#ИШ БОР
"ИШОНЧ ФЕРУЗ" ҚУРИЛИШ ФИРМАСИГА КРАН ҲАЙДОВЧИСИ КЕРАК.
ОЙЛИК МАОШ ҲАҚИДАГИ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР:
☎️+998943760251
СОТИЛАДИ
2 хонали уй
Пушкин кўчаси 3-1
Янги таъмирдан чиққан.
Нархи 250 миллион сўм
Ипотека бор
☎️992973000
👉/channel/Uchquduq_24
#онам.
Сиздан узоқ кетдиму она менга кўз тегди,
Гулдек нозик кўнглима тошдан оғир сўз тегди.
Сиздек меҳр берди ким, сиздан ўтиб ким суйди.
Бағрингизга бош қўйиб йиғлаб ўтиргим келди.
©️Рислиғой Хотамова.
Насроний атиргули
(6-қисм)
Лицейни бир амаллаб битирдим. Энди Германияга қайтиш учун тайёрланаётгандим, Лайло менга бир хушхабар айтди:
– Менинг бир ўртоғим бор. Айюбда ўтиришади, эсингдами, исми Айнур?
– Эслолмаяпман, унга нима қилибди?
– Уни ҳам бизнинг биродарлар қўлга олишибди. Кеча мен ҳам бироз шуғулландим. У ҳам яқинда ўзимиздан бўладиганга ўхшайди.
Бу хабардан жуда севиндим. Ишга жиддий киришиб, ғайратим ортди. Кўп ўтмай ибодатхонамизда Лайло мени Айнур билан таништирди. Айнур ҳамон йўл бошида эди, лекин қизиқиши бор қиз эди. Лайло унга яқинда менинг чўқинтиришимни айтди. У мендан сўради:
– Қачон чўқинтириласиз?
– Билмайман, лекин яқинда.
– Оилангиз нима дейишди?
– Ҳали ҳеч нарса дейишмади, чунки билишмайди. Билганларида ҳам ота-онам учун унчалик аҳамиятли эмас. Хўш, сизнинг тадқиқингиз тугадими? Шоҳидлардан бўлдингизми? – қизиқиш билан ундан сўрадим.
ДАВОМИ⬇️
Бугунги тадбир ташкилотчиси ШКБ ИҲҚО жамоаси ва Ишонч савдо дўкони эса ҳомий бўлди.
Читать полностью…Бугунги Шанба байрами нафақат шунчаки дам олишонларини балки болажонларнинг иқтидорини ҳам кашф этмоқда👍👍👍 Ҳар шанба болангизни Орзу паркига олиб чиқинг
Читать полностью…⚡️AKSIYA
«KEBAB HOUSE»ning
Uchquduq hamda Zarafshon filiallarida
har bitta xarid qilingan mahsulotingiz uchun 1ta MOUNTAIN DEW ichimligi BONUS sifati qo’shib beriladi.
Bu aksiya faqat yetkazib berish xizmatidan foydalangan mijozlar uchun.
Murojaat uchun:
📲 +998555002131
❤️🔥 KEBAB HOUSE — birlashtiruvchi ta'm.
🔻 telegram | instagram 🔻
Hurmatli Rajabova Mahliyo Ummatovna sizni bugungi tavallud ayyomingiz bilan muborakbot etamiz. Xayot yo'lingizdagi barcha ezgu niyatlaringiz amalga oshsin. Tabassum yuzingizni xech qachon tark etmasin, xar bir yangi kunni quvonch bilan qarshi olish baxtiga muyassar bo'ling. Xayotning barcha jabxalarida xozirgiday kuchli va betakror bo'lishingizda tilakdoshmiz. Oilangiz va yaqinlaringiz baxtiga doimo sog'-omon bo'ling deb, Hurmat bilan 10-sonli DMTT jamoasi.
/channel/Uchquduq_24
Учқудуқ туман "Инсон " ижтимоий хизматлар маркази 1-2 гуруҳ ногиронлиги бор математика фани ўқитувчисини тумандаги 8-сонли мактабга мавжуд иш ўрнига жойлаштиришга кўмаклашади.
Читать полностью…✅Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг «Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш шартларига гигиеник талаблар» Сан ҚваН 0054-23-сонли санитария қоида ва норма талабларига риоя этилиши юзасидан озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва ҳавфсизлигини таъминлаш, овқатдан заҳарланиш ҳамда полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида аҳоли ўртасида ўткир юқумли ичак касалликлари ва нитратлардан заҳарланишни олдини олиш шунингдек, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Учқудуқ туман СЭО ва ЖС бўлими ҳамда туман ВСЭ лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда МЧЖ “Деҳқон бозори” ҳудудида профилактик тадбирлар ўтказилди ва озиқ-овқат маҳсулотлари нитратларга қарши текширилди.
👉/channel/Uchquduq_24
🛞 Автошина ва Аксессуарлар Рассрочкага❗️
📣 Биздан сизга ажойиб таклиф бор!
➖ Бизнинг дўконлардан сиз Муддатли тўлов асосида Автошиналар ва Аксессуарларни харид қилишингиз мумкин.
🔸 Энг асосийси, ҳеч қандай карта ёки иш жойи керак эмас, шунчаки паспорт - ТЕХ паспорт бўлса кифоя.
3️⃣ - 6️⃣ - 9️⃣ ой муддатга бўлиб тўлаш имконияти, ҳеч қандай ПЕНЯ ВА ФОИЗЛАРСИЗ!
✅ Бутун Республика бўйлаб дўконларимиз мавжуд
📝 6 ой кафолат
✅ Шумка қилиш, тонировка тортиш хизматлари мавжуд
Мурожаат учун:
☎️ +998558015151
☎️ +998555155151
Instagram I Telegram I Telegrambot
ЭЪЛОН
Магистраль зулфиндаги носозлик сабаб Х.Дўстлиги Чўл Гули кўчаларида вақтинчалик сув ўчади.
❗️ДИҚҚАТ
▪️ ЙЎЛЛАРГА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН СУНЪИЙ НОТЕКИСЛИК ЎРНАТГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасига кўра,
➖ йўлларга темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланган.
✏️ Ким хоҳласа уйини олдига ёки дўконини рўпарасига сунъий нотекислик ўрнатиб олиши мумкин эмас ва бундай ҳаракат юқоридаги миқдорда жавобгарликка сабаб бўлади
Mehribon va oqko’ngil onajonim❤️Bugungi tavallud ayyomingiz muborak bo’sin.🥳🥳Umringiz uzoq bo’sin. Hamisha bizani baxtimizga sog’ salomat bo’ling. Dadam bn birgalikda yaxshi kunlarimizga bosh bo’ling. Darddan-tashvishdan uzoq bo’ling. Biz sizni yaxshi ko’ramiz.❤️
Читать полностью…#Тарих
🖐 АМИРЛИК ДАВРИДА МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ
Бугунги кунда “маҳалла еттилиги” ҳақида кўп эшитяпмиз, ўқияпмиз. Аслида бу тажриба тарихда ҳам бўлган экан.
Маҳалла тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида бундан 1100 йил илгари ҳам Бухорода бир қанча маҳаллалар бўлганини қайд этган. Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонида маҳаллани “шаҳар ичидаги шаҳарча” деб таърифлайди.
Маҳаллалар, айниқса, Амир Темур даврида равнақ топган. Бу даврда улар аҳолининг касб-корига қараб бўлинган ва номланган. Масалан, заргарлар маҳалласи, гиламчилар маҳалласи, кулоллар маҳалласи ва ҳоказо.
Маҳалла ҳам қадимдан ҳокимиятнинг ўзига хос бир бўлаги сифатида фаолият кўрсатган. У жамоатчилик асосида бошқарилган, ёзилмаган ички тартиб-қоидаларига бўлиб, унга ҳамма бирдек амал қилган.
Бухоро амирлигида бир нечта катта-кичик қишлоқлар бириктирилиб энг қуйи маъмурий бирлик ташкил этилган ва у амлок деб аталган. Амлокдор ўзининг ҳудудини мирзо (котиб), қишлоқ оқсоқоли, амин ва миробларга таяниб бошқарган.
Амлокдор (“мулк эгаси”) етиштирилган ҳосилнинг ҳисобини юритган, солиқларнинг белгиланган муддатда йиғилишини назорат қилган.
Амин (“ишончли, ҳалол одам”) солиқ ва бошқа йиғимларни йиғиш, аҳоли устидан назорат олиб бориш ҳамда ариқлардаги сувни экин майдонларига тақсимлаган.
Қишлоқ мироби эса сув иншоотларининг ўз вақтида таъмирланишини, қишлоқлар учун ажратилган сувнинг ариқлар бўйича тўғри тақсимланишини таъминлаган.
✍️ Тўхтамурод Асқаров
#онаизорим
Она билан боғлиқ олти хақиқат.
1. Онанинг яқинида ярим соат ўтириш олти соат табибнинг хузурида ўтиришга тенг.
2. Онанг сени бағрига босганида тафаккуринг ўткирлашади.
3.Тақдирингда бўладиган ёмон ҳолатлар хақида олдиндан ҳис қилиш, сеза олиш қобилиятига эга ягона инсонинг онанг. Шунинг учун у сени қаергадир боришдан ман қилса унга итоат қилгин.
4. Танангдаги оғриётган жойга шифо бўладиган ягона қўл соҳибаси онангдир.
5. Сен учун жонини фидо қилишга қодир ягона инсон ҳам онангдир.
6. Ҳаммага ҳийла қилиб, уларни алдашинг мумкин илло онангни кўнглини алдай олмайсан.
#Кулгу_тайм
ХАНДА
Шифокор кўригида:
— Айтинг-чи, доктор, менга шу пуллик операцияни қилиш зарурми?
— Албатта! Бу операциясиз умуман Амирсойга бориб бўлмайди.
— Мен Амирсойга боришни хоҳламайман!
— Сиз ҳақингизда гапирмадим...
* * *
Икки дўст суҳбати:
— Сен яқинлашаётган депутатлик сайловида қайси номзодга овоз бермоқчисан?
— Сенга овоз берсаммикан?!
— Нима? Қанақасига? Мумкин эмас-ку!
— Ҳа, энди... Ҳар ҳолда сени танийман-да!..
#туннома
Тунга кириб кетишда фикр қилинг: бугун нималар қилдингиз? Кимларни дуода эсладингиз? Кимга мушкулинг осон бўлсин, дедингиз?
Кимларнинг ўртасини ислоҳ қилдингиз? Қайси ёниб турган ўтни ўчирдингиз? Қайси ғийбат уясига чўп суқдингиз? Пинна-фасодчиларни ўрнидан турғазиб юбордингизми?
Ёки...
Кимларга ҳавас, кимларга ҳасад қилдингиз? Риёга берилдингизми? Нимани бошқаларга намойиш қилиб бажардингиз? Фойдали ишларингиз борми? Ақалли йўлда ётган чўпни бир четга олиб қўйдингизми?
Ҳеч кимнинг асабини эговламай, нервига тегмай, жонини ҳиқилдоғига олиб келмай, йўқ нарсаларни гапириб вақтини зое қилмай, баҳслашмай, тортишмай кунни кеч қилдингизми? Куч тополдингизми, жим кетишга, қўл силтаб қўйишга, э бор-ей деб нари кетишга?
Саволлар кўп. Агар шу саволларга ижобий жавоб айтолган бўлсак, унда бу куннинг пешонасидан ўпиб хайрлашишга ҳаққимиз бор...
Ижобий жавоб айтолмаган бўлсак, унда истиғфорни қайноқ-қайноқ сипқоришимиз керак, азизлар...
Тунингиз осуда ўтсин.
❗️Битта хонадонда яшовчи оилаларнинг ҳар бирига электр учун алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштириляпти
«Ўзбекистонда битта кадастрга, яъни бир хонадонга битта ҳисобрақам берилади. Бугунги кунда битта кадастр остида яшаётган тўрттагача оилалар ҳам бор. Бундай хонадонда истиқомат қиладиган оилалар бир ойда ҳеч қанақасига 200 kWh электр энергияси ишлата олмайди, камида 800 kWh электр ишлатади. Биз бу [масала] бўйича ҳам ўз таклифларимизни берганмиз, бунинг ҳам ечимини топишимиз керак, ҳал қилинмаса бўлмайди», — деди Алвар Ғайбуллаев.
"Яъни ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли тўртта оила битта ҳовлида турибди, биз уларга 200 kWh эмас, 800 kWh электр энергияси ишлатгани учун катта пул ҳисоблаяпмиз. Шу каби ҳолатларга адолатли ечим топиш учун таклифимизни берганмиз"
ЭНДИ УЧҚУДУҚДА ҲАР ШАНБА БАЙРАМ
🔥Учқудуқ аҳолиси ва Шимолий кон. бошқармаси ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида эндиликда ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 19.00да "ОРЗУ" Истироҳат боғида турли шоу, кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари ўтказилади.
✅ТАДБИР ТАШКИЛОТЧИСИ: ШКБ
-💥"ЭНГ ЯХШИ ЖОНЛИ ИЖРОДА ҚЎШИҚ ИЖРОЧИСИ"СИНИ ТАДБИРНИНГ БОШ ҲОМИЙСИ
ISHONCH САВДО ДЎКОНЛАРИ
НИНГ ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАРИ КУТМОҚДА,
ТАНЛОВ АЙНАН "ОРЗУ" ПАРКИ САҲНАСИДА ЎТКАЗИЛАДИ.
Шунингдек бугун ИШОНЧнинг ишончли мижози танлови Учқудуқлик ғолибига музлаткич топширилади.
🎁"УЧҚУДУҚ" маданият саройи ХОНАНДАЛАРИ дастурларини томоша қиласиз.
⏰📍Тадбирлар бугун соат 19:00 да "Орзу" паркида бошланади.
Барчангизни КУТИБ ҚОЛАМИЗ!
/channel/Uchquduq_24
ДИАГНОСТИКА МАРКАЗИГА МАРХАМАТ.
ЯПОНИЯ технологияси асосида Санкт-Петербургда ищлаб чи,карилган Рофес маникор ДИАГНОСТИКА АППАРАТИ УЧКУДУКДА
‼️ 14 - ИЮЛЬ куни
🔵Бир пайтда 17та органни анализ қилиб, унинг энергетик ресурс (запас) ва функционал х,олатини х,ам аниқлаб беради.
🔵 Мутлақо хавфсиз
- 🔵Иммунитет
- 🔵Стресс
- 🔵Асаб, рухий х,олатОрганлар:
- 🔵Бош мия, ку'з
- 🔵Юрак қон томир системаси ва улардаги яллигланишлар.
- 🔵Нафас системаси
- 🔵Умурткани х,амма к,исмлари
- 🔵Жигар, Ошкозон ости бези
- 🔵Ошкозон ичак.У'т копи ва тош бор йуклиги.
- 🔵К,алконсимон без
- 🔵Буйрак. Сийдик копи
-Бачадон,миемалар.Простатабези
- 🔵 Aллергия
- 🔵Гижжа (паразитлар) турлари
- 🔵 Турли инфекцияалар Tорч
🔵Гармонлар тестостерон гармони
🔵Диск грижалар Ковид
🔵Организмдаги макро ва микро элементлар.
Регистрациядан у'тишни унутманг
✔️MALUMOT УЧУН.
📲Тел. 91 240 75 03
✔️ Врач - Бухоронинг олий тоифали, чет элларда уз малакасини оширган
❗Манзил : ДЕХКОН БОЗОРИ
АНВАР ДЕНТА 🏠
ЭЪЗОЗ УЧУН ТАШАККУР
БУГУН УЧҚУДУҚЛИК ЮЗЛАБ БОЛАЖОНЛАР ЯНА ОРОМГОҲЛАРДА ДАМ ОЛИБ ҚАЙТИШДИ. ТАССУРОТЛАРНИКУ ЭНДИ ҚЎЯВЕРИНГ.
БИЗ ОТА ОНАЛАР БОЛАЛАРИМИЗНИ СОҒИНГАНИМИЗНИ КУТИБ ОЛИШ ЖАРАЁНИДА КЎРДИМ. БОЛАЛАРЧИ УЛАР ЭСА ЛАГЕРИНИ СОҒИНЧИ (БОЛАДА) БИЛАН У ЕРДА ОРТТИРГАН ДЎСТЛАРИ БИЛАН ЯНА НИМАЛАРНИДИР ПИЧИРЛАШЯПТИ. БАЛКИ РЕЖА ТУЗИШЯПТИ😂
БУЛАР БОЛАЛАРИМИЗНИНГ БАХТЛИ КУНЛАРИДАН. КЎЗ ТЕГМАСИН. БИРОҚ ШУ ЎРИНДА РАҲМАТ АЙТИШИМ КЕРАК ВА ЛОЗИМ БЎЛГАН ОДАМЛАРНИ КЎРДИМ. ✅ ШКБ 1-БКУҚ РАИСИ ТАТЬЯНА БИКОВА ВА УНИНГ ЖАМОАСИ. ОРОМГОҲЛАРДАН ҚАЙТГАН ҲАР БИР АВТОБУСДАГИ БОЛАГА ЙЎЛБОШЧИЛИК ҚИЛИБ КЕЛИШГАН. УЛАР КЕЧА КЕЧҚУРУН БИЗ ЁТГАНИМИЗДА, БУГУН ТОНГГИ УЙҚУДА МИРИҚАЁТГАНИМИЗДА БИЗНИНГ БОЛАМИЗНИ ХАВФСИЗ ОЛИБ КЕЛИШ УЧУН КАМИДА 800 КМ ЙЎЛ БОСИШДИ👍КИМДИР АЙТАР ҲА УЛАРНИНГ ИШИДА‼️ ЙЎҚ УЛАР ШУНЧАКИ ТАШКИЛ ЭТИБ БЕРДИК БЎЛДИ ДЕЙИШГА ҲАҚЛИ ЭДИ. АММО УЛАР ЖОНКУЯРЛАР.
РАҲМАТ СИЗЛАРГА ПРОФСОЮЗДАГИЛАР❤️
Р. С. Бугун кўп нарсаларни унутяпмиз. Яхшиликни қадрлашни, худди бизга улар шундай қилишга мажбурдек. Аммо яхши иш ерда қолмаслиги керак. Яхши сўз билан мақталиши керак. Келинг яхшиликларни унутмайлик.
ЭЪЛОН
Учқудуқ туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази туманимиздаги 1-2-гуруҳ ногиронлиги бор инглиз тили фани ўқитувчиларини туманимиздаги 14-16- мактабларда мавжуд иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашади.
👉/channel/Uchquduq_24
ЭЪЛОН
Учқудуқ туман газ идораси огоҳлантиради:
БУГУН СОАТ 10.00ДАН АВАРИЯ ҲОЛАТИ САБАБ
Халқлар дўстлиги 1,2,3,4,13,16,18,43,19,20,21,домлар вақтинчалик газ ўчади.
👉/channel/Uchquduq_24
Кўзимизнинг оқу қораси ҳаётимизнинг мазмуни бойлигимиз фариштамиз бизларни илк бор ота она бўлишимизга сабабчи бўлган қизимиз Жумабойева Жасмина Жасурбек қизини бугунни 9 ёшга тўлгани билан табриклаймиз дунёдаги энг қиммат бойлик соғлик тилаймиз келажакда халқаро жаҳон алимпиядаларга ғолиб бўлгин сени жуда жуда яхши кўрамиз сен билан фахрланамиз деб отанг Жасурбек онанг Гулҳаё сингилжонинг Жозиба
/channel/Uchquduq_24
#muftiy_minbari
🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари