Шавкат Мирзиёев сайлов жараёнлари иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.
"Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчиларига, барча туман ва шаҳарларимиз, қишлоқ ва овулларимиз аҳолисига, юртимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган маҳалла фаолларига, фуқаролик институти вакилларига, ҳаётимизнинг нуру зиёси бўлган азиз фахрийларимизга, жамиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган қадрли опа-сингилларимизга, келажагимиз эгалари – навқирон ёш авлодимизга, суюкли ўғил-қизларимга, чет элларда таълим олиб, меҳнат қилаётган, Ватан меҳри билан яшаётган барча ватандошларимизга чин юракдан ташаккур билдираман.
Айни вақтда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларга, тадбиркор ва фермерларга, бунёдкор қурувчиларимизга, фидойи устоз ва мураббийларга, илм-фан, ижод ва санъат аҳлига, муҳтарам уламоларимизга, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган тиббиёт ходимларига, дунёдаги энг улуғ ва шарафли вазифани адо этаётган жасур ҳарбийларимизга, барча Ватан ҳимоячиларига, жаҳон майдонларида юртимиз байроғини баланд кўтараётган матонатли спортчиларимизга алоҳида раҳмат айтаман.
Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда хорижий мамлакатлардаги элчиларимизга, дипломатик ваколатхоналаримиз ходимларига, сайлов жараёнларида қатнашган маҳаллий ва хорижий кузатувчиларга, оммавий ахборот воситалари вакилларига, журналист ва блогерларга самимий миннатдорчилик изҳор этаман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишим муносабати билан самимий табрикларини йўллаган мамлакатимизнинг барча фуқароларига, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига, сиёсат ва жамоат арбобларига чуқур эҳтиромимни билдираман", - деди давлат раҳбари.
Facebook|Instagram|Twitter
Shavkat Mirziyoyev tantanali qasamyod qildi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti lavozimiga kirishdi.
Unga Prezidentlik Oliy nishoni va bayrogʻi topshirildi.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
📣ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ!
📝Бугун Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроев томонидан – “Менинг ибратли ҳикоям” танловининг ғолиблари тақдирланди.
📝Туман ҳокими томонидан иштирокчиларга совғалар топшириш баробарида, уларнинг танлов ҳақидаги фикрлари ва келгусидаги лойиҳалар учун таклифлари тингланди.
📝Ўрин олиш учун эмас шунчаки ҳаёт йўлини кимларгадир ибрат бўлишини истаб ижод қилган тумандошларимиз томонидан бу каби танловларнинг яна кўплаб ташкил этилиши бўйича билдирган таклифлари каналимиз кузатувчилари орасида инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаган фидоийлар кўплигидан биз ҳам илҳомландик.
📝Бизни кузатишда давом этинг, олдинда сизни ажойиб ва қизиқарли танловлар кутмоқда.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
САЛОМАТЛИГИНГИЗ ЎЗИНГИЗНИ ҚЎЛИНГИЗДА
Батафсил https://bit.ly/3pPXCBV
Каналимизни кузатиб боринг!!!
МИНГБУЛОҚЛИКЛАР БУ САФАР МЕЗБОН
Ёшлар ишлари агентлиги Учқудуқ туман бўлими ташаббуси билан туман марказидан 70 км узоқликда жойлашган Мингбулоқ овули ёшлари билан спортнинг футбол тури бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйин якунида чекка ҳудуд ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш ва яратилган имкониятлардан фойдаланишлари учун спортчи овул ёшларига футбол формалари совға қилинди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
ХАЛҚ ТАНЛОВИ - ОДИЛ ТАНЛОВ
Батафсил https://bit.ly/3NQowlh
Каналимизни кузатиб боринг!!!
⚡️Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур
Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.
❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.
🟢Full формат.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
O‘zbekiston Respublikasida 86,2 % uy xo‘jaliklari xususiy hovlida yashaydi
2023-yilning yanvar-iyun holatiga ko‘ra, O‘zbekiston Respublikasida uy xo‘jaliklarining uy-joy turlari bo‘yicha taqsimlanishi:
- alohida uy (xususiy hovli) – 86,2 %;
- ko‘p kvartirali uylar – 13,0 %;
- boshqa turdagi uy-joylar – 0,8 % ni tashkil etdi.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#БИЛАСИЗМИ❓
“КОНТРАКТ”ДАН 12% ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШДА ЁШ ЧЕГАРАСИ БЕКОР ҚИЛИНАДИ
Хабарингиз бор, амалдаги Солиқ кодексининг 378-моддасида “Солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўзининг, шунингдек, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди”, дея белгилаб қўйилган. Яъни, тўланган суммадан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сонли Фармони 11-бандига кўра, ота-оналар учун юқорида қайд этилган тартибнинг ёш чегараси билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди. Аниқроғи, бунда жорий йилнинг
1 августидан фарзанд учун ёш чегараси олиб ташланади.
Эндиликда ота-оналар фарзандининг ёшидан қатъи назар таълим олиши учун тўлаган суммадан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олади. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, “Контракт” учун тўлов солиққа тортилмайди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#Ибрат_бекати
Бир куни Алберт Эйнштейн доскада масала ечди:
9 х 1 = 09
9 х 2 = 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10 = 91
Тўсатдан залда тартибсизлик пайдо бўлди, чунки Алберт Эйнштейн битта масалани нотўғри ечган эди, 9 х 10=91. Барча ўқувчилари уни масхара қилишди.
Эйнштэйн ҳамма жим бўлишини кутди ва шундай деди:
"Тўққизта саволни тўғри таҳлил қилган бўлсам ҳам, ҳеч ким мени табрикламади, лекин мен битта саволни нотўғри ечганим учун ҳамма устимдан кулди. Демак, агар инсон жуда муваффақиятли бўлса ҳам, одамлар кўзига унинг энг кичик хатоси кўринади ва кўпчилик бундан «завқланади».
Ҳаётда ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона одам - ҳеч нарса қилмайдиган одамдир.
П/С: Бу ҳаётда хато қилишдан эмас, аксинча хато қилмай деб ҳеч бир иш қилмасликдан асрасин.
┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кунингиз хайрли ва эзгу амаллар билан ўтсин!
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Тикувчи ва набира...
Тикувчи одатдагидек эрта тонгда тикув хонасига кирди. У узоқни кўрадиган, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган ёши улуғ бир инсон эди. Юзидан гўё нур порлар, ҳикмат ила боқиши эса унинг ҳайбатини янада оширарди. Бугун унга набираси ҳам эргашди. У жуда қизиққон эди. Бобосига савол беравериб чарчатиб қўярди. Тикувчи унинг саволларига ҳеч малолланмай, батафсил жавоб берарди. Яна унга турли ҳикоялар, қиссалар ва ҳаётий тажрибаларидан сўзлаб берарди. Тикувчи қайчисини олиб, ўрам-ўрам қилиб тахланган матолардан керагича қирқиб олиш учун яқинлашди. Шунда хаёлига набирасига яна бир нимани ўргатиш фикри келди. Ўрам матодан бир қисмини оҳиста қирқиб олди-да, қайчини ерга улоқтирди. Бола ҳайрат билан бобосига тикилди.
Чунки бу қайчи бобосига устозидан қолган ёдгорлик эканини, бобоси уни қадрлашини биларди. Тикувчи набирасининг кўзидаги ҳайратни пайқаган бўлса ҳам, ўзини сезмагандек тутди. Игнани олиб, янги кийим тика бошлади. Бола эса саволлар қуршовида қолган эди. Шундай бўлса ҳам, савол беришдан ўзини тийди. Чунки бобоси ҳикматсиз иш қилмаслигини биларди.
Бу орада тикувчи ишини томомлаб, игнани бош кийимига суқиб қўйди. Бола кўзлари чақнаб: “Бобожон, нега сиз учун қадрли бўлган, доимо: “Бу қайчи менга устозимдан қолган мерос, буни қалбим билан тутаман, буни ушлаганимда устозимнинг тафтини ҳис қиламан!” – дея эъзозлайдиган қайчингизни ерга улоқтирдингиз-у, арзимаган игнани бош кийимингизга суқиб қўйдингиз!” – деб савол берганини сезмай ҳам қолди. Тикувчи набирасини тиззасига ўтқизди, бошини силаб пешонасидан ўпди.
Табассум билан гап бошлади: “Болагинам, қайчи қанчалик қадрли, қимматли бўлмасин, у катта ўрамларни кичкина матоларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина, арзимас бўлишига қарамай, шу майда-чуйда матоларнинг орасини бирлаштириб, янги кийимлар ҳосил қилади. Сен ҳаётинг давомида игна каби бўл. Бўлакларни бирлаштир, бутунни ажратма. Инсонлар орасини ислоҳ қил. Улар орасига низо солма. Қалбларига муҳаббат уруғини эк. Инсонларни севишни ўрган. Зеро, яратилган нарсаларни севмаган, Яратувчини севолмайди.
Инсонларга ёндош бўл, елкадош бўл. Кишиларнинг барча муаммоларини ҳал қилолмассан, аммо ғамга чўмган инсон ҳузурингга келса, дардини тингла. Айбдор узр сўраса, узрини қабул қилиб, бағрикенглик кўрсат, ёрдамга муҳтож келса, имконинг борича уни қўлла. Сен заминни гуллар билан тўлдирмасанг ҳам, унга гул экилиши учун тиканлардан тозала. Ўзинг энг ёмон вазиятда бўлсанг ҳам, инсонларга яхшилик улаш. Уларни зулматли жарлардан ёруғликка тортувчи мустаҳкам арқон бўл. Ана шунда инсонлар сени бошларига тож қиладилар!”
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Битирувчилар мустақил ҳаётга йўл олди
Батафсил https://bit.ly/3OaBYBC
Каналимизни кузатиб боринг!!!
СУДЬЯЛАР КОНЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Учқудуқ туманида фаолият олиб бораётган судлар раислари Шимолий кон бошқармасига қарашли Автомобиль транспорт бошқармаси ишчи-ходимлари билан суд залида эмас давра суҳбатида учрашишди. Судьялар бугунги кунда туманда энг кўп кўрилаётган жиноят ишлари, ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот беришди. Ишчи-ходимларнинг ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилишлари, уларни қизиқтирган саволларга туман адлия бўлими , юридик маркази раҳбаридан жавоб олишди.
Шунингдек судьялар Шимолий кон бошқармасида ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари билан танишишди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#live
Айни дамда "Учқудуқ" маданият уйида ўтказилаётган Учқудуқ саноат техникуми битирувчиларига диплом топшириш маросимида нафақат талабалар балки уларга таълим тарбия берган устозлар ва ота-оналар ҳам алоҳида эътироф этилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Шавкат Мирзиёев унинг номзодини илгари сурган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, у билан ҳамфикр бўлиб, номзодини қўллаб-қувватлаган “Миллий тикланиш” демократик партияси вакилларига, барча тарафдорлари ҳамда ишончли вакилларига ташаккур айтди.
Сайловда муносиб иштирок этган “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудовага, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовга, Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаевга алоҳида миннатдорлик билдириб, уларнинг келгуси ишларига ютуқ ва омадлар тилади
"Албатта, биз турли сиёсий партияларга мансуб бўлишимиз, турли ғоя ва қарашлар тарафдори бўлишимиз мумкин. Демократия дегани ҳам аслида шу. Аммо моҳият эътибори билан қараганда, барчамизнинг, бутун Ўзбекистон халқининг мақсади бир. Бизнинг барчамизни Ватан, эл-юрт манфаати бирлаштиради.
Шу сабабли биз сайловда қатнашган партияларимиз дастурларидаги энг муҳим фикрлар ва амалий таклифларни келгуси фаолиятимизда албатта эътиборга оламиз. Барчамиз Янги Ўзбекистон деган ягона ва улуғ мақсад атрофида янада жипслашиб, халқимизнинг орзу-армони бўлган мана шу эзгу ғояни амалга ошириш йўлида ҳамкорлик қиламиз", – деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
Биринчи расмда Apple компаниясининг Қўшма Штатлардаги бош қароргоҳи тасвирланган.
Иккинчи расмда нима тасвирланганлигини билмоқчимисиз?
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14-июл куни бўлиб ўтади
Шу куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Хитойда 1 Гигаватт қувватга эга дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди.
Станция 1,5 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлайди. Ушбу станцияси электр ишлаб чиқаришдан ташқари туз ҳам ишлаб чиқаради ва сув ҳавзасида қурилгани учун қисқичбақалар фермаси сифатида хизмат қилади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ХУШХАБАР
ШОҲИЖАХОН ИШОНЧНИ ОҚЛАДИ!!!
Жорий йилнинг 12 июль куни Қозоғистон Республикасида ўтказилган Ментал арифметика бўйича Халқаро олимпиадада Учқудуқ туман "Баркамол авлод" мактабининг Ментал арифметика тўгараги аъзоси Шоҳижаҳон Мардонов муносиб иштирок этиб 🏆🏆🏆ОЛИЙ ЎРИННИ қўлга киритди.
Ушбу Халқаро ғалаба билан "Баркамол авлод" болалар мактаби жамоасини ва шундай вундеркинд Шоҳижаҳоннинг ота-онасини ва устози Шаҳло Исамуродовани чин юракдан табриклаймиз.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
ШИМОЛИЙ КОН БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Мутахассисликлар:
1. Бульдозер машинисти
Малака талаби: Тракторчи машинисти бўйича барча тоифалар (А,Б,C,Д,Э,Ф), “8-разрядли Булдозер машинисти” махсус гувоҳномаси. Мутахассислик бўйича 2(икки) йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи
Танлов ўтадиган жой:
ШКБ Автомобил транспорт бошқармаси 2023-йил
19-июл соат: 09-00
2. Автогрейдер машинисти
Малака талаби: Тракторчи машинисти бўйича барча тоифалар (А,Б,C,Д,Э,Ф), “8-разрядли Булдозер машинисти” махсус гувоҳномаси. Мутахассислик бўйича 2(икки) йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи
Танлов ўтадиган жой:
ШКБ Автомобил транспорт бошқармаси 2023-йил
19-июл соат: 09-00
Мурожаат учун:
597-21-59
Каналимизни кузатиб боринг!!!
📍Ҳар куни кўкатлар истеъмол қилишнинг фойдалари
🥦 Овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради. Шунинг учун у кучли таомлар билан биргаликда истеъмол қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.
🥦 Қабзият муаммоси билан курашишга ёрдам беради. Чунки у тола манбаи ҳисобланади.
🥦 Иммунитетни кучайтиради.
🥦 Е витаминининг юқори миқдори туфайли терининг, сочнинг, тирноқларнинг ҳолатини яхшилайди.
🥦 "Ёмон" холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради ва қон томирлари деворларида тиқин пайдо бўлишининг олдини олади.
Каналимизни кузатиб боринг!!
🧮📚🧮📚🧮📚🧮📚🧮📚🧮
📢 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН
Ассалому алайкум ҳурматли ота-оналар 11-ДМТТда фарзандларингизни МЕНТАЛ АРИФМЕТИКА курсига таклиф қиламиз, сизнинг фарзандингиз курс давомида ментал арифметика ёрдамида
1.Ҳисоблаш техникаси🧮
2.Хотирани кучайиши🧮
3.Диққатни жамлаш 🧮
4.Қизиқарли машғулот🧮 ларга эга бўлади.
Дарсларимизга 100% кафолат берамиз‼️‼️
Мурожат учун тел:930562153
Дилноза Бахтиёровна.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Озон қатлами аста-секин тикланмоқда
Ернинг озон қатлами аста-секин тикланмоқда. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО) ҳисоботида айтилди.
Мутахассислар яқин ўн йилликларда атмосферанинг аксарият қисмида озон қатлами тўлиқ тикланишини башорат қиляпти.
WМО маълумотига кўра, 2022 йил тропик ва субтропик озон тўпланиши меъёрдан юқори бўлган, баланд кенгликларда, айниқса жанубий ярим шарда бу жараён кутилганидан паст даражада кузатилган.
Озон қатлами Ердаги ҳаётни зарарли ультра бинафша нурдан ҳимоя қилади, шунинг учун озон мониторинги инсон ва атроф-муҳит хавфсизлиги учун жуда муҳим.
Ташкилот озон қатлами тикланиши Монреаль протоколи ва ушбу ҳужжатга киритилган тузатиш асосида озонни емирувчи моддалар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш кескин камайиши билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Шу боис масъуллар озон қатламидаги узоқ муддатли ўзгаришни чуқурроқ ўрганиш зарурлигини таъкидламоқда.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#ob_havo
🍃2⃣0⃣2⃣3⃣ йил
🌤 Бугун пайшанба 13 июль куни Учқудуқда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
🍃🌨 /channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati 🌨🍃
Бугун "Учқудуқ" маданият уйида Учқудуқ саноат техникуми битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
🎥Лавҳамиз шу ҳақда
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#no_comment
ШКБ "Шарқий" кони ва Автомобиль транспорт бошқармаси ишчи-ходимларининг судьялар билан учрашуви.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#фоторепортаж
Бугун "Учқудуқ" маданият уйида ўтказилган Учқудуқ саноат техникуми битирувчиларига диплом топшириш маросимидан лавҳалар.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
Агар одам ҳар куни оз-оздан саримсоқ истеъмол қилса...
- иммунитет даражаси сезиларли даражада ошади;
- тана токсинлардан фаол қутула бошлайди;
- юрак-қон томир тизимининг иши яхшиланади;
- қон босими пасаяди ва нормаллашади;
- қондаги шакар миқдори пасаяди;
- паразитлар танани тарк этади;
- саратон ўсмалари ривожланиши камаяди;
- суяклар, кемирчак (тоғай) ва бўғимларнинг ҳолати сезиларли даражада қайишқоқ бўлади;
- хотира аввалгига қараганда анча яхшиланади.
Каналимизни кузатиб боринг!!!
#live
Ўзининг ижодкорлиги, билими ҳамда иқтидори билан жамоатчилик тадбирларида фаол қатнашган талабаларга техникум маъмурияти томонидан ташаккурномалар топширилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!!