❗️НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА 2023 ЙИЛНИНГ 18 ЯНВАРИДАН 350 ТА МАКТАБДА ДАРСЛАР БОШЛАНАДИ
✅Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Навоий вилояти бўйича берган об-ҳаво маълумотларига таянилган ҳолда, жорий йилнинг 18 январь кунидан Навоий вилоятдаги 350 та мактабларда қишки таътилдан кейинги дарслар бошланади.
❇️Ота-оналарнинг истак-хоҳишлари ҳамда об-ҳавонинг стабиллашуви ҳисобга олиниб, Зарафшон шаҳридаги 13 та мактабда ўқиш жараёни эртага, 16 январдан бошланишини маълум қилинади.
Навоий вилояти халқ таълими матбуоти
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: МАСАЛА БАРТАРАФ ЭТИЛГАН ВА НАЗОРАТГА ОЛИНГАН
Бугун markaz.24.uz каналида Учқудуқ тумани марказидаги чиқиндихоналардаги аҳвол ҳақида танқидий материал тарқатилди.
Ҳозирда тегишли мутасадди ташкилотлар ишчи-ходимлари томонидан чиқиндихоналарда тозалаш ишлари олиб борилди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида мутасадди идоралар вакиллари иштирокида гуруҳ тузилиб, барча чиқиндихоналарнинг тозалиги назоратга олинган.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Учқудуқ туманида газ таъминотидаги ислоҳотлар "Диёр 24" да.
🎥 Лавҳамиз шу ҳақда
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
"Учқудуқ" маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Миллий армиямиз — Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбир аввалида ШКБ директори Н. Ахатов сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг туманда фаолият юритаётган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва ШКБ ИҲҚОнинг бир гуруҳ ходимларига фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида маданият саройи хонандалари 98818-ҳарбий қисм ҳарбийлари иштирокида Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар куйланди, саҳна кўринишлари, ҳарбий чиқишлар намойиш этилди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Учқудуқ_маданият_саройидан
Саҳнадан томошабинларга кўчган қўшиқ матни. УЧҚУДУҚ. бу ҳаммамиз учун фахр. Манимча мадҳиямизни билганимиздек она Учқудуғимиз ҳақидаги бу қўшиқни ғурур билан ҳар биримиз куйлай олишимиз керак!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Учқудуқ_маданият_саройидан
"Наво" нинг Бу менинг Онам лойиҳаси😂
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Учқудуқ_маданият_саройидан
80 йилларнинг аншлаги Чак чаки борони Баҳор.....
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
📢📢📢UChQUDUQ TUMAN SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIK OSOYISHTALIK VA JAMOAT SALOMATLIGI BO'LIMI OGOHLANTIRADI!!
🔥🔥🔥"Yangi yil" bayramimiz xavfsiz va betalofat o'tsin!!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
❗️Илк марта якшанбага тўғри келган байрам — дам олиш куни душанба кунига кўчирилади
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
❗️Янги вазирликлар рўйхати тасдиқланди
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 21 тагача қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда.
Янгиланган вазирликлар рўйхати:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун, 23 декабрь куни Учқудуқ туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида 2 нафар ёшларнинг ҳатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Йиғилишни Учқудуқ туман ИИБ, комиссия раиси ўринбосари Жўраев Абдулла Исроилович бошқариб борди. Комиссия йиғилишида комиссия аъзолари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Йиғилиш давомида вояга етмаганларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан комиссия аьзоларининг таклиф ва хулосалари эшитилди.
Учқудуқ тумани ИИБ ҲПБВЕ ва ЁЎҲПТЭГ катта инспектори лейтенант Ш.Норчаев
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
БАЙРАМ ОЛДИ ЯРМАРКАЛАР – ОЛИС ОВУЛЛАРДА
Батафсил https://bit.ly/3YIkZdk
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
O‘zbekistonda 2 nafar bolali oilalar soni eng ko‘p ulushni tashkil etadi
Davlat statistika qo‘mitasi uy xo‘jaliklari tanlanma kuzatuvlari ma’lumotlariga asosan 2022-yilning yanvar-noyabr holatiga ko‘ra 16 yoshgacha bolalari mavjud bo‘lgan uy xo‘jaliklari 74,7 %ni tashkil etdi.
Shundan:
- bir bolalilar 22,8 %;
- ikki bolalilar 26,2 %;
- uch bolalilar 18,1 %;
- to‘rt va undan ko‘p bolalilar 7,6 %.
Kuzatuv natijalariga ko‘ra, 25,3 % uy xo‘jaliklarida 16 yoshgacha bo‘lgan bolalar mavjud emas.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
УЧҚУДУҚ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯДАН ФОЙДАЛАНИШГА ЎТДИ
Бу ҳақида «Диёр 24» | да ҳикоя қилинди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ЯНГИ ЙИЛНИНГ ТЎКИН ДАСТУРХОНИ "ХАВФСИЗ" БЎЛСИН!
❗️Навоий вилояти Учқудуқ туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан янги йил байрами муносабати билан Деҳқон бозор ва ярмаркаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
🔷Тадбиркорларга сифатли ва истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши кераклиги, шунингдек, аҳолига консерва маҳсулотлари, муддати ўтган, сифати тез бузиладиган истеъмол маҳсулотлари етказиб берилмаслиги юзасидан санитария назоратлари ва тарғибот тадбирлари кучайтирилмоқда.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ЎҚУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
❗️Учқудуқ туманидаги барча мактабларда қишки таътил яна узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган баҳодир ва довюрак ҳарбийларимизга Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
—
С 31-й годовщиной образования Вооруженных Сил Узбекистана и Днем защитников Родины вас, храбрые наши воины, верные священной присяге, с честью выполняющие свой долг на суше и в воздушном пространстве!
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар
—
Самые важные и яркие события в деятельности Президента Шавката Мирзиёева в 2022 году
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Учқудуқ_маданият_саройидан
"Наво" нинг концертига киролмаганлар учун жонли ижродаги қўшиқлар.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Учқудуқ_маданият_саройидан
Болалигимизда акаларимиз опаларимиз бу қўшиқларга шунақанги рақсга тушишардики.. Рақсга тушар Шаҳнозалар...
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Учқудуқ_ маданият_ саройидан
Бугун учқудуқлик санъатсеварлар учун Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ижод қилаётган "Наво" гуруҳи концерт дастурини намойиш этди. Ретро қўшиқлар ўрта авлодни ёшлик йилларини ёдга солди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#XUSHXABAR
Kuni-kecha "NKMK" AJ Shimoliy kon boshqarmasi mehnat jamoasi sulfidli maʼdan qazib olish bo‘yicha yillik rejani hamda oltin ishlab chiqarish bo‘yicha davlat buyurtmasini muddatidan oldin oldin bajardi.
Shimoliy kon boshqarmasi jamoasini ulkan g‘alaba bilan samimiy muborakbod etib, sharafli ishlarida muvaffaqiyatlar tilaymiz!
— — — — — — — — —
#ХОРОШАЯ_НОВОСТЬ
На днях трудовой коллектив Северного рудоуправления АО "НГМК" досрочно выполнил годовой план по добыче сульфидных руд и государственный заказ по производству золота.
Искренне поздравляем коллектив Северного рудоуправления с большой победой и желаем им дальнейших успехов!
Kanalga ulanish: 👇👇👇
/channel/ngmkofficial
💻 Sayt 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube 📱Linkedin
❗️Вазирлар Маҳкамаси штати 55%га қисқартирилмоқда
Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.
Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади.
❌Тугатилмоқда:
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.
Унинг ўрнига Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
⚡️2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
2 январь – душанба;
30 июнь – жума.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
УСТОЗ ШОГИРДЛАР БИР ЖАМОАДА ЗАКОВАТДА КУЧ СИНАШДИ!
Бугун туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассалари ўқувчилари ва ўқитувчиларидан таркиб топган жамоалар орасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Туман халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, "Заковат интеллектуал клуби" ННТ ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилган танловда иштирок этган 9 та жамоага 2 тур давомида берилган саволлар ва қўшимча саволлар натижасида қуйидаги натижалар қайд этилди. Фахрли 1-ўрин 7-мактаб жамоасига, 2-ўрин 5-мактаб жамоасида ва 3-ўрин 20-мактаб жамоаларига насиб этди. танлов ғолибларига туман маънавият ва маърифат бўлими томонидан диплом ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
https://uza.uz/uz/posts/uchquduqlik-yoshlar-muvaffaqiyatga-erishish-sirlaridan-xabardor-boldi_438191
Читать полностью…Диққат! “Док-1 Макс” (DOK-1 MAX) дори (таблетка ва сироп) воситалари болалар ўлимига сабаб бўлаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. ССВ вазиятни ўрганилаётганини маълум қилган.
Самарқанддаги болалар шифохонасида Док-1МАКС препарати сабаб 15 нафар бола вафот этгани айтилмоқда.. Ушбу дори воситаларининг Ўзбекистондаги савдоси 22 декабрдан вақтинча тўхтатилган.
Огоҳ бўлинг. Ҳозирча ушбу дорилардан фойдаланманг. Айниқса болаларга берманг! Хабарни таниш-нотанишларгаям улашинг. Ҳозирги ҳавода шамоллаганлар кўп, баъзилар шу доридан ҳозир, айни дақиқалардаям фарзандига ичираётган бўлиши мумкин.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилади.
1000 сўм бўлган танга кўринишидаги пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.
1000 сўмлик танга бугунги кунда муомалада бўлган 1000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда муомалада бўлади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Учқудуқ туман 1-сон ДМТТнинг кичик гуруҳларида янги йил тадбирлари ўтказилди. Байрамда жажжи қалблар орзу қилган қорбоба ва қорқизларнинг кириб келиши ва улар билан биргаликда шеър ва қўшиқлар куйлашиб, рақсларга тушиши ва қизиқарли ўйинлар ўйнаши болажонларга ўзгача хурсандчилик бағишлади . Тадбир сўнгида болажонларнинг қорбобо ва қорқиздан олган совғалари эса янги йил байрамидан олган таассуротларини яна бир бор бойитди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati