кимдир кимнингдир хотиними, никоҳ гувоҳномаси борми ва ҳоказо деган нарсалар йўқ. Хавфсизлик масалалари меҳмонхона рецешнида эмас тегмшли органлар ва идораларда амалга оширилади.

Францияда фақат чет элликлар полиция бланкаси тўлдирадилар ва улардан ҳужжат сўралиши мумкин. Шунда ҳам эр-хотинликларини билиш, бир-бирлари билан ётиб қўймасликлари учун эмас.

Замонавий дунёга навбатдаги қадам муборак!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Мени энг қувонтиргани бошланганига бир неча ой бўлган бўлса ҳам кўргазма гавжумлиги, одамлар аримаётганлиги бўлди. Луврнинг бош экспонати Мона Лизадай бўлмаса ҳам унча мунча машҳур заллардан кўра гавжумроқ экан. Кўришга келган омма ҳам ранг-баранг: фарзандларига кўрсатаётган оилалар, санъат ва маданият ходимлари, ҳайкалларни дафтарига чизиб олаётган рассомлар, катта прожекторда намойиш этилаётган фильмни ўтирғичлардан ташқари ерларда тўлдириб ўтириб томоша қилаётган турли халқ вакиллари ва ҳатто чет элликлар.

Бир неча йиллар давомида тайёрланган кўргазма муваффақиятли чиқибди деб бемалол айта оламан. Бу ҳали бошланиши. Асосан Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарё экспонатлари танланибди. Фарғона ва Хоразмдан бир ёки икки экспонат бор. Келажакда воҳа ва водийдаримиз янада кенгроқ намойиш этилади ва бунга потенциал етарли деб ўйлайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Кўз тегмасин “Ҳазон.уз”нинг айрим ўқувчилари доимо ижобий фикрлайдилар ва ҳамма жойда яхшилик кўрадилар. Чунки уларнинг мияларини шундай ижобий қилиб “тарбиялаб” келмоқдалар 🫢👆

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Буни билармидингиз?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Фейсбукда Туркиядаги қурбонлар устидан кулган, киноялар қилган айримларни дўстликдан чиқардим.

Туркия ва Суриядаги зилзиладан талофат кўрганларга ҳамдардлик билдираман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Имтихонингиз қандай ўтган? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Uch zamon

Сўраганлар учун воқеанинг якуни.

Қизим бу ҳақда дастлаб синфдошларига айтганида ишонишмабди. Кейин дарс пайтида у бу ҳақда ўқитувчисига гапирибди. Ўқиб ўрганган маълумотларини бергач, ўқитувчиси барча ўқувчилар олдида ўзи хато қилганини тан олибди.

Тўлвинланиб ўз нуқтаи назарини ҳимоя қмлган қизимга “Ота-боболаринг билан жуда фахрланар экансан” деб миннатдорчилик билдирибди.

Ҳаётда фақат эртакларгина яхшилик билан тугамайди. Мана бир синф ўқувчилар, бир тарих ўқитувчиси ва унинг келажакдаги ўқувчилари бизнинг тарихимиз ҳақида янги маълумотларни билиб олди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…
Подписаться на канал