Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.
#Кадровик
ЎҚИТУВЧИ МАКТАБГА КЕЧИКИБ КЕЛСА ЁКИ САБАБСИЗ БИР НЕЧА КУНЛАБ КЕЛМАСА, УНГА ҚАНДАЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАШ МУМКИН?
Бу каби масалалар биринчи навбатда, мактабнинг ички меҳнат қоидаларида белгилаб қўйилган бўлади. Агар ўқитувчининг иш жойига кечикиб келиши ёки ҳеч кимга хабар бермай сабабсиз бир неча кун келмаслигига ички меҳнат қоидаларида алоҳида чоралар белгиланмаган бўлса, бу ҳолатда ўқитувчига Меҳнат кодексидинг 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бири қўлланилади.
Хусусан, Меҳнат кодексининг 300-моддасига кўра, интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.
Меҳнат кодексининг 301-моддасига асосан ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади.
📌 Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).
Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
❗️Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Янги йилга яна бир қувонли совға ...
Янги йил байрамини нишонлаш даврида фуқароларнинг тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ҳамда дам олиш ва байрам кунларини самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадада Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ–452-сон қарорга мувофиқ
4 январь – шанба дам олиш куни – 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди.
Демак қуйидагича дам олинади:
5 кун иш ҳафтасида ишловчилар учун:
➖6 кун – 28, 29, 30, 31 декабрь ва 1 ва 2 январь 2025 йил
6 кун иш ҳафтасида ишловчилар учун:
➖5 кун – 29, 30, 31 декабрь ва 1 ва 2 январь 2025 йил
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Assalomu alaykum, xodimning jami ta’tili 38 kun. Bu ish yilida 5 oy ishlab bo’shamoqda. Shunda bu xodimga 15 kunga pulli kompensatsiya beramizmi?
/mehnathuquqi javobi 📤:
Yo’q, xato hisoblagansiz, 15 kunga emas 16 kunga pulli kompensatsiya berishingiz lozim. Chunki 38/12=3.1666… Siz bu chiqqan natijani 3 deb yaxlitlab ishlangan oylar soniga ya’ni 5ga ko’paytirib 3*5=15 kunga pulli kompensatsiya hisoblagansiz.
Aslida esa 38/12=3.1666 hamda 3.1666*5=15.8333… Demak, mana shu chiqqan natijani yaxlitlaysiz, shunda xodimga 15 emas balki 16 kunga pulli kompensatsiya to’lanadi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qaroriga
5-ilova 8-bandiga ko'ra, haq to'lashda esa 14 ish kuniga pul to'lanadi: (16:7)*6 = 14 ish kuni.
mehnathuquqi/8470
Chunki, MK 224-moddasiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tilining davomiyligini ishlab berilgan vaqtga mutanosib ravishda hisoblab chiqarishda uning davomiyligi har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tilining to‘liq miqdorini 12 ga bo‘lish hamda to‘liq ishlangan oylar soniga ko‘paytirish yo‘li bilan aniqlanadi. Bunda o‘n besh kalendar kunga teng va undan ko‘p bo‘lgan ortiqcha kunlar bir oy deb yaxlitlanadi, o‘n besh kalendar kundan kami esa hisobga olinmaydi. Ishlab berilgan vaqtga mutanosib ravishda mehnat ta’tili kunlari umumiy davomiyligini hisoblashda olingan 0,5 ga teng va undan ko‘p o‘nliklar bir kun deb yaxlitlanadi, 0,5 dan kami esa hisobdan chiqarib tashlanadi.
Ekspertga murojaat: @MuhammadaminKarimjonov @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
КИМЛАРГА “КОНТРАКТ ПУЛИ” ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ?
📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо базавий ҳисоблаш миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 375 минг сўм)нинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.
Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади.
👉 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
👉 “Меҳрибонлик” уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
👉 Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;
👉 Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
👉 Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
👉 Оиласи кам таъминланган талаба.
“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:
👉 оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;
👉 ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
👉 боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
👉 ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
👉 ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
👉 I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
👉 ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
👉 зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
👉 «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
👉 Ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
👉 даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
👉 жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
👉 муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
👉 психологик маслаҳатга муҳтож;
👉 никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
👉 деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
👉 ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Дарс вақтида телефондан фойдаланадиган ўқувчиларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4877-савол:
Salom savolim bor edi. Men maktabda tarix fanidan dars beraman. Savolim shuki sinfda dars vaqtida o‘quvchilar telefon o‘ynab o‘tirsa va o‘qituvchiga bo‘ysunmasa telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa o‘quvchi telefonni o‘chirib yoki ovozsiz rejimga qo‘ymasa umuman o‘qituvchiga bo‘ysunmasa va telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa. Malumki o‘qituvchi o‘quvchiga kuch ishlatishi mumkin emas. Endi bu vaziyatda o‘qituvchi qonunan nima qilishi kerak. Bitta shu telefon topshirmagan o‘quvchiga chora ko‘raman bayonnoma tuzaman deb yursa dars mashg‘uloti qolib ketadi qolgan tarbiyali o‘quvchilarga dars o‘tishi kerak. Darsda bitta o‘quvchining telefonini olaman deb yursa dars vaqti tugab qoladi. dars mashg‘ulotlari qolib ketadi. shu vaziyatda qonuniy nima qilish mumkin o‘quvchini darsdan chiqarib yuborish mumkin emas. o‘quvchi telefon topshirishdan bosh tortyabdi kuch ishlatib bo‘lmaydi. Bunday vaziyatda qonuniy nima qilish mumkim?
#Кадровик
📌 ХОДИМНИНГ ОЙЛИГИДАН АЛИМЕНТ УШЛАБ ҚОЛИШ ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009-йил 8-июлдаги 157-сон буйруғига илова қилиб келтирилган “Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш” қоидаларининг 6-бандига биноан қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълумот мавжуд бўлганда, суд ижрочиси ундирувни иш ҳақига қаратишни 1-иловага мувофиқ ижро ҳужжатининг аслини илова қилган ҳолда иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш тўғрисидаги талабномани қарздорга иш ҳақини тўлаётган ташкилотларга тақдим этади.
Қоидаларнинг 9-бандига кўра, қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.
Шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 10-бандига асосан агар ижро ҳужжатида иш ҳақидан ундириш миқдори кўрсатилмаган бўлса, суд ижрочиси ҳар бир алоҳида ҳолатда ундирув миқдорини белгилашга ҳақли.
Шунингдек, қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот ушлаб қолинган пул маблағларини ундирувчига тўлов амалга оширилган кундан эътиборан уч кун ичида тўлаши ёки ўтказиши шарт. Пул маблағларини тўлаш ва ўтказиш қарздор ҳисобидан амалга оширилади.
Асос: https://lex.uz/docs/-1497291
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
ДЕКРЕТ ПУЛИ ҚАНЧА МУДДАТДА ТЎЛАНИШИ КЕРАК?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 69-бандига кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалар, шу жумладан, сил касаллиги санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволаниш учун бериладиган нафақалар, иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.
Ўз навбатида, Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.
📌 Яъни, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа — “декрет пули” иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланиши лозим.
Меҳнат кодекси 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда (3 750 000 сўмдан 5 625 000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
❗️ХОДИМ МАЛАКА ОШИРИШДА БЎЛГАН ВАҚТДА ИШ ҲАҚИ САҚЛАНАДИ
Меҳнат кодексининг 367-моддасига асосан малака ошириш деганда ходимнинг ундаги мавжуд касб ва мутахассислик бўйича ишларни бажаришга тайёрлигини тавсифловчи, ходимнинг касбий билимлари, малакалари ва кўникмалари даражасини такомиллаштириш тушунилади.
📌 Ўз навбатида, Меҳнат кодексининг 280-моддаси (иш берувчининг ходимга кафолатли тўловларни амалга ошириш мажбурияти)га кўра, иш берувчи ходимга ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр учун кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.
Шу каби қоида Меҳнат кодексининг 286-моддаси (иш берувчининг ходимга компенсация тўловларини амалга ошириш мажбурияти)да ҳам қуйидагича белгилаб қўйилган:
ходим иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни иш берувчи компенсация қилиши шарт.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 290-моддасига биноан агар иш берувчининг йўлланмаси бўйича ходимнинг касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиши бошқа жойга кўчишни талаб қилса, ходимга ўқиш жойига бориш ва қайтиб келиш, шунингдек уй-жойни ижарага олиш харажатларининг ўрни қопланади.
📌 Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги низомга асосан буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади. Уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланиши белгиланган.
✅ Хулоса қилиб айтганда, ходим малака оширишда бўлганда унинг ўртача иш ҳақи тўлаб берилиши шарт.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ҲАМ ДАВОМАТИНИ ҚИЛАДИ(МИ)?
❌ Йўқ, ўқитувчиларнинг давоматини қилиш Миллий гвардиянинг вазифаси эмас!
Хусусан, ММТВ ва Миллий гвардиянинг "Умумий урта таълим мактабларида укувчиларни таълимга жалб этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш, психологик қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш юзасидан хамкорлик қилиш тўғрисида"ги қўшма қарори ва концепциясига асосан умумуий урта таълим мактабларига бириктирилган Миллий гвардия инспектор-психологларининг бевосита хизмат жойи мактаблар этиб белгиланади хамда улар мактаб психологлари билан биргаликдаги кундалик фаолиятини ташкил этиб боради.
❗️Инспектор-психологнинг вазифаларида ўқитувчиларнинг давоматини қилиш келтирилмаган. Шундай экан, Миллий гвардия ходимларининг ўқитувчиларнинг давоматини текшириши ва назорат қилиши асоссиздир.
Ўз навбатида, "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш қатъиян тақиқланади.
Ушбу Қонуннинг 6-моддасида педагогнинг ҳуқуқлари келтирилган бўлиб, унга кўра, таълим ташкилоти томонидан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатиб, судга бевосита мурожаат қилишга ҳақли.
Худди шундай қоида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам белгиланган бўлиб, 197 прим 5-моддага мувофиқ таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш,
—
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса
—
ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, Миллий гвардия ўз вазифа ва мажбуриятларидан четга чиқиб ўқитувчиларнинг фаолиятига аралаша олмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
2025 йил 1 январдан она тили ва тарих ўқитувчиларига 50% устама бериш тартиби жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонида 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қошимча устама тўланиши белгиланган
Мазкур вазифанинг тўлиқ, сифатли сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова белгиланган. Яъни, вазирлик ҳеч қандай важларсиз мазкур топшириқ ижросини 1 январдан бошлаб бажариши шарт қилиб қўйилган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ- 134-сон Фармонига увофиқ миллий сертификатга эга бўлган она тили ва адабиёт ҳамда тарих фани ўқитувчиларига тўланадиган устама миқдори 20 фоизни ташкил этади.
2025 йилдан бошлаб эса ушбу устамалар миқдори 50 фоизга оширилиши белгиланган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходим ўқишда бўлганда, унга иш ҳақи тўланмайди
@Yurist_Xizmati 4874-савол:
Men 2-mutaxasislikka oqiyapman, menga o'qishga boʻlgan davrimda oylik to'lanmaydi deyaptilar, lekin boshqa kursdoshlarimizga oyliklari to'langan . Iltimos shunga aniqlik kiritishga yordam bering.
➖ олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календар кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши белгиланган.
Ўқишни онлайн қилса бўладими?
@Yurist_Xizmati 4873-савол:
Assalomu aleykum. Xususiy universitetda sirtqi ta'limda 3-kursda oʻqiyman. 5 oylik farzandim bor oʻqishimni onlayn qilmoqchiman, lekin dekanat bunga ruxsat bermiyapti akademik ta'til olishim kerakligini aytyapti. Kontrakt to'lovimni 50 foizini to'laganman. O'qishimni onlayn qilsam bo'ladimi?
Bu borasida birorta qaror bormi?
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
Ва бошқа ҳолатларда.
#Кадровик
Иш берувчи ходимга “расчетный”ни тўламаса, ҳар бир кечиктирилган кунга қўшимча тўлов тўлаши керакми?
Кўпчилик иш берувчилар ходим белар меҳнат шартномасини бекор қилганларидан кейин у билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни унутадилар ва ёки хоҳлашмайди.
Масалага чуқурроқ кириш учун агар ходим билан меҳнат шартномаси бекор бўлса, иш берувчи қайси тўловларни ходимга тўлаб бериши керак деган саволга жавоб топиш лозим. МКнинг 172-моддаси талабларига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган суммалар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилиши лозим. Тўланадиган суммалар:
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар;
👉 шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа тўловлар.
Агар иш берувчи мазкур тўловларни тўламаса, ходимга компенсация тўлаши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни тўлаш муддатини бузса ҳам, ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт. Бунда ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади.
Масалан, ходимга “расчетный” суммаси 10 млн сўм тўланмади. Ҳозирги пайтда МБнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик 14 фоиз бўлиб, унинг 10 фоизи 1,4 фоиз бўлади. Ходимнинг “расчетный” суммаси 10 млн. сўм дейлик. 10 млн. сўмнинг 1,4 фоизи 140.000 сўм бўлади. Агар иш берувчи 30 кун давомида тўланиши керак бўлган суммани тўламаса ҳар бир кечиктирилган кун учун ходимга учун 140.000 сўмдан жами 4.200.000 сўм компенсация тўлаши керак бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб ва боғчаларда Янги йил байрамини ўтказишга оид ММТВ нинг 17.12.2024 йилдаги 04-37-4269-сонли кўрсатма хати @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Читать полностью…Ишга келмаган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4864-савол:
Assalamu alaykum, siźlarga savolim shuki Maktabga hodim darsini o'tmasa kelmasa qanday tartibda va qaysi hujjat asosida dars soatini tabeldan tushursa bo'ladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ишга келмаган ўқитувчиларга интизомий таъсир чорасини қўллаш мумкин.
Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.
Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.
Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.
Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
#Кадровик
Ходим ҳар йилги меҳнат таътилини олиши шарт. Меҳнат таътилини бериш эса иш берувчининг мажбурияти.
Меҳнат кодексининг 230-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.
Мисол учун, ходим 25.12.2023 дан иш бошлаган. Унинг иш йили 25.12.2023 дан 24.12.2024 гача бўлади. Мисолимиз бўйича ҳар йилги меҳнат таътили таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар, яъни 24.12.2024 гача (шу куни ҳам) берилиши керак.
Кўпчилик шу жойида календар йилга чалғиб кетиб, ходимни 31-декабргача таътилга чиқарсам бўлади деб, хато ўйлашади. Яъни, ходимни календар йил тугагунга қадар эмас, ходимнинг иш йили тугагунига қадар уни таътилга чиқариш шарт.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Savol: Maktabda o'qituvchiman. 2024-yil avgust-dekabr oylaridagi attestatsiyada qatnashib, oliy toifani oldim. Men 11-noyabr kuni dekret ta'tiliga chiqdim. Oliy toifa sertifikatim 16-dekabr kuni rasmiylashtirilgan ekan. Oliy toifaning oyligi ham sertifikat yuklangan kundan boshlab qayta hisoblanib dekret puliga qo'shiladimi? Maktab rahbariyati dekret puli qayta hisoblanmaydi dedi.
👉Mehnat kodeksining 243-moddasiga binoan, ish beruvchi tomonidan xodimning malakasiga, bajaradigan ishining murakkabligiga, miqdoriga, sifati va sharoitlariga qarab to‘lanadigan mehnat uchun mukofot summasi, shuningdek kompensatsiya xususiyatiga ega to‘lovlar (kompensatsiya xususiyatiga ega qo‘shimcha to‘lovlar va ustamalar, shu jumladan normal ish sharoitlaridan chetga chiqadigan sharoitlarda ishlaganlik, noqulay tabiiy-iqlim sharoitlarida ishlaganlik uchun shunday qo‘shimcha to‘lovlar va ustamalar hamda kompensatsiya xususiyatiga ega boshqa to‘lovlar) va rag‘batlantiruvchi to‘lovlar (rag‘batlantiruvchi xususiyatga ega qo‘shimcha to‘lovlar hamda ustamalar, mukofotlar va taqdirlovchi to‘lovlar) ish haqidir.
👉Shu o‘rinda, Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 314-son qarori bilan tasdiqlangan Vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik, homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqalarni hamda yangi tug‘ilgan bolani farzandlikka olgan yoki unga vasiy qilib belgilangan xodimga nafaqani tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risidagi nizomning 39-bandiga binoan, agar vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik yoki homiladorlik va tug‘ish ta’tili hamda yangi tug‘ilgan bolani farzandlikka olgan yoki unga vasiy qilib belgilangan xodimga beriladigan ta’til davrida ish haqi o‘zgargan bo‘lsa, shu davrdan boshlab nafaqa miqdori ham tegishli ravishda qayta hisoblab chiqariladi.
👉Shu bilan birga, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizomning 47-bandida navbatdagi majburiy va navbatdan tashqari attestatsiya natijalariga ko‘ra malaka toifasi (lavozimi) oshirilgan yoki saqlangan, shuningdek, navbatdagi majburiy attestatsiya natijalariga ko‘ra malaka toifasi (lavozimi) tushirilgan pedagog kadrlarning oylik ish haqlariga kiritiladigan o‘zgarishlar avtomatik tarzda hisoblab chiqarilishi uchun vakolatli vazirliklarning rasmiy veb-sayti UzASBO yoki boshqa moliyaviy hisob-kitob dasturlari hamda maktab boshqaruv (ERP) dasturlari bilan integratsiya qilinishi belgilangan.
⚠️Yuqoridagilardan kelib chiqib, homiladorlik va tug‘ish ta’tili davomida attestatsiya natijasi bo‘yicha malaka toifasi oshirilgan pedagogning homiladorlik va tug‘ish ta’tili nafaqasi miqdori qayta hisob-kitob qilinishi maqsadga muvofiq.
©️Huquqshunos Tolmas Kurokboyev
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Декрет таътили тугамай ишга чиқиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4878-савол:
Assalomu alaykum. Men Namangan viloyatidanman. Farzandim maktabda o'qituvchi bo'lib ishlaydi. 2024 - yil 14- oktabrdan dekret ta'tiliga chiqdi. 26-oktabrda farzandi tug'ruq jarayonida vafot etdi. Qizim dekret ta'tili uchun pul olgan. Savolim: Qizim muddati tugamay ta'tildan ishga qaytishii mumkinmi.? Agar ishga qaytsa, ta'til pulini qaytarish kerakmi.? Dekret ta'tili 16 fevralgacha Muddatudan oldin ishga qaytishni qanday yo'l-yo'riqlar ibor? Javoblar ushun oldindan rahmat.
ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди
#Кадровик
Сиртқи таълимда ўқиётганлар учун алоҳида ўқув таътиллари берилади
Иш берувчилар томонидан сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга ўқиш даврида меҳнат таътилини олишни талаб қилишаётганини ёзишмоқда. Шу ўринда иш берувчиларга сиртқи таълимда ўқиётган ходимларнинг ўқув таътили олиш ҳуқуқлари борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Меҳнат кодексининг 385-моддасига асосан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига — камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида ўттиз кун;
➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
❗️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Меҳнат дафтарчасини беришимиз шартми?
Bir xodimimiz 3 oy oldin vafot etdi. Bugalterimiz mehnat daftarchsini pochta orqali berib yuborishimizni aytmoda. Mehnat daftarchasini berishimiz shartmi?
📍ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим йўқ бўлганлиги ёки ҳужжатларни олишни рад этганлиги муносабати билан унга меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериш имконияти бўлмаган тақдирда, иш берувчи кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориши шарт.
Эътибор қилган бўлсангиз ходимга у ишдан бўшаганда унинг меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан берилиши шарт. Бироқ ходимнинг меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатларини почта орқали жўнатманг. Сабаби юқоридаги модда талаби бўйича ҳужжатлар тўғридан тўғри почта орқали юборилишини тақиқлайди аввал билдиришнома юбориш талабини қўяди.
ДЕКРЕТ ПУЛИ 100% ТЎЛАНМАЙДИМИ?
❓Фуқародан келган мурожаат:
Ишга кирганимга 10 ой бўлди, бухгалтер сиз 12 ойдан кам ишлагансиз деб, 75 фоиз декрет пули чиқади, деб тушунтириш бермоқда. Бу тўғрими?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорида белгиланган ишланган даврга боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар миқдорига тааллуқли ўзгартиришлар киритилган.
Ўзгартириш киритилишидан олдин “декрет пули”нинг тўланиши қуйидагича эди:
• 6 ойгача – ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и;
• 6 дан 12 ойгача – 75%и;
• 12 ойдан ортиқ – 100%и.
Ўзгартиришлар Президентнинг 04.04.2018 йилдаги ПФ-5398-сон Фармони билан киритилган.
📌 Киритилган ўзгартиришда 6 ойгача бўлган иш стажида нафақаларни тўлаш тартиби бекор қилинган ва ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кам иш стажи бўлганда нафақанинг ягона миқдори ўртача ойлик иш ҳақининг 75% қилиб белгиланган.
✅ Яъни, ходим иш жойида ишлаётганлигига 1 йил тўлмаса, унинг “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и бўйича ҳисоблаб чиқарилади. 12 ойдан ортиқ ишлаганларга эса ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг 100%и тўлаб берилади.
Сизга ҳам бу иш жойингизда ишлаётганлигингизга 12 ой тўлмаганлиги сабабли ўртача ойлик иш ҳақининг 75 %и миқодирида “декрет пули” берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Қисқаришга тушиб меҳнат шартномасини бекор қилиш муддати келган ходимларга эслатма!
Кўплаб ҳудудларда қисқаришга тушган ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилиниш вақти келган. Шу сабабли иш берувчилар улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилишни бошлаб юборишган. Шундай бўлса-да, сизларга меҳнат кодексида белгиланган ҳуқуқларингизни эслатиб ўтмоқчиман.
Меҳнат кодексининг 173-моддасида 2-қисми 1-бандга асосан иш берувчининг ташаббусига кўра, бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши белгиланган.
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:
👉 уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉 уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉 беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉 ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Яна бир муҳим қоида агар сиз меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтсангиз маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўласиз. (МК 100-модда 4-қ)
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан баҳслашув.
Кеча бизга мурожаат қилган бир иш берувчи билан конструктив баҳсга киришиб қолдик. Уларнинг ҳолатида ишхонасидаги бир ходим билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлган. Шу вазиятда МКнинг 164-моддаси талаби бўйича иш берувчи касаба уюшмасига талабнома чиқаради. Бироқ касаба уюшмаси орадан 15 кун ўтишига қарамай мажлисда бу масалани кўриб чиқмайди ва иш берувчига хабардор қилмайди.
Мазкур ҳолатда иш берувчи МКнинг 164-модда 3-қисми билан касаба уюшмасининг розилигисиз ходимни ишдан бўшатмоқчи бўлади ва биздан маслаҳат сўрайди.
Мкнинг 164-моддаси 3-қисмида нима дейилган? Унга кўра, касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак. Агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.
Яъни мазкур нормага эътибор берган бўлсангиз нормада "қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса" деган жумла қўлланган, яъни бу ерда норманинг талаби шуки, касаба уюшмаси йиғилиш қилиб қарор қабул қилиши керак ва бу қарор ҳақида иш берувчини огоҳлантириши керак.
Яъни касаба уюшмасининг ўтказилмаган йиғилиши ва қилинмаган қарори иш берувчига ходимни касаба уюшмасининг қарорисиз бўшатиш ҳуқуқини бермайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
Педагог ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.
Шунга кўра, педагогларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:
жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;
ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;
“Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;
таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;
таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;
таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қайси ўқитувчиларга 50%, 70%, 100% миқдорида устама тўланади?
"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" ги ПФ-106-сонли Фармонига кўра,
«Илғор ўқитувчи», «Устоз ўқитувчи» ёки «Профессионал ўқитувчи» даражали сертификатни олган педагог кадрларига қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:
«Илғор ўқитувчи» даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида;
«Устоз ўқитувчи» даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 70 фоиз миқдорида;
«Профессионал ўқитувчи» даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз миқдорида устама тўланади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Assalomu alaykum, pensionerlarga 2025-yildan 6 soatdan ortiq dars berilmaydimi degan gaplar toʻgʻrimi?
Javob
Bu albatta noto'g'ri. Sababi Mehnat kodeksinining 4-moddasiga asosan, har kim mehnat huquqlarini amalga oshirish va himoya qilishda teng imkoniyatlarga ega. Shu jumladan pensionerlar ham. Mehnat va mashg‘ulotlar sohasida kamsitish taqiqlanadi.
Xodimlarning ishchanlik sifatlari va mehnati natijalari bilan bog‘liq bo‘lmagan boshqa jihatlariga qarab mehnat va mashg‘ulotlar sohasida biror-bir to‘g‘ridan-to‘g‘ri yoki bilvosita cheklovlar belgilash, xuddi shuningdek biror-bir to‘g‘ridan-to‘g‘ri yoki bilvosita imtiyozlar berish kamsitishdir.
Shaxsning pensioner ekanligi uning ishchanlik sifatlari va mehnati natijalari ta'sir qilmaydi. Shunday ekan pensionerlarga 2025-yildan 6 soatdan ortiq dars berilmaydimi degan gaplar notoʻgʻri.
Darslar O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2020-yil 30-iyunda ro‘yxatdan 3271-son asosida ro‘yxat o‘tkazilgan qarorning 15-bandi asosida umumta’lim muassasalari tomonidan shakllantirilgan dars soatlari setkasi umumta’lim muassasasining pedagogik kengashi tomonidan ikki ish kuni ichida ko‘rib chiqilib, har yili 15-sentabrga qadar o‘qituvchilarga dars soatlari quyidagi ko‘rsatkichlarning ustuvor ketma-ketligi asosida taqsimlanadi:
xalqaro olimpiadalar g‘oliblarini tayyorlagan o‘qituvchilar;
o‘qituvchi bo‘lib faoliyat yuritayotgan xalqaro olimpiadalar g‘oliblari;
chet tili va STEAM fanlaridan mutaxassisligi bo‘yicha xalqaro sertifikatlarga ega o‘qituvchilar (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 va undan yuqori, shuningdek, O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan belgilanadigan boshqa sertifikatlar); va boshqa ketma-ketlik. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ДМТТ мусиқа раҳбари неча соат ишлаши керак?
@Yurist_Xizmati 4872-савол:
Assalomu aleykum. Men maktabgacha taʼlim tashkilotida musiqa raxbari boʻlib ishlayman. Bizni 1stavka uchun qonunda necha soat belgilangan. Menga 1stavkada ishlaganim uchun har kuni ( haftaga 5kun) soat 8:00dan 16:00gacha ish vaqting deb talab qiliyapti. Meni soat 8:00 dan ishga kechirgin kelganim uchun meni oylik ish maoshimdan noyabr oyida 625ming soʻm olib qolgan. Oʻzi qonunan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida musiqa raxbarlari uchun 1stavkaga necha soat qilib belgilangan. Meni ishga kechirgin kelganligini sababli oyligimdan 625ming ushlab qilishga haqqi bormi? Menga shu masalada yordam bering.
▪️тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;
▪️ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;
▪️кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;
▪️тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;
▪️кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат;
▪️жисмоний тарбия йўриқчиси — 30 соат;
▪️мусиқа ходими, хореограф — 24 соат.
Мактаб ва боғчаларда Янги йил байрамини ўтказишга оид расмий кўрсатмалар берилди
Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлигининг 2024 йил 17 декабрдаги 04-37-4269-сон кўрсатма хати билан таълим муассасаларида Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ушбу кўрсатмалар мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим, ихтисослаштирилган, ижод ва Президент мактабларига нисбатан татбиқ этилади.
Янги йил байрами муносабати билан қуйидагилар тавсия этилди
Янги йил байрами муносабати билан таълим ташкилотлари ҳудуди, биноси ҳамда синф хоналарини тартибга келтириш, таълим ташкилотлари ҳовлисидаги табиий арчани (мавжуд бўлса) ўқувчи ва тарбияланувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар билан безатиш;
байрам тадбирларини таълим ташкилотлари ҳудудида, қизиқарли тарзда ташкил этиш ва таълим муассасаси ҳудудини байрамона безатиш;
байрам тадбирларини таълим ташкилотларининг гуруҳларида ва бошланғич синф ўқувчилари учун синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ўтказиш;
таълим ташкилотларининг юқори синфлари ўртасида қўл меҳнати билан тайёрланадиган безаклар (қоғоздан ясалган қор парчалари ва бошқа Янги йил байрамига хос бўлган безаклар) танлови, Энг чиройли безатилган синф" ва "Энг яхши Янги йил табрикномаси" (синф номидан мактабга, ўқитувчиларга, ота-оналарга) каби кўрик-танловлар ташкил этиш;
ўқувчилар томонидан Янги йил байрами билан боғлиқ турли хил эртаклар ва саҳна кўринишларини намойиш
этиш тавсия этилади.
Қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим
➖ўқувчилар ҳамда ота-оналар ўртасида Янги йил байрамини оила даврасида ўтказиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
➖ўқувчилар томонидан турли хил пиротехник воситаларни олиб келиш ҳамда улардан фойдаланишга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
➖таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан "Эрталабки сафланиш"лар давомида, синф раҳбарлари томонидан эса "Синф соатлари" ва "Ота-оналар мажлиси"да турли хил пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб бориш лозим.
Қуйидагилар тақиқланади
байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шох ва новдаларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш;
Янги йил байрамини нишонлаш баҳонасида ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ноқонуний пул йиғимларини ташкил этиш;
Янги йил байрамини ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шахобчаларида ўтказиш, шунингдек, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари томонидан байрам муносабати билан таълим ташкилоти раҳбарияти ва педагог ходимларга турли хил совғалар тақдим этиш қатъиян тақиқланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақи қандай аниқланади?
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади..
Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.
Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g