🕌ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗЛАРИ ЎҚИЛДИ
🕌Бугунги эрта тонг хурсандчилик ва шукроналик кайфиятида бошланди. Муборак Қурбон ҳайити намози Учқудуқ туманидаги "Қизилқум" жомеъ масжидида ўқилди. Унда намозхонлар саодатли кун ибодатини адо этдилар.
🕌Учқудуқ тумани ҳокими ҳам ҳайит намозида иштирок этиб, барча тумандошларимизни Қурбон ҳайити билан табриклади.
🕌Ушбу муборак айёмда юртимиз равнақи, диёримизнинг осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини сўраб дуога қўл очган қўлларнинг ниятлари ижобатини тилаймиз.
🕌Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарур ишлар амалга оширилди.
🚑Туман Ички ишлар, қўриқлаш, соғлиқни сақлаш бўлимлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.
🕌Барча тумандошларимизни ушбу қутлуғ айём муносабати билан муборакбод этамиз, оилангизда файзу барака доимий ҳамроҳингиз бўлсин!
Каналимизни кузатиб боринг!!
ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ.
ЯХШИ ОДАМ КИМ?
Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!
Оиласига қўша-қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!
Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас… Чиройли тарбия берган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас… Битта қизни қалбига жойлаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР!
БОРИНГИЗГА ШУКР ЯХШИЛАР!
Каналимизни кузатиб боринг!!
МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Бугун, 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳанинг фидойи эгалари ва фахрийлари, мустақил блогерлар ҳамда ёш ижодкорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Навоий вилояти ҳокими, сенатор Нормат Турсунов нутқ сўзлаб, касб эгаларига юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.
Қувонарлиси ушбу байрам муносабати билан "Учқудуқ" газетаси саҳифаловчи дизайнери Гаухар Бозаева ҳам вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғасига муносиб топилди. Ҳамкасбимизга ва жамоамизга касб байрамлари муборак бўлсин деб қоламиз. Байрамингиз муборак бўлсин азиз матбуот ходимлари.
Каналимизни кузатиб боринг!!
😴Тушдан кейинги уйқунинг соғлиқ учун фойдалари
🥱Пешиндан кейинги уйқу ёш болалар учун жуда муҳимдир, бу уларнинг нормал ривожланишига имкон беради. Илгари болалар боғчаларида, айниқса совет даврида бу мажбурий бўлган. Болалар хоҳлайдими ёки йўқми, албатта, тўшакда қатор ётқизиб қўйилган.
🥱Тадқиқотчилар мунтазам ухлаш Алсгеймер каби касалликлардан қутқариши мумкинлигига ишончи комил эмас. Аммо улар уйқусизлик ёки сифатсиз уйқу вақт ўтиши билан мияга зарар етказиши, яллиғланишни келтириб чиқариши ва ҳужайралар ўртасидаги алоқани бузишини таъкидлайди.
Каналимизни кузатиб боринг!!
Шавкат Мирзиёев:
“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кираётган ўғил-қизларимиз сони тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.
Энди, уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.
“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади”.
Каналимизни кузатиб боринг!!
ЎПКА ТУБЕРКУЛЁЗИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
БАТАФСИЛ https://bit.ly/42Yozkw
Каналимизни кузатиб боринг!!
Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
❗️Журналистларга қонунчиликда берилган муҳим кафолатлар:
▪️ Оммавий ахборот воситалари эркин, журналист дахлсиздир;
▪️ Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказишга ҳақли;
▪️ Журналист ахборот эгасини сир тутишини талаб қилиши мумкин;
▪️ Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди;
▪️ ОАВ давлат органларига оғзаки сўров бериши мумкин;
▪️ ОАВ фойда солиғини 50 фоиз ставкада тўлайди;
▪️ Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади;
▪️ Давлат органлари ахборот хизмати бошлиқлари ойлик маоши давлат органи раҳбари ўринбосарининг ойлик маошига тенглаштирилган;
▪️ Журналист фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади;
▪️ Журналист ўзи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таҳрир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо қўймаслик ёхуд уни нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб этиш ҳуқуқига эга.
Каналимизни кузатиб боринг!!
#ob_havo
🍃2⃣0⃣2⃣3⃣ йил
🌤 Бугун сешанба 27 июнь куни Учқудуқда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
🍃🌨 /channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati 🌨🍃
Ёшлар телеканалида Касб ҳунар мактабида ўқувчилар учун ташкил этилган очиқ эшиклар куни ҳақида лавҳа узатилди.
👉/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Инсоф сари барака! (Ҳаётий воқиялар туркумидан)
Бир неча йил олдин аям билан Тошкентга Абу Сахий бозорига тушдик. Ҳаридларни қилишдан олдин Уйғур ошхоналаридан бирига овқатланиш учун кирдик. Ўтирган ҳамонимиз аям, Оёғимга нима урилди?, дедилару, столнинг остидан унитиб қолдирилган эски чарм чамадонча сифат сумкани олиб чиқдилар. Буни бирорта савдогар унитдимикин деган гумонга ҳам бордик, аммо сумка савдогарнинг сумкасига ҳам ўхшамас эди. Аямга Ичини битта очингчи дедим. Сумкани секин очдилар. Ичи тўла даста-даста АҚШ доллари экан... Аям менга мен аямга қарадим, ўша қарашда бир-биримизни англадик. Мен ўзимизнинг катта сумкани аямга узатдим, аям топиб олинган сумкани уни ичига солиб бекитдилар ва тезда бошқа столга ўтиб ўтирдик. Хизматчи қиз буюртмаларни олиб келди ҳамки, аям иккимиз жим эдик. Кўзларимиз атрофни кузатиш билан банд эди. Тасаввур қилинг бир чамадонча доллара! Йигирма минут ё-ўтди, ё-ўтмади ошхонага бир чол-кампир кириб келди. Кириб биз дастлаб ўтирган столни остига қарашди. Аям иккимиз ҳам пул уларга тегишли бўлганлигини сездик. Мен кўзим билан аямга уларни кўрсатиб имо қилдим, аям бошини ирғаб қўйдилару, кампирга хотиржамлик билан Хола, ниманидир қидиряпсизми? дедилар. Кампир ялт этиб аямга қаради, Ҳаа, болам, сўмка, сўмкамни йўқотдим деди. Қанақа сумка эди? деб аям саволни давом эттирдилар. Вой, ўлай қотти сўмкайди ичида бобойнинг расми бор Американча пул борийди дия кўзларидан дувва ёши оқди. Аям Қанча пулингиз бор эди? деб сўрагандилар, Билмайман уч улим уч жилдан бери четда, биттаси Кореяда, иктаси Россияда, Ташкендан уй оберган эди бир оғайнимиз шунга пулини обкебидик деб йиғладилар. Аям Йиғламанг, хола пулингиз мана менда келишингизни кутиб ўтиргандик деб омонатни эгасига бердилар. Чол-кампир бараварига Ол, истаганингча ол, розимиз, ол деб шунча айтсаям, аям Мен мукофотини олиб бўлганман деб бир тийин ҳам олмадилар.
Бечоралар дуо қила-қила кетишди.
Жойимизга қайтиб ўтирарканмиз аям Энди мен сенга ўтган сафар бўлган воқеани айтиб берай дедилар. Тўйингдан олдин Тошкентга келганимизда сумкада ўн етти ярим миллион пул бор эди. Ўшани шеригим олди деган гумонда таҳоратхонада қолдирибман. Қайтиб бориб сўрадим, тозаловчи татар аёл Сумкангда нима бор эди? деди.
Мен Дадамдан қолган кичик дуо китобчам, онамдан қолган тасбеҳим ва кейин... ўн етти ярим миллион пул дегандим у Нега биринчи пулни айтмадинг? деди.
Пул учун қайтмадим, пул қизимнинг сепи учун эди, топилмаса насиб қилгани бўлади, мен отам билан энамдан қолган нарсалар учун қайтдим деб жавоб бердим. Ҳалиги аёл нарсаларимни қандай бўлса шундай қайтариб берди, мукофатига ҳеч нарса олмади. Мен йўқотганимда нарсаларим эваз олинмай қайтарилсаю, мен бояги чол-кампирдан қандай қилиб мукофат олишим мумкин? Бу масаладаги ҳисоб-китоб мен билан Аллоҳнинг ўртасида ҳал бўлиб бўлган... Энди овқатингни е, ош бўлсин, деб кулиб қўйдилар...
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
❗️Сенаторлар сони 100дан 65 нафарга туширилмоқда
Бу янгиланаётган Конституцияда қайд этилган.
✅Батафсил инфографикада кўринг!
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель –Референдум куни.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
«Прописка» масаласига охирги нуқта қўйилиб, Ўзбекистон бўйлаб бемалол ҳаракатланиш, ҳар ким ўзи истаган жойида яшаш, уй-жой сотиб олиш ҳуқуқига эгалиги конституцияда алоҳида кўрсатиб қўйилмоқда
#yangilanayotgankonstitutsiya
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#рамазон_ибрати
ЯХШИЛИК ЗАНЖИРИ...
....Хижолат бўлманг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Мен бир ёрдамга муҳтож одамга кўмаклашдим, холос. Менинг ўзимга шу пайтгача қанча одам ёрдам қўлини чўзган – биргина Худога аён. Агар миннатдорчилик билдиришни жудаям хоҳлаётган бўлсангиз, ёрдамга муҳтож бирор одамга дуч келсангиз, унга ёрдам беринг ва мени эсланг....
Батафсил https://bit.ly/3AeW320
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Муборак рамазон ҳайити – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат байрами
Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити муносабати билан туман аҳлига йўллаган табриги.
Батафсил https://bit.ly/41skLbh
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
📃 Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
Ер юзидаги жамики ислом уммати қатори меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат рамзи – муборак Қурбон ҳайитини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, барча юртимиз мусулмонларини, бутун халқимизни ушбу улуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.
Ишончим комил, барчамиз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Янги Ўзбекистонни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч-осойишта, эркин ва фаровон яшайдиган, том маънодаги дўстлик ва бағрикенглик диёрига айлантирамиз.
Батафсил https://bit.ly/3NxbatZ
Каналимизни кузатиб боринг!!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги
Батафсил https://bit.ly/46mTtpA
Каналимизни кузатиб боринг!!
‼️Ўқитувчиларнинг йиллик узайтирилган меҳнат таътили 56 календарь куни этиб белгиланди
📌Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (263-сон, 26.06.2023) қабул қилинди.
📌Унга кўра, умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқитувчилари учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили 56 календар куни этиб белгиланди.
📌Ушбу қарорга оид бошқа янгиликлар ҳақида каналимиз орқали тез фурсатда хабар берамиз.
Каналимизни кузатиб боринг!!
❗️Бугун қисқартирилган иш куни
Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 28 июнь — Қурбон ҳайити байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.
Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
Каналимизни кузатиб боринг!!
“ОАВ — ислоҳотларимизнинг кўзгуси, менинг ишончли кучим” — Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар ҳақида фикр билдирди.
Каналимизни кузатиб боринг!!
📚 Oslodagi Daykman jamoat kutubxonasi
🔵Bunday kutubxonalardan Oslo shahrida 20 dan ortiq bor, lekin rasmdagisi 2020-yilda ishga tushirilgan, go‘zal me’moriy yodgorlik desa ham bo‘ladi. Kutubxona 2021-yil dunyoning eng yaxshi kutubxonasi bo‘lgan.
🔴Kutubxona doimo gavjum, binoga istalgan odam bemalol kirishi, aylanishi mumkin. Sizni eshikda na militsiya xodimi, na kutubxona xodimlari tekshiradi. Kitoblardan foydalanish uchun esa ro‘yxatdan o‘tish kerak bo‘ladi. Kutubxonadan ertalab soat 7:00 dan kech 23:00 gacha foydalanish mumkin.
🔵Kutubxonada yaxshi oshxona bor, printer, fotokopiya, 3D-printerlari bor. Kutubxonadan foydalanish tekin, lekin materiallar uchun, masalan, printer uchun ozgina to‘lash kerak bo‘ladi. Daykman kutubxonalarini jamoat kovorking markazi desa ham bo‘ladi. Faqat joy topib, o‘tirishga ulgursangiz bo‘ldi.
Каналимизни кузатиб боринг!!
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев:
– Биз олдин оммавий ахборот воситаларини эшитармидик, блогерлар бормиди? Бу ҳам бизни онгли равишда тарбиялаяпти.
Каналимизни кузатиб боринг!!
Ниҳоятда таъсирли ролик! Ўзингизни йиғидан тия олмайсиз!😢
Ҳаётимиз ҳам аслида шундай: баъзида яхшилик қилмоқчи бўлганларни тушунмаймиз.
Тушуниб етганимизда эса кеч бўлади...
Каналимизни кузатиб боринг!!
Яшаётган дунёмизнинг энг катта муаммоларидан бири – бу жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлар
Батафсил https://bit.ly/3CMoy8x
Каналимизни кузатиб боринг!!
УЧҚУДУҚЛИК ТИМУР "МДҲНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАЛАБАСИ" БЎЛДИ
Бугунги кунда Қозоғистон республикасида таҳсил олаётган 4- мактабнинг собиқ ўқувчиси Тимур Қидирбоев МДҲ талабалари ўртасида ўтказиладиган "Энг яхши талаба" танловида 2 ўринни тасвирий санъат ва графика йўналишида қўлга киритди.Ва ташкилотчиларнинг дипломини қўлга киритди.
Ўзбекистонда таълим олиб қўшни мамлакат ёшларидан ўзиб кетаётган ёшларимиз билан фахрланамиз. Ва уларга омад тилаб қоламиз!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Референдумгача_8_кун
📣 Ўзбекистон Республикаси референдумига 8 кун қолди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Ўзбекистонда илк бор Рамазон-Ҳайит байрами қачондан очиқ-ойдин нишонлана бошланган?
Бу воқеа бундан роса 33 йил олдин Марказий телевидениеда намойиш этилган 1 май паради репортажида айтиб ўтилган. Ўша вақтда илк бор юртдошларимиз Рамазон ҳайитини очиқ-ойдин байрам қилишган экан (архив)
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#рамазон_ибрати
СИНГЛИСИ БОРЛАРНИ ОНАСИ ЎЛМАС...
Батафсил https://bit.ly/3UTiymx
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Учқудуқ туманидаги Қизилқум жоъме масжидида ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан байрам намози адо этилди
Бугун эрта тонгда Учқудуқ туманидаги Қизилқум жоъме масжидида Рамазон ҳайити муносабати билан байрам намози ўқилди.
Муқаддас айём – Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин азиз учқудуқликлар!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati