Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади
Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, индекс қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:
🔹 қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
🔹 фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши;
🔹 одил судлов ва суд қарорлари ижро этилиши;
🔹 ҳуқуқ-тартибот ўрнатилгани ва хавфсизлик таъминлангани;
🔹 маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
🔹 коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги;
🔹 ҳокимият институтларининг шаффофлиги.
Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди.
Индекс “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади. Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади ва ахборот тизимига киритилган маълумотлар ёрдамида ҳар йили 1 майга қадар тузилади.
2020 йил учун индексни аниқлаш эса жорий йилнинг 1 июлига қадар якунланади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
⚡️⚡️Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Бир кўнгилни ранжитдингми йиғлагин...
Агар узр сўрашни билмаётган экансан, сендан дўст чиқмайди, ёр чиқмайди.
Ёки агар сен ранжитган ёки вайрон қилган кўнгилни Аллоҳ азза ва жалла севадиган бўлсачи ёки Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам севадиган бўлсаларчи, хаттоки ер-осмондаги(маҳлуқот)лар севадиган бўлсаларчи?!
Қаердан ҳам билардинг, билмайсанда!
Билганингда эди, бундай қилишингдан аввал юрагинг ёрилар эди...
Жалолиддин Румий
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ОҒУФУРУШЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ танлови ғолиблари рағбатлантирилди
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Биласизми
Жанубий Кореянинг дунёга машҳур Samsung компанияси ўз бизнесининг дастлабки босқичида гуруч, балиқ ва сабзавот савдоси билан шуғулланган.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Оилавий_муносабатлар
Қайнона ва келин, хотин ва она
Она бу чексиз ҳурмат ва эътиборга лойиқ зотдир. Бунга шубҳа қилиш мумкин эмас. Онани ҳурмат қилиш фарз, аммо аёлингиз онангизга эмас, айнан сизга омонат берилганини унутиб қўйманг, азиз эркаклар.
🔹 Қайнона-келин можаролари ҳақида кўп эшитиб турамиз. Ҳой, қайнона ва келинни бокс рингига ўтқазиб қўйиб томошабин бўлаётган эркаклар, адолат ўрнатиш сизнинг зиммангиздаку ахир.
🔸 Онажонингиздан хато ўтаётганини кўрсангиз, юмшоқлик ва ҳурмат билан буни уларга билдиринг. Аёлингиздан ўтаётган бўлса, буни унга мулойим тушунтиринг. Аёллар ўзи келишиб олишади деб ўйласангиз, адашасиз!
🔹 Аёлингиздан онангизни ҳурмат қилишини исташингиз ўринли, аммо ўз мажбуриятларингизни аёлингизга юклаб қўйманг. Онаизорингизга хотинингиз эмас, айнан сиз хизмат қилишингиз ва кўнглини олишингиз фарз эканини унутманг. Аёлингиз буни чин дилдан бажариши мумкин, аммо мажбурияти сизнинг бўйнингизда.
🔸 Она ва умр йўлдошга биринчи-иккинчи деб даража бериш ҳам мантиқсиздир. Бири сизнинг волидангиз, икинчиси эса фарзандларингизнинг волидасидир.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта ота - онангдан “ нима дардингиз бор? ” деб сўраб қўй. Улар сенга дардини айтмаслиги мумкин. Аммо кўнгли кўтарилади...
©Ўткир Ҳошимов
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Ўзбекистонда маҳкумлар сони маълум қилинди
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Асака туманида содир бўлган ЙТҲда тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси вафот этди
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар ҳақида батафсил маълумот берилди
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
‼️ 87 ЁШЛИ КАМПИРНИ ТУНАГАН ЙИГИТЛАРГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ
2020 йилнинг 2 сенябр куни Учқудуқ туманида анчагина шов-шувли жиноят содир этилди. Қизилтепалик икки йигит Учқудуқ шаҳрида яшовчи 87 ёшли кампирнинг хонадонига ўғриликка кириб, унинг бошига мушт тушириб, ўзлари билан олиб борган электр таъсир этувчи қурилма (электрошокер)дан қурол сифатида фойдаланиб, уни ҳолсизлантириб, бақирмаслиги учун оғзига марли тиқиб, оёқ-қўлларини боғлашади. Атиги бир миллион беш юз минг сўмлик пул учун қилинган жиноят... Ана шу ўғри йигитларга ҳукм ўқилди.
⚠️ СУДнинг тафсилотлари бироздан сўнг. Биздан узоқлашманг!! 👇 👇
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР
– Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз” каби ёқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;
– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ёки қовоқ уйиш самарали бўлади;
– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;
– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;
– ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг оқибати жуда ёмон;
– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.
– фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;
– ёқтирмаган нарсасини совға қилиш;
– ёлғон гапириш. Одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, уям шунга одатланади
(“Бахтли ҳаёт сари” китобидан).
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Ибратли хикоя
Очликдан ўлдирган бойлик.
Яманда содир бўлган жуда шиддатли сел оқибатида ҳамма ёқ вайронага айланди. Сел тинчигач, эски қабрлардан бири очилиб, бир аёлнинг жасади ва катта бойлик ташқарига чиқиб қолди. Қабр тошидаги ёзув бу жасад Химярий хукмдорларидан Зу Шарафнинг қизи Тожа исмли аёлга тегишли эканлигини билдирарди.
Хазрати Юсуф алайхиссалом замонида яшаган Тожанинг жасадида етти марварид гарданлик, билакларида еттитадан қимматли олтин билакузук ва бармоғида ҳам бебаҳо узуклар бор эди. Бундан ташқари, бош томонида жуда қимматбаҳо тошлар билан тўлдирилган бир тобут хазина каби порлаб турганди.
Тобутнинг олд қисмидаги лавхада ёзилган сўзлар жавохирлардан ҳам мухимроқ эди.
"Мен Зу Шарафнинг қизи Тожаман. Ўлкамизда бошланган дахшатли очарчиликка бархам бериш учун тахил (озиқ-овқат) олиб келиш учун Миср молия нозири Юсуфга одам юбордим. Анча вақт ўтганига қарамай юборган одамим қайтмагач, бази кимсаларга бир қантар (50кг) кумуш бериб, қаерда бўлса ҳам бунинг эвазига бир қантар ун олиб келишларини сўрадим. Улар ҳам тополмай қуруқ қайтдилар. Ниҳоят, бир қантар олтин бериб яна бир марта одам юборсам-да, тополмаганлари учун марваридни туйиб емоқдан бошқа чора тополмадим. Бироқ у ҳам менга озуқа бўлолмагани туфайли катта бойлик ичра очликдан ўлим билан юзма-юз қолдим. Менинг бу ҳикоямни эшитганлар холимга ачинсинлар! Ажаб, дунёда мендан бошқа қайси аёл бу қадар мухташам зийнатлар ичида очликдан ўлган экан?..."
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
«Мени умуман алоқам йўқ» – «Баракали қоракўл чорвадор» Жиззахдаги уй қулаши ҳақида
Жиззахда қулаган уйни қурганлиги айтилган «Баракали қоракўл чорвадор» фермер хўжалигининг раҳбари Жаҳонгир Абдуллахакимов «Газета.uz» билан суҳбатда бу маълумотни рад этди.
«Қурилиш қилмоқчи бўлганман, қиммат бўлгани сабабли "уни қилолмас эканман", деганман. 2020 йил апрелида мулк ҳуқуқи фуқаро Абдураҳим Бобоевга ўтказилган. Нолдан қурган одам шу киши. Мен уни беголанаштирдим, кейин умуман аралашмадим», – деди Жаҳонгир Абдуллахакимов.
У шунингдек, хабарларда фермер хўжалик иш бошқарувчиси Акмал Бобоев деб қайд этилган шахс аслида бинони сотиб олган Абдураҳим Бобоевнинг ўғли эканини ҳам қўшимча қилди.
Бундан ташқари, қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан амалга оширилганлиги ва 6 қаватли бинога рухсат бўлмаганлиги айтилмоқда.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
50, 100, 200 ва 500 сўмлик эски банкноталарни амалдаги пулга алмаштириш муддати узайтирилди
▪️Марказий банк хабарига кўра, аҳоли қўлида ҳануз маълум миқдорда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар сақланиб қолмоқда.
Шунинг учун уларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати 2022-йил 1-январь этиб белгиланди. Эски банкнотаси борлар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида уларни алмаштириб олиши мумкин.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Меҳрли қалблар уйи — бола асраб олган оталар ҳикояси
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Камбағалликни камайтириш – энг муҳим ва энг долзарб масалалардан
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ВАТАН УЛУҒ, ЮРТ МУҚАДДАС!
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
ОДАМЛАРНИНГ ГАПИ...
(ибрат учун)
-- Ойи қорним оғрияпти, докторга борайлик...
-- Бўйи етиб қолган қиз докторга борса айб бўлади қизим. Отанг билан маслахатлашайчи...
Кечга ота ишдан келгач она қизининг гапларини эрига айтган эди ота тутоқиб кетди:
- Эси жойидами бу қизни, қорни оғриса докторга чопиш керак эканми? Мени, уч акасини шарманда қилмоқчими? Касалванд экан дейишлари қолганди одамларини. Эртага ўзим қорин оғрик дори олиб келиб бераман яхши бўлиб кетади.
Қиз отаси олиб келган доридан ичиб олди оғриқ босилди. Энди хар оғриқ келганда доридан ичиб юрадиган бўлди. Бора - бора дорини иккита, учта ичадиган бўлди. Аста секин дори ҳам таъсир этмай қўйди.
Қиз докторга борайлик деганда яқинда тўйинг, тўй ўтсин кейин борамиз дейишди. Қиз оғриққа
зўрға чидаб юрди. Тўй ўтиб қирқини амаллаб чиқарган қиз онасига зорланди:
- Энди борсам бўлар ойи, оғриққа чидолмаяпман.
- Ҳа энди борсак бўлади, - деб қизини докторга олиб борди.
Афсус жуда кеч эди. Касаллик ўтиб кетган, қизнинг саноқли кунлари қолган эди.
Тўшакка михланиб ётган қиз ота онасига йиғлади:
- Энди сизларни бошингиз хам бўлмайди а? Сизлар бемалол бош кўтариб юраверасизлар шундайми?
Мен эса ўлиб кетавераман.
Дада, ойи мени ҳам яшагим келяпти. Илтимос мен ҳам яшай. Энди 19 га кирдим аҳир... Мен ҳам ҳамма қатори
яшашни ҳоҳлайман... Ота ҳам, она ҳам қилган ҳатоларидан афсус чекишар...
Лекин жуда кеч эди... Орадан бир ҳафта ўтиб уйдан оғир фарёд кўтарилди. Қиз дунёни тарк этганди.
Наҳотки одамларни гап - сўзи ота - она меҳридан ҳам устун бўлиб қолди?
Ўйланг... Хулоса ӯзингиздан...
Бу кимларнингдир хатоси, энди сиз буни такрорламанг!
https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
«Мен бенуқсон аёлни излашдан тўхтаб, ўзим бенуқсон эркак бўлишни истаган куним бувингни топганман»
©Роберт Руль (Бахт излаб) асаридан
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
#Мотивация
Тўсиқлар бу фақат баҳона...
Қалбингизни қўйиб юборинг, жамики тўсиқлар тўхтата олмасин. Эркинлик беринг. Қачонки қалбан эркин бўла олганингиздагина олам ўз эшикларини очади.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Трансглобал экспедиция. Ерни қутблараро айланиб чиққан биринчи ва ягона инсон Ранулф Файнс ҳақида
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
«Навоийча тендер-2». Вилоятдаги кўплаб қурилиш ишлари амалдорларга алоқадор компаниялар томонидан бажарилгани маълум бўлди
Батафсил сайтда ўқинг👈
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
📹 «Безорилар 15 суткагача қамалади» — ИИВ тиктокерларни огоҳлантирди
Ички ишлар вазирлиги ТикТокда машҳур бўламан деб, бўлар-бўлмас видеолар олиб, жамоат тартибини бузган фуқаролар 15 суткагача қамалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Дафтар ҳошиясидаги
битиклардан...
Одам қимматбаҳо нарсасини йўқотса ачинади. Туҳматга қолса бошини тоғ-тошга уради. Қадри ерга урилса, исён кўтаради. Яқин кишиларидан айрилса дод солади… Лекин умидингдан айрилсанг ғалати бўларкан. Ҳеч нимага, ҳеч кимга, ҳатто ўз қадрингга ҳам ачинмайсан. Дод солмайсан. Исён кўтармайсан… Гўё сен ўлгансан. Ўзинг ўлиб, қуруқ суратинг қолган…
© Ўткир ҲОШИМОВ
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati
Дубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Хаарид хикоя қилади:
Дубайда ўтказилган мусобақаларнинг бирида эски Совет тузумидан бўлган бир кичик бола 1- ўринни эгаллади. Унинг ёши 12 да бўлиб, бу хақиқатан диққатга сазовор эди. Биз ундан Қуръони Каримни қандай ёд олгани хақида сўрадик:
- Ким сенга Қуръонни бундай тажвидли, чиройли қилиб ёдлатган?
- Отам менга шундай ёдлатган, деб жавоб берди у.
- Отангга ким ўргатган?
- Бобом.
Биз унинг жавобидан ажабландик ва сўрадик:
- Отангга бобонг атеист Совет тузумида қандай қилиб ўргатган, ахир у вақтда динига амал қилган мусулмонлар тўғридан-тўғри ўлдириб юборилган бўлса...
- Отам менга айтиб берганлар, бобом уларни
эшакка мингазиб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқар эканлар. Сўнг, кўзларини бойлаб, яна эшакка мингазиб, бир тоғ бағридаги катта ғорга олиб борар эканлар. Кўзларини ечиб, ўша ердан бекитилган Қуръонни олиб берар эканлар. Отам кун бўйи Қуръондан ёдлай олганларича ёдларканлар, сўнгра яна кўзларини боғлаб, қайтиб келишар экан. Шу аснода Қуръонни ёд
олган эканлар…
…Биз жуда хайратда қолдик ва дедик:
- Нега бобонг отангни кўзини боғлаган экан?
Сабаб?
У деди:
- Биз хам бу хақда қизиқиб, отамдан сўраганимизда, отам:
бобонг бу ишни мендан қўрққанлари учун қилибди; яъни Совет тузуми мени ушлаб олиб
қийнаганда, заифлик қилиб, ғордаги Қуръон ўргатиладиган мадрасани айтиб қўйишимдан
қўрққан эканлар. Чунки, у мадраса мусулмонларнинг фарзандлари Қуръонга боғлиқ қолишлари учун хизмат қилар эди…
Ё Аллоҳим! Бу аждодлар нима қилганлару, бизлар нима қилмоқдамиз?! Гарчи Аллоҳ Таоло Ўз Каломида рост сўзлагандир:
"Биз Қуръонни нозил қилдик ва Биз уни Ўзимиз сақлаймиз!”
/channel/uchquduq_tumani_axborot_xizmati