tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4691

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

Ишга тиклаш ўрнига уч ойлик иш ҳақи

Меҳнат кодексининг 175-моддасига биноан меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганлиги оқибатида ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш:

➖мажбурий прогул вақти учун ҳақни мажбурий равишда тўлашдан;

➖меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни (мутахассисларнинг маслаҳатлари, иш юритишга доир харажатлар ва бошқалар) компенсация қилишдан иборат.

Қаранг! Маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори иш берувчининг ҳаракатларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

⚠️Суд ишга тиклаш ўрнига ходимнинг илтимосига кўра унинг фойдасига уч ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча товон ундириши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Педагог ходимларга 56 календарь кун таътил берилади

Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт.

Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга.

Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади (МК 227-м).

Демак, ўқитувчи ишга қачон қабул қилинганидан қатъий назар у таътилни тўлиқ олади. Айтайлик А исмли ўқитувчи оилавий шароит тақазоси билан март ойида Тошкент вилоятидан Самарқанд вилоятига кўчиб ўтиди. Бунда эса табиийки, ўқитувчи Тошкентдаги мактабдан ўз ташаббуси билан ишдан бўшади ва Самарқандаги мактабга ишга кирди. Гарчи ёзги таътилга қадар ўқитувчи 3 ой ишлаган бўлса-да, унга йиллик меҳнат таътиллари тўлиқ яъни 56 календарь кун берилади.

Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига асосан ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календарь кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Лекин бунда таътил пули ишланган даврга мутаносиб равишда тўланади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

❗️Демак, ўқитувчи 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ишган давридаги иш ҳақлари юқоридаги тартибда қўшилади ва шу ишланган даврга бўлинади. Юқоридаги мисолга қайтадиган бўлсак, ўқитувчи ишга кирганига 3 ой бўлган ҳолатда, унга таътил пули шу даврга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.

Шундай фойдали мақолаларни Yuristpro.uz лойиҳамиздан ҳам топишинингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Assalomu alaykum ustoz. Kanalizda javob yuq ekan shu masalada. Bugun fan o‘qituvchisini 3 sentyabrdan ishga olish bo‘yicha shartnoma keldi. 3 oy oldindan shartnoma tuzsa bo‘ladimi. Taqiq bormi shu masalada. Agar 3 sentyabrdan mumkin bulsa ish staji qachondan hisoblanadi

®mehnathuquqi javobi 📤:

❗️MK 104-moddasi 1-qismiga ko’ra, mehnat shartnomasiga kiritilishi shart bo‘lgan shartlardan biri ishning boshlanish sanasi — xodim mehnat shartnomasida shart qilib ko‘rsatilgan ishni bajarishga kirishishi kerak bo‘lgan kalendar sanadir.

❗️MK 108-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasi ish beruvchi va xodim tomonidan imzolangan kundan e’tiboran kuchga kiradi.
Xodim mehnat shartnomasida belgilangan sanadan e’tiboran mehnat vazifalarini bajarishga kirishishi shart.
Agar mehnat shartnomasida ish boshlanadigan kun belgilanmagan bo‘lsa, xodim shartnoma kuchga kirgan kundan keyingi ish kunida ishga kirishishi kerak.

MK 225-moddasi 1-qismiga ko’ra, ish yili deganda xodimning muayyan ish beruvchida o‘n ikki oyga teng bo‘lgan va haqiqatda ish boshlangan sanadan e’tiboran hisoblab chiqariladigan ish davri tushuniladi.

✅ Demak, yuqoridagilardan xulosa qilsak, mehnat shartnomasini bugun tuzib, ishning boshlanish sanasi sifatida boshqa biror kunni, masalan, savolda so’ralganidek 3-sentabrni ko’rsatishimiz mumkin.

❗️MK 109-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasini tuzish va bekor qilish, shuningdek unga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish qonunchilikda belgilangan tartibda “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida ro‘yxatdan o‘tkazilishi shart.

