uchquduq_tumani_axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал uchquduq_tumani_axborot_xizmati - УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

4283

Web sayt:uchquduq.uz Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100046517252333 You tube: https://youtube.com/c/Uchquduq24 Telegram: https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati Instagram: https://www.instagram.com/uchquduq_tuman_axborot_xizmati

Подписаться на канал

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

⚡️Яна бир қоғозбозлик энди ўтмишда

❗️Эндиликда, боғчага шаклланган йўлланмани олишга Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас!

📝Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида яна бир бюрократияга чек қўйишди.

🗓Хабарингиз бор, бугунги кунга қадар фарзандингизни боғчага жойлаштириш учун йўлланмани Давлат хизматлари марказидан (агар марказ орқали юборилган бўлса) олишингиз лозим эди ва бунинг учун Сиз вақт ва маблағ каби омилларга дуч келгансиз.

📄Янги тартиб билан бундай оворагарчиликлар энди бўлмайди!

❓Қандай дейсизми?

👉Эндиликда, йўлланма шаклланиши билан Сизга СМС хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан Сиз тўғридан-тўғри боғчага боришингиз ва мудирага айтишингиз кифоя.

📌Асосийси, Сизга шаклланган йўлланмани тасдиқловчи махфий коди МТМ мудирасига айтилмагунча у йўлланмани кўра олмайди ва бу билан коррупция ҳолатлари олди олинади.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

“Yuksalish” harakati tomonidan “Hayot ulash” xayriya aksiyasiga start berildi.

Aksiya O‘zbekistonning chekka hududlarida yashovchi aholiga toza ichimlik suvini yetkazib berishga qaratilgan.

➡️ @Hayot_ulash_bot orqali siz ham hissa qo'shishingiz mumkin.
_______

Прошел пресс-брифинг, посвященный запуску акции "Hayot ulash" от Общенационального движения "Юксалиш".

Акция направлена на проведение воды в отдаленные регионы Узбекистана.

Если вы хотите поддержать акцию, перейдите в бот @Hayot_ulash_bot

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

⚡️Учқудуқ туманидаги мактаблар атрофида пиёдаларнинг йўлдан хавфсиз ўтишлари ЙПХ ходимлари томонидан таъминланмоқда

🛣Ҳудудларда эрталаб, барча ишга ва ўқишга бориш вақтида ходимлар тирбандликларни олдини олиш ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида иш олиб боришмоқда.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

​​​Нимадир...

Онам икки инсоннинг орасини битиштириш учун ёлғон гапирса мумкин деб айтгандилар.

Мисол сифатида бир ҳикояни айтиб берганлар. Икки ёш ажрашган. Ажрашгандаки, келин келмайдиган бўлиб кетган, куёв эса қайтиб ярашмайдиган бўлиб тескари бўлган.

Онам иттифоқо поликлиникада келинни кўриб қолади. Қизи қўлида. Дарди ичида. Аммо сир бой бергиси йўқ.

"Умаржон роса сиқилиб юрибди. Ярашиб олсаларингиз бўларди, ўртада мана бу кўзмунчоқдек қизчаларингиз бор..."

"Э, ая феъли қурсин Умаржонингизни. Уйини елкамнинг чуқури кўрсин деб келганман."

"Қўйинг, унақа қилманг Умаржон бу бир ота-онадан эрта қолган йигит бўлса. Икки оғиз ширин гапни топиб гапира олсангиз керак, Хосиятхон?"

"Билмасам..."

Онам уйга келиб қўшни йигитга ҳам ўзига яраша йўл-йўриқ қилган эканлар.

"Умаржон яхшимисиз? Ўзингиз қийналмаяпсизми? Ҳосиятхонни кўргандим, қизингизни поликлиникага олиб чиққан эканлар. Омонат гап. "Қўшнингиз яхшими?" деб сўради. Шуни айтиб қўяй дегандим.

Табиийки, ёлғизликдан зерикиб турган эркак бу гапни эшитиб, ўйланиб қолган. Балки қизчасидан ҳам ҳавотир олгандир.

Онам шу воқеадан кўп ўтмай Умаржон бориб Хосиятхонни олиб келган деб бу ҳикояни якунладилар.

Хосият хола билан Умар амаки қўша қариб улуғ ёшларни кўриб яшашди. Иккиси ҳам онамни ўзгача ҳурмат қиларди.

Онам оламдан ўтгач, бизникига чиққан Хосият хола гапириб туриб йиғлаб юборди. Мен ўйлардимки, онамнинг яхшилик умидида гапирган ёлғони фош бўлмаган деб...

Бари Ҳосият холанинг эсида экан. "Аввало Худо, аммо яна қайта битишиб кетишимизга аям сабабчи бўлганлар!" деб гапириб қолди.

Эътибор қилсам, бугунги кунда ажралишлар сони кўпайган. Кундан-кунга отаси тирик етимлар сони ортгандан ортиб бормоқда.

Ўйланиб қоламан, наҳотки оила катталари ҳали суяги қотмаган, ақли жойига келишмаган икки ғўр келин ва куёвни бир хатосини кечириб, бирига кўз юмиб, тирик етим бўлиш эҳтимоли остида турган болани кўз олдига келтирган ҳолда бағрикенглик қилишга ожизми?

Уларни битиштириб юборишга рост гаплар етмаяптими ёки яхшилик умидида айтилиши мумкин бўлган ёлғонлар?

Биз ҳавас қилган оилаларда ҳам қачондир муаммолар бўлган, тушунмовчиликлар ҳам албатта...

Улар кечишдан кўра кечиришни маъқул кўриб яшаётган бўлиши ҳам мумкин. Бир куни ҳамма гап- сўз унутилади, хўмрайган кўзлар, аччиқ тирсиқ гаплар бутунлай хотирадан ўчиши мумкин.

Ишонинг, энг ёмон аччиқчи эр билан яшаган аёл ҳам ундан ажрагач номига бўлса ҳам йиғлайди. Чунки биз кечираётган умр-фақат дилхираликлардангина иборат эмас.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Батафсил
https://bit.ly/4736tQA

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

САВОБ ИШЛАР ОРТИДАН

Навоий вилояти Учқудуқ тумани 🕌"Қизилқум" жоъме масжиди бош имом хатиби А.Турдиев ва шу жоъме масжиди имомнинг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси О.Тўрақуловалар хамкорлигида туманимизда
"Сиз ёлғиз эмассиз" шиори остида туманимиздаги кам таъминланган оилалар, ёлғиз аёллар ва болаларга ҳомийлар томонидан ош тарқатилиб, ҳар-хил турдаги кийим кечаклар ва озиқ-овқатлар тарқатилди.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

УЧҚУДУҚДА ЯНГИ АВЛОД ДАРСЛИКЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

🎥 Лавҳамиз шу ҳақида

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Қизларнинг коллежлар ва техникумларда таълим олиши учун давлат гранти маблағлари ажратилганидан хабардормисиз?

Батафсил https://bit.ly/46xPTbP

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Тайинловлар

Навоий вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Адизов Умиджон Ҳасанович Хатирчи туманига;

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Бобомуродов Бекзод Нуриддинович эса Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланди.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#live

XALQ DEPUTATLARI QIZILTEPA TUMANI KENGASHINING NAVBATDAN TASHQARI SESSIYASI BO‘LIB O‘TMOQDA


Ayni paytda tuman hokimligi binosida xalq deputatlari Qiziltepa tumani Kengashining navbatdan tashqari qirq to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda.

Sessiya kun tartibidan tashkiliy masala o‘rin olgan.
————————
#live

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Айни пайтда туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўққизинчи сессияси ўтказилмоқда.

Сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган.

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

​​УЗУРНИ КЕЧИКТИРМАНГ...

Аёли ранжитган эр уйдан чиқаркан, биргина табассум орадаги ғазабни кетказиши мумкин эди...
Лекин, аёл ғурурга берилди. «Қайтиб келсалар, ўзгача кутиб оламан» деди. Эри чиқиб кетди. Қайтиб келмади.

Бир кишининг онаси ундан ғазабланган ҳолда вафот этди! У доим, эртага онамнинг кўнгилларини оламан, дерди. Имкон бор эди, улгурмади. Бу дунёдан ўлгунича надомат қилиб ўтди.

Эр аёлини қаттиқ хафа қилиб ҳасрат, алам ва зулм ичра қолдириб чиқиб кетди. Лекин, виждони бу иши нотўғрилигига ишора қилди. Қизил атиргулдан гулдастани кўтариб қайтиб келди. Аёлини жонсиз ётганини кўрди.

Оқ бўлган йигит уй эшигини қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Ортидан онаси кўзида ёши, отаси қалб хуружи билан қолди. У дўстлари билан кўришишга ошиқди. Бу истак унинг ота - онасининг оёқлари остига тиз чўкиб кечирим сўраши ўрнига тезроқ чиқиб кетишга ундади. «Қайтиб келсам, уларни рози қиламан» деди. Қайтиб келди... аммо... «Аллоҳ сабр берсин! Ота - онангиздан айрилдингиз» деб қўнғироқ қилингандан сўнг қайтиб келди...

Мен... сиз... ҳар бир банда ўз кўксида бошқа инсонларнинг ҳам қалбини кўтариб юрамиз.. ғазаблансак... узрни кечиктирмайлик... эртага, йўқ... озгинадан кейин кеч бўлиши ҳеч гап эмас!
Барчангизга хайрли тун яхшилар
Аллохга омонатсиз😊!!!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Тафаккур_қилинг

ҲИКМАТЛИ ЖАВОБ

Машҳур юрак жарроҳи автомобилининг маторини кўрсатиш учун механикнинг устахонасига олиб келди. Механик уста автомобил маторини очиб таъмирлашни бошлади, яроқсиз бўлиб қолган айрим эҳтиёт қисмларини олиб, янгисини ўрнатди. Уста жарроҳга қараб: “Мумкин бўлса сизга битта савол берсам, майлими?” деб қолди.

Жарроҳ озгина ҳайрон бўлиб: “Майли сўранг!” деди. Механик: “Сиз юраклар устида амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юрагини” (моторини) очаман, худди сиз каби касалини топиб ислоҳ қиламан. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин.

Лекин айтинг-чи нима учун оладиган иш ҳақимиз кескин фарқ қилади? Операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, сизга нисбатан бизга жуда кам пул тўланади. Сабаби нима?” деди.

Жарроҳ механикнинг олдига жуда яқин келиб, унинг қулоғига энг паст овозда, деярли шивирлаган ҳолда: “Агар қўлингдан келса, автомобилни ўчирмасдан маторини таъмирлаб кўрчи!?”, деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ҒАЛАБАЛАР САРИ ОДИМЛАЁТГАН УЧҚУДУҚЛИК СПОРТЧИЛАР!

Жорий йилнинг 16-24 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган ҳамдўстлик мамлакатлари билан ҳамкорликда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон Республикаларига мезбонлик қилаётган Тошкент шаҳрида спортнинг Pauerlifting туридан Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Учқудуқ туман спорт мактаби спортчилари ҳам ғолибликни қўлдан бой бермасдан медаллар шодаси билан туманимиз номини Республика миқёсида янгратмоқда. Бугунга қадар  спортчиларимиз
3 та олтин,
4 та кумуш,
3 та бронза медалларини қўлга киритдилар
.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Инсон_қадри

ТИББИЙ КЎРИК ИШЧИ-ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИ УЧУН

Айни кунларда Шимолий кон бошқармасида фаолият юритаётган 8 мингдан зиёд ишчи-ходимлар 2-ТСҚ шифокор мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Бу аслида анъанага айланган. Ҳар йили бир марта ишчи ходимлар текинга тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар соғлиги назоратга олинади.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Навоий вилоятида савдо тармоғида қанча қўшилган қиймат яратилди?

2023 йилнинг январ-июн ойлари якунларига кўра, Навоий вилоятида савдо тармоғида 927,3 млрд.сўм миқдорида қўшилган қиймат яратилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 % га юқоридир.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ўтган ҳафта давомида Учқудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларининг 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида Фан олимпиадасининг II-босқичи бўлиб ўтди.
💫 Қувонарлиси умумтаълим мактабларидан 600 га яқин ўқувчилар иштирок этган синовларда овул ҳудудларидаги таълим муассасаларидан ҳам ғолиб ўқувчилар аниқланди.
✨Вилоят босқичига йўлланма олган ўқувчиларга эса омад тилаб қоламиз.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА!

📌20-мактабдан 40 нафар
📌10-мактабдан 16 нафар
📌18-мактабдан 13 нафар
📍3-ИДУМдан 11 нафар
📍7 МФЧЎИДУМдан 9 нафар
📍9-мактабдан 9 нафар
📍4-мактабдан 2 нафар
📍1-мактабдан 1 нафар
📍5-мактабдан 1 нафар
📍6-мактабдан 1 нафар
📍11-мактабдан 1 нафар
📍12-мактабдан 1 нафар
📍15-мактабдан 1 нафар ўқувчилар туман босқичида ғолибликни қўлга киритдилар.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Тафаккур_қилинг

Ёмонликни ёйманг...

Туясини миниб чўлда кетаётган бир бадавий, чанқоқдан лаблари қуриб, ёрилиб кетган бир кимсага дуч келибди. Муҳтож кимса бадавийни кўргач, бир қултим сув сўрабди. Бадавий туясидан тушиб, сув узатибди. Сувни ичиб, жонига оро кирган кимса кутилмаганда бадавийни итариб юбориб, туяга минганча қоча бошлабди. Бадавий бўлса орқасидан бақириб: -"Майли, туя сеники бўлақолсин, розиман Лекин сендан битта илтимосим бор. Бу воқеани зинҳор ҳеч кимга айтмагин!", дебди. Буни эшитган қароқчи таажжубланган ҳолда бир зум тўхтаб сабабини сўрабди. "Агар айтсанг, - ушбу хабар ҳамма ёққа овоза бўлиб, инсонлар иккинчи бор чўлда муҳтожларни кўрганида ёрдам бермай қўйишади" - деб жавоб берибди Бадавий.


Ўша бадавийдек дардимиз туя эмас, ёмонликнинг ёйилмаслиги бўлганида эди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

АЗИЗ КИТОБСЕВАР ТУМАНДОШЛАР!!!

✅ 2023 йил 23–27 октябр кунлари Учқудуқ тумани ахборот-кутубхона марказида анъанавий "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" ХII МИЛЛИЙ АХБОРОТ-КУТУБХОНА ҲАФТАЛИГИ бўлиб ўтади.
👉Ҳафталик доирасида "ЁШ КУТУБХОНАЧИЛАР" III ФОРУМИ ташкил этилади.
👉 Ҳафталик давомида кутубхонамизда сизлар учун энг қизиқарли мавзуларда тадбирлар ташкил этилади. Ҳафталикда 7 ёшдан 70 ёшгача барча китобхонлар иштирок этишлари мумкин.

Сизларни ушбу ҳафталикда фаол бўлишга ҳамда туманимизнинг китобхонлик даражасини кўтаришга чорлаб қоламиз.

Манзил: Ёшлар маркази биноси 2-қават

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан 2-мактабгача таълим ташкилотида "Тил - миллат кўзгуси" мавзусида митти болажонлар томонидан маданий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди.

🎥Лавҳамиз шу хақида

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Долзарб

❗️Жарима қарори кеч келса жаримани тўламаслигингиз мумкин!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

✍️ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

✅ Эртага 24 октябрь куни соат 11:30 да Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Туманда маънавий ва маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтади.

📝Барчани, хусусан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни мазкур тадбирга таклиф этамиз!

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Шавкат Мирзиёев йўллардаги ўлим ҳолатлари ҳақида

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#LIVE

Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўққизинчи сессияси давом этмоқда.


Сессияда ташкилий масала кўрилиб, вилоят ҳокими томонидан Бобомуродов Бекзод Нуриддинович номзоди Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига илгари сурилди.

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Тафаккур_қилинг

Санъатшунос намойишга қўйилган суратларни кўздан кечиркан, бир сурат унинг эътиборини тортди.
Кейин рассомни чақириб сўради:

“Тўғриси жуда гўзал асар, лекин маъносини тушунолмадим. Анави киши тақиллатаётган эшик ҳеч очилмайдими? Эшикка тутқич чизишни унутгансиз“.

Рассом жилмайиб, шундай жавоб берди:
“У оддий бир эшикни тақилатмаяпти.
Бу эшик, инсон қалбини тасвирлайди. Фақатгина ичкаридан очилиши мумкин бўлгани учун, ташқи тарафида тутқич тасвирланмаган.

Қалб эшиги шундай эшикдирки, сизга ичкаридан очилмаса унга асло кира олмайсиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Кунингиз хайрли ва яхши амаллар билан ўтсин!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА

«Диёр 24» | Uchquduq tumanida 21-oktabr O'zbek tili bayrami kuni nishonlandi.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

​Она

(Бўлган воқеа)

Ўғлининг телефонда ким биландир гаплашаётганини кўрган Муҳаббат опа бирдан сергак тортди. Соатга қаради. Тунги 11: 30. Жойнамознинг бир бурчагини қайирди, тасбеҳли қўлини ерга тираб ўрнидан турди.

Ўғлининг эшигини тақиллатди.

— Элдор! Қаёққадир кетмоқчимисан?

— Ҳа, ойи, Саид чақиряпти, болалар йиғилаётган экан, тез қайтаман,— йўл йўлакай тугмаларини қадам хонасидан чиқди у.

— Бу дайдиб юришларнинг чегараси борми? Бир кун уйда тинчгина ўтирмайсан-а? Ҳеч қаёққа бормайсан! Ўртоқларинг ҳам жонимга тегди.

Элдорнинг қайсарлиги тутди.

— Бормасам бўлмайди, ҳамма мени кутиб турибди, ойи. Туфлигини кия бошлади у.

Муҳаббат опа саросимада қолди. «Бунга нуқта қўйишим керак. Қани эди, отаси ҳозир шу ерда бўлса, менинг кучим етмаяпти! »

—Ҳозир отангга телефон қиламан!— таҳдид қилишга ўтди у ноилож

—Ҳа, тезроқ қилинг, Россиядан учиб етиб келадилар, — кулди Элдор.

Муҳаббатнинг жаҳли чиқиб кетди. Ҳозир она-бола яна жанжаллашади. Чорасизлик жонидан тўйдирди. Илдам бориб эшикни қулфлаб, калитни чўнтагига солиб қўйди. «Қани , остонадан ҳатлаб кўрсин-чи?»

Элдор энди қаттиқроқ гапира бошлади.

— Ойи, калитни беринг, эшикни очинг, кетишим керак.

Муҳаббат юраги гурс-гурс урганча индамай ўтираверди.

— Ойи, эшикни бузиб бўлса ҳам кетаман, очинг!

Қайсар ўғлини тўхтатишнинг иложи қолмади. Бир кўнгли  калитни ўғлига отиб юбормоқчи бўлди. Амалда эса бошқа ишни қўллади. Элдорни маҳкам қучоқлаб олди.

— Бугун борма, ўғлим, бугунча борма , жон болам , бир баҳона топ, негадир кўнглим ғаш,- деб йиғлаб юборди. Бошидаги  рўмоли сирғалиб елкасига тушди. Елкалари силкиниб, кўз ёш тўкарди у.  Элдор ҳам беихтиёр онасини қучоқларкан, унинг оқ оралай бошлаган сочларига кўзи тушди. Кўнгли юмшади.

— Майли ойи, майли бормайман, мана қолдим, — оёқ кийимини ечди ва секин уйига кириб кетди...

— Ойижон!

Ошхонада куймаланаётган Муҳаббат ўғлининг овозидан чўчиб тушди. Элдорнинг рангида қон йўқ эди.
— Нима бўлди, болам, гапир!
Ўғли тиз чўкиб онасини қучоқлаб олди.

— Кеча яхшиям олиб қолибсиз , - ҳиқиллаб йиғларкан давом этди у, — болалар билан «ишкал» бор эди. Жанжаллашиб, биттасини ўлдириб қўйишибди...
Ҳаммасини олиб кетишибди...

Сиз асраб қолдингиз мени., Она...

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Республика 2023 йил пахта тайёрлаш режасини бажарди.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Диққат

❗️«Тошкент–Самарқанд» ва «Навоий–Бухоро» йўналишлари учун яна 6 та тезюрар поезд олиб келинади, Ўзбекистонда 600 километр қўшимча темир йўллар қурилади.

🟢 2025 йилдан бошлаб «Тошкент–Хива» тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, 2026 йилдан эса ушбу йўналиш Нукус шаҳригача узайтирилади.

🟢 Шунингдек, «Тошкент–Самарқанд» ва «Тошкент–Андижон» йўналишларида хусусий шериклик асосида пуллик автомагистраллар қурилади. Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.

🟢 2030 йилга қадар яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келинади ва авиапаркдаги самолётлар сони 100 тага етказилади. Бундан ташқари, авиақатновлар сони 4 баробар оширилади. Барча аэропортларда «очиқ осмон» режими жорий қилинади, ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шериклик асосида янгиланади.

Каналимизни кузатиб боринг!!

Читать полностью…
Подписаться на канал