#269_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
10-мактаб ўқувчиси Амиров Бекзод
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#267_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
5-мактаб ўқувчиси Неъматова Лола
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#266_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
5-мактаб ўқувчиси Вафоқулов Шохрух
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#264_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
10-мактаб ўқувчиси Равшанова Мадина
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#262_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
15-ДМТТ тарбияланувчиси Жўрақулова Шабнам
Каналимизни кузатиб боринг!!!
📣📣📣ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Учқудуқ туман ҳокимлиги "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади.
Танловда қатнашиш учун шоирларнинг она тили ҳақидаги шеърларидан намуналарни ўқиб ёки ёддан ижро этганингиз акс этган видеоролик тайёрлаб, жўнатишингиз лозим.
Видеоролик
➡️давомийлиги—3 дақиқагача;
➡️ҳажми—30 МБгача;
➡️ижод намуналарини сифатли ва тўғри ифода қилган тарзда ижро этиш
‼️‼️ ВИДЕОРОЛИКДА ИШТИРОКЧИНИНГ ЎЗИ АКС ЭТИШИ ШАРТ!
Видеороликларни "Telegram" мессенжери орқали @feruza_avazovna профилига 20 октябрь, соат 20:00 гача юборишингиз лозим.
📌Иштирокчилар орасидан жами 3 та ғолиб постга қолдирилган изоҳлар сонига қараб аниқланади. Такрорий изоҳлар ҳисобга олинмайди ва ўчирилади.
Ғолиблар туман ҳокимининг ТАШАККУРНОМАСИ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
🇺🇿🥋ГУЛИНА ОБЛОҚУЛОВА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБАСИ
Жорий йилнинг 6-8 октябрь кунлари Қирғизстоннинг Бишкек шаҳрида самбо буйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Дунёнинг 30 га яқин Давлатлари иштирок этган мусобақада Юртимиз шарафини ҳимоя қилган Учқудуқлик қизимиз Гулина Облокулова 72 кг вазнда кураш олиб бориб Жаҳон чемпионатининг 2-ўрин кумуш медалини қўлга киритди.
Маълумот учун;
Гулина Облокулова 3 КАРРА ОСИЁ ЧЕМПИОНИ ВА СОВРИНДОРИ,
3 КАРРА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ БРОНЗА ВА КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБАСИ ҲАМДА ХАЛҚАРО ТОИФАДАГИ СПОРТ УСТАСИ БЎЛГАН.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Осиё ўйинларида барча спортчиларимизнинг чиқиши ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистоннинг якуний натижаси қуйидагича бўлди:
🥇22 та олтин;
🥈18 та кумуш;
🥉31 та бронза.
Бу тарихдаги энг яхши натижамиз бўлди. Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Кексаларга_ҳурмат_ёшларга_ибрат
#Кексалар_ҳафталиги
Кексалар ҳолидан хабар олинди
✏️Кексалар хафталиги доирасида "Инсон тафтини инсон олади" шиори остида ётоқда қолган кексалар ва якка ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.
✨Бундай тадбирларни ташкиллаштириш ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.
✨ Узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтган қариялар ҳолидан хабар олиш ёш авлод учун ўзига хос ибрат мактаби вазифасини ўтайди. Илоҳим, кексаларимизнинг дуога очилган қўллари асло толмасин, дуогўй отахону онахонларимиз соғ-омон бўлиб, узоқ йиллар тинч ва фаровон юртда давр-у даврон сурсинлар!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Кексаларга_ҳурмат_ёшларга_ибрат
#Кексалар_ҳафталиги
"Кексалар ҳафталиги" доирасида Узунқудуқда нуронийларга эътибор кўрсатилди
✨Кексаларни эъзозлаш, уларга эътиборли бўлиш халқимизга хос азалий фазилатдир.
Айни кунларда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" ҳам мана шундай эзгу қадриятларимиз асосида ташкил этилмоқда.
✨Мазкур ҳафталик доирасида Узунқудуқ овулида ҳам маҳалла фаоллари иштирокида қатор тадбирлар амалга оширилди. Дастлаб овулда истиқомат қилаётган кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳаёт йўллари тингланди, 6-мактабда ўқувчилар иштирокида ташкил этилган маданий-маърифий тадбир ҳам ўзига хос файзли ўтди.
✏️Овулдаги тиббий ҳимояга муҳтож нуронийлар ҳам шифокорлар томонидан қайта кўрикдан ўтказилди.
✨Ҳафталик доирасидаги тадбирлар туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
“Яқиндан танишамиз…”
✨Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати томонидан тагкил этилган лойиҳанинг навбатдаги меҳмони Учқудуқ туманидаги 6-мактаб ўқитувчиси Шоҳида Арабова.
Қаҳрамонимиз билан яқиндан танишишга ҳаракат қиламиз.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
"Қўриқлаш" бош бошқармаси учун яқинларингиз ҳимояси ва мол-мулкингиз хавфсизлигини таъминлаш доимо устувор вазифадир.
Сиз учун биз ҳамёнбоп нархда, туну кун ишончли ҳимоянгизни таъминлаймиз. Техник воситалар қисқа муддатда бепул ўрнатиб берилади. Қўриқловга топшириш учун онлайн аризани www.qbb.uz веб саҳифаси орқали қолдиришингиз мумкин.
Яна ҳам батафсил маълумотни 1131 қисқа рақами орқали олишингиз мумкин!
— — —
Безопасность ваших родных и близких, неприкосновенность имущества – приоритетная задача Главного управления «Охраны».
Мы обеспечиваем надежную круглосуточную охрану по доступной цене. Технические средства устанавливаются на бесплатной основе в кратчайшие сроки. Подать онлайн-заявку можно на сайте www.qbb.uz.
Более подробная информация по телефону 1131!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Кексаларга_ҳурмат_ёшларга_ибрат
#Кексалар_ҳафталиги
✨Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 сентябрдаги 173-сонли йиғилиш баёнига асосан, жорий йилнинг 2-8 октябр кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Кексаларга ҳурмат, ёшларга ибрат” бош ғояси асосида “Кексалар ҳафталиги” давом этмоқда.
✏️Айтим маҳалласи фаоллари ва фаол ёшлар, кекса нуроний онахонлар ҳолидан хабар олдилар. Фронт орти меҳнат фахрийси Анна Ивановна хонадонида тозалаш ишларига кўмаклашилди, учрашувдан сўнг нуроний онахон дуоси олинди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#268_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
10-мактаб ўқувчиси Салимова Бону
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#266_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
5-мактаб ўқувчиси Вафоқулова Мадина
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#265_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
5-мактаб ўқувчиси Анварова Чарос
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#263_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
15-ДМТТ тарбияланувчиси Неъматуллаев Муҳаммад
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#261_иштирокчи
📚 "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови
15-ДМТТ тарбияланувчиси Пардаева Мадина
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Аллоҳнинг ризқи...
Бир йигит кўчадаги тиланчига пул бериб ўтар экан. Кунлар ўтиб ўша йигит уйланибди ва тиланчига пул бермай қўйибди. Шундай кунларнинг бирида тиланчи кўчада ўша йигитни кўриб қолибди-да:
— Сенга нима бўлди? Нега мени кўрганда пул бермайдиган бўлиб кетдинг? - деса, йигит:
— Уйланиб, топганим рўзғордан ортмай қолди, - дебди.
Тиланчини жаҳли чиқиб:
— Нима, оилангни менинг ҳисобимдан боқяпсанми? - деган экан тиланчи бир латифада...
Бу латифада ҳақиқат бор аслида...
Чиндан хам топганингиз ўзингизникидир, лекин унда атрофдагиларнинг хаққиси бор... Яқинларингизнинг, йўлингизда учрайдиган тиланчининг, ховлингиздаги жониворнинг, кўкдаги қушнинг, хатто ердаги чумолининг хам хаққи бор... Аллох сиз орқали уларга ризқ узатган бўлса не ажаб... Сиз ҳақ улашувчисиз... Мартабангизга лойиқ бўлинг, биродар...
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Аллоҳнинг ризқи...
Бир йигит кўчадаги тиланчига пул бериб ўтар экан. Кунлар ўтиб ўша йигит уйланибди ва тиланчига пул бермай қўйибди. Шундай кунларнинг бирида тиланчи кўчада ўша йигитни кўриб қолибди-да:
— Сенга нима бўлди? Нега мени кўрганда пул бермайдиган бўлиб кетдинг? - деса, йигит:
— Уйланиб, топганим рўзғордан ортмай қолди, - дебди.
Тиланчини жаҳли чиқиб:
— Нима, оилангни менинг ҳисобимдан боқяпсанми? - деган экан тиланчи бир латифада...
Бу латифада ҳақиқат бор аслида...
Чиндан хам топганингиз ўзингизникидир, лекин унда атрофдагиларнинг хаққиси бор... Яқинларингизнинг, йўлингизда учрайдиган тиланчининг, ховлингиздаги жониворнинг, кўкдаги қушнинг, хатто ердаги чумолининг хам хаққи бор... Аллох сиз орқали уларга ризқ узатган бўлса не ажаб... Сиз ҳақ улашувчисиз... Мартабангизга лойиқ бўлинг, биродар...
Каналимизни кузатиб боринг!!!
📍Турпни тез-тез истеъмол қилиш фойдали
🔻Турп микробларга қарши хусусиятларга эга ва сафро ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Овқат ҳазм қилиш учун фойдалидир, чунки у овқат ҳазм қилиш безлари ва ичак фаолиятини яхшилайди.
✔️Турп таркибида атеросклерозга қарши курашда ёрдам берувчи ароматик эфир мойлари мавжуд. Олтингугуртни ўз ичига олган моддалар туфайли сабзавот бактерияларнинг ўсиши ва ривожланишига тўсқинлик қилади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Тафаккур_қилинг
Бир киши донишманд зотдан сўради:
- Нега осмон шунчалар тоза ва чиройли?
Шунда донишманд кулимсираб:
- Сабаби у ерда одамлар ҳаёт кечирмайдилар...
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Кексаларга_ҳурмат_ёшларга_ибрат
#Кексалар_ҳафталиги
БУГУН ФАҚАТ ЁШЛАР ЭМАС, ҲАММА КИТОБХОН БЎЛДИ
“Бобом, бувим ва мен китобхон” лойиҳасида кекса авлод вакиллари ва ёшлар бир стол атрофида жам бўлиб, ўқиган асарлари бўйича фикр алмашишди.
Ёшларимиз ўзлари ёқтирган ажойиб шеърларни айтишиб бобо-бувиларни хурсанд қилишган бўлса, нуронийларимиз ҳам дилдан чиққан туйғуларини шеърий баён этишди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
БАЛЛИ УЧҚУДУҚ ГЎЗАЛЛАРИ
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ММТБ ҳамкорликда “Илмли аёл-жамият кўзгуси” шиори остида “ХХI аср аёли” хотин-қизлар фестивали
“Балли қизлар” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда 8 та мактабнинг 8-10 синф ўқувчи-қизлари иштирок этди. Танловда қизлар 4 та шарт бўйича ўзаро куч синашди. Танлов якунига кўра 1-чи ўринни 7-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Убайдуллаева Нозима, 2-ўринни 20-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муҳиддинова Насиба, 3-ўринни 18-мактаб ўқувчиси Тонготарова Шоиралар эгалладилар. Ғолиб ўқувчи-қизлар ва фаол иштирокчилар туман ММТБ бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
ОЛИС ҲУДУДДАГИ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ МЕҲНАТЛАРИ МУНОСИБ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
🔰 Арабова Шоҳида Толиб қизи Учқудуқ туман марказидан 143 км узоқликдаги Узунқудуқ овулида жойлашган 6-сонли мактабда бир неча йиллардан буён ўқувчиларга ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келмоқда. Бухоро вилоятининг Пешку туманидан шу мактабга ишлайман деб келган педагог ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва ўз касбига садоқати туфайли қисқа муддатда эътироф этарли ютуқларга эришди, албатта олис ҳудудда жойлашган таълим масканида ишлаб, туман ва вилоят марказларида фаолият кўрсатаётган педагоглар билан тенгма-тенг рақобат қилиш, айрим ҳолларда улардан ўз билими ва маҳорати билан устун келиши кўпчиликнинг ҳайратини келтиради.
✅Албатта чин дилдан қилинган меҳнат ўз эътирофини топади. Ҳусусан “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” газетасининг 2023 йил 30 сентябр сонида Шохида ҳақида мақола чоп этилди ва унинг мисолида оддий қишлоқ ўқитувчисининг ҳаёти, муваффақиятга эришиш сирларига бир қур назар солиниб, кенг жамоатчиликка етказилди.
#Кексаларга_ҳурмат_ёшларга_ибрат
#Кексалар_ҳафталиги
Маҳалла нуронийлари ёшлар билан спортда куч синашди
✨Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 сентябрдаги 173-сонли йиғилиш баёнига асосан, жорий йилнинг 2-8 октябр кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Кексаларга ҳурмат, ёшларга ибрат” бош ғояси асосида “Кексалар ҳафталиги” давом этмоқда.
♟Бугун Мустақиллик маҳалласи биносида ўтказилган мусобақалар айнан ақл гимнастикасидан бўлди.
🏆Кекса нуроний онахон ва отахонлар шахмат ва шашка мусобақалари давомида, фарзандлари ва неваралари тенги ёшлар билан куч синашди, бу тартибда ўтган беллашув, ёшлар орасидаги фарқ эмас, балки кўнгиллар ёши тенглиги нишонаси бўлди.
✨Ҳафталик туман бўйлаб фаол давом этади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Ривоят...
Подшоҳлардан бирининг шаҳар кўчаларини айланиб юриш одати бор эди. Аравада кетаётган подшоҳнинг эътиборини икки тиланчининг овози тортди. Улардан биринчиси шоҳ араваси томон қўлини чўзиб, уни мадҳ этиб ҳайқирди: «Фақат шоҳим менга бахтимни ҳадя этади!».
Подшоҳ нарироқдаги иккинчи тиланчи, гўё бунга қасд қилгандек: «Фақат Аллоҳ марҳаматли Зот, фақат Аллоҳдан бахт тилайман!», дер эди.
Саройга қайтган шоҳ иккита нон пишириб, улардан бирига каттагина тилла ёмби қўшишларини буюрди. Эртасига яна шу жойдан ўтган шоҳ тилла қўшилган нонни ўзини мақтаган тиланчига беришларини буюрди. Нариги нон эса Аллоҳдан бахт сўраган гадойга насиб қилди. Орадан неча вақтлар ўтиб, ўша жойдан ўтган подшоҳнинг кўзи яна ўша тиланчига тушди. Тиланчи ҳали-ҳамон ўша жойида ўтириб, бақира одамлардан хайр сўрарди. Подшоҳ аравасидан тушиб тиланчига юзланди ва сўради:
— Нега яна тиланиб ўтирибсан? Мен сенга ичида тилла бўлган нон бермаганмидим?
Тиланчи ҳайрон бўлди:
— Қанақа олтин ҳақида сўзлаяпсиз, шоҳим. Менга берган нонингиз жуда оғир эканлигидан уни хом гумон қилиб, анави ерда ўтирадиган тиланчига 10 чақага сотиб юбордим.
Иккинчи тиланчи кўринмасди. Сўраб-суриштиришни буюрган шоҳ, гадойнинг хотини тиллани топиб олгани, улар бойиб кетиб ҳозир тўкин яшаётганини эшитди. Шоҳ тиланчига ҳеч қачон Аллоҳни қўйиб, бошқага сиғинмасликни, бахт-саодат ҳам фақат Парвардигордан сўралишини айтиб саройига равона бўлди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Кексаларга_ҳурмат_ёшларга_ибрат
#Кексалар_ҳафталиги
НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ КОКПАТАС
✨Туманимиз бўйлаб давом этаётган "Кексалар хафталиги", чекка овул ҳудудларда ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.
✏️Ҳафталик доирасидаги навбатдаги тадбир Кокпатас овулида ўтказилди.
✨Нуронийлар ва ёшларни бир даврада жамлаган тадбирда, шукроналикка тўла, турфа ҳаёт йўллари ва турфа тақдирларнинг кечинмалари ҳақида сўз юритилди. Учқудуқ маданият уйи ходимлари томонидан ташкил этилган концерт дастури билан давом этган учрашув, файзли ва жўшқинлик руҳида ўтди.
✏️ Ҳафталик баҳонасида, уй рўзғор ташвишларидан бироз бўлсада чалғиган тантигина овул аҳолиси, бугун яна бир бор яйради.
Каналимизни кузатиб боринг!!!