❗️Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qaroriga 1-ilovaning 25-bandiga ko'ra,  ish beruvchi va xodim o‘rtasida tuzilgan mehnat shartnomasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema bo‘yicha “YaMMT” IDAKka mehnat shartnomasi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni shartnoma tuzilgan kundan boshlab 5️⃣ ish kuni mobaynida kiritish orqali ro‘yxatdan o‘tkaziladi https://lex.uz/ru/docs/-4630020

MK 127-moddasiga ko’ra, ish beruvchining ishga qabul qilish to‘g‘risidagi buyrug‘ining mazmuni xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasining shartlariga muvofiq bo‘lishi kerak. Buyruq xodimga ish haqiqatan boshlangan kundan e’tiboran uch kunlik muddatda, imzo qo‘ydirib e’lon qilinadi.

Staj masalasichi❓ “Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risida”gi Qonun 37-moddasiga ko’ra, 2019-yil 1-yanvardan keyingi davr uchun — xodim tomonidan bajarilgan har qanday ish, basharti mehnatga haq to‘lash tarzidagi daromadlar hisoblangan bo‘lsa ish stajiga qo‘shib hisoblanadi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ

📄 Конституциянинг 44-моддаси хамда Меҳнат кодексининг 5-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз баравари (34 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Мажбурий меҳнат ташкилотчиси бўлган шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин яна шундай қилмишни такрорласа, Жиноят кодексининг 148 прим 2-моддасига асосан, у жиноий жавобгарликка тортилади.


👉🏽 ®Yurist_Blogerr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

➖ "Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ва фарзандликка олувчилар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ҳар йилги меҳнат таътили кимларга қанчадан ҳисобланади?


Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади (МК-216). Иш берквчилар ходимга меҳнат таътили беришда эътибор беришлари керакки, уларга берилган йиллик меҳнат таътилининг муддати 21 калеҳндар кундан кам бўлмаслиги керак.

Ишхоналарда шундай ходимлар борки, уларга йиллик таътил бошқаларга қараган кўпроқ берили шарт. Масалан:
👉  ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.

Бундан ташқари ҳар йилги узайтирилган таътилни кенгайтиришни жамоа шартномаларида ҳам белгилаш мумкинлигини кўрсатади. Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. (МК-218)

Масалан, корхоанда иш берувчи ўз ходимларига таътилни 21 календар кундан бераётган бўлса, жамоа шартномасида 3 календар кун қўшиб берилиши кераклиги белгиланган бўлса, ходимга 24 календар кундан иборат таътил берилади. Агар ходим  ногиронлиги бўлган ходим бўлса, унга 30 календар кун + 3 кун жамоа шартномасидашги 3 календар кун билан 33 календар кун йиллик узайтирилган таътил берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

​​❗️Хорижий тил ўқитувчилари ишда қолиш ёки ишга кириш учун қуйидаги сертификатлардан бирини олиши керак!

2024/2025-ўқув йилига қадар барча хорижий тил устозлари Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг қарори (29.05.2024, №3515) 1-иловасидаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг биридан камида Б2 даражасига эга бўлиши лозим.

❌ Аввалги, 2021 йилда тасдиқланган қарор билан солиштирганда қуйидаги сертификатлар рўйхатдан чиқариб юборилган:

🚫 APTIS for teachers
🚫 Linguaskill
🚫 Test of English for International Communication (TOEIC)


Агар ўқитувчилар қарор кучга киргунга қадар (2024 йил 29 майга қадар) рўйхатдан чиқариб юборилган сертификатларни олган бўлсалар уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) қадар имтиёз ва устамалар қўлланилади.

❗️Қуйидаги сертификатлар билан хорижий тилларни билиш даражаси эмас, балки хорижий тиллар бўйича малака ва кўникмалар аниқланади:

➖Teaching Knowledge Test (TKT)
➖ Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL)
➖ Teaching English as a Foreign Language (TEFL)
➖ Teaching English as a Second Language (TESL)
➖ Certificate in English Language Teaching to Adults (CELTA)
➖ Diploma in Teaching English to Speakers of Other Languages (DELTA)

Шу сабабли улар ушбу рўйхатга киритилмаган.

2024 йил 29 майдан кейин фақат янги қарорда кўрсатиб ўтилган сертификатлар амал қилади.

Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Remote, Home Edition ва бошқа турлари) олинган сертификатларга имтиёз ва устамалар қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати ушбу янги қарорнинг 3-бобида алоҳида тасдиқланган бўлиб, ишга киришда сўраладиган ва устама тўланадиган сертификатлар рўйхати қисман фарқ қилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Х#maqola Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonovning mazkur maqolasida ish haqi qisman saqlanadigan taʼtil va uni berish tartibi (240-modda) hamda rasmiylashtirish masalalari tahlil qilingan. Аriza, buyruqdan namunalar keltirilgan.

Diqqat! Ish haqi qisman saqlanadigan taʼtil tushunchasini (MK 240-moddasi) ish haqi saqlanmaydigan taʼtil bilan (241, 242-moddalari) chalkashtirmang! Ish haqi saqlanmaydigan ta’til haqida batafsil ushbu maqolamizda yozganmiz /channel/mehnathuquqi/4779

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

savolimbor Аёл боласи 3 ёшга тўлгунга қадар бола парваришлаш таътилига чиқди. Боласи 2 ёшга тўлганда яна ҳомиладор бўлди. Бу аёлга “декрет пули” 75% тўланадими?

mehnathuquqi javobi 📤:

МК 404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.

❗️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига кўра , 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган. https://lex.uz/docs/3085627 (давлат тилига чексиз ҳурмат ила ҳужжат матни рус тилида берилган.)

Ҳужжат матнини рус тилида келтирамиз👇

23.  В целях сохранения принципа справедливости назначения и выплаты пособий по беременности и родам установить для вновь поступающих на работу или возобновляющих трудовую деятельность после перерыва свыше 12 месяцев, дифференцированный размер назначения выплаты пособия по беременности и родам в зависимости от фактически проработанного времени со дня приема на работу:

до 12 месяцев со дня принятия на работу — 75 процентов от среднемесячной заработной платы за время нахождения в отпуске по беременности и родам;

свыше 12 месяцев со дня принятия на работу — 100 процентов от среднемесячной заработной платы за время нахождения в отпуске по беременности и родам.

Эътибор беринг!  со дня принятия на работу яъни ишга қабул қилинган кундан бошлаб  дейилмоқда. Демак, болани парваришлаш таътилидан чиқиш ва меҳнат фаолиятини тиклаш бошқа-бошқа нарса. Уларни чалкаштирмаслик лозим. Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган пайтдан бошлаб 12 ойдан кўп вақт ўтган бўлса, аёл тегишли ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдорининг 100%  олиш ҳуқуқига эга.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам асосий таътилга қўшиладими? Таътилларни жамлаб ҳисоблаш нима дегани?

Ммеҳнат кодексининг  222-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.

Бу нима дегани? масалан ходимнинг ҳар йилги асосий энг кам таътили 21 каленьдар кунни ташкил қилади, унга меҳнат кодексининг 481-моддаси, 483-моддаси, 220-моддаарига асосан қўшимча таътил берилганда асосий таътил ҳисобланган 21 кунга қўшиб ҳисобланади ва қўшимча таътиллар учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ушбу қарор иловасининг 3-боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга киради.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#хушхабар

⚡️Расман: Устама олиш учун фан ўқитувчиларига Б+, бошланғич таълим йўналиши учун эса C ёки ундан юқори даражадаги сертификат талаб қилинади

Таълим вазирликларининг "Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори Aдлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди. (29.05.2024 №3515)

Янги қарорга кўра Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига A+, A ва Б+ даражадаги, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама берилади.

Эслатиб ўтамиз, Раш моделига кўра миллий сертификат учун қуйидаги сертификатлар берилади:
👉70 баллдан юқори балл олганларга A+ даража;
👉 65 — 69,9 балл олганларга A даража;
👉 60 — 64,9 балл олганларга Б+ даража;
👉 55 — 59,9 балл олганларга Б даража;
👉 50 — 54,9 балл олганларга C+ даража;
👉 46 — 49,9 балл олганларга C даражали сертификат берилмоқда

https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Кўпчилик кадровиклар меҳнат кодексининг 333-моддаси Ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик тўланадиган пулли компенсация миқдорини ҳисоблашда маслаҳат сўрашаётганди битта мисол билан  тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Масалан, ходимнинг 10 000 000 сўм ойлиги кечиктирилмоқда МКсининг 333-моддаси қоидасига кўра бу кечиктирилган ҳар бир кун учун  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида компенсация тўланади. Марказий банки қайта молиялаш ставкаси бугунги кунда 14% бўладиган бўлса, унинг 10 фоизи 1.4 фоиз бўлади. Яъни ходимга кечиктирилган сумманинг 1.4 фоизи миқдорида  кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация тўланиши керак.  Энди шу 10 млн нинг 1.4 фоизини ҳисобласангиз бир кунлик компенсация миқдори келиб чиқади. Яъни 10 000 000 % 1.4  = 140 минг сўм. Бу бир кунлик компенсация. Энди шуни бутун кечиктирилган кунга кўпайтирасиз. Масалан, ходимнинг  бир йиллик ойлиги кечиктирилган бўлса, бир йилни 140 мингга кўпайтирасиз 140 000 * 365 = 51 100 000  сўм бўлади. Бу 10 000 000 сўм ойликнинг 1 бир йил давомида кечиктирилганининг умумий компенсация миқдори.

Бу ерда Вазирликнинг ҳам алоҳида тушунтириши мавжуд.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Сертификатни сохталаштирганларга чора кўриладими?

@Yurist_Xizmati 4539-савол:

Assalomu alaykum meni savolim quyidagicha
Prizdentimiz farmoniga ko'ra   hozirgi kunda  Ingliz tili o'qituvchilariga  malum darajada til bilish darajasi talabi qo'yilmoqda lekin bazi qo'shtirnoq ichidagi tadbirkor o'qituvchilar til bilish sertifikatini sohtalashtirishi uchrab kelmoqda va shu sohta sertifikat asosida oylik qo'shimcha ustamalr olib kelmoqdalar aytingchi bunday sohta sertifikat tayyorlayotgan "tadbirkorlarga"va shu sertifikatga ustama olgan o'qituvchilarga borinki olgan ustamalarini davlat tomonidan qaytartirgan taqdirdayam sohta hujjat tayyorlatib davlat pulini talontaroj qilgani uchun qonunlarimizda chora bormi? Shu savolimga  qonun moddalari asosida jovob bersangiz


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Албатта чора кўрилади.

1⃣ Биринчи чора бу сертификат учун тўланган устама пулини қайтариш бўлса;

2⃣ иккинчиси, сертификатни сохташлаштирган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик чорасини қўллаш орқали амалга оширилади.

Биринчи чора ҳақида қуйидаги пост орқали маълумот олишингиз мумкин.

💁‍♂ Иккинчи чорани қўллаш бўйича туман прокуратураси ёки ИИБга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳаракатларга нисбатан Жиноят кодекси 228-моддаси билан жиноят иши очилиши мумкин.

Ушбу моддага кўра сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Соатбай асосда дарс берганлар учун таътил пули тўланмайди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.

Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. Яъни ҳодим соатбай ҳақ олаётганда шу ҳақнинг ичида таътил пули ҳам бўлади дегани.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ТОИФА УЧУН УСТАМА ҚАЧОНДАН ҲИСОБЛАНАДИ

📍ЖАВОБ: 

572-сонли Вазирлар маҳкамасининг Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг  47-48-бандига асосан Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда Таълим инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.

Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

❗️Яъни ойлигингиз сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. Аммо бир ойдан ўтиб кетиши мумкин эмас

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#maqola To’yga to’yona deganlaridek, bugungi 1-iyun — Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta oʼqituvchisi Muhammadamin Karimjonovning “18 yoshga toʼlmagan shaxslar mehnatini huquqiy jihatdan tartibga solishning oʼziga xos xususiyatlari” mavzusidagi maqolasida 18 yoshga toʼlmagan shaxslarga beriladigan qoʼshimcha kafolat va imtiyozlar, ular mehnatini huquqiy jihatdan tartibga solishning oʼziga xos xususiyatlari tahlil qilingan.

⚠️ Diqqat! Oʼzbekiston Respublikasining 2008-yil 7-yanvarda qabul qilingan "Bola huquqlarining kafolatlari toʼgʼrisida"gi OʼRQ-139-sonli Qonuni 3-moddasiga koʼra, bola (bolalar) — 1️⃣8️⃣ yoshga toʼlgunga (voyaga yetgunga) qadar boʼlgan shaxs (shaxslar).

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Укитувчи таътил вактида малака оширишга борса, унга пул туланадими?

@Yurist_Xizmati 4545-савол:

Укитувчи таътил вактида офлайн тарзида малака оширса унга пул туланадими? Таътил вакти чузиладими? Менга таътил вактида маъмурият укишга юбора олмайди, буйрук чикара олмайди дийилди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра агар ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга монелик қилувчи сабаблар таътил бошлангунига қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

☝️Мана шу қоидага кўра сиз таътил даврида малака оширишга жалб қилинганингиз учун таътил муддати малака ошириш муддати тугайдиган муддатга узайтирилади. Бунда сизнинг малака ошириш давомида иш ҳақи қопланади.

Меҳнат кодексининг 367-моддасига мувофиқ ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ходим ҳамда иш берувчи учун ихтиёрий тартибда ёки, агар ходимларни мажбурий қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш талаблари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, мажбурий тартибда амалга оширилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 130-бандига асосан ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади,

Шунингдек ушбу кодекс 370-моддасига асосан ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.

✅ Шунга кўра сиз ишдан ажралган ҳолда малака оширишга жалб этилган бўлсангиз, унда сизнинг иш ҳақингиз сақланиб қолиши ва сизга тўланиши керак.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ

📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан,


➖ иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)

🟢 Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади.

👉🏽 ®Yurist_Blogerr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ойликлар кечикяптими? Иш берувчини огоҳлантириб қўйинг

Қонун талаби бўйича кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозим.  Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

ПС:
МК 253-моддаси Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак. 1-2 июнь кунлари дам олиш бўлганлиги муносабати билан май ойи учун иш ҳаққи 31 май куни тўланиши керак эди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Эндиликда сертификати йўқ чет тили ўқитувчиси ишдан бўшатиладими?

Мана 2023/2024 ўқув йили ҳам якунига етди. Келаси ўқув йилидан бошлаб мактабларда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мазкур ўзгаришлардан бири мактабларидаги чет тили ўқитувчи ўз фани бўйича хорижий ёки миллий сертификат олишидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-банди 5-хатбошисига қарасак, 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Демак, келаси ўқув йилига қадар мактабларнинг чет тили ўқитувчилари ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олишлари талаб этилади.

Шунга кўра, агар чет тили ўқитувчилари 2024/2025 ўқув йили бошлангунича чет тили сертификатини олмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Бунда иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми билан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги) бекор қилиши мумкин бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#maqola Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonovning ushbu maqolasida  mehnat shartnomasini taraflarning kelishuvi (MK 157-moddasi)ga ko‘ra  bekor qilishning o'ziga xos jihatlari tahlil qilingan.

🔗 Shuningdek, maqolada mehnat shartnomasini taraflarning kelishuvi bilan
bekor qilish toʼgʼrisidagi qo'shimcha kelishuv va buyruqdan namunalar keltirilgan.
Ko'pchilikning taklif va istaklaridan kelib chiqib, maqola kirill yozuvida tayyorlangan.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Aссалому алайкум, Муҳаммадамин. Меҳнат шартномасида  меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини аниқ кўрсатмасдан “штат жадвалига мувофиқ” деб киритиб кетсак тўғрими?

/mehnathuquqi javobi 📤:

❌ Mehnat shartnomasida mehnat haqi miqdorini belgilashda shtat jadvaliga havola qiluvchi "Mehnat haqi shtat jadvaliga muvofiq belgilanadi"  kabi jumlalardan foydalanish mehnat qonunchiligi talablariga zid hisoblanadi. Chunki MK 104-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasiga kiritilishi shart bo‘lgan shartlardan biri mehnatga haq to‘lash shartlari  hisoblanadi. Unga ko'ra

mehnatga haq to‘lash shartlari (shu jumladan xodimning tarif stavkasi yoki maoshi miqdori, qo‘shimcha to‘lovlar, ustamalar va rag‘batlantiruvchi to‘lovlar).

Bundan tashqari, “Oʼzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksini amalga oshirish uchun zarur boʼlgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʼgʼrisida”gi Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasi 1-ilovasi “Xodimlar bilan tuziladigan mehnat shartnomasining namunaviy shakli”ga ham e’tibor bering https://regulation.gov.uz/oz/d/77541

11. Mehnatga haq to‘lash.
Xodimga quyidagicha haq to‘lash belgilanadi:
a) __________________
(to‘lov turi va uning aniq summadagi yoki YTS razryadi ko‘rsatilgan holdagi, yohud tushumdan olingan foizlardagi miqdori)

b) amaldagi qonunchilikka va normativ hujjatlarga muvofiq mehnat sharoitlari bilan bog‘liq bo‘lgan qo‘shimcha haq, ustama, kompensatsiyalar quyidagi miqdorlarda:
____________
(qo‘shimcha haq, ustama, kompensatsiyalar nomi)
( ularning miqdori)
____________
   
v) jamoa shartnomasi shartlari bilan nazarda tutilgan, shuningdek, berilgan (mavjud) huquqlar va mablag‘lar doirasida rahbar tomonidan belgilanadigan qo‘shimcha haq, ustama, mukofot, taqdirlashlar va rag‘batlantiruvchi turdagi boshqa to‘lovlar;
____________ (qo‘shimcha haq, ustama, kompensatsiyalar nomi) 

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Эхтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди

Хужжатлар қачонгача қаерга юборилиши керак?

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади. Аризаларни xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда юборишингиз мумкин.

Хотин қизлар тавсиянома олиш учун қайси меъзонларга тушиши керак?

👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
👉 икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

Тавсияномалар фуқароларга қачон берилади?
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;

Тавсиянома талабгарга неча бал қўшиб беради?

Тавсиянома бал қўшиб бермайди. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар алоҳида қўшимча квота бўйича қабул қилинади. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.

Асос: Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Расман: Хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди

30 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди.

Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Талабгорларнинг аризалари 8 июнга қадар қабул қилинади.

Аризалар 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати тасдиқланди: ТКТ ва ТESOL ҳам рўйхатда бор

Таълим вазирликларининг Aдлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган (29.05.2024 №3515) янги қарорининг 3-бобида педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

✅ Рўйхатга ТКТ ва ТЕSOL сертификатлари ҳам киритилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглардан ТКТ, ТЕSOL, ТЕFL, ТЕSL сертификатлари SEFR тизимининг Б2 сертификати билан биргаликда қабул қилинади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглари учун устама белгиланган тартибда тўланади

Барча ТЕSОL, ТЕFL, ТЕSL сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ҳомиладор аёлларга антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилиши шарт

Меҳнат кодексида Ҳомиладор аёлларга антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилиши келтирилган (МК-403). Унга кўра Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шарт.

Этибор
берган бўлсангиз, иш берувчига бундай таътилни бериш шарт қилиб қўйилган. Иккинчидан, бу берилган кунларда ҳодим учун ўртача иш ҳақи тўлиқ сақланиб қолди.

Антенатал (туғруққача) парваришнинг тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган. Хусусан, Низомнинг 13-бандида  антенатал (туғруққача) парваришлаш ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик давомида камида 7 марта ўтадиган комплекс ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика тадбирларини назарда тутиши кўрсатилган.

Бу ҳолатни иш берувчи қандай расмийлаштириши керак? Албатта бундай вазият буйруқ билан расмийлаштирилиши лозим. Иш берувчи тақдим этилган маълумотнома асосида  ходимани текширувдан ўтиш кунида ўртача иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда хизмат вазифасидан озод қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши лозим бўлади. Иш ҳақи бу кунлар учун МКнинг 257-моддаси асосида ҳисоб китоб қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ Боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Ўқувчи мактаб дарслигини йўқотиб қўйса, етказилган зарар қандай қопланади?

"Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) қийматини тўлаши шарт.

❗️Дарсликлар ижараси бекор қилинган. Лекин ушбу низом амалда. Шунинг учун низомдаги бошқа талаблар ҳали ҳам ўз кучида деб ҳисоблаймиз.

Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд хомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:
👉 1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг бир баравари миқдорида;
👉 2 -4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг икки баравари миқдорида;
👉 5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг тўрт баравари миқдорида.

💁‍♂ Бунда дарсликларнинг қиймати ҳисоб - фактурада, юк хатида кўрсатилган бўлиши керак. Нарх шундан келиб чиқиб белгиланади.

Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Азизлар, бугун яна бир ижтимоий лойиҳамиз ўз ниҳоясига етди. Лойиҳа доирасида ўз мактаблари учун энг кўп овоз тўплаган қуйидаги мактаблар лойиҳа ғолибига айландилар.

🥇 Фарғона вилояти, Бувайда тумани- 39-сонли умумтаълим мактаби — 8680 та овоз билан
🥈 Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри — « "Zvezda Vostoka"»НТМ — 7929 та овоз билан
🥉 Тошкент вилояти, Пискент тумани- 40-сонли умумтаълим мактаби — 7533 та овоз билан


Лойиҳа доирасида YURIST MASLAHATI канали томонидан ваъда қилинган 10 миллион сўм пул мукофоти эълон қилинганидек биринчи ўринга 7 млн сўм, иккинчи ўринга 2 миллион сўм ва учинчи ўринга 1 миллион сўм миқдорида мутаносиб тақсимланади ва ёки ғолиблар хохишига кўра китоблар жамланмаси топширилади, Сертификатлар берилади. Вақт ва масофа сабаб ўзимиз борган ҳолда тақдирлай олмасакда ютуқ ва сертификатлар ғолибларга етказилади.

Биласиз, бу бизнинг ижтимоий лойиҳамизнинг биринчиси эмас ва охиргиси ҳам эмас. Бу каби ижтимоий лойиҳаларни биз давом эттирамиз ва янгиликлар бўйича каналда ёритамиз. Агар сизда бу каби ижтимоий лойиҳаларга таклифлар бўлса @a_nishonov манзилига юборишингиз мумкин. Ғолиб мактаб директорлари ўзларининг шахсий маълумотларини юборган ҳолатда @a_nishonov манзилига юборишингизни сўраймиз ва кутиб қоламиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал