#live
“ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА” ТАМОЙИЛИ ҲАР БИР МАҲАЛЛАДА АМАЛДА
✨Айни дамда Учқудуқ туманидаги Ёшлар маркази биносида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, бу борада келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаш мақсадида маҳаллалардаги "бешлик" билан учрашув ўтказилмоқда.
✨Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари Қахрамон Абдусаломов, Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари Нурладин Муратов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Бобур Фаттоев томонидан ташкил этилган учрашувда маҳалла фаоллари олдида турган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилди.
✨Жумладан, аҳолининг осойишталиги, бандлиги, ҳар бир маҳалланинг ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудудга айлантириш зарурлиги таъкидланди. Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борадаги фаолият маҳаллалар кесимида танқидий таҳлил этилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Ибрат_бекати
Бир йигит айтади:
«Ишдан уйимга қайтаётгандим. Йўл четида совуқда охирги меваларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим.
Уйимда мева бўлса ҳам унга раҳмим келганидан бориб мева сотиб олмоқчи бўлдим. Мен у томон борарканман, бошқа тарафдан яна бир киши кела бошлади. У ҳам мева олмоқчи экан. Шунда мен у кишига сотувчига раҳмим келганидан мева олмоқчи бўлганимни айтсам, у кишиям:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга ҳам мева зарур эмасди, - деди.
Шу тобда "бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Яратган унга бир вақтда икки инсоннинг меҳрини ва марҳаматини бўйсундириб қўйибди" - деб ўйладим.
Бугун эса яна ўша кўчада ўша сотувчини кўрдим. Унинг араваси олдида тозалик ходими ерларни супуриб турарди. Сотувчи эса халтага бир нечта мева солиб унга узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Ким яхшилик қилса Яратган ҳам унинг ўзига билдирмасдан, бошқа томондан ёрдам қўшинини юборар экан.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
УЧҚУДУҚДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ БОҒИ ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА
🌳Давлатимиз раҳбари жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакат бўйлаб “Кузги дарахт экиш мавсуми” муддатларини эълон қилди.
🌳Дарахт экиш умуммиллий ҳаракати доирасида туманимизда ҳоким боғи, ёшлар боғи, оналар номи билан боғлиқ боғлар ташкил этилган эди. Эндиликда ушбу хайрли ташаббусни ҳоким ёрдамчилари ҳам изчил давом эттирган ҳолда, ўз номларига мутаносиб равишда “ҳоким ёрдамчилари боғи”ни ташкил этдилар.
🌳Дўстлик маҳалласи ҳудудида ташкил этилаётган ушбу боғга илк кўчатларни ўтқазиш олдидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи И.Расулов ташаббусни қўллаб-қувватлаб, янги боғ барчага муборак бўлишини тилади. Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакаров ҳам иштирок этиб хайрли ишда ўз ҳиссасини қўшди.
🌳Туман иқлимига мос бўлган 60 дан ортиқ қайрағоч ниҳоллари экилган боғда кўчат экиш ишлари давом этади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
МУКОФОТ
(Ибратли ҳикоя)
Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди.
Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади.
Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди.
– Ўғлим, нега ғамгинсан? – деди. Ўғил аҳволини айтди.
– Ўғлим, хафа бўлма, ётадиган жойимнинг бош тарафига юз дирҳам тилло танга кўмиб қўйганман, уни олиб тирикчилигингга ишлат. Лекин бу пулларнинг баракаси йўқ… – деди.
Ўғил уйига борди. Аёлининг: “Егулигимиз учун бирор нима топдингизми?” деган саволига: “Йўқ, бугун топа олмадим, худо хоҳласа, эртага топиб келаман”, деб жавоб берди. Эртаси куни у яна шаҳарга йўл олди. Бироқ яна юмуш топа олмади. Ғамга ботганча дарахт соясида ухлаб қолди. Отаси тушига кирди.
– Ўғлим, нега юз дирҳамни олмадинг? – деди. Ўғил:
– Отажон, ўзингиз у пулларнинг баракаси йўқ, дедингиз. Баракаси бўлмаса, олиб нима қиламан? – деди.
Ота:
– Ётган жойимнинг паст тарафини қара, ўша ерда ўн дирҳам бор, шуни ишлат. Лекин бу ақчанинг ҳам баракаси йўқ, –деди.
Ўғил: “Отам баракаси йўқ, деган дирҳамларни олмайман”, деб пулга қўл текизмади. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланди. Ота ўғлидан сабабини сўради. Ўғли баракаси бўлмагани учун олмаганини айтди. Шунда отаси ҳовлидаги мевали дарахт тагига бир дирҳам кўмганини ва бу пулнинг баракаси борлигини айтди.
Ўғил дарахт тагини кавлаб, бир дирҳамни олди. Бозорга борди. Бозорни роса айланди. Бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмади. Уйига келиб балиқни тозалаб, қорнини ёрса, ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқди. У дурни бир донасини сотиш учун бозорга чиқди.
Иттифоқо, бозорда вазир айланиб юрган экан. У дурни тўрт хум тиллога сотиб олди. Вазир шоҳга қимматбаҳо дурни кўрсатди. Шоҳ уни сотган кишини топиб, ҳузурига олиб келишини айтди. У келгач, бошидан ўтган воқеаларни шоҳга ҳикоя қилиб берди. Шунда доно шоҳ:
– Сен отангни хизматини қилиб, дуосини олган одам экансан. Бугундан эътиборан, менинг вазирим бўласан, –деди.
Қиссадан ҳисса шуки, ота-онанинг хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота- оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлишимизни насиб қилсин.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
ЮРТИМИЗ ҲИМОЯЧИЛАРИ СПОРТДА КУЧ СИНАШДИ
✨Ички ишлар органларида 2023 йил 1 ноябрдан 30 ноябрга
қадар “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида
Учқудуқ тумани ички ишлар бўлими соҳавий хизматлари ўртасида спортнинг “Кўп кураш” тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
✨Ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик ва эпчилликка эга бўлган ИИБ ходимлари спортда ҳам ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим.
Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз.
Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! - дебди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... - дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? - деб сўрабди.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, - дебди.
Eр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар - ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!...
Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани? - деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар... - дебди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? - дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
- Нега тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? - дея сўрабди.
Эри:
- Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? - дебди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон - бир тайёр таом келтира қоли-и-инг... - дебди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига - устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қила қолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! - дебди.
Сенга қандай муомала қилишларини истасанг, бошқаларга ҳам шундай муносабатда бўл!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Телефон кўраётганда бошингизни тўғри тутинг!!!
Инсоннинг бош қисми 5 кг атрофида бўлади, 15 градус эгилсангиз бош 12 кг юкка айланади, 30°да 18 кг, 45°да 22 кг, 60°да 27 кг юк билан бўйин умуртқаларига оғирлик тушади, бу эса бўйин умуртқалари касалликларига олиб келади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Оилалар тинчлиги йўлида
Бугун Учқудуқ тумани Навоий МФЙда ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар бӯлими, туман Адлия бўлими, туман фуқаролик ишлари бўйича суди билан ҳамкорликда яраштириш ташкил этилди. Ҳозирда Навоий МФЙда ажрим ёқасига келиб қолган 4 та оила муҳокамага таклиф этилиб, оилани яраштириш чоралари кўрилди, сабаблар ўрганилди ва натижада 1 та оила яраштирилиб, 3 та оилага қайта ўйлаб кўриш ва ярашиш учун муҳлат берилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
ҚУЛҚУДУҚДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ!
✨Учқудуқ тумани Алтинтау ОФЙда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
💫Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш доирасида туман Камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими, МФЙ фаоллари, ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
✨Мазкур меҳнат ярмаркасида ижтимоий муассасаларда 12 та мавсумий бўш иш ўрни яратилиб овулда истиқомат қилувчи 12 нафар ишсиз хотин-қизларни бандлиги таъминланди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#кузги_дарахт_экиш_мавсуми
"ИФТИХОР" МАҲАЛЛАСИДА ОНАЛАР БОҒИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
🌳Бугунги кунга қадар туманимизда "Ҳоким боғи" ва "Ёшлар боғи" тумандошларимиз ҳамкорлигида аҳилликда ташкил этилган эди.
🌳Ушбу хайрли ташаббус туман ҳокими Соли Хамроев томонидан қўллаб-қувватланди туман аҳли билан биргаликда кўчат ўтқазиш ишлари бошлаб юборилди.
🌳Ифтихор маҳалласида республикамизнинг барча туманларида бўлгани каби "Оналар боғи"ни яратиш учун пойдевор қўйилди.
🌳200 га яқин манзарали дарахтлар экилган ушбу ҳудудда тумандаги барча маҳаллалар аёллари ва туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари иштирок этдилар.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Президент Шавкат Мирзиёев Остонада Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этмоқда
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Ибрат_бекати
Италиядаги бир қаҳвахона эгаси одамларни хушмуомилаликка ўргатмоқчи бўлиб, пештахта ёнидаги кофе нархномасига қуидаги сўзларни ёзиб қўйди:
«Битта қаҳва» – 3 евро.
«Илтимос, битта қаҳва» – 2 евро.
«Хайрли кун. Илтимос, битта қаҳва беринг» – 1 евро.
Ахлоқнинг ҳам қиймати бор😊
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Ҳурматли ота-оналарга болажонлардан мурожаат!
18-мактаб ўқувчилари.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
ИИБ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
✨Куни кеча малакатимиз бўйлаб нишонланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Учқудуқ туманида фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари эътироф этилди.
✨Туман ҳокими С.Ф.Хамроев, ШКБ директори Н.А.Ахатов ва масъул раҳбарлар иштирок этган тақдирлаш маросимида машаққатли ва шарафли касб эгаларига улкан муваффақиятлар тилаб эсдалик совғалари топширилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
🚯Chiqindini duch kelgan joyga tashlab ketish - juda xunuk holat, bu nafaqat tabiatga, balki insonlarga nisbatan ham dushmanlikdir. Negaki chiqindilar o'n, yuz va hatto ming yillab chirimasdan, atrof-muhitga zarar keltiradi.
Shunday ekan, chiqindilarni faqat maxsus belgilangan joylarga, chiqindi qutilariga tashlang. Unutmang, ekologiyani asrash barchamizning burchimizdir.
___
🚯Выбрасывать мусор там, где не положено – некрасивое и враждебное действие как для природы, так и для окружающих людей. Потому что мусор наносит вред окружающей среде, не разлагаясь в течение десяти, сотен и даже тысяч лет.
Поэтому выбрасывайте отходы только в специально отведенные для этого места, в мусорные баки! Не забывайте, что наш долг – защищать окружающую нас природу.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
У таксист эди. Ҳар куни кеч қайтади. Ҳар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
— Постдан эсон омон ўтиб олдингизми, — дейди у эрига ҳазиллашиб. У кулади. “Постдан сездирмай ўтдим” дейди бироз жиддийлашиб.
Улар яшайдиган ҳовлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг онаси яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта, ўғилга бу ёқмайди. Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига ҳам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр-хотин “пост” деб номлаб олишган.
— Онангиз жуда таъмагир-да, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, — деб суйкалади хотин.
Она хавотир олади. Замон нотинч. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор ёмон бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб хайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон-омон келсин-да. Ҳар куни она шу ҳақида ўйлайди. Қўша қарисин. Турли бало-қазолардан ўзинг асрагин. Ишқилиб, умри отасига ўхшамасин. Етим боласини ҳеч кимдан кам қилмай едирди, ўстирди. Бировга ҳорлатиб қўймади. Армони — ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти. Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Дуо қилади. Жойнамоздан жилмайди. Уйқу қаёқда. Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга алла вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади.
Ташқарида ўғил сездирмай уйга кириб олиш дардида — “Ишқилиб, “пост”дан эсон омон ўтиб олай-да...”.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
«Диёр 24» |Shimoliy kon boshqarmasi xodimlari daraxt ko'chatlari ekib, yashil bog' yaratishdi.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
БАЙРАМЛАР МУНОСАБАТИ БИЛАН СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ
Навоий кон-металлургия комбинати ташкил топганлигининг 65 йиллиги ҳамда 11 ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан, бугун 4 ноябр куни "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти Шимолий кон бошқармаси томонидан "Отам, онам ва мен спортчилар оиласи" шиори остида қувноқ стартлар мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада "НКМК" АЖ ШКБ, "НКМК" жамғармаси Учқудуқ ҲБ ва "Навоий уран" ДК Учқудуқ ИЧМ бўлинмаларидан ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Дўстона ва қизғин баҳслар остида ўтган ушбу мусобақанинг якуний натижаларга кўра, фахрли
1-ўринни 1-сонли Автокорхона жамоаси,
2-ўринни Таъмирлаш механика цехи жамоаси, 3-ўринни Темир йўл цехи жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб жамоалар 1-сонли БКУҚ томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Тафаккур_қилинг
Улар болалигида арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган эди. Жанжаллашарди, юмдалашарди, ҳатто бирини-бири уришгача боришарди.
Орадан йиллар ўтиб аста-секин улғайдилар ва аста-секин тушуна бошладилар, ака-ука ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳурмат, бир-бирини ҳимоя қилиш, бир-биридан ҳеч нарсани аяамаслик.
Орадан яна бир неча йиллар ўтиб улар ростмана улғайдилар, уйландилар ва яна болалигига қайтди. Яна арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган....
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#murojaat
❗️Navoiy viloyati IIB JXX YHXB boshlig‘i Yunusmetov Ravshan Azadbekovich hamda mehnat faxriysi, ayollar faoli, ustoz va o'quvchilarning viloyat aholisiga murojaati
Каналимизни кузатиб боринг!!!
⚡️ Расман: 2024 йилги имтиҳонда тест тушадиган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
🖥 Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун ўқишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Батафсил https://bit.ly/3QI11x7
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Остона саммитидаги энг муҳим фикрлари, таклиф ва ташаббуслари.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Остона саммитидаги энг муҳим фикрлари, таклиф ва ташаббуслари.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Биласизми
❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?
✅ Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
🔹паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта);
🔹охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно).
❕ Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома;
🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
🔹олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом;
❕қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат;
🔹солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
🔹жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
🔹жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Диққат
❗️Янги йилдан иш ҳақи, пенсия ва стипендияларни ошириш режалаштирилмоқда
2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024−2026 йилларга мўлжалланган бюджетномасида маълум қилинган.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Совға.
...Ўта камбағал бир киши хотини билан ёлғиз яшарди.
Бир куни, жуда узун сочларга эга бўлган хотини ундан янги тўғнағичли тароқ олиб беришини сўради. У ноқулай вазиятда қолди ва иложсиз «йўқ» деб жавоб берди.
Эртасига боғичи узилиб, анчадан бери тақилмаётган соатини сотиб, хотини сўраган тароқни олиб беришга қарор қилди.
Соат дўконида боғичсиз соат учун бироз пул беришди. У уйга келиб қўлидаги тароқни хотинига бермоқчи бўлганида, хотинининг калта қилиб кесилган сочини кўриб ҳайрон қолди.
Аёл сочларини сотиб, эрининг қўл соати учун янги боғич олган эди. Иккиси бир-бирига кўзлари ёшланиб термулиб қолишди...
Каналимизни кузатиб боринг!!!
❗️Расман: Энди Ўзбекистонда атеистларнинг туйғуларини ҳақорат қилган “Сен атеистсан!“ дея ажратган одамлар қамоққа ташланади
Эндиликда фуқаролар гуруҳлар ўртасида адоват қўзғатиш мақсадида диндор ва динсизларнинг туйғуларини ҳақорат қилганликлари учун 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Ўзгаларнинг телефон рақамини рухсатсиз бошқа бировга берганлик учун 2 млн сўмдан ошиқроқ жарима белгиланади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!