uchquduq_tumani_axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал uchquduq_tumani_axborot_xizmati - УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

4283

Web sayt:uchquduq.uz Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100046517252333 You tube: https://youtube.com/c/Uchquduq24 Telegram: https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati Instagram: https://www.instagram.com/uchquduq_tuman_axborot_xizmati

Подписаться на канал

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

⚡️ Қалами ўткир ва ҳаваскор, айни дамда таътилдаги барча тумандошларимиз диққатига!

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан "МЕН ҲАМ ИЖОДКОРМАН" номли навбатдаги ажойиб танловга старт берилди.

‼️Танловга ижодий ишлар икки йўналишда қабул қилинади:

1. Энг яхши аудио🦋
2. Энг яхши шеър
🌻

✍🏻 Ижодкорлар учун мавзу чегараланмаган, исталган мавзуда ўз ижод намунангиз билан иштирок этишингиз мумкин.

Ушбу постни 5 та гуруҳга ёки 10 та ижодкор дўстингизга жўнатиб бизга ижодий ишларингизни юборсангиз сизнинг ишингиз каналда овоз тўплаш учун жойлаштирилади.
Ғолиблар иккала йўналишда алоҳида 1-ўринлар ҳакамлар томонидан 2,3-ўринлар изоҳда тўпланган овозлар орқали аниқланади.

🏅 📚 МУКОФОТЛАШ 👍👏

Биринчи ўринни эгаллаган ижодкорларнинг ижод намуналари "Учқудуқ" газетасида чоп этилади.

📖📕 Газета бу тарих!

Сиз эса ўз ижодингиз билан Учқудуқ тарихида ёрқин из қолдирасиз. Таҳририят жамоаси сизга ана шундай имкониятни тақдим этади. Шунингдек, 1-2-3-ўрин соҳиблари сара ўзбек ва жаҳон адабиёти асарлари ҳамда туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланишади.

Марҳамат танловда қатнашинг ва Учқудуқ тарихини биз билан яратиш имкониятини қўлга киритинг!!

Танлов 20 августга қадар давом этади, иккиланманг ижод қилинг ва биз билан бўлишинг.

Каналимизни кузатиб боринг!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

❗️Билиб қўйинг!

Ҳайдовчининг ёнида фуқаронинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи «ID-картаси» мавжуд бўлган тақдирда, қуйидаги ҳужжатларни ёнида олиб юриш талаб этилмайди.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Qarshingizda Samsung kompaniyasining maxsus guldoni suratini koʻrib turibsiz. Guldonning ichki qismi gullar uchun moʻljallangan, ichki qismi va tashqi qobigʻi orasidagi boʻshliq esa kaliy karbonati bilan toʻldirilgan. Bu guldon Janubiy Koreyada 2017-yilda chiqqan qonunga koʻra, har bir xonadonda kamida bir donadan boʻlishi kerak boʻlgan predmet funksiyasini ham bajarishi kerak. Diqqat savol, gap qanday predmet haqida ketmoqda?

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

1-СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

✔️🔵Учқудуқ туман ҳокими
1-сектор ишчи гуруҳ аъзолари "Мингбулоқ" яшовчи аҳоли ва ёшларнинг ҳаёти билан танишди.Ва овулда сектор раҳбарининг Ёшлар учун қабули ташкил этилди. Ушбу қабулда ёшларнинг муаммо ва таклифлари муҳокама қилинди. Мавжуд мурожаатлар ёзиб олинди ва ижроси таъминланиши белгиланди.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Яхши_янгилик

⚡️Ўзбекистон болалар боғчалари менюсини янгиламоқда: овқатга ҳатто кабоб ҳам қўшилади

Менюда, шунингдек, қуритилган мевалар, мини-кабоблар, кўфте, творог пудинглари, турли хил хамир овқатлар ва бошқа кўп нарсалар мавжуд.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

🥕 Сабзи шарбати саратон касаллигидан ҳимоялайди

✔️Сабзи шарбатида витаминлар концентрати юқори, бундан ташқари, у сабзидан кўра деярли тўлиқ ва осонроқ сўрилади.

☑️ Бу шарбат саратон касаллигининг ажойиб профилактикаси ҳамдир. Аммо муҳим тарафи шундаки, сабзи шарбатидан олинган макроэлементлар ёғли асос борлигида сўрилади, шунинг учун шарбатга ёғли сливка ​​ёки ўсимлик ёғи қўшилганда янада самарали таъсир кўрсатади.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

❗️Коллеж ва техникумда 5та соҳа бўйича ўқимоқчи бўлган хотин-қизлар грант асосида таълим олади

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқиш истагида бўлган хотин-қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олади.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#BILASIZMI?

❗️Abituriyentlar qaysi hollarda test sinovlaridan chetlashtirilishi mumkin?

Infografikada ko‘ring.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Нима учун эрта туриш керак?

🔮 Ўз-ўзини тарбиялашнинг муҳим воситаси: эрта уйғониш ўз-ўзини тарбиялаш ва янги ҳамда фойдали одатни шакллантиришнинг ажойиб усули ҳисобланади.

🔮Ўз-ўзини ривожлантириш учун кўпроқ вақт беради: эрта туриш орқали сиз спортга, ўқишга ёки янги кўникмаларни ўрганишга вақт ажратасиз, бу сизнинг ўсишингизга ҳисса қўшади.

🔮Маҳсулдорликни оширади: Эрталабки соатлар кўпинча энг самарали ҳисобланади, чунки энергия даражаси юқори ва ташқи стимулларнинг йўқлиги вазифаларга эътибор беришга имкон беради.

🔮 Ҳаётдан кўпроқ қониқишни ҳис этиш мумкин: эрта туриш ҳаётингизга қувонч қўшиши мумкин, чунки сиз ўзингизни фаолроқ, соғломроқ ва кунингизни назорат қила олишингизни ҳис қиласиз.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#2_иштирокчи

✍Мен ҳам ижодкорман✍

ONAMGA

Ona-tinim nima sizga begona,
Nur yog'ar ikkala qarog'ingizdan.
Biz uchun yelasiz bo'lib giryona,
Ilhomim bilsangiz-nigohingizdan.

Uyimiz fayzisiz dadam ikkingiz,
Duo-la asraysiz dilbandingizni.
Bunchalar beqiyos ayting mehringiz,
Faxrisiz onajon farzandingizni.

Mohir jurnalistsiz xalq duo qilar,
O'tkir qalamingiz-haqiqat deydi.
Har bir bosgan izingiz yaxshilik tilar,
Koshki hamma ayol sizdek bo'lsaydi.

She'r bitib ko'nglingiz bir bor ololsam,
Saroy qurar edim sizga shohona.
Gohida bilmayin ranjitgan bo'lsam,
Go'zal qizingizni kechiring ona.

Sizni hoji ona qilmoq istayman
Niyatim ijobat etgin ollohim
Ona boringizga ming bora shukr
Poyingiz eng qutlug'oliy dargohim

✍️ Go'zalxon G'ayratova
Navoiy sh
ahri.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Технологиялар биздан анча каттароқ.
Қачон қайси технология туғилгани билан ҳеч қизиққанмисиз?

iPad: 13 йил
iPhone: 16 йил
Kindle: 16 йил
iPod: 22 йил
BlackBerry: 24 йил
DVD: 27 йил
Macintosh: 39 йил (!)
CD-плеер: 40 йил
Nintendo NES: 40 йил
Sony Walkman: 44 йил
Видеомагнитофон: 48 йил
Фотоаппарат Polaroid: 76 йил

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

НАВОИЙ ДАВЛАТ ПEДАГОГИКА ИНСТИТУТИ РEКТОРИНИНГ ОТА-ОНАЛАР ВА АБИТУРИЕНТЛАРГА МУРОЖААТИ

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ҳурматли фуқаролар!

"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ " ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!!!

17 июлдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми бошланди

1- босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;

2- босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;

3- босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.


Сизнинг таклифингиз яшаб турган ҳудудингизни янада обод этиш учун муҳим аҳамиятга эга

❗️Ушбу жараёнда иштирок этиш учун openbudget.uz сайти сизга ёрдам беради.

Ташаббус кўрсатинг!!!!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

⚡️Велосипед ҳайдашнинг қандай фойдаси бор?

1. Уйқу сифати яхшиланади.
2. Ҳазм фаолияти меъёрлашади.3. Чидамлилик ошади.
4. Соғлом озиш усули.
5. Қариш жараёни секинлашади.
6. Мушаклар тонуси сақланади.
7. Стрессни камайтиради.
8. Мия фаолиятини яхшилайди.
9. Қон томир тизими касалликларининг олдини олади.
10. Ўпка вентиляцияси.
11. Иммунитетни оширади.
12. Кўз касалликларининг олдини олади.

✅ Кун мобайнида баҳор ойлари 50 км.гача, ёз кунлари 70 км.гача, кузда 60 км.гача, қиш кунлари эса 30 км.гача велосипедда сайр қилиш мумкин

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#тонги_ҳикматлар

Ҳеч қачон тушунтиришга вақт сарфламанг. Одамлар эшитишни хоҳлаган нарсаларини эшитишади.

✍️ Энтони Хопкинс

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

МУНИСАХОН ЭНДИ ИШЛАЙДИГАН ЁШЛАР САФИДА

Абай МФЙ фуқароси Собирова Муниса шу йил Учқудуқ саноат техникумини тамомлади ҳамда маҳалла фаоллари ёрдами билан бугун ишга жойлашди.
Мунисахонга ўхшаб маҳалла кўмаги билан ўз ўрнига эга ёшларимиз сафи кенгаймоқда.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ўзбекистонда 3 ёшгача фарзанди бўлган коллеж ва техникумлар ўқувчи-қизларига масофавий таълим олиш имконияти яратилади

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ЯНГИЛАНАЁТГАН УЧҚУДУҚДА ЙЎЛЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янгидан-янги йўллар барпо этилмоқда. Мазкур йўналишда Учқудуқ туман "Ифтихор" маҳалласи Истиқлол кўчасида ҳам 75 метр автойўл ва аҳоли қатнови учун пандуслар билан таъминланган пиёдалар йўлакчаси барпо этилди.
Бугун фойдаланишга топширилган бў йўлларнинг очилишида туман ҳокими С.Ф.Хамроев ҳам иштирок этиб, йўллари обод бўлиб бораётган маҳалла фуқароларини янгиланишлар билан табриклади.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#5_саволга_5_жавоб

✅Тестга киришдан аввал нималарни керак?

⁉️5
муҳим саволга 5 муҳим жавоб берамиз!

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

«ОТАМ АВЛИЁ ЭКАН»
Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногаҳон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим.

Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўтқазаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам:
- Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди.
Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Наҳотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди.

Отам эккан ўша олма дарахтлари бугун ғарқ пишиб хосилга кирди. Гоҳида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга раҳмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва:
"Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Shimoliy kon boshqarmasi obyektlarida yong‘in xavfsizligini ta'minlashni tashkil etish bo‘limida (SHKBOYXTTEB) "Davlat tili haqida"gi Qonun asosida ish hujjatlarini yurutish"  mavzusida ma'rifat soati o‘tkazildi. Unda tuman hokimining davlat tili masalalari bo‘yicha maslahatchisi S. Islomova  ishtirok etib yig‘ilish qatnashchilariga davlat tilining nufuzi va mavqeyini oshirish borasida olib borilayotgan islohotlar, rasmiy hujjatlarda davlat tili va lotin alifbosidagi imlo me'yorlariga o‘ta sinchkovlik va savodxonlik nuqtayi nazari bilan yondashish lozimligi yuzasidan batafsil ma'lumot
berib o‘tdi. Ma'rifat soati so‘ngida yig‘ilish ishtirokchilari mavzu yuzasidan o‘zlarini qiziqtirgan savollarga to‘liq javob olishdi.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Tuman hokimi maslahatchisi S.Islomova tomonidan Uchquduq   tuman axborot-kutubxona markazida

O‘zbekiston Respublikasining "Davlat tili haqida"gi Qonuni,

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 20-oktabrdagi “Mamlakatimizda o‘zbek tilini yanada rivojlantirish va til siyosatini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-6084-son Farmoni hamda

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-fevraldagi “Lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga bosqichma-bosqich to‘liq o‘tishni ta’minlash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 61-sonli qarori ijrosi yuzasidan o‘rganish, tashviqot-targ‘ibot ishlari olib borildi.

O‘rganish davomida targ‘ibot bannerlari va ish yuritish hujjatlarida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan tavsiyalar berildi.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ривоят қилишларича бир мамлакатда подшолар жуда тез ўзгараркан. Чунки у мамлакат аҳолиси тақводор бўлиб, сал адолат бузилса дуо қилишар ва қилган дуолари қабул бўлиб, тезда адолат тикланаркан. Бир куни подшоликка давогарлардан бири «Агар мен подшо бўлсам , ўлгунимча тахтда ўтираман»,- дебди. Дўстлари уни кулги қилибдилар. Иттифоқо ўша одам подшоҳ бўлибди.
У тахтга ўтириши билан «Ҳамма саройга биттадан тухум олиб келсин»,- деб амр қилибди. Хамма олиб келган тухумини бир саватга қўйибди. Амри бажо бўлган подшо пешин чоғида «Ҳамма ўзи олиб келган тухумини олиб кетсин»,- деб фармон берибди. Одамлар ўзлари олиб келган тухумни таний олмай адашишибди.

Шу тадбир ортидан бутун умрлик подшоҳ бўлишга эришибди. Қандай дейсизми?

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Меҳнат таътиллари давомийлиги қандай ҳисобланади?

Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади.

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#1_иштирокчи

✍Мен ҳам ижодкорман✍

KEKSA O'RIK QISMATI

Taqdirning hukmiga tashlabsan o'zni,
Xohlamasang-da hech, so'lmoq muqarrar.
Mudofaa etmabsan bezabon ko'ksni,
Navqiron holingdan qolmabdi asar.

Faromush hayotning yoz-u qishida,
Sochar eding shodlik jarangin faqat.
Bir bora bo'lsa ham o'tishlarida,
Ayovsiz bu yillar qilmadi shafqat.

Birgina sen bo'lding ko'p ozor chekkan,
Bu ruhing qovjirab etmadi parvoz.
Barcha yaproqlaring bevafo ekan,
Bag'ringda ulg'ayib sendan kechdi voz.

Ajinlar toshibdi yuzlaring bo'ylab,
Qara, nigohlaring o'yga berilar.
Qadringni bilmasdan, gullaring o'ynab,
Umring yeb bitirdi bebosh arilar.

Nohaq isyon qildi senga yoshliging,
Dardlarga ko'milding, axir so'ngida.
Behol tark etmoqda, mana borlig'ing,
Qaribsan, sabrning ko'zi o'ngida!

✍️Muallif: Atoyev Quvonchbek

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

https://yuz.uz/ru/news/opredelilis-pobediteli-regionalnogo-konkursa-moya-pouchitelnaya-istoriya-

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Биласизми

✅ Талабалар ўқишини кўчириши учун аризалар 5 августга қадар қуйидаги платформалар орқали қабул қилинади:

▫️давлат олий таълим муассасалариаро – transfer.edu.uz орқали;
▫️хорижий ва нодавлат ОТМларидан – my.uzbmb.uz орқали.

🔰 Давлат олий таълим муассасасининг биридан иккинчисига ўқишни кўчиришга қуйидаги 2 ҳолатдагина рухсат берилади:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Каналимизни кузатиб боринг!!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

⚡️ Қалами ўткир ва ҳаваскор, айни дамда таътилдаги барча тумандошларимиз диққатига!

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан "МЕН ҲАМ ИЖОДКОРМАН" номли навбатдаги ажойиб танловга старт берилди.

‼️Танловга ижодий ишлар икки йўналишда қабул қилинади:

1. Энг яхши аудио🦋
2. Энг яхши шеър
🌻

✍🏻 Ижодкорлар учун мавзу чегараланмаган, исталган мавзуда ўз ижод намунангиз билан иштирок этишингиз мумкин.

Ушбу постни 5 та гуруҳга ёки 10 та ижодкор дўстингизга жўнатиб бизга ижодий ишларингизни юборсангиз сизнинг ишингиз каналда овоз тўплаш учун жойлаштирилади.
Ғолиблар иккала йўналишда алоҳида 1-ўринлар ҳакамлар томонидан 2,3-ўринлар изоҳда тўпланган овозлар орқали аниқланади.

🏅 📚 МУКОФОТЛАШ 👍👏

Биринчи ўринни эгаллаган ижодкорларнинг ижод намуналари "Учқудуқ" газетасида чоп этилади.

📖📕 Газета бу тарих!

Сиз эса ўз ижодингиз билан Учқудуқ тарихида ёрқин из қолдирасиз. Таҳририят жамоаси сизга ана шундай имкониятни тақдим этади. Шунингдек, 1-2-3-ўрин соҳиблари сара ўзбек ва жаҳон адабиёти асарлари ҳамда туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланишади.

Марҳамат танловда қатнашинг ва Учқудуқ тарихини биз билан яратиш имкониятини қўлга киритинг!!

Каналимизни кузатиб боринг!!

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Учқудуқ туманида жойлашган бу овул иқлими қишда жуда совуқ бўлгани учун маҳаллий аҳоли “қаттиқ совуқ бўладиган жой” маъносида мазкур овулни шундай номлашган.

САВОЛ БУ ҚАЙСИ ОВУЛ?

Читать полностью…

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#ob_havo

🍃2⃣0⃣2⃣3⃣ йил
🌤 Бугун душанба 17 июль куни Учқудуқда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

🍃🌨 /channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati 🌨🍃

Читать полностью…
Подписаться на канал