Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.
ИИВ тизимидан пенсияга чиқиб бошқа ишга кирганларга ИИВда ишлагани учун махсус устама тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4603-савол:
Assalomu alaykum! Yaxshimisiz? Sizdan maslahat zarur. Savol: uzoq yillar ichki ishlar tizimida ishlab pensiyaga chiqqan xodim boshqa davlat tashkilotiga ishga kirganda unga uzoq yillik mehnat faoliyati va unvoni uchun ustama haqi to’lanishi kerakmi? Agar kerak bo’lsa qanday tartibda? Javob uchun rahmat!
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ҳурматли фуқаро, амалдаги қонунчиликда, ИИВ тизимида ишлаганларнинг пенсияга чиққандан кейин бошқа жойга ишга кирганда, устама беришга оид махсус қоида мавжуд эмас.
❌ Шунга кўра сиз қайси соҳада ишлашингиздан қатъий назар сизга ИИВ тизимида ишлаганингиз учун махсус устама берилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
⚡️Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2024 йилдаги 263-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, янги тизимни самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга Давлат бюджетидан лавозим маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама берилиши белгилаб қўйилган.
Бунинг учун, Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида доимий равишда ишлайдиган Мониторинг гуруҳлари тузилади.
Шунингдек, Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
а) I босқичда Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг электрон журнал маълумотлари асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг йиллик ўртача баҳолари таҳлил қилинади ҳамда тегишли ҳудуднинг жами умумтаълим мактаблари сонига нисбатан энг яхши натижа кўрсатган биринчи 20 фоиз умумтаълим мактаблари саралаб олинади;
б) II босқичда I босқич доирасида саралаб олинган умумтаълим мактаблари Мониторинг гуруҳи томонидан қуйидаги мезонлар асосида таҳлил қилинади:
• баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги;
• баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги;
• фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили;
• сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили.
❗️ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК!
📄 Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан,
➖ меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
❗️Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:
✅ охиригача олинмаган иш ҳақини;
✅ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
❗️Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳар йилги меҳнат таътили кимларга қанчадан ҳисобланади?
Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади (МК-216). Иш берквчилар ходимга меҳнат таътили беришда эътибор беришлари керакки, уларга берилган йиллик меҳнат таътилининг муддати 21 калеҳндар кундан кам бўлмаслиги керак.
Ишхоналарда шундай ходимлар борки, уларга йиллик таътил бошқаларга қараган кўпроқ берили шарт. Масалан:
👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.
Бундан ташқари ҳар йилги узайтирилган таътилни кенгайтиришни жамоа шартномаларида ҳам белгилаш мумкинлигини кўрсатади. Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. (МК-218)
Масалан, корхоанда иш берувчи ўз ходимларига таътилни 21 календар кундан бераётган бўлса, жамоа шартномасида 3 календар кун қўшиб берилиши кераклиги белгиланган бўлса, ходимга 24 календар кундан иборат таътил берилади. Агар ходим ногиронлиги бўлган ходим бўлса, унга 30 календар кун + 3 кун жамоа шартномасидашги 3 календар кун билан 33 календар кун йиллик узайтирилган таътил берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Аёлни бола тарбиялаш таътилига чиқиши унинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади.
Фуқаро мурожаати. Assalomu alaykum. Men maktabda iahlayman.l2023-yil may oyida dekret ta'tiliga chiqdim. Lekin oilaviy sharoitim sabab 4oydan keyin yana ishga chiqdim. Lekin eplab ketolmadim. Men endi farzamdim 3 yosh bòlguncha qayta bola parvarishi deb ishga chiqmasam bòladimi. Bunday holda meni ishdan bòshatmaydimi? Direktorimiz siz dekretdan qaytgansiz faqat òz nomizdan 6oygacha otpuskaga chiqishiz mumkin dedilar
Иш берувчилар томонидан аёлларни бола тарбиялаш таътилига чиқишида ёки уни бола тарбиялашдан қайтаришда қонунчилик бизилишига доир кўплаб хатоликлар қилинади. Аслида бола тарбиялаш ҳуқуқи аёлнинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади.
Мурожаатчига юборган жавобимиз. Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
Ҳозир сиз декрет таътилидан ишга қайтиб бир мунча муддат ишлаган бўлсангиз ҳам ўз хоҳишингизга кўра ариза ёзиб болани парваришлаш таътилига бемалол чиқсангиз бўлади. Бу таътил ходимнинг хоҳишига кўра бериладиган таътил бўлиб, ходим ундан боласи 3 ёшга тўлгунига қадар хоҳлаган пайтида фойдаланишга ҳақли. Шу сабабли, ариза ёзиб таътилга бемалол чиқсангиз бўлади. Бу даврда ҳеч ким сизни ишдан бўшата олмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Абитуриентлар қандай ҳолларда тестдан четлаштирилади?
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (03.04.2018 йилдаги 261-сон) қарори билан олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланган
❌ Унга кўра, қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:
➖ тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
➖ тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;Бундан ташқари, абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.
➖ тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;
➖ тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;
➖ тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
➖ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
Аёл киши иш стажи бўлмаса неча ёшдан пенсияга чиқади?
@Yurist_Xizmati 4602-савол:
Assalomu aleykum meni savolim ayol kishi ish staji bòlmasa necha yoshdan pensaga chiqadi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 23-мартдаги 119-сон қарорига
1-иловада тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандига кўра қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади.
✅ Бунда ушбу тоифадаги шахсларга ёшга доир нафақа тўланади.
Мазкур низом 19-бандига асосан ёшга доир нафақа:
👉 болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёш;
👉 аёлларга — 60 ёш;
👉 эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.
💁♂ Бунда нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг исталган вақтда нафақа олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат давлат хизматлари марказлари, Марказларнинг (“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази) ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЙИДХП орқали амалга оширилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими тизими давлат мактабгача таълим педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича 01.06.2024 йил ҳолатига базавий тариф ставкалар миқдори
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Таътил пулини ҳисоблашда устамалар ҳисобга олинмайдими?
@Yurist_Xizmati 4597-савол:
Assalamu aleykum. Yaxshimisiz? Ta'til pulini hisoblashda bug'galterimiz ustama pullari hisoblanmaydi deyapti. Dars soatlari hisobidan boladi dedi,va iyun oyida 50 % lik Milliy sertifikat va 843 qaror boyicha ustama iyun va avgust oylarida hisoblanmaydi deyapti. Qanchalik to'g'ri?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Устамалар албатта қўшилади.
Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.
Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
Айнан шу қоидага асосан, ходимнинг иш жойидан олган барча тўловлари, иш ҳақи, устамалар, моддий ёрдам, мукофот пули, моддий рағабатлантириш суммалари ўртача иш ҳақини ҳисоблашда инобатга олинади.
Энди қаранг! Бунда Меҳнат кодексининг 218-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига биноан ўқитувчиларга 56 календар кунидан иборат таътил берилади ва таътилнинг 48 кунига таътил пули тўланади.
☝️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда ходим 12 ойдан кўп ишлаган бўлса, унинг таътил пулини ҳисоблашда ходим таътилга чиқишидан олдинги 12 ойлик даврда олган барча тўловлари қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
❗️Бу вазиятда туман адлия бўлимига бухгалтернинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Халқаро С1 сертификатга эга 3 курс талаба мактабдан қанча дарс соати ололади?
@Yurist_Xizmati 4595-савол:
Assalomu alaykum.Ayolim shu yil 2- kurs sirtqi talim ingliz tili yönalishi (xususiy oliygoh)ni tamomladi.Sentabr oyidan 3-kurs talabasi.C1 xalqaro sertifikatga ega. Maktabda ishlay oladimi va maktabda ishlay olsa, necha soatgacha dars ololadi va unga dars qanday tartibda taqsimlanadi va C1 sertifikati uchun qushimcha 50 foiz ustama tulanadimi ?Javob uchun oldindan kattakon rahmat.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
“Олий таълим тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами №1222, 22.02.2003) 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами № 3271) 15-бандида олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабаларига тарификация асосида дарс соатларини бериш мумкинлиги қайд этилган.
✅ Шундай экан турмуш ўртоғингиз дарсдан бўш вақтида ишлашга ҳақли.
❗️Бунда у кундузги таълим шаклида ўқиса, кўпи билан 0.75 ставка ишлай олади.
➡️ Сертификат масаласига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига
кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган.
✅ Агар аёлингиз олган сертификат юқоридаги рўйхатда бўлса, унга устама тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#суддаги_ғалаба
Яқинда Тошкент шаҳридаги бир туманлараро фуқаролик судида ишга тиклаш низоси кўрилди. Биз адвокат сифатида ходим номидан судга даъво ариза киритдик ҳамда унинг ҳуқуқ ва манфаатларини судда ҳимоя қилдик.
Судда бизнинг асосларимиз:
1. Иш берувчи ходимни ёзма равишда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантирмаган (Аслида МК 158-модда талаби бўйича меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак).
2. Ходим билан дам олиш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган (Аслида МК 170-моддаси талабига кўра агар охирги иш куни дам олиш кунига ёхуд ишланмайдиган байрам кунига ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади).
3. Ходим билан номуайён муддатга тузилган меҳнат шартномаси сохталаштирилиб, муддатли меҳнат шартномасига ўзгартирилган.
Биз судда учинчи асосимиз бўйича экспертиза тайинланишини сўраб, илтимоснома киритдик. Ва натижада экспертиза меҳнат шартномаси варақлари бир вақтда чоп этилмаганлиги, варақлар таҳрирланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса берди.
Суд эса айнан ушбу асос билан ходимни ишга тиклади, иш берувчини буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилди ва ходимга 100 млн сўмга яқин пул (мажбурий прогул, маънаий зарар, вакил ва экспертиза харажати) ундириладиган бўлди.
Адвокат Мухриддин Шамсиддинов
Меҳнат низолари ва бошқа масалалар бўйича адвокатлик хизмати борасида @yuristgamurojaat га ёзиб қолдиринг.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ҳусусий ОТМлардаги педагоглар 56 кун эмас, 21 кунлик таътил оладими?
➖56 календарь кунлик меҳнат таътилини айримлар фақат давлат таълим муассасаларидаги педагогларга тегишли деб ўйлаяпти. Айниқса, ҳусусий ОТМлар давлат ОТМлари педагог ходимларига 56 кунлик таътил берган бир вақтда “бу қоида бизга тегишли эмас” деб 21 кунлик меҳнат таътили беряпти.
Бу мутлақо нотўғри!
Қаранг, Меҳнат кодексининг 501-моддасида:
“Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ... йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади. Педагог ходимлар ... йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади” дейилган.
Ва эътибор беринг, бу ерда “таълим ташкилотларининг педагог ходимларига” деганда, фақат давлат таълим ташкилотлари эмас, барча-барча, яъни ҳусусий ва нодавлат таълим муассасалари педагоглари ҳам назарда тутилган. Энди ўзиз ўйлаб кўрингда, тепада “давлат таълим ташкилотларининг педагог ходимларига” дейилмаганидан тушуниш мумкинку бу нарсани, тўғрими? Тўғри.
Юқоридаги МК 501-моддасида келтирилган талаблардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишган ҳолда ўзининг қарорини қабул қилган. Қайси қарор деяпсизми?
Эътибор беринг, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори бўлиб, бу қарор билан “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари” тасдиқланди.
Бу Меъёрларнинг 6-қисми 2-бандига кўра олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларига 56 календарь кундан иборат бўлган йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади деганда, ҳам давлат, ҳам нодавлат ОТМларнинг педагоглари назарда тутилмоқда.
Яъни, ҳусусий ОТМларнинг педагогларига ҳам ҳудди давлат ОТМларидек 56 календарь кунлик йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилиши керак.
Айтмоқчи, бу борада дўстимиз Мухаммадамин Каримжонов ҳам жуда чиройли 👉тушунтириш берган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ИШЛОВЧИ ҲОДИМЛАРГА ОЙЛИК ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ
📄 Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан,
➖ Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.
❗️Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида, яъни ўша кундан олдин тўлаб берилиши керак.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ИШ БЕРУВЧИ УЧ ИШ КУНИДА БЕРИШИ ШАРТ:
📃 Меҳнат кодексининг 117-моддасига асосан,
➖ иш берувчи иш билан боғлиқ, шунингдек қуйидаги ҳужжатларни ходим аризасига кўра 3 иш кунида бериши шарт:
🟢 ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқлар кўчирма нусхалари;
🟢 меҳнат дафтарчасидан ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
🟢 иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;
🟢 ҳисобланган ҳамда ходим томонидан ҳақиқатан тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги маълумот;
🟢 иш берувчида ишлаш даври тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқалар.
❗️Ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ташкилот раҳбарининг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
✅ Иш билан боғлиқ ҳужжатлар ва уларнинг кўчирма нусхалари ходимга бепул берилади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЎҚИШГА КИРИШДА ИМТИЁЗ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
⚡️ Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:
🟢 Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари; 👈
🟢 Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар; 👈
🟢 Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари; 👈
🟢 “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари; 👈
🟢 “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари; 👈
🟢 Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари; 👈
🟢 “Ниҳол” мукофоти совриндорлари; 👈
🟢 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси (Педагогика йўналишларига) берган тавсиянома совриндорлар 👈
🟢 Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар; 👈
🟢 Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга 👈 абитуриентлар;
🟢 Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар; 👈
🟢 Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари; 👈
🟢 Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
🟢 Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар; 👈
🟢 Ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари; 👈
🟢 Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар; 👈
🟢 Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари. 👈
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимнинг касаллик варақаси ишдан бўшаганидан кейин ёпилган. Савол, бўшагандан кейинги даврга ҳам касаллик нафақаси тўланадими?
❓Ходим 2024 йил 10 май куни ариза ёзган ва 24 май кунидан ишдан бўшатишни сўраган. Бироқ, у 19 май кунидан касал бўлиб қолди ва шу кундан 29 майга қадар меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлди. Меҳнат шартномаси 2024 йил 24 май кунидан бекор қилинди ва ходимнинг манзилига буйруқдан кўчирма юборилди. Ходим 30 май куни келиб, иш берувчига касаллик варақаси тақдим этди ва 29 майгача, яъни ишдан бўшагандан кейинги кунларга ҳам касаллик нафақаси тўлаб беришни талаб қилди. Ходимнинг бу талаби тўғрими?
Ҳа, ходимнинг талаби тўғри.
Аввало унутмайлик, ходим касаллик варақаси даврида бўлганда уни ўз аризаси, яъни ходим ташаббусига кўра ишдан бўшатиш борасида ҳеч қандай чеклов йўқ.
Кўпчилик иш берувчилар, меҳнат шартномаси бекор қилиндими, бўлди, ундан кейинги кунларга мантиқ бўйича касаллик нафақаси тўланмаслиги керак деб ўйлайди.
Лекин, айни шу жараённи тартибга соладиган ҳужжатларга қарасак, уларда бошқача нормалар борлигини кўрамиз.
Вазирлар Маҳкамасининг яқиндаги, яъни 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-бандида шундай дейилган:
➖вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси меҳнат лаёқати йўқолган биринчи кундан бошлаб у тиклангунга қадар ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади.
Эътибор беринг, бу қоидада нафақа меҳнат лаёқати йўқолган биринчи кундан бошлаб у тиклангунга қадар бўлган даврга тўланиши айтиляпти. Хатто бу даврда ходим ишдан бўшатилган ҳолларда ҳам тўлаб берилади дейиляпти.
Мана шу жойда “бу даврда” деганда, ходимнинг меҳнат лаёқати йўқолиб, қайта тикланадиган кунгача бўлган даврни тушунишимиз керак. Яъни, ходимга касаллик варақаси очилган 19 май куни меҳнат лаёқати йўқолган кун, 29 май куни эса меҳнат лаёқати тикланган кун бўлади.
Низомнинг 9-бандига кўра нафақа меҳнат лаёқати йўқолган кундан тикланган кунга қадар (19 майдан 29 майгача) бўлган даврга тўлаб берилади. Ва эътибор беринг, нафақа бу давр оралиғида (24 май куни) меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ҳам тўланади.
Маълумот учун, бу қоида аввалги ҳужжатда (2022 йил 8 майдаги 1136-сонли низомнинг 11-бандида) ҳам бўлган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ИШ ВАҚТИДАН ТАШҚАРИ ИШНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ ЭНГ КЎПИДА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?
📄 Меҳнат кодексининг 190-моддасида,
➖ иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига 120 соатдан ошмаслиги кераклиги белгиланган.
➖ Иш берувчи ходимнинг иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги аниқ ҳисобга олинишини таъминлаши шарт.
❗️Иш вақтидан ташқари иш учун ҳодимга камида икки ҳисса ҳақ тўланиши керак
✏️ Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Яхши_ҳабар
⚡️⚡️Хусусий ОТМдан Давлат олийгоҳларига имтиҳонларсиз ўқишни кўчириш мумкинлигини билармидингиз
Бунинг учун контракт тўловининг минимал суммасини бир марталик тўлаш кифоя
“Перевод“ қилмоқчи бўлаётганларга юборинг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилишдаги муҳим қоидалар.
МК 158-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан муддатли меҳнат шартномасининг бекор қилинишига унинг муддати тугаши кунида, шунингдек шартномадаги муддат тугаган кундан бир ҳафта мобайнида йўл қўйилади.
Агар муддат тугагандан кейин ҳам якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси МК 158-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тартибда бир ҳафта давомида уни тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда кейинчалик меҳнат шартномасини шу асосга кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 26-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланди
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Боғча, мактаб, тиббиёт, маҳаллаларни обод қилиш ва бошқа соҳаларни яхшилаш учун 33 трлн пул ажратилади
Шу йилнинг ўзида маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув, электр каби инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан 31,5 триллион сўм ажратилди. Бунга яна 1,5 триллион сўм ажратилиши белгиланди.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда маълум қилинди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Расман: Давлат боғчалари олий маълумотли педагог ходимларининг ойлиги мактаблардаги педагогларни ойлигига тенглаштирилди
Мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари тасдиқланди.
2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилди.
Мазкур базавий тариф ставкаси олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар томонидан бажарилган ишлагани учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб директори ёки завуч тайинланган устамани ўзларича камайтиришга ёки бекор қилишга ҳақли эмас❗️
@Yurist_Xizmati 4598-савол:
Ассалому алайкум Мактабда берилаетган устама хакини тайинлашда кузатув кенгаши аъзоси булмаган илмий булим мудири (бизда 2нафар илмий булим мудири бор)Мен "завучман "деб аралишиб кенгаш томондан тайинланган устамани олиб ташлашга хакки борми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Мактабда устама ишчи гуруҳнинг қарори асосида белгиланади.
❌ Ишчи гуруҳ аъзоси бўлмаган шахсларнинг устама тайинлашга аралашиши мумкин эмас.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 9-бандига кўра педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Бунда низомнинг 10-бандига кўра қуйидагилар:
👉 ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар – ишчи гуруҳ аъзолари ҳисобланади.
✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда юқоридаги шахслар ишчи гуруҳ аъзоси сифатида устама тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
💁♂ Бунда устама мазкур низомга иловада тасдиқланган педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ тўплаган балларга қараб белгиланади.
❌ Шундай экан, сиз тўплаган балларни директор ёки унинг ўринбосарлари ўзларича камайтиришга ҳақли эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Интернет фирибгарларининг тузоғига тушмаслик учун фойдали тавсиялар
Фишинг турлари кўпайиб бораётган бир пайтда, давлат хизматчилари аккаунтларининг хавфсизлигини сақлаш муҳим саналади. Билимсизлик нафақат моддий-маънавий балки касбий зарар келтириши мумкин.
🚫 ТЕЛЕГРАМДА ҲЕЧ ҚАЧОН КИРМАНГ:
1. Сохта ботлар ёки аккаунтлар:
Хакерлар шахсий ёки махфий маълумотларингизни олиш учун расмий бўлиб кўринган сохта ботлар, ёки аккаунтларни сизга юбориши мумкин.
2. Сохта танловлар ёки лотереялар:
Фирибгарлар сохта танлов ёки лотереялар яратиши мумкин. Улар сизга мукофотни олишда шахсий маълумотларни киритишингиз ёки хизматлар учун тўловларни таклиф қилишади.
3. Пул ёки махфий маълумотлар сўралган хабарлар:
Сиз таниган ва танимаган аккаунт эгаларидан пул ёки махфий маълумотларни беришингиз сўралган хабарлар олишингиз мумкин, аммо бу аккаунт хакерлар ихтиёрида бўлади.
4. Зарарли ҳавола орқали фишинг:
Хакерлар қурилмангизга зарарли дастурларни ўрнатиш орқали шахсий маълумотларингизни ўғирлаш учун зарарли ҳаволалар билан хабарлар юбориши мумкин.
5. Маълумотларингизни янгилаш сўралган хабарлар:
Фирибгарлар сизга банк маълумотларингиз ёки бошқа шахсий маълумотларни янгилашингизни сўраб, расмий хизматлар сифатида кўрсатилган хабарларни юбориши мумкин.
6. Аккаунтни блоклаш хабарлари:
Хакерлар шахсий маълумотларни киритиб, шахсингизни тасдиқламасангиз, аккаунтингизни блоклаш билан таҳдид қилишлари мумкин.
7. Видео хабарлар:
Телеграмдаги видео фишинг янги тур ҳисобланиб, таниш ёки нотаниш аккаунтлардан турли қизиқарли видеоларга зарарли ҳаволалар бириктирилиб юборилади. Уни томоша қилиш ёки ҳаволасини босиш зарарли дастурни ишга туширади.
❕ТУЗОҚҚА ТУШИШНИНГ ЗАРАРИ:
Files, Camera, Terminal, Screen, Location, Microphone, Calls, Masseges, Contacts, Keylogger, Archive folder ва бошқа маълумотлардан эркин фойдаланиш имкониятини фирибгарларга беради.
❗️ЗАРАРДАН ҚУТИЛИШ:
Сиз хакерлар панжасига тушганингизни сезган заҳотингиз, интернетдан узилиб, қурилмангиздан муҳим маълумотларингизни олиб, унда "прошивка" амалини бажаринг.
Онлайн тўлов хизматларининг логин, паролини, асосий банк картангизни янгилашингиз ва асосийси ҲМҚОга мурожаат қилишингиз тавсия этилади.
❗️Телеграмда фирибгарлик қурбони бўлиб қолмаслик учун эҳтиёт ва ҳушёр бўлинг. Шуни эсда тутингки, шубҳали барча контентдан тийилинг, ҳатто у танишингиздан келган бўлса ҳам.
© Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ХОДИМ КАСАБА УЮШМАСИГА ПУЛ ТЎЛАМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?
@Yurist_Xizmati 4593-савол:
Ассалом алайкум саволим шундан иборатки мен эшитишда нуксони булган мактаб интернат тарбиячи булиб ишлайман. Мен касаба уюшмаси учун йигиладиган бадалдан воз кечмокчиман шунинг учун конуний маслахатингиз жуда мухим
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Касаба уюшмасига кириш ва чиқиш ихтиёрий.
1⃣ Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 73-моддаси биринчи қисмига кўра касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар.
❕Ушбу модданинг иккинчи қисмида касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ихтиёрий эканлиги мустаҳкамланган.
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН
⚡️САВОЛ;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?
⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.
✅ Демак болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?
⚡️САВОЛ;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.
❗️Булар қуйидагилар:
1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШГА КИРАЁТГАНДА ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ХУЖЖАТЛАР
📄 Меҳнат кодексининг 434-моддасига кўра, асосий иш жойидан ташқари бошқа иш берувчига ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
✅ паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация ID-картасини;
✅ асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;
✅ бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани;
✅ дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;
✅ меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;
✅ жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини.
❗️Ички ўриндошлик шартлари асосида ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ходимдан бирор-бир ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли эмас, агар мазкур иш махсус билим ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса ва илгари бу ҳужжатлар ходим томонидан тақдим этилмаган бўлса, бундан дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёхуд касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш мустасно.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ходим моддий ёмон аҳволга тушиб қолганда 14 йиллик фойдаланилмай келган таътилига компенсация олиш мумкинми?
Меҳнат кодекснинг 234-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. Бу ерда эътибор қилиниши керакки, шартнома бекор қилинганда дейилмоқда яъни қачонки меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган таътиллари учун пуллик компенсация тўланади. Яъни фойдаланилмаган таътилни олишда ходимнинг моддий аҳволи рўл ўйнамайди. Бироқ бу ерда бир йўл орқали ходимга ўша фойдаланилмай қолиб кетган таътил пулларини тўлаб бериш мумкин. У ҳам бўлса ходимни ишдан бўшатиб яна қайтиб ишга олиш орқали.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g