50 МИЛЛИОН КРЕДИТ ОЛИБ ЯШИЛ МАКОНГА САРФЛАЁТГАН ТУМАНДОШИМИЗ
Бу манзаралар Гулшан кўчаси 165А хонадондан олинган.Уй соҳиби Шуҳрат Собиров.
Улар АнорБанкдан 50миллон кредит олиб ўз ҳовлилари атрофида яшил макон яратаётган эканлар.-Бизни манашу қир адирларда дарахтларимиз кўкариб кислород беради. Завқланиб ерга меҳр берсангиз чўлда ҳам гул кўкаради дейди Шуҳрат Собиров.
👉/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти ҳудудлар кесимида тасдиқланди:
➖Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
➖Андижон вилояти – 183;
➖Бухоро вилояти – 112;
➖Жиззах вилояти – 81;
➖Қашқадарё вилояти – 193;
➖Навоий вилояти – 60;
➖Наманган вилояти – 165;
➖Самарқанд вилояти – 227;
➖Сурхондарё вилояти – 155;
➖Сирдарё вилояти – 50;
➖Тошкент вилояти – 177;
➖Фарғона вилояти – 221;
➖Хоразм вилояти – 110;
➖Тошкент шаҳри – 155.
Каналимизни кузатиб боринг!!
‼️Ёт кучларнинг таъсирига тушиб умрингизни хазон қилманг!
Каналимизни кузатиб боринг!!
ШИМОЛИЙ КОН БОШҚАРМАСИДА "ЗАКОВАТ" ЎЙИНЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Ёзги мавсум билимдонлар баҳсини "НКМК" АЖ АКТБ АКТ маркази ходимлари бошлаб беришди. Аслида ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкил этиладиган бундай тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам бўлади. Ходимлар ўртасида интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш. Шу мақсадда АКТБ АКТ маркази ишчиларидан таркиб топган 3 та жамоа ўзаро куч синашишди. Билимдонлар марказ раҳбарияти томонидан тақдирландилар.
Каналимизни кузатиб боринг!!
#Бу_факт
#Қизиқ_фобия
📱Телефонни йўқотишдан қўрқиш - энг кенг тарқалгани замонавий фобиялардан биридир.
🔍 Манба
Каналимизни кузатиб боринг!!
💪 "Қўриқлаш" бош бошқармаси хизмат турларидан фойдаланмоқчимисиз?
🟢 Унда, qbb.uz расмий веб сайтимиз орқали онлайн ариза қолдиринг!
Батафсил видео қўлланмада☝🏻
——————
Каналимизни кузатиб боринг!!
2017-2022 йилларда Ўзбекистон қурилиш соҳасининг ривожланиши
6 йил давомида қурилиш соҳасида салмоқли ўзгаришлар амалга оширилган. Жумладан, қурилиш хизматлари ҳажми 1,7 бараварга ошиб, 2017 йилдаги 34 трлн сўмдан 2022 йилда 131 трлн сўмга етган. ЯИМ таркибида қурилиш хизматларининг улуши 5,4 фоиздан 6,7 фоизга ўсган.
Инвестициялар ҳажми 2017 йилдаги 1,4 тлрн сўмдан 2022 йилда 15 трлн сўмга етган ёки 10,7 бараварга ўсган.
Каналимизни кузатиб боринг!!
Дунёдаги энг узун чегаралар рейтинги.
1. 🇨🇦🇺🇸 Канада - АҚШ 8,893 км
2. 🇰🇿🇷🇺 Қозоғистон - Россия 7644 км
3. 🇦🇷🇨🇱 Аргентина - Чили 6 691 км
4. Хитой - Мўғулистон 4,630
5. Бангладеш - Ҳиндистон 4,142
6. Хитой - Россия 4133
7. Мўғулистон - Россия 3.452
8. Боливия - Бразилия 3,403
9. Ҳиндистон - Покистон 3,190
10. Мексика - АҚШ 3.155
🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси 2203 км.
Каналимизни кузатиб боринг!!
#mutolaa
📎 O'zgalar uchun qanchalar ko'p quvonch va baxt keltirsak, unga o'zimiz shunchalar ko'p ega bo'lamiz.
✍🏻 Adam Jekson
Каналимизни кузатиб боринг!!
Шокир инсон...
Бир куни кўпчилик ичида бир одам бошқа бир танишининг қизиқ феъли ҳақида гапириб қолди.
У одам ўзининг "Запарожец" машинасини нуқул мақтайвераркан. Вақти келиб "Москвич"га алмаштирибди. Энди эса ушбу машинасини мақтай бошлабди. Гўёки дунёда бундан яхши машина йўқдек. Кўп ўтмай машинаси "Жигули"га айланибди.
-- "Шу пайтгача "Москвич"ни машина деб юрганаканман. Бу "Жигули" деганлари жонни роҳати экан-ку", деб энди бу машинасини мақташга ўтибди.
Кундан-кун ишлари юришиб, "иномарка" олибди. Ана энди унинг машиналар ҳақидаги тасаввури бутунлай ўзгарибди. Машина мана бунақа бўларкан-ку, деб навбатдаги машинасини кўкларга кўтара бошлабди. Одамлар:
-- «Доим сиз минган машина энг зўри бўлавераркан-да, яқиндагина эски "запарожизни" мақтаб юрган эдингиз-ку,» деб устидан кулишар экан.
Ишонсангиз, яқинда ишга "Merсedes" ҳайдаб келибди. Энди оғзидан бол томишини кўринг:
-- «Машина ясашни немисларга чиқарган экан, кемадек сузади-я бу тойчоқ,» деяверармиш....
Даврадагилар ҳалиги одамнинг соддалигидан роса кулишди...
Мен эса бу воқеада Аллоҳнинг: "ЛАИН ШАКАРТУМ ЛААЗИЙДАННАКУМ..." ояти каримасининг тажаллийсини завқ билан тамошо қилардим...
Бандаси қўлидаги неъматга том маънода шукр қиларди, Аллоҳ ҳам ўз ваъдасига мувофиқ, неъматини зиёда қилаверарди...
Каналимизни кузатиб боринг!!
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Каналимизни кузатиб боринг!!
Бирданига ўнлаб тажрибали рақибларни тор-мор этган болакай: шахмат вундеркинди тарихи
1920 йилда АҚШда йигирма нафар ёши катта ва тажрибали ўйинчилар саккиз ёшли болакай билан шахмат ўйнагани ва ютқазгани шов-шув бўлади. Самуэл Герман Решевский Вест-Поинтдаги ҳарбий академияга боради ва у ерда тажрибали йигирма нафар шахматчи билан бирданига дона суради. Натижа ҳавас қилгулик эди: бола фақат битта дуранг қайд этади, қолганлар устидан эса ғалаба қозонади.
Батафсил https://bit.ly/3pxU8nr
Каналимизни кузатиб боринг!!
📣ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
📝ДИҚҚАТ Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан эълон қилинган – “Менинг ибратли ҳикоям” танловининг ғолиблари аниқланди.
✏️Танлов шартига кўра 1-ўрин ҳакамлар томонидан ҳикоя мазмуни ва ёзилиш қоидаларидан келиб чиқиб танлаши ва қолган 2 ва 3-ўринлар ҳамда 2 та рағбатлантирувчи ўринлар каналда постда қолдирилган овозлар сони билан аниқланиши белгилаб берилган эди.
Танловда иштирок этиш истагини билдириб ҳикоя юборган иштирокчиларнинг ҳаётий ҳикояларини ўқиб бориш давомида аслида барча иштирокчилар биринчи ўринга муносиблиги, ҳар бир инсоннинг ўз ҳикояси ўзига хос ибрат намунаси эканлигини кўрдик, Шулардан келиб чиқиб, ҳикояларни ўқиб баҳолаш давомида танлов учун олий ва 1 ўринлар сонини 1 эмас 5 та қилиб танлаб олдик.
🏆ДИҚҚАТ ҲАКАМЛАР ТОМОНИДАН ЭНГ ЯХШИ ДЕБ ТОПИЛГАН ҲИКОЯЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!
Олий ўрин ўзбек тилидаги ҳикоя учун - 23-иштирокчи З.Шарипова
Олий ўрин қозоқ тилидаги ҳикоя учун - 22-иштирокчи Ш.Жаманғараева
1-ўрин ўзбек тилидаги ҳикоя учун - 10-иштирокчи Ф.Бўронова
1-ўрин ўзбек тилидаги ҳикоя учун - 24-иштирокчи Н.Зиёева
1-ўрин қозоқ тилидаги ҳикоя учун - 5-иштирокчи М.исмаилова
КАНАЛДА ЭНГ КЎП ИЗОҲ ТЎПЛАГАН ИШТИРОКЧИЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!
2-ўрин 2-иштирокчи Қ.Атоев
3-ўрин 15-иштирокчи Ж.Рисбекова
Фаол иштироки учун - 27-иштирокчи Г.Ироқова
Фаол иштироки учун - 25-иштирокчи Ҳ.Джўраева
Танлов ғолибларини тақдирлаш санаси ва жойи ҳақида кейинги ҳафтада маълум қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг олдинда сизни ажойиб ва қизиқарли танловлар ҳамда совғалар кутмоқда.
🗳 Муддатидан олдин овоз бериш тўғрисида ахборот
✔️ Маълумки, сайлов куни ўз яшаш жойларида бўлиш имконига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
🗳 Жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июнда бошланди.
✔️ 2023 йил 1 июль ҳолатига жами 376 623 нафар сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаландилар. Шундан мамлакатимиз ҳудудида – 275 592 нафар ва хорижда – 101 031 нафар сайловчи овоз берган.
❕ Муддатидан олдин овоз бериш жорий йил 5 июлга қадар давом этади.
❓Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон бўлади?
2022 йилнинг декабрь ойида президент расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Кейинчалик, жорий йилнинг 20 апрель куни давлат раҳбари янги фармони билан юқоридаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритди.
Ушбу ҳужжатга кўра, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 2 сентябрь (шанба) қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
▪️ Шу тариқа, сентябрь ойида ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади:
➖ 1 сентябрь (жума) — дам олиш куни;
➖ 2 сентябрь (шанба) — олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 3 сентябрь (якшанба) — тақвим бўйича дам олиш куни.
Каналимизни кузатиб боринг!!
🇺🇿Қуёшда сўнгги 20 йилдаги энг кучли чақнаш содир бўлди. Ерда кучли магнит бўронлари бўлиши мумкин.
Чақнаш Қуёшдаги диаметри Ернинг диаметридан 7 баравар катта бўлган АР3354 доғида қайд этилган. Тез орада ундан плазма ажралиб чиқиши, бунинг оқибатда Ерга кйчли геомагнит бўронлар ёпирилиши мумкин.
🇷🇺На Солнце произошла самая сильная вспышка за последние 20 лет. На Земле могут возникать сильные магнитные бури
Вспышка была зафиксирована в солнечном пятне AR3354, которое в 7 раз превышает диаметр Земли на Солнце. Вскоре из него будет выделяться плазма, и в результате могут накрывать геомагнитные бури, которые близко к Земле.
Каналимизни кузатиб боринг!!
Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида халқаро муносабатлар тизимида рўй бераётган туб ўзгаришлар – геосиёсий кескинлик кучайиб, зиддиятлар авж олаётгани, глобал барқарорлик ва изчил тараққиётга хавф солаётган янги хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётгани, экология, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги соҳасидаги хавфлар ортиб бораётганини қайд этди.
Ўзбекистон низо ва зиддиятларни ҳал қилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ечимларни излаш ва муросали қарорларни қабул қилишда БМТнинг марказий ўрнига нисбатан принципиал позицияга риоя қилиши таъкидланди.
ШҲТ фаолияти тўғрисида сўз юритар экан, Ўзбекистон президенти ушбу ташкилот муваффақияти унинг асосий тамойилларига қатъий риоя этишга асосланганлигига эътибор қаратди. Булар — ташкилотнинг блокдан ташқари мақоми, очиқликка қатий содиқлик, тенглик ва консенсус асосида қарор қабул қилиш тамойилларидир.
Тадбир якунида Эронни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш тартиботини якунлаш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тўғрисида қарор ва Беларуснинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолаш ҳақида қарор қабул қилинди.
ШҲТга раислик Қозоғистонга ўтди.
Telegram | Instagram | Facebook
Ҳомиладор аёллар ва болаларга ҳудудидан қатъи назар, кафолатланган бепул тиббий хизматдан фойдаланиш имкони яратилади – Президент қарори.
Каналимизни кузатиб боринг!!
❗️ Сўнгги 6 йиллик баҳоларни ОТМга қабулда инобатга олиш кечиктирилди
Президентнинг 2023 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ–107-сонли фармони қабул қилинди.
Фармон билан Президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармонига ўзгартириш киритилди.
▪️ Унга кўра мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш 2 йилга кечиктирилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!
ОТМга имтиҳон топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади
Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2024/2025 ўқув йилидан:
ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;
умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.
2025 йил 1 январдан:
нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;
олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.
Каналимизни кузатиб боринг!!
Келажагингизга бефарқ бўлманг!
9 июль — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни
Каналимизни кузатиб боринг!!
#kun_tarixi
4️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 1776 йил —АҚШнинг Мустақиллик декларацияси имзоланган;
📰 1848 йил — Карл Маркснинг Коммунистик манифести биринчи марта нашр этилган;
📚 1862 йил— Чарлз Додгсон Алиса Лидделлга қуённинг орқасидан Мўъжизалар юртига югурган қиз ҳақида ҳикоя қила бошлаган. Ўн ёшли қизча воқеани тўлиқ ёзиб беришни талаб қилган. Додгсон Люис Керол тахаллуси билан "Алиса мўъжизалар мамлакатида» всанини ёзган;
⚔ 1941 йил — Югославия Коммунистик партияси немис фашист босқинчиларига қарши партизан уруши бошланганлигини эълон қилган;
📌 1946 йил— Кёнисберг шаҳри номи Калининград деб ўзгартирилган;
🇵🇭 1946 йил — Филиппиннинг мустақиллиги тан олинган;
🇯🇲 1959 йил —Ямайка Ғарбий Ҳиндистон Федерацияси таркибида қолган ҳолда ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олган;
🇺🇸 1960 йил — Гавайи ороллари аннекция қилиниши муносабати билан АҚШ байроғига 50-юлдуз қўшилган;
📣 1969 йил— Испания диктатори генерал Франко Гибралтарнинг барча аҳолисига Испания фуқаролигини эркин қабул қилишни таклиф қилган;
🇰🇷🇰🇵 1972 йил —Пхенян ва Сеулда КХДР ва Жанубий Корея расмийлари ўртасидаги музокаралар натижасида имзоланган ва Кореяни тинч йўл билан бирлаштиришнинг асосий тамойилларини белгилаб берган Шимол ва Жанубнинг қўшма баёноти эълон қилинган;
🇨🇻 1975 йил —Кабо-Верде ороллари Португалиядан мустақилликка эришган;
🔫 1976 йил —Энтеббе операцияси: Исроил хавфсизлик кучлари Уганда Энтеббе аэропортида гаровга олинганларни озод қилган. Отишма пайтида 5 исроиллик, 6 террорчи ва 23 угандалик ўлдирилган. Гаровга олинган 101 киши қутқариб қолинган;
🗽 1986 йил — АҚШ президенти Рональд Рейган, Франция президенти Франсуа Миттеран иштирокида Нью-Йоркдаги реконструкциядан сўнг Озодлик ҳайкали очилган;
📌2001 йил — ҳайкалтарош Зураб Церетели 1997 йилда автоҳалокатда вафот этган Уэлс маликаси Диана Спенсерга ёдгорлик яратган;
⚽️🏆2004 йил — Греция биринчи марта Европа футбол чемпиони бўлган.
Каналимизни кузатиб боринг!!
4-июлдан ҳожиларимиз юртимизга қайтиб келишни бошлашади.
“Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз 4-22-июль кунлари юртимизга қайтиб келишади.
Каналимизни кузатиб боринг!!
#ob_havo
🍃2⃣0⃣2⃣3⃣ йил
🌤 Бугун сешанба 4 июль куни Учқудуқда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
🍃🌨 /channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati 🌨🍃
“Права”ни янгисига алмаштиришга улгурмаганлар жарима тўлайдими?
1-июльдан бошлаб 2012-йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ўз кучини йўқотди.
Агарда фуқаро 30-июнь кунигача “права”ни алмаштиришга улгурмаган бўлса, унга гувоҳномани 1 июль кунидан кейин ҳам жарима тўловларисиз ва имтиҳонларсиз алмаштириш имкон берилади.
Бироқ ҳайдовчи муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарса, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Каналимизни кузатиб боринг!!
#Биласизми
▶️ Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
➖мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналимизни кузатиб боринг!!
Давлат Герби қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ўтказилди
2 июль "Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигининг 31 йиллиги" муносабати билан Шимолий кон бошқармасига қарашли Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядида #Гербим_фахрим_ғурурим шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирга 40 дан ортиқ отряд ёшлари иштирок этди.Тадбир сўнгида ходимлар ўртасида давлат рамзлари хусусида қисқача савол-жавоблар олиб борилди. Давлат рамзларига ҳурмат ҳар бир ходимнинг фаолиятида асосий мезон бўлиши таъкидлаб ўтилди.
Каналимизни кузатиб боринг!!
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамада айрон ичишни тавсия қилди.
Хабарда айтилишича, кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учрайди.
🚰 Чанқоқ пайти оддий сувдан ташқари ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар ва албатта, айрон ичиш жуда фойдали.
🥛 Айрон чанқоқни босиши билан бирга, иштаҳани ҳам кўтаради, ичак микрофлорасини тозалайди, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизими учун ҳам кони фойда.
Батафсил
Каналимизни кузатиб боринг!!
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 6 кун қолди
Каналимизни кузатиб боринг!!
🍉Тарвуз таркибидаги ликопен моддаси тўқималарни зиёнланишдан эҳтиёт қилади, одамни юрак хасталикларига дучор бўлиш хавфидан халос этади.
Тарвуздаги ситруллин ҳамда аргинин моддалари ҳам томирларда қон айланишини яхшилайди, организмда ортиқча ёғлар йиғилишини бартараф этиб туради. Айниқса, аргинин моддаси юрак учун кони фойда. Қолаверса, тарвуз истеъмол қилиш ёрдамида қон босимини тушириш осонроқ кечади.
Шу сабабдан, мавсум давомида кўп-кўп тарвуз ейишни унутманг.
Каналимизни кузатиб боринг!!