💼Учқудуқ туман пенсия жамғармасига янги бўлим бошлиғи тайинланди
Шокиров Беҳзод Дилшод ўғли - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг 2023 йил 16 октябрдаги 192-сонли буйруғи билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навоий вилояти Учқудуқ тумани бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
Янгиликлар 24 | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси
#28oct #uzbekiston24
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Йўл носозлиги сабаб ЙТХга учраган машинага зарар бюджетдан қоплаб берилади.
Сенатнинг қирқ олтинчи ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Унга кўра, йўлнинг носозлиги туфайли ЙТХ содир бўлса мутасадди ташкилотлардан суд орқали хайдовчига моддий ва манавий зарар ундириб берилади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
МЕҲНАТ ҚИЛГАН ЭЛДА АЗИЗ
Шимолий кон бошқармаси автомобил транспорт соҳаси ходимлари касб байрамларини нишонлашди.
Тадбирда сўз олганлар Автомобил транспорти комбинат фаолиятида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб, айниқса бугунги кунда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларда уларнинг роли катта эканлигини билдириб, барчани касб байрами билан муборакбод этишди.
Сана муносабати билан бир қатор ҳамкасблар “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони ва Фахрий Ёрлиқлар билан тақдирланишди.
“Учқудуқ ” МС ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.
#кузги_дарахт_экиш_мавсуми
НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ ЯШИЛЛИККА БУРКАНСИН
🌳Мамлакатимиз Президентининг “Яшил макон” умумиллий лойиҳасига доир ташаббусига жавобан айни кунда туманимизда ниҳолларни ўтқазиш ишлари давом эттирилмоқда.
🌳Бу борада туман нуронийлари ҳам ташаббусни ўз қўлларига олиб, кўчат экиш ҳаракатларини уюшқоқлик билан давом эттираётганини кўриш мумкин.
🌳Бугун "Нуронийлар маскани" атрофида ёши улуғ фаооларимиз
иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги кўчат экиш ишлари давом этди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Тафаккур_қилинг
Бир донишманд кўзани олиб, тошлар билан тўлдирди. Ўз шогирдларини йиғиб, «Айтингчи, менинг кўзам тўлами?» дея савол берди. Улар «Ҳа тўла», деб жавоб беришди.
Шунда донишманд нўхат тўла идишни олиб, униям кўзага солди. Нўхатлар тошлар орасидаги бўш жойларга кириб жойлашди. Устоз «Энди кўза тўлами?», деб яна сўради. Шогирдлари бу сафар ҳам тўла эканлигини тасдиқлашди.
Энди доно одам қум солинган қутича олиб, уни ҳам кўзага сочди. Қум тош ва нўхатлар орасидаги барча бўш жойларни эгаллади.
Шунда донишманд: “Сизлар кўза– бу ҳаётимиз эканлигини англаб етишишингизни истар эдим. Тошлар – ҳар бир инсон ҳаётининг асосидир. Нўхат - булар ёқимли нарсалар. Қум – майда-чуйда икир-чикирларни ифодалайди, улар ҳар бир инсоннинг ҳаётида тўладир. Агар кўзани дастлаб қум билан тўлдирилса, нўхат ва ҳатто тошга жой қолмайди.
Ҳаётда ҳам шундай: агар беҳудага нарсага вақт сарфланса, энг асосий нарсага вақт қолмайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
https://uza.uz/uz/posts/ishchilar-yotoqxonasi-shinam-keng-va-yorug_532903
ФҲДЁ СОҲАСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТИЗИМЛАШТИРИЛАДИ
Батафсил https://bit.ly/3tQjIpC
Каналимизни кузатиб боринг!!!
"ЎЗБЕКИСТОН – 2030" СТРАТЕГИЯСИ: АСОСИЙ ҒОЯЛАР, МАҚСАДЛАР
Батафсил https://bit.ly/45Pidp0
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#автомобилчилар_кунига
"Автомобилчилар куни" муносабати билан Шимолий кон бошқармасига қарашли "Даугизтау" корхонасида байрам тадбири ташкиллаштирилди.
🎥Лавҳамиз шу ҳақида
Каналимизни кузатиб боринг!!!
⚡️Ўзбекистонда автомобил рақамлари учун радарга қарши наклейкалар сотила бошланди
Аммо ҳайдовчиларга эслатиб ўтамизки, агар ушбу қоидабузарлик аниқланса, ЙПХ ходимлари сизга 3,3 миллион сўм миқдорида жарима солишга ҳақли.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#автомобилчилар_кунига
АВТОМОБИЛЧИЛАР КУНИ НИШОНЛАНДИ
Ҳар йили анъанавий тарзда октябрь ойининг сўнгги кунларида нишонланиб келинаётган «Автомобилчилар куни» муносабати билан Шимолий кон бошқармасининг Автомобиль транспорти бошқармаси ҳамда «Даугизтау» конида байрам тадбири ташкил қилинди.
Батафсил https://bit.ly/3FyUcIc
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
Давлат раҳбари 3 ноябрда Астана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Навоий кон металлургия комбинати ташкил топганлигининг 65 йиллиги байрам тантаналарини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 25 октябр куни Шимолий кон бошқармаси Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядида "Яшил макон" акцияси доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳудудлар кўчат экишга тайёрланди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Редиска кексаликда иммунитет учун фойдалидир!
✅ Редиска таркибида хантал ёғи бор - у антибактериал таъсирга эга, организмнинг вирусли инфекцияларга қарши ҳимоясини яхшилайди.
✅ Кексаларда иммунитет жуда заиф, заиф. Биз редискани истеъмол қилсак, вирусни юқтириш эҳтимоли анча камаяди.
✅ Редисканинг яна бир муҳим фойдаси унинг таркибида магний ва калийнинг юқорилигидир. Иккала из элемент ҳам «юрак» деб ҳисобланади, улар миёкард ишини қўллаб-қувватлайди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
БОЗОР ТОМОН БОРИШДА ЭНДИ РАВОН ЙЎЛЛАРДАН ЮРАСИЗ 👏👏
✨Туманимиз аҳолиси бозор томон борувчи йўлнинг узоқ йиллардан бери таъмирга муҳтожлигидан қийналишарди.
✨Ёз-куз мавсумида чанг-тўзон, баҳор-қиш фаслида эса лойгарчилик аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган эди.
✨Аҳоли мурожаатлари туман ҳокими томонидан инобатга олиниб, шу йўл учун ечим топилди. 150 метрли равон йўллар тадбиркорлар ташаббуси билан бунёд бўлди!
✨Шу боис ушбу ижобий ишлардан туман аҳли жуда мамнун.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, туманимизда йўлларни таъмирлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида кўплаб ички йўллар асфальтлаштирилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
ОНА...
Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди…
Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди…
Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келгунича оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. “Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соппа-соғман, жоним болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар”.
Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига “ҳайрият” дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди.
Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди....🥺😢
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Учқудуқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралашнинг туман босқичи ўтказилди.
Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар
- адабиёт йўналишининг шеърият ёки публисистика соҳалари
- маданият йўналишининг сухандонлик, журналистика, сценарист соҳалари
- спорт йўналиши
- санъат йўналишининг тасвирий ёки амалий санъат, анъанавий қўшиқчилик, фортепиано соҳалари
- таълим йўналишининг кимё, математика, она тили ва адабиёт соҳалари
- жамоатчилик фаолияти йўналишининг тадбиркорлик, фермерлик, ёшлар фаоллари
- фан йўналишининг фан олимпиадалари, халқаро ва республика лойиҳалари йўналишларида ўзаро беллашдилар.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#кузги_дарахт_экиш_мавсуми
УЧҚУДУҚ ЯШИЛ МАКОН САРИ
🌳Мамлакатимиз Президентининг “Яшил макон” умумиллий лойиҳасига доир ташаббусига жавобан айни кунда туманимизда ниҳолларни ўтқазиш ишлари давом эттирилмоқда.
🌳Лойиҳани давоми сифатида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан "Дўстлик" МФЙ ҳудудида ҳудудимиз иқлимига мос 2000 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди.
🌳Яхши ниятларда ерга қадалган ҳар бир ниҳолнинг кўкка бўй чўзишига умид қиламиз.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Энди кимдир сизнинг паспортингиздан фойдаланиб, телефонни IMEI рўйхатидан ўтказа олмайди
➖эндиликда жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунгача битта телефонни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган эди.
➖телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face-ID) қилиш жорий этилди.
➖Ўзбекистонга хизмат сафари ёки туризм учун келаётган хорижий фуқаролар мобил қурилмаларидан рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври амалдаги 30 календарь кунидан 60 календарь кунигача узайтирилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Ғалати ўғрилар...
...Дунёда шундай ҒАЛАТИ ЎҒРИЛАР борки, улар ўғирлайдиган нарсаларни биздан кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлардик...
.... Бу ғалати ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашаркан... Яна қандай йўл билан денг...?!
... Ортимиздан завқланиб ҒИЙБАТ қилиш билан, завқланиб туҳмат қилиш билан, яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...
.... Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик...
... Ҳасан Басрий ҳазратлари ўзларининг ғийбат қилинганликлари ҳақидаги хабарларни ХУШХАБАР сифатида қабул қилар эканлар...
Сизни ғийбат қилишяптими...?
Иғво қилишяптими...?
Хурсанд бўлаверинг: гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди...!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
"Ёш китобхон" танловининг туман босқичи ўтказилди
⚡️Бугун Учқудуқ тумани "Ахборот кутубхона маркази"да Маҳалла ёшлари ўртасида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида "Ёш китобхон" танловининг секторлараро туман босқичи бўлиб ўтмди
✔️Унда ёшлар 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифаларида ўзаро 1 шарт асосида беллашдилар.
✨Ёшларни китобхонликка жалб этиш борасида катта қадам бўлган бу каби танловларга ёшларнинг қизиқиши ортиб бораётганлигини иштирокчилар сонидан ҳам кўриш мумкин.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
❗️Расман: Ўзбекистонда телефон рақамни сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш тизими – «MNP» ишга тушди
Унинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин. Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#автомобилчилар_кунига
"Автомобилчилар куни" муносабати билан Шимолий кон бошқармасига қарашли автомобил транспорт бошқармасида байрам тадбири ташкиллаштирилди.
🎥Лавҳамиз шу ҳақида
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#автомобилчилар_кунига
Ҳар йили октябрь ойининг охирги якшанбаси "Автомобилчилар куни" сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Шимолий кон бошқармасига қарашли 1-сонли автокорхонада ҳам байрам тадбири ташкиллаштирилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Тафаккур
УМРИМ ҲАҚИДА
Габриэль Гарсиа Маркес:
15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.
20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.
25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.
30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.
35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.
40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.
45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.
50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.
55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.
60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.
65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.
70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.
75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.
80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.
85 ёшда англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.
Раҳмат Бобожон таржимаси
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Тунги ўқув-амалий тактик машғулотлар ўтказилди
ШКБда "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий компанияси доирасида тактик машғулотлар бўлиб ўтди.
Батафсил https://bit.ly/3SaLlE1
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Шахсга доир маълумотлар: муҳим 5 саволга 5 жавоб
Телефон рақам шахсга доир маълумотга кирадими?
Facebook, Instagram’даги маълумотлар очиқ бўлса, улардан фойдаланса бўладими?
Батафсил https://bit.ly/3Qzp1Tn
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#кузги_дарахт_экиш_мавсуми
ЁШЛАР БОҒИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
🌳Бугун Айтим маҳалласи ҳудудида туман ҳокимининг ташаббуси билан, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари маҳалла етакчилари ва волонтёр ёшлар иштирокида 1,5 гектар ерда ёшлар боғи ташкил этиш мақсадида 300 туп дарахт ва бута кўчатлари экилди.
🌳"Яшил макон" лойиҳаси доирасида туманимиз бўйлаб кузги дарахт экиш ишлари давом этмоқда.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Диққат
❗️Ижтимоий тармоқларда бошқа бир шахсни ҳақорат қилганлар 132 млн сўмгача жаримага тортилади 👆🏻👆🏻
Ушбу ҳаракатни 1 йилда яна қайта содир этганлар эса аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади.‼️
Каналимизни кузатиб боринг!!!