uchquduq_tumani_axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал uchquduq_tumani_axborot_xizmati - УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

4283

Web sayt:uchquduq.uz Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100046517252333 You tube: https://youtube.com/c/Uchquduq24 Telegram: https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati Instagram: https://www.instagram.com/uchquduq_tuman_axborot_xizmati

Подписаться на канал

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Энди ўқитувчилар олдингидай тест кўринишида эмас, балки бошқача 2 та босқичли имтиҳондан ўтиб тоифа олишади.

1️⃣-босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар 2-босқичга ўтади.

2️⃣-босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

БАЙРАМИНГ МУБОРАК ОНА ЮРТИМ!

Ўзбекистонимизнинг қутлуғ 32 ёшли тўйи тантаналари Учқудуқда...


/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

РАЪНО ОПА ШИФОКОРЛАРНИНГ «АЪЛОЧИ»СИ

Шифокорлик - масъулиятли касб. Чунки унинг фаолияти инсон саломатлиги ва ҳаёти билан боғлиқ. Айниқса, шошилинч вазиятда беморга тўғри ташхис қўйиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсата олишда шифокорнинг масъулияти яққол кўринади. Бу эса касб соҳибидан чуқур билим, тажриба ва маҳорат талаб этади, бугун шу касб эгаси бўлган тумандошимиз муносиб тақдирланди.

Батафсил https://bit.ly/45toHdV

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

✍️ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ҲАМДА КИТОБСЕВАРЛАР ДИҚҚАТИГА!

✅ Бугун соат 11:00 да Учқудуқ туман Ахборот кутубхона марказида Китоб миллат хазинаси, аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, маънавиятини юксалтириш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтади.

📝Барчани, хусусан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни мазкур тадбирга таклиф этамиз!

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Тошлар...
Қилган гуноҳларини арз этиб тавба-тазарру қилиш учун икки хотин нуроний бир чол ҳузурига келдилар. Булардан бири ҳали ёш, иккинчиси эса қирқ-қирқ бешларга кирган ўрта ёшли хотин эди. Ёш хотин ўзининг зўр гуноҳли эканини билиб, шу қилган гуноҳи учун қайғурарди. Ўрта ёшли хотин эса ўзини художўй хотин ҳисоблаб баъзи майда-чуйда гуноҳлардан бўлак зўр гуноҳ қилмаганига ишонарди ва бунинг учун ўз ҳолидан мамнун эди.
Чол икки хотиннинг ҳар биридан қандай умр кечирганини сўради. Ёш хотин кўзларидан ёш тўкиб:
— Мен жуда зўр гуноҳ қилдим, эрим билан уришдим, қаттиқ-қаттиқ сўзлар айтиб, унинг кўнглини вайрон қилдим,— деди. Ўрта ёшли хотин:
— Мен художўй хотинман, эҳтимол баъзи майда-чуйда гуноҳ қилган бўлсам керак, буларни эслай олмайман, аммо зўр гуноҳ қилмаганимга ишонаман, майда гуноҳларимга тавба қилсам бас,— деди.
Чол буларнинг сўзларини диққат билан тинглаб, ёш хотинга:
— Мана шу боғчанинг четида анчагина катта-катта тошлар ётибди. Шулардан ўзинг кўтара оладиган бир тошни олиб кел,— деди.
Художўй ўрта ёшли хотинга:
— Сен ҳар қаердан майда тошларни териб олиб бир халтага солавер, халтанг тўлгандан кейин олиб кел,— деб буюрди.
Хотинлар чол буйруғини бажардилар. Ёш хотин катта бир тошни, ўрта ёшли хотин эса бир халта тўла майда тошларни келтирди. Чол ҳар икки хотиннинг келтирган тошларини кўздан ўтказгандан сўнг уларга:
— Энди келтирган тошларингизни ўз жойларига элтиб қўйиб, кейин менинг ёнимга қайтиб келинг,— деди ва майда тошлар келтирган ўрта ёшли хотинга:
— Сен ҳар қайси майда тошни қаердан олган бўлсанг, уни ўз жойига қўй,— деб алоҳида таъкидлади.
Хотинлар тошларини олиб кетдилар. Катта тош келтирган ёш хотин тошини янглишмасдан жойига элтиб қўйиб, дарров чол ёнига қайтиб келди. Ўрта ёшли хотин эса ҳар бир тошни қаердан олганини била олмай гаранг бўлди. Чол ҳар икки хотинга қарата:
— Гуноҳлар ҳам шу тошлар каби катта ёки кичик, майда бўлади. Майда гуноҳларга эътибор бермасак, кейинчалик катта гуноҳлар қилишга ўтамиз. Шунинг учун майда гуноҳларни унутмайлик,— деди ва ёш хотинга:
— Сен оғир тошни қаердан олганингни эсингдан чиқармай, яна ўз жойига элтиб қўйдинг, Шунга ўхшаш қилган айбинг, гуноҳингни ҳам унутмай қайғурдинг, виждонан азобландинг, тавба қилдинг, шу билан гуноҳ шумлигидан қутулдинг,— деб қўшимча қилди-да, художўй хотинга:
— Сен майда тошлар ўринларини унутганинг каби майда гуноҳларингни ҳам унутгансан, аста-секин гуноҳлар лойига ботганингни ҳам сезмай қолгансан, тавба қилмай шу кунгача гуноҳли умр кечиргансан, кўрдингми, ёш хотин қилган гуноҳига иқрор бўлиб йиғлаб тавба қилди. Художўйлик амалсиз бўлса, унга эътибор берилмайди. Кел, катта-кичик ҳамма гуноҳларингга тавба қил, бундан кейин ҳеч гуноҳ этмасликка аҳд қил,— деди.
Нуроний чолнинг сўзлари бу художўй хотинга қаттиқ таъсир этди. Йиғлаб ҳамма гуноҳларидан тавба қилди. Шундан кейин ҳар икки хотин чолнинг одоб, аҳлоқ ҳақидаги панд-насиҳатларини тинглаб, у билан хайрлашиб уйларига қайтдилар.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ҲАДЕМАЙ УЧҚУДУҚ ОСМОНИДА МУШАКБОЗЛИК БОШЛАНАДИ. АСЛИДА МЕҲНАТКАШ ХАЛҚИМИЗГА ШУНДАЙ БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ.
ҚУТЛУҒ БЎЛСИН УЧҚУДУҚ!


Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Романовлар сулоласи даврида табиий гўзал қизларни аниқлашнинг бир усули мавжуд эди. Табиий гўзал юзни фақат шу вақтда кўриш мумкин деб, шу вақтда аниқлашади.
Диққат савол: Қачон юзнинг табиий гўзаллигини аниқлаш осон бўлган?

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#13_иштирокчи

✍Мен ҳам ижодкорман✍

Odamlar ozgarmoqda

Erkak kiysa adraslar
Ayol kiysa tor shimlar
Ayting endi biz kimlar
Odamlar ozgarmoqda

Farzandin sotsa erkak
Hayotni qildik ermak
Bu hayot goyo ertak
Odamlar ozgarmoqda


Kalta koylakda ayol
Korgan odam bolar lol
Balki buzilgan hayol
Odamlar ozgarmoqda

Odamlar tilda yursa
Erkak ayolni ursa
Boriga qasir qursa
Odamlar ozgarmoqda

Eslamas yetimlarni
Mensimas kambagalni
Dost deb bilar boylarni
Odamlar ozgarmoqda

Sevgini oyin bilsa
Dostga dushmanlik qilsa
Pulga nomusin sotsa
Odamlar ozgarmoqda

Ayb zamonda emas
Togri yuring boldi bas
Olloh hayron qolmoqda
Odamlar ozgarmoqda

Mominqulova Nozanin

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Oʻzbekistonda havo harorati yanada isiydi – “Oʻzgidromet”

Batafsil
https://bit.ly/3rHgqny

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

📣УЧҚУДУҚ АҲОЛИСИ УЧУН ЯНА БИР ЯНГИ ЛОЙИҲА!

Учқудуқ газетасида фикрларингиз чоп этилишини хоҳлайсизми? Унда бу лойиҳа айнан сиз учун.

🌐Учқудуқ туман ҳокимлигининг расмий телеграм саҳифасидаги Менинг фикрим лойиҳасида иштирок этинг ва #Сиз_нима_дейсиз ҳештеги остида ёзилган постларда ўз фикрларингизни билдириб ўтинг.

🪄 Фикрлар орасида энг яхши ва муносиб ечим деб топилганлари ойда 3 марта нашр этиладиган "Учқудуқ" газетасида "Муштарий минбари" рукнида чоп этиб борилади.

🤗Сизнинг фикрингиз жамиятдаги муаммоларга фаол муносабатда бўлишингизни билдиради.
Барчаси ўзимиз учун, туманимиздаги муаммоларни ўртага ташлайлик, балки ечими ҳам ўзимиздандир.
Сизнинг ҳар бир фикрингиз муҳимлигини унутманг.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Топишмоқ.
Халқ шоири марҳум А.Ориповдан инсон билан боғлиқ 4 қатор шеър. Олисдасан заминдан ердан, Ета олмайди бирорта чақин. Яқин бўлиб қоласан бирдан, Миллиметр ундан ҳам яқин. Диққат савол: Ҳам яқин, ҳам олис нима ҳақида ёзилган?

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА

Учқудуқ туманида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида вилоят телерадиокомпаниясининг ТАФСИЛОТ кўрсатувида намойиш этилди.

🎥Лавҳамиз шу ҳақда

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Нима сабабдан қариндошлар орасидаги никоҳда болалар ирсий касаллик билан туғилади?

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#ob_havo

🍃2⃣0⃣2⃣3⃣ йил
🌤 Бугун душанба 3
24 июль куни Учқудуқда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

🍃🌨 /channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati 🌨🍃

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Аввал хабар берганимиздек, Президент фармони билан «Навоийуран» давлат корхонасининг «Учқудуқ» геотехнологик кони бурғилаш қурилмаси машинисти Уташев Бахтиёр Садикович «Шуҳрат» медали билан тақдирланди, унга бу юксак мукофотни «Навоий уран» ДК Бош директори Ж. Ҳасанов, Навоий вилояти ҳокими Н.Турсуновлар тантанали равишда топширдилар.
Камтарона меҳнат ортидан келган рахматнинг меваси шу бўлса керак. Мукофот муборак бўлсин Бахтиёр ака!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

УЧҚУДУҚДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

Учқудуқнинг ҳар бир фарзанди Янги Ўзбекистон бунёдкоридир. Улар ўзларининг оғир ва шарафли меҳнатлари, спортда эришган ютуқлари, илм олишда кўрсатаётган жонбозликлари билан, юрт равнақига қўшаётган ҳиссалари билан фахрланадилар. Ана шундай фидойиларга байрам муборак деймиз!

/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

БАЙРАМ КУНЛАРИ СВЕТИМ ЎЧМАСИН ДЕСАНГИЗ

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаган ҳолда, байрам муносабати билан эълон қилинган қў‘шимча дам олиш кунлари (1-3 сентябр) давомида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бў‘лишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (Клиcк, Пайме, Пайнет) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Маълумот учун: республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан ажратилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Ибрат_бекати

Бир киши бир ҳаким зотнинг олдига келиб,
«Фалончи бир жойда сизни роса ёмонлади», деди.
Шунда ҳаким зот деди:
«У менга ўқ отибди, лекин мўлжалга ура олмабди.
Энди нима учун сен ўша ўқни олиб келиб, қалбимга санчмоқдасан?»

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#no_comment

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#ob_havo

🍃2⃣0⃣2⃣3⃣ йил
🌤 Бугун сешанба 25 июль куни Учқудуқда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

🍃🌨 /channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati 🌨🍃

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#14_иштирокчи

✍Мен ҳам ижодкорман✍

❤️Otam❤️
Dunyolardan kechdim
Sizdan kecholmay,
Dunyolardan toʼydim
Sizga toʼyolmay.
Dunyolarga koʻp yugurdim
Sizga yetolmay,
Dunyolarga tan berdim
Sizni topa olmay,
Dunyolarni oʻxshatdim
Sizga qiyoslab,
Dunyolarni koʻp koʻrdim
Sizni koʻrolmay.
Dunyolarga sigʻmadim
Sizga oʻxshadim
Dunyolarda yigʻladim .sizni sogʻindim.
Choʻkib qoldi yuragim
Lek fursat boʻlmas
Otam qumsaydi dilim
Lek iloj boʻlmas.

Ismoilova Hilola

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ёшларнинг бўш вақтидан, соғлом турмуш тарзи сари

⚽️⚽️ Жорий йилнинг 24 июль куни “Ёшларнинг бўш вақти-етакчининг иш вақти “ тамойили асосида Абай маҳалласи ёшлари кечки футбол мусобақасини ташкил этдилар!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 40-моддаси: “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”.

Мурожаат қилиши ҳуқуқи ҳар бир шахсга тегишли, уни жамоавий шаклда ҳам амалга ошириш мумкин.

Ариза – ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.

Таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.

Шикоят – бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.

Мурожаатларни кўриб чиқиш “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#сиз_нима_дейсиз

МЕНИНГ ФИКРИМ

Яқинда бир танишим оиласи нотинчлигини, хўжайини кимгадир илашиб юргани, ёши катта у аёлнинг невара кўрган қуда андалик аёл эканлигини айтиб қолди, ёшгина оила тинчига кўз олайтирган у аёлни афсуски танийман, четдан қараганда сипогина аёл, нафратландим. Дугонамга сабрли бўл ҳали ҳаммаси яхши бўлади дедим-у, бунгача олиб келган сабаблар билан қизиқдим.
Нимага ёш оила билан бундай бўлди?
Дугонам чиройли ўзига қараган озодагина бўлса тўқликка шўхлик қилдими куёв?
Ёки ёши катта у аёл кимгадир қасд қилиб бу оила тинчига аралашдими?
Ёки ёшлар оила нималигини ҳали тушунмай оила қурдими?
Менда саволлар кўп, жавобларим эса нисбий.

СИЗЧИ АЗИЗЛАР НИМА ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗ ОИЛАЛАРИМИЗНИНГ УЧИНЧИ ШАХС АРАЛАШУВИ БИЛАН БУЗИЛИБ БОРАЁТГАНИГА САБАБ НИМА?
ОИЛА ТИНЧЛИГИНИ САҚЛАШ УЧУН ҚАНДАЙ ТАКЛИФЛАРИНГИЗ БОР?

ФИКРЛАРИЗНИ ИЗОҲЛАРДА КУТИБ ҚОЛАМИЗ!

👉👉ШУ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ ИЗОҲЛАРНИ ЁЗИБ, КУЗАТИБ БОРИШИНГИЗ МУМКИН👈👈

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 45-моддаси: “Ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.

Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади”.

Дам олиш вақти ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган ва ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.

Дам олиш вақтининг турлари қуйидагилардан иборат:

▫️иш куни (смена) давомидаги танаффуслар;
▫️ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш;
▫️дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш);
▫️ишланмайдиган байрам кунлари;
▫️ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари;
▫️ходимнинг истагига кўра дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида тақдим этиладиган ишдан бўш бўлган қўшимча кунлар, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин донорларга бериладиган дам олиш куни.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Учқудуқ туман "Ифтихор" маҳалласи "Истиқлол" кўчасида 75 метр автойўл ва аҳоли қатнови учун пандуслар билан таъминланган пиёдалар йўлакчаси фойдаланишга топширилди.

🎥Лавҳамиз шу ҳақида

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

🇺🇿24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун

✍️Сўнгги йиллар давомида давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли бошланган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

🎉 Муҳтарам Президентимизни таваллуд айёми билан табриклаб, юртбошимизга мустаҳкам соғлик ва барча режалаштирилаётган кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошишини тилаб қоламиз.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Тафаккур_қилинг

​​- Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг ҳам яна йўлингни давом эттира олишингда.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Матн муаллифи: Тўрабек Тўраев
Жамшид Умрзоқов ўқиди

Мен инсонман, Сиз инсонсиз, У инсон

Анави лаънати ёмон бўлсада, у ҳам одам

Келинг, бир-биримизни яхши кўрайлик,

Бир-биримизга яхшилик қилайлик

Бир биримизга меҳр улашайлик.

Нима учун? - дейсизми,

Шунчаки.....

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…
Подписаться на канал