uchquduq_tumani_axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал uchquduq_tumani_axborot_xizmati - УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

4283

Web sayt:uchquduq.uz Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100046517252333 You tube: https://youtube.com/c/Uchquduq24 Telegram: https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati Instagram: https://www.instagram.com/uchquduq_tuman_axborot_xizmati

Подписаться на канал

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

​​#Ҳикоя

Солиҳ фарзанд ўстирмоқчимисиз,
унда ўзингизни тарбияланг


Бир кишининг беш ёшли фарзанди устидан шикоят қилиб келишди:

– Ўғлингиз бозордаги мешкобчининг мешига бигиз тиқиб тешиб қуйди. Олдин ҳам бошқа бир мешкобчининг мешини тешиб, зарар етказган экан.

Эр-хотин ўйланиб қолишди: «Икковимиз ҳам ўзганинг ҳақидан қўрқадиган, бировга ёмонлик қилмайдиган, ҳалол яшаб юрган яхши одамлар бўлсак, фарзандимиз нега бунақа ноқобил чиқиб қолди? Унинг тарбиясида қандай хато қилган эканмиз?». Эр хотинни, у эса эрини маломат қилди. Иккови ҳам бола тарбиясининг бузилишига сабаб бўлган бирор арзигулик нарсани эслай олмади. Эртасига хотинининг хотирига бир воқеа келди-ю, надоматдан «оҳ» тортиб юборди. У бўлган ҳодисани бундай ҳикоя қилиб берди:

– Ўғлимизга ҳомиладорлик пайтимда қариндошлардан бири зиёфатга чорлади. Едик-ичдик, суҳбатлашдик.

Дастурхонга қуйилган анордан роса егим келиб, оғзимнинг суви қочди. Аммо буни айтгани мезбонлардан уялдим. Улар юмуш билан хонадан чиққанларида, тўғноғичим нинасини анорга санчиб, чиққан бир-икки томчи сувини ялаб олдим. Энди ўйлаб қарасам, ўша тўғноғич нинаси ўғлимиз қўлида бигизга айланган экан...

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Хитойда бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 🥇17 та олтин, 🥈17 та кумуш ва 🥉21 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринда бормоқда.

Хитой, Эрон ва Япония ўйинларда етакчи бўлиб турибди.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 10 ва Қирғизистон 19 ўринларда бормоқда.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Воҳа аҳолисининг 42 фоизида ортиқча вазн муаммоси сабаб юрак қон-томир ва қандли диабет касаллиги кўпайган.

Президентимиз бу ҳолатдан ташвиш билдириб, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш ва вилоятда соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини ошириш зарурлигини таъкидлади. Жумладан, қўшимча равишда россиялик ҳамкорлар билан Китобда замонавий кардиология марказини барпо этиш топширилди.

Вилоятда мобиль поликлиникалар хизмати йўлга қўйилади, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида 600 ўринли замонавий клиника ташкил қилинади.

Йиғилиш давомида Қашқадарёда инвестиция, саноат, туризм, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ижтимоий соҳада белгилаб олинган асосий вазифалар юзасидан вилоят ҳокими ва бошқа мутасаддиларнинг режалари тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Президент экинларни сув билан таъминлаш масаласи йилдан йилга тобора қийинлашиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммо Қашқадарё учун айниқса долзарб.

Лекин сув тежовчи технологиялар 515 минг гектардан атиги 16 фоизида жорий қилинган.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш суръати Китоб, Чироқчи, Касби ва Нишонда орқада. Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда ерни лазерли текислашга эътибор берилмаяпти.

Шу боис, вилоятга 15 та лазерли текислаш техникаси олиб келиниб, сув таъминоти оғир Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда деҳқонларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Суғориш тармоғини босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиб, 30 фоиз сувни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 50 километр каналларни бетонлаш лойиҳасини бошлаш, қўшимча насос ва техника олиш, “Пахтаобод” каналини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Қашқадарё республикада энг кўп дон ва пахта етказиб беради.

Лекин вилоятда иш ўрнини кўп яратадиган мато тўқиш 30 фоиздан ошмайди, матони бўяш йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, буни ҳисобидан қўшимча 60 минг ёшлар ва аёлларни банд қилиб, 500 миллиард сўм тушумни таъминлаш мумкин.

Шу боис келгуси йил давомида вилоятда 370 миллион долларлик 33 та йирик лойиҳа ишга туширилади. Бу орқали тайёр трикотаж маҳсулот ишлаб чиқариш 1,6 баробар, мато ишлаб чиқариш 3,1 баробар ошиб, 8 мингта иш ўрни яратилади.

Вилоятда Тўқимачилик технопаркини ташкил қилиш ва у ерга Европанинг таниқли брендларини олиб келиш топширилди.

Президент бу йилги мавсумдан тўғри сабоқлар чиқариб, қишлоқ хўжалигидаги ёндашувларни ҳам ўзгартириш вақти келганини кўрсатиб ўтди ҳамда ҳозирда келгуси йилдан бошлаб фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Вилоятда йилнинг тўрт мавсумида туристларни жалб қилиш учун салоҳият бор.

Лекин, бу ҳозир Шаҳрисабз тумани, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб билан чекланган. Йил бошидан вилоятга 180 минг хорижий сайёҳ келган, холос.

Янги тажриба қилиниб, германиялик ҳамкорлар билан Шаҳрисабз туманидаги 3 та туризм маҳалласининг мастер-режаси тайёрланди.

Бунда, 450 миллион доллар қўшимча инвестиция ва йилига 1 миллион сайёҳ жалб этадиган инфратузилма яратилмоқда. Натижада тадбиркорларда иштиёқ кучайиб, бу лойиҳаларнинг 367 миллион доллари ёки 81 фоизини уларнинг ўзи тикаяпти.

Буни ҳисобидан Шаҳрисабзни ўзида йилига қўшимча 500 миллиард сўм тушум кутилаяпти, 5 мингта янги доимий иш ўрни пайдо бўлаяпти.

Мутасаддиларга шу тажриба асосида йил якунигача Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида ҳам лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Йиғилишда вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва имкониятлар ечимлари билан кўриб чиқилди.

Келгуси йилда вилоятга 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш заминини ҳозирдан яратиш лозимлиги қайд этилди.

Жумладан, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.

Шу каби, Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти бор.

Гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани якунига етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛИК СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛГАНЛАР ҲАҚИДА

1. Ўзини ўзи банд қилганлар солиқ тўламайди.

2. Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда бир йил учун камида БҲМнинг 1 баробари миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин – Солиқ кодекси 408-модда 2-қисм

3. 80 дан ортиқ фаолият тури билан шуғулланиши мумкин (рўйхат бу ерда).

4. Ходимларни жалб қила олмайди ва иш берувчига эга бўла олмайди – ПҚ-4742 09.06.2020 йил

5. Ўзини ўзи банд қилганлик сертификатини олиш учун «Soliq mobile» (Android ёки iOS) мобил иловаси ёки my.gov.uz портали орқали масофадан туриб амалга оширилади.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА

Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Учқудуқ туман ҳокимлиги боғи”да олиб борилган кўчат экиш ишлар Навоий МТРК нигоҳида

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни

Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва шарафли хизматингизни қадрлаймиз, ҳурматли учқудуқлик ИИБ ходимлари!!!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

УЧҚУДУҚДА "ЙИЛ АЁЛИ" МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

✨Учқудуқ тумани ҳокимлигида Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан тумандаги турли соҳада меҳнат қилаётган ҳамда уй бекалари бўлган хотин-қизлар иштирокида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
💫Танлов қатнашчилари қуйидаги номинациялар бўйича беллашдилар.
-“Йилнинг энг ватанпарвар аёли”
-“Йилнинг энг фаол олима аёли”
-“Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”
-“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”
-“Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”
- “Йилнинг энг кўп маънавий-маърифий тарғиботчиси”
-“Йилнинг энг яхши уй бекаси”
-“Йилнинг энг жонкуяр устози”
-“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”
-“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори”
✨Танловда ғолиб бўлган аёллар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

​​ҲАМИША ШУНДАЙ ДУО ҚИЛИНГ.

Аллоҳим. Сендан саломатлик, ризқ, сабр, хотиржамлик. куч-қувват, хидоят, тақво, ибодат, илм, давлат, нажот, мадад, ёрдам сўрайман. Йўл курсат, қўлимдан тут, ёрлақагин, магфират кил. Рахматингдан умидворман, раҳм қилгин. Тавбаларимни қвбул эт.

Аллоҳим. Ҳасадчиларнинг ҳасадидан, фақирликдан, қарз остида қолишдан, шайтон васвасасидан, сенга гунохкор бўлишдан сендан паноҳ сўрайман. Менга сендан ўзгаси раҳм қилмайдиган қилиб раҳмат айла. Ўз фазлинг билан ўзгалардан бехожат қил.

Аллоҳим. Сендан зиёда илм, ўлимдан олдин тавбани, ўлим вақтида роҳатни, ўлимдан сўнг мағфиратингни, дўзахдан нажот ва жаннатга киришни, дунё ва охиратда офият беришингни сўрайман.

Аллоҳим. Сендан гўзал сабр, саломат қалб, солиҳ фарзанд, зикрингни қилувчи тил, мустажаб дуо, ҳалол ризқ, давомли неъмат, хотиржамлик ва хурсандчилик сўрайман.!!!!!

Барчангизга хайрли тун ЯХШИЛАР😊

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ВИЛОЯТДА 10-МАКТАБДАН ҲАМ ҒАЛАБА!!!

"Беш ташаббус олимпиадаси"нинг вилоят босқичида Учқудуқ туман ММТБга қарашли 10-умумий ўрта таълим мактабнинг
❇️9-синф ўқувчиси БОБОҚАНДОВА МАРҒУБА ШАХМАТ спорт мусобақасида фахрли 3-ўринни,
❇️ШАШКА спорт туридан 9-синф ўқувчиси Хурсандова Нодира 3-ўринни,
❇️ЕНГИЛ АТЛЕТИКА дан 9-синф ўқувчиси Раҳматуллаева Шахризода 2-ўринни қўлга киритди.
❇️ҒАЛАБА МУБОРАК СПОРТСЕВАР ЁШЛАР!!!


Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИДА НАТИЖАЛАР ЯХШИ

Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган "Беш ташаббус" олимпиадасининг Навоий вилоят босқичида туманимиздаги 20-мактаб ўқувчилари ҳам эътироф этарли натижалар кўрсатмоқда.
✨Бугун бўлиб ўтган спортнинг стол тенниси бахсларида 20-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Гулсанам Қорақулова 2-ўрин, 9-синф ўқувчиси Умрзоқ Жаҳонқулов 3-ўринни қўлга киритдилар.
Ғалаба муборак ва давомли бўлсин!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

«Аҳоли, айниқса, қишлоқ жойлардаги одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиш ислоҳотларимизнинг асоси бўлиши керак», — деди Қашқадарёдаги корхонадаги иш жарайони билан танишган Шавкат Мирзиёев

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

​​Тўрт ўғил.. фарзандлари билан бева қолган Хадича аччиқ қисмат қаршисида юм-юм йиғлади.. Тўнғич фарзанди эндигина ўн бир ёшга кирганди. Хадича оилани оталик ва оналик вазифаларини ўз зиммасига олди..
Эндигина ўттиз бахорни қаршилаган Хадича ўз ҳаётини унутди. У фақат болалари учун ҳаёт синовларига қарши турарди. Хадича тўрт ўғилни ўзи емай, едирди. Ўзи киймай, кийдирди.
Тиним билмай ишларди. Ишдан дам олиш кунлари мардикор бозорга чиқар, маҳалладагиларни уй ишларигача ёрдамлашиб, тўрт пахлавон ўғилни ўзгалардан кам бўлишини ҳохламасди.

Шу аснода ойлар ва йиллар ўтди. Ўғиллар вояга етишди. Тиним билмаган Хадича опа уларни шаҳарда олийгоҳларга кириб ўқишларигача кўмаклашди..
Ўғиллар бирин кетин шаҳарда олийгох талабалари бўлишди. Хадича опа ўғилларидан фахрланар, бағримга шамол тегадиган кунлар яқинлашди деб, хурсанд бўларди.

Тўнғич ўғил ўқишни тамомлаб, уйланишга қарор қилганини айтди. Хадича опани севинчи чексиз эди.
"Уйга келин келади, уйим болалар кулгисига тўлади"- деб ҳаёл қилган онани орзулари пучга айланди. Ўғил шаҳарлик қизга уйланиб, шаҳарда яшамоқчилигини айтади.
Қаерда бўлса хам ўз боласига бахт тилаган она тўйдан сўнг, ўз уйида кенжа ўғли билан яна хувиллаб қолади.
Кенжа ўғил ҳам мактабни яхши баҳоларга тамомлаб, акалар изидан шаҳарга йўл олади..
Хадича она тўрт ўғилни оёққа қўйиб, ўз оёқларидан куч кета бошлаганини сезади..
Ўғиллар бирин кетин уйланиб, барчалари шаҳарда ўз оиласи билан яшай бошлайдилар.
Она фарзандларини йўлларига интизор бўлиб термулар, улар келсалар она қалбида байрам бўларди..
Фарзандлари шаҳарга уйига отлансалар, онаизор ёш боладек уларни оғзидан "Онажон юринг биз билан, сиз биз билан яшайсиз" дейишини пойлар эди аммо....
Хадича она маҳалладагиларга болаларини оқлаб:
"Барака топгур ўғилларим доим мени олиб кетишга кўндиролмайдилар. Бириникига борсам, бири хафа бўладида" - деб, гоҳида ўзи тўқиган ёлғонга ўзи ҳам ишонгиси келарди.

Онаизор умрини болаларига бағишлаб, улар учун ўзлигидан кечиб, охир оқибат топгани ёлғизлик бўлди..
Кўзда ёши билан ҳувиллаган ҳовлида болалари ва набиралари йўлига термулиб кунни ойга, ойни йилга улаб кун кечирарди .
Онани белидан кучи, кўзидан нури кетди. Бир куни бехосдан қаттиқ зарб билан йиқилиб, хушини йўқотган онахонни кўшнилари билиб қолишди ва тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди.
Онани миясига қон қуйилганлиги ва айрим ҳаракатлари чегараланганлиги аниқланди. Шифокор ўғилларга она доимо парваришга мухтож эканлигини айтди. Она гапиролмас эди, аммо эшитар ва тушинарди.
Ўғилларни ҳар бири ишлари кўп, онани парваришлашга вақти йўқлигини таъкидларди. Иложсиз қолган ўғиллар онани шахарга олиб кетиб, ҳар бири ўз уйида навбатдан қарашга келишишди..
Ногиронлар аравасига михланиб қолган она ўғиллар қўлида сарсон, сансала бўларди.
Бугун кенжа ўғил онани акасини уйидан олиб кетиши керак. Бироқ кенжа ўғил оиласи билан нозик одамлар хонадонига меҳмондорчиликка таклиф қилинган..
Кенжа ўғил тўнғич акага қўнғироқ қилади. Ҳолатни айтиб, онани аканикига олиб бориб қўймоқчи бўлади. Тўнғич ака чарчагани бошқа укасиникига олиб боришини айтади. Аммо кенжа ўғил ўз айтганини қилиб, онани аравачаси билан катта аканикига олиб боради.
Эшикни қўнғироғини бир неча бор чалади. Акадан дарак йўқ. Ука шошилиб эшикни тақиллатиб деди:
"Ака мен шошиляпман, кеч қолдим. Онангиз эшикни тагида подъездда ўтирибди",- дейдию шошилиб кўчага отилиб чиқиб кетади.. (Ваннахонадаги ака ҳеч нарсани эшитмас, сезмас эди)
Онаизор подъездда совуқда тўнғич ўғил эшигига тикилганча юм-юм йиғларди..
Ўтган умри.... кечирган ҳаёти.... тўрт ўғилни ёшлиги кўз олдидан кино лентадек бирма-бир ўтарди..

Эрта тонг ишга шошилиб эшик очган ўғил донг қотиб қолди.
Она совуқда ўтирганича қотиб қолган эди....

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

УЧҚУДУҚ ТУМАНИДА "ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ФАОЛИ" ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Учқудуқ туманида "Гендер тенглик фаоли-2023" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда Учқудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда Навоий кон металлургия комбинати АЖ Шимолий кон бошқармаси ходимлари иштирок этиб, ўз ташкилотлари ҳақида қисқача маълумот тақдим қилиб, ташкилот фаолиятидан видеоролик намойиш қилишди. Танлов ишчи гуруҳи томонидан ташкилотларнинг фаолияти ўрганиб чиқилиб, ғолиблар аниқланди ҳамда иштирокчилар номинациялар билан тақдирланди
.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Йиғилишда вилоят ёшлари билан ишлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда вилоятда янги пайдо бўлган электротехника, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари каби соҳалар учун кадрлар тайёрлаш яхши йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Қарши шаҳридан ташқари бошқа бирорта туманда IT марказлар фаолияти йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, 60 та коллежда бўш турган 28 минг квадрат метр майдонда ҳам ишлаб чиқариш, ҳам амалий таълимни йўлга қўйса бўлади.

Ана шундай бўш турган бино негизида китоблик тадбиркор IT кластер ва университет очиш ташаббуси билан чиққан. Президент бу таклифни маъқуллади.

Вилоят ва туман ҳокимларига ҳар бир тумандаги иш берувчиларнинг ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёжини аниқлаш, коллеж ва техникумлар йил давомида қайси касб бўйича нечта мутахассис тайёрлаши лозимлигини белгилаб бериш ҳамда таълим муассасаларида иш берувчиларнинг амалий устахонаси ва цехларини очиш топширилди.

Бу ишларга 30 миллиард сўм ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Келгуси йилда Қашқадарёда экин майдонларининг агрокимёвий тупроқ таҳлилини ўтказадиган 10 та мобиль лаборатория ташкил қилинадиган бўлди.

Яна бир масала – вилоятда 1,4 миллион гектар яйлов бор. Бу – 7 миллион бош қорамол ва қуй-эчки учун табиий озуқа базаси.

Лекин, Миришкор, Муборак ва Нишонда 20 фоиз яйлов деградацияга учраган, яна 25 фоизида яшил қоплама йўқ.

Шу боис, келгуси йилда 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастурини амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Бунда қурғоқчилик, иссиқ ва чўлланишга қарши уруғчилик хўжаликлари ташкил қилинади, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар экилади, кўп йиллик дарахтзорлар барпо қилинади, сув тежовчи технологиялар жорий этилади ҳамда қуёш энергиясида ишлайдиган насослар ўрнатилиб, ёмғирлатиб суғориш пилот лойиҳаси ишга туширилади.

Бундан ташқари, Чорва моллари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил қилиниб, Испаниянинг “Ассаф” қўйларидан янги миллий зотлар кўпайтирилади.

Мутасаддиларга 1,4 миллион гектар яйловнинг электрон харитасини яратиш ва 100 минг аҳолини банд қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.

1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

Мутасаддиларга “Тахтақорача” довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.

Келгуси йилда “Тахтақорача” довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Шунингдек, “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Давлат раҳбари Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини кўрсатиб ўтди.

Масалан, вилоятда истеъмол товари ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари республика кўрсаткичидан 3 баробар кам. Айниқса, кичик бизнеснинг саноатдаги улуши энг охирги ўринларда.

Ваҳоланки, Қамашида цемент, гипс ва мармар, Шаҳрисабзда графит, Яккабоғда кварц қуми, Чироқчида марганец, Китобда доломит ва чинни конларини ўзлаштириб, ишлаб чиқаришни
каррасига ошириш мумкин.

Бундан ташқари, Қашқадарёда йилига 150 минг тонна полиэтилен грануласи ишлаб чиқарилса-да, уни атиги 4 фоизи вилоятнинг ўзида қайта ишланади. “Шўртангаз кимё мажмуаси” атрофидаги 200 гектар бўш ерда 100 турдаги импорт маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлади.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, йирик саноат корхоналари билан кооперация асосида 10 мингта иш ўрни яратиш топширилди.

Умуман, Қашқадарёда саноат ҳажмини келгуси йилда 40 триллион сўмга, экспортни 500 миллион долларга етказиш белгилаб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини қайд этди.

Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, - деди Президент.

Ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Табрик

🇺🇿 Бугун ички ишлар органлари ходимлари куни
!

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тизимдаги барча хизматчиларни, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий қутлаймиз.

Сизларни ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек олижаноб ишга бағишлаган, муқаддас қасамёдига содиқ инсонлар деб биламиз.

Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва шарафли хизматингизни қадрлаймиз!

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

С.Хамроев, Учқудуқ туман ҳокими

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ЙПХ ХОДИМЛАРИ ПОСТДА!!!

Учқудуқ тумани бўйлаб пиёда ҳамда вело ва мототранспорт ҳайдовчилари билан, улар амал қилиши лозим бўлган қоидалар хусусида, ЙПХ ходимлари тушунтириш ишлари олиб бормоқда
.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Байрам_муборак

25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Расмий_муносабат

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат

🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

❌ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

✅ Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

➖ Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

➖ Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

18-МАКТАБ ҒОЛИБЛИК ЗАНЖИРИНИ ДАВОМ ЭТТИРДИ

✨Учқудуқ туман ММТБга қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Тоштемиров Баҳриддин "БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ" вилоят босқичининг ШАШКА спорт мусобақасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
✨Учқудуқлик азиз ўқувчиларга бугунги ғалабалар муборак бўлсин!


Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

🇺🇿 Президент Қарши шаҳри Ойдин маҳалласида истиқомат қилаётган ўқитувчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ноябрдан авторақамларни рўйхатдан ўтказиш учун бож тўлови оширилади

Батафсил https://bit.ly/4732jbv

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди. Ташриф дастурининг биринчи манзили “Sulton Tex Group” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Кашкадарьинскую область. Первым пунктом в программе поездки стало швейное предприятие кластера “Sulton Tex Group”.

#Mirziyoyev #tashrif #Qashqadaryo #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…
Подписаться на канал