💬 Bir kuni ota o‘g‘lining yelkasiga qo‘lini qo‘yib:
— O‘g‘lim, bu dunyoda kim kuchli? — deb so‘rab qolibdi.
O‘g‘il:
— Men, kuchliman, dadajon, men! — deb javob qilibdi.
Ota yana bir marta shu savolini takrorlabdi. O‘g‘li yana shunday javob qilibdi. Otaning hafsalasi pir bo‘lib, ortiga qarab yetti qadam yurgan ekan, "Kel, mayli, 3-marta ham so‘ray" deb:
— O‘g‘lim, bu dunyoda kim kuchli? — deb so‘rab qolibdi.
O‘g‘il esa:
— Siz kuchlisiz, siz, dadajon, — deb javob qilibdi.
Shunda hayratlangan ota:
— Nimaga ikki marta so‘raganimda shu javobni bermadingiz? - deb so‘rabdi.
— Unda sizning qo‘llaringiz mening yelkamda turgan edi. Qachonki, sizning qo‘llaringiz mening yelkamda bo‘lganida dunyodagi eng kuchli odam bo‘laman, — javob qilibdi.
Buni eshitgan ota yig‘lab yuboribdi!
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
💬Бир куни ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб:
— Ўғлим, бу дунёда ким кучли? — деб сўраб қолибди.
Ўғил:
— Мен, кучлиман, дадажон, мен! — деб жавоб қилибди.
Ота яна бир марта шу саволини такрорлабди. Ўғли яна шундай жавоб қилибди. Отанинг ҳафсаласи пир бўлиб, ортига қараб етти қадам юрган экан, "Кел, майли, 3-марта ҳам сўрай" деб:
— Ўғлим, бу дунёда ким кучли? — деб сўраб қолибди.
Ўғил эса:
— Сиз кучлисиз, сиз, дадажон, — деб жавоб қилибди.
Шунда ҳайратланган ота:
— Нимага икки марта сўраганимда шу жавобни бермадингиз? - деб сўрабди.
— Унда сизнинг қўлларингиз менинг елкамда турган эди. Қачонки, сизнинг қўлларингиз менинг елкамда бўлганида дунёдаги энг кучли одам бўламан, — жавоб қилибди.
Буни эшитган ота йиғлаб юборибди!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
✅NAFOSAT MALIKALARI BELLASHISHDI
✨8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan SHKB 3-sonli gidrometallurgiya zavodida “Nafosat malikasi” ko‘rik-tanlovi ko‘tarinki kayfiyatda o‘tkazildi.
Batafsil https://goo.su/m4Wdi
💸💸💸💸💸💸💸💸💸
✨НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ БЕЛЛАШИШДИ
✨8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводида “Нафосат маликаси” кўрик-танлови кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Батафсил https://goo.su/m4Wdi
Каналимизни кузатиб боринг!!!
HURMATLI ISTE'MOLCHILAR!
Agarda siz ayrim shaxslar tomonidan umumiy foydalanishdagi elektr, issiqlik va gaz tarmoqlariga o‘zboshimchalik bilan ulanilganligini, elektr energiyasini, tabiiy gazni, sovuq yoki issiq suvni hisobga olish asboblariga, shu jumladan ularning plombalariga qasddan shikast yetkazilganligini hamda hisobga olish asboblarining ko‘rsatkichlari o‘zgartirilganligini ko’rgan yoki sezgan taqdiringizda
“@EnergonazoratBot” orqali yoki Uchquduq tuman prokuraturasining 79-593-10-07 raqamli ishonch telefoni hamda IIBning 102 qisqa raqamiga mazkur qonun buzilishi haqida xabar bering.
Тумандаги 7-мактабда “Маҳалла еттилиги”ни ташкил қилувчи давлат хизматчиларини замонавий тажрибалар асосида ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш мақсадида “маҳалла еттилиги” учун ўқув семинари ўтказилди.
🎥Лавҳамиз шу ҳақида
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
Огох бўлинг
Жорий йилнинг 16 февралъ кунидан туман ҳудудига совуқ шамол оқими яқинлашиб келмоқда, ҳаво ҳарорати -5 градусдан -14 градус совуқгача бўлиши ҳамда шамол оқими 14.7 м/с дан 19.0 м/с гача бўлиши мумкинлигини инобатга олиб хавфсизлик чораларини кўришингизни сўраймиз.
Иситиш печларини назоратдан ўтказинг ва ностандарт иситиш печларидан фойдаланманг, иш ва уйдан кетиш олдидан электр қурулма (иситиш печ)ларини электр манбаидан узинг, белгиланмаган жойда очиқ оловдан фойдаланманг, хонадонни иситиш мақсадида газни ёқиб қўйманг, пропан газ баллонларини яшаш хонадонга киргизманг ва уларни иссиқлик таъсиридан сақланг ҳамда кучли шамол вақтида заруратсиз кўчага чиқманг ва автомобилларни дарахтлар остида ҳамда йўлнинг қатнов қисмида қолдирманг.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг ўзингиз ва ўзгалар ҳаёти ва мол-мулкини ёнғиндан салқанг!
Учқудуқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
#live
🔹Айни дақиқаларда тумандаги 7-мактабда Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “маҳалла еттилиги” учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
🔸Мазкур семинарда тумандаги 14 маҳалла ва овулларнинг "Маҳалла еттилиги" иштирок этиб, янги тизимининг муҳим аҳамияти, имкониятлари борасида билим ва кўникмалар ҳамда ҳар бир масъулнинг маҳалладаги ўрни, асосий вазифа ва мажбуриятлари ҳақида маълумотларга эга бўлмоқда.
🔹Шунингдек, тадбирда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан бу йўналишда ишни тўғри ташкил этиш юзасидан тавсиялар бериб ўтилмоқда.
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
Эндиликда аёллар ҳам эркаклар каби исталган оғир юк автомобиллари ва автобусларни бошқаришлари мумкин
Ҳукумат қарори билан аёлларга юк автомобилари ва автобусларни бошқариш билан боғлиқ чекловлар олиб ташланди (12.02.2024 йилдаги 85-сонли ВМҚ).
Батафсил https://goo.su/J6ZuK8H
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
#Муҳим_хабар
Магистрал иссиқ сув қувурини янгисига алмаштириш мақсадида бугун 14 февралда Х.Дўстлиги кўчаси 1а, 2а, 3а, 4а,5, 6,7 -уйларда , 2-ДМТТ да, М.Авезов кўчаси 1- 30 гача бўлган кўп қаватли уйларда, 13-сонли ДМТТ, “Алтинтау” кўчаси 1-26 гача бўлган кўп қаватли уйларда, Пушкин кўчаси 1-28 гача бўлган уйларда, Тинчлик кўчаси 5,7,9,11,13,15,17,19,21,23,25 – сонли уйларда, Баркамол авлод мактаби, кўп тармоқли туман поликлиникаси ва касалхонаси ҳамда туман проктатурасида иссиқ сув узатилиши вақтинчалик тўхтатилади.
"Иссиқлик манбаи" ДУК
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
Бугун - 14 феврал шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда туғилди.
12 ёшида тахтга ўтирди.
15 ёшида бобомерос Самарқандни забт этди.
1503 йилда Амударёни кечиб, Хуросонга ўтди.
1526 йилда Ҳиндистонни забт этиб, бобурийлар салтанатига асос солди.
Бобур 1530 йилнинг 26 декабрда Аграда вафот этди. Кейинроқ хоки васиятига мувофиқ Қобулга кўчирилади.
Толеъ йўқ жонимга балолиғ бўлди,
Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.
Ўзи юртни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,
Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Учқудуқ тумани Мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлимига қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабида 13 феврал куни "ОТА-ОНАЛАР ЙИҒИЛИШИ" ўтказилди. Йиғилишда мактаб директори Г.Е.Алланова, "Дўстлик" МФЙ раиси Г.Махаматова, туман Миллий Гвардия Қўриқлаш бўлими бошлиғи капитан Н.Ш.Қўлдошев, "Дўстлик" МФЙ профилактика инспектори А.Назаровлар иштирок этди.Йиғилишга мактаб директори Г.Алланова раислик қилди.Йиғилиш давомида ота-оналарга 2024 йил 5 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда таълим соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонунида белгиланган 31-моддасига мувофиқ ота-оналарнинг фарзандлари таълим ва тарбияси учун жавобгарлиги, масъулияти ҳақида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
O'zbekistonda deputatlar saylovi endilikda majoritar va proporsional tizimi asosida o‘tkaziladi.
Har ikki tizim xususiyatlari haqida #infografikada tanishtiramiz.
📌Ma'lumot uchun, xalqaro tajribada saylov tizimining majoritar, proporsional va aralash turlari mavjud. Shu kungacha O‘zbekistonda saylov jarayonlari majoritar saylov tizimida o‘tkazilgan.
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
🟢🟢🟢🟢
📎Xalq deputatlari viloyat Kengashining oltmish to‘qqizinchi sessiyasida viloyat hokimi 2024-yilda amalga oshirilishi lozim bo‘lgan kelgusi vazifalar xususida to‘xtalib o‘tdi.
➡️Uy-joy ta’minoti bo‘yicha ishlar jadallashtirilib, talab yuqori bo‘lgan hududlarda 2200 xonadonli 33 ta yangi uy quriladi hamda 14 ming nafar aholi uy-joylar bilan ta’minlanadi.
➡️Viloyatning tuman va shaharlarida yеtarli shart-sharoitlarga ega bo‘lgan, qiymati 3,5 mlrd so‘m bo‘lgan jami 11 ta namunaviy universal sport maydonchalari barpo etiladi.
➡️Qiziltepa tuman tibbiyot birlashmasida 30 o‘rinli kardiologiya markazi tashkil etiladi.
➡️Xatirchi tumani markaziy shifoxonasida 10 o‘rinli ko‘z mikroxirurgiyasi markazi subfiliali tashkil etib, 5 turdagi jarrohlik amaliyotlari yo‘lga qo‘yiladi.
➡️Karmana, Xatirchi, Qiziltepa, tuman tibbiyot birlashmasida plastik va artroskopik jarrohlik amaliyotlari yo‘lga qo‘yiladi. Hindiston, Rossiya, Yaponiya, Belorussiya davlatlari bilan hamkorlik yo‘lga qo‘yiladi.
➡️Уй-жой таъминоти бўйича ишлар жадаллаштирилиб, талаб юқори бўлган ҳудудларда 2200 хонадонли 33 та янги уй қурилади ҳамда 14 минг нафар аҳоли уй-жойлар билан таъминланади.
➡️Вилоятнинг туман ва шаҳарларида етарли шарт-шароитларга эга бўлган, қиймати 3,5 млрд сўм бўлган жами 11 та намунавий универсал спорт майдончалари барпо этилади.
➡️Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасида 30 ўринли кардиология маркази ташкил этилади.
➡️Хатирчи тумани марказий шифохонасида 10 ўринли кўз микрохирургияси маркази субфилиали ташкил этиб, 5 турдаги жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилади.
➡️Кармана, Хатирчи, Қизилтепа, туман тиббиёт бирлашмасида пластик ва артроскопик жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилади. Ҳиндистон, Россия, Япония, Белоруссия давлатлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
“БАРКАМОЛ АВЛОД БОЛАЛАРИ" ФЕСТИВАЛИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Учқудуқ тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида "Баркамол авлод болалари" Республика фестивалининг саралаш босқичи қуйидаги йўналишларда старт олди.
🔺 "Либослар дизайни"
🔹 "Ментал арифметика"
🔹 "Робототехника"
🔺 "Мунчоқли безак"
🔺 "Инглиз тили"
Ўқувчиларнинг ўз билим ва иқтидорини намойиш қилиши учун ўтказилаётган бу каби тадбирлар тўгарак аъзоларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва мактабга иштирокчилар қамровини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
ЭРКИН ВА ФАРОВОН КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ
Навоий вилояти ҳокими Н.Т.Турсуновнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан байрам табриги
Азиз юртдошлар!
Сизларни ҳар биримиз учун фахр-ифтихор ва юксак ғурур тимсолига айланган Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами билан самимий табриклайман.
👉Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати🇺🇿
#Байрум_шукуҳи
🇸🇱ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ! МАМЛАКАТИМИЗГА ТИНЧЛИК, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ЁРҚИН КЕЛАЖАК ТИЛАЙМИЗ, БАЙРАМИНГИЗ ЯНА БИР БОР МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!
🇸🇱“УЧҚУДУҚ” маданият саройи бадиий раҳбари ҚУРБОНОВ ҚОБИЛ ЗИЁДУЛЛАЕВИЧ томонидан тайёрлаган видеороликни каналимиз кузатувчиларига байрам туҳфаси сифатида тақдим этамиз!
Каналимизни кузатиб боринг!!
🤩NAFOSAT MALIKALARI BELLASHISHDI
✨8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan SHKB 3-sonli gidrometallurgiya zavodida “Nafosat malikasi” ko‘rik-tanlovi ko‘tarinki kayfiyatda o‘tkazildi.
🎥Lavhamiz shu haqida
💸💸💸💸💸💸💸💸
✨НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ БЕЛЛАШИШДИ
✅8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводида “Нафосат маликаси” кўрик-танлови кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
🎥Лавҳамиз шу ҳақида
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Ma'lumot uchun:
➡️ @EnergonazoratBot ga xabar yo’llash tartibi;
1️⃣ start
2️⃣ tilni tanlash
3️⃣ boshlash
4️⃣ hududni tanlash
5️⃣ tumanni tanlash
6️⃣ manzilni kiritish
7️⃣ yo’nalishni tanlash
8️⃣ huquqbuzarlik turini tanlash
9️⃣ qisqacha mazmuni(kamida 50 ta belgi)
Kanalimizni kuzatib boring!
▪️“БАРКАМОЛ АВЛОД БОЛАЛАРИ ФЕСТИВАЛИ" УЧҚУДУҚ ТУМАНИДА!
🌈 Учқудуқ тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида жорий йилнинг 14 феврал санасида "Баркамол авлод болалари" Республика фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.
🔸Тўгаракларнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
🔺 "Либослар дизайни"
🔹 "Ментал арифметика"
🔹 "Робототехника"
🔺 "Мунчоқли безак"
🔺 "Инглиз тили" йўналишларида ғолиб бўлган ўқувчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
💥Уқувчи ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш орқали бўш вақтларини мазмунли ташкил этишни мақсад қилган тадбир икки кин давом этди.
💫Тадбир давомида Учқудуқ туманидаги мактаблардан 500га яқин ўқувчилар саралаш босқичига жалб этилиб "Баркамол авлод" болалар мактаби фаолияти билан яқиндан танишиб ўзлари қизиққан йўналиш тўгаракларга аъзо бўлишди.
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
Shanba 17-fevral kuni soat 13:00 da Ayollar ligasi 3-tur oʻyinlari Uchquduq tumanida boʻlib oʻtadi.
Manzil: Uchquduq tumani, Yoshlar markazi binosi
Murojaat uchun: @Feruza_Avazovna
Qatnashuvchi jamoalar o‘yin joyiga soat 13:00ga qadar yetib kelishi so‘raladi!
Yangi jamoalar 6 kishilik tarkib bilan ligada ishtirok etishi mumkin.
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
#ана_холос
❗️2023 йилда тузилган никоҳларнинг ҳар 6 тадан бири ажрашиш билан якунланган
Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида бир йил мобайнида умумий ҳисобда 283 минг 800 та никоҳ қайд этилган. Шундан 49 минг 200 та жуфтликнинг расмий никоҳи бекор қилинган. Бу эса мамлакатда кейинги йилларда ажралишлар сони сезиларли кўпайганини англатади. Таққослаш учун: 2021 йилда 39,3 минг оила ажрашган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 48,7 мингни ташкил этган.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Navoiy viloyatida qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?
2023- yil yakunlariga ko‘ra, Navoiy viloyati bo‘yicha qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligida yaratilgan yalpi qo‘shilgan qiymat hajmi 11 224,4 mlrd. so‘mni tashkil etdi va o‘tgan yilga nisbatan 1,9 % ga o‘sdi.
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси коррупция билан курашга чақиради
🗣 Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ, жумладан, пенсияларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудий пенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг:
⏺ - телергамдаги @pensiyauzbot ботига;
⏺ - 12-71 ишонч рақамига;
⏺ - расмий веб-сайтидаги махсус платформага;
⏺ - Facebook’даги расмий каналга;
⏺ - Instagram’даги расмий каналга;
⏺ pension_uz@pfca.mf.uz электрон почтасига ўз мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.
📊 Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
📌 Унутманг, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!
📞 12-71 🌐 pfru.uz
Қалбаки дори воситаларидан эҳтиёт бўлинг!
Сир эмаски, Ўзбекистонда ҳам қалбаки дориларнинг олди-сотдиси мавжуд. Бундай дорилар айланмаси нафақат давлат бюджетига зарар етқазиши, балки соғлиғингиз учун ҳам катта хавф туғдириши мумкин. Энди ҳалқимизда ноқонуний ишлаб чиқарилган ва мамлакатга олиб кирилган дори воситаларини аниқлаш имкони бор. Бугунги кунда Ўзбекистонда “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизими жорий қилинган. Ушбу тизим орқали юқорида тилга олинган масалага ойдинлик киритиш мумкин.
Иловадан фойдаланиш жуда оддий. "Асл Белгиси" мобил иловасига кирасиз ва доридаги рақамли Data Matrix кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни билиб оласиз.
Бундай кодда маҳсулот тавсифи, қадоқ сақланиши керак бўлган ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо нуқтаси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда дори воситаларига ҳамроҳлик қилувчи, рухсат берувчи ҳужжатлар ҳақида тўлиқ маълумот бўлади. Агар илова кодни ўқиса, бу дори воситаси қонуний равишда ишлаб чиқарилган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлиг бўлади. Эслатиб ўтамиз, илова Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий муомалада бўлган дори воситаларини ўқий олади. Илова иккита тилда, яъни ўзбек ва рус тилларида ишлайди.
Юклаб олиш учун:
Android | iOS
Бир куни Далай-Ламадан
— Сизни энг ажаблантирадиган нарса нима? — деб сўрашибди. Бу саволга Далай-Лама шундай жавоб берган экан:
— Инсон дастлаб пул топиш учун соғлиғини қурбон қилади. Кейин ўша соғлиғини тиклаш учун топган пулларини сарфлайди. Шу аснода инсон ўз келажаги учун шу қадар қайғурадики, у бугунги кун қадрини, бахтини ва ҳозирги кунидан роҳат олишни билмайди. Натижада у на келажакда ва на ҳозирги кунида меъёрдагидай яшай олмайди. Инсон шундай яшайдики гўё ҳеч қачон ўлмайдигандай, ўлаётган пайти эса, у ҳеч қачон яхши яшамаганини тушунади...
P.S.: Умрингизни сермазмун ўтказинг.Бугунингиз қадрига етинг!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Туманда "Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда спорт тадбирлари куни" муносабати билан Учқудуқ туман маҳалла ва овулларида аҳоли ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, аҳолининг санитария маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш каби мавзуларда тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказилди.
Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Дўстлик”, “Айтим” МФЙларда фертил ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Ифтихор” “Мустақиллик” МФЙ яшовчи аёллар билан ОШП мутахассислари иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида эрта никоҳ, мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.
Учқудуқ тумани ҳокими ўринбосари Н.Нажмиддинова Шалхар овулидаги ОШПда бўлиб, ОШП фаолиятини кўздан кечирди.
🟢🟢🟢🟢
◀️Sessiyada Normat Tursunov 2024- yilda amalga oshirilishi lozim bo‘lgan kelgusi vazifalar xususida to‘xtaldi.
➡️2024-yilda investitsiya dasturlari doirasida qiymati 1 mlrd 431 dollarlik 719 ta loyihalar shakllantirilib, ular hisobiga 10,1 mingdan ziyod ish o‘rinlari yaratilishi rejalashtirildi.
➡️Ushbu loyihalar hisobiga yiliga 4,6 trln. so‘mlik qo‘shimcha ishlab chiqarish quvvatlari tashkil etilib, 46 mln. dollarlik eksport va 30 mln. dollarlik import o‘rnini bosadigan mahsulotlar ishlab chiqariladi hamda byudjetga 200 mlrd. so‘mlik tushumlar manbasi yaratiladi.
➡️Turkiya, Xitoy va Tatariston respublikalariga tashriflar doirasida imzolangan kelishuvlar asosida amalga oshiriladigan loyihalar hisobiga 2024-yilda kamida 650 mln. dollarlik xorijiy investitsiyalar o‘zlashtiriladi.
➡️2024 йилда инвестиция дастурлари доирасида қиймати 1 млрд 431 долларлик 719 та лойиҳалар шакллантирилиб, улар ҳисобига 10,1 мингдан зиёд иш ўринлари яратилиши режалаштирилди.
➡️Ушбу лойиҳалар ҳисобига йилига 4,6 трлн. сўмлик қўшимча ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилиб, 46 млн. долларлик экспорт ва 30 млн. долларлик импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ҳамда бюджетга 200 млрд. сўмлик тушумлар манбаси яратилади.
➡️Туркия, Хитой ва Татаристон республикаларига ташрифлар доирасида имзоланган келишувлар асосида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига 2024 йилда камида 650 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Фарзанд – Сизники, унинг ҳуқуқлари эса ўзиники: болани мактабга юбормасликнинг қандай ҳуқуқий оқибатлари бор?
Қонунчиликда боланинг таълим олиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқни амалда рўёбга чиқариш борасида давлатнинг, шу жумладан ота-оналарнинг мажбуриятлари белгиланган. Фарзандини мактабга юбормаганларга қандай жавобгарлик бор? Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул? Қуйида таълим олиш ҳуқуқи ва унга тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берилади.
Батафсил https://goo.su/HQ0zu3
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНАДИ
Бугун барчамизга аёнки юртимизда тадбирорларга катта имкониятлар эшиги очилиб, аҳолининг тадбиркорликка бўлган интилиши давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 306-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида Учқудуқ туман ҳокимлигида тадбиркорлар ва сектор раҳбарлари учрашуви ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими С.Ф.Хамроев ва туман прокурори М.Ортиқов томонидан туманда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Учрашув давомида кредит сўраб мурожаат қилган фуқароларга белгиланган қонунчилик доирасида кредит ажратилишида амалий кўмак кўрсатилиши айтиб ўтилди.
❄️Telegram ❄️Web sayt ❄️ Facebook ❄️Instagram
#8_dekabr
#Konstitutsiya_kuni
8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Шимолий кон бошқармаси директори Н. Ахатовнинг байрам табриги
Каналимизни кузатиб боринг!!
#хушхабар
МАЛИКА ЭНГ ЯХШИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ
Йилнинг энг намунали ёшлар етакчиси танловининг "Ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор ва ЖИЭМ дан қайтган ёшларга кўмак кўрсатган намунали маҳалла етакчиси" йўналишида Навоий вилояти босқичида Учқудуқ тумани Дўстлик маҳалласи ёшлар етакчиси Малика Худойбердиева фахрли 1-ўринни қўлга киритиб танловнинг Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлди. 👏👏
Танловни мамлакат босқичида ҳам омад ёр бўлсин, Малика!
Каналимизни кузатиб боринг!!