Навбатдаги кумуш! 🥈
Шаҳинахон Йигиталиева найза улоқтириш спортидан 2-ўринни эгаллади.
Урааа! 👏👏👏
Кумуш Ходжаевада кумуш 🥈!
Эҳ, Олтин деб исм қўйишмаган экан-да. 😃 Спортчимиз пара дзюдодан кумуш медални қўлга киритди.
Офарин! 👏
Ура! Яна бир кумуш 🥈
Сафия Бурханова диск улоқтиришдан 2-ўринни қўлга киритди!
Баракалла! 👏👏👏👏
Урааа. Навбатдаги олтин 🥇
Ҳусниддин Норбеков диск улоқтиришдан 1-ўринни эгаллади.
Офарин! 👏
Хитойдаги Гуангси янги медиа маркази. 2018 йилда қурилган. 31 қаватли бино.
Ҳа, худди ҳаёлингизга келгани каби шоли далаларини ифодалайди.
😃👏👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
“Қиз йўқ” деб 30-40 ёшда уйланмай юрганлар, хавотир олманглар. Балки ҳали сизнинг бўлғуси аёлингиз ҳали туғилмагандир.
😜👍
ПС. Бўйдоқларга юбориб, кўнгилларини хотиржам қилиб қўйинглар 😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
“Ватан”
Бобомурод Ҳамдамов
Абдулла Орипов сўзи, 1994 йил
Агар дўстлар эрур содиқ бир-бирин қийратиб бўлмас,
Агар қилғил неча фитна аларни айратиб бўлмас.
Демишлар: мору қушни бир қафасда асратиб бўлмас,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.
Ватан деб мен баён қилдим, аё дўстлар, мухаммасни,
Ватанни ким улуғ билди, азиз билдим мен ул касни.
Ватан деб жўш урар эрса кўтаргум бошима хасни,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.
Надомат бирла боқғайман ватансизларга ҳар доим,
Эгиб бошини зор йиғлар, агарчи давлати қойим,
Фақир бўлсам-да бор юртим - тожу тахтим, борар жойим.
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.
Боболар кечмишин ҳаргиз фаромуш айламанг, дўстлар,
Ҳақиқат тонги отганда ани туш айламанг, дўстлар,
Агар ким эътиқодсиздур, ани хуш айламанг, дўстлар,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.
Диёрим Ўзбекистондур, ки андин ифтихорим бор,
Демакким, ҳур адолатлиғ, давлати барқарорим бор,
Онамдек меҳрибон, мунис Ватан бор, ғамгузорим бор,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.
Ватан, сен ҳур, йўлинг шонли, қадамни ташлагин шахдам,
Фахр-ла боқғай Абдулло, кўзида шодлигидан нам
Паноҳингни тилаб Ҳақдин дилида илтижо ҳар дам,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Ҳиндча - Бобомурод Ҳамдамов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Елпессе (туркманча) - Бобомурод Ҳамдамов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
БОБОМУРОД ҲАМДАМОВ ВАФОТ ЭТДИ 😭
Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон халқ артисти, буюк санъаткор, Хоразм санъати дарғаларидан бири, камтар ва ҳокисор инсон Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
Бу хабар нафақат хоразмликлар, балки бутун Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақаси халқлари учун қайғули хабардир.
Мен ҳофизнинг оила аъзоларига, яқинларига, барча юртдошларимизга, буюк ҳофизнинг барча муҳлисларига ҳамдардлик билдираман.
Ҳофизнинг жойлари жаннатда бўлсин! 😭🙏
Постни жонсиз бир сурат билан эмас, Бобомурод Ҳамдамов юракдан фахр ва кўзда ёш билан айтган бир дил изҳорларидан парча билан чиқаришга қарор қилдим. Кўринглар, бошқалар билан ҳам улашинглар.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Бронза! 🥇
Нурхон Қурбонова ядро улоқтириш спортида 3-ўринни қўлга киритиб, ҳисобимизга бронза медалини қўшиб қўйди.
Офарин! 👏
Асадбееек Тоштемирооов! 🥋🥇
Асадбек пара таэквондо бўйича рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмай 38-17 ҳисобида ғалаба қозониб олтин медалини қўлга киритди.
Табриклааар! 👏👏👏
Элбек Султоновнинг 1-ўринни олган пайтидаги ҳиссиётлари. Бечора бахти ва хурсандчилигини ичига сиғдира олмаяпти. 😍😭
Биргаликда ҳис қилинг.
Манба: Ҳайрулла Ҳамидов.
Олтин 🥇ва Бронза 🥉.
Диск улоқтириш спортидан Толиббой Йўлдошев делегациямизга навбатдаги олтинни келтирди.
Темурбек Гиясов эса баландликка сакраш бўйича 3-ўринни қўлга киритди.
Офарин, йигитлар! 💪👏👏
Маълумот учун Шерзод Намозов 2 карра, Ҳусниддин Норбеков 3 карра олимпиада чемпиони бўлибди.
Бу ёқда шундай чемпионларимиз бор экан биз билмай юрган эканмиз! 🥇🥇🥇🥇🥇
👏👏👏👏👏
Олтин! 🥇
Олимпиадада Диёра бўлса, пара олимпиададаги пара дзюдода Шерзод Намозов 1-ўринни қўлга киритди.
Урааа! 👏👏👏
Мошолло мошолло!
Фарзандларингиз 10 ёшга чиқмасдан ўз ватанига қарши руҳда тарбияланишини, юртдошларини илмсиз деб билишини, қизларни одам деб кўрмаслигини, аёлларни ҳижобга тиқишни орзу қилишини, дунёвий ҳаёт тарзига нафрат билан қарашини хоҳлайсизми?
Унда уларни имкон қадар Мисрга мадрасаларга юборинг.
Иложи бўлса, ўғлингизни диний блогерларга, “давлат билмасин, ҳеч кимга айтманг” деб яширинча олиб кетадиган рижолларга бериб юборинг.
Ўзингиз бориб, хабар олиб юрманг. Гумон иймондан айиради. Худонинг ердаги янги соялари, пирларимиздан шубҳаланиш учун сиз ким бўлибсиз.
Ўғлингиз ушбу видеодагидай гапларни ишонч билан дадил айтишини, сал кўзга чиройли кўринишни бошлаганда мударрисларининг кўнглини овлашга мажбур бўлишини, келажакда потенциал радикал, балки ажойиб қўрқмас террорист бўлиб етишишини хоҳласангиз иккиланмасдан Мисрга юборадиган каналларни қидириб топинг.
Мошолло мошолло астопирилло!
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Ватан - Бобомурод Ҳамдамов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Жайрон (озарбайжонча) - Бобомурод Ҳамдамов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉/channel/uchzamon
Ижозатларингиз билан Бобомурод Ҳамдамовнинг 2-3 та қўшиқларини аудио форматда жойлайман.
Дўстлар, қариндошлар гуруҳларингизга улашишларингиз мумкин. Ҳозирги ёшлар билмаган, эшитмаган қўшиқларини тинглайдилар. 🙏
Паралимпиада афсонаси! Урааа 🥇🥇!
2 карралаб чемпион бўлган олимпиадачиларимиздан кейин навбат паралимпиадачиларимизга келди.
Бобуржон Омонов ўз рекордини ўзи янгилаб, Токиодан кейин Париж паралимпиадасида ҳам ядро улоқтириш бўйичп олтин медални қўлга киритиб, тарихга кирди.
Офарин! 👏👏👏
Куннинг илк медали! Кумуш! 🥈
Кечаги сокин кундан кейин спортчиларимиз бугун кунни яна медал билан бошлашди. Узунликка сакраш бўйича Дониёр Салиев 2-ўринни қўлга киритди!
Баракалла! 👏
Ва ниҳоят бугуннинг сўнгги олтини!
Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритди!
Урааа! 🥇👏
Ухлаб қолманглар. Бугун камида икки спортчимиз олтин 🥇 олиш имкони бор. Барча спортчиларимизга энг юксак ўринни тилаймиз! 🙏
Читать полностью…Бронзааа 🥉
Моҳигул Ҳамдамова диск улоқтириш спортидан 3-ўринни қўлга киритди.
Урааа! 👏👏👏