Ҳудудда электр тармоғида келиб чиққан авария ҳолатини тиклаш сабаб бугун соат 9:00 дан 11:00 гача Ифтихор МФЙ ва Йўлчилар ОФЙдаги айрим хонадонлар электр тармоғидан узилади.
Туман электр таъминоти корхонаси.
👉/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#тунги_мутолаа
Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради.
Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим.
Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас.
Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди.
- Тузукмисан?
- Ха, узур, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораманда!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У рахмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Тахоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
Мен ортга қайтмоқчи хам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана тахоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида тахорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб тахорат олдим.
Одам кўп, бировни биров билан иши йўқ.
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди.
Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.
Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.
Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.
Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.
Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
Умрим бизнес билан ўткан экан.
Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллохга ҳамд айтдим.
Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда!
Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди...
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги фаолияти ягона платформада юритилади
Жорий йил 1 февралдан вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларда инсон ресурсларини бошқаришга мўлжалланган ягона плафторма — hrm.argos.uz электрон тизими жорий этилади.
▪️ Ушбу тизим қоғоз сарфини камайтириб, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг ягона маълумотлар базасини шакллантиради.
❗️Платформа vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) билан интеграллашган бўлиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан мувофиқлаштириб борилади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Навоийда йирик шамол электр станцияси қурилиши бошланди
Томди туманида 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайдиган шамол электр станцияси қурилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида бу йил Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига, қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилишини айтганди.
Манба: Kun.uz
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
УЧҚУДУҚЛИКЛАР УЧУН АЖОЙИБ ТАНЛОВ!
Учқудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан ташкил этилаётган навбатдаги танловда иштирок этиб, қуйидаги совғалардан бирини ютиб олинг!
1 ўрин: Велосипед
2 ўрин: "Босч" чоппер
3 ўрин: Болалар велосипеди
4 ўрин: Учқудуқ кеча ва бугун китоб альбоми
5-ўрин: 6 талик фужер
6-ўрин: Жадид адабиёти намоёндалари Абдурауф Фитрат китоби
7-ўрин: Салатница
8-ўрин: Қўл соат
9-ўрин: Чингиз Айтматов "Асрни қаритган кун"
10-ўрин: 6 талик фужер
11-ўрин: қўл соат
12-ўрин: Жадид адабиёти намоёндалари Абдулҳамид Чўлпон китоби
13-ўрин: 2 талик конфетница
14-ўрин: Қўл соат
15-ўрин: Мева учун идиш
16-ўрин: Жадид адабиёти намоёндалари Абдулла Қодирий китоби
17-ўрин: Қўл соат
18-ўрин: Қўл соат
19-ўрин: Графин
20-ўрин: Графин
⏰ Танлов 28 феврал куни 23:59да якунланади.
Ғолиблар 1 март куни эълон қилинади.
👉Танлов шартлари
@ccscabot
Иштирок этиш учун: 👉@ccscabot
2022-2023-ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилади
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрихон туманидаги “Elegant shoes and” корхонаси фаолияти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Elegant shoes and” в Шахриханском районе.
#Mirziyoyev #safar #Andijon #korxona
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ёмон гумонлардан ўзингизни асранг...
«Ҳозиргина онлайн эдинг, менга жавоб ёзмадинг!» деган гап ажаблантиради.
«Онлайн»
Бу ибора одамларнинг бир - бирларига ишончларини сўнишига сабаб бўлмоқда.
Нимага биз узрли сабаб қидирмаймиз?
Эҳтимол вақтим тиғиздир. Банддирман! Ёки қайсидир яқиним билар гаплашаётгандирман! Ухлаб ётгандирман, телефонимни болаларим ўйнаётгандир. Адашиб тармоққа киргандир...
Балки, ким биландир қизғин баҳс олиб бораётгандирман...
«Онлайн» эканлигим, бу сизни кутиб ўтирибман дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим, контактимда фақат сиз борсиз, дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим сизни кўриб туриб, кўрмасликка оляпман дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим, сиз билан гаплашиш учун фурсатим бор дегани эмас.
Яна бошқа ибора «last seen» (охирги бор кирган, кўринган)...
Сиз нимадир юборсангиз, мен уни очиб қарамасам, «қачон кирибди?» деб дарров титманг! Билмайсизку, эҳтимол кирган бўлсам ҳам кўришга улгурмагандирман!
Кўнглингизни тозаланг! Узр қидиринг! Бошқалар билан ўзаро риштангизни заиф санаб, шайтоннинг васвасаларига учманг! Айнан «Онлайн» сабаб қанчадан - қанча қалбларга дарз етди, алоқалар узилди, кўнгиллар бир - биридан узоқлашди!?
Бас «Чиройли гумон қилинг!» шунинг ўзи кифоя!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Бу_ҳақда_биласизми?
📝 МАЙДА БЕЗОРИЛИК УЧУН ҲАМ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР
✅ Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик —
базавий ҳисоблаш миқдорининг
➡️ уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки
➡️ ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#сўранг_жавоб_берамиз
МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?
Батафсил https://bit.ly/3QZ6pe1
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Инсон_қадри
Учқудуқда 50 кг. гуручдан ош дамланиб, 350 та тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.
🎥Лавхамиз шу хақда
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
В портале на обсуждение выставлен - Постановление Кабинета Министров РУз об утверждении положения о порядке выплаты ежемесячной надбавки (выслуга лет) работникам бюджетных организаций городов Учкудук, Зарафшан, Нурабад и Зафарабад за определённый срок работы.
Многие путают это с «районным коэффициентом». Если это постановление вступит в силу, заработная плата бюджетников, будет увеличена
https://regulation.gov.uz/oz/d/74849
Uchquduq, Zarafshon, Nurobod shaharlari va Zafarobod shaharchasidagi budjet muassasalari va tashkilotlari xodimlariga muayyan davr ishlaganlik uchun har oyda ustama (выслуга лет) to‘lash tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarori muhokamaga qo'yilgan.
Ko'pchilik adashtirib buni “rayonniy koeffitsient” bilan adashtirmoqda. Bu qaror kuchga kirsa, byudjetda ishlaganlar maoshiga quyidagicha ustama qo'shiladi
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
⚡️Uchquduqlik konchilar ekskavatorlar transportirovkasining samarador moslamasini yaratishdi
—-
⚡️Учкудукские горняки создали эффективное приспособление для перевозки экскаваторов
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАНИНГ ФАРҚИ ҚАНДАЙ?
Батафсил http://bit.ly/3XPfOad
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Байрам_Муборак
⚡️3-феврал аёл врачлар байрами.
Байрам АҚШдаги биринчи аёл шифокор Элизабет Блекуэллнинг туғилган кунига бағишланган. 1821 йил 3-февралда туғилган Блеквелл аёлларга тиббиётда кириш ва тенгликни таъминлашга ёрдам берадиган ҳаракатга асос солган. Байрам 2016 йилдан бери нишонланиб келинмоқда.
👉/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрди
Президент вилоятнинг Қўштепа туманига ташриф буюриб, “Global textile infinity” кластерининг тўқимачилик корхонаси билан танишди ҳамда водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
📢📢Aholi salomatligi-yurt boyligi...
🔷Uchquduq tuman Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi bo'limida O'zbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qo'mitasining 2022 yil 23-dekabrdagi 7-sonli yig'ilish bayoni ijrosi bo'yicha mahallalarni va aholi yashash xonadonlarini sanitariya-epidemiologik jihatdan takomillashtirish bo'yicha berilgan topshiriqlar yuzasidan "Oltintog'" OFY yig'inida aholi bilan suhbat o'tkazildi.
🔷Xonadon sanitar orastaligini ta'minlash, ovqatdan zaharlanish holatlarini oldini olish, yuqumli va mavsumiy kasalliklar oldini olishda birinchi navbatda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tavsiyalar berildi. Shuningdek,maktab va Maktabgacha ta'lim tashkilotida sanitariya nazorati o'tkazildi.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
❗️Расман: Эртага, 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги метан «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Бунда эртадан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.
ТЕЗ ОРАДА УЧҚУДУҚДА МЕТАН ҚАЧОН БЕРИЛИШИНИ АНИҚЛАБ БИЛДИРАМИЗ. БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
https://uza.uz/uz/posts/yoshlarning-askariyat-murozhaatlari-izhobiy-hal-boldi_450217
Читать полностью…#ИШГА_ТАКЛИФ
⚡️2023 йил 3 февраль куни соат 14:00 да “Navoiyuran” ДК Учқудуқ ишлаб чиқариш майдони Геотехнология конида бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш бўйича суҳбат ўтказилади.
🔰B S, D категорияси бор бўлган ҳайдовчилар учун махсус автотранспорт участкасида 3 та бўш иш ўрни мавжуд.
📌Талабгорларга қўйиладиган талаблар:
➡️ 2 йил иш стажига бўлиши керак;
➡️D категорияси бор – 2 нафар ҳайдовчи;
➡️B S категорияси бор – 1 нафар ҳайдовчи;
☎️Мурожаат учун телефон: 79 - 507 - 61 – 29
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Бу ерда давлат раҳбари “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган тўқимачилик корхонаси билан танишди.
—
Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Андижанскую область началась с Бустанского района. Здесь глава государства ознакомился с текстильным предприятием общества с ограниченной ответственностью «Сайёра фаввораси».
#Mirziyoyev #safar #Andijon #korxona
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учқудуқ туман бўлими:
БИЗ КОРРУПЦИЯ ҚАРШИМИЗ!!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Joriy yilning 24-yanvar kuni Uchquduq tuman "Kelajak" yoshlar markazi binosida yoshlar o'rtasida "Yoshlar-uchinchi renesans bunyodlari" nomi kitob taqdimoti bo'lib o'tdi. Kitob taqdimotidan so'ng "O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun" munosabati bilan tashkil etilgan esselar tanlovi g'oliblari taqdirlandi.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
✅Kun fakti Qizig'i shundaki, ismi Nobel mukofoti bilan bog'liq bo'lgan Alfred Nobel kimyogar, muhandis va birinchi bo'lib dinamit ixtiro qilgan. Uning kimyo bo'yicha sevimli mashg'ulotlari ko'proq harbiy sanoat edi.
U o'zining pulini fizika, kimyo, fiziologiya, tibbiyot va tinchlik va adabiyot sohasidagi tadqiqot mukofotlari uchun sarflashni talab qiladigan taniqli vasiyat qoldirdi. Xususan, u o'z irodasining 94 foizini vasiyat qildi, bu pulning ekvivalenti bugungi kun me'yorlari bo'yicha taxminan 200 million dollarni tashkil etadi.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Navoiy viloyati bo'yicha 1437 ta tadbirkorlik uchun yer uchastkalari mulk va ijara huquqi bilan savdoga chiqariladi
🔷 Navoiy shahridan 53 ta (ko'rish)
🔷 Zarafshon shahridan 213 ta (ko'rish)
🔷 G'ozg'on shahridan 46 ta (ko'rish)
🔷 Karmana tumanidan 223 ta (ko'rish)
🔷 Konimex tumanidan 97 ta (ko'rish)
🔷 Qiziltepa tumanidan 186 ta (ko'rish)
🔷 Navbahor tumanidan 193 ta (ko'rish)
🔷 Nurota tumanidan 119 ta (ko'rish)
🔷 Uchquduq tumanidan 99 ta (ko'rish)
🔷 Tomdi tumanidan 58 ta (ko'rish)
🔷 Xatirchi tumanidan 150 ta (ko'rish)
Barcha hududlarda yer uchastkalari auksion savdolariga chiqarish bo'yicha ishlar amalga oshirilmoqda.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА БУГУНГИ ЧЕКЛОВЛАР
Бугун 24 январ куни 1 соатдан вақти оралиғида қуйидаги маҳаллаларда :
9:00 дан - 10:00 гача: Aлишер Навоий маҳалласида
10:00 дан - 11:00 гача: Айтим, Мустақиллик
маҳалласида
Эслатиб ўтамиз ушбу чеклов графиклари фақат фавқулодда, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида авария ҳолатларини олдини олиш, истеъмол ортиб кетгандагина амал қилади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Дунё аҳолиси сонининг ўсиши секинлашмоқда
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2022 йилда 753,6 минг кишига кўпайган.
Дунёда доимий аҳоли сонининг йиллик кўпайиши:
— 2017 йилда – 86 млн. киши;
— 2018 йилда – 84 млн. киши;
— 2019 йилда – 81 млн. киши;
— 2020 йилда – 76 млн. киши;
— 2021 йилда – 68 млн. киши;
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 8034,3 млн. кишини ташкил этган.
— Эркаклар – 50,5 фоиз;
— Аёллар – 49,5 фоиз.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
✅4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Анвар Усманов “Айтим” МФЙ аҳолиси томонидан газ бўйича тушган мурожаат юзасидан маҳаллага бориб, муаммони жойида ўрганди.
📎Муаммоларни ижобий ҳал этиш учун тегишли масъул ташкилот ходимлари жалб этилди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
🇺🇿🏆 🌠 BESH TASHABBUS OLIMPIADASI 🏆 ikkinchi mavsumida ✅🎉 27-30 yosh toifasida ⛹🏻♂️sportning Stritbol yo'nalishida ⛹🏼 Abay MFY jamoasi viloyat bosqichida 1-o’rinni egallaganligi munosabati bilan Abay MFY jamoasiga 🏓 Stol tennisi 🏓 viloyat hokimi tomonidan sovg’a sifatida taqdim etildi!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati