Экстремал машғулотлар — Саёҳатчилар чўққиларга чиқишга қандай тайёрланишади
Ҳар қишда саёҳатчи Шароф Эгамбердиев ва унинг жамоаси дунёнинг турли бурчакларидаги баландликларга чиқиш учун тайёргарлик кўришади. Бу сафар улар 3100 метр баландликдаги Шахтёр чўққисини забт этишди.
Атрофни кўришнинг умуман иложи йўқлигига, қор бўрони ва кучли совуққа қарамай, саёҳатчилар чўққига кўтарилди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
УЧҚУДУҚ ТУМАНИ “ЯХШИ” ҲУДУД ТАРКИБИГА ЎТКАЗИЛАДИ
бу ҳақда сессияда маълум қилинди
Батафсил 👇 👇 👇
https://uchquduq.uz/matbuot-xizmati/yangiliklar/item/1457-uch-udu-tumani-yakhshi-udud-tarkibiga- tkaziladi
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#латифанинг_ёмони
Ҳамжиҳатлик
Эр уйига келмади. Хотин кечаси билан мижжа қоқмай чиқди. Тонг саҳар эрининг дўстига қўнғироқ қилди.
– Ваҳобжон акам келмадилар. Хабарингиз йўқми, қаёқда юрибдилар?
– Ташвиш қилманг, келин, – деди эрининг дўсти - Ваҳобжон бизникида ётиб қолди. Кечаси мажлис чўзилиб кетди...
Хотин эрининг иккинчи дўстига қўнғироқ қилди.
– Шунгаям бўғиласизми? – деди иккинчи дўст. – Кеча Чирчиққа борувдик. Хизматчилик-да! Ваҳобжон бизникида эди...
Хотин эрининг учинчи дўстига ҳам қўнғироқ қилди.
– Хавотир олманг, янгажон! – деди учинчи дўст. – Кеча десангиз, чет элдан меҳмонлар кеп қолса бўладими! Шуларни жойлаштиргунча тонготар бўлиб кетди. Ваҳобжон ака бизникида ётиб қолдилар...
Хотин фиғони фалакка чиқиб, дугонасига қўнғироқ илди:
– Эрим уйга уйга келмади. Учта ўртоғига қўнғироқ қилсам, уччаласиям эринг меникида ётиб қолди дейди!
Дугонанинг жаҳли чиқиб кетди:
– Э, Худо олсин, ёлғончиларни! Уччаласиям бекор айтибди! Эринг меникида эди!
©️ Ўткир Ҳошимов
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима камайтирилиши кутилмоқда
Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг хабар беришича, ЎзЛиДеП фракцияси ушбу тартибни белгилайдиган қонунни маъқуллаган.
Хабарда айтилишича, таҳлиллар натижасида тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши автомобилларнинг тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмагани ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлигига боғлиқлиги аниқланган.
Қонун лойиҳаси билан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилиб, такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чиқарилмоқда.
Бундан ташқари, депутатлар коррупцион ҳолатлар олдини олиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган «энг кам» ва «энг кўп» миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқариб ташланяпти.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди
Бу ҳақда қонун 12 январь куни президент томонидан имзоланди. Энди прокурор фақат қонунда белгиланган ҳолда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкин.
Янги қонунга кўра, инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишлар иқтисодий судларга тааллуққли бўлади.
Бундай ишлар инвестициявий низо бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид иш бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра Олий суд томонидан кўрилиши мумкин.
Шунингдек, ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилди, аммо кассация тартибида кўрилган иш такроран кўрилиши мумкин.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Бухорода тилла тақинчоқ ўғрилари қум-тупроқда қолдирилган оёқ излари орқали топилди
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Бухорода таниши билан саломлашиш учун машинасини йўлнинг ўртасида тўхтатган ҳайдовчи жаримага тортилди
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
❓#Биласизми
Кўча чироқлари нури сабаб 80 фоиз одам тунги осмонни кўролмайди
Америкалик олимларнинг айтишича, кўчадаги тунги чироқлар, реклама, светофор, бинолар, автотураргоҳ, стадионлардан таралаётган нур сабаб мегаполислар аҳолисининг 80 фоизи тунги осмонни кўра олмайди. Ортиқча электр ёруғлиги боис одамларнинг уйқуси бузилади.
Электрни нотўғри йўналтириш орқали унинг 35 фоизи исроф бўлади. АҚШда тунда кўча ва биноларни ёритиш учун йилига 3 млрд доллар сарфланади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Аёлларнинг ҳийласини фақат аёллар билади. Эркакларнинг ўйинларини эса фақат эркаклар билади.. яна аёллар ҳам.
© Сора Моҳир Зойфуллоҳ
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Кун фотоси
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Telegram'да расмий саҳифаси очилди.
Саҳифада жойланган биринчи сурат ⬆️
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Туғилмаган гўдакнинг ризқи.
Эр аёлининг қўлларини кафти орасига олиб тасалли берди. Фарзанд кутаётгандилар. Ҳатто туғруқхона харажатларини тўлашга имкони йўқлиги учун аёл туғилажак гўдагини қандай боқишни ўйлаб қайғурарди.
Ёшли кўзини эрига қадаб:
– Егани бир бурда нонимиз йўқ-ку, хожам, фарзандимизни қандай боқамиз? – деди ўксиниб.
Эркак ишдан бўшаган, қўлларида бор уч-тўрт сўм пулни ҳам эҳтиёжлари учун сарфлаган эдилар.
Рафиқасининг қўлини тутиб:
– Қимирлаган жоннинг ризқини берган Аллоҳ бизнинг туғилмаган гўдагимизни ҳам қуруқ қўймайди, – дея таскин берган бўлди.
Хонадан чиқиб туғруқхона эшиги ортида деворга суянган кўйи ўйга толиб қолди. Шу пайт касалхонада дардли чинқириқ эшитилиб, бир одам уёқдан буёққа югурганча бемор яқинига шошилинч қон қуйилиши кераклигини айтиб ёрдам истаётганди.
Хавотирдан эсини йўқотаёзган одам сўраётган қон гуруҳига кўра топилиши қийин эди. Эркак бир муддат ўз ташвишини унутиб, тўрт томонга жонсарак чопаётган одамнинг олдига борди:
– Менинг қоним тўғри келади, сизга ёрдам бераман!
Чорасиз одамнинг кўзи ёришиб, қайта-қайта миннатдорчилик билдириб эркакни қон қуйиш хонасига бошлади.
Бу воқеадан икки кун ўтиб уларнинг оиласида соғлом гўдак туғилди. Уйга рухсат текканда гўдагини қучиб олган хотини билан ғазнага бордилар. Қўлига тутқазилган тўлов варақасини кўриб, эркакнинг томоғига алланима тугилди. Хижолатдан бошини қуйи солиб, бунча пули йўқлигини айтди.
Ғазнадаги аёл вазиятни тушунтириш учун бошлиғига кирмоқчи бўлиб ўрнидан қўзғалган эди, ойнадан бошқа бир эркак пул узатди. Эркак бошини кўтариб қараган эди, икки кун олдин хотини учун қон сўраган кишини кўрди.
У икки кундан бери хотинига қон берган одамни изларди. Ғазнада кўзи тушиб, миннатдорчилик учун чопиб келган эди, эркакни музтар алпозда учратди.
– Агар ишлашни истасангиз, боғбонга эҳтиёжим бор, – деди бир даста гулни титроқ қўллари билан тутиб турган эркакка.
Эртаданоқ иш бошлашингиз мумкин.
Эркак боласини бағрига босиб, севинчдан кўзларига ёш келган аёлига меҳр билан термулди. Икки кун олдин унга тасалли бериб айтган сўзларини ёлғонга чиқармагани учун кўнглида қайта-қайта Аллоҳга ҳамд айтаётганди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#ob_havo
13 январь куни Учқудуқда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
👉/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati👈
Локдаунда мониторга тикилиш кўпайгани туфайли кўриш қобилияти ёмонлашган бўлиши мумкин
▪️Буюк Британияда 2 минг киши ўртасида ўтказилган сўровномада иштирокчиларнинг ярми карантин пайти экранга кўпроқ қарай бошлаганини, 38 фоизи эса карантинда кўриш қобилияти ёмонлашганини билдирган.
Кўз саломатлиги жамғармаси одамларга “20-20-20“ қоидаси асосида ишлашни тавсия қилмоқда. Унга кўра, ҳар 20 дақиқада 20 секундни 20 фут (тахминан 6 метр) юришга сарфлаш лозим. Бу кўзлар дам олишига ёрдам беради.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Ўзбекистонда фарзанд асраб олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати ўзгартирилади
Амалдаги қонунчиликка кўра, қасддан содир этган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганни фарзандликка олишларига йўл қўйилмайди.
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, муқаддам қасддан жиноят содир этган шахслар томонидан фарзандликка олишни тақиқлаш тизимини ижтимоий хавфлилигига қараб белгилаш кўзда тутилмоқда.
Таҳлилларга кўра, мамлакатда фарзандликка олиш истагини билдирган шахслар 4 мингдан ортиқни ташкил қилади. Бугунги кунда фарзандликка олиш истагида навбатда турганларнинг сони фарзандликка берилаётганларга (ҳар йили ўртача 200 нафар бола) нисбатан анча юқори эканлиги таъкидланган.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
“Жажжи Ватан посбонлари“
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Учқудуқ тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 2 сонли ДМТТда “Ким Ватанга содиқ бўлса мендирман ўша“ Ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Тадбирда муассасанинг 4-гуруҳи тарбияланувчилари қатнашди.
Тадбир болажонларнинг қалбида Ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда самарали бўлди. Тадбир сўнгида муассаса раҳбарияти томонидан ғолиблар муносиб тақдирланди.
👉/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati👈
.... Ҳаётда сизи хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...
.... Кечирувчан, раҳмли бўла билинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...
.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…
.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз.…
.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозори, такаббур бўлиб қолибсиз.
Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..
.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…
.... Лавозимингиз ошдими, билинг, теварагингизда лаганбардорлар кўпайди. Диққат қилинг, бундай ёлгон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади
Президент қарорига кўра, ушбу филиал университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.
Филиалда кадрлар тайёрлаш кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб борилади.
Битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунасидаги дипломи берилади.
Дарслар рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда олиб борилиши режалаштирилмоқда.
Филиалда қуйидаги 3 йўналиш ташкил этилади:
🗣 Филология (шарқ тиллари бўйича);
🌎 Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
🧪 Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).
Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
⚡️⚡️Ёшларга 33 млн сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади
Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди.
«Ёшлар 1+1» дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилмоқда. Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 млн сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади.
Микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полисларисиз 225 млн сўмгача кредит Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кафиллиги асосида берилади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
⚡️⚡️Талабалар контрактини тўлаганда даромад солиғидан озод бўладими?
▪️Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, Ўзбекистоннинг ОТМларида таълим олиш(ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг(хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.
❗️Масалан, контракт учун 3 млн иш ҳақидан 1 млн сўм ўтказилганда, фақатгина 1 млн сўмдан 12 фоизлик даромад солиғи ушланмайди, қолган 2 млн сўмдан солиқ олинади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Ўзбекистонда «аёллар дафтари» қонунчиликка киритилди
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Перуда суд Билл Гейтс ва Жорж Соросни коронавирус пандемиясини «яратганлик»да айблади
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Cочлари қорларга ҳавасим келар,
Толеи ёрларга ҳавасим келар.
Ҳамма-ҳаммасидан ишонаверинг,
Отаси борларга ҳавасим келар.
Элликка кирса ҳам боладек юрар,
Кутади, ошга қўл узатмай турар.
Муаммо нимае, тортинмай сўрар,
Отаси борларга ҳавасим келар.
Уйидан барака кетмас нарига,
Розидир дастурхон йўғу борига.
Юраги оғримас, чопмас дорига,
Отаси борларга ҳавасим келар.
...Кимларгадир туюласиз катталар,
Сизга таъриф асли не деб аталар,
Болалиги тугамаган оталар...
Отаси борларга ҳавасим келар.
© Хайрулла Ҳамидов
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Эртанги кун бугунги кундан яратилади, келажак бугунги кундаги ҳаракатдан яратилади; сиз келажакка умид қилсангиз ва дангасаликни тўхтатиб хозирдан ҳаракатни бошласангиз келажагингиз албатта чиройли ва мазмунли бўлади
Вақт сизники, нима бўлиши сизга боғлиқ!
© Карл фон Клаузевиц
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Боғча ёшидаги 2,7 млн боланинг 60,9 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган
Республикада мавжуд 18 254 та муассасадан, 6 197 таси – давлат ташкилоти, 10 244 таси – оилавий шаклдаги боғча, яна 788 таси – ДХШ асосида фаолият юритса, қолган 1 025 таси – хусусий ҳисобланади.
Жами 2,7 млн боғча ёшидаги боладан – 1 699 566 нафари (60,9%) мактабгача таълим билан қамраб олинган. Улар билан 116 996 нaфaр педагог шуғулланади.
Маълумот учун, президент парламентга мурожаатномасида 2021 йилда боғча қамровини 65 фоизга, 2023 йилда эса 75 фоизга етказиш лозимлигини қайд этган эди. Қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этишга бюджетдан 600 млрд сўм субсидия берилиши айтилганди.
Қолаверса, ЮНИСEФ ва Жаҳон банки ҳамкорлигида имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели ҳам йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинган.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!
Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилайман.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
👉 /channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati 👈
Бахт.
Аёл учун бахт нима... Умр йўлдошми?
Ёки тунда ёнида майин сирдошми?
Аёл учун бахт шуки, боласи бўлса
Боласининг қошида отаси бўлса!
Эркак учун бахт нима... Сулувми, ойми?
Тили шакардан ширин гўзал чиройми?
Эркак учун бахт шуки оиласи бўлса
Отасининг ёнида Онаси бўлса!
Гўдакни бахти нимада... Ёруғ оламми?
Ёки тунда айтилган алла боламми?
Гўдак учун бахт шуки Отаси кулса
Онаси хеч қаримай ёшариб юрса!
Асли ўзи бахт нима... Ширин хаётми?
Ёки дилда айтилган алёр, баётми?
Бахт шундаки урушсиз Дунё тургани
Дилда иймон бўлгани, Аллоҳ суйгани.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ИД-карта учун онлайн ариза бериш мумкин
▪️ЙИДХ портали орқали ИД-картага ариза берганлар “паспорт-стол“га бир марта бориши кифоя: расмга тушиб, бармоқ изини топширгач, бир неча дақиқадан сўнг картани ўзи билан олиб кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ИД-карта олиш давлат божи – БҲМнинг 89 фоизи, яъни 1-февралгача 198 470 сўм. Бу – Қирғизистондагидан 3 баробар, Украина ва Грузиядагидан 1,5 баробар қиммат.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
⚡️Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди
Туркия полицияси томонидан шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлганликда гумон қилиниб қўлга олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди. Бу ҳақда Registon TV онлайн телеканали томонидан маълум қилинди.
Унга нисбатан илгари сурилган барча гумонлар тасдиғини топмаган.
«Ҳозиргина ҳамкасбимиз Абдукарим Мирзаев Истанбул Иммиграция идорасининг Чет элликларни депортация қилиш марказидан қўйиб юборилди», — дейилади хабарда.
Айни вақтда журналист ўз уйига йўл олган. Тез орада жонли эфирга чиқиб, бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида ўз муносабатини билдириши айтилган.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга қўшимча тўловлар ажратилади
Президент қарорига мувофиқ, 1 январдан олис ва чекка ҳудудлардаги мутахассисларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
💰 бюджет ташкилотларига ишга кирган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида;
🏥 оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинган шифокорларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.
📑 Ёрдам пули ва компенсация даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Уй-жой учун ҳар ойлик компенсация мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 3 йил гача тўланади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati