tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4691

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчи 160% гача устама олиши мумкин, биласизми?

@Yurist_Xizmati 4936-савол:

Assalomu alaykum.Yoshim 53da. Ona tili va adabiyot fani oʻqituvchisiman. Toifam oliy. B+ darajadagi MSga ham egaman. Yanvar oyidan 50%lik ustama ham toʻlanar ekan. Savolim shunday: Bahorda boʻladigan 70% ustama uchun muddatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etsam, 50%lik MS ustamaga ta'sir qilmaydimi? Mabodo 86 balldan oshirsam, hammasi birgalikda 120% lik ustama olishim mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори 6-1-бандига кўра 2025-йил 1-январдан бошлаб педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этилди.

Бунда синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса — 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади. Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.

Шунга кўра сиздаги вазиятда устамаларнинг барчасини тўлашнинг алоҳида мезонлари борлиги сабабли уларнинг ҳар бири тўлиқ тўланади.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига қандай талаблар қўйилган?

@Yurist_Xizmati 4933-савол:

Ассолому алейкум якшимисизлар яна ман саволим куйдагича: 1.Мактабгача тальим тошкилотларига директор лавозимига кай тарибда куйилади, 2.Кораколпакстан Республикаси  богчаларга директор лавозимига куйиш учун Тошк.шахардан келишув олиниши шартми, 3.Агар богча сохасида ишламаган ходимлар директор этиб тайинлашга канчалик тугри келади? Олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 255-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимининг малака тавсифлари қуйидагича:

камида бакалавр даражасидаги мактабгача таълим йўналишидаги олий педагогик маълумот (номутахассис ва нопедагог олий маълумотли кадрлар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлаш курсини тамомлаган бўлиши лозим);

хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши керак;

уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

таълим соҳасида ишлаган, замонавий билим ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга мустақил фикрлайдиган ҳамда менежерлик қобилиятига эга бўлиши талаб этилади;

Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган, ҳудудий мактабгача таълим бўлинмаларида икки йилдан ортиқ фаолият кўрсатган, Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар, Тошкент шаҳридаги Пучон ҳамда «А.И.Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали битирувчилари, ёки нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1000 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (ПҳД ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассислардан педагогик иш стажи талаб этилмайди.

Демак, ММТ раҳбари бўлиши учун талабгор юқоридаги меёрларга мос бўлиши керак.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига кўра 2025-йил 1-январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

Шундай экан, эндиликда менежерлик сертификати ҳам бўлиши шарт.

Ушбу қарорга 1-иловада тасдиқланган Низом 65-бандига кўра ташкилот директори вакант лавозимига очиқ танлов учун келиб тушган номзодларнинг ҳужжатлари ҳудудий бошқармалар томонидан икки иш куни давомида кўриб чиқилади ва ташкилот директори вакант лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини тегишли ташкилотнинг Кузатув кенгашига тақдим этади.

Бунда ҳудудий бошқарма номзоднинг ҳужжатларини ўрганиш натижаси бўйича икки иш куни давомида номзод билан меҳнат шартномасини тузади ҳамда ташкилот директори лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради (низом 67-банд).

Хулоса қиладиган бўлсак, бу ҳолатда номзод Тошкент шаҳри билан келишилмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Жуда кўп ташкилотларда дам олиш куни ходимларни ишга жалб қилиш одатий тусга айланган.

Дам олиш кунини оила даврасида эмас, ишхонада ўтказган ходимларнинг қандай ҳуқуқлари бор?

Умумий қоидага кўра, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақида Меҳнат кодексининг 209-моддасида айтилган. Лекин мана шу 209-модданинг ўзида дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ходимларни ишга жалб қилиш мумкинлиги бўйича айрим истисно ҳолатлар ҳам кўрсатиб ўтилган.

Шундан келиб чиқиб, биз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиш амалиётини иккига ажратиб оламиз:

биринчиси, ходимнинг розилиги билан, иккинчиси, ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш.

❗️Ходимнинг розилиги билан ишга жалб қилиш

Биринчиси: Меҳнат кодексининг 209-моддаси 2-қисмига кўра, агар корхона ёки ташкилотнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган муайян ишларнинг бажарилишига боғлиқ бўлса ва ўша ишларни шошилинч бажаришга зарурат туғилган тақдирда, ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш мумкин. Фақат бундай ишларнинг рўйхати жамоа шартномасида, агар жамоа шартномаси бўлмаса, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган бошқа ҳужжатида, агар иш берувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши керак. Бундай ҳолатларда ходимларни ишга жалб қилиш фақатгина уларнинг розиликлари асосида амалга оширилади.

Иккинчиси: Ишлаб чиқариш узлуксиз бўладиган корхона ва ташкилотлар бор. Бундай ташкилотларда муайян ишларни ишланмайдиган байрам кунларида ҳам амалга оширишга йўл қўйилади. Масалан, ишлаб чиқариш техник шароитларга кўра тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни ёки аҳолига хизмат кўрсатиш заруратини юзага келтирадиган ишларни, бундан ташқари, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини назарда тутяпмиз. Бундай вазиятларда ҳам ходимларни уларнинг розилиги билан дам олиш, байрам ва ишланмайдиган кунларда ишга жалб қилиш мумкин.

❗️Ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш

Меҳнат кодексининг 210-моддасига асосан ходимнинг розилигисиз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

👉 биринчиси, табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемия ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

👉 иккинчиси, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

👉 учинчиси, марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт ва алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;

👉 тўртинчиси, иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

📌Меҳнат кодексининг 396-моддасига асосан ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин.

⛔️Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимларни асоссиз ишга жалб қилиш қонунбузарликдир.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
ПЕНСИОНЕРЛАР ИШЛАШИ МУМКИН ЭМАС(МИ)?

Фуқародан келган савол: Ассалому алейкум саволим: Юқори турувчи ташкилотдан хат келган ишловчи пенсионерларни бўшатиш тўғрисида. Ташкилотимизда пенсияга чиқиб ишлаётганлар бор, уларни ҳам меҳнат шартномасини бекор қилаверамизми юқори турувчи ташкилотни хатига асосан?

📍ЖАВОБ:


❌Юқори турувчи ташкилот хати меҳнат қонунчилигига зид. Бўшатмоқчисиз ҳам дейлик, қайси асос билан бўшатасиз уларни?!

Меҳнат кодекси 161-моддаси 1-қисмига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

⛔️Бундан ташқари, ходимни мажбурлаб ариза ҳам ёздира олмайсиз. Олий суд Пленумининг тегишли қарорида шундай дейилади:

Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади. Судлар даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида берганлиги тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширмоқлари лозим. Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилсин (https://lex.uz/docs/-6684613 21-банди).

Эски Меҳнат кодексида ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда 100-модда 2-қисм 7-банди билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эди.

❌Амалдаги Меҳнат қонунчилиги бўйича эса ходимнинг айнан пенсия ёшига тўлганлиги важи билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас.

Демак, пенсионерларни айнан пенсия ёшига тўлиши муносабати билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномани бекор қилиш асоссиздир.

Пенсионер билан бошқа асослар билан шартномани бемалол бекор қилиш мумкин. Масалан, пенсионер айбли хатти-ҳаракатлар содир этса, у билан меҳнат шартномасини меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги ёки ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан бекор қилиш мумкин ва ҳоказо.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ВА ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ, МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИ, ЁРДАМЧИ МАКТАБЛАР УЧУН ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (2025 йил учун)

📌 Касаба уюшмаси фаолияти ҳақида кўпроқ билмоқчимисиз? Бизни кузатишда давом этинг!

✉️ Telegram | 🌐 Veb-sayt
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (2025 йил учун)

📌 Касаба уюшмаси фаолияти ҳақида кўпроқ билмоқчимисиз? Бизни кузатишда давом этинг!

✉️ Telegram | 🌐 Veb-sayt
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Чет тили ўқитувчиларининг 50 фоиз устамаси қандай ҳолларда 20 фоизга туширилади?

@Yurist_Xizmati 4931-савол:

Мен макктабда инглиз тили фанидан 2023 Йил халкаро сертификат С1 олганман. Хозирги куда 50% устама олмокдаман. Бу карор кайси ходимларга тегишли яьни сертификаттим уз кучини йукотмайдими? Жавобингизни кутаман

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-банди учинчи хатбошисига кўра:
халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида устама тўланиши белгиланган.

Шунга кўра сиз халқаро тан олинган сертификатлардан бирини олган бўлсангиз, бу сертификат учун унинг амал қилиш муддатига ёки муддат кўрсатилмаган бўлса 3 йил 50 фоизлик устама тўланади.

9-банднинг тўртинчи хатбошисига кўра:
халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида. Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Демак, айнан ушбу банддаги қоидага мос шаклда олинган сертификатга ҳам юқоридагидек 50 фоизлик устама тўланади.

Агар сертификат тўртинчи хатбошида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама:
2025 йил 1 январга қадар — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
2025 йил 1 январдан бошлаб — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида тўланади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сертификатингиз халқаро тан олинган сертификатлар тоифасига кирса, унда бу сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш давом этади. Бироқ у юқоридаги меёрларга мос келмаса, унда 2025 йил 1 январдан бошлаб устама 20 фоизга туширилади.

Эътибор беринг, агар чет тили ўқитувчиларининг сертификати халқаро тан олинган сертификатлар тоифасига кирса, унда бу сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш 2025 йил 1 январдан кейин ҳам давом этади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Иш берувчилари конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2023-2025 йиллар БОШ ЖАМОА КЕЛИШУВИнинг 97-бандида Ягона музокара жараёнини татбиқ қилиш мақсадида қуйидагиларни тавсия этиш:

1️⃣ барча жамоа шартномалари ва келишувлари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишни:

2️⃣ тегишли касаба уюшмалари ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасидаги тармоқ (тариф) келишувларини - тегишли йилнинг январь ойидан, корхона, ташкилот, муассасаларда жамоа шартномаларини эса - март ойидан кечиктирмай тузишни;

3️⃣тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларини бажариш якунларини касаба уюшмалари ва иш берувчилар ташкилотларининг қўшма мажлисларида, шунингдек, меҳнат жамоаларининг умумий йиғилиш (конференция)ларида ҳар йили 1 апрелдан кечиктирмасдан кўриб чиқилишини.

Демак, ташкилот ва муассасалардаги жамоа шартномаларини 2024 йилда бажариш якунларини меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишида 1 апрелдан кечиктирмасдан, яъни февраль-март ойларида ўтказиш керак.

Иш берувчилар ва профкомларга жўнатиб қўямиз.

Жамоа шартномаларини тузиш, уни муҳокама қилиш билан боғлиқ масалалар кейинги постларда жойлаштирилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Тизимдаги хатоликни деб олий тоифали ўқитувчининг тоифасини мутахассисга тушириб ташланиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4928-савол:

Ассалому алайкум. 2017-йил аттестациядан муваффақиятли ўтиб, олий тоифа олганман. Ҳозирда стажим 21 йил. Шунча йилдан бери мактабда ишлаб келмоқдаман. 2022-йил, 2-августдаги Вазирлар маҳкамасининг 425-қарорига биноан олий тоифам умрбодга сақланиб, шу сентябрь ойигача олий тоифа ставкасида ойлик маош олиб келаётган эдим. Сентябрь ойининг ойлигини АСБО мутахассис ставкаси билан тўлаган, лекин ойлик ботда "олий тоифа" деб турибди. "Тарификацияга "мутахассис" деб киритишга мажбур бўлдик, чунки сизнинг сертификатингизнинг сроги ўтган, Асбо программаси қабул қилмаяпти"-деди завуч. Шундан кейин мен pedkadr.edu.uz. га тўғридан тўғри тоифа беришлари учун мурожаатнома юбордим. Лекин мурожаатномам рад этилибди, сабаби у ерда айнан "узлуксиз ўн беш йил стаж ва олий тоифага эга бўлган ўқитувчилар" деган имтиёз ёзуви йўқ экан. У ерда фақатгина "15 йил узлуксиз стажга эга бўлган ва олий тоифани уч марта кетма кет ҳимоя қилган" деган имтиёз тугмаси бор бўлиб, менинг ҳолатимга тўғри келмайди. Тизимдаги мавжуд хатоларни деб менинг тоифамни, шунча йиллик меҳнатимни куйдириб, мутахассисга тушириб ташлашлари тўғрими? ВМ нинг қарорининг ижроси таъминланмаслигига кўз юмиб юраверамизми? Ким булар учун жавобгар?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган эди.

Ушбу бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан киритилган ўзгаришга кўра олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестатсияга жалб қилинмайди. Уларнинг тоифаси сақланади.
Мазкур ўзгариш 2022 йил 2 августдан киритилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Қоиданинг мазмунига кўра педагог ходим олий тоифани олгандан сўнг уни 3 марта ҳимоя қилган бўлса (бу 15 йилга тенг), унинг тоифаси сақланади.

Бу ҳақида вазирлик ҳам алоҳида кўрсатма хат билан чиққан. Унинг мазмунида ҳам ВМ 425-сон қарор билан кирган ўзгариш 2022 йил 2 августдан бошлаб кучга кириши белгиланган.

Шундай экан сиз 2022 йил 2 августга қадар бўлган даврда 15 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига ҳамда олий тоифага эга бўлган бўлсангизгина, тоифангиз сақланади.

Бунда Низомнинг 32-бандига кўра имтиёзга эга педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

Бу масалада сиз вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармасига мурожаат қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима интизомий жажосини қўллаш ҳақида

Фуқародан келган мурожаат:

Иш берувчи хайфсан эмас бирданига 30 фоиз жаримани қўллаши мумкинми? 30 фоиз жарима бўлганда премиялар ва бошқа устамалар одатдагидек давом этадими, айтмоқчиманки 1 йил давомида улар ҳам кесилмайдими

📌ЖАВОБ:


Ходимга бирданига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилиши мумкин.  Агар ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилган бўлса, ходимга бирданига ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ҳам қўлланилиши мумкин.

Кўпчиликда интизомий жазолар кетма-кет қўлланилиши шарт, деган нотўғри қараш бор. Яъни, биринчи марта ножўя хатти-ҳаракат содир қилган шахсга ҳайфсан, сўнг жарима ва ниҳоят меҳнат шартномасини бекор қилиш каби.

❗️Аслида, интизомий жазоларни кетма-кет қўллаш шарт эмас. Ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлиги, уни содир қилиш ҳолатлари, ходимнинг хулқ-атворини ҳисобга олиб, иш берувчи исталган турдаги интизомий жазодан бирини қўллаши мумкин.

Меҳнат кодекси 313-моддаси 3-қисмига кўра, интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

📌Фақатгина ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳамда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилиши шарт.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ўриндош ходимларга қўшимча меҳнат таътили бериш иш берувчилар томонидан қилинадиган хатоликлардан бири.

Кўп ҳолатларда ўриндош ходимларга меҳнат таътилини беришда иш берувчилар томонидан мунтазам қонун бузилишига йўл қўйилади.

МКнинг 213-моддасига асосан иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган: ҳар йилги меҳнат таътили; ижтимоий таътиллар; иш ҳақи қисман сақланадиган таътил; иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Яъни умумий асосга кўра, асосий ва қўшимча таътилларни беришда асосий ва ўриндош ходимларга таътил беришда алоҳида асослар берилмаган.

МКнинг 439-моддасига асосан ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Юқоридаги моддага эътибор берадиган бўлсангиз, ўриндош ходимларга қўшимча меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. Масалан, МКнинг 220-моддаси 1-қ га кўра, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Яъни агар ўриндош ходим бир ташкилотда ёки тармода 5 йил ўриндошлик асосида ишлаб келаётган бўлса, унга 2 кундан иборат қўшимча таътил берилиши керак.

Ёки, МКнинг 401-моддасида Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Яъни ходим МК 401-модда талабларига жавоб берса, ўриндош ходимга мазкур таътилни бериш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кимларга интизомий жазо берилиши мумкин эмас?

Шошманг, ҳеч ким интизомий жазодан мутлоқ ҳимояланган эмас, айрим ходимларга интизомий жазо беришнинг  шарти бор!

"Касаба уюшмалари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ

1️⃣ касаба уюшмаси органи (масалан, мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси) таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларгашу органнинг розилигисиз;
2️⃣ ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари орган (масалан, цех касаба уюшма қўмитаси)ларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;
3️⃣ ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига (масалан, мактаб касаба уюшма қўмитаси раисига) — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашлари) розилигисиз иш берувчи томонидан интизомий жазо берилиши мумкин эмас.

Мабодо, иш берувчи юқоридаги тоифага кирувчи ходимларга касаба уюшмаси тегишли органи розилигини олмасдан интизомий жазо қўлласа, у ноқонуний ҳисобланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Сертификат учун устамалар, берилган санадан бошлаб қанча муддатгача тўланади?

@Yurist_Xizmati 4912-савол:

Ассалому алайкум. Мен рус тили укитувчисиман, С1 сертификатим бор 2022 йил феврал ойида олганман,менга  сертификаини янгилатмасангиз сизга 50% устамаси туланмайди дейишди завуч. Шу тўгрими, сертификатни устида бессрочный яъни муддатсиз деб ёзилган

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирган.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган.

Ушбу қўшма қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан (29.05.2024) кучга кирган. Лекин қарор иловасининг 3 боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга кириши белгиланган.

Шундай экан 3-боб қоидалари 29.07.2024 йилдан бошлаб кучга кирди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Шунга кўра мазкур боб қоидалари кучга киргунга қадар олинган сертификатларга нисбатан 25-сон қўшма қарордаги қоидалар қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 29 июлда 34 қ/к, 15-хх сонли қўшма қарори билан берилиши бошланган устамалар сертификат муддати давомида тўланиши қайд этилган.

34-сон қўшма қарор қоидаларига кўра устама сертификат берилган вақтдан бошлаб кўпи билан 3 йил тўланиши белгиланган.  Ушбу қоида муддати бевосита ўзида кўрсатилмайдиган, яъни амал қилиш муддати белгиланмаган сертификатлар учун қўлланилади.

☝️Мана шу қоидага кўра устама сертификат берилган санадан бошлаб 3 йил тўланади.

Сиздаги ҳолатда ҳам 2022-йилда олинган сертификатнинг амал қилиш муддати ёзилмаган бўлса, унга устама тўлаш сертификат берган вақтдан бошлаб 3 йилни ташкил этади. Ушбу муддат тугагач эса сиз серитификатни янгилашингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

СОАТБАЙ ҲАҚ ОЛАДИГАН ЎҚИТУВЧИГА УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИ(МИ)

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 3515-сонли “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори келтирилган изоҳнинг 8-бандига асосан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари) ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга педагог ходимларга ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарда тутилган.

📌 Яъни, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга бўлсалар, уларга ҳам устама умумий тартибда тўланаверади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Qiynalgan oilalarning farzandiga kontraktini to‘lash uchun Davlat tomonidan qanday yordamlar bor?

@Yurist_Xizmati 4891-savol:

Assalomu alaykum men 25 yoshdaman otam yòq onam yolgiz katta qilganlar. Hozirda maktabda ishlayman 1ta farzandim bor 1yarim yoshda. Turmush òrtogim yaqinda vafot etdi.  Ikkinchi mutahassislikda kontrakt asosida 4-kursda òqiyman. Menga kontraktimni tòlashim uchun imtiyozlar bormi bòlsa qanday

YURIST JAVOBI:

Vazirlar Mahkamasining 2022 yil 7-iyundagi 312-sonli qaroriga asosan, Respublikamizdagi professional ta’lim tashkilotlarida ta’lim olayotgan, shuningdek, O‘zbekiston Respublikasida faoliyat ko‘rsatayotgan barcha oliy ta’lim tashkilotlarida (davlat, nodavlat oliy ta’lim tashkilotlari, O‘zbekiston Respublikasi hududidagi xorijiy oliy ta’lim tashkilotlari va xorijiy oliy ta’lim tashkilotlarining filiallarida) bakalavriatning kunduzgi, sirtqi va kechki shaklida, magistraturaning kunduzgi yo‘nalishida ta’lim olayotgan o‘quvchi-talabalarga to‘lov-kontrakt asosida o‘qish bo‘yicha yillik xarajatlarining bir qismi qoplab beriladi.

Ushbu xarajatlarni to‘lab berish yoshlar yetakchisining ijobiy tavsiyasi asosida “Yoshlar daftari” jamg‘armasi mablag‘lari hisobidan to‘lov-kontrakt summasining 50 foizigacha, biroq BHMning 50 baravaridan oshmagan miqdorda ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi (ikkinchi va undan keyingi mutaxassislik, qo‘shma ta’lim dasturlari bo‘yicha, tabaqalashtirilgan to‘lov-kontrakt asosida ta’lim olayotganlar bundan mustasno).

Bundan tashqari, qo’shimcha tarzda boquvchisini yo‘qotgan ayollarga bir qator imtiyozlar mavjud:

1️⃣O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 7-martdagi PF-87-sonli Farmoni 17-bandiga muvofiq, boquvchisini yo‘qotgan xotin-qizlarning:

➖ farzandlari davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlariga to‘lanadigan ota-onalar badalidan ozod qiladi.


2️⃣Soliq kodeksining 380-moddasiga muvofiq:
ikki va undan ortiq o‘n olti yoshga to‘lmagan bolalari bor hamda boquvchisini yo‘qotganlik uchun pensiya olmaydigan beva ayol va beva erkaklarning soliq solishdan qisman ya’ni daromadlar qaysi oyda olingan bo‘lsa, o‘sha oyda har bir oy uchun mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 1,41 baravari miqdoridagi daromadlari daromad solig‘idan ozod qilinadi.


3️⃣Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qaroriga 1-ilovasiga muvofiq:
➖“Kam ta’minlangan oilalarni “Ijtimoiy himoya yagona reestri” axborot tizimi orqali aniqlash, ularga kam ta’minlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi nizom boquvchisini yo‘qotgan ayollar ushbu nizom talablariga javob berganda moddiy yordam yoki bola puli olishi mumkin bo‘ladi.


4️⃣Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risidagi qonun 19-moddasiga asosan:
➖vafot etgan boquvchining qaramog‘ida (20-modda) bo‘lgan mehnatga qobiliyatsiz oila a’zolari boquvchisini yo‘qotganlik pensiyasi olish huquqiga ega bo‘ladi.


Bunda ota, ona, o‘gay ota, o‘gay ona, xotin, er, basharti, ular 7-moddada nazarda tutilgan pensiya yoshiga to‘lgan (ayollarda 55 yosh) yoki nogironligi bo‘lgan shaxs bo‘lsalar oilaning mehnatga qobiliyatsiz a’zolari hisoblanadilar. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари фонд (жамғарма) очиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4935-савол:

Бюджет ташкилотларида Бюджетдан ташқари (фонд) жамғарма очиш тартиби қандай? но қонуний Радарга чиқирилган қарор устидан судга ариза шикоятини бериш тартиби берилган мурожаат саволларимизга қанчада жавобини берасизлар

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бюджет кодексига мувофиқ агар бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаси бўладиган бўлса, бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.

Агар оддий бюджетдан ташқари жамғарма бўладиган бўлса  ҳолда уни ташкил этиш тартиби мавжуд эмас.

Бюджет кодексида кўра Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидагилардир:
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси;
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари.

Бюджет ташкилотининг ўзи бундай жамғарма ташил эта олмайди.

Фақат жамоат фонди ташкил этиш мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Milliy sertifikat imtihoni uchun ruxsatnomalar e’lon qilindi

2025-yil 25–26-yanvar (shanba-yakshanba) kunlari bo‘lib o‘tadigan kimyo va biologiya fanlaridan milliy sertifikat imtihoni uchun ruxsatnomalar e’lon qilindi.

Test sinovida ishtirok etadigan talabgorlar ruxsatnomani my.gov.uz saytining "Mening arizalarim" bo‘limidan olishlari mumkin.

Ruxsatnomada talabgorlar qachon, qayerda test sinovida ishtirok etishi ko‘rsatilgan bo‘lib, talabgorlardan belgilangan vaqtdan kechikmagan holda kelish so‘raladi.

Talabgorlar test sinovi o‘tkaziladigan binolarga shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport yoki ID-karta) asosida 1-smenada 07:30 dan boshlab (test sinovi 09:00 da), 2-smenada 13:00 dan boshlab (test sinovi 14:
Test sinoviga kechikkan yoki kelmagan talabgorlar uchun qo‘shimcha imtihon o‘tkazilmaydi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Синфда давомат кам бўлса, синф раҳбарлик тўлови ушлаб қолинадими?

Бу ҳолатда педагогнинг синф раҳбарлик учун қўшимча тўловини ушлаб қолиш ноқонуний.

Биринчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.

Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, синфдаги давоматни таъминлашга синф раҳбари жавобгар эмас. У давоматни ўз вақтида амалга ошириб, дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида юқоридаги мажбуриятини бажариши етарлидир.

Мана шу қоидага кўра синф раҳбарлик учун тўланадиган қўшимча тўловни ушлаб қолиш нотўғри. Бу ҳолатда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига биноан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат таътилларини ҳисоблаш, уларнинг турларини тўғри қўллаш корхона, ташкилот кадровиклари учун ҳар доим қийинчилик туғдирган айниқса, янги меҳнат кодекси қабул қилингандан сўнг бу янада мураккаблашди. Мазкур постда таътиллар масаласига батафсил тўхталиб ўтаман.

МК 217-моддасига асосан Ходимларга ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.

МК-218-моддасига асосан Ҳар йилги қуйидаги ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда узайтириладиган таътиллар берилади буни ёдингиздан чиқарманг:

👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.

МК- 481-моддасига асосан агар ходимлар Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишда ишласа, бундай тоифадаги ходимларга ҳам қўшимча таътиллар берилади. Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг давомийлиги, уларни бериш тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

МК-483-моддаси Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳам узайтирилган таътиллар берилади. Табиий-иқлим шароитлари ноқулай ҳудудларнинг рўйхати ва бундай шароитлардаги иш учун бериладиган йиллик қўшимча таътилнинг энг қисқа давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

МК-220-модда Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун ҳам қўшимча таътиллар берилади. Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

МК-401-моддасига асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

❗️Шундай саволлар келиб тушадики, бу таътилларни олувчи ходимлар юқоридаги таътил турларининг бир нечтасига тушса барчаси қўшиладими деган мазмунда. Ҳа қўшилади. Масалан, корхонада ходимнинг 12 ёшгача тўлмаган 2 фарзанди бўлиб у корхонада 10 йилдан буён ишлаётган бўлса, унга МКнинг 401-моддасига асосан 4 кун ва МКнинг 220 моддасига асосан 4 кун қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар қўшиб ҳисобланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (2025 йил учун)

📌 Касаба уюшмаси фаолияти ҳақида кўпроқ билмоқчимисиз? Бизни кузатишда давом этинг!

✉️ Telegram | 🌐 Veb-sayt
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ташкилот ва муассасаларда бахтсиз ҳодиса содир бўлганда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:

• Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида 1 кунга йўқотилса ёки енгил ишга ўтиш зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилади.
• Иш берувчи текширишдан сўнг 3 суткадан кечиктирмай бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатномани жабрланувчига беради.
• Агар иш берувчи далолатнома тузишдан бош тортса ёки тузилган далолатномага норози бўлса, касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимлар вакиллик органига мурожаат қилиш мумкин.

Бахтсиз ҳодисанинг сабабларини ўрганиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши зарур.

Батафсил

📌 Касаба уюшмаси фаолияти ҳақида кўпроқ билмоқчимисиз? Бизни кузатишда давом этинг!

✉️ Telegram | 🌐 Veb-sayt

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Умумтаълим мактаблари ходимларини Директор жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида моддий рағбатлантириш бўйича кўрсатма хат @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Til sertifikati yo’q abituriyentlar bundan buyon 1-fani chet tili bo’lgan yo’nalishlarga topshira olmaydi

Bu haqda Oliy ta’lim vazirligi yana bir bor eslatmoqda.

Qonunchilikka ko‘ra (PF-81, 24.05.2024-y.) 2025/2026-o‘quv yili qabulidan boshlab fanlar majmuasida chet tili birinchi fan sifatida belgilangan ta’lim yo‘nalishlariga qabul xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi milliy yoki xalqaro sertifikat asosida amalga oshiriladi.

❗️Bunda fanlar majmuasida chet tili birinchi fan sifatida belgilangan ta’lim yo‘nalishlariga qabul qilishda ushbu fandan test sinovi o‘tkazilmaydi. Abituriyentlar belgilangan darajadagi sertifikatni taqdim etishlari lozim.

2025/2026-oʻquv yili uchun respublika oliy taʼlim muassasalarining taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati va ularga mos test sinovi (kasbiy (ijodiy) imtihon) topshiriladigan fanlar majmuasiga koʻra chet tili birinchi fan sifatida belgilangan taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati yuqoridagi rasmda berilgan.

❗️E’tibor bering: 1-fan sifatida aniq ko‘rsatilgan ingliz, nemis va fransuz tillaridan ayni shu fan bo‘yicha, 1-fan “Chet tili” ko‘rsatilgan ta’lim yo‘nalishlariga esa, bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari uchun tasdiqlangan xorijiy tillarni bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro sertifikatlardan birini taqdim etish talab etiladi.

Bu nima degani?

Masalan, 1-fan “ingliz tili” deb yozilgan bo’lsa, aynan ingliz tilidan sertifikat kerak bo’ladi. Nemis yoki turk tilidan sertifikati borlar bu yo’nalishga topshira olmaydi.

Lekin 1-fan “chet tili” deb ko’rsatilgan bo’lsa, unda qaysi tildan sertifikati borliginining qizig’i yo’q. Istalgan tildan olingan tasdiqlangan sertifikat o’taveradi.

ℹ️ Tasdiqlangan sertifikatlar ro‘yxati bu yerda:
https://lex.uz/docs/-6943986#-6946283

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Сертификат учун устамалар, берилган санадан бошлаб қанча муддатгача тўланади?

@Yurist_Xizmati 4912-савол:

Ассалому алайкум. Мен рус тили укитувчисиман, С1 сертификатим бор 2022 йил феврал ойида олганман,менга  сертификаини янгилатмасангиз сизга 50% устамаси туланмайди дейишди завуч. Шу тўгрими, сертификатни устида бессрочный яъни муддатсиз деб ёзилган

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирган.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган.

Ушбу қўшма қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан (29.05.2024) кучга кирган. Лекин қарор иловасининг 3 боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга кириши белгиланган.

Шундай экан 3-боб қоидалари 29.07.2024 йилдан бошлаб кучга кирди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Шунга кўра мазкур боб қоидалари кучга киргунга қадар олинган сертификатларга нисбатан 25-сон қўшма қарордаги қоидалар қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 29 июлда 34 қ/к, 15-хх сонли қўшма қарори билан берилиши бошланган устамалар сертификат муддати давомида тўланиши қайд этилган.

34-сон қўшма қарор қоидаларига кўра устама сертификат берилган вақтдан бошлаб кўпи билан 3 йил тўланиши белгиланган.  Ушбу қоида муддати бевосита ўзида кўрсатилмайдиган, яъни амал қилиш муддати белгиланмаган сертификатлар учун қўлланилади.

☝️Мана шу қоидага кўра устама сертификат берилган санадан бошлаб 3 йил тўланади.

Сиздаги ҳолатда ҳам 2022-йилда олинган сертификатнинг амал қилиш муддати ёзилмаган бўлса, унга устама тўлаш сертификат берган вақтдан бошлаб 3 йилни ташкил этади. Ушбу муддат тугагач эса сиз серитификатни янгилашингиз лозим

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#биласизми?

Қатъиян тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМАга мувофиқ

Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Сиздан_савол

Мен мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи бўлиб ишлайман. Шу кунларда раҳбар мени ишдан бўшатиш ниятида юрибди. Мен 2020 йилда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб ҳам сайланганман. Мени ҳимоя қиладиган қандай ҳуқуқларим ва кафолатлар бор?

Жавоб:
Аввало меҳнат шартномасини бекор қилиш асосли бўлиши шарт.

Қонунга кўра, касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг (масалан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сиз яшаётган ҳудуддаги кенгаши) шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Умумтаълим мактаблари ходимларини Директор жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида моддий рағбатлантириш бўйича кўрсатма хат

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчига тўгарак ўтиш мажбуриятини юклаш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4892-савол:

Ассалому алайкум . Мен жисмоний тарбия фани укитувчисиман 12 соат дарсим бор менга мактаб директори дарсдансунг  хафтасига 3 ёоки 4 кун тугарак утасан деб айтади утмасанг ишдан кет деб айтади шу тугрими

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига 43–иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларида ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўқувчиламинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанлами ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этиш ушбу мажбуриятлардан бири ҳисобланади.

Шундай экан, сиздаги вазиятда директорнинг гаплари ҳуқуқий асосга эга. Чунки тўгарак ўтиш бу ўқитувчининг лавозим мажбуриятларида белгиланган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2 курс талаба мактабда ишлашга ҳаққи борми? Адлия рухсат бермаяпти, шу тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4890-савол:

Men 2-kurs talabasiman , 4 soat maktabda ishlash xaqqim bormi? Adliya ruxsat bermayapti shunga javob bersangiz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори  билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3 курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Эътибор берган бўлсангиз қоидада педагогика йўналиши талабаларига 3 курсдан бошлаб ишлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Шундай экан ҳозир мактабда ишлай олмайсиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал