Табассум инсон юзи учун ажойиб бадантарбия ҳисобланади. У инсон жисми ва ақлига фойда беради, қон босимининг ошиши ва юрак хасталикларини олдини олади ҳамда инсонда ўзига бўлган ишончни шакллантиради. Ҳар тонг уйқудан уйғонганингизда, ҳар бир қийинчилик тўсиқларидан ўтаётган пайтингизда доим самимий табассум қилинг.
Сизнинг табассумингиз учун доимо етарли сабаб ва асос топилади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Нима учун океанлар ранги ўзгармоқда?
Бугунги океанлар 20 йил аввалгидан фарқ қилади. Nature журналида шу ҳафта чоп этилган тадқиқотга кўра, дунё океанининг 56 фоизи ранги ўзгарган.
Мовий океанлар вақт ўтиши билан яшил рангга айланади. CBS News нашрининг ёзишича, экватор яқинидаги тропик океан суви зарарланган.
Массачусетс технология институти (MIT) ва Буюк Британиянинг Миллий океанография маркази олимлари бу ўзгаришга иқлим ўзгариши сабаб бўлганини аниқлашди.
Океаннинг ранги сув юзасида нима борлигига боғлиқ. Одатда, океаннинг ранги кўк бўлиб кўринади, чунки у қуёш нури учун фильтр вазифасини бажаради ва сув ёруғлик спектрининг қизил қисмидаги рангларни ўзлаштиради.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#кун_ҳақиқати
Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб дуо қилинг... Ҳаммасини изга тушишига ишониб ҳаракат қилинг... Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр қилинг...
Эсингизда бўлсин, бу уч тавсия ҳар доим хайрли оқибатга бошлайди!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Бузғунчилардан бўлманг!
Икки йигит суҳбатлашди.
- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан? Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини талаб қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди!
Бир аёл бошқасидан сўради.
- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми? Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Охири совға ўрнига талоққа эришди.
Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди-кетди.
Ота хотиржам яшарди.
Ундан сўрашди:
- Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Бўш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.
ИБРАТ
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»... Ҳам эшитамиз, ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз. Набавий ахлоқ қоидалардан бири: «Бузғунчилардан бўлманг»га амал қилинг.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Диққат
⚡️Бугундан «перевод» учун аризалар қабули бошланди
Ўқишни кўчириш учун аризалар қабули transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига, my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига 15-июлдан 5-августгача давом этади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
“Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас" ёхуд Аллоҳга бўлган ишонч хаёлпарастлик саналганда...
Саудиядаги муаллималардан бири ҳикоя қилади:
– Мактаб (мадраса)лардан бирида ички таомхона – дўконни юритар эдим. Муаллималар, ўқувчи қизлар кундалик еб-ичиш, қоғоз-қаламларни шу ердан харид қилишар эди.
Бир куни одатимга кўра, катта танаффусдан сўнг тўпланган чақа пулларни санаб, дўконга олиш керак бўлган нарсаларни бир қоғозга қайд этиб чиқаётган эдим. Ёнимда бир фаррош опа атрофни тозалаб юрар эди. Бу аёл бир этак етим болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиладиган бечораҳол аёл эди.
Ёнимдан ўтар экан, чақа пулларни кўрсатиб кулиб:
– Умму Фалончи, шу бир риёлликлар беш юз риёлликка айланиб қолса! – дедим (Саудияда энг катта пул бирлиги беш юз риёллик пул).
– Аллоҳу акбар! – деди у.
– Тасаввур қилинг, ўшалар сизда бўлиб қолса! – дедим яна.
– Э Аллоҳ, ўзингнинг фазлинг! – деди.
Мен яна:
– Хўп, нима қилган бўлардингиз бу пулларни? – дедим.
У дарҳол:
– Ўзимга, етимларимга бошпана бўлгулик уй сотиб олардим, ижарада туриш азобидан қутулардим, – деди.
– Эҳ-ҳе, қаёқда! – дедим мен уни бу етиб бўлмас хаёлпарастликдан воқеликка тушириш учун. – Қўли узунларнинг ҳаммасида ҳам шахсий уйлар йўғу... бошқаларга йўл бўлсин...
У менга ишончли, кучли нигоҳини тикиб:
– Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас, – деди. – Мен манави етти қават осмонни кўтариб турган Зотдан сўрадим.
Жавоби мени сукутга чўмдирди. Иш тугаб, дўконни ёпиб уйга қайтдим. Асрдан сўнг қизчаларимни олиб, онамникига бордим. Онам мен борганимда телефон билан машғул, гоҳ у, гоҳ бу одам билан гаплашар эдилар.
– Нима гап, ойи? – дедим.
– Фалончи эридан ажрашиб, уйсиз қолган эди. Маблағ тўплаб, уй олиб берайлик деган эдик. Маблағ ҳам тўпладик, уй ҳам олдик. Лекин ундан ҳам яхши хабар – эри билан ярашиб, уйига қайтибди. Энди пул тўплашга ҳисса қўшган қариндошлар билан маслаҳатлашиб ўтирибман. Ҳамма пул берганлар "Аллоҳ учун, кўнгилдан чиқариб берганмиз, бир муҳтожга, яхши бир жойга сарф этилсин" деб ётишибди. Нима қилсак экан... – дедилар онам ўйланиб.
Хаёлимга ярқ этиб хизматчи аёл, унинг айтган сўзлари келди!
Онамга бўлган воқеани сўзлаб бериб, шароитини тушунтирдим.
Онам қайта телефон қила бошлади. Уларнинг барчасининг фикри шу фаррош аёлга уйни тортиқ қилиш бўпти!
Муаллима ҳикоясини тугатар экан, шундай дейди:
– Субҳаналлоҳ... Ўзим иштирок этган бу воқеа мен учун катта дарс бўлган эди. Аллоҳ таолога қаттиқ ишонч, унга чин боғланишнинг жонли намунасига гувоҳ бўлган эдим. Эрталаб хаёлпарастлигидан кулганим аёлни кечқурун етаклаб, уйни унинг номига ўтказиш ишларини бажариб юрар эдим. Лаа илааҳа иллаллоҳ.
Аллоҳ таоло барчамизни қалбни чин боғлайдиганлардан, ҳақиқий таваккул қиладиганлардан килсин!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
📍Агар сизда қуйидаги ҳиссий ҳолатлар кузатилса, тавсия этилаётган маҳсулотларни истеъмол қилинг
☑️ Айнан бу маҳсулотлар таркибидаги фаол моддалар танада мувозанати бузилган гормонлар фаолиятини тиклайди.
😡 Жаҳлингиз чиқса:
▪️мойчечакли чой;
▪️сельдерей;
▪️писта.
😰 Тушкунликка тушсангиз:
▪️брокколи;
▪️бодом;
▪️сули ёрмаси;
▪️ўрдак гўшти.
😞Чарчоқни ҳис этсангиз:
▪️балиқ маҳсулотлари;
▪️банан;
▪️шафтоли
🥲 Ғамгин бўлсангиз:
▪️йогурт;
▪️шоколад;
▪️исмалоқ.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
«Диёр 24» | Учқудуқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилди
Каналимизни кузатиб боринг!!!
❗️❗️ИШГА МАРҲАМАТ!
Учқудуқ туманида 2023 йил 14 июль ҳолатида корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот❗️
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи
—
Выступление вновь избранного Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии вступления в должность на совместном заседании палат Олий Мажлиса
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани, унинг қалбида ўзига, эртанги кунга ишонч пайдо бўлгани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз.
Ўзини ўзгартира олган халқ, ҳеч шубҳасиз, ҳаётни, ижтимоий муҳитни ҳам ўзгартира олади, ўз мурод-мақсадларига албатта етади.
Мана шундай улуғ эътиқод билан яшаётган халққа раҳбар бўлиб, уни ёруғ манзиллар сари бошлаш мен учун улкан бахт, улкан шарафдир.
Ҳаётимнинг маъно-мазмунига айланган буюк мақсад – Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлида сизлар билан, бутун халқимиз билан бирга тинимсиз ишлашга, бор куч-ғайратим, билим ва салоҳиятимни сафарбар этишга тайёрман.
Мен билан бир сафда сизлардек азиз қадрдонларим, дуогўй отахон ва онахонларимиз, азамат ака-укаларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, азму шижоатли ёшларимиз борлиги менга битмас-туганмас куч-ғайрат, руҳ ва илҳом беради.
Ишончим комил, барчамиз биргаликда Янги Ўзбекистонни – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатни албатта қурамиз!
Барчамизни мана шундай улуғ мақсадлар йўлида бирлаштирган халқимиз, Ватанимиз доимо омон бўлсин!
Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
Яшасин Ўзбекистон! Яшасин Ўзбекистон халқи!", деди Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент мамлакатимизда бугун мавжуд бўлган саноат салоҳияти дунёдаги кўпгина давлатларда йўқлигини таъкидлади.
"Биз мана шундай ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, юртимизни қудратли индустрия маконига, юқори технологиялар, инновациялар, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича катта-катта дастурлар қабул қилганмиз ва уларни албатта амалга оширамиз.
Биз нафақат моҳир пахтакор ва боғбонлар ўлкаси, балки юқори малакали IT мутахассислар, инженер ва энергетиклар, кончи ва металлурглар, физик ва кимёгарлар мамлакати бўлишимиз керак.
Ўзбекистонимизнинг ер ости ва ер усти бойликлари кўп. Лекин бизнинг энг катта кучимиз, бебаҳо бойлигимиз – бу ягона, аҳил оила бўлиб яшаётган кўпмиллатли халқимиздир.
Бўлиб ўтган сайловлар бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади.
Барчамиз, миллатимиз, тилимиз ва динимиздан қатъи назар:
дунёмиз, эл-юртимиз тинч бўлсин, Ўзбекистонимиз обод ва фаровон бўлсин, фарзанд ва невараларимиз соғлом бўлиб, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаб, ҳаётда ўз ўрни ва бахтини топсин, деган эзгу ният билан яшаймиз.
Биз мамлакатимиздаги 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одат ва қадриятларини ривожлантиришлари учун зарур шароит яратиб беришни изчил давом эттирамиз.
Ишончим комил, азалдан дўстлик ва ҳамжиҳатлик маскани сифатида шуҳрат қозониб келган Ўзбекистон замини бундан буён ҳам чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри бўлиб қолади".
Facebook|Instagram|Twitter
Президент иқтисодиёт соҳасида ҳам туб бурилишлар амалга оширилишини таъкидлади.
“Яшил иқтисодиёт”, “яшил энергия” тамойилларини янада кенг жорий этилади. Иқтисодиётимизга киритилаётган инвестициялар ҳажми бир неча баробар оширилади.
"Биз 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 160 миллиард долларга етказишдек жуда катта марра олдик.
Бунга эришиш албатта осон бўлмайди. Лекин бу йўлда аниқ ҳисоб-китобларимиз, реал имкониятларимиз бор. Табиий бойликларимиз, меҳнат ресурсларимиз, интеллектуал ва маънавий салоҳиятимиз, иш тажрибамиз етарли", - деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
"Конституциямизда муҳрлаб қўйилганидек, жонажон Ўзбекистонимизни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч ва эркин, бахтли ва фаровон яшайдиган ижтимоий давлатга айлантирамиз.
Жумладан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, янги уй-жойлар қуриш, аҳолини ичимлик суви, энергия билан ишончли таъминлаш, ижтимоий инфратузилмалар ишини яхшилаш бўйича белгилаб олган вазифаларни албатта бажарамиз.
Биз учун Ватан рамзи бўлган маҳалла тизимини барча ислоҳотларимизда марказий ва ҳал қилувчи бўғинга айлантирамиз.
Тадбиркорлик учун янада қулай имкониятлар яратиб, янги-янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини ошириш эътиборимиз марказида бўлади.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган ишларни янги босқичга олиб чиқамиз" - деди Президент сўзининг давомида.
Facebook|Instagram|Twitter
"Ислоҳотларимизнинг таъсирчанлиги ва бардавомлигини таъминлаш учун йўлимизда учраши мумкин бўлган барча хавф-хатар, тўсиқ ва ғовларни ҳисобга олишимиз ва улардан талафотсиз ўтиш чораларини кўришимиз зарур.
Барчамиз биргаликда келажакка ишонч билан интилиб, бутун диққат-эътиборимизни олдимизда турган вазифаларни ҳал этишга қаратишимиз, халқимиз кутаётган, даврнинг ўзи талаб этаётган янги ғоя ва ташаббусларни илгари суришимиз лозим.
Биз ўтмишдан, кечаги тарихимиздан, йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан зарур хулосалар чиқариб, Ўзбекистонимизнинг дунёдаги ўрни ва нуфузини янада юксалтиришимиз, Ватанимиз шуҳрати ва шон-шарафини ҳамма жабҳаларда муносиб ва мардона ҳимоя қилишимиз керак.
Нега деганда, бугунги кескин рақобат оламида кечаги мезон ва ёндашувлар билан ривожланиб бўлмайди. Бугунги замон – бу кечаги замон эмас.
Шу боис, ҳар бир имкониятдан оқилона фойдаланиб, ҳар қандай муаммони ақл билан, илм билан ҳал қилишимиз, турли синовларни халқимиз билан бамаслаҳат, оғир-вазмин бўлиб енгиб ўтишимиз керак.
Парламентимиз, ҳукуматимиз, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ўзларининг келгуси фаолиятларини мана шу омилларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ташкил этишлари зарур.
Энди барча соҳа ва тармоқларда тизим ўзгаради, вазият ўзгаради, самарадорлик ўзгаради", - деб таъкидлади Президент сўзининг давомида.
Facebook|Instagram|Twitter
#Тафаккур_вақти
Ўғил деди: "Дада ахлатчи келди".
Ота деди: "Ахлатчи бизмиз, у тозаловчи, бизга ёрдам беради". Шу, тарбия...
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
«Диёр 24» | Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларида суд-ҳуқуқ тизими ходимлари иштирокида мулоқот ташкил этилди
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Диққат
❗️18-июль куни яна жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Юқоридаги харитада 18-июль соат 14:00 да республикада кутилаётган ҳаво ҳарорати келтирилган. 18-июль куни республиканинг катта қисмида, жумладан, Бухоро, Навоий ва жанубий вилоятларда кундузи +44 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 19-июль куни эса ҳарорат бироз пасаяди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ГЕНЕТИКА
❗️Ўғил фарзанд ақилли ва доно бўлса онага ўхшаган бўладими ёки отасигами?
Генетик тадқиқотлар бўйича ўғил фарзанддаги интеллект яъни ақлли ва доно бўлиши фақат онасидан ўтади. Тўғрироқ қилиб айтганда онасининг дадасидан ўтади.
Агар ота даҳо бўлса қизига ярми 50% ўтади. Қизининг ўғлига эса 100% ўтади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
15 июль - Бутунжаҳон ёшлар маҳорати куни
Бутунжаҳон ёшлар маҳорати куни 2014 йил декабрда БМТ Бош ассамблеяси резолюциясига мувофиқ таъсис этилган. Резолюцияда ёшлар муаммоларига эътибор қаратилган, ҳукуматлар ёшлардаги зарарли одатларга қарши курашиш, уларнинг иқтисодий шароитларини яхшилашга чақирилган. Энг асосий моддалардан бири эса ёшлар орасидаги ишсизликни бартараф этишдир.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА
Учқудуқнинг кончи ва металлургларга хизмат қилаётган 2-Тиббий санитария қисми ҳақида Махсус репортаж
Каналимизни кузатиб боринг!!!
⚡️ «Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 17 июлдан бошланади
Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.
❗️2-мавсум 17 июль куни соат 10:00 дан старт олади.
▪️ 1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача;
▪️ 2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан 26 августгача;
▪️ 3️-босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан 15 сентябргача ўтказилади.
Фуқаролар жараёнда иштирок этиш шартлари бўйича ўзини қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олиши мумкин.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Педагоглар ёзги таътилда неча кун дам оладилар
Батафсил https://bit.ly/3PWGO6N
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Учқудуқлик талабалар халқаро ОТМларда ҳам талайгина
Улардан бири туманимиздаги 20-мактабнинг собиқ битирувчиси Жабборов Беҳруз Жаъфарович. Бехруз Россия Ядровий физика ва технологиялари институтини муваффақиятли тамомлаб, мутахассислик дипломига эга бўлди. Беҳрузжоннинг ота-онасини ҳамда устозларини табриклаймиз!
Беҳрузжоннинг юртимиз тараққиёти йўлида юксак шижоат билан муваффақиятли иш бошлашига, туманимиз ва мустақил юртимиз илм-фан ривожида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган малакали кадр бўлиб етишганига ишонамиз. Омад ёр бўлсин Беҳруз. Касбий фаолиятга илк қадам хайрли бўлсин.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Бугун Учқудуқ туман ҳокимилиги телеграм каналида ўтказилган – “Менинг ибратли ҳикоям” танловининг ғолиблари тақдирланди.
🎥Лавҳамиз шу ҳақида
Каналимизни кузатиб боринг!!!
"Биз сизлар билан, бутун халқимиз билан биргаликда тарихан қисқа даврда, бошимизга тушган қийинчилик ва машаққатлар, пандемия ва глобал инқироз оқибатларига қарамасдан, улкан тараққиёт йўлини босиб ўтдик.
Шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари тубдан ўзгармоқда. Халқимиз биз орзу қилган ўзгаришларнинг дастлабки меваларидан баҳраманд бўлмоқда.
Донишмандлар айтганларидек, олға юришни ўйлаган инсон учун қўрқув, иккиланиш, шубҳа ва гумон – энг катта душмандир.
Биз дадил олдинга интилиб, қўрқув ва ҳадикдан халос бўлдик. Дунё бизга очилди ва биз дунёга очилдик. Жаҳонда қанча-қанча дўст ва ҳамкорлар орттирдик.
Юксак иродамиз, қатъий саъй- ҳаракатларимиз билан яна бунёдкор халқ, бунёдкор миллат бўлиб майдонга чиқдик.
Мен сайловолди учрашувларида халқимиз вакиллари билан чин дилдан мулоқот қилиб, бу ҳақиқатга тўла ишонч ҳосил қилдим. Одамларимиз катта мақсадларга интилишдан, ташаббус кўрсатишдан, янгилик яратишдан қўрқмаяпти. Аксинча, бундан завқ ва илҳом олиб, янада фаол ишлаяпти", - деди давлат раҳбари.
Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилди:
"Азиз ўғил-қизларим, бугун тарихнинг ўзи, замоннинг ўзи сизларнинг олдингизда беқиёс имкониятлар очмоқда.
Эл-юрт корига аввало ким ярайди? Албатта, сизлар!
Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни ким барпо этади?
Албатта, сизлар!
Юртимиз, халқимизни келажакда ким рози қилади?
Албатта, сизлар!
Халқимиз, Ватанимиз сизларга ишонади.
Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз.
Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!
Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг! Бахт ва омад доимо сизларга ёр бўлсин!"
Facebook|Instagram|Twitter
"Одамлар энди биздан янги амалий ишларни кутяпти. Миллионлаб инсонлар – ота-оналаримиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз бугун бизга умид ва ишонч билан кўз тикиб турибди. Ана шундай умид ва ишончни оқлаш, эришган ютуқларимизни янги натижалар билан мустаҳкамлаш бизнинг нафақат вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланиши шарт.
Барча бўғиндаги раҳбарларга чиройли, баландпарвоз гапига қараб эмас, фаолиятининг аниқ натижасига қараб баҳо берамиз.
Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким бўладими, бошқа масъул вазифадаги амалдор бўладими – салбий ҳаракатлари билан давлат обрўсига путур етказаётган бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз.
Уларнинг ўрнига билимли, Ватан ва халқ ташвиши билан яшайдиган ёш-ёш йигит- қизларни қўямиз.
Мана, сафимизга юртимиздаги, чет элдаги нуфузли олийгоҳларда ўқиган, йирик компанияларда ишлаган қанча-қанча салоҳиятли ёшлар кириб келмоқда. Мен уларнинг тимсолида аввало эртанги кунимизнинг янги раҳбарларини, ҳудуд, тармоқ ва соҳаларнинг моҳир бошқарувчиларини кўраман" - деди Шавкат Мирзиёев.
Facebook|Instagram|Twitter
"Биз сайловнинг эртаси куниёқ белгилаб олинган улкан мақсадларни амалга ошириш бўйича қатъий ҳаракатларни бошладик. Чунки вақт, ҳаёт бизни кутиб турмайди. Даврнинг ўзи барчамизни тезкор бўлишга, керак бўлса, вақтдан ўзиб ишлашга ундамоқда.
Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади. Чунки халқимиз бизга ишониб топширган катта-катта режа ва дастурларни ўзимиз бажармасак, айтинг, четдан ким келиб бажариб беради?
Келгуси етти йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган стратегик мақсадларга эришиш учун бизда барча куч ва имкониятлар бор.
Қудратли халқимизга таяниб, ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб, ислоҳотларимиз суръати ва самарасини янада оширамиз, ҳеч қачон сусайтирмаймиз. Қанчалик қийин ва машаққатли бўлмасин, танлаган йўлимиздан ортга қайтмаймиз.
“Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори” деган шиор бугундан бошлаб ҳаётимиз қоидасига, ҳар қайси раҳбарнинг, барча халқ ноиблари, вазир ва ҳокимларнинг кундалик фаолият дастурига айланиши шарт", – деди давлат раҳбари.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент халқимизнинг юксак ишончи барчамиздан – депутат ва сенаторлар, вазир ва ҳокимлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарларидан, ҳар бир юртдошимиздан белимизни янада маҳкам боғлаб, аввалгидан икки-уч карра кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлашни талаб этишини таъкидлади.
"Олдимизда турган давр Ўзбекистон учун сиёсий, иқтисодий- ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар даври бўлади.
Кечаги натижа, кечаги қараш ва мезонлар энди тарих. Улар энди бизни қониқтирмайди. Янги давр учун янги ғоя ва ташаббуслар керак, янги натижалар керак. Шундагина у том маънода янги давр бўлади.
Ўзингиз кўриб турибсиз, бугун дунё қандай шиддат билан, кескин ўзгариб бормоқда. Жаҳон миқёсида бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда. Айни вақтда олдиндан таҳлил қилиб бўлмайдиган жараёнлардан иборат ўта мураккаб янги бир давр бошланмоқда.
Ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган қуролли можаролар глобал тинчлик ва осойишталикка жиддий путур етказмоқда. Бундай низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат савдо ва инвестиция оқимларини, товар ва хизматлар айланишини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги бўйича янги муаммолар келтириб чиқармоқда.
Дунё миқёсида иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривожланишга кучли салбий таъсир кўрсатмоқда.
Биз мана шундай оғир ва таҳликали вазиятда халқимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни – самарали ички ва ташқи сиёсат йўлини аниқ белгилаб олишимиз ва уни қатъий амалга оширишимиз лозим" – деди Шавкат Мирзиёев.
Facebook|Instagram|Twitter