#ОАВ_биз_ҳақимизда
САРҲИСОБ: Учқудуқ тумани мактабгача таълим ташкилоти фаолияти
Бу ҳақида Ўзбекистон 24 каналида ҳикоя қилинди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналиши
Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокараларда яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.
1️⃣ Инсон капиталини ривожлантириш ва давлат бошқаруви учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш. Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби иштирокида бошқарув, шаҳарсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация, инновациялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида биргаликда давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, Давлат бошқаруви академияси негизида Сингапурнинг етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда давлат хизматчиларини интенсив қайта тайёрлаш дастури ишга туширилади.
2️⃣ Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш. Музокараларда Сингапурнинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси, замонавий технологиялари ва бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини хусусийлаштириш дорасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва таркибий ўзгартириш, кейинчалик уларни IPOга чиқариш ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш учун қўшма Инвестиция жамғармасини тузиш таклиф қилинди.
3️⃣ Илғор “яшил” технологиялар ва рақамли ечимларни жалб қилиш. Сингапурнинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини жорий қилиш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг “яшил” ривожланиш бўйича инновациялари ва технологияларини қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.
4️⃣ Шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларни такомиллаштириш. Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш, кўкаламзорлаштириш, коммунал хўжалик соҳаларида ҳамкорлик бўйича тадбирлар келишиб олинди. Ўзбекистонда инфратузилма ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма Лойиҳалаштириш ва инжиринг марказини ташкил этиш бўйича келишув бу борадаги биринчи қадам бўлди.
5️⃣ Инвестициялар ва ўзаро савдони кенгайтириш, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
⚡️⚡️⚡️Бугун, 17 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
"E-AUKSION" elektron savdo platformasida Navoiy viloyatidagi savdoga chiqarilgan mol-mulklarni doimiy kuzatib boring hamda shaffof savdolarda ishtirok eting!
Ayni paytda Navoiy viloyatidagi 7099 dan ortiq Davlat mulki ob'ektlari hamda aktivlari va yer uchastkalari elektron savdo maydonchasi orqali sotuvga qo'yilgan.
🔷 86 ta Davlat aktivlari (ko'rish)
🔷 100 ta ijaraga beriladigan davlat mulklari (ko'rish)
🔷 108 ta ko'chmas mulklar (ko'rish)
🔷 52 ta avtotransport vositalari (ko'rish)
🔷 4043 ta dexqon xo'jaligiga mo'ljallangan yerlar (ko'rish)
🔷 1182 ta tadbirkorlik va shaharsozlik uchun yerlar (ko'rish)
🔷 49 ta Yer qa'ri uchastkasidan foydalanish huquqi (ko'rish)
🔷 4 ta Maxsus texnikalar (ko'rish)
🔷 3 ta daryo o'zanlarini tozalash (kar'er) (ko'rish)
🔷 4 ta boshqa turdagi mulklar (ko'rish)
🔷 1452 ta ko'chma savdo do'konlari (ko'rish)
🔷 26 ta "O'zpaxtasanoat" AJ mol-mulklari (ko'rish)
🔷 155 ta "O'zagrokimyohimoya" AJ mol-mulklari (ko'rish)
❗️Ўзбекистон давлат хизматчиларини Сингапурда ўқитиш йўлга қўйилади
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Сингапур Миллий университети тизимидаги Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактаби, шунингдек, Сингапур Давлат хизмати коллежи билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.
Дастлабки келишувга кўра, 2023 йил мобайнида 200 нафарга яқин давлат хизматчилари Сингапурда давлат бошқаруви, давлат сиёсати, давлат хизмати, инсон ресурсларини бошқариш ҳамда халқаро алоқалар ва глобал муаммолар йўналишларида малака оширади ва стажировкадан ўтади.
▪️ Маълумот учун: Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби дунёдаги энг юқори нуфузга эга бўлган давлат бошқаруви мактабларидан бири бўлиб, Осиё прагматизми ва Ғарб таълимининг энг илғор йўналишларини ўзида уйғунлаштирган.
2004 йилда ташкил этилганидан буён бутун дунё бўйлаб 3 500 дан ортиқ лидер битирувчиларни тайёрлаб берган.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Тунда шовқин қилсангиз жарима нақд!
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни
➖ баланд овоз билан қўшиқ айтиш,
➖ мусиқа чалиш,
➖ товуш сигналлари бериш,
➖ хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш,
➖ турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш,
➖ шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Учқудуқ туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Усманов томонидан, сектор ҳудудида "махаллабай" юриб қиш мавсумида коммунал соҳа бўйича "Айтим" МФЙда аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатлар юзасидан ўрганишлар ўтказиб, тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Uchquduq tuman xalq ta'limi bo'limiga qarashli umumta'lim maktablarida o'quvchilar soni
❇️❇️Uchquduq tuman xalq ta’limi bo’limi axborot xizmati❇️❇️
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#ОАВ_биз_ҳақимизда
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ: ҚУЁШ ҚУВВАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ Учқудуқ тумани мисолида
Бу ҳақида Ўзбекистон 24 каналида ҳикоя қилинди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ИСИТИШ ҚОЗОНХОНАЛАРИДА ЗАХИРА СУВНИНГ ОЗАЙГАНЛИГИ САБАБ АВАРИЯ ҲОЛАТИ КЕЛИБ ЧИҚИШ ҲОЛАТИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА БУГУН СОАТ 16.00 ГАЧА УЧҚУДУҚ АҲОЛИСИГА ИССИҚ СУВ ТАЪМИНОТИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТЎХТАТИЛДИ. ҲОЗИРДА ТЕЗКОР ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Президент: "Ҳамма раҳбарлар шуни ҳис этиши керак: энди бундай давом этиши мумкин эмас"
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.
Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.
Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.
Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.
Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter
УЧҚУДУҚЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА
СУВ РЕЗУРВЛАРИДА СУВ САТҲИНИНГ ПАСАЙГАНЛИГИ САБАБЛИ БУГУН СОАТ 11.00ДАН 16.00ГАЧА УЧҚУДУҚ БЎЙИЧА СОВУҚ СУВ БОСИМИ ВАҚТИНЧА КАМАЯДИ.
"ИССИҚЛИК МАНБАИ" ДУК
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.
"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.
Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.
Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.
Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.
"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.
Facebook|Instagram|Twitter
⚡️⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ (БИРЛАМЧИ, ИККИЛАМЧИ ВА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАШ).⚡️⚡️
Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ипотека кредитлари бўйича янгиланган талабларини маълум қилди.
☑️Ипотека кредитлари шартлари қуйидагича белгиланди:
▪️Кредит қуйидаги мақсадларга ажратилади:
1. Қарз олувчи яшаши кўзда тутилган, фойдаланишга топширилган, турар-жой (бирламчи ва иккиламчи уй бозоридан) сотиб олиш учун;
2. Қарз олувчи яшаб турган хонадонни қайта таъмирлаш учун.
Таркибий ўзгартиришлар (реконструкция) бунга кирмайди. Ипотека кредити хисобига сотиб олинган турар-жой қарз олувчининг асосий яшаш жойи бўлиши шарт.
▪️Кредитлашга мувофиқ турар-жой тури:
1. Якка тартибда қурилган уй-жойлар (ҳовли), ёки кўп қаватли уйдаги хонадонлар.
2. Яшашга тайёр бўлмаган уйлар талабга номувофиқ ҳисобланади.
▪️Ипотека кредитининг гарови:
Ипотека кредити остидаги (сотиб олинадиган ёки қайта таъмирланадиган) уй.
▪️Қарз олувчи ёши:
18 ёшга тўлган ва ундан юқори.
▪️Турар жойнинг географик жойлашуви:
Мамлакат бўйлаб.
▪️Кредит фоиз ставкаси:
1. Турар жой сотиб олиш учун – ЎзИҚМК ставкаси + 5% гача тижорат банк устамаси (18%гача);
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун – ЎзИҚМК ставкаси + 4% гача тижорат банки устамаси (17%гача).
▪️Мақбул қарз олувчилар:
Мунтазам (доимий) даромад манбаларига эга бўлган шахслар бўлиши лозим.
▪️Кредит суммаси миқдори:
1. Турар-жой сотиб олиш учун - 400 млн. сўмгача;
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун - 80 млн. сўмгача.
▪️Кредит қайтариш жадвали:
Ҳар ойлик тўлов, аннуитет шаклида, имтиёзли даврсиз бўлиши керак. Аннуитет шакл - бу кредит муддатининг охиригача бир хил тўлов тўланади.
▪️Кредит муддати:
1. Турар-жой сотиб олиш учун - камида 10 йил максимал 20 йил;
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун максимал - 10 йил.
▪️Умумий қарз юки (ДТИ):
ДТИ ≤ 50% (Қарздор ва биргаликда қарз олувчининг жами жорий кредит тўловларини ҳисобга олган ҳолда).
▪️Олдиндан тўлов:
1. Турар-жой сотиб олиш учун- камида 25% (Бирламчи ва иккиламчи);
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун- талаб қилинмайди.
▪️Қарз олувчининг максимал ойлик соф даромади:
15 млн. сўм.
Қарз олувчининг ойлик соф даромади етмаган тақдирда, қўшимча қарздор қилиб фақат биргаликда яшовчи хўжалик аъзоларини жалб қилиш мумкин.
▪️Иккинчи ипотека кредити:
Мумкин эмас.
Қуйидаги ҳоллар «Иккинчи ипотека кредити» деб ҳисобланади:
1. Жорий ипотека кредити ҳисобига олинган уй-жой учун янги ипотека кредити олиш.
2. Мавжуд ипотека кредити бўлса.
▪️Гендер талаби:
Ипотека кредитларининг камида 35% аёлларга тақдим этилиши зарур.
▪️Турар-жой суғуртаси:
Турар-жойнинг 100% қайта тиклаш қиймати.
▪️Турар-жой мулкини баҳолаш:
Махсус лицензияга эга мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланиши керак.
☑️Ушбу кредитлар қуйидаги тижорат банклари томонидан ажратилади:
▪️Агробанк, Асакабанк, Инфин банк, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ориентфинансбанк, Туронбанк, Hamkorbank, Халқ банки, Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Қишлоққурилишбанкларнинг жойлардаги барча филиаллари.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш сектор раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири
Кеча 16 январ куни Учқудуқ тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор рахбари А.Е.Райханов "Мустақиллик"МФЙда аҳоли билан учрашиб, маҳаллаларда содир этилган бир қатор жиноятлар ва кибержиноятлар айниқса, ёшлар томонидан содир этилаётган ўғрилик жиноятлари, безорилик, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги мессенжерлар билан боғлиқ фирибгарлик жиноятларини танқидий муҳокама килиб, унинг келиб чиқиш сабаблари ва келгусида жиноят ҳамда хуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар билан таништириб, "Қонун устувор-жазо мукаррар" эканлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди, Туман ёшлар ишлари агентлиги, ИИБ ходимлари, профилактика инспектори ва уюшмаган ёшлар билан ҳамкорликни мунтазам йулга куйиш мақсадида йиғилганларга ИИБ масъулларининг ташриф коғозлари ва брошюралари тарқатилди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
⚡️⚡️⚡️Сингапурда янги турдаги орхидеяга «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» номи берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди.
Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.
Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи — «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ЭЪЛОН!!!
Ҳурматли тумандошлар! Зарафшон шаҳридан узатилаётган сув заҳирасининг пасайишини инобатга олиб, бугун Учқудуқ шаҳрида 12:00 дан 16:00 га қадар совуқ сув узатилиши тўхтатилади, шу муносабат билан заҳира сувларини олиб қўйишингизни сўраймиз.
"ИССИҚЛИК МАНБАИ" ДУК
https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
❗️Тошкентда ўқиш 23 январдан бошланади
Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши маълум қилинди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
• Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият
• Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик, Умид, Ғурур.
• Уч нарса қадрли: Севги. Ишонч. Ҳалоллик.
• Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.
• Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.
• Уч нарса одамни ҳароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.
• Учта гапни айтиш қийин: Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Россиядан Ўзбекистонга ўқишини кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди
Ташқи ишлар вазирлиги хулосаси билан, Украина билан чегарадош бўлган Россия ҳудудларидаги олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистонга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди.
Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари керак.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Ҳисобот топширувчи кичик корхона ва микрофирмалар диққатига!
✅ Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан тақдим этиладиган 2022 йил якунлари бўйича “1- kb” йиллик статистика ҳисоботини топширувчи кичик тадбиркорлик субъектлари (хорижий капитал иштирокидаги корхоналар)га ҳисобот топширишда услубий ёрдам бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан оn-line мулоқотлар ташкил этилмоқда.
✅ Ушбу оn-line мулоқотларда “1- kb” шакли ҳисоботининг ҳар бир бўлими ва ундаги кўрсаткичлар бўйича саволларингизга атрофлича жавоб берилади.
✅ Оn-line мулоқотлар “STATISTIKA” телеграм каналида (ҳавола /channel/statistika_rasmiy) 2023 йилнинг 16 январидан 27 февраль кунига қадар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 га қадар доимий тарзда ташкил этилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, кичик корхона ва микрофирмалар учун “1- kb” йиллик статистика ҳисоботини топшириш муддати 2023 йилнинг 27 февраль санасида якунланади.
❗️Оn-line мулоқотларда фаол иштирок этинг!
"Мамлакат энергетика тизими бундай синовларга тайёр эмаслигини кўрсатди".
"Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аномал совуқ оқибатларини юмшатиш бўйича қатор таклифларини илгари сурди. Таклифлар шу кунларда республика бўйлаб кузатилаётган электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга аҳолининг эътирозлари, фикрларига таяниб ишлаб чиқилди.
@uzbyuksalish
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган ғайритабиий совуқ об-ҳаво заифлаша бошлади. Ҳафтанинг ўрталарига келиб кунлик ҳарорат кўтарилади +2 даражагача, кечаси ҳарорат -13 даражагача совуқ бўлади.
Бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.
Республика йўлларида айрим жойларда музлик қолади. Бундан ташқари, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлинг!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
"ОЛТИН КЎЛ"НИНГ ҚИШ МАНЗАРАЛАРИ . СУВ СИРТИ МУЗЛАГАН..
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Шунингдек, ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширилди.
Ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-наво тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Ёнғинни олдини олиш бўйича амалий ва тушунтириш ишларини кучайтириш, хонадонма-хонадон иситиш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.
Автомобилга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.
Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.
Умуман, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди.
Йиғилиш якунида тегишли мутасаддилар ва ҳудудлар ҳокимлари ҳисобот берди.
Facebook|Instagram|Twitter
Шу билан бирга, бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.
"Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?", - дея савол қўйди давлат раҳбари.
Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.
ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.
Президент энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилишини таъкидлади.
Ушбу мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш лозимлиги, қолаверса, ушбу давлатдан 4,7 миллиард долларгача қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани учун ҳам бу ташриф муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштиришга ҳам инвестициялар жалб қилинади.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.
Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.
Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.
Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.
Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.
Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.
Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.
Facebook|Instagram|Twitter
⚡️⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШ ҲАҚИ ВА БОШҚА ДАРОМАДЛАР СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ⚡️⚡️
☑️Президентимизнинг ПҚ-377-сонли қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.
▪️Бунда имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади. Бу 73,6 млн. сўмгачани ташкил этади. Айни пайтда амалдаги кодексга кўра, бу сумма 15 млн. сўмгача этиб белгиланган.
▪️Мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 36 ой ичида бегоналаштирилганда, даромадлар солиққа тортилади.
Яъни, агар сиз ушбу имтиёзлардан фойдаланган бўлсангиз, уй-жойингизни уч йил давомида сотманг. Агар сотсангиз сизга қўлланилган имтиёзлар қайтариб олинади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание по принимаемым мерам бесперебойного обеспечения населения энергоресурсами в зимний сезон.
Facebook|Instagram|Twitter