tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4750

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
МЕҲНАТ ВАЗИФАНГИЗГА КИРМАЙДИМИ, УНДА “ЙЎҚ” ДЕНГ!

Меҳнат коедксининг 115-моддасига биноан иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:

➖ агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;

қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Меҳнат вазифангизга кирмайдими, унда ҳар қандай топшириқни рад этинг! Ҳеч ким бу учун сизни ишдан бўшата олмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Ушбу ўқув йилидан чет тили ўқитувчиларига тил сертификати талаб этилади

@Yurist_Xizmati 4112-савол:

Assalomu alaykum! Savolim shuki, men hozirda maktabda ishlab kelyapman, bizda men bilan birga 5 kishi ingliz tili o'qituvchilar bor, hozirgi vaqtda sertifikatim yo'qligini hisobga olgan holda 10 soat dars so'rayapman, shuni evaziga c1 sertifikati bor bitta o'qituvchiga 1stavkadan ko'proq (taxminan, 25-27 soat), b2 sertifikati bor o'qituvchilar uchun 1stavka dars bo'linyapti, c sertifikati bor o'qituvchi 26 soatmas, 30 soat dars talab qilayotganligi tufayli, sizi sertifikatiz yo'qligi uchun bu yilga siz bilan shartnoma qilolmaymiz deyapti! Shu qanchalik to'g'ri? Meni buyilcha 10 soat darsga ishlashga haqqim bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.

Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади. Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим. Шунга кўра сизда ҳам дарслар юқоридаги меёрлар бўйича тақсимланади.

➕ Ҳақиқатдан халқаро тан олинган сертификат мавжуд бўлганда дарс соатларини олишда энг катта устунлик беради.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-банди 5-хатбошисига қарасак 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим дейилган талабга кўзимиз тушади.

❗️Мана шу қоидага кўра директор шу ўқув йилидан бошлаб чет тили ўқитувчиларидан тил сертификати сўрашга ҳақли.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ДЕКРЕТДАН ҚАЙТАЁТГАН ЎҚИТУВЧИГА ҚАНДАЙ ДАРС ТАҚСИМЛАНАДИ?

📍ЖАВОБ
:

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомНИНГ 15 ва 19-бандларига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Демак, декретдан қайтган ўқитувчи ҳам ўзининг натижаларига эришган ютуқларига кўра дарс олиши мумкин.

Ушбу низомнинг 25-бандига асосан ўқитувчиларининг тарификация рўйхати ўзгартирилиши ва қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Бунда ўқитувчилар ўртасида жами дарс соатлари режаси доирасида киритиладиган ўзгартиришлар умумтаълим муассасаси томонидан амалга оширилади.

Шунга кўра декретдан қайтган ўқитувчига юқоридаги қоидаларига риоя қилган ҳолда дарс ажратилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бир мактабда тайинланган устама, бошқа мактабда ҳисобга ўтмайдими?

@Yurist_Xizmati 4111-савол:

Erim ichki ishlarda tergovchi boʻlib  ishlaydilar, biz majburmiz boshqa boshqa joyga koʻchishga. Maktabda olingan ustama oʻtgan ish joyimga koʻchiriladimi? Yoki yil davomida qilgan xizmatim yoʻqqa chiqadimi? Javob uchun raxmat. Ustama perevodi bor deyishyapti,qonuniy asosi bormi, boʻlsa tashlab bering. Oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ сизга бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ҳисобга ўтмайди.

Чунки
бу вазиятда иш берувчи ўзгармоқда. Ҳар бир мактабнинг директор жамғармаси маблағлари алоҳида ажратилади ва ишчи гуруҳ қарори асосида устама тайинланади.

Меҳнат кодекси 19-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра ҳар икки мактабнинг директори алоҳида иш берувчи саналади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом қоидаларига кўра директор жамғармасидан тўланадиган устама мактабда асосий ходим сифатида ишлаётган ходимларга тўланиши белгиланган.

❌ Демак, бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ишга ўтганда ҳисобга ўтмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ИШ БЕРУВЧИ АДОЛАТСИЗЛИГИ ВА ҚОНУННИ НАЗАРГА ИЛМАГАНИ УЧУН ЖАВОБ БЕРИШИ КЕРАК!

Holat haqida batafsil aytsam ish beruvchi xodimaga ish o'rni qisqartirilishi haqida aytib undan boshqa lavozimga o'tishga o'z roziligini bildirgan ariza yozdirib olgan va u bilan muddatli mehnat shartnomasi tuzgan. Mehnat shartnomasi muddati tugagach qayta mehnat shartnomasi tuzishini aytib ishontirgan va ariza yozdirib olgach uni lavozimiga yangi ishchi olgan. Oz vaqtdan keyin Ish beruvchi xomilador ayolga mehnat shartnomasini tugatishi va o'ziga boshqa ish topishi haqida ogohlantirdi. 5-oylik xomilasi bor ayolni boshqa tashkilotlar ish o'rni yo'q degan bahona bilan ishga olishni rad etishmoqda bunday holatda ayolga qanday imtiyozlar qo'llasa boladi dekretga chiqishiga 2 oy bor bo'lsa Mehnat shartnomasini muddatini uzaytirishni imkoni mavjudmi. Ayol sirtqi ta'limda to'lov-kontrakt asosida ishsiz qolsa ham bola parvarishlash davri uchun nafaqadan ham kontraktini to'lash imkoniyatidan ham ajraladi qanday yo'l tutishi kerak. Ish beruvchi uni aldab roziligi to'g'risida arizani yozdirgani uchun qandaydir majburiyatga ega bo'ladimi.

📍ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 140-моддасига биноан ходимни бошқа ишга доимий ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

Демак, сизни бошқа доимий ишга мажбурлаб ўтказган бўлса бу вазиятда туман (шаҳар) адлия бўлимига шикоят қилинг.

Агар вақтинчалик ишга ўтказган бўлса унда кодекснинг 139-моддасига асосан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган аввалги ишини бериши шарт.

Энди қаранг!
Меҳнат кодексининг 111-моддасига асосан агар муддатли меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 112 ёки 113-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса, ходим билан ушбу шартномани тузиш асослидир. Кўк ҳаволани устига босиб, ўша моддалар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Эътибор беринг! Ушбу кодекснинг 111-моддаси 6-қисмига мувофиқ номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз белгиланган муддатга қайта тузилиши мумкин эмас.

Модданинг 8-қисмига кўра эса ўзи билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар учун назарда тутилган ҳуқуқлар ва кафолатларни беришдан бош тортиш мақсадида муддатли меҳнат шартномаларини тузиш тақиқланади.

Кўриб турибсизки, муддатли меҳнат шартномаси тузиш ҳам сизнинг ихтиёрингизда. Қолаверса, сиз учун назарда тутилган кафолат (сизнинг ҳолатингизда “декрет”га чиқиш ҳолати)ни беришда бош тортиш учун ҳам бундай турдаги муддатли шартномани тузиш мумкин эмас.

Иш берувчи сизни алдаб, ишончингизга кириб ариза ёздириб олишининг ўзи нотўғри.


Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик

Пенсия қандай ҳисобланади
?

1. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 78-бандига аосан Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

2. Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади:

👉 ёшга доир пенсиялар учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас;

👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас;

👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан кам эмас;

👉 ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига ҳар бир бола учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас.

Иш стажи белгилангандан кўп бўлган тақдирда қандай ҳисобланади?

Масалан аёлларга пенсияга чиқиш учун 20 йил стаж талаб қилинса, ходимнинг иш стажи 30 йилни ташкил қиса, бундай ҳолатда енсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига ошириш орқали пенсия ҳибланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ТАЪЛИМ КРЕДИТИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2021 йилдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

✅ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

✅ Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг ўқиш муддати расман тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Диққат

❗️Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади

Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

▫️ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
▫️ ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
▫️ халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
▫️ TOP-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар;
▫️ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
▫️ ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
▫️ республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
▫️ олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
▫️ биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
▫️ асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
▫️ иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
▫️ педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
▫️ ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
▫️ олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
▫️ қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
▫️ ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
▫️ педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
▫️ ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
▫️ умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

📝 Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️2023-2024-ўқув йилида 50 ва 20 фоиз устама тўланадиган сертификатлар рўйхати

Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024-ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорда ўтган ўқув йилидаги сертификатлар рўйхатига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.

Жумладан, 50 ва 20 фоизлик устама тўланадиган сертификатлар рўйхатига қуйидагилар қўшилди:

➡️ Teaching English as a Foreign Language (TEFL);
➡️ Teaching English as a Second Language (TESL);
➡️ SAT subject score (математика, физика, биология, кимё);
➡️ A levels (информатика);
➡️ Astrum Certified IT Educator (информатика);
➡️ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (БМБА) томонидан амалга ошириладиган умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (Тарих);
➡️ БМБА томонидан амалга ошириладиган умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (География);
➡️ Бошланғич таълим ўқитувчилари учун (БМБА умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (математика ва она тили).

❗️Энди бошланғич таълим ўқитувчилари ҳам сертификат олиб, устама олишлари мумкин, аммо улар умумий битта сертификат эмас, балки математика ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан алоҳида сертификат олишлари мумкин. Олинган сертификатлари ҳам фақат ўша фан доирасида устама тўланишига асос бўлади.

⚡️Ушбу қўшма қарорга асосан жами 13 та сертификат рўйхатдан чиқарилди.

Бунга қадар олинган ва мазкур қўшма қарорга кўра рўйхатдан чиқарилган сертификатлар амал қилиш муддати даврида ўз кучини сақлаб қолади.

Ушбу сертификатлар амал қилиш даврида улар бўйича ўрнатилган тартибда устамалар тўланиши таъминланади.

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бош бухгалтер ўз аризаси билан ишдан бўшаш учун 1 ой олдин ариза ёзади, 14 кун олдин эмас.

Бугун бизга бир опа ёрдам сўраб келди. У бир ташкилотда бош бухгалтер бўлиб ишлаган экан.

Ташкилотга янги раҳбар келиши билан ундан мажбуран ариза олиб, ўтган июль ойида ҳуддики ходим ташаббуси билан деб ишдан бўшатиб юборибди. Энди, бу опа судга даъво ариза бериб, ишга тикланмоқчи экан.

Ҳужжатларини бир кўришдаёқ “опа, ҳудо ҳохласа сиз албатта ишга тикланасиз” деб айтдим.

Тўғри, иш берувчи томони ўзига ўша ишонч билан буйруқ чиқарган бўлиши мумкин, бироқ жуда катта “қовун тушириб қўйган”. Иш берувчи ходимнинг аризасини олганидан кейин роппа-роса 14 календар кундан кейин буйруқ чиқарган. Ўзича “огоҳлантириш муддатига риоя қиляпман” деб ўйлаган. Бироқ, асосий хатолик айни шу ерда юз берган.

Сабаби, янги Меҳнат кодексининг 160 ва 489-моддаларига асосан бош бухгалтерлар ўз ташаббуси билан ишдан бўшаши учун иш берувчини 14 кун эмас, 1 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши керак.

Яъни, бош бухгалтерлар ариза ёзганидан кейин 1 ойдан кейин ишдан бўшатиш буйруғи чиқади. 14 кунлик огоҳлантириш муддати умумий тоифа ходимларга тегишли.

Шундай қилиб, бу кейсда иш берувчи ҳам, унинг юристи ҳам, кадрлар хизмати ходими ҳам янги Меҳнат кодекси талабларидан бехабар қолган. Энди эса бош бухгалтер опанинг ишга тикланиш имконияти анча юқори. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Педагоглар 56 кунлик меҳнат таътилидан ташқари, қўшимча 4 кунлик таътил олиш ҳуқуқига ҳам эгами?

Маълумки, Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан 12 ёшга тўлмаган 2 ёки ундан ортиқ болалари бор ота-онадан бирига (ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор ота-онадан бирига) ишлаётган иш жойидан ҳар йили камида 4 кунлик қўшимча таътил берилиши лозим.

Мазкур 4 кунлик қўшимча таътил Кодекснинг 237-моддасига асосан ижтимоий таътил ҳисобланади ва бу ушбу 4 кунлик қўшимча таътил ҳар йилги меҳнат таътилига кирмайди деганидир.

Яъни меҳнат таътили таркибидаги қўшимча меҳнат таътили бошқа, МК 401-моддадаги 4 кунлик ижтимоий таътил бошқа-бошқа нарсалардир (МК 213-модда).

❗️Шундай экан, МКнинг 222-моддасидагибарча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас” деган чекловнинг МК 401-моддасидаги 4 кунлик ижтимоий таътилга умуман алоқаси йўқ.

Сабаби, барча ҳолатларда 56 кундан ошмаслик ҳақидаги чеклов МК 222-моддасининг номида кўрсатилганидек, асосий меҳнат таътили ва қўшимча меҳнат таътилига тегишли.

МК 401-моддадаги 4 кунлик қўшимча таътил эса “қўшимча меҳнат таътили” ҳисобланмайди, чунки юқорида айтганимиздек, у ижтимоий таътил турига киради.

Демак, таълим муассасаларидаги педагоглар ҳам 56 кунлик меҳнат таътилидан ташқари қўшимча равишда ҳар йили МК 401-моддада кўрсатилган 4 кунлик ижтимоий таътилдан ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик

Бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасигага асосан, «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.» деган банд қўшилган.

Яъни бу ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига 1,5 ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли 1.5 ставка дарс олган ўқитувчилар “энди дарсимни олиб қўйишади” деган хадикда бўлмаса ҳам бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

B2 сертификатига эга бўлган хорижий тил ўқитувчилари ҳам биринчи маротаба ишга кираётган бўлса, стажёр-ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинади

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сонли қарорининг 9-бандига мувофиқ 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланди.

Кейинроқ, 2022-2023 ўқув йили учун истисно тариқасида хорижий тиллар ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб этилмаган ва мазкур талаб 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб кучга кириши белгиланганди.

Энди 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган хорижий тилларни ўқитиш бўйича педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар ҳам умумтаълим муассасасига стажор-ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинадиган бўлди.

Улардан ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Демак, B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат "касбий сертификат" сифатида қабул қилинмаслиги мумкин.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 9 августдаги 02-01/3-1188-сонли кўрсатма хатида маълум қилинган.

   @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Бир нечта сертификати бор ўқитувчига устама фақат биттаси (юқорироғи) учун тўланади

     ❓Савол:
Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман. Малака тоифам иккинчи. Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу сертификат учун 50% устама олмоқдаман. Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб (50+20=70%) устама тўланадими?

     ✅Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-г кичик бандига кўра, умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

     P.S. Бу ўқитувчига сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро сертификат учун 50% устама тўланади
дегани.

    @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️⚡️Педагог ходимлар тиббий кўрикдан ўтишда қайси турдаги текширувлардан ўтиши керак?

     Педагог ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида тиббий кўрикдан ўтказилади. 

     Таълим муассасаларида ишловчи педагоглар тиббий кўрик жараёнида терапевт, дерматовенеролог ва гинеколог врач – мутахассислар кўригидан, лаборатория текширувида эса флюорография, гельментларни аниқлаш учун нажас таҳлили, гонококкларга текшириш, RW га қон текшириш таҳили талаб қилинади.

     Тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилишига тиббий кўрикдан ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари жавобгар ҳисобланади. 

     Иш берувчилар эса ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

30 соат дарс кимларга берилиши мумкин?

Барчамизга маълумки, илгари ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш учун аниқ бир мезон белгилаб берилмаганди. Бу жараёнда инсон омили муҳим саналиб, мактаб раҳбари ўзи истаганча дарс соатларини тақсимлаган.

Ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ва касбий маҳоратига етарлича эътибор қаратилмаган.

Ҳозир бундан эмас. Бугунги кунда ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ҳамда касбий маҳоратига қараб устуворлик белгилаб қўйилган.

Ҳўш, унда қайси тоифадаги ўқитувчилар 30 соатгача дарс олиши мумкин?

Тасаввур қилайлик, сиз она тили ва адабиёт фани ўқитувчисиз ва сиз биринчи малака тоифага эгасиз. Бошқа ҳамкасбларингиз эса иккинчи ва тоифага эга бўлмаган ўқитувчилар дейлик.

Мактабда она тили ва адабиёт фанидан жами 64 соат дарс соати мавжуд бўлса, ана шу ҳолатда сизни мактаб директори 30 соат дарс билан таъминлаши керак бўлади. Қолган ҳамкасбларингизга эса 34 соат тенг тақсимланади.

Чунки, «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомда устувор кетма-кетлик асосида ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари (бир ярим ставкагача) белгиланиши қайд этилган.

Фақатгина максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

Хулоса шуки, қайси ўқитувчи педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бўлса ва касбий маҳорати юқори бўлса, биринчи навбатда ўша ўқитувчига кўпроқ дарс соатларини ажратилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

30 соат дарс кимларга берилиши мумкин?

Барчамизга маълумки, илгари ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш учун аниқ бир мезон белгилаб берилмаганди. Бу жараёнда инсон омили муҳим саналиб, мактаб раҳбари ўзи истаганча дарс соатларини тақсимлаган.

Ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ва касбий маҳоратига етарлича эътибор қаратилмаган.

Ҳозир бундан эмас. Бугунги кунда ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ҳамда касбий маҳоратига қараб устуворлик белгилаб қўйилган.

Ҳўш, унда қайси тоифадаги ўқитувчилар 30 соатгача дарс олиши мумкин?

Тасаввур қилайлик, сиз она тили ва адабиёт фани ўқитувчисиз ва сиз биринчи малака тоифага эгасиз. Бошқа ҳамкасбларингиз эса иккинчи ва тоифага эга бўлмаган ўқитувчилар дейлик.

Мактабда она тили ва адабиёт фанидан жами 64 соат дарс соати мавжуд бўлса, ана шу ҳолатда сизни мактаб директори 30 соат дарс билан таъминлаши керак бўлади. Қолган ҳамкасбларингизга эса 34 соат тенг тақсимланади.

Чунки, «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомда устувор кетма-кетлик асосида ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари (бир ярим ставкагача) белгиланиши қайд этилган.

Фақатгина максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

Хулоса шуки, қайси ўқитувчи педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бўлса ва касбий маҳорати юқори бўлса, биринчи навбатда ўша ўқитувчига кўпроқ дарс соатларини ажратилади @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

БЎШАГАН ХОДИМ ЭЛЕКТРОН МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ БЕРИЛМАГАНЛИГИ УЧУН ИШХОНАНИ СУДГА БЕРДИ.

САВОЛ.
Бир ходимимиз май ойида ишдан бўшаган эди. Ҳозир бизни судга берибди, меҳнат дафтарчасини бермаган деб. Шу тўғрими, судда ютиши мумкинми? Ахир, у 2022 йил ишга кирган ва унга меҳнат дафтарчаси очилмаган, электрон тартибда юритилган. Суд шуни ҳисобга оладими ёки йўқми?

ЖАВОБ.

Май ойи деганизга қараганда, ходим шу йил май ойида ишдан бўшаган бўляпти, тўғрими? Демак, бу вазиятга 30 апрелдан кучга кирган янги Меҳнат кодекси нормалари қўлланилиши лозим.

Қаранг, янги Меҳнат кодексининг 171-моддаси 1-қисмида шундай дейилган:

Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт.

Яъни, ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда ходимларга Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) орқали электрон меҳнат дафтарчаси ҳам юритилмоқда. Ва юқоридаги нормага кўра қоғоз меҳнат дафтарчаси очилмаган ходимларга улар ишдан бўшаган куннинг ўзида ЯММТ орқали юритилган электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма берилиши шарт.

Меҳнат кодексининг 320-моддасига кўра, ходимга меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчаси кўчирмаси берилиши иш берувчи томонидан кечиктирилганлиги натижасида етказилган зарар иш берувчи томонидан қопланиши кўрсатилган.

Шундай экан, юқоридаги вазиятда ходим ҳақ, сиз унга электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма беришингиз шарт эди.

Энди ходим суд орқали меҳнат дафтарчасидан кўчирма берилиши кечиктирилган давр учун иш берувчидан ўртача иш ҳақи ундириш ҳуқуқига эга бўлади (402-сонли йўриқнома).
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўриндошларга таътил пули тўланмайдими?

@Yurist_Xizmati 4110-савол:

Ассалому алайкум.мен мактабгача таьлим ташкилотида 2019 йилдан буен 1ст логопед укитувчи.05 ст.психолог вазифасида ишлаб келаман хар йили июн ойида 2ла лавозим учун хам. мехнат таьтилига чикаман ва тулик тулаб берар эди.бу йил 05 ст. психолог учунтаьтилга пул туланмади. Адлиядан буйруклашганда уриндош дебди.мен 1та ташкилотда ишлайман уриндош эмасман. Тарификасиядан утганман 1.5 булиб  менга туланмаслиги тугрими? Шунча йил туланган

❗️Сиз ўриндошсиз. Лекин бу сизга таътил бермаслик учун асос бўлмаслиги керак.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 432-моддасида ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажариши ўриндошлик асосида ишлаш саналиши белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 2-бандида ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши ўриндошлик асосида ишлаш эканлиги белгиланган.

Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра ходим асосий меҳнат шартномаси асосида лавозим мажбуриятларини бажаришдан ташқари бошқа ишни бажариши ўриндошлик саналади.

Юқоридаги низом бўйича ўриндошлик ички ва ташқига бўлинади. Бир ташкилотда икки лавозимда ишлаш бу ички ўриндошлик ҳисобланади.

Меҳнат кодекси 439-моддасига мувофиқ ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

❗️Шундай экан сизга ўриндошликдаги лавозимингиздан ҳам меҳнат таътили берилиши шарт.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФАРЗАНДЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН

⚡️САВОЛ
;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан олдинроқ чиқишини эшитдим. Шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12 моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.

✏️ Демак болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин.

Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчи декрет таътилидан қайтмоқчи, директор эса ишга олмаяпти. Бу вазиятда ким ҳақ?

❇️ Савол: 2020 йилда мактабга она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлиб 20 соат дарс билан ишга киргандим. Ўшанда мени асосий ходим сифатида ишга олишганди. Кейинроқ декрет таътилига чиқдим. Бу вақт оралиғида мактабдаги раҳбарлар таркиби ҳам ўзгариб кетибди.

Кеча мактабга бориб, янги лавозимга тайинланган директорга ишга қайтмоқчиман десам йўқ, сизни ўша вақтда бир ўқитувчи туғуруқ таътилида бўлганлиги учун вақтинчалик, ўриндошлик асосида ишга олишган экан дейишди.

Энди сиз декрет таътилидан қайтган бўлсангиз ҳам ишга ололмаймиз дейишяпти. Ваҳоланки, ўша вақтда мени эмас, бошқа ўқитувчини ўриндош сифатида олишган экан. Унга ҳам 20 соатча она тили ва адабиёт фанидан дарс беришган, у ходим эса ишдан бўшаб бўлган. Энг асосийси менинг меҳнат шартномамда муддат кўрсатилмаган. Лекин буйруқда бор дейишяпти.

Жавоб: Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра, аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилади. Ходим истаган вақтида таътилдан қайтиш ҳуқуқига эга.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Меҳнат кодексининг 239-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда бола парваришлаш таътили берилганда ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.

❕Энди сиз билан тузилган меҳнат шартномаси масаласига тўхталсак

Маълумки, Меҳнат кодексининг 110-моддасига кўра, агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати шартлашилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Яъни, сиз билан муддатли шартнома тузилмаган.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати иш берувчи томонидан имзоланган буйруқда эмас балки, айнан мана шу шартномада кўрсатилиши керак.

Сизнинг вазиятингизда аввалги мактаб директори бошқа ходимни 20 соат дарс учун муддатли меҳнат шартномаси билан ишга олган бўлиши мумкин. Муаммога мантиқан ёндошилганда ҳам ўша вақтда бир ходим декрет таътилига чиққан бўлса, унинг ўрнига бир ставка учун фақат бир нафар ходимни олиши керак эди.

Бу вазиятда эса икки нафар фуқарони муддатли меҳнат шартномаси билан ишга қабул қилиб бўлмайди. Чунки бу ҳолатда икки нафар ходимга тақсимланган дарслар ҳажми ҳам 40 соатга бориб қоляпти. Яъни, мактабда 2 ставка иш жойи бўлган.

Бу вазиятда ҳозирда шу лавозимда ишлаётган мактаб директорининг хати-ҳаракатлари ноқонуний бўлиши мумкин. Масалани тўлиқ ўрганиб чиқиш учун ҳудудий бандлик, адлия ёки касаба уюшмасига ёзма мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Huquqshunos_yordami @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️НОТЎҒРИ ДАРС ТАҚСИМОТИ

@Yurist_Xizmati 4110-савол:

Men maktabda matematika òqituchisiman. 3271-qòshma qaror bn dars taqsimoti qilib oliy toifali òqituvchilarga 30 soat (1.5 shtat) ikkinchinchi toifali òqituvchilarga 5 soat (0.25 shtat birligi) dan dars berilishi mumkinmi. Bunda men keyin (0.5 shtat birligida asosiy ish òrnida) ishga kelganligim ahamiyatga egami. U o‘qituvchilar mendan oldin ishga kirgan. O‘qituvchining qachon ishga qabul qilingani dars taqsimotida ahamiyatga egami?. Men 5 soat dars bn ishlashga rozi emasman kimga murojaat qilsam bòladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ўқитувчининг ишга қачон қабул қилингани умуман аҳамиятсиз ва сиздаги ҳолатда бундай дарс тақсимоти мутлақо нотўғри. 30 соат дарс олиш осон эмас.

Қаранг! “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ дарслар ўқитувчилар ўртасида устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

☝️Мазкур кўрсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

☝️Айнан шу қоидага ўша ўқитувчи 15-банддаги кўрсаткичлардан энг камида 2 таси бўлгандагина унга 20 соатдан ортиқ дарс бериш мумкин бўлади.

✅ Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра сиздаги ҳолатда агар ўша ўқитувчи устовор кетмалик бўйича камида 2 та натижага эришган бўлса 20 соатдан кўпроқ олиши мумкин.

❗️Агар фақат тоифаси борлиги учун буни талаб қилаётган бўлса, унда мумкин эмас. Агар ўқитувчи фақат олий тоифаси учун сиздаги ҳолатда 20 соат дарс бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб директори ўқитувчиларга ҳудудларни тозалаш топшириғини беришга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4109-савол:

Men maktabda jismoniy tarbiya fanidan dars beraman, yetti oylik homiladorman , director menga stadionni tozala Deb quymayapti aslida stadionni Kim tozalashi kerak

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғи ҳам Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруқларига мувофиқ ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари белгиланган.

❌ Бироқ улар орасида ўқитувчи синф хонасини ёки ўзига бириктирилган хоналарни тозалаш мажбурияти мавжуд эмас.

Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 393 – 396-моддаларига мувофиқ ҳомиладор аёлни оғир ишларга жалб қилиш, унга қўшимча топшириқлар бериш мумкин эмас.

❗️Бу масалада сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб директори мактабдаги ўқитувчиларда дарс соатларини тўлиқ тақсимламай туриб, янги ходим ишга олиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4108-савол:

Ассалому алайкум. Мактабимизда 7 та бошланғич синф бор. Лекин 10 нафар ўқитувчи ишлайди. Бирортаси тўлиқ ставкада ишламайди. Чунки дарс соатлари кам. Шунга қарамай мактаб директори яна 2 нафар битириб келган ўқитувчини ишга олган. Шу тўғрими. Уларга бизни дарсларимиздан олиб берса, бизни дарс соатларимиз яна камаяди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Мактаб ўқитувчисини ишга қабул қилиш тўлиқ директорнинг ваколатида.

Буни қуйидагича тушунтирамиз
. Меҳнат кодекси 19-моддасида мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи эканлиги қайд этилган. Айнан шу қоидага кўра директор бу иш берувчи.

Эътибор беринг, ушбу кодекс 24-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш иш берувчининг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади.

✅Шундай экан, ўқитувчини ишга қабул қилиш ва уни ишдан бўшатишга мактаб директори ваколатлидир. Бу масалада ходимларнинг директор ваколатига аралашга оид ҳуқуқлари белгиланмаган.

❌ Лекин директор мактабдаги ўқитувчиларда дарс соатларини тўлиқ тақсимламай туриб, бошқа ходимни ишга олиши меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш саналади.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходим меҳнат таътилидан чақиртириб олинди, таътилнинг фойдаланилмаган қисми учун тўланган таътил пули нима бўлади?

Маълумки, Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан меҳнат таътилига кетган ходимни унинг розилиги билан таътил тугамасидан олдин чақиртириб олиш мумкин.

Биласиз, меҳнат таътилига кетаётган ходимга таътилга кетишдан аввал таътилда бўладиган вақти учун МК 233 ва 257-моддаларига мувофиқ ўртача иш ҳақи сақланиб қолади ва бу тўловни биз кўпинча “таътил пули” деб атаймиз.

МК 233-моддага кўра таътил пули бу ходимнинг меҳнат таътилида бўлган вақти давомида сақланиб қоладиган, бироқ олдиндан тўлаб бериладиган пул ҳисобланади.

Яъни, агар ходим таътилдан муддатидан аввал чақиртириб олинса, таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми учун тўланган пул ўз аҳамиятини йўқотади. Чунки, ходим таътилда бўлмас экан, демак 233-моддадаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолинадиган давр ҳам, бу давр учун тўлов ҳам бўлмайдида.

Ҳўш, унда ходимни меҳнат таътилидан чақиртириб олсак, таътилнинг фойдаланилмаган қолган қисми учун олдиндан тўланган “таътил пули” нима бўлади?

Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 мартда 2985-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома мавжуд. Бу Йўриқнома бюджет ташкилотлари учун мажбурий, қолган ташкилотлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.

▪️Шу Йўриқноманинг 21-бандида шундай дейилган:

➖ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.

Бу қоиданинг мазмуни шуки, агар ходим меҳнат таътилидан чақиртириб олинса ва таътилнинг қолган қисми шу иш йилининг бошқа вақтига кўчирилса, таътилнинг ўша фойдаланилмаган қисми учун тўланган “таътил пули” ходимнинг таътилдан чақириб олингандан кейинги ишлаган вақти учун тўланадиган иш ҳақи ўрнига ўтади.

Яъни, ходим кейинги, фойдаланилмаган таътил қисмига тенг бўлган ишлайдиган вақти учун алоҳида иш ҳақи олмайди. “Таътил пули”нинг фойдаланилмай қолган таътил кунига тўғри келадиган қисми ўша иш ҳақининг ўрнига ўтади.

Бухгалтерларга осонроқ бўлиши учун таътилдан чақириб олиш ҳақидаги буйруқда буни чиройли қилиб ёзиб қўйиш керак.

☝️Бу қоида яна қайтариб ўтамиз, бюджет ташкилотлари учун мажбурий қоида ҳисобланади.
қўшимча савол:

➖Агар ходим мехнат таътилидан чакирилса ва фойдаланилмаган мехнат таътили пули бажарган иши учун хақ урнига утса, бошқа муддатга кўчирилган таътили даврида қўшимча таътил пуллари хисобланиб тўлаб бериладими?

ЖАВОБ.

Албатта, тўлаб берилади. Аслида бундай ҳолларда таътилнинг фойдаланилмаган қисми биринчи навбатда ходимга шу иш йилининг бошқа вақтида берилиши лозим.

Бунда жараён ўз-ўзидан Меҳнат кодексининг 233-моддасига муовофиқ ҳал этилади.

Яъни ходимга ушбу таътилга чиқиш даври учун сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи ходим таътилга кетишидан олдин тўлиб берилади.
Бюджет ҳисобланмаган бошқа иш берувчилар эса таътилнинг фойдаланилмаган қисми учун тўланган “таътил пули”ни бу таътил қисми иш йилининг бошқа вақтида берилган пайтига ҳисоб-китоб қилса ҳам бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ташкилотларга ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тартиби белгиланди.

🔰Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3451, 14.08.2023 й.)

🔰Намунавий низомда ишга қабул қилиш чоғида танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби белгиланган.

🔰Хусусан, ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган танлов комиссияси ташкил этилади.

✅Танлов комиссияси таркиби ташкилотнинг ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.

🌐Танлов комиссияси томонидан танлов тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин ташкилотнинг расмий веб-сайтида бўш (вакант) иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳамда танлов ўтказиш жойи ва кунлари, танлов тадбирларида берилиши мумкин бўлган саволларнинг намунавий рўйхати жойлаштирилади.

📝Номзодлар Танлов комиссиясига мазкур Намунавий низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

📆Танлов комиссияси томонидан номзоднинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.

⏰Танловда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодларга танлов тадбирлари бошланишидан беш кун олдин танлов тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида Танлов комиссияси томонидан хабар берилади.

⚖Номзоднинг иш тажрибаси ва касбий компетециясини аниқлаш учун Танлов комиссияси томонидан тест, суҳбат ва амалий машғулот синов тадбирларининг барчаси ёки улардан бири ўтказилиши мумкин.
Танлов тадбирларини ўтказиш вақтида номзоднинг натижалари (танлов натижалари) баллик тизимда баҳоланади.

🔰Танлов тадбирлари фақат тест синовлари бўйича ўтказилган тақдирда номзоднинг натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Бунда, тест саволлари 50 тани ва ҳар бир тўғри жавоб 2 баллни ташкил қилади.

🔰Танлов тадбирлари фақат суҳбат ва амалий машғулот шаклида ўтказилган тақдирда номзоднинг натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади.

🧰Танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби ҳисобланади ва у бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда ишга қабул қилинади.

⚠️Маълумот учун: Намунавий низом талаблари ишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш тартиби алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабдан дарс олишга ҳаққим борми? Директор дарс соати етишмайди деб рад жавоби бермоқда

@Yurist_Xizmati 4106-савол:

Assalomu alaykum men maktabda ishchi xizmatchi lavozimida  10yildan buyon ishlab  kelmoqdaman .Men hozirda M.Avuezov nomidagi Janubiy Qozogiston universetitini  2019 yilda uqishga kirib jimoniy tarbiya vA sport fakultetini  2023 yilda tamomladim. Men uzim ishlab turgan maktabdan dars olishga  haqqim bormi .Bizda uqtuvchi yetarli senga dars soat yetishmaydi deb rad Javob berishayapti menga qonuniy va huquqiy tomondan yordam berishingisni surayman

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Директордан ёзма рад жавобини сўранг!

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 24-моддасида қайд этилган бўлиб, унинг асосий ҳуқуқларидан бири бу МКда, бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ҳамда бекор қилиш саналади.

❌ Янги МК 119-моддасига асосан ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

☝️Бунда сиздаги ҳолат айнан мана шу қоидага мос келади. Директор мактабда бўш иш ўрни бўлмаган тақдирдагина сизни ишга қабул қилмасликка ҳақли. Яъни бунда у мактабдаги мавжуд ўқитувчиларни тўлиқ дарс соатлари билан таъминлагандан сўнг бўш дарс соатлари қолган тақдирдагина сизга ишга қабул қилиши мумкин.

✅ Бу вазиятда сиз директордан ишга қабул қилмаслик асосини ёзма шаклда беришини сўранг.

Чунки юқоридаги моддада ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шартлиги қайд этилган.

❗️Шундан сўнг туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Stajor-o‘qituvchilarni ishga qabul qilish tartibi ishlab chiqildi

     Xabaringiz bor, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli Farmoniga asosan 2023/2024-o‘quv yilidan boshlab pedagogik kasblarga birinchi marta ishga qabul qilinadigan oliy ma’lumotli talabgorlar stajor-o‘qituvchi sifatida faoliyat yuritishi belgilangan.

     Shu munosabat bilan Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan stajor-o‘qituvchilarni ishga qabul qilish bo‘yicha tegishli ko‘rsatma ishlab chiqildi.

     Unga ko‘ra, ilk bor ishga qabul qilingan stajor-o‘qituvchilardan ishga qabul qilingan vaqtdan boshlab bir yil muddat davomida kasbiy sertifikatga ega bo‘lishi talab etiladi. Stajor-o‘qituvchilarga ular kasbiy sertifikat olguniga qadar oliy ma’lumotli (toifasiz) o‘qituvchining bazaviy tarif stavkasi qo‘llaniladi.

      “O‘qituvchi-stajor” bilan Mehnat kodeksining 104-moddasida muvofiq mehnat shartnomasiga kiritilishi shart bo‘lgan holatlar, jumladan o‘qituvchi-stajorlarning bir yil davomida kasbiy sertifikat olishi majburiyati ko‘rsatilgan holda mehnat shartnomasi tuziladi.

     Shu munosabat bilan, vazirlikning 2023-yil 9-avgustdagi tegishli xati bilan o‘qituvchi-stajorlarni ishga qabul qilish jarayonini mazkur ko‘rsatmalarga muvofiq amalga oshirish vazifalari yuklatildi.

     Eslatib o‘tamiz, Farmonga ko‘ra, Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligiga 2023-yil 1-noyabrga qadar umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida faoliyat yuritadigan pedagog kadrlarni kasbiy sertifikatlash sinovlaridan o‘tkazish tartibini belgilovchi Hukumat qarori loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish hamda 2024-yil 1-yanvardan boshlab tizimni amaliyotga joriy etish topshirilgan.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️⚡️Педагоглар учун тиббий кўрикдан ўтиш бепул

     Меҳнат кодексининг 501-моддасига кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг болаларни ўқитиш ёки тарбиялаш билан бевосита шуғулланувчи педагог ходимлари ва бошқа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибда дастлабки тарзда (ишга қабул қилиш чоғида) ва даврий (иш жараёнида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтади.

     Педагог ходимлар бир йилда бир марта албатта тиббий кўрикдан ўтишлари талаб этилади. Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасида мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиш - педагог ходимларнинг мажбуриятларидан бири этиб белгиланган бўлиб, ушбу Қонуннинг 45-моддасига асосан педагог ходимларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқи берилган.

     Маълумки, ўқитувчилар учун барча шаҳар ва туманлар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий кўрик бепул бўлиши белгилаб қўйилди. Аммо тиббий кўрикдан ўтишнинг ҳам тартиби бор.

    Қонунчиликка кўра, ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги   "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 200-сонли буйруғи асосида тиббий кўрикдан ўтказилади. 

     Бу жараёнда туман СЭО, иш берувчи,  касаба уюшма қўмитаси ва тиббиёт муассасаларига бир қатор вазифалар белгиланган. Иш берувчи яъни директор ҳудудий СЭО ва мактаб касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача (бу йилги ҳолатдан келиб чиқиб ўқув йили бошида) тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг рўйхатини тузади ва тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасига тақдим этади. Тақдим этилган рўйхат асосида ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади.

     Меҳнат кодексининг 360-моддасига кўра, ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмайди. Мажбурий тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

     Хабарингиз бўлса, бу йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йил 1 июлдан 1 августгача “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилди. Акция доирасида ўқитувчилар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу акцияси доирасида тиббий кўрикдан ўтмаганлар, ҳозирги вақтда ҳам кўрикдан ўтиши мумкин.

     Агар педагог ходимлардан тиббий кўрик учун пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилса, улар ўзлари фаолият кўрсатаётган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ёки адлия бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 19-моддаси: ”Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”.

Инсон туғилганидан бошлаб тегишли бўлган табиий ва ажралмас ҳуқуқлар сирасига инсон ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, озодлиги, тенглиги, эркин бўлиши, хавфсизлиги, дахлсизлиги киради ва бу ҳуқуқлар қонунларда белгиланганлиги ёки белгиланмаганлигидан қатъи назар инсонга азалий тегишлидир, деб эътироф этилади.

Барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳам халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган ҳуқуқлардан ҳисобланади.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, айрим соҳа ва йўналишларни ривожлантириш учун турли кўринишдаги имтиёзлар берилиши мумкин ва булар фақат қонунлар орқали амалга оширилади, ҳар қандай имтиёз ижтимоий адолат принципи доирасида амалга оширилади.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